Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    64-Боб - Довуд Мусофирчилиқда

    (Биринчи Подшоҳлар Китобининг 18-22-бобларида асосланган)

    Довуд Гўлиётни енгиб чиққанидан кейин, Шоул унга отасининг уйига қайтишига ижозат бермай, уни ўзига олди. Ва шундай бўлди-ки, «Йўнатан жони унинг жонига ёпишиб қолди, ва Йўнатан Довудни ўз жонини севгандай севиб қолди». Шаҳзода Йўнатан ва Довуд, биродарлар сифатида доимо бирга бўлишларига ўзаро иттифоқ туздилар, ва шаҳзода «устида бўлган тўнини ечиб, Довудга берди, шунингдек бошқа кийимларини ҳам, шамширини ҳам, камонини ва белбоғини ҳам ҳадя қилиб берди”. Довуд зиммасига жиддий масъулият тушди, аммо у мулойим қолавериб, тезда халқнинг ва подшоҳ оиласининг муҳаббатига сазовор бўлди.УOП 727.1

    «Шоул Довудни қаерга юбормасин, у бутун ерда оқилона ҳаракат қиларди, ва Шоул уни ҳарбий одамлар устидан бошлиқ қилиб қўйди”. Довуд барча имкониятларни назарга оладиган бўлиб ва садоқати билан фарқланарди, ва Илоҳий иноятлар уни кузатиб боргани аниқ эди. Шоул вақт-вақтинча Исроилга раҳбарлик қила олмаслигини сезарди, ва салтанатининг хавфсизлигини мустаҳкамламоқ учун, Илоҳий ирода билан раҳбарланадиган инсонга таяниш кераклигини тушунарди. Унинг Довуд ила муносабатлари нажот келтирадиган бўлишига Шоул умид боғларди. Довуд Худонинг илтифоти ва мудофаасига сазовор бўлгани учун, унинг Шоул ҳузурида яшагани, урушга кетганидаям, подшоҳнинг ҳомийси сифатида қолаверарди.УOП 727.2

    Довуд Шоул ила муомалада бўлгани Илоҳий азалдан билишнинг самараси эди. Довуднинг даргоҳда тузилган мавқеи, унга подшоҳнинг ишларида маълумот олиб, ва шунинг билан уни кутаётган буюк ишга тайёргарлик кўриш учун ва халқнинг ишончини қозонмоқ учун имконият берарди. Аммо Шоул Довудга дўстона муомалада эмасди ва шу сабабли Довуднинг хизматида учрайдиган душворликлар ва ташвишлар уни Худога қарамлигини сезишга ўргатарди. У бутунлай ўз Парвардигорига таянишга ўрганиши лозим эди. Йўнатаннинг дўстона муомаласи Илоҳий азалдан билишнинг режасига кирарди, ва ушбу дўстона муомалалар келажакда Исроил подшоҳининг ҳаётини сақлаб қолиши лозим эди. Шундай қилиб, Довуд тўғрисида ҳам Исроил халқи тўғрисида ҳам Худо Ўз эзгу ниятларини амалга оширарди.УOП 727.3

    Аммо ижобат чоғи тезда ўтди. Довудга нисбатан бўлган Шоулнинг хушнудлиги узоққа етмади. Филистийликлар устидан ғалаба қозониб Шоул ва Довуд жанғ майдонидан қайтаётганларида, «Исроилнинг ҳамма шаҳарларидан аёллар Шоулни кутиб олишга чиқардилар; хониш қилиб, чилдирма чалиб, рақс тушардилар ва жарангдор зилларда подшоҳни мадҳ қилардилар. Бирлари: «Шоул мингтасини ғолиб чиқди»,— деб куйлашарди, бошқалари эса қўшилиб: «Довуд эса — туманни! — дейишарди. Рашк-ҳасад жини подшоҳ қалбига кирди. Исроил аёллари Довудни юксалтириб мадҳ қилганларига ғазаби кўтарилди. Паст ҳисни ўз ичига солиб тиймоқ ўрнига, у, сустлигини ҳаммага намоён қилиб: «Довудга туманни беришди, менга эса мингни; унга энди фақат салтанат етишмайди”,— деб хитоб қилди.УOП 728.1

    Шоулнинг катта етишмовчилиги бор эди: уни мадҳ қилишларини севарди. Ушбу табиатининг хусусияти устун келди. У нима қилмасин — уни юксалтириш ва мақташни орзиқиб чанқарди. Ҳаққоний ва ноҳақ ишларга ҳукм чиқарганида у шубҳали аломат — одамлар маъқуллаши билан раҳбарланарди. Худога манзур бўлишни қидирмай, одамларга яхши кўринишга тиришган ҳеч бир инсон хавфсизликда бўла олмайди. Шоул доимо халқнинг кўз ўнгида биринчи бўлишга интиларди, ва аёллар унга мадҳия ўқиганларида, энди Довуд халқ юрагини забт этиб, унинг ўрнига салтанатни қўлига олади, деган фикр подшоҳнинг онгида қаттиқ ишончга айланди.УOП 728.2

    Шоул ўз қалбини рашк руҳига очиб берди, ва ушбу руҳ унинг жонини айнитди. Худо тайинлаганини бажаради ва ҳеч ким Унга қарши чиқолмайди, деган эди Шомуил пайғамбар Шоулга. Аммо шунга қарамай, подшоҳ Илоҳий режалар, Унинг кучи тўғрисида ҳақиқий билимга етишмаганини исботлади. Исроил подшоҳининг ихтиёри Чексиз Бўлганнинг иродасига қарши чиқарди. Исроил салтанатига раҳбарлик қилиб, Шоул ўзига раҳбарлик қилишига ўрганмади. Ҳислатлари унинг онгига бош бўлишига у йўл қўйди, ва ниҳоят, вахший ғазаб-зўғим унинг вужудига ҳоким бўлди. Aгap бирортаси унга эътироз билдиришга журъат этганида, у ўзини шунчалик йўқотиб қўяр эди-ки, ҳатто унинг иродасига қарши чиққанни ўлдиришга тайёр бўларди. Шундай телбаланишдан сўнг, унинг жони чуқур саросимага ботарди, у ўзидан нафратланарди, ва виждони ич-ичидан кемирарди.УOП 728.3

    Шоул Довуднинг ғижжакда чалишини яхши кўрарди, шундай дақиқаларда ёвуз руҳ уни қолдиргандай туюларди. Бир куни, йигит унинг олдида Худони олқишлайдиган мадҳия саносини ғижжакнинг ширин овозига қўшилиб куйлаганида, Шоул тўсатдан ўйнаб турган Довудга қараб найзасини ирғитди. Уни ўлдиришига сал қолди. Худованд Довудни ҳимоя қилди, ва у телбаланған подшоҳнинг зўғимидан зарарсиз қочиб кетди.УOП 729.1

    Шоулнинг Довудга нисбатан нафрати yскан сари, у синчиклаб уни ўлдиришга фурсат қидирарди, аммо Илоҳий мойланганга қарши ҳеч бир жиноятли ният амал қилинмади. Шоул бутунлай нопок руҳнинг ҳокимиятига берилди, ва унинг қулига айланди; Довуд эса кучли Халоскор, қудратли Маслаҳатчи Бўлганга тўла-тўкис таянарди. «Доноликнинг боши — Худованддан қўрқишдир» (Нақ. 9, 10), ва Довуд Худонинг ҳузурида доимо бенуқсон юришни орзу қилиб, Ундан ибодатида ёрдам сўрар эди.УOП 729.2

    Рақибидан кутилишни Истаган подшоҳ «уни ўзидан четлаштрди ва ўзида мингбоши қилиб қўйди... бутун Исроил ва Яҳуда Довудни севарди». Довуд — билимли одам эканини, унга ишонтирилган ишларни фаҳмлаб моҳирона қилишини халқ тезда тушунди. Ёшлигига қарамай унинг маслаҳатлари донолигини, олдини кўриб иш юритадиган, унга ишонса бўладиган одамни исботларди; Шоулнинг мулоҳаза килишлари билан ҳар доим раҳбарланиб бўлмасди, унинг қарорларининг кўпинча мағзи бўлмай, фаросатсизлигини кўрсатарди.УOП 729.3

    Довудни ўлдириш мақсадда Шоул уни доимо кузатиб турсада, аммо Худо Довуд билан бўлганини тушунгач, Шоул ундан қўрқа бошлади. Довуднинг бенуқсонлиги подшоҳнинг қаҳр-ғазабини чиқарарди. Довуд ҳаётининг ўзи, унинг ҳозирлиги унга уни таъна қилгандай туюларди, чунки ораларида бор бўлган фарқланиш Шоул фойдасига гувоҳ қилмасди. Рашк-ҳасад Шоулни бахтсиз қилиб қўйди ва унинг камтар хизматкорини хавф остига қўйди. Табиатнинг ушбу ёмон хусусияти дунёда нақадар тасвирлаб бўлмайдиган зиён келтиради! Қобилни ўз укаси Ҳобилни ўлдиришга итарган душманчилик Шоул қалбида ҳам ўрин топган эди, чунки Ҳобилнинг ишлари солиҳ эди, ва Худо уни баракали қилди, акасининг ишлари қабиҳ эди, ва Худо уни иноятига сазовор қила олмади. Рашк-ҳасад — мағрурликнинг самарасидир. У одам қалбида униб, нафрат уйғотади, ва кейинчалик — қасд олишга ва қотилликка олиб келади. Шайтон ўзини намоён қилди, у Шоул вужудида, унга ҳеч қандай ёмонлик қилмаганга нисбатан қаҳр-зўғим уйғотди.УOП 730.1

    Подшоҳ эътибор бериб Довуд ҳаётини кузатарди, меҳрсиз бўлишига сабаб топиш учун, унинг қандайдир ўйламай қилиб қўйган хатти-ҳаркатини пойларди. Йигитни ҳаётидан маҳрум қилмагунича Шоул тинчимас эди. Ўзиям шуни сезарди, аммо ўз ёвузлигини халқ олдида оқлаши учун, унга қулай фурсат керак эди. У Довуд олдига тузоқ қўйди. уни филистийликлар билан уруш олиб боришга зўрлади ва жасурлиги учун катта қизини мукофот сифатида беришга ваъда қилди. Аммо бу таклифга Довуд камтарлик билан жавоб бeрди: «Мен подшоҳнинг куёви бўлишим учун ким бўлибман, ва Исроилда менинг ҳаётим ва отамнинг сулоласи нима экан?” Қизини бошқага эрга бериб, Шоул самимий эмаслигини исботлади.УOП 730.2

    Довуд Шоулнинг кичик қизи Малкишуага қизиқиши подшоҳга ўз рақибига қарши бошқа фитна тузишга имконият берди. Aгap ёш йигит душманлардан белгили миқдорини ҳалок этса, унга Малкишуа ваъда қилинди. «Шоул ўз фикрида Довудни филистийликлар қўлидан нобуд қилмоқчи бўлади”, аммо Худованд Довудни сақлади, ва у ғалаба қозониб қайтди ва подшоҳнинг куёви бўлди. «Шоул қизи Малкишуа Довудни севарди», подшоҳ, ҳийлагар ниятлари пучга чиққанини кўриб, чунки ўлдирилмоқчи бўлган аксинча юксалиб кетди, телбаликка тушди. Борган сари, худди Довуд Худованд айтганидай ундан афзалроқ ва унинг ўрнига Исроилга подшоҳ бўлишига у ишонарди. Ниҳоят юзини очиб, у Йўнатан ва даргоҳининг хизматкорларига нафратини уйғотган рақибини ўлдиришга буюрди.УOП 730.3

    Йўнатан Довудга подшоҳ ниятини аён этди ва вақтинча, отасидан Исроил халоскорини аяб қолдиришига ижозат олмагунча, паноҳ топишига буюрди. Ўзи эса ота ҳузурига келиб, Довуднинг қилган ишларини, бутун миллатнинг номусини ва ҳаётини қутқарганини эслатди. Душманларни тарқатиш учун тайинланган одамни ўлдириб, Худо олдида устига даҳшатли айбни олишига огоҳлантирди. Подшоҳ виждони уйғонди, унинг қалби юмшади. «Ва Шоул қасамёд қилди: Худованд тирикдир, Довуд ўлмайди”. Довуд Шоул ҳузурига қайтди ва олдингидай хизматини давом этди.УOП 731.1

    Исроилликлар ва филистийликлар аро яна уруш бошланди, ва Довуд ўз аскарларини душманга қарши олиб чикди. Яҳудийлар ғолиб чиқдилар, ва халқ Довуднинг донолигини ва ботирлигини мадҳ этарди. Яна Шоулнинг нафрати уйғонди. Бир куни ёш йигит подшоҳнинг олдида ўйнаб, ғижжак ширин овози даргоҳга тарқалганида, Шоулни қаттиқ зўғим қуршаб олди, у найзани олиб Довудга ирғитди, созандани деворга ёпиштирмоқчи бўлди, аммо Худованд- нинг фариштаси нобуд қиладиган қуролни қайтарди. Довуд халос бўлиб, уйига қочиб кетдй. Шоул одамларини юборди ва Довуд, эрталаб уйидан чиққанида, ўлдирилсин деб буюрди.УOП 731.2

    Малкишуа отасининг ниятини Довудга етказди. Унга бекинишга ёлворди, қочишига имконият бериб, деразадан ошиб тушишига ёрдамлашди. У Шомуил олдига, Рамага йўл олди, ва подшоҳ ғазабидан қўрқмайдиган пайғамбар, қочқонни ўзида қолдирди. Подшоҳ даргоҳига нисбатан Шомуилнинг уйи нақадар тинч, оромбаҳш маскан эди! Ушбу жойда, тепаликлар аро, Худонинг хизматкори ўз ишини давом этди. Унинг билан пайғамбарлар яшарди, улар Илоҳий иродага етишиб, эҳтиром билан Шомуилнинг насиҳат сўзларига қулоқ солишарди. Исроил халқининг устозидан нақадар қимматбаҳо сабоқларни Довуд олди! У ўйларди-ки Шоул лашкари ушбу муқаддас жойга оёқ босмайди деб, аммо ақлини йўқотган, мушкул аҳволга тушган подшоҳга ҳеч бир нарса азиз эмас эди. Довуд ва Шомуилнинг муносабати унинг рашкини уйғотди — Исроилда Илоҳий пайғамбар сифатида ҳурмат қилинган, ўз таъсирига муносиб, подшоҳ рақибининг юксалишига ёрдамлашар эмасмиди? Довуд паноҳ топган жойини билган заҳоти, Шоул уни тутиб, Гивага қайтариш учун хизматкорларини юборди. Гивада у ўз ёвуз ниятига етишмоқчи бўлди.УOП 731.3

    Юборилган одамлар Довудни ўлдириш мақсадда йўлга чиқишди, аммо Шоулдан кучли бўлган Зот уларга раҳбарлик қилди. Йўлда уларни кўринмас фаришталар учратдилар. Балъом Исроилни лаънатга солмоқчи бўлганида худди шундай ҳодиса рўй берган эди. Шоул элчиларининг оғзидан олқишлайдиган, Тангрини улуғлаш сўзлар чиқа бошлади, улар истиқболни башорат этишарди. Шундай қилиб Паврардигор инсон ғазабини сусайтди ва Ўз ваколатини намоён қилди; одамларни ёвузлик қилишдан қайтарди ва Ўз хизматкорини фаришталар посбони ила айлантириб олди.УOП 732.1

    Шоул ўз ниятини амал қилиш учун Довудни чидамсиз- лик ила кутарди, шу пайт унга хабар етди; аммо Худо томонидан таъна бўлишини ҳис қилиш ўрнига, у янада кучли зўғимга тушди ва бошқа хизматкорларини юборди. Улар-да Илоҳий Руҳ таъсирига берилиб, башорат қила, биринчи- ларига қўшилдилар. Учинчи марта Шоул одамлар юборди, аммо улар пайғамбарлар олдига етиб бориши билан, Илоҳий куч устиларига тушди ва улар башорат қила бошладилар. Шунда Шоул ўзи бормоқчи бўлди, зеро тутиб бўлмайдиган зўғимли душманчилик уни жалб қиларди. Бошқа фурсат қидирмай, оқибатини ўйламасдан, у биринчи имконият пайдо бўлиши биланоқ Довyдни ўлдирмоқчи бўлди.УOП 732.2

    Йўлда уни Илоҳий фаришта кутиб олди ва унга таъсир қила бошлади. Илоҳий Руҳ Шоулни Ўз ваколатида тутарди, ва у борар экан, Худога дуосини юксалтириб, башорат қилар ва муқаддас санолар ижро этарди. У келгуси Масиҳ, дунёнинг Халоскори тўғрисида башорат қилиб борарди. Рамага пайғамбар олдига келгач, у ташқи кийимини ечди (ўз подшоҳлик белгисини), ва куни билан Илоҳий Руҳ таъсирида қолиб, Шомуил ва унинг шогирдлари олдида ётди. Подшоҳда бўлган ажиб ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриш учун халқ йиғила бошлади. Бу хабар ҳар томонга тарқалди. Шу йўсинда, Шоул салтанатининг охирида, Шоул ҳам пайғамбарликда деган мақол пайдо бўлди.УOП 733.1

    Яна таъқиб қилувчи мағлубиятга учради. У Довудни дўстона муомаласига ишонтирмоқчи эди, аммо подшоҳ пушаймон бўлишига Довуд ишонмас эди, ва эганинг кайфи ўзгармагунча, имкониятдан фойдаланиб, қочиб кетди. Довуднинг жони азият чекарди, ўз дўсти Йўнатанни ҳатто бир марта кўришга орзу қиларди. Ўз айбсизлигига амин бўлган, у подшоҳ ўғлини топди ва соф кўнгилидан унга ёлворди: «Мен нима қилдим, менинг ноҳақлигим нимада, отанг менинг жонимни қидириши учун мен отангга қандай гуноҳ қилдим?” Йўнатан отасининг Довудга нисбатан муомаласи ўзгарганига ишонди. Отаси Довуднинг ўлишини хоҳламайди, деб унга жавоб берди: «Йўқ, сен ўлмайсан; мана, отам менинг қулоғимга етказмагунча, на кичик, на катта иш қилмайди; шу ишни ҳам мендан бекитиш учун наҳотки унда сабаб бўлса? Йўқ, у нарса бўлмайди». Илоҳий куч шунчалик ажойиб тарзда намоён бўлганидан кейин, наҳотки отаси Довудга ёмонлик қилишни хоҳласа; ахир шундай бўлса, бу Худога қарши ғазабланишни билдиради-ку. Аммо Довуд ўз хавфсизлигига дадил эмасди. Ҳайратда қолдирадиган жиддийлик билан у Йўнатанга деди: «Тирик Худованд ва сенинг жонинг тирикдир! Ўлим ва менинг орамда фақат бир қадам”.УOП 733.2

    Исроилда ҳар ойнинг бошида муқаддас байрам ўтказиларди. Довуд ва Йўнатаннинг суҳбатидан кейин худди иккинчи кунда шу байрам етиб келди, ва подшоҳнинг зиёфат дастурхонига иккала йигит боришлари шарт эди; аммо Довуд боргани қўрқарди ва дўстлар келишиб, Довуд шу орада Байтлаҳмга қайтиб, ўз биродарларини кўриб келмоқчи бўлди. Ундан қайтганида, у зиёфатда ўтирганлардан яқин масофада далада бекинадиган бўлди. Уч кун у подшоҳнинг кўзига кўринмайди, Йўнатан эса отасининг кайфини кузатиши керак эди. Агар подшоҳ ўғлидан Ишай ўғли тўғрисида сўраб қолса, Йўнатан жавоб бериб, Довуд отасининг қурбон чалиш маросимига кетди, дейди. Aгap шу пайт подшоҳнинг ғазаби чиқмай, у «яхши» деса, Довуд хавфсиз даргоҳга қайтади. Аммо лекин, aгap Шоул унинг йўқлигига ғазабланса, Довуд қочишга мажбур бўлади.УOП 734.1

    Зиёфатнинг биринчи кунида подшоҳ Довуд тўғрисида ҳеч бир сўз сўрамади, аммо унинг ўрини иккинчи кун ҳам бўш бўлишини кўргач, у қизикди: «Нима учун Ишай ўғли на кеча, на бугун зиёфатга келмади? Ва Йўнатан жавоб берди: «Довуд мендан рухсат олиб Байтлаҳмга жўнади; у деди: менга рухсат берсанг, зеро бизнинг шаҳарда қариндошлик қурбон келтириш, ва акам мени таклиф қилди; aгap мен мурувватинга сазовор бўлган бўлсам, бориб акаларимни кўриб келайин”, шунинг учун у подшоҳнинг зиёфатига келмади”. Шоул шу сўзларни эшитганида, уни чексиз қаҳр- зўғим қуршади, ва у эълон этиб, Довуд тирик бўлгунча, Йўнатан Исроил подшоҳи бўла олмайди деди. Ва Довудни ўлдириш учун дарҳол одамларни юборишга буюрди. Йўнатан яна ўз дўсти учун ёлворди: «Нима учун уни ўлдиряпсан? У сенга нима қилди?» Бу сўзлар шайтон зўғимининг оташин Шоулда янада қизитди, ва Довудни ўлдирмоқчи бўлиб тайёрлаган найзани у ўз ўғлига ирғитди.УOП 734.2

    Подшоҳ ўғли чуқур малолатга тушиб ва ўтган ҳодисадан ғазабланиб, дастурхондан турди ва чиқиб кетди. Юраги мағлуб бўлган ҳолатда у тайинланган, уни Довуд кутаётган жойга йўналди. Улар бир-бирининг қучоғига йиқилиб, аччиқ йиғлашди. Подшоҳнинг даҳшатли ғазаби ёшларнинг ҳаётига зулматли кўланка ташлади, ва уларнинғ азобини бовар қилиб бўлмасди. Ҳар бири ўз йўли билан кетиш олдидан, Йўнатан Довудга охирги сўзларни айтди: «Тинчлик билан борақол. Иккаловимиз Худованд исми шарафига қасам ичиб айтган эдик: «Худованд ўртамизда, менинг орамда ва сенинг орангда, ва Менинг уруғим орасида ва сенинг уруғинг орасида бўлсин», шундай, ҳақиқатан, абадулабад бўлсин».УOП 734.3

    Подшоҳ ўғли Гивага қайтди, Довуд эса Нубга, Бенямин қавмига тааллуқли шаҳарга шошилди. Бу шаҳар Гивадан яқин эди, ва унга Шилўдан муқаддас Сандиқни олиб келишган эди. Олий руҳоний Аҳималик масканда хизмат қиларди. Довуд паноҳ қидирар экан, Илоҳий қулнинг уйида топмай, қаерга борарди? У танҳолиқда, қаттиқ ҳаяжонга тушган ҳолатда шошиб Аҳималик олдида пайдо бўлганида, олий руҳоний хайрон бўлиб, довдиради. Кейин келган сабабини сўраштирди. Ёш йигит қўлга тушишидан қўрқиб алдади. «Подшоҳдан сирли буйруқ олдим, уни дарҳол бажариш керак”,— деди. Шунинг билан у Худога эътиқодсизлигини намоён этди, ва бу гуноҳ олий руҳоний ўлимига сабаб бўлди. Агар Довуд унга ҳақиқатни баён этганида, Аҳималик унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чора топган бўларди. Ҳатто буюк хавф олдида Худо халқини ажратиб турадиган хусусият ҳақиқатгўйлик ва шуни Парвардигоримиз талаб қилади. Довуд руҳонийдан беш хамиртурушсиз нондан сўради. Муқаддас нондан бошқа Илоҳий банданинг ҳеч нарсаси йўқ эди, аммо Довуд унинг шубҳасини тарқата олди ва очлигини қондириш учун нонга ҳам эга бўлди.УOП 735.1

    Энди янги таҳлика юз берди. Яҳудийлар имонига иқрор бўлган, Шоул чўпонларининг бошлиғи Дўак, шу кун назрларини аташ учун топиниш жойга келди. Ушбу бандани кўрган заҳоти, Довуд бошқа жойга қочмоқчи бўлди, аммо унга ҳар эҳтимолга қарши қандай бўлмасин қурол керак эди. У Аҳималикдан шамшир сўради, униси эса: «фақат Гўлиётнинг шамшири ёдгорлик сифатида сақланмоқда”,— деди. Довуд: «Унга ўхшаш йўқдир; Менга уни берсанг”,— деди. Шамшир қўлига кирган заҳоти унга жасурлик қайтди, чунки ушбу шамшир билан у филистийлик азаматни мағлуб қилган эди.УOП 735.2

    Довуд Гет подшоҳи Анҳўсға қочиб келди. Шоулга тааллуқли чегарада қолгунча, ўз халқининг душманлари ичида бехатар яшаб бўлади деб у ўйларди. Аммо Довуд бир неча йил олдин филистийлик азаматни ўлдирган эди, у худди шу одам, деб подшоҳга етказилди. Энди эса Исроил халқининг душманлари ичида паноҳ қидирган зот, буюк таҳлика остида қолди. Ëлғондан телбаликка тушиб, у душманни алдади ва шунинг билан қутилди.УOП 736.1

    Довуднинг биринчи хатоси шундан иборат эди-ки, у Нубда бўлган пайтида Худога эътиқодсизлик намоён этди, иккинчи хатоси Анҳўсни алдашда бўлди. Довуд табиати олижаноб хусусиятларга эга эди ва унинг маънавий фазилатлари туфайли халқ уни ҳурмат қиларди, аммо синовга дуч келганида, унинг ишончи тебранди, ва у инсоний сустлик кўрсатди. Ҳар бир кишида у айғоқчи ва хиёнатчини кўрарди. Танқидий пайтда Довуд ишонч билан Худога назар солганида, у филистийлик паҳлавонини енгди. у Худога ишонар эди ва Унинг исми шарафига жангга киришди. Аммо унинг кетидан тушиб, у таъқиб қилин- ганида, хижолат бўлиш ва маъюслик унинг назаридан Самовий Отани деярлик яширди.УOП 736.2

    Лекин ушбу синов Довудни ақлга ўргатди. У ўз ожизлигини ва Худога доимо қарам бўлиш кераклигини тушунди. Илоҳий Руҳнинг лаззатли таъсири эзилган, мушкул аҳволга тушган жонга нақадар нодирдир! У кучсизланган қалбга далда беради, кучсизни мустаҳ- камлайди ва синовдан ўтаётган Илоҳий бандаларга ёрдамлашади. Биз қандай Парвардигоримизга эгамиз, тасаввур қилинг-чи! — У адашганларга ҳамдардлик намоён қилади, фалокат ва буюк қайғу-ҳасрат вақтида чидамлик ила қисматимизга шерик бўлади!УOП 736.3

    Илоҳий фарзандлар дучор бўлган ҳар бир муваф- фақиятсизлик ишончнинг етишмовчилигидан рўй беради. Жонимиз атрофида зулмат қалинлашганида, ёруғликни ва ҳимоя бўлишимизни чанқаб хоҳлаганимизда, биз юқорига қарашимиз керак, зеро зулмат устида ёруғлик ҳукмрондир. Довуд на бир лаҳза Худода шубҳаланмаслиги лозим эди. У Илоҳий тайинлангани бўлиб, унинг устига мой суртилганди. Буюк ишлар қилиш учун етapли даражада жасур Довуд, оғир ҳолатидан кўтарилиб, Худонинг буюк кучига ишона олганида эди, ўлим кўланкаси тушганида ҳам у тинчликка етиша оларди. Шунда у эътиқод билан Илоҳий назрнинг сўзларини такрорлай оларДй: «Тоғлар жойидан силжирлар, тепаликлар тебранар; аммо Менинг илтифотим сендан қайтмас, ва Менинг тинчлигим ахди тебранмас, дейди сени қадрлай- диган Худованд» (Иш. 54, 10).УOП 736.4

    Шоулнинг таъқиб қилишидан Довуд Яҳудий тоғлари орасида паноҳ топди. У Адўлом ғорига бекинди, унинг ичига кичкина лашкар сиғиб кетарди, ва кўп саноқли катта лашкардан бу жой жуда яхши паноҳ бўлди. «Унинг акалари ва бутун отасининг хонадони шуни эшитгач, унинг олдига келдилар”. Довуднинг қариндошлари ўзларини бехатар ҳис қилолмасдилар, чунки улар Довуд билан яқин бўлганлари учун Шоул пайқаб қолса, унинг асоссиз шубҳалари хоҳлаган вақтда уларга қарши айланиши мумкин эди. Шуни эслаб улар бир нарсани тушундилар, яъни Худо Ўз халқи устидан Довудни келажакга подшоҳ қилиб тайинлаганини бутун Исроил билиши лозим; телба рашкли подшоҳнинг ҳокимлигида қолавергандан кўра, улар Довуд билан ушбу ғорда бекинганларида хавфсиз бўлишларига ишонардилар. Ҳа, бугун Довуд қочқон эди, аммо эртага бутун салтанат унинг қўлига ўтиши аён эди.УOП 737.1

    Адўлом ғорида оила аъзоларининг орасида тушунчалик ва севги ўрин топди. «Биродарларнинг иноқ бўлиб яшаши мана, қандай яхши ва қандай соз!» — деб Ишай ўғли эркинлик билан ғижжак овозига қўшилиб куйларди. Уларнинг аччиқ инонмаслигини у бошидан кечирди, энди эса олдинги ишонмаслик ўрнига розилик ўрнашгани мусофир қалбини юпатарди ва қувонтирарди. Шу ғорда Довуд 56 санони ёзди.УOП 737.2

    Яна оз вақт ўтди, Довуднинг олдига ваҳший подшоҳдан қочган одамлар келиб, унга қўшилишдилар. Кўплар Исроил подшоҳига ишонмасдилар, чунки улар Илоҳий Руҳ раҳбарлигидан кечганини кўришарди. «Ва унинг олдига ҳамма сиқилганлар, ҳамма қарздорлар ва эзилган кўнгиллар йиғилдилар, ва Довуд уларнинг устидан бош бўлди; ва унинг билан қарийб тўрт юз одам бор эди». Шундай қилиб, Довудда кичкинагина салтанат тузилди, ва унинг подшоҳлигида тинчлик ва тартиб ҳукмрон эди. Аммо ҳатто тоғлар орасида у тўла бехатар эмасди, чунки подшоҳ ўз даҳшатли ниятидан тонмагани тўғрисида хабарлар келиб турарди.УOП 737.3

    Ота-онасига мўовийлик подшоҳда паноҳ топиб берган Довуд, пайғамбар орқали Худодан огоҳлантириш хабар олди: y Ҳорат ўрмонида, сирли жойда бекиниши лозим бўлди. Довуднинг кўрган қийинчиликлари кераксиз ва самарасиз қолмади. Худо уни ҳаёт тартибининг қаттиққўл мактабидан ўтказганида, келажакда Довуд доно лашкарбоши ва ҳамдардли подшоҳ бўлишини хоҳларди. Шоул ўз жиноятли эҳтироси ва ақлсизлиги туфайли, узоқни кўрмайдиган одам бўлгани натижасида, маъсулиятли бошқаришига қурби етмай қолди; энди Довуд олдига йиғилган қочқинлар билан биргаликда, янги тайинланган давлат ҳокимиятига тайёргарлик кўра бошлади. Худонинг насиҳатларини менсимай, одамлар фаҳмли ва узоқни кўрадиган бўлиб қололмайдилар, зеро фақат ушбу хусусиятлар ҳаққоний ва дониш ҳаракат қилишга қобилият бера олади. Илоҳий донолик билан раҳбарланиш ўрнига, инсоний доноликка бўйсунишдан даҳшатли ва зулматлироқ ақлсизлик йўқдир.УOП 738.1

    Шоул Довудни Адўлат ғорида қўлга олмоқчи бўлган эди, уни шу жойда топмаганига жуда ғазабланди. Довуд Шоулга билдирмай қочган эди. Ишай ўғлига Шоул яқинлашгани тезда етказилган бўлса, демак, ўз одамлари ичида хоин бор экан,УOП 738.2

    Унга қарши фитна тузилган, деб Шоул даъво қилди, ва ким Довуд билан яқин муомалада эканини очиб берса, шу одамга подшоҳ совғалар беришига ваъда қилди. Идумеядан Дўак хоин бўлиб чиқди. Тамагир Дўак олий руҳоний Аҳималикдан нафратланарди, чунки руҳоний унинг гуноҳларини фош қиларди. Илоҳий инсонга қарши подшоҳнинг ғазабини уйғотиш мақсадда, Дўак қўрганига қўшиб, Довуд Аҳималикка келиб кетганини Шоулга айтиб берди. Ушбу бетавфиқ одамнинг сўзлари ёниб турган оташга ёғ қуйди ва Шоул жонида энг пасткаш эҳтиросларни ўйғотди. Зўғимидан телбалик ҳолатга тушган подшоҳ, олий руҳонийнинг бутун оиласи ўлади, деб эълон қилди. Даҳшатли ҳукм амалга оширилди. Аҳималик ва отасининг оиласидан «зиғир ипдан «ёфод» кийганлардан саксон беш эр» подшоҳ фармони бўйича Дўак қўли билан ўлдирилдилар.УOП 738.3

    «Руҳонийлар яшаган Нуб шаҳрини ҳам қилич остига йўлиқтирди; эр ва аёлларини қилич билан мағлуб қилди». Шайтон ҳокимиятига тушган подшоҳнинг ақли ана нималарга етди. Худо, омолеқийлар қонунсизлик косаси тўлди деганида, ва уларни бутунлай қириб ташлашга Шоулга буюрганида, подшоҳ ҳукм чиқариш учун ўзини жуда ҳам ҳамдардли санаб, қирилиб ташланишга тайинланганни аяб қолдирди. Энди эса, Худодан ижозат сўрамай, шайтон раҳбарлигида у Илоҳий пайғамбарларни ўлдиришга ва Нуб шаҳрининг ҳамма аҳолисини қириб ташлашга кучи етарди. Илоҳий раҳбарликдан тонган инсон юрагининг бузуқлиги нақадар!УOП 739.1

    Ушбу инсонсизлик бутун Исроилни даҳшатга келтирди. Улар ўзлари танлаган подшоҳ жиноят қилди, Худодан қўрқмайдиган халқларнинг одати туфайли ҳаракат қилди. Муқаддас Сандиқ уларда эди, аммо Унинг олдида хизмат ўтказаётган руҳонийлар ўлдирилди. Саволларига насиҳат берадиган Худонинг содиқ хизматкорлари халок бўлди. Эндигида нима кутса бўларди?УOП 739.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents