Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    60-Боб - Шоулнинг Ўзлиги

    (Биринчи Подшоҳлар Китобининг 13,14-бобларида асосланган)

    Галгалда бўлиб ўтган мажлисдан кейин Шоул, унинг буйруғига биноан амонийликлар билан жанг қилиш учун йиғилган лашкарни қўйиб юборди, ўзининг олдида Михмосда у фақат икки минг киши қолдирди, ва бир минг унинг ўғли Йўнатан қўл остида Гивада қолди. Шу ерда Шоул катта хато қилди. Шоулнинг аскарлари ичида кўтаринки кайфият ҳукмрон эди. Яқиндаги ғалабага одамлар хурсанд бўлиб тантана қилишарди, агарда Шоул шунинг билан фойдаланиб, Исроилнинг қолган душманларига қарши шу заҳоти уришни давом этганида, уларни яксон қилиб, ўз халқини бутунлай озод қилган бўларди.УOП 693.1

    Вақт ўтар экан, уларнинг урушқоқ қўшнилари, филистийликлар, мудрамасдилар. Абен-Эзердаги бўлган мағлубиятдан сўнг, уларнинг қўл остида Исроил еридаги қай-бир қўрғонлар қолганди, ва энди улар мамлакатнинг қалбида, деса бўлади, мустаҳкамландилар. Лашкар, қуролланиш ва кўмакланиш томонидан исроилликлар олдида филистийликлар катта имтиёзга етишгандилар, чунки уларнинг атрофидаги мажусий халқлари ёрдам беришга тайёр эдилар. Исроилликлар мазлум бўлган узоқ йиллар давомида темирдан ҳеч қандай буюм ёки қурол қилолмасдилар, чунки филистийликлар уларга тақиқлашарди. Сулҳ тузгач, яҳудийлар шу сабабни ечиш учун уларга мурожаат қилаверишарди, ва филистийликлар қуролда бўлган муҳтожликни қондиришарди. Ўзларига ғамхўрлик қилишга ўрганмаган, ўз қуллик вазияти билан эзилган, исроиллик эрлар ўз қуролига эга бўлиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмадилар. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида кенг камон истеъмол қилинарди, ва исроилликлар шуни ўзларига қила олардилар, аммо Шоул ва ўғли Йўнатандан бошқасида на шамшир, на найза йўқ эди.УOП 693.2

    Фақат Шоул салтанатининг иккинчи йилида филистий- ликларни итоат қилдиришга ҳаракат қилина бошлади. Биринчи зарбани подшоҳ ўғли Йўнатан берди, у филистийликларнинг бир гуруҳига ҳужум қилди ва енгиб чиқди. Мағлуб бўлган- ларидан зуғумланган, улар ошиғич равишда Исроилга қарши урушга тайёргарликни бошладилар. Энди Шоул бутун мамлакат бўйлаб, урушга лойиқ бўлган эрларни, Иорданнинг нариги бетида яшаган қавмларга ҳам етказиб, Галгалда йиғилишга буйруқ беришга муҳтож бўлди. Бурғу овози мамлакатнинг чегараларига етди, ва буйруқ бажарилди.УOП 694.1

    Филистийликларнинг жуда улкан лашкари Михмосда жойлашди — «ўттиз минг аробалар, олти минг отлиқ аскарлар, ва денгиз соҳилидаги қумдек оломон халқи». Шоул ва унинг одамларига Галгалга хабар етганида, ҳамма шунчалик қудратли душманга қарши чиқишга жуда ҳам қўрқди. Улар жангга тайёр эмасдилар, кўплар шунчалик даҳшатга тушдилар-ки, жангга киришишга журъат топмасдилар. Қайбирлари Иордандан ўтишди, шу пайт бошқалари бу диёр бой бўлган ғору чуқурликларга, қоялар орасига бекиндилар. Уриш бошланиши яқинлашарди, қочқонларнинг сони эса кўпайиб борарди, Шоул билан қолганлари энг зулматли ва даҳшатли туйғуларга тўлдилар.УOП 694.2

    Илгари, Шоул Исроил уетидан подшоҳликка мойлан- ганида, у шундай хавфли пайтда қандай ҳаракат қилишига махсус кўрсатмалар олган эди. «Ва сен менинг олдимдан Галгалга боргин, — деган эди пайғамбар, — Мен ҳам тутатқилар ва тинчлик қурбони келтириш учун олдинга келурман. Мен келгунимча, етти кун кутгин ва шунда нима қилишингни мен сенга кўрсатиб берурман» (1 Под. 10,8). УOП 694.3

    Кундан кунга Шоул кутарди. Одамларга далда бериш учун у ҳеч қандай интилиш кўрсатмади, ва улар Худога таянишларини уқтирмади. Пайғамбар тайинлаган вақт битганида, у бошқа кутолмас эди ва оғир вазиятдан эзилиб, аччиқ кўнгилсизликка тушди. Шомуил келадиган диний хизматга одамларни тайёрлаш ўрнига, у инонмасликка ва шубҳага ўрин берди. Қурбон ёрдами орқали Худо билан мулоқот қидириш — энг баланд даражада тантанали ва муҳим хизматдир, ва қурбон қабул қилиниши учун, душман устидан ғалаба қозониш олқишлана олиши учун, Худо талаб қиларди- ки, токи Унинг халқи, ўз қалбларига назар солиб, гуноҳларида тавба қилсин деб. Аммо Шоулнинг хавотир- ланиши борган сари кучаярди, халқ эса, Худога ёрдам сўраб мурожаат қилиш ўрнига, подшоҳга, яъни инсонга ишонарди.УOП 694.4

    Аммо лекин Худованд олдингидай яҳудийларга ғамхўрлик қиларди ва устиларига тушадиган балони тутиб турарди. Унинг ёрдами айтайлик олинса, уларнинг ягона таянчиғи фақат бир куни ўладиган одамнинг қўли бўларди. У уларни шундай аҳволга қўйди-ки, улар инсонга ишониш ақлсизлигини тушуниб, Унга мурожаат қилсинлар эди ва фақат Унинг ёрдамига умид боғласинлар эди. Шоул учун синов вақт келди. Ишонадими у Худога, йўқми, Худо унга буюрганидай сабр-тоқат қилиб, кута оладими, йўқми — Шоул шуни бугун, ҳозир кўрсатиши лозим эдн. Ўз халқининг доҳийси сифатида оғир дақиқаларда тайин- ланган подшоҳга ишонса бўладими, ёки у тебраниб, ўз муқаддас даватига муносиб бўлмай қоладими? Исроил сайлаган подшоҳ подшоҳлар Подшоҳига итоат қиларми? Руҳи тушган яқиндошларининг эътиборини доимо бўлган куч-қудрат ва халос этадиган Манбаига йўналтира олармикин?УOП 695.1

    Шоулнинг тоқасизлиги борган сари кучаярди, Шомуил эса тутилиб қоларди. Лашкарда ўрин топган саросимани, маъюслик ва қочқонликни Шоул пайғамбарнинг йўқлигига тўнкади. Белгиланган муддат келди, аммo Илоҳий инсон етиб келмади. Илоҳий азалдан билиш Ўз хизматкорини тутиб турарди. Аммо тинчсиз, тинмас Шоул бошқа кутолмасди. Халқни тинчитиш учун бир нарса қилиш керак, деб ўйлаган подшоҳ одамларни диний хизматга йиғиб, қурбон келтириб, Худога ёрдам сўрашга қарор қилди. Фақат алоҳида диний хизматга даъват этилганлар унинг олдида қурбон келтиришга ҳуқуқлари бор эди. Аммо Шоул: «Куйдириш учун тайинланган қурбонни менинг олдимга келтиринглар», деб буйруқ берди ва ҳарбий кийимида, шамшир қўлида у қурбонгоҳга яқинлашди ва Худога қурбон келтирди.УOП 695.2

    «Қурбонгоҳ устида сўйилган қурбонни куйдириб битдим, деганида Шомуил келди; унинг билан саломлашиш учун Шоул унга пешвоз чикди». Шомуил кўрсатмасига зид қилинган ҳаракатни пайғамбар шу ондаёқ тушунди. Танқидий пайт келганида Худованд пайғамбар орқали Исроилни қутқариш учун Шоулга нима қилишни билдириши подшоҳга аниқ эди. Aгap Шоул Илоҳий ёрдам ваъда қилинган шартномани бажарганида эди, шунда Худованд подшоҳга содиқ қолганлар орқали, улар кам бўлганида ҳам, Исроил учун ажойиб нажотни амал қилган бўларди. Аммо Шоул ўзи билан ва қилган ҳаракати билан шунчалик мамнун эди-ки, у танбеҳга эмас, мақташга сазовор бўлганидай, пайғамбарга пешвоз чиқди.УOП 696.1

    Шомуилнинг хавотирланиши ва ҳаяжонланиши тинмасди. «Сен нима қилдинг?» — деган саволига Шоул ўзлик хатти-ҳаракатини оқлай бошлади. У деди: «Мен кўрдим-ки, халқ мендан қочиб тарқала бошлади, сен эса тайинланган вақтга келмас эдинг; Филистийликлар шу пайт Михмосда йиғилишди. Шунда мен ўйладим: «энди филистийликлар Галгалга менинг устимга келадилар, Мен эса ҳалигача Худованддан сўрамадим”, ва шунинг учун қурбон келтириб куйдириш удумини ўтказмоқчи бўлдим».УOП 696.2

    Ва Шомуил Шоулга деди: «Худованддан Сенга берилган, сенинг Парвардигоринг буйруғини бажо келтирмай, сен ёмон иш қилдинг; зеро эндигида Худованд Исроил устидан сенинг подшоҳлигингни то абад мустаҳкамларди. Аммо эндигида сенинг салтанатинг ғолиб келолмайди; Худованд Ўз қалбига ёқадиган ўзга эр топади, ва Худованд унга Ўз халқининг доҳийси бўлишга буйруқ беради... Ва Шомуил ўрнидан турди ва Галгалдан чиқиб, Бенямин Гивасига йўл олди».УOП 696.3

    Исроил, ёки Илоҳий халқдеб аталишдан маҳрум бўлиши лозим эди, ёки монархия тасдиқлаган асосларга риоя қилиши Ва шундай йўл орқали Илоҳий куч билан раҳбарланиши даркор эди. Агар Исроил тўла Худовандга берилиб, ўз иродасини Илоҳий иродага бўйсундирганида, шунда У унинг Раҳномаси бўлиб қолаверарди. Подшоҳ ва халқ Унга бўйсуниб яшагунча, У уларнинг Ҳомийси бўла оларди. Илоҳий салтанат ҳаммадан баланд қўйилиб тaн олинмагунча, Исроилдаги ҳеч қандай ҳокимлик муваффақиятли бўла олмасди.УOП 696.4

    Агарда синов вақтида Шоул Худонинг талабларига ҳурматли муомала намоён қилганида, шунда Парвардигор унинг орқали Ўз иродасини бажарарди. Подшоҳнинг номуносиб хатти-ҳаракати, у Худованднинг ўринбосари бўлиб, унинг халқини бошқаришга қобилиятсиз эканини кўрсатди. У Исроилни нотўғри йўл билан олиб борар эди, Худонинг иродаси билан эмас ўз иродаси билан раҳбарла- нарди. Агар Шоул содиқ қолганида, унинг салтанати абадулабад тасдиқланарди, аммо у сазовор бўлмади, ва Илоҳий режа Унинг бошқа танлангани орқали бажо келтирилиши лозим бўлди. Фақат Осмон иродасига мослашиб халққа раҳбарлик қила оладиган қўлга Исроил устидан бошқариш ўтиши лозим эди.УOП 697.1

    Кўпинча синовларнинг моҳиятини биз билмаймиз. Ягона бехатар йўл — Худонинг Каломига бутунлай итоат қилиб яшашдир. Унинг ҳамма назрлари эътиқод ва итоат қилиш шартларда берилган, Унинг буйруқларяга итоат қилмага- нимизда биз, Муқаддас Ёзувда бизга ваъда қилинган иноятлардан маҳрум бўламиз. Интилиш таъсиридагина ҳаракат қилинмасин, ёки одамларнинг фикр юритишига таянилмасин. Биз фақат бизга аниқ бўлган Илоҳий ирода билан раҳбарланиб, бизнинг атрофимиздаги ҳолга қарамай, Унинг очиқ буйруқларига биноан ҳаракат қилишимиз лозим. Оқибати тўғрисида Худо Ўзи ғамхўрлик қилмоқда. Синовларда ва қийин кунларда Унинг Каломига содиқ қолиб, биз одамлар олдида ва фаришталар олдида исботлай оламизки, токи Худованд қийин пайтда бизга Унинг иродасини бажариб, унинг Исмини олқишлаб, Унинг халқи учун олқаганлар бўлишга бизга ишона олганини.УOП 697.2

    Шоул Илоҳий меҳр-шафқатни йўқотди, аммо юрагини камтар қилиб тавба этишга хоҳламас эди. Ҳақиқий художўйлик учун унга етишмаганни у диний удумларни синчиклаб бажариш билан оқламоқчи бўларди. Ҳўфни ва Пинҳос Илоҳий Сандиқни манзилга олиб келганларида бўлган Исроилнинг мағлубиятини Шоул эсларди, шунга қарамай, уни кузатиш мақсадда, у Сандиқ ва руҳоний орқасидан юборди. Шу ҳолат одамлар руҳини кўтарса, у тарқалаётган аскарларни йиғиб филистийликлар билан жангга туша оларди. Энди у Шомуилдан ва унинг насиҳатларидан озод бўлмоқчи бўлди, ва шундай қилиб унинг норозилигини ва таъна қилишини эшитмас эди.УOП 697.3

    Шоул онгини ёритиш учун, юрагини камтар қилиш учун, унга Муқаддас Руҳ берилғанди. У қандай ҳаракат қилишига аниқ кўрсатма олди, Илоҳий пайғамбар орқали фош қилинди. Аммо, шунга қарамай, ўзбилармонча ҳаракат қилди — қайсарлиги шу қадар катта эди! Биринчи исроиллик подшоҳининг ҳаёт тарихи — ёшликда етишган ёмон одатлар кучининг қайғули намунасидир. Ёшлигида Шоул Худони севмаган, Ундан қўрқмаган, ўзлик руҳини тиймаган ва ҳар доим Илоҳий ҳокимиятга қарши исён кўтаришга тайёр бўлган. Ким-ки ёшликдан Илоҳий иродага муқаддас эҳтиромлик намоён қилса ва ўз бурчларини тўғри бажарса, шундай инсонлар келажак ҳаётда бўладиган олий хизматни бажаришга ўзини тайёрлашади. Йиллар мобайнида Худо берган қобилиятларни бузиб, кейин керак пайтда шу қобилиятларни сакдаб қолиб, уларни керакли соҳада истифода қилиб бўлади, деган фикр — гумроҳликдир.УOП 698.1

    Шоулнинг халқ руҳини кўтариш учун тиришиши беҳуд чиқди. Фақат олти юз аскари билан қолиб, у Галгални қолдирди, ва, яқинда филистийликлардан қайтариб олган, Гива қўрғонига қайтди. Ушбу шаҳар чуқур тошлик увайданинг, яъни ғорли диёрнинг жанубий томонида, Қуддусдан бир неча чақрим шимолроқда жойлашган эди. Бу увайданинг шимолий томонида Михмосда филистийликлар манзил қуриб, гоҳида чиқиб киришарди ва мамлакатни талон-тарож қилишарди.УOП 698.2

    Шоул ўзлигини фош қилиш учун ва ҳаммага камтар- ликда ва тавба қилишда сабоқ бериш учун, исроил халқининг шундай оғир вазиятига Худо йўл қўйди;. Шоул ўзбилармонлик орқасида Худога қурбон келтириб, гуноҳ қилгани учун, У аччиқ тажрибага йўл қўйди — филистийликлар устидан ғалаба қозониш Шоулга тегишли бўлишига У ижозат беролмас эди. Подшоҳ ўғли Йўнатанга, Худодан қўрқадиган инсонга, Исроилни халос этишга ишонтирилди. Илоҳий куч билан ҳаракатланиб, унинг қуролини кўтариб юрадиган аскарига у душман манзилига сирли ҳужум қилишга таклиф этди; «Балки, — қаттиқ туриб талаб қилди у, — Худованд бизга ёрдам берар; зеро Худовандга кўплар орқалими, ёки камлар орқалими — қутқариш қийин эмас”.УOП 698.3

    Қуролдоши Йўнатанга ўхшаб, имон ва ибодат эри эди, у режани маъқуллади, ва улар яширинча, ҳеч ким халақит бермасин деб манзилни қолдиришди. Оталарини етаклаб борган Зотга самимий ибодатларини юксалтириб, улар белги олиш тўғрисида келишдилар. Белгидан кейин ҳаракат бошланиши кутиларди. Икки лашкарни бўлиб турган ғорга тушиб, улар қоялар кўланкасида сукут сақлаб силжирдилар, гоҳида тепаликлар орқасида ва тоғнинг чиқиб турган қояларида паноҳ топишар эди. Филистийликлар қўрғонига яқинлашганларида, улар душманнинг кўз ўнгига чиқиб қолдилар. Филистийликлар уларни масҳара қилиб: «Мана, яҳудийлар бекинган ғорлардан чиқаяптилар”, — деб бақира бошладилар, ва уларга жасурликликлари учун танбеҳ бермоқчи бўлганларида, дадиллантириб: «Олдимизга чиқинглар, ва биз сизларга нимадир деймиз”, — деб кулдилар. Ушбу сўзларни Йўнатан ва унинг дўсти Худодан келган белги, Унинг иноятининг белгиси, деб қабул қилдилар. Филистийликлар назаридан кетиб, қийин ўтила- диган сўқмоқлардан аскарлар яширинча қоянинг чўққисига чиқдилар; бу қоя ўтиб бўлмайдиган деб ҳисобланарди ва қўриқланмас эди. Шундай йўл билан улар душман манзилига кирдилар, уларни кутмаган ва қаршилик кўрсатмаган қўриқчиларни ҳалок қилдилар.УOП 699.1

    Самовий фаришталар Йўнатан ва унинг қуролдошини ҳимоя қилишарди. Улар инсонлар тарафида курашарди, ва филистийликлар бирин-кетин қулашарди. Жуда кўп сонли отлиҳ ва аробалар яқинлашгандай, ер ларзон урарди. Йўнатан шуни Илоҳий ёрдамининг аломати, деб баҳолади, ва Худо Исроил учун киришганига ҳатто филистийликлар тушундилар. Лашкарга буюк даҳшат тушди — жанг майдонида ҳам, манзилда ҳам. Саросимали ҳолатда ўз аскарини душман деб ўйлаб, филистийликлар бир-бирини ўлдира бошладилар.УOП 699.2

    Тезда жанг шовқини исроиллик манзилига етиб борди. Подшоҳнинг қўриқчилари душман ичида қўзғаган даҳшатли тўполон тўғрисида ва уларнинг қаторлари билинарли сийракланганини эълон этдилар. Икки аскарнинг йўқлиги ҳали очилмаганди. Қараб чиқилгандан сўнг, Йўнатан ва унинг қуролдоши йўқлиги намоён бўлди. Филистийликларнинг тисарилишини кўриб турган Шоул, ўз лашкарларини олға йўналтирди. Олдин душмандан қочган яҳудийлар, энди унга ташландилар, кўплари бекинган паноҳларидан чиқиб, Шоулнинг лашкарларига қўшилдилар. Душман вайрон бўлди.УOП 700.1

    Яратилган вазиятдан кўпроқ фойда топиш учун, подшоҳ ўйламай аскарларига шу бутун кун ҳеч нарса емасга буйруқ берди, ва буйруғини тантанали қасам ичиб муҳрлади: «Мен душманларимдан қасдимни олмагунимча, ким кечгача оғзига нон олса, лаънатли бўлсин». Ғалаба Шоулсиз ҳам қозонилган эди, аммо у мағлуб бўлган душманни бутунлай қириб ташлаб, ўзини улуғворликка сазовор қилмоқчи бўлди. Таомдан ўзини тийиш буйруғи шахсиятпараст ҳислардан туғилди, ва шу хатти-ҳаракат Шоулнинг одамлар эҳтиёж- ларига бепарволигини кўрсатди. У фақат ўзини ўйларди ва фақат ўзини юксалтиришга тиришарди. Ўз буйруғини тантанали қасам билан муҳрлаб, Шоул енгилтаклик ва жаҳолатлигини кўрсатди. Қасамнинг сўзлари шуни аниқ намоён қиларди-ки, у Худони эмас, ўзини олқишламоқчи бўлганини; у «Худованд ўз душманидан ўч олмагунча”, деб эълон этмади, «мен душманларимдан қасдимни олмагу- нимча» — деди.УOП 700.2

    Қатағон қилиш шунга олиб келди-ки, халқ Илоҳий амрни бузди. Куни билан улар жанг қилдилар ва очдан ожизландилар. Ман этилиш вақт тугаган заҳоти улар ўлжага ташландилар ва гўштни қони билан едилар, шунинг билан улар қонунни буздилар, чунки Илоҳий қонунга биноан: «Ким-ки қандай бўлмасин қон еса, унинг жони ўз халқи орасидан қирилиб ташланади» (Лев. 7,27). УOП 700.3

    Кунги жанг пайтида Йўнатан, подшоҳнинг фармонини эшитмаган, ўрмондан ўтиб бoриб асал топди, ва шу асалдан озгина еди. Кечқурун Шоул шуни билди. Унинг бўйруғини бузган ўлимга лойиқ деб айтганиди Шоул, энди эса Худо ажойиб тарзда ўғлининг ҳаётини сақлаб қолган бўлсада, унинг орқали яҳудийларни халос этган бўлсада, ҳукм бажо келтирилиши лозим, деб подшоҳ эълон қилди. Ўғлини аяб қолдирганида Шоул, ўйламай буйруқ бериб, гуноҳ қилганини тан олишга мажбур бўларди, шундай бўлганига унинг мағрурлиги чидай олмасди. «Худо менга шуни ва буни қилсин, ва ундан кўпроғини қилсин, — унинг ҳукми шунчалик ваҳийли эди, — сен, Йўнатан, бугун ўлишинг керак!”УOП 701.1

    Шоул ғалаба шарафини ўзига ололмай, қасам ичганига риоят қилиб шарафланмоқчи бўлди. Ҳатто ўғлини қурбон келтириб, унга тобе бўлганларга подшоҳнинг салтанатини кўмаклаш керагини кўрсатмоқчи бўлди. Шоул ўзи яқиндагина Галгалда Илоҳий бўйруғига қарши руҳоний зиммасини устига олган эди. Шомуил уни фош қилганида, у ўжарлик билан ўз ҳаракатини оқлади. Энди эса, унинг шахсий буйруғи бузилганида, мағзи бўлмаган буйруқ, ҳақиқатда билмай туриб бузилган — подшоҳ ва ота ўз ўғлига ўлимига ҳукм чиқарди.УOП 701.2

    Халқ ҳукмни тасдиқлашга кўнмади. Шоулнинг ғазабини жасурлик билан қарши олиб, одамлар дейишди: «Исроилга шунчалик буюк ғалаба келтирган, Йўнатан ўлиши керакми? Шундай бўлмайди! Худованд тирик: бошидан бир сочи ҳам epгa тушмайди; зеро бугун у Худо билан ҳаракат қилди». Мағрур подшоҳ халқнинг бировозлик талабига қарши ҳаракат қилишга қўрқди, ва Йўнатан ҳаёти сақлаб қолинди.УOП 701.3

    Шоул сезарди, унинг ўғли, унга нисбатан, халқда ҳурмат қилинарди ва Худога муносиб келарди. Йўнатаннинг тирик қолиши енгилтак подшоҳга жиддий таъна эди. Унинг лаънати ўз бошига тушишини у сезарди. Филистийликлар билан уруш давом этилмади, Шоул уйига норози ва зулматли қайтди.УOП 701.4

    Қилган гуноҳида ўзини кечириш ёки оқиашга доимо тайёр бўлган зот, ўзи кўпинча энг жиддий равишдаУOП 701.5

    бошқаларни ҳукм қилади ва қоралайди. Кўплар, Шоулга ўхшаб, ўзларига Худонинг норозилигини жалб қилишади, аммо насиҳатни менсимайдилар ва фош қилинганларида нафратланадилар. Ҳатто Худованд улар билан бўлмаганига ишонганларида ҳам, улар бахтсизликларининг сабабини ўзларида кўришни хоҳламайдилар, кечадилар ҳам. Мағрурлик ва ўзмамнунликни парвариш қилиб, улар, ўзларидан яхшироқ бўлганларга, жиддий ҳукм сурадилар ва айбдор кўрсатадилар. Агар шундай ўзига ишонган ҳакамлар Исо Масиҳ айтган сўзлари устидан мулоҳаза. юритганларида, яхши бўларди. «Сизлар қандай ҳукм қилсангиз, сизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади» (Мат. 7,2). УOП 702.1

    Кўпинча, ўзини юксалтиришга интилганлар, шундай ҳолатга тушадилар-ки, уларнинг ҳақиқий табиати намоён бўлди. Шоул билан шундай бўлди. Подшоҳнинг диёнати ва ҳокимияти унинг учун хаққонийликдан, хайрихоҳлик ва ҳимматликдан қадрлироқ бўлганига, унинг хатти-ҳаракати халқни инонтирди. Шундай қилиб, Худони тарк этган халқ, ўз хатосини кўрди. Художўй пайғамбарни, кимнинг ибодатлари уларга шунчалик иноятлар келтирарди, улар подшоҳга алмашдилар, қайси-ки ожиз тиришишида ибодат қилиб, устиларига лаънат келтирди.УOП 702.2

    Агар исроилликлар Йўнатан тарафини олмаганларида, уларнинг халоскори подшоҳ фармонининг қурбони бўларди. Бўлиб ўтган ҳодисалардан кейин Шоул қўлининг остида қолган халқнинг хавотирланишини тасаввур қилса бўлади! У тахтга уларнинг ҳаракати билан юксалганини англаш қанчалик аччиқ бўлди! Худо узоқ вақт чидамлик билан одамларнинг ўзлик ҳаракатини кечиради, ва ҳаммага қилган гуноҳини кўриб, тавба қилишга имконият беради. Балки унинг иродасини бузиб, Унинг огоҳлaнтиришларини тарк этиб яшаганларнинг фаровонлигига У қаршилик қилмай- диган бўлиб кўринсада, — ўз вақтида У албатта уларнинг ақлсизлигини фош қилади.УOП 702.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents