Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    40-Боб - Балъом

    (Тавротнинг «Чўлда» китобида асосланган, 22-24-боблар)

    Башанни қўлга киритиб, ва Канъонга дарҳол ҳужум қилишга тайёрланиш учун, исроилликлар Иордан дарёсига қайтдилар, ва дарёнинг соҳилида, дарё Ўлик денгизга тушадиган жойда тўхтадилар. Рўпарада Ерихо увайдаси ёйиларди. Улар Мўовнинг чегарасидан жуда яқин бўлишларидан, мўовийлар ҳужмкорнинг яқинлигидан даҳшатга тўлдилар.УOП 489.1

    Исроилликлар уларга зарар келтирмас эди, аммо мўовийлар қўшни мамлакатлардаги воқеаларни эшитиб кузатганларида, хавотирланардилар. Амўрийлардан улар чекингандилар, энди яҳудийлар амўрийларни енгдилар, Мўовдан олиб қўйган ерлар энди яҳудийлар қўлида эди. Башан лашкарлари ҳам булутли устунга бурканган буюк сирли кучга қарши тура олмадилар, ва энг кучли қўрғонларли яҳудийлар эгалладилар. Мўовийлар ҳужум қилишга журъат топмадилар, исроилликлар томонида курашаётган табиий кучидан зиёда кучга қарши чиқиш умидсиз эди. Улар Илоҳий ишига халақит бериш учун, фиръавинга ўхшаб сеҳргарликни ишлатмоқчи бўлдилар. Ҳа, улар Исроил бошига лаънат юбориб кўрадилар.УOП 489.2

    Мўовий халқи мидён халқи билан миллий ва диний алоқалар билан қаттиқ боғланганди. Мўовий подшоҳи Болоқ мидёнларда қўрқув туғдириб ва уларнинг ёрдамида ваъда олиш учун, қўйидаги сўзлар билан уларга мурожаат қилди: «Буқа даштдаги ўтни еб битиргандай, ушбу халқ атрофими- здагини еб битирмоқда”. Месопотамия истиқоматчиси Балъом ғайри табиий кучга эга бўлганлиги билан маълум эди, ва унинг кучи тўғрисида бўлган шуҳрaт Мўов ерига етди. Уни ёрдамга чақириш қарор туғилди. Демак, унинг олдига «Мўовий ва Мидёнлий оқсоқоллар» юборилди. Исроилни сеҳрлаб, унинг устига лаънат ёғдирсин, деб улар илтимос қилишлари тайинланди.УOП 489.3

    Вакиллар дарҳол узоқ саёҳатга чиқдилар. Месопотамияга бориш йўлларида улар тоғларни ва чўлларни кезиб ўтдилар ва, ниҳоят, Балъом ҳузурига етиб бориб, подшоҳнинг мактубини топширдилар: «Мана, Мисрдан чиққан халқ ер юзини қоплаб, менинг олдимда яшамоқда. Демак, келиб ушбу халқни лаънатлагин, зеро у мендан кучлироқ; балки шунда мен уни енгиб чиқиб, ердан ҳайдаб чиқара оларман. Мен биламан-ки, кимга сен дуо қилсанг, барака топади, кимни сен лаънатласанг — лаънатга йўлиқади”.УOП 490.1

    Ўтган замонларда Балъом яхши одам ва Илоҳий пайғамбар эди, аммо кейинроқ Худодан қайтди ва тамагирлик гуноҳига тушди. Аммо ўзини ҳалигача Тангри Таолонинг қули деб санарди. Худо Исроил учун қилган неъматлари унга белгили эди, ва ҳозирда унинг бурчи — Болокдан келган одамларнинг совғаларидан тониб, уларни қайтариб юбориш кераклигини ҳам у жуда яхши биларди. Аммо у васваса билан ўйнашишга журъат топиб, уларга шу заҳоти жавоб бермай, тунаб қолишларига таклиф қилди. Сабаби: у Худонинг фикрини билмоқчимиш. Балъомнинг лаънати Исроилга зарар келтирмайди — шуни у биларди. Худо улар билан эди, ва улар Худога содиқ қолганларигача на ер, на жаҳаннам кучлари улардан ғолиб чиқа олмас эди. Аммо унинг ифтихорига уларнинг «Кимни сен дуо қилсанг — барака топур, кимни лаънатласанг — лаънатга йўлиқур», деган сўзлари хушомад кўринди. Уни кутадиган бой ҳадялар ва шуҳрат тамагирлигини уйғотди. У таклиф этилган бойликни хасислик билан қабул қилди, ва ўзини Илоҳий иродани бажарадиган одамман, деб ҳисоблашига қарамай, Болоқ хоҳишини қондиришга интилди.УOП 490.2

    Кечаси Худованднинг фариштаси Балъомга хабар билан келди: «Улар билан борма, ва ушбу халқни лаънатлама, зеро у иноятланган».УOП 490.3

    Эртаси кун Балъом олдига келганларни у бехоҳиш қўйиб юборди, аммо Худованднинг айтган сўзларини уларга етказмади. Бойлик ва иззат тўғрисида унинг умидлари тез тарқаганидан аччиқланган ҳолда, у ғаши келиб: «Ўз ерингизга кетинглар; зеро мен сизлар билан боришим учун Худованд хоҳламаяпти”,— деди.УOП 490.4

    «Балъом ҳаром йўл билан топган пулни севиб қолган эди» (2 Пётр. 2,15). Тамагирлик гуноҳига Худо бутпарастлик билан тенг муомала қилади. Ушбу гуноҳ уни мунофиққа айлантирди, ва ушбу ягона нуқсон орқали шайтон унинг устидан тўла ҳокимиятга эга бўлиб олди. Оқибатда шу ҳолат уни ҳалок қилди. Худога хизматдан эътиборни олиш учун, ҳийлагар одамларни фоний бойлик ва шараф ила доимо васваасага солади. Ҳаддан зиёд диёнатли бўлганлари сабабли одамлар давлатманд бўлолмайдилар, деб ишонтириб, шайтон шу билан кўпларни диёнатли йўлдан оздиради. Бир нотўғри қадам, иккинчи қадамга хоҳиш ўйғотади. Иккинчи қадамни, биринчисига нисбатан, қилиш осонроқ, ва секин-секин одамлар ўзига ишонадиган бўладилар. Бир куни ҳирс қўйиб, иқтидорни севишга берилганларида, улар даҳшатли нарсани қилишга тайёр бўладилар. Фоний фойда учун бир қайси вақтга диёнатни четга қўйиб туриб, кейин тилаган пайтда яна олдинги яхши йўлга қайтиб бўлади, деб кўплар ўзини адаштирадилар. Ҳақиқатда улар фақат шайтон тўрларига тушадилар, ва камдан камлар шу тўрдан чиқоладилар.УOП 491.1

    Вакиллар Болоққа қайтиб, пайғамбарнинг бош тортиб, улар билан келишмаганини баён этганларида, Худо тақиқ этгани уларнинг ҳаёлига ҳам келмади. Болок, Балъомнинг тонишини бошқача тушинди. Каттароқ ҳадялар керакдир, деб ўйлаб, у атоқли амирларни қайтадан юборди, ва Балъомнинг ҳар қандай тилагига кўникишга буйруқ бериб, уни буюк ҳурмат кутмоқда, деб айтишга буйруқ берди. Болоқнинг астойдил мактуби дерди: «Менинг ҳузуримга келишдан тонмагин. Мен сенга буюк ҳурмат-иззат кўрсатурман, ва айтганингни қилурман. Келақол, ва ушбу халқни лаънатлагин».УOП 491.2

    Балъом яна бир марта синалди. Вакилларнинг илтимосига жавоб берар экан, у буюк онглилик ва ҳалоллик намоён қилди. Ҳеч қандай олтин ёки кумуш уни Илоҳий иродасига қарши ҳаракат қилишга васваса қилолмайди, деб ишонтирарди. Аммо подшоҳнинг илтимосини ҳам қондиришни у хоҳларди. Илоҳий иродани билсада, у одамларга тунаб қолишга таклиф этди. Чексизни одамдай кўндириб бўлгандай, у яна бир марта Худодан сўрашга ниятланди.УOП 491.3

    Кечаси Худованд Балъомга намоён бўлиб, деди: «Aгap ушбу одамлар сени чақириб келганлар экан, туриб улар билан бор; аммо нима қилишингни Мен сенга айтиб тураман”. Балъом ўз ихтиёрини Худога боғлайверди, Худо унинг тилагини қондирди, аммо шундай шартномада унга йўлга чиқишига рухсат берди. Балъом Худонинг иродасини бажаришга интилмади, аммо ўз йўлини танлади, кейин эса Илоҳий маъқуллашни илтимос қилишга димоғини кўтарди.УOП 492.1

    Бизнинг замонда минглаб инсонлар худди шундай ҳаракат қиладилар. Агар уларнинг қизиқиши билан дуч келса, ўз бурчини уларга бажариш қийин эмас. Муқаддас Китоб, ҳаётнинг вазиятлари ва инсон ақл-заковати уларнинг бурчларига аниқ кўрсатмоқда, аммо бу далиллар уларнинг эҳтиёжларига ва интилишларига зиддиятли бўлгани сабабли, уларни тарк этадилар ва кейин ўзларининг бурчлари тўғрисида Худодан сўрашга жасурланадилар. Улар буюк онглиликка тўлгандай, ёруғлик илтимос қилиб вақтларини узун ва иссиқ ибодатларида ўтказадилар. Аммо Парвардигори билан ҳазиллашиб бўлмайди. Одамлар ўз эҳтиёжларига биноан ҳаракат қилишларига ва кейинчалик аччиқ самара йиғишларига у кўпинча йўл қўяди. «Бироқ халқим гапимга қулоқ солмади... Мен уларни ўжарликлари бўйича қолдирдим, майли ўз хаёллари билан борсинлар дея» (Заб. 80, 12, 13). Инсон ўз бурчини аниқ кўриб турганида, ушбу бурчдан бўшамоқ учун у Худога ибодатида мурожаат қилиши мумкин эмас. Аксинча, унинг зиммасига қўйилганни бажариш учун, у камтарликда Илоҳий доноликни илтимос қилиши лозим.УOП 492.2

    Мўовийлар тушкунликка юз тутган мажусий халқи бўлиб, уларнинг айби Осмон кўзи ўнгида, Балъомнинг айбига нисбатан катта эмасди, чунки улар олган ёруғликка муносиб ҳукм қилинардилар. Балъом эса Илоҳий пайғамбар саналиб, унинг айтганлари Илоҳий ирода каби тан олиниб тушуниларди. Шунинг учун унга ҳоҳлаганини гапиришга ижозат берилмади, аксинча, у фақат Худо буюрганини гапириши лозим эди. «Мен сенга нима дейсам, шуни қилгин»,— Илоҳий буйруқ эълон этди.УOП 492.3

    Агарда Мўовдан келган вакиллар эрталаб унинг ҳузурига кириб, ўзлари билан уни чақиришса, фақат шунда улар билан жўнашига Балъом ижозат олди. Аммо унинг биринчи тонишидан мазлум бўлган вакиллар иккинчи марта ҳам бош тортишини кўзда тутиб, унга бошқа мурожаат қилмай, қайта йўлга чиқдилар. Шундай қилиб, Болоқнинг илтимосини қондириш учун бошқа сабаб қолмади. Аммо Балъом жуда совғаларга эга бўлмоқчи бўлиб, эҳтиёжини боса олмай, ўзи доимо юрган эшагига ўтирди ва йўлга чиқди. Худо энди ҳам унга ман этишидан қўрқиб, ва жуда хоҳлаган бойлик унинг. қўлидан чиқиб кетмасин, дегандай Балъом олға шошилди.УOП 493.1

    «Унинг йўлини тўсиш учун Худованднинг Фариштаси йўлда тикка турди”. Эшак Илоҳий хабарчини кўрди ва йўлдан даштга бурилди. Эшагини шафқатсиз қамчилаб, уни сўқмоққа қайтишига мажбур қилди, аммо икки девор орасидаги танг йўлакда яна Фаришта кўринди, ва бечора ҳайвон даҳшатга соладиган сиймодан четга интилмоқчи бўлганида, ўз хўжайинининг оёғини деворга қисди. Балъом фариштани кўрмас эди, ва унинг йўлини Худо тўсганини билмас эди. Ўзидан чиқиб эшагини яна қамчилади ва олға юришига мажбур қилаверди.УOП 493.2

    Яна «танг жойда, на ўнгга, на чап томонга бурилиб бўлмас экан» олдингидай қўрқинчли Фаришта намоён бўлди. Бечора ҳайвон, даҳшатидан титраб тўхтади ва ерга ағанаб тушди. Балъомнинг ғазаби ҳаддан ошиқ қайнаб кетди, ундан баттар шафқатсизлик билан у эшагини ҳассаси билан ура бошлади. Шунда Худо эшакнинг оғизини очиб, пайғам- барнинг телбалигини тўхтатди. «Тилсиз эшак тилга кириб, инсон тили билан бу пайғамбарнинг тентаклигига тўсқинлик қилди» (2 Петр. 2, 16). «Мен сенга нима қилдим, сен мени учинчи марта уряпсан?»УOП 493.3

    Зуғумидан ўзини йўқотиб қўйган, пайдо бўлган тўсқинликка ақлсиз хафаланган Балъом эшагига, у онгли зот бўлганидай, жавоб берди: «Сен менинг устимдан разиллик қилганинг учун; қўлимда қиличим бўлганида, мен сени ўлдирган бўлардим”. Бир бутун халқни лаънатламоқчи бўлган соҳта сеҳргар, ўзининг эшагини-да ўлдира олмасди!УOП 494.1

    Энди Балъом кўзлари очилди, ва у қилич билан турган Илоҳий Фариштани кўрди. Фаришта уни эзиб ташлашга тайёр эди. Ваҳимада у «тизланди ва юз тубан тушди”. Фаришта деди унга: «Сен эшагингни мана энди уч марта нима учун урдинг? Мен сенга тўсқинлик қилиш учун чикдим, чунки сенинг йўлинг Менинг олдимда ноҳакдир. Эшагинг, Мени кўра туриб, Мендан уч марта четга қайтди. Агар у Мендан четга қайтмаганида эди, Мен сени ўлдирган бўлардим, уни эса тирик қолдирар эдим».УOП 494.2

    Ҳаёти сақлаб қолинганига Балъом шунчалик шафқатсиз муомала қилган бечора эшаги олдида ўзини бурчли деб билмоғи лозим эди. Худованднинг пайғамбари деб ном олган, «Тангри Таолонинг ваҳийларини» кўриш учун «унинг кўзлари очиқ» деган инсон шунчалик тамагирлик ва нафсо- ниятлигидан ожизланди-ки, ҳайвон қўриб турган Илоҳий Фариштани кўра олмади. «Бу дунёнинг тангриси имонсиз- ларнинг зеҳнларини кўр қилган» (2 Кор. 4, 4). Шундай кўр қилинганларнинг сони нақадар кўпдир! Ман этилган томонга урилиб, улар Илоҳий Қонунни бузишади, уларга қаршилик қиладиган на Худовандни, на Унинг фаришталарини кўрмайдилар. Балъомга ўхшаб, уларни ҳалок бўлишларидан огохлантирадиганларга ғазабланадилар.УOП 494.3

    Балъомнинг эшаги билан муомаласи унда бўлган руҳни очди. «Солиҳ ўз ҳайвони тўғрисида ҳам ғамхўрлик кўрмоқда, бетавфиқнинг бағри эса тошдир» (Нақл. 12,10). Жониворларга нисбатан ёмон муомала, уларни эътиборсиз қолдириб, азобга йўлиқтириш — гуноҳдир, шуни камдан-кам инсонлар тушунадилар. Инсонни яратган Парвардигори Олам жониворларни ҳам вужудга келтирган. «Худованд ҳар бир инсонга ҳиммат айлар, барча махлуқотга раҳм-шафқат кўрсатар» (Заб. 144,9). Жониворлар одамга хизмат қилиш учун яратилганлар, аммо уларни азоблаш, уларга жиддий ва шафқатсиз муомала қилиш учун унга ҳуқуқ берилмаган.УOП 494.4

    Инсон гуноҳ қилгани туфайли «борлиқ махлуқот ҳозирга қадар биргалиқда оҳ-нола қилиб, гуё туғиш азобини чекиб ётибди» (Рим. 8, 22). Азоб чекиш ва ўлиш фақат инсоният қавмининггина тақдири бўлиб қолмай, балки жониворларга ҳам тарқалган. Шунинг учун одам, ўз гуноҳкорлиги туфайли бутун Илоҳий ижодига тушган азоб-уқубатларни оғир- лаштирмай, уларнинг тақдирини енгиллаштиришга инти- лиши лозим. Менинг ҳокимиятимда, деб жониворларни азоблайдиган киши,— зулмкор ва қўрқоқдйр. Яқинларга ёки ҳайвонларга оғриқ келтириш мойиллик — шайтон хатти- ҳаракатига лойиқдир. Жониворларнинг гапиришга тили йўқ, деб кўплар ўйлайдилар-ки, ҳайвон билан шафқатсиз муомала сир қолади деб. Аммо уларнинг кўзлари, Балъом кўзлари очилганидай, очилганида эди, улар Илоҳий Фариштани кўра олардилар, Қайси-ки уларга қарши самовий ҳовлиларда шоҳидлик қилмоқда. Ушбу гуноҳ ёзилиб қўйилади, ва шундай кун келади-ки, Илоҳий ижоди билан ёмон муомала қилган ҳаммага ҳукм чиқарилади.УOП 495.1

    Балъом Илоҳий хабарчини куриш биланоқ, даҳшатида бақирди: «Мен гуноҳ қилдим, зеро билмадим Сен йўлимда менинг қаршимда турганингни; демак, Сенинг кўз ўнгингда менинг ҳаракатим номаъқул бўлса, мен орқага қайтаман”. Худованд йўлини давом этишига рухсат берди, аммо шуни тушунтирди-ки, Балъом фақат Худованд буюрганини гапиради. Яҳудийларни Осмон ҳимоя қилишини Парвардигор Мўовга исботламоқчи эди ва шуни У катта муваффақият ила қилди; Илоҳий ижозатисиз Балъом уларни лаънатлаол- маганини, яъни унинг кучсизлигини кўрсатди.УOП 495.2

    Мўовий подшоҳини Балъом яқинлашаётганига хабардор қилишди. У, ҳашаматли хизматкорлари билан кузатилиб, шаҳар чегарасига меҳмонни қарши олиш учун чиқди. Ҳадяларнинг қимматлигига қарамай, Балъом унинг таклифини тарк этганини, аммо келиб айтаётган сўзларини подшоҳ ҳайрон бўлиб эшитди: «Мана, мен сенинг ҳузурингга етиб келдим, аммо ўзимдан нима дея олармиканман? Худо дилимга нима солса, шуни айтарман”. Балъом чекланишидан жуда хафа эди. Худованд орқасидан қўймай кузатарди, ва у ўз ниятига етишмаслигидан қўрқарди.УOП 495.3

    Буюк ҳашамат билан подшоҳ таниқли амирларнинг кузатилишида Балъомни «Баал тепаликларига» бошлаб борди, шу ердан яҳудийлар лашкарига манзара очиларди. Пайғамбар тепаликнинг баланд жойида туриб Илоҳий танланган халқнинг манзилига назар ташлади. Ҳақиқатан Исроил халқи атрофида бўлаётган ҳодисалар тўғрисида нақадар кам биларди! Куни- тун уларга намоён бўлган Илоҳий ғамхўрликни нақадар кам ўзларига тасаввур қилишарди! Илоҳий халқнинг тасаввур қилиши нақадар ожиздир! Унинг севги-муҳаббатини ва илтифотини тушунишларида бутун даврларда Унинг фарзандлари нақадар сусткашлар! Уларнинг устига доимо қуйилиб турадиган ажойиб Илоҳий кучни инсонлар кўра олсалар эди, шунда уларнинг қалблари Унинг севгиси учун миннатдор ҳисларга тўлмасмиди, Унинг юксаклигини ва куч- қудратини фаҳмлаганда, эҳтиромли ларзага келмасмидилар?УOП 496.1

    Яхудийларнинг қурбон чалиши тўғрисида Балъомнинг билими кам бўлса ҳам, бор эди; ўз инъомлари устунроқ бўлганига муносиб, у Илоҳий иноятларига етишиб, ўз гуноҳкор ниятини бажо келтирмоқчи бўлди. Мўовийларнинг интилишлари унинг фаҳми устидан ғолиб чиқди. Унинг донолиги телбаликка айланди, унинг ўткир кўзи ожизланди, ва шайтоннинг таъсирига берилиб, у ўзи кўр бўлди.УOП 496.2

    Балъом етти қурбонгоҳ қуришга буюрди, ва ҳар бирида қурбон келтирди. Кейин Худованд билан учрашгани «баланд жойга» узоқлашди, ва Худо нима очиб берганини Болоққа айтиб беришига ваъда қилди.УOП 496.3

    Мўовий амирлари ва ўз подшоҳлигининг билимли одамлари ичида подшоҳ қурбон чалинган жойда турар экан, унинг атрофида қизиққан оломон йиғилиб, пайғамбарнинг қайтишини кутарди. Ниҳоят у пайдо бўлди, халқ эса лаззатланиб кутарди: мана ҳозир, нафрат ҳисларини қўзғотадиган Исроилнинг ҳаддан ортиқ кучи, пайғамбарнинг айтган сўзларига биноан, то абад ожизланади! Балъом оғизини очди ва деди:УOП 496.4

    «Месопотамиядан олиб келди мени Болоқ, Мўов подшоҳи,
    Шарқ тоғлардан олиб келди:
    «Келгил, менга Ёқубни лаънатлагин,
    келгил, Исроилга ёвуз сўзлар айтгил!”
    Мен қандай қилиб лаънатлай?
    Худо уни лаънатламаса.
    Қандай қилиб ёвуз сўзларни айтайин?
    Худованд унинг устига ёвузлик айтмаса.
    Қоялар тепасидан мен уни кўряпман,
    тепаликлардан унга назар соляпман:
    Мана, халойиқ алоҳида яшаяпти,
    ва халқлар ичида унинг сони йўқдир.
    Ким Ёқуб қумини санаб битира олади,
    ва Исроилнинг тўртинчи қисмининг сонини?
    Менинг жоним солиҳ ўлими билан ўлсин,
    ва Менинг охирги куним уларникидай бўлсин!»
    УOП 497.1

    Балъом Исроилни лаънатламоқчи бўлиб келганини тан олди, аммо унинг оғизидан чиққан сўзлар унинг ҳисларига умуман зид эди. Унинг юрагини лаънатлаш тўлдирган вақтда, у Исроилни иноятларга ёр қилишига мажбур бўлди.УOП 497.2

    Тепаликдан Исроил манзилига назар солар экан, Балъом уларнинг фаровонлигининг гувоҳини кўрар эди. Исроил тўғрисида у эшитган таълимот ташқи кўринишига мослашмасди. Унга нодон, тартибсиз халқ тўғрисида, бутун мамлакатга тарқалган жинояткорлар, теваракдаги қавмлар учун бало бўлиб, даҳшатга соладиган ваҳшийлар, деб ахборот беришганлар эди. Пайғамбар назарига очилган манзарада бенуқсон тартиб- интизомнинг муҳри бор эди. Исроилга нисбатан муомаласида Худонинг лутфи-карами ва танланган халқининг табиати намоён бўлиб турарди. Уларни бошқа халқлар билан солиштириб бўлмас эди, зеро улар бошқа ҳаммалардан баландроқ туришарди. «Халқ алоҳида яшамоқда, ва ҳалқлар аро унинг сони йўқдир”. Ушбу сўзлар айтилган пайтда, Исроил бир жойдан иккинчи жойга мусофир ҳолатда саёҳат қилиб юрарди, ва унинг хусусиятлари, урф-одатлари Балъомга белгисиз эди. Аммо халқнинг келажак тарихида Балъомнинг башорати ажойиб равишда амалга ошди! Бутун асрлик йиллар давомида, тарқалиб яшаган бутун даврлар мобайнида, улар алоҳида халқ бўлиб қолавердилар. Худди шунингдек, Илоҳий халқ, ҳақиқий Исроил, бутун ҳалқлар аро тарқалган, ер юзида фақат ғарибу мусофир, ватани эса осмондадир.УOП 497.3

    Балъомга ваҳий орқали яҳудий халқининг тарихи миллат сифатидагина кўрсатилмади — у ҳақиқий Илоҳий Исроилнинг ривожланишини ва гуллаб яшнашини то вақтнинг охиригача кўрди. Парвардигори Оламни севиб, Ундан қўрққанларга алоҳида бўлган илтифотини у кўрди. Ўлим водийси зулматидан бораётганларни Унинг қўли қувватлаганини у кўрди. Уларни қабрларидан чиқаётган- ларини у кўрди. Бошларида иззат жамол ва мангу ҳаётнинг тожи бор эди. Янги ернинг сўнмас шон-шуҳрати билан роҳатланаётган фориғ бўлганларни у кўрди. Ушбу манзарани кўриб туриб, у тантана қилиб: «Ким Ёқуб қулини санаб битира олади, ва Исроилнинг тўртинчи қисмининг сонини?” — деди. Ҳар бир бошда бор бўлган шон-шуҳрат тожига қараб, ҳар бир чеҳрадан чиққан қувонч нурини кўриб, ва бутун вужуди билан қайғусиз бахтли ҳаётнинг битмаслигини сезиб, у тантанали ибодатини айтди: «Ме- нинг жоним солиҳ ўлими билан ўлсин, ва менинг охирги куним уларникидай бўлсин!”УOП 498.1

    Агарда Балъом Худо юбораётган нурни қабул қилишга хоҳлаганида эди, у айтган сўзларига муносиб ҳаракат қилган бўларди. У Мўовийлар билан ҳар қандай алоқани узарди. У Илоҳий иноят билан ҳазиллашмас эди, аммо самимийликда тавба қилиб, Унинг ҳузурига келган бўларди. У кўпроқ «ҳаром йўл билан топган пулни севиб қолди» ва уни олишга тайёр бўлди.УOП 498.2

    Болоқ ишонч билан лаънат сўзларини эшитишни кутар эди, улар вайрона зарбаси каби Исроил устидан янграши керак, аммо пайғамбар сўзларини эшитганида, у чуқур изтироб билан: «Сен менинг жонимга нима қиляпсан? душманларимни лаънатлаш учун мен сени олсам, сен олқишлаяпсанку?” — деб бақириб берди., Балъом ўзини оқламоқчи бўлди. У Илоҳий куч таъсирига тушиб, Илоҳий сўзларни гапиришга мажбурлигини эълон этди. «Худованд менинг дилимга солаётган сўзларни Мен расолиқда айтишим керак эмасми?” — деди у.УOП 498.3

    Ҳатто эндиликда ҳам Болоқ ниятидан тонмади. У ўйладики, яҳудийларнинг кўпчилик бўлган манзили Балъомга шунчалик кучли таъсир кўрсатди, ва қўрқиб қолган пайғамбар лаънат cўзларини айта олмади деб. Подшоҳ уни бошқа жойга қўймоқчи бўлди: шу жойдан фақат лашкарнинг бир қисмигина кўринарди. Агар Балъомни кўндира олиб, у Исроилнинг бир қисминигина лаънатласа, подшоҳ чамаларди, шунда бутун манзил нобуд бўлишига тақдир- ланади. Фосғи тоғининг тепасида яна бир интилиш қилинди. Яна етти қурбонгоҳ қурилди ва, олдингидай, етти қурбон келтирилди. Подшоҳ ва амирлар қурбонгоҳ олдида қолдилар, Балъом эса Худованднинг иродасини билиш учун кетиб турди. Унга янада Илоҳий хабар ишонтириларди, ва у шу хабарни на ўзгарта, на бекита олмас эди.УOП 499.1

    Уни чидамсизлик билан кутаётган одамларнинг олдига Балъом қайтиб келганида, улар: «Худованд нималар гапирди?”,— деб сўрадилар, ва унинг жавоби, олдингидай, подшоҳ ва амирларнинг юракларини даҳшати билан мағлуб қилди:УOП 499.2

    «Худо инсон эмас, Унга алдаш учун,
    ва инсон ўғли эмас, Унга ўзгариш учун.
    У айтсаю, қилмаса?
    айтиб турсаю, ва бажармаса?
    Мана, олқишлашни бошладим мен,
    зеро У олқишлади, ва мен ўзгарта олмайман шуни.
    Ёқубда кулфат кўринмас,
    Исроилда бахтсизлик билинмас;
    Унинг Худойи Худовандаси, унинг билан,
    ва подшолар карнай овози унда».
    УOП 499.3

    Ушбу ваҳийдан ўзи қўрқиб, Балъом бақирди: «Ёқубда сеҳргарлик йўкдир, ва Исроилда фолбинлик йўқдир» Буюк жодугар, мўовий подшонинг тилагини бажо келтириш учун, ўз санъатини ишлатди, аммо ҳозирги пайтда у Исроил тўғрисида: «Мана Худонинг ижоди!» — деб айтишига муҳтож бўлди. Исроил халқи Илоҳий мудофаасида бўлгунча, ҳеч қандай халқ, ҳеч қандай миллат уларни енгиб чиқолмас эди, ҳатто шайтон кучини ишлатганларида ҳам. Худо Ўз халқи учун бажо келтирган мўъжизаларга бутун дунё ҳайрон қолиши керак эди: гуноҳ йўли билан юришига қарор қилган одамни Илоҳий куч шунчалик итоат қилдирдики, токи лаънат ўрнига, у энг юксак ва ажойиб шеърият тилида жуда қимматли иноятларини сўзлади. Ва шу вақтда Исроилга намоён бўлган Илоҳий илтифоти, бутун даврлар мобайнига Унинг итоатли фарзандлари учун Унинг паноҳининг гарови бўлиши керак эди. Шайтон ёмон фикрли одамларни Илоҳий фарзандларига қарши васвасага солиб, уларни сиқиб, нобуд қилмоқчи бўлганида, улар ўтган воқеаларни эслаб, Худога бўлган имонларини мустаҳкамлайдилар.УOП 499.4

    Кўнгилсизланган ва мушкул аҳволга тушган подшоҳ деди: «Қарғамасанг қарғама, олқишламасанг, уни олқишлама». Аммо юрагининг ичида умиди ҳали ўчмаган эди, ва у бахтини яна синаб кўрмоқчи бўлди. Энди у Балъмони Фаўр тоғига олиб кетди. У тоғда Баал худосига бетавфиқ топиниш учун, унга бағишланган маъбад қурилган эди, Яна етти қурбонгоҳ қурилди ва муносиб бўлган қурбонлар келтирилди, аммо Балъом олдингидай Худонинг иродасини билиш учун ҳеч қаерга кетмади. У ҳаяжонланмай, қурбонгоҳ олдида туриб, Исроилнинг чодирларига назар соларди. Яна Муқадда Руҳ унинг устига тушди, ва унинг лаблари Илоҳий каломини сўзлади:УOП 500.1

    «Ё Ёқуб, сенинг чодирларинг нақадар гўзал
    Ё Исроил, сенинғ масканларингчи!
    Улар увайдалар каби ёйилган, дарё олдида
    боғлардай, алой дарахтлари каби,
    Худованд ўтқазган сувларда кедр каби.
    Челакларидан сув қуюлар, ва унинг уруғи
    буюк сувлардай бўлур, Ағоқ подшосидан ўтар ва салтанати юксалур.

    ...Мана қаранг, у шердек чўқди-ю ётди,
    арслондайин ўзи — ким ҳуркитармиш уни?
    Сени дуо қилувчилар мyборак бўлгай,
    Сенга лаънaт ўқиганлар лаънати бўлгай!»
    УOП 500.2

    Ушбу шеърда Илоҳий халқнинг яшнашини тасвирлаш учун, табиатда топиб бўладиган энг гўзал тимсоллар олинган. Пайғамбар Исроилни унумдор увайдаларга мослаштиради, серҳосилдан эгилган увайдаларга битмас манбалар билан суғориладиган гуллаб яшнайдиган боғларга, хуш исли сандал дарахтига ва буюк кедрга мос келтириб тасвирлайди. Охирги солиштириш Муқаддас Ёзувда учрайдиган энг гўзал ва тўғри рамзлардан биридир. Лубнон кедри Шарқ халқлари томонидан баланд қадрланарди. Ернинг инсон оёғи босган жойда ушбу дарахт учрайди. Шимолий арктикадан бошлаб то тропикларга қадар у кўзни қувонтиради. Ҳашаматли барглари билан у дарё бўйларида, жазирама ва қуруқ саҳроларда юксалиб ифтиҳорли кўтарилиб ўсади. Кедрнинг томирлари тоғ қояларига чуқур киради, у ҳар қандай бўронларга қарши дадиллик билан тебранмай туради. Қишнинг биринчи нафасида бошқа ўсимликлар ўлганида, кедрнинг япроқлари янги ва қўм-кўк. Бошқа дарахтлар орасида лубнон кедри ёғочининг қаттиқлиги ва мустаҳкам- лиги билан фарқланади; руҳий маънода кедр «Масиҳ билан Худо ҳузурида пинҳон» бўлган инсон ҳаётининг рамзидир (Кол. 3,3). «Солиҳлар... Лубнондаги кедр дарахтидек юксалиб кетар» (Заб. 91, 13). Илоҳий қўл кедрни юксалтириб, уни ўрмон подшоси қилди. «Кипарис дарахти унинг шохига тенг эмас, каштан ҳам баландлиги билан фақат шохига тенг, Илоҳий боғидаги на бир дарахт гўзаллиги билан унга тенг эмасдир (Ҳез. 31,8). Кедр бир неча марта подшонинг белгиси сифатида ишлатилади, Муқаддас Ёзувда эса кедр солиҳ одамнинг рамзидир, у Илоҳий иродани амал қилганларга нисбатан Осмон муомаласини кўрсатади.УOП 501.1

    Исроил подшоси Ағоқдан юксаклироқ ва қудратлироқ бўлур, деб Балъом башорат қилди. Ағоқ исми омолеқ подшоларига бериларди, улар ўша даврларда энг қудратли халқ эдилар, аммо Исроил Худога содиқ қолса, у ҳамма душманларини эгаллаб олади. Исроил Подшоҳи — Илоҳий Ўғил. Унинг тахти бир куни ер юзида тасдиқланур, ва Унинг кучи бутун ер подшолари устидан юксалур.УOП 501.2

    Болоқ пайғамбар сўзларини эшитар экан, уни кўнгилсизлик, қўрқув ва ғазабланиш ҳислатлар қуршаб олди. Энди, ўзининг сиёсий ҳолати шундай бўлганида, Балъом ёрдам бермади, Исролга иноятлар тилаб, уни қуруқ қолдирди ва ҳеч бир сўз ила қувватламади. Пайғамбарнинг ҳийлагар пасткашлиги унда нафрат туғдирди ва ғазабида у: «Бас, ўз жойинга югур; Мен сени ҳурматламоқчи эдим, аммо мана, Худованд сени ҳурматдан маҳрум қилмоқда»,— деди. Пайғамбар унинг эсига солди — айтган эдику Худованд ижозат берганини баён этаман деб.УOП 502.1

    Ўз халқига қайтиб кетишидан олдин, Балъом дунёнинг Халоскори тўғрисида, Илоҳий душманларнинг тамоман қирилиб ташланиши тўғрисида энг ажойиб ва гўзал башоратларидан бирини баён этди:УOП 502.2

    «Уни кўряпман, аммо бугун ҳали йўқ;
    Унга назар соляпман, аммо яқин эмас.
    Ёқубдан юлдуз чиқмокда, Исроилдан ҳасса кўтарилмокда,
    ва Мўов амирларини вайрон қилмоқда,
    бутун Шит ўғилларини яксон қилмоқда”.
    УOП 502.3

    Ва ниҳоят у Мўов, Эдўм, Омолеқ ва Канъонийларнинг бутунлай қирилиб ташланишларини башорат қилди, ва шу йўсинга мўовий подшосининг умидини узди.УOП 502.4

    Ўз умидларидан кўнгилсизланган, бойлик ва ҳурматдан маҳрум бўлган, подшонинг ғазабидан қўрққан Балъом, ўзининг устига тушган Илоҳий норозиликни ҳис қилган ҳолатида, ихтиёрий хизматини қолдирди. Уйига қайтганидан кейин, уни тутиб турган Муқаддас Руҳнинг кучи уни қолдирди, ва шу вақтгача назоратда бўлган тамагирлик унинг устидан ғолиб чикди. У қандай йўл билан бўлмасин Болоқ ваъда қилган ҳадяга етишмоқчи бўлди. Балъом билардики, Исраилнинг иноятлари уларнинг Худога итоат қилишига боғлик эканини. Исроилликларни тушкунликка дучор қиладиган ягона восита — уларни гуноҳга чалғитиш. Энди у Болоқнинг мурувватини топмоқчи бўлди. Исроилликлар устига қарғиш тушсин учун, у мўовийларга қандай ҳаракат қилишларида насиҳат беради.УOП 502.5

    У дарҳол Мўов ерига қайтиб борди ва ўз режасини подшоҳга таклиф қилди. Исроил Худога содиқ қолганларича, У уларнинг паноҳи бўлишини мўовийлар ўзлари ҳам билардилар. Балъом таклиф қилган режа шундан иборат эди- ки, Исроилни бутпарастликка жалб қилиб, Худодан узоқлаштириш. Агар Исроилни Баал ва Аштортага аҳлоқсиз хизмат қилишга қизиқтириб бўлганида эди, шунда ҳамма нарсага қодир Пушти Паноҳ уларнинг душманига айланарди, ва исроилликлар атрофдаги шафқатсиз ва урушқоқ халқларнинг осон ўлжаси бўлиб қолишарди. Подшоҳ тайёргарлик билан ушбу режани қабул қилди, ва Балъом уни бажарилишида ёрдам бериш учун ўз жойида қолди.УOП 503.1

    Балъом шайтоннинг қасди муваффақиятли амалга ошганини кўрди. Илоҳий лаънат Ўз халқининг бошига тушганига ва минглаб Унинг ҳукимининг қурбонлари бўлганига Балъом шоҳид бўлди. Аммо Илоҳий ҳаққонийлик, Исроилнинг гуноҳига танбеҳ берар экан, васвасага солганларни тегишли қаримтадан озод қилмади. Исроил мидёнликлар билан урушганида Балъом ўлдирилди. «Менинг жоним солиҳ ўлими билан ўлсин, ва менинг охирги куним уларникидай бўлсин!” — такдирини сезиб, айтган эди у. Аммо Балъом солиҳ ҳаётини кечиришга тиламади ва шунинг учун Илоҳий душманларнинг такдирида бўлишди.УOП 503.2

    Балъомнинг қисмати Яҳуданинг қисматига ўхшайди, уларнинг табиатлари ҳам бир. Иккалови ҳам Худога ва пулга сиғинишга интилдилар, ва иккови ҳам вайрон бўлдилар. Балъом ҳақиқий Худони тан оларди ва Унга хизмат қиламан, деярди. Яҳуда Исода Масиҳни кўрди, ишонди ва Унинг издошларига қўшилди. Балъом ўз хизмати орқали катта бойликка ва шон-шуҳратга етишмоқчи бўлди, аммо муваффақиятга эришмай, қоқилди, йиқилди ва туролмади. Яҳуда ҳам адашди. Масиҳ ер юзида Ўз салтанатини қуради, деб ишонган Яҳуда, Унга яқинлашиб, бойлик ва ҳурмат- иззатга етишмоқчи бўлди. Умидининг вайрон бўлиши, уни тушкунликка ва оқибатида ҳалок бўлишига олиб келди. Балъом ҳам, Яҳуда ҳам улуғ ёруғлик ила ёритилган эдилар, улар алоҳида афзалликларга сазовор бўлишди, аммо ягона биргина парвариш қилинган гуноҳ уларнинг жонларини заҳарлади ва ҳалок қилди.УOП 503.3

    Имонсиз хислатга қалбда жой бериш — жуда хавфли. Ягона парвариш қилинган гуноҳ секин-секин шахсни вайрон қилади, чунки ҳамма олиҳимматли қобилиятларни фоний хоҳишларга хизмат этишга мажбурлайди. Сезгирликни йўқотиш, ёмон одатга йўл бериш, бурчнинг баланд асосларига менсимаслик — жоннинг ҳимоя бўлишини бузади ва шайтонга кириб, бизни йўлдан оздириш учун, имконият очади. Бизларга ягона нажот берадиган усул — бутун қалбимиздан чиққан ҳар кунги ибодат. Довуд пайғамбардан ўрнак олайлик: «Эй Худованд... қадамларимни Ўз роҳингда собит қилгин, токи оёқларим зинҳор тебранмасин» (Заб. 16,5).УOП 504.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents