Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    6-Боб - Шит Ва Ҳанух

    (Ибтидо Китобининг 4,25—6,2-бобларида асосланган)

    Одам Атога яна бир ўғил насиб бўлди. Унга Шит исм бердилар, маъноси «тайинланган» ёки «инъом”, зеро онаси: «Қобил ўлдирган Ҳобил эвазига Худо менга бошқа зурриёт берди»,— деди. Шит Илоҳий назрнинг ва маънавий тўнғичликнинг меросхўри бўлиб тайинланди. Ташқи қиёфаси билан у Қобил ва Ҳобилдан юксакроқ бўлиб, Одамнинг ўғиллари ичида отасига кўпроқ ўхшар эди. Олижаноблиги билан Ҳобилни эсга тушурарди. Лекин табиатининг сифати Қобилникидан кўп фарқланмасди. Одам Ато яратилганда Худо: «Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик»,— деди. Энди гуноҳга дучор бўлгандан кейин одам фарзандларини «ўз суратида ва ўзига ўхшаш қилиб туға бошлади”. Одам Ато бегуноҳ Худога ўхшайдиган бўлиб яратилганига қарамай, Шит Қобил каби ўз ота-онасининг гуноҳкор табиатини мерос қилиб олди. Лекин у шунингдек Халоскор тўғрисида билди ва солиҳликда тарбияланди. Худонинг инояти туфайли у Парвардигорга хизмат қилди ва Уни ўз ҳаёти билан шарафлади. Гуноҳкорларга мурожаат қилиб (Ҳобил тирик бўлганида шундай қилган бўларди), Шит Худони ҳурмат қилишга, ўз Ижодкорига бўйсунишга ўргатарди.УOП 63.1

    «Шит ҳам бир ўғил кўрди, исмини Энўш (яъни Инсон) Қўйди. Ўша пайтда инсонлар Худованднинг исмини чақира бошладилар». Олдин содиқлар Худовандга топинардилар, лекин ер аҳолиси қўпайган сари одамлар ичида икки гуруҳ пайдо бўлди. Уларнинг фарқи шунда эдики, битталари очиқ Худовандга ўз садоқатлигида иқрор бўлардилар, бошқалари эса Унга итоат қилмай, нафратини билдирардилар.УOП 63.2

    Гуноҳ қилмагунча бизнинг ота-онамиз Аданда тайин- ланган шанба кунига амал қилишарди, ва жаннатдан чиқарилгандан кейин ҳам шу кунни муқаддас деб санашарди. Итоатсизликнинг аччиқ мевасидан тотиб кўриб улар шуни билдиларки, Илоҳий амрлар муқаддас ва ўзгармас эканини ва амрларга қарши чиққан ҳар бир инсон, уларни бузганида, жазосиз қолмаслигини. Худовандга содиқ қолган Одамнинг болалари шанба кунини ҳурмат қилардилар, лекин Қобил ва унинг насл-насаби шу кунга амал қилмасдилар; Худо еттинчи кунни муборак ва муқаддас қилиб айирганини улар менсимай қўйдилар. Улар ўз қарашлари туфайли иш ва дам олиш кунларни тайинлардилар ва Тангрининг буйруқларини рад этардилар.УOП 63.3

    Худонинг лаънати бошига тушган Қобил отасининг уйидан чиқиб кетди. Олдин у деҳқончилик қилиб яшади ва шаҳар қурди, шаҳарга катта ўғлининг исмини берди. У тамоман Илоҳий назардан кечди, Аданга қайтарадиган назрни жонидан олиб ташлади, бойлик йиғишни ва роҳат ҳаёт кечиришни танлаб, у, шундай қилиб, бу дунёнинг худосига топинадиган катта бир гуруҳ одамларига бош қўйди. Қобилнинг насл-насаби ишларида жуда катта муваффақиятларга эришдилар, фоний манфаатларга етишдилар, лекин Худога бепарво муомалада бўлиб, инсоният тўғрисида Унинг ниятларига қаршилик кўрсатардилар. Қобилнинг биринчи қилган жиноятли қотиллигига, унинг авлодида бешинчи бўлган Ламак гуноҳларга гуноҳ қўшиб, кўп хотинларга эга бўлди. У Худони фақат шахсий манфаати учун тан оларди, чунки қотилни ўлдирган қотил дучор бўлган лаънат унинг шахсий хавф- хатарсизлигини қондирарди. Ҳобил чодирда яшаб чорвачилик ҳаёт кечирарди, ва Шитнинг авлодлари ҳам шундай яшардилар, ўзларини «ер юзида ғарибу мусофир эканлик- ларини эътироф этдилар», ва «янада яхши самовий ватанга» интилардилар (Ибр. 11,13.16).УOП 64.1

    Бир пайтгача Қобил ва Шитнинг авлодлари алоҳида яшадилар. Қобилдан тарқалган насл биринчи истиқомат жойидан кетиб, Шитнинг фарзандлари яшаган текисликлар ва водийларга тарқалдилар. Шунда Шитнинг фарзандлари уларнинг салбий таъсиридан қочиб, тоққа кўтарилдилар ва ўз чодирларини шу ерда ўрнатдилар. Шит авлодининг ҳаёт таpзи алоҳида бўлган учун, улар Худовандга хизматларини соддаликда сакдадилар. Лекин секин-секин, вақт ўтар экан, улар тоғдан тушиб, водийдаги Қобил авлоди билан аралашдилар, оқибати оғир бўлди. «Илоҳий зотлар одамзот кизларининг жуда яхшилигини кўриб, истаганларини хотинликка оладиган бўлдилар» (Ибт. 6,2). Шитнинг фарзандлари Қобил авлодидан қизларни хотинликка олганларида, улар Худовандни ранжитдилар. Худога сиғинганлардан кўплари ҳар қандай васвасаларга йўлиқиб, гуноҳ қилдилар ва оқибатда ўз солиҳлигини йўқотдилар. Бетавфиқлар билан. қўшилиб, уларга руҳ томонидан ва ҳаракатларида ўхшаш бўлдилар. Худо берган Қонуннинг еттинчи аҳдини рад этиб, улар «Истаганларини хотинликка оладиган бўлдилар». Шит фарзандлари «Қобилнинг йўлидан» кетдилар; улар ер бойлигига интилиб, роҳат ҳаётни танладилар, Худонинг амрларини эса рад этдилар. Худони билгач, инсонлар «Уни Худо сифатида улуғламадилар ва Унга шукрона айтмадилар. Бунинг ўрнига бемаъни хаёлларга берилиб, уларнинг бефаросат диду дилига зулмат тушди”. Шунинг учун «Худо уларни бузуқ фикрга... гирифтор қилди» (Рим 1, 21.28). Гуноҳ, ўлимга йўлиқтирадиган мохов каби, бутун ерни қамраб олди.УOП 64.2

    Деярлик минг йил Одам Ато инсонлар ичида гуноҳ оқибатининг шоҳиди бўлиб яшади. У чин қалбидан ёмонликнинг тарқалишини тўхтатмоқчи бўлди ва шунга интилди. Ўз авлодини у Илоҳий ҳақиқатда тарбиялашига даъват этилди, ва Худо унга очиб берганни у синчиклаб сақлади ва келгуси авлодларга топширди. Ўз фарзандларига ва фарзандларининг фарзандларига то тўққизинчи авлодга қадар Одам Ато жаннатдаги бўлган муқаддас ва бахтли ҳаёти тўғрисида баён этарди. Ўзи гуноҳ қилган воқеанинг сабабини қайта-қайта такрорлар экан, қандай азобларга ҳаётида дучор бўлганини эсларди, ва Худованднинг қонунини расо бажариш кераклигини инонтирарди, ва ўз набира- абираларига Парвардигорнинг илтифоти ва уларга нажот топиш учун ғамҳўрлигини очиб берарди. Унинг сўзларига кўплари қулоқ солмадилар. Кўпинча қилган гуноҳи учун, келажақдаги авлодларнинг бошига шунчалик азоб тушгани учун, у кўпинча заққум, гина сўзлар эшитарди.УOП 65.1

    Одам Атонинг ҳаёти ғам-ғуссаларда, камтарликда ва надомат чекиб ўтарди. Адандан ҳайдалгандан кейин ўлим ҳақида фикр уни даҳшатга соларди. Унинг тўнғичи Қобил ўз укасини ўлдирганида, у одамлар ичида биринчи бўлиб ўлим билан юзма-юз учрашди. Одам Ато қилган гуноҳи учун виждон азобидан айтмас даражада сиқилиб, Ҳобил ўғли ўлишидан чуқур изтироб чекиб ва Қобилнинг тушкунлигидан жиддий азоб тортарди. Одамларнинг шаҳвоний ҳирслари кўпайганини, улар дастидан ер зўравонликка тўлиб- тошганини кўрганида, дунё ўз ҳолатига муносиб жазо олишига етиб келганини тушунарди. Агарда олдин Тангри томонидан чиқарилган ҳукм унга жуда ҳам даҳшатли туйилган бўлса, шу узоқ йиллар мобайнида гуноҳнинг оқибатини кузатиб, Худованд томонидан шу азоб- уқубатларга тўлган ҳаётни узиш — Унинг чексиз меҳр- шафқати эканини— у аниқ тушунди.УOП 66.1

    Қадимги дунёнинг қонунсизлигига қарамасдан, у даврлар, одамларнинг кўпинча адашиш тасаввурларига нисбатан, жаҳолатли даврлар бўлмади. Инсонга идрокини ривожлантиришида, маънавий жиҳатдан энг баланд зинага етишиш учун порлоқ имкониятлар берилган эди. Одамлар жисмоний куч тарафидан ва ақлий фаолияти томонидан бенуқсон бўлиб, маънавий ва илмий билим олиш учун уларнинг имкониятлари чексиз эди. У даврларнинг кишилари узоқ вақт яшар эканлар, уларнинг ақли кечроқ ривожла- нарди, деган фикр нотўғри. Уларнинг интеллект қобилияти эрта ривожланарди, ва Худодан қўрқиб, Унинг иродасига муносиб яшаганлар, бутун ҳаётининг мобайнида билим ва донолиқда доимо ўсардилар. Агарда замонавий шарафланган олимларни улар билан бир ёшда бўлган қадимги дунёнинг одамлари билан солиштириб бўлса эди, онгли ва жисмоний тарафдан бугунги олимлар жуда ҳам арзимас кўринардилар. Одам ҳаёти қисқарган сари, унинг жисмоний кучлари ва ақлий қобилияти пасайярди. Шундай кишилар борки, улар йигирмадан то эллик ёшгача билим оладилар, ва дунё уларнинг муваффақият қозонишига ҳайрон қолади; лекин уларнинг билимлари, aгap юзлаб йиллар мобайнида ривожланган қобилиятлар билан солиштирилса, натижаси ҳам ҳайрон қолдиради!УOП 66.2

    Бизнинг замондошларимиз улардан олдин бўлган олимларнинг муваффақиятларига яраша афзалликка эга бўлдилар, ва униси инсофли. Жуда ўткир ақлли олимлар синчиклаб текшириб кашфиётларга етишдилар ва улар тўғрисида ёзиб қолдириб, ўз меросини издошларига қолдирардилар. Лекин қадимги дунё кишиларининг афзаллиги қиёслаб бўлмайдиган даражада катта. Улар орасида, юзлаб йиллгр мобайнида, Худога ўхшаб яратилган яшади; унинг тўғрисида Худованднинг Ўзи «жуда яхши» деди, чунки Одам Атони Худо бу дунёнинг донолигига ўргатди. Ижодкордан Одам ижодий тарихни эшитди; ўз кўзлари билан тўққиз юз йиллар давомида рўй берган воқеаларни кўрди, ва ўз билимларини келгуси авлодларга топширди. Қадимги одамлар ёзувни билмаганлар, шу тариқа китоблари ҳам бўлмаган, лекин улар катта қобилиятларга ва ўткир хотирага эга бўлганлар, ва ўз билимларини бехато зурриётига топширганлар. Юзлаб йиллар давомида бирвақтда етти авлод яшаганди, уларда ўз илими ва тажрибаси билан бўлишмоқ учун имкониятлари бор эди.УOП 67.1

    Тангри Таолонинг беқиёс ижоди орқали, у даврнинг инсонлари Илоҳий билим олиш учун, бовар қилиб бўлмайдиган афзалликка эга эдилар. У давр диний зулмат вақти эмас, балки буюк ёруғликнинг даври эди. Одам Атодан ҳақиқатни билиш учун бутун дунёнинг имконияти бор эди, бундан ташқари, Худованддан қўрқмоқни билганлар, Исо Масиҳ ва Унинг фаришталаридан билим олганлар. Кўп даврлар мобайнида уларнинг кўз ўнгида ҳақиқатнинг сўзсиз шоҳиди — Илоҳий жаннат боғи турарди. Малаклар ҳимоя қилган унинг дарвозаси ёнида Илоҳий салтанати очиларди ва шу epra ибодатга кeлишарди. Жаннат дарвозаси олдида улар қурбонгоҳ куриб, қурбон келтирардилар. Шу ерда Қобил ва Ҳобил қурбонларини келтирганларида, Худо улар билан муносабатда бўлиш учун осмондан тушди.УOП 67.2

    Имонсизлар Адан боғининг борлигини «йўқ» деяолмас эдилар, чунки у ҳамманинг кўз ўнгида бўлиб, фаришталар орқали ҳимоя қилинарди. Ижоднинг изчиллиги, боғ, икки дарахтнинг тарихи — шунчалик инсон такдири ила боғланганки, уларнинг бор бўлишлари баҳслашиб бўлмайдиган далил. Одам тирик бўлгунча, Худонинг ибтидосини, Унинг Олий ҳокимлигини ва қонунининг талабларини баҳслашиб ўтирадиган масала дейишга ҳожати бўлмаган.УOП 68.1

    Қонунсизликнинг кўпайишига қарамасдан, у вақтда муқаддас эрларнинг сулоласи бўлган — улар Худованд билан муносабати орқали олиҳимматланиб ва илҳомланиб, ер юзида Осмонда бўлган каби яшардилар. Улар ақл- заковатининг буюк кучига ва ажойиб билимларга эга бўлдилар. Уларнинг олдида турган нишон — буюк ва муқаддас — ўэ-ўзларининг вужудида муқаддас табиатни шакллантириб, замондошларигагина эмас, балки келажак авлодларга диёнатли бўлишларининг намунасини қолдиришда эди. Муқаддас Ёзувларнинг саҳифаларида энг белгили из қолдирган оталаримизнинг исмлари эслатилади, аммо бутун даврлар мобайнига Худовандимиз уларга ўхшаган содиқ ва самимий эрларга эга бўлган.УOП 68.2

    Ҳанўх тўғрисида: у олтмиш беш ёшида ўғил кўрди, деб ёзилган. Шундан кейин у Худо билан уч юз йил юрган. Ҳаётининг ёшлигидан у ўз Парвардигорини севган, Ундан қўрққан ва амрларига амал қилган. У тегишли бўлган эрларнинг сулоласи ҳақиқий имонни сақдаганлар ва назр этилган уруғининг бобокалонларидан бўлганлар. Гуноҳга йўлиқиш зулматли тарихни, шунингдек Худонинг назр этган хушхабарини Ҳанўх Одам Атодан эшитди, ва келгуси Халоскорга ишонди. Тўнғичининг туғилиши унга жуда чуқур изтироб келтирди: у Худовандга янада яқинлашди. Худонинг ўғли бўлган сабабли, у ўз бурчини ва масъулиятини чуқурроқ тушунди. Ўзига нисбатан боланинг оддий ишончини ва унга боғланганини зимдан кузатганида, тўнғичига чуқур назокат ҳис қиларди. Фарзандига бўлган севгиси орқали, Ўз Ўғлини аямаган Худонинг ажойиб севгисини тушунди, ва Унинг фарзандлари Самовий Оталари билан қандай муамолада бўлиш керагининг ишончига ўрганди. Исо Масиҳда намоён бўлган чексиз, ақл бовар қилмайдиган Илоҳий севги унинг узилмас мулоҳазаларининг негизи бўлди. Бутун ёрқин қалбидан шундай севгини атрофдагиларига қуярди.УOП 68.3

    «Ҳанўх Худо билан юрди». Тушида эмас, ваҳийда эмас, ҳаётининг ҳар кунги мажбуриятларида. Одамзотнинг бузилаётганини кўрганида, у танҳоликка берилмади, одамлардан узоқлашмади, балки дунёда Худованд учун меҳнат қилди. Оиладами, жамиятдами — у Худонинг тебранмайдиган хизматчиси бўлди.УOП 69.1

    Унинг қалби Худованднинг иродасига оҳангдошлик билан жавоб қайтарарди, ва уч юз йил мобайнида бу ажойиб иттифоқлик давом этди. Агарда имонлилар ичида ўз ўлим кунини ёки қиёмат кунини билганлар бўлса эди, уларнинг ичида шунчалик астойдил имон топилармикин? Ҳанўхнинг имони борган сайин мустаҳкамлашар, севгиси эса даврлар мобайнида ёрқинлашарди.УOП 69.2

    Табиий Ҳанўх жуда кучли, нодир ақлга ва кенг билимларга иноятли бўлди. Худованд томонидан алоҳида ваҳийларга сазовор бўлди. Илоҳий улуғворликни ва камолотни яхши тушунган, у, Осмон ила тўҳтовсиз муносабатда бўлишига қарамасдан, ер юзида энг камтар одам эди. Худо билан алоқаси танг бўлган сари, у ўз ожизлигига ва камолсизлигига иқрор бўларди.УOП 69.3

    Худодан кечганларнинг кўпаяётган қонунсизлигидан сиқилиб, уларнинг имонсизлиги унинг художўйлигига салбий таъсир кўрсатмасин дегандай, Ҳанўх одамлар билан бўладиган муносабатлардан бош тортиб, кўпинча вақтини танҳоликда мулоҳазаларга ва ибодатга бағишларди. Худонинг иродасини бажо келтириш учун, уни чуқурроқ билишга ва Худога тўла ишонишга интиларди. Ибодат унинг учун ҳаёт нафаси эди, у Осмон ҳавосида яшарди.УOП 69.4

    Муқаддас фаришталар орқали Худованд Ҳанўхга ер юзига туфон келтириб, яратган одамзотни қириб ташламоқчи бўлган ниятини етказди, ва шунингдек қўлга киритиш режани тўлароқ очиб берди. Шаҳодат руҳи ёрдамида У туфондан кейин келажакда ер юзидан ўтадиган авлодларни кўрсатди, ва охирги замонда Исо Масиҳнинг Иккинчи марта қайтиши билан боғланган буюк ҳодисаларни намоён этди.УOП 69.5

    Ўликлар ҳолати тўғрисида савол Ҳанўхни қизиқгирарди. Олдинги тасаввурига кўра, ўлгандан кейин адолатли бўлган одам ҳам, бетавфиқ яшаган ҳам тақдирлари бир бўлиб, гўрга кирадилар, деб ўйларди. Ўлим билан ҳамма нарса тамом бўлади, наҳотки ўлим орқасида ҳеч нарса йўқдир? — шу муаммони ечишга зеҳни етмасди. Унга Худодан башоратли ваҳий. берилди: у Исо Масиҳ ўлишини кўрди; кейин одамларни қабрларидан озодлантириш учун Масиҳнинг сон- саноқсиз- муқаддас фаришталари билан шон-шарафида қайтиб келишини кўрди. У шунингдек Масиҳнинг Иккинчи келиши олдидан бўлган дунёнинг ҳолатини кўрди; ягона Тангри Таолони ва Исо Масиҳ Худовандни рад этадиган, Унинг қонунини оёқ ости қилиб, Унинг нажотини инкор этадиган, гердайган, ўжар, фақат ўзига ишонар одамзот авлодини кўрди. У шон-шарафга сазовор бўлган тақводор- ларни ва оташга берилган, Худованд ҳузуридан қочаётган қонунсизларни кўрди.УOП 70.1

    Ҳанўх адолатнинг тарғиботчиси бўлди, у инсонларга Худо очганини баён этарди. Худодан қўрқиб яшаганлар шу муқаддас эр билан мулоқотни қидирардилар, унинг насиҳатларини эшитиб, биргаликда ибодат қилардилар. Огоҳлантириш сўзларни эшитишга интилганлардан ҳаммаси Худодан келган ваъзга сазовор бўлардилар. У фақат Шит авлодигагина воизлик қилмади. Худованд ҳузуридан қочиб кетган Қобил истиқомат топган ерда Ҳанўх ажойиб ҳодисалар тўғрисида кўрган ваҳийларини баён этарди. «Худованд сон- саноқсиз азизлари билан келиб, бутун одамзот устидан ҳукм қилгай. У фош қилгай ораларидаги барча гуноҳкорлару, Худодан қўрқмай, ёмонлик қилувчи барча бетавфиқу шаккокларни» (Яҳуда 14,15).УOП 70.2

    У қўрқмасдан гуноҳни фош қиларди. Ўз замондошларига Масиҳ орқали очилган Илоҳий муҳаббатни ваъз қилиб, ваъзларида кўпаётган қонунсизликни фош қиларди. Бузуқлик йўлларини қолдиришга даъват этиб, бетавфиқлар устидан Илоҳий ҳукм чиқарилиши узоққа чўзилмайди, деб огоҳлантирарди. Исонинг Руҳи Ҳанўх орқали баён этди. Бу руҳ фақат муҳаббат, ҳамдардлик ва ўгит — насиҳатда намоён бўлмайди — муқаддас эрлар нoxyш нарсаларни ҳам одамларга етказмоқ учун даъват этилганлар. Худованд Ўз хабардор- ларининг лаб-даҳанларига ва қалбларига дудама ўткир килич каби вайрон қиладиган ҳақиқатларни киритган.УOП 70.3

    Ҳанўхни эшитганлар унинг вужудида ҳаракат қилаётган Илоҳий кучни сезардилар. Худованд хизматчисининг огоҳлантириб айтган сўзларини қайбирлари қабул қилдилар, бўлган гуноҳди ҳаёт тарзини қолдирдилар, лекин кўплари унинг сўзларидан кулдилар, масхара қилдилар ва янада ўжарлик ила ёмонлик йўлидан боравердилар. Охирги кунларда Худованднинг содиқ қолган хизматкорлари ўхшаш хабарни эълон этарлар, инсонлар эса, худди ўтган замонда бўлганидек, ишонмасдан масхара қилиб, тарк этадилар. Туфонгача бор бўлган дунё, доимо Худо билан юрганнинг айтган сўзларини ва огоҳлантиришларини тарк этди. Худди шундай охирги авлод Худо хабардорларининг огоҳланти- ришларига енгилтаклик ила муомала қилади.УOП 71.1

    Тинмай воизлик қилар экан, Ҳанўх бир қадамга ҳам Худованддан чекинмади ва алоқасини йўқотмади. Хизмати оғирлашган сари ва керакли бўлган сари, унинг ибодатлари самимий ва саботли бўларди. Вақг-вақтинча у одамлар билан муносабатини узар, кейин, бир қайси вақтга одамлар ичида қолиб, уларга сўз ва ибрат орқали насиҳат берар, кейин фақат Худо беришга қодир бўлган ҳақиқатларда чанқоқли- гини қондириш учун улардан янада узоқлашар ва танҳолнқда қоларди. Тангриси билан шундай муносабатда бўлиб, Ҳанўх борган сари Худовандига ўхшарди. Унинг юзи Исонинг юзидай муқаддас нур сочарди. Худо билан мулоқотдан кейин, ҳатто қонунсизлар унинг юзига қўрқув эҳтиром ила назар солардилар, чунки унинг юзида Осмон мухри ором топганди.УOП 71.2

    Дунёнинг қонунсизлиги шундай даражага етди-ки, унинг нобуд бўлиши тайинланди. Йиллар ўтар экан, инсониятнинг жиноятлари дарёдай кенгаярди, Илоҳий ҳукмнинг булутлари зулмат ва зимзиё мағорага айланарди. Лекин Ҳанўх, Имоннинг шоҳиди, ҳормай танлаган йўлидан борарди; бутун кучи билан жиноят сувларини ва қаримта ўқларини тўхтатмоққа интилиб, огоҳлантирар, нола қилар ва ёлворарди. Гуноҳкор енгилтак халқ унинг хабарини тарк этганига қарамай, у, Худованддан дадилланиб, кўпаяётган ёмонликка садоқатли қолиб, курашни давом этди ва, ниҳоят, Худо уни гуноҳкор ердан Осмоннинг муқаддас маконларига олди.УOП 71.3

    Ҳанўхнинг замондошлари уни ақлсиз деб ҳисоблар- дилар, чунки ер юзида яшаганда у олтин, кумуш ва бошқа қиммат баҳо буюмларни ўйламасди. Унинг юраги абадий хазиналарга интиларди. У самовий шаҳарни кўзида тутарди. Сион ўртасида тахтда ўтирган Подшоҳни кўрарди у. Унинг онги, қалби ва бутун туйғулари Осмонга тегишли эди. Диёнатсизлик тарқалган сари, у бутун қалби ила Падарнинг ўйига етишишга интиларди. Ҳанўх ер юзида яшаганида, ишончи билан ёруғлик маконларида ўзини ҳис қиларди.УOП 72.1

    «Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрур» (Мат. 5,8). Осмон билан бирликда бўлиш учун, Ҳанўх уч юз йил давомида жонининг соддалигига интилди. У уч юз йил Худованд билан юрди. Кундан кунга у ўз Парвардигори билан танг бирликка интилди, Худо уни Ўзига олгунча унинг муносабати борган сари яқиндан-яқинроқ бўларди. У абадийликнинг бўсағасида турарди, фақат бир қадам уни назрланган ердан айирарди, ва мана, дарвозалар очилди ва Худо билан доимо бирга юрган, инсонлардан биринчи бўлиб, муқаддас шаҳарга кирди.УOП 72.2

    Ҳанўхнинг йўқлиги ер юзида жуда сезиларди. Кун сайин насиҳат берган ва огоқлантирган овоз тинди. Имонлиларнинг қайбирлари ва қонунсизлар ҳам унинг йўқлигини пайқаб, яна танҳоликдадир, деб ўйладилар. Ҳанўх дўстлари, Илёс пайғамбарни шогирдлари қидиргандай, уни узоқ вақт синчиклаб қидирдилар, лекин ҳаммаси беҳуда чиқди. Кейин тушуниб, Худо Ўзига олганини бошқаларга баён этдилар.УOП 72.3

    Ҳанўхни Осмонга кўтариб, Худо одамларга жуда муҳим дарс бермоқчи бўлди. Одам Атонинг гуноҳ қилишининг даҳшатли оқибатларини кўриб, одамларнинг мушкул аҳволда қолишларида хатар бор эди. Кўплар нола қилиб: «Худодан қўрқиб, Унинг амирларини риоя қилиб яшаганимизнинг фойдаси қанчалик?! Барибир даҳшатли лаънат оғир юк бўлиб инсониятни босар ва ўлим ҳаммаларнинг тақдири бўлса?» — дейишилари шубҳасиз эди. Лекин Одам Атога очилган ҳақиқатлар, кейин Шит орқали инсониятга билдирилди ва Ҳанўхнинг ҳаётида мужассам бўлди. Улар зулматни тарқатдилар ва инсониятга умид ҳадя қилдилар: Одам орқали ўлим дунёга кирган бўлса, назр этилган Халоскор орқали ҳаёт ва мангуликка етишадилар. Шайтон одамларни васвасага солиб, бенуқсон ҳаётнинг фойдаси йўқ, гуноҳ такдирланмайди, ва умуман Илоҳий фармон- ларни бажариб бўлмгйди, деган сўзларни онгларига кирит- моқчи бўлди. Лекин Ҳанўх ҳаётига назар солганда, Худо тасдиқлаб: «Худо бор ва Уни иэловчиларга мукофот беришга эътиқод қилмоғи шарт» — дейди(Ибр. 11,5). Унинг амрла- рига риоя қилганларнинг тақдирини Ҳанўҳ ҳаёти орқали кўрсатди. Шундай қилиб, гуноҳга ботган, бузуқли дунёда яшаганда ҳам, одам Илоҳий Қонунга бўйсуна олади. Парвар- дигорнинг иноятига муносиб, инсонлар васвасага қарши тураоладилар, муқаддас ва бенуқсон бўла оладилар. Ҳанўх- нинг ҳаёти муборак бўлгани туфайли — ибратдир. Унинг осмонга кўтарилиши унинг келажак тўғрисида башора- тининг ҳақлигини исботлади: Илоҳий иродани бажо қилганлар — шон-шарафли қувончли абадий ҳаётга етиша- дилар; қарши чиққанлар эса — азоб-уқубатлар ва ўлимга маҳкум бўладилар.УOП 72.4

    «Имони туфайли Ҳанўх ўлмай, юқорига олинди. У яна топилмади, чунки Худо уни юқорига олган эди. Юқорига олишдан олдин Худо ундан розилигини таъкидлаган эди» (Ибр. 11,5). Ўлимга маҳкум бўлган дунёда Ҳанўх Худо билан яқин бўлган муносабатда яшади, шунинг учун ўлим ҳокимиятига тушмади. Бу пайғамбарнинг диёнатли табиати, Масиҳнинг Иккинчи қайта келишида «гунохдан фориғ бўлиб қутулганларнинг» муқаддас ҳаётининг эвазидир. Туфон келиши олдидан дунёнинг ҳолати қандай бўлган бўлса, охирида қонунсизлик авжига чиқади. Бу дунёнинг ёлғон донолигига ва бузуқ қалбнинг эҳтиросларига йўнналиб, одамлар Осмон ҳокимиятига қарши исён қўтарадилар. Лекин Ҳанўхга ўхшаб, Илоҳий фарзандлар юракларининг содда бўлишига, Унинг иродасини бажаришга интиладилар, токи ҳаётлари Масиҳнинг ҳаётига ўхшасин деб. Ҳанўх каби улар дунёга Масиҳнинг Иккинчи келиши тўғрисида воизлик қиладилар, гуноҳкорлар ҳукм этилишида огоҳлантирила- дилар. Ўз намунаси ва сўзлари орқали улар қонунсизларнинг гуноҳларини фош қиладилар. Тўфон олдидан Ҳанўх ердан осмонга олинганидек, тирик қолган тақводорлар, ер оташ ила нобуд бўлиш олдидан, ердан олинадилар. Азиз ҳаворий дейди: «Ҳаммамиз ўлмаймиз-у, аммо ҳаммамиз ўзгариб кетамиз. Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охиризамон карнайи чалинганда ўзгариб кетамиз: «Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа ҳамиша Раббимиз билан бирга бўламиз. Ана шу сўзлар билан бир-бирингизни овунтиринглар. (1 Кор. 15, 51.52; 1 Сал. 4,16-18).УOП 73.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents