57-Боб - Аҳд Сандиғи Филистийликлар Қўлига Тушиши
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар
- Contents- Кириш сўз
- 1-Боб - Нима Учун Гуноҳга Йўл Қўйилди
- 2-Боб - Дунёнинг Яратилиши
- 3-Боб - Васвасага Тушиш Ва Жаннатдан Чикиш
- 4-Боб - Қўлга Киритиш Режаси
- 5-Боб - Ҳобил Ва Қобилнинг Синалиши
- 6-Боб - Шит Ва Ҳанух
- 7-Боб - Тўфон
- 8-Боб - Тўфондан Кейин
- 9-Боб - Асил Ҳафта
- 10-Боб - Бобил Минораси
- 11-Боб - Иброҳимнинг Даъват Этилиши
- 12-Боб - Иброҳим Канъонда
- 13-Боб - Имонни Синаш
- 14-Боб - Садўмнинг Хароб Бўлиши
- 15-Боб - Исҳоқнинг Уйланиши
- 16-Боб - Ёқуб Ва Эсов
- 17-Боб - Ёқубнинг Ўз Элидан Чиқиб, Мусофир Ҳаёт Кечириши
- 18-Боб - Кураш Кечаси
- 19-Боб - Ёқубнинг Канъонга Қайтиши
- 20-Боб - Юсуф Мисрда
- 21-Боб - Юсуф Ва Унинг Ака-Укалари
- 22-Боб - Мусо Пайғамбар
- 23-Боб - Мисрда Тақдир Қилинган Балолар
- 24-Боб - «Пасха”
- 25-Боб - Чиқиш
- 26-Боб - Қизил Денгиздан Бошлаб, To Синай Тоғигача
- 27-Боб - Исроилга Берилган Қонун
- 28-Боб - Синай Тоғи Этагидаги Бутпарастлик
- 29-Боб - Шайтоннинг Қонунга Қарши Адовати
- З0-Боб - Муқаддас Чодир Ва Ундаги Хизмат
- 31-Боб - Нодоб Ва Абиҳуднинг Гуноҳи
- 32-Боб - Қонун Ва Аҳдлар
- 33-Боб - Синай Тоғидан Қадешга
- 34-Боб - Ўн Икки Айғоқчилар
- 35-Боб - Қураҳ Кўтарган Қўзғолон
- 36-Боб - Саҳрода
- 37-Боб - ҚОЯДАН СУВ Чиқиш
- 38-Боб - Эдўм Атрофидаги Саёҳат
- 39-Боб - Башанни Босиб Олиш
- 40-Боб - Балъом
- 41-Боб - Иордан Дарёсидаги Чекиниш
- 42-Боб - Қонуннинг Такрори
- 43-Боб - Мусонинг Ўлими
- 44-Боб - Иордан Дарёсидан Ўтиш
- 45-Боб - Ерихо Шаҳрини Забт Этиш
- 46-Боб - Худонинг Иноятлари Ва Лаънатлари
- 47-Боб - Гивъўнийлар Билан Бирлашиш
- 48-Боб - Канъон Ерини Бўлиш
- 49-Боб - Наби Ясунинг Охирги Сўзлари
- 50-Боб - Ушр Ва Ҳадялар
- 51-Боб - Худонинг Камбағалларга Ғамхўрлиги
- 52-Боб - Ҳар Йилги Байрамлар
- 53-Боб - Биринчи Ҳакамлар
- 54-Боб - Шимъўн
- 55-Боб - Шомуил Пайғамбар
- 56-Боб - Олий Руҳоний Али Ва Унинг Ўғиллари.
- 57-Боб - Аҳд Сандиғи Филистийликлар Қўлига Тушиши
- 58-Боб - Пайғамбарлар Мактаблари
- 59-Боб - ИСРОИЛНИНГ БИРИНЧИ Подшоҳи
- 60-Боб - Шоулнинг Ўзлиги
- 61-Боб - ШОУЛНИНГ РАД Этилиши
- 62-Боб - Довуд Подшоҳликка Даъват Этилиши
- 63-Боб - Довуд Ва Гўлиёт
- 64-Боб - Довуд Мусофирчилиқда
- 65-Боб - Довуднинг Олийҳимматлиги
- 66-Боб - Шоулнинг Ўлими
- 67-Боб - Қадимги Ва Замонавий Спиритизм
- 68-Боб - Довуд Секилоқда
- 69-Боб - Довуд Подшоҳликка Даъват Этилиши
- 70-Боб - Довуднинг Салтанати
- 71-Боб - Довуднинг Гуноҳи Ва Тавба Қилиши
- 72-Боб - Абусаломнинг Кўзғолони
- 73-Боб - Довуд Ҳаётининг Охирги Йиллари
Search Results
- Results
- Related
- Featured
- Weighted Relevancy
- Content Sequence
- Relevancy
- Earliest First
- Latest First
- Exact Match First, Root Words Second
- Exact word match
- Root word match
- EGW Collections
- All collections
- Lifetime Works (1845-1917)
- Compilations (1918-present)
- Adventist Pioneer Library
- My Bible
- Dictionary
- Reference
- Short
- Long
- Paragraph
No results.
EGW Extras
Directory
57-Боб - Аҳд Сандиғи Филистийликлар Қўлига Тушиши
(«Биринчи Подшоҳлар» Китобининг 3- 7-бобларида асосланган)
Али хонадонига яна бир огоҳлантириш юборилиши кутилар эди. Худо олий руҳоний ва унинг ўғиллари билан муомалада бўла олмасди — уларнинг гуноҳлари қалин булут каби улардан Муқаддас Руҳнинг ҳозирлигини бекитди. Аммо бетавфиқлик ҳукмронлик қилган аро ўсмир Шомуил Осмонга содиқ қолаверарди, ва унга, Парвардигори Оламнинг пайғамбарига, Али хонадонига ҳукм чиқириш хабарни эълон қилиш тайинланди.УOП 653.1
«Худованд сўзи шу кунларда сийрак эди, ваҳийлар тез- тез эмасди. Ва Али ўз жойида ётган вақтда бўлди — унинг кўзлари эса юмилгудай бўлиб, у кўра олмас эди, — Худованднинг шамдони ҳали ўчмаганди; Шомуил Илоҳий Сандиқ қўйилган Худованднинг маъбадида ётган эди; Худованд Шомуилга хитоб қилди». Олий руҳоний чақиряпти, деб ўйлаган Шомуил тезда сакраб турди ва Алининг олдига югурди: «Лаббай, сиз Мени чақирибмидингиз?» — деди.У эса жавобан: «Мен сени чақирганим йўқ, қайтиб жойинга ётгин”, — деди. Шомуил уни чақирган овозни уч марта эшитди, ва уч марта шу жавобини қайтарди. Шунда Али сирли овоз Илоҳий овоз бўлганини тушунди. Худованд, боши оқарган муҳтарам азизининг олдидан ўтиб, Ўзи танлаган хизматчиси болага мурожаат қилди. Ҳа, шуни айтиб ўтиш керак-ки, ушбу ҳодиса Али ва унинг хонадонига муносиб аччиқ таъна қилиш бўлди.УOП 653.2
Аммо Алининг қалбида на рашк, на ҳасад ўйғонмади. Агар Шомуил янада шу овозни эшитса: «Сўзла Раббим, банданг эшитяпти”, — деб айтгин, насиҳат қилди Али. Буюк Худо унинг билан гапиришади! — шу фикрдан Шомуил шунчалик эҳтиромли қўрқувга қамраб олинди-ки, Али буюрган сўзларни эсидан чиқарди.УOП 653.3
«Ва Худованд Шомуилга деди: мана, Мен Исроилда иш қилурман, унинг тўғрисида ким эшитса, икки қулоғида қўнғироқ чалингандай бўлур. Ўша куни Мен Али хонадони тўғрисида нималар айтган бўлсам, шуни бажо келтираман. Мен бошлайман ва якунлайман. Мен унга эълон қилиб, унинг хонадонига абадулабад жазо берурман дедим. Нима учунми? Ўғилларининг виждонсизлигини била туриб, уларни тўхтатмагани ва танбеҳ бермагаии учун. Али хонадонига қасам ичаман-ки, Али хонадонининг айби на қурбонлар, на нон эҳсонлари билан то абад ўчирилмайди”.УOП 654.1
Шу онгача «Шомуил ўша вақтда Худованд овозини ҳали билмасди, ва Худованднинг Каломи унга ҳали очилмаган эди”, яъни пайғамбарларга нисбатан Илоҳий ҳозирлик унга ҳали очилмаган эди. Илоҳий ният шундан иборат эди-ки, У Ўзини тўсатдан намоён қилиб, Али шунинг тўғрисида йигитнинг саволларидан ва унинг ҳайрон бўлишидан билсин эди.УOП 654.2
Хабарнинг даҳшатли маъноси Шомуил онгига етганида, унинг қалби ваҳимага ва таажжубга тўлди. Эрталаб оддийча у ўз ишларига киришди, аммо оғир юк унинг ёш жонини босди. Худованд ушбу даҳшатли сўзларни Али қулоғига етказгин демади, шунинг учун у сукут сақларди, аммо кун бўйи Алининг кўз ўнгидан қочишга интиларди. Шомуил қари руҳонийни севар ва ҳурмат қиларди. У Илоҳий ҳукм тўғрисида эшитишни талаб қилса агар, Шомуил қандай қилиб оғзини очади? — шуни ўйлаганида у ларзага тушарди. Аммо донишманд Али ишонарди-ки, йигит олган хабар унга ва хонадонига буюк кулфатлар башорат қилганини. У Шомуилни чақириб, Худо унга очганини тиймай гапириб беришига буйруқ берди. Йигит бўйсунди ва кекса эр камтарлик билан даҳшатли ҳукмни тинглади. «У Худованд, — деди у, — Унга нима маъқул бўлса, шуни қилур».УOП 654.3
Аммо Али самимий надомат чекишини намоён қилмади, у айбини тан олди, аммо гуноҳни қириб ташлаш имко- ниятини менсимади. Йилдан йилга Худованд ўз даҳшатли ҳукмларини пайсалга солиб келди. Ўтган хатолардан фориғ бўлиш учун шу замонда кўп нарса қилса бўларди, аммо Илоҳий маконни ҳаром қилган ёвузликни тузатиш учун кекса руҳоний ҳеч бир ҳаракат қилмади ва минглаб исроиллик жонларни ҳалокатга йўлиқтирди. Илоҳий узоқчидамлик Ҳўфнй ва Пинҳосни янада шафқатсизлан-тирди ва улар ўз қонунсизлигида ҳаддан зиёд жасурландилар. Алининг уйига юборилган огоҳлантириш ва фош қилиш хабарни, у бутун халққа эълон қилди. Ўтган вақтдаги унинг нотўғри хатти- ҳаракатининг ҳалок қиладиган таъсири тарқалмаслигига у қандай бўлмасин халақит беришга умидини узмас эди. Аммо руҳонийлар ўзлари ушбу огоҳлантиришга илтифотсизлик қилганлари сабабли, халқ ҳам ҳулқ-атворини ўзгартмади; белгили Исроил қонунсиз-ликларидан хабардор бўлган атрофдаги қавмлар янада кўпроқ бутпарастлик ва жиноятларга ботдилар. Агарда Исроил ўз соддалигини сақлаганида, улар ҳам гуноҳларида фош қилинишар эди, афсуски, шундай вазият ўрин топмади. Қасд олиш куни яқинлашарди. Илоҳий обрў оёқ ости бўлди, Унга хизмат қилишда аҳамият бермай қўйилди, шу сабабли Ўз исмининг ориятини ҳимоя қилиш учун Парвардигори Оламга қатнашадиган вақт соати келди.УOП 654.4
«Исроилликлар Филистийликларга қарши уруш бошладилар ва Эбен-Эзерда манзил қурдилар, Филистий- ликлар эса Афеқда жойлашдилар». Бу ҳужумни исроилликлар Илоҳий насиҳатсиз, олий руҳоний ёки пайғамбар розилигини олмай бошладилар. «Филистийликлар Исроилга қарши чиқиб тузулдилар, ва жанг бошланди, ва исроил- ликлар мағлуб бўлдилар, ва жанг даласида қарийиб тўрт минг одам ҳалок бўлиб ётиб қолди”. Вайрон бўлган, руҳлари тушган одамлар манзилга қайтганларида, «Исроилнинг оқсоқоллари дедилар: нима учун бугун Филистийликлар олдида бизни Худованд мағлуб қилди? Халқнинг қонунсизлик косаси тўлиб-тошди, аммо ушбу даҳшатли фалокатнинг сабаби уларнинг гуноҳкорлигида бўлганини улар тушунмасдилар. Ва улар дедилар: «Шелўдан Худованд Сандиғини олайлик ва у биз аро бўлиб, бизни душманларимиз қўлидан қутқаради”. Сандиқни урушга олиш учун Худованддан ҳеч бир кўрсатма ёки ижозат олинмаган эди. Аммо исроилликлар жанг муваффақиятли тугашига ишонардилар, Алининг ўғиллари Сандиқни манзилга келтирганларида, Сандиқни қувончли бақириб кузатиб олдилар.УOП 655.1
Филистийликлар Сандиқни Исроил Худоси деб тушунардилар. Худонинг Ўз халқига қилган ишларини мажусийлар Сандиқ кучига тегишли деб санашарди. «Яҳудийлар манзилида баланд хитобнинг сабаби нимада? Билдилар-ки, Худованд Сандиғи манзилга етиб келтирил- ганини. Филистийликлар ваҳимага тушиб: «Худо манзилла- рига келибди”, — дейшди. Ва: вой дод! — дедилар, — бунга ўхшаш ҳодиса на кеча, на ўтган куни бўлмаган-ку. Вой дод! Ким бизни ушбу кучли Худонинг қўлидан халос этар? Ушбу Худо саҳрода мисрликларга жазо бериб, уларни мағлубиятга йўлиқтирган Худо-ку! Филистийликлар мустаҳкамланиб дадил бўлинглар, яҳудийлар сизда қул бўлганларидай, уларга қулликка тушманглар; мардона бўлиб, улар билан жанг қилинглар”.УOП 656.1
Филистийликлар зуғумли зарба бериб исроилликларни мағлуб қилдилар, улар эса улкан маҳрумликка йўлиқдилар. Ўттиз минг аскар жанг майдонида ётиб қолди, Илоҳий Сандиқ душман қўлига тушди, Алининг икки ўғли эса, Сандиқни ҳимоя қилиб ҳалок бўлдилар. Шундай қилиб ҳамма келгуси авлодларга Илоҳий халқнинг бетавфиқлиги жазо олмай қолмаслигининг яна бир гувоҳлигини тарих муҳрлади. Одамлар Илоҳий иродани қанча кўпроқ билганларига муносиб, aгap уни менсимасалар оғир гуноҳ қиладилар.УOП 656.2
Исроилликлар бошига балолардан энг катта бало тушди — Худованд Сандиғини душман ўз қўлига олди. Азалдан Бўлганнинг кучли ва ҳозирлигининг рамзидан Исроил маҳрум бўлганида, ҳақиқатан Исроилни шуҳрат қолдирди. Муқаддас Сандиқ билан Илоҳий ҳақиқати ва қудратининг ажойиб ваҳийлари боғланган эди. Олдинги кунларда, Сандиқ қаёрда пайдо бўлмасин, атоқли ғалабалар қозонарди. Унинг устига олтин малакларнинг кўланкаси тушиб турарди ва Муқаддаслар Муқаддасида Тангри Таолонинг кўзга кўринадиган рамзи — «Шекина- нинг» сўз билан тасвирлаб бўлмайдиган шуҳрати очиларди. Аммo энди Сандиқ уларга ғалаба келтирмади. Кечаги мағлубият у энди ҳимоя қилмаслигининг шоҳиди бўлди, ва бутун Исроил халқи мотaмга чўмди.УOП 656.3
Одамларнинг эътиқоди ҳақиқий эмаслигини ва шундай руҳий ҳолатда енгиб чиқиб бўлмаслигини улар тушунмас- дилар. Сандиқда бўлган Илоҳий Қонун Худованд ҳозирли- гининг рамзи эди, аммо ушбу қонун асосларига илтифот- сизлик билан муомала қилиб, унинг талабларини тарк этиб, улар Худованд Руҳини хафа қилдилар, ва Руҳ уларни қолдирди. Исроилликлар муқаддас кўрсатмаларига бўйсун- ганларича, Худо улар билан бўлиб, Ўз чексиз қудратини ҳадя қиларди. Аммо улар Сандиқни Худо билан боғламай муомала қилганларида, Унинг иродасининг ваҳийига ҳеч қандай эҳтиром деганни намоён қилмаганларида ва Унинг Қонунига бўйсунмаганларида, шунда муқаддас Сандиқ фақат оддий сандиқ сифатида фойдасиз бўлиб қоларди. Сандиқнинг ўзида куч ва нажот бериш қобилияти бўлгандай, улар мажусий халқларига ўхшаб, сандиқни худо сифатида қабул қилдилар. Унинг ичидаги бўлган Қонунни буздилар, зеро Сандиққа топиниш уларни формализмга, иккиюзламачилик ва бутпарастликка олиб келди. Гуноҳлари уларни Худодан узоқлаштирди, ва улар тавба қилиб, гуноҳларини қолдирмагунча, ғалабага етиша олмасдилар.УOП 657.1
Чодир ва Сандиқ Исроил аро бўлиши етарли эмас эди, Руҳонийлар қурбон келтиришлари, исроилликлар Худонинг фарзандлари дейилиш етарли эмас эди. Қалбида номуссизликни сақлаганнинг илтимосини Худованд бажо келтиролмайди. Ёзилган «ким-ки Қонунни тинглашдан қулоғини ёпса, шундай одамнинг ибодати — макруҳликдир» (Нақ. 28,9).УOП 657.2
Лашкар жангга чиқиб кетганида, кекса ва кўр Али Шилўда қолди. Зулматли туйғуларга тўлган, у жангнинг оқибатини кутарди, «зеро унинг юраги Илоҳий Сандиқ учун хавотирланарди». Кун бўйи у Чодир дарвозасида йўлга назар солиб ўтирар ва жанг майдонидан хабар кутарди.УOП 657.3
Ниҳоят шаҳарга олиб келадиган тикка тушадиган йўлда бир беняминлик пайдо бўлди, «устида кийими йиртилган, бошига кул сепилганди”. Йўл устида ўтирган оқсоқолга эътибор бермай, у шаҳарга югуриб кирди ва чидамсизлик билан кутган оломонга мағлуб бўлганларини баён этди.УOП 657.4
Дод-фарёд қарининг қулоғига етди. Хабар келтирган кишини унинг ёнига келтиришди ва у Алига деди: «Филистийликлар олдида Исроил орқага чекиниб югурди, ва буюк мағлубият халқ аро юз берди, сенинг ўғилларинг Ҳўфни ва Пинҳос, икқаловида ҳалок бўлди”. Хабар қанчалик даҳшатли бўлмасин, уни эшитиш учун Алида куч топилди, чунки шу хабарни у кутарди. Аммо элчи қўшиб: «... Илоҳий Сандиқ ҳам кўлга тушди», — деганида, чексиз ҳасрат оқсоқол чеҳрасини қоплади. Гуноҳ шунчалик Худони диёнатсиз қилибди-да, у Исроилни қолдирибди, деган фикр шунчалик қўрқинч бўлди-ки, у кўтара олмади. Ҳолдан тойиб у йиқилди, «умуртқа поғонасини синдирди ва ўлди”.УOП 658.1
Пинҳос хотини, эрининг диёнатсиз ҳаёт тарзига қарамай, художўй аёл эди. Қайнатасининг, эрининг ўлими, ва ундан кўпроқ Сандиқ забт этилиш хабари унинг ўлимига ҳам сабаб бўлди. Исроилнинг охирги умиди қулаганини у сезарди, ва, шу кулфатли соатда туғилган боласига «Ихобўд”, яъни «бешараф» исм бериб, қайғудан нафаси чиққанида: «Исроилдан шон-шараф олинди; зероки Илоҳий Сандиқ душман қўлида”, — деб такрорларди.УOП 658.2
Аммо Худованд Ўз халқини тамоман тарк этмади. Мажусийлар тантанасини кўришга бошқа чидамлиги қолмади. Исроилликларга танбеҳ бериш учун У филистий- ликларни Ўз қўлидаги қурол сифатида истифода қилди, аммо Сандиқ орқали филистийликларни мағлубиятга йўлиқтирди. Олдинги замонда Илоҳий ҳозирлик итоатли халқининг куч- қудрати ва шон-шуҳрати бўлиши учун Сандиқни кузатиб борарди. Бу кўринмас ҳозирлик, Илоҳий Қонунни бузув- чиларга даҳшат ва ўлимни жалб қилиш учун, эндигидаям уларни кузатарди. Ўз халқига, унинг садоқатсизлигига жазо бериш учун, Худованд кўпинча Ўз энг ёвузли душманларини истифода қилади. Жазоланган Исроилнинг азобини кўриб бетавфиқлар қайсидир вақт тантана қилсинлар, аммо вақт келади-ки, гуноҳдан нафратланадиган, муқаддас Парвардигор уларнинг устидан ҳукм чиқаради. Қаерда қонунсизлик гуллаб-яшнаса, шу ерда тезда ва тўхтатиб бўлмайдиган Илоҳий ҳукм алангаланади.УOП 658.3
Тантана билан филистийликлар Сандиқни Ашдўдга олиб келдилар. Ашдўд беш бош шаҳарлардан бири бўлиб, аҳолиси Дагон худосига сиғинарди. Сандиқни Дагон худоси уйига жойлаштирдилар. Улар ўйладилар-ки, шу пайтгача Сандиқни кузатиб борувчи куч уларга тегишли бўлиб, Дагон қудрати билан бирлашса, уларни енгиб бўлмайди деб. Аммо иккинчи кун маъбадга кирганларида, уларнинг назарига очилган манзара ифодалаб бўлмайдиган даҳшатга ботирди: азалдан Бўлганнинг олдида ерда юз тубан тушиб Догон худо ётарди. Коҳинлар эҳтиром билан санамни кўтаришди ва ўз жойига ўрнатишди. Аммо эрталаб улар Дагонни ғалати хунуклашган ва яна Сандиқ олдида ётган ҳолатда топдилар. Санамнинг юқори қисми одамга ўхшар эди, пастги қисми эса — балиққа. Энди эса одамга ўхшаш жойлари қирқилиб ташланган эди, фақат балиқ «бадани» қолган эди. Буюк даҳшат коҳин ва халқни қуршаб олди. Ушбу сирли ҳодисани уларга ва худоларига яҳудийлар Худосидан ҳалок келтирадиган ёмон белги, деб улар тан олдилар. Улар Сандиқни маъбаддан чиқариб, алоҳида бинога ўрнаштир- дилар. Ашдўд аҳолисини азобли ва ўлимга дучор қиладиган касаллик мағлуб қилди. Исроил Худоси томонидан Мисрга юборилган бало-қазоларни эслаган халқ, ўз фалокатга дучор бўлганини Сандиқ борлигига тўнкади. Уни Гетга юборишга қарор чиқарилди. Аммо бало-қазо орқасидан йўналди, ва шаҳарнинг аҳолиси уни Ашқалўнга узатдилар. Ашқалўн аҳолиси Сандиқни қўрқув билан қабул қилиб деди: «Бизни ва халқимизни ҳалок қилиш учун, бизга Исроил Худосининг Сандиғини олиб келишди». Ашдўд ва Гет шаҳарларининг аҳолиси каби, улар ўз худоларидан мудофаа сўраб ёлвордилар, аммо нобудчи ўз ишини қилаверарди, «шундай қилиб шаҳарнинг фарёди осмонга кўтарилди”. Сандиқни аҳолилик жойларда сақлашдан қўрқиб, халқ уни очиқ далага олиб борди, аммо бу ҳолат сичқонлар ҳужумига йўлиқтирди — улар бутун epгa тошиб, омбор ва даладаги ҳосилни йўқ қилдилар. Энди халққа ёки касалдан ёки очликдан ўлим таҳликаси пайдо бўлди.УOП 659.1
Етти ой мобайнида Сандиқ филистийлик ерида қолаверди ва шу вақт ичида исроилликлар уни қайтариб олиш учун на бир ҳаракат қилдилар. Филистийликлар илгари унга эга бўлишга чанқагандай, энди ундан озод бўлишни хоҳлардилар. Уларга куч манбаи бўлиш ўрнига, Сандиқ оғир юк ва даҳшатли лаънат бўлди. Аммо улар қандай чора кўришларини билмасдилар, чунки қаерга уни ўрнаштир- масалар, ҳар жойда Илоҳий ҳукм ўзгармасдан намоён бўларди. Халқ амирларга, коҳин ва кароматчиларга хавотир- ланиб савол берарди. «Худованд Сандиғи билан биз нима қилишимиз керак? Уни ўз жойига қўйиб юборишимиз учун, ўргатинг бизни». Уни бой ҳадялар билан орқага қайтаришга насиҳат олдилар. «Шунда, — коҳинлар дедилар, — шифо топасиз ва, сиздан Унинг қўли нима учун олинмаганини биласиз».УOП 660.1
Мажусийлар аро қадимги одат ҳукмрон эди: бало-қазо олдини олиш учун ёки касалликни соғайтириш учун, улар олтин, кумуш ёки бошқа қимматбаҳо тошдан ўлимга сабаб бўлганнинг сиймосини, ёки баданнинг касалликдан мағлуб бўлган жойини ясардилар. Кейин шундай тасвирни устунга ёки бошқа кўринадиган жойга ўрнаштиришарди — бу бахтсизликдан ишончли мудофаа, деб одамлар кўнардилар. Ўхшаш одатлар ҳозиргача мажусий халқлар аро мавжуддир. Азоб чеккан одам соғайиш учун ўз санамининг маъбадига бориб, ўзи билан касалга йўлиққан ёки баданининг қисми, ёки бутун баданининг сиймосини олиб келиб, ўз худосига қурбон сифатида қолдиради.УOП 660.2
Ҳукмрон бўлган диний хурофотга муносиб, филис-тийлик амирлар халққа насиҳат бердилар: уларнинг бошига тушган балонинг тасвирини ясамоқ керакдир: «Филистия эгалари сонига беш олтин буюм ва беш олтин сичқон; зеро, — дедилар улар, — ҳаммангиз устига ва эгаларингиз устига — бир жазо”.УOП 660.3
Сандиқни кузатиб борган сирли кучни бу донишмандлар тушунарди, аммо шу кучни вайрон қилишга ақллари етмасди. Афсуски, улар, бутпарастликдан воз кечиб, Худовандга хизмат қилишни бошлашга насиҳат беришмади. Кечиб бўлмайдиган ҳукмларнинг мажбур қилиши билан «улар Парвардигор ҳокимлигига бўйсунишга муҳтож бўлсаларда, Исроил Худосидан нафратланаверардилар. Илоҳий ҳукм, гуноҳкорларнинг кураши Унинг билан беҳуда эканини инонтира олади. Унинг қудратига ҳатто улар бўйсунганда ҳам, қалблари Унинг ҳокимиятига қарши ғазабланади. Шундай итоатлик гуноҳкорни қутқармайди. Инсоннинг тавбага келиши қабул қилиниши олдидан, у ўз юрагини Худога бериб, Илоҳий илтифотига бўйсуниши лозим.УOП 660.4
Бетавфиқларга Илоҳий узоқ чидамлик нақадар буюкдир! Бутпарастлар — филистийликлар ва чекинган исроилликлар баравар даражада Унинг даставвал билишининг ҳадялари билан фойдаланардилар. Минглаб-минглаб кўринмайдиган илтифотлар, миннатдор бўлмаган, исёнчи одамларнинг ҳаёт йўлига шовқинсиз тушарди. Ҳар бир қут-барака шу неъматларни Берувчи тўғрисида исботларди, лекин Унинг севгисига улар бепарво қолаверардилар. Инсон ўғилларига Парвардигорнинг сабр-тоқати катта эди, аммо улар ўз қонунсизлигида қайсар бўлганларида, У Ўз мудофаасидан уларни маҳрум қиларди. Улар Илоҳий овозни Унинг ижодида, огоҳлантиришида, насиҳатларида ва фош қиладиган Каломида эшитишдан тондилар, ва шунинг учун У Ўз ҳукмлари орқали улар билан гапиришга мажбур бўлди.УOП 661.1
Филистийликлар орасида шундай одамлар ҳам топилдики, улар Сандиқни ўз ерига қайтаришда халақит беришга тайёр эдилар. Сабаби: Исроил Худосининг қудратини тан олганларида, уларнинг миллий фахри камситиларди. Аммо «коҳин ва фолчилар» халққа мурожаат қилиб, фиръавн ва мисрликларнинг ўжарлигидан ибрат олмасга панд-насиҳат беришди, токи устиларига янада кўпроқ мусибатларни жалб қилмас учун. Қандай ҳаракат қилиш режаси таклиф этилди. Уни ҳамма мақуллаб, шу заҳоти амалга ошира бошланди. Итоатлик қурбони сифатида олтин тасвирлар Сандиқ билан янги аравага ўрнаштирилди (уни ҳеч бир нарса билан ҳаром қилмас учун), кейин аравага ҳеч қачон бўйинтуруқ билмаган сигирларни боғлашди. Уларнинг бузоқларини молхонага ёпишди, сигирларга эса ҳохлаган томонга юришларига имконият берилди Филистийликлар шундай мулоҳаза қилишарди: aгap сигирлар левийларнинг яқин атрофдаги Байт-Шамиш шаҳарига олиб борадиган йўлга чиқиб, Сандиқ шу йўл билан Исроилга қайтса, уларнинг бошига тушган фалокат Исроил Худосидан экани белгили бўлур. «Агар шундай бўлмаса, — дейишарди улар, — биз шуни биламиз-ки, бизни мағлуб қилган Унинг қўли эмас, буниси тасодифан юз берган ҳодиса».УOП 661.2
Эркинликка чиқиб, сигирлар ўз бузоклари турган жойга қайтмасдан, тўғридан-тўғри Байт-Шамиш томон йўл олдилар. Инсон қўли билан ҳайдалмаган сигирлар, чидамлик билан йўлини давом этишарди. Илоҳий ҳозирлик Сандиқни кузатиб борарди ва у эсон-омон тайинланган жойига етиб борди.УOП 662.1
Буғдой терим пайти эди ва Байт-Шамиш истиқомат- чилари увайдада ўришарди. «Ва, назар ташлаб, Худованд Сандиғини кўриб қолдилар, ва уни, кўрганларига хурсанд бўлдилар. Арава эса Байт-Шамишлик Еҳушанинг даласига келиб тўхтади; шу ерда катта тош бор эди, аравани ўтинга ёрдилар, сигирларни Худовандга қурбон чалиб ёндирдилар”. Филистийлик амирлар «Байт-Шамишга етгунча» Сандиқни кузатиб бордилар, уни қабул қилинганини кўриб тинчидилар ва Ашқалўнга қайтдилар. Бало-қазо тўхтади ва ушбу жазо Исроил Худоси юборган фалокат бўлганига улар ишондилар.УOП 662.2
Байт-Шамиш аҳолиси Сандиқ уларда эканини тезда тарқатдилар ва уни кўргани ва қайтганига олқишлаш учун ҳар яқин теваракдан халқ келарди. Сандиқни, ундан олдин қурбон келтириладиган тошга ўрнаштирдилар, ва унинг олдида яна қўшимча Худовандга қурбон келтирдилар. Aгap қурбон келтираётган одамлар гуноҳларига тавба қилганла- рида, улар Илоҳий иноятларга сазовор бўлишарди. Аммо улар сидқидиллик билан Унинг қонунига бўйсунмадилар ва, Сандиқ қайтишига бир яхши хабар олганларидек сўйинди- лар, аммо унинг ҳақиқий муқаддаслиги тўғрисида уларда тушунча йўқ эди. Унга муносиб жойни тайёрлаш ўрнига, Сандиқни далада қолдиришди. Муқаддас Сандиққа назар солар экан, унинг ажойиб қайтишини муҳокама қилганларида, махсус кучи қаерида пинҳон экан, деб одамлар ҳар қандай фаҳм-фаросат қила бошладилар. Ниҳоят, синчков- ликдан улар унинг чойшабини очдилар ва ичига қарашга асурландилар.УOП 662.3
Бутун Исроил Сандиққа нисбатан эҳтиромли ва ҳурмат қиладиган муомалага ўргатилган эди. Уни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш талаб қилинганида, ҳатто левийларга фақат унга бир назар ташлашга ижозат бериларди. Йилига фақат бир марта олий руҳоний Илоҳий Сандиққа қараши мумкин эди. Ҳатто филистийликлар, мажусий бўла туриб, унинг устидан чойшабни олишга журъат топмадилар. Сандиқнинг ҳамма саёҳатларида кўзга кўринмас Илоҳий фаришталари уни кузатиб боришарди. Байт-Шамиш аҳолисининг ҳурматсиз жасурлиги бир онда жазо келтирди. Кўпларни тўсатдан ўлим мағлуб қилди.УOП 663.1
Бошларига тушган жазога қарамай, кўплар, тирик қолсаларда, қилган гуноҳларига пушаймон бўлишмади, фақат Сандиққа нисбатан уларда хурофий қўрқинч туғилди. Сандиқдан улар халос бўлишларини хоҳлардилар, аммо, нима қилишни билмай, Байт-Шамиш истиқоматчилари Қиръят-Еоримга хабар юбориб, Сандиқни ўзларига кўчиришга таклиф этдилар. Буюк қувонч ила ушбу шаҳарнинг одамлари муқаддас Сандиқни олқишлаб кутиб олдилар. Итоатли ва сидқидиллар учун у Илоҳий илтифотининг гарови экани уларга белгили эди. Тантанали шодиёналик билан улар Сандиқни ўз шаҳарига олиб келишди ва Аминодоб уйига жойлаштиришди. У левий бўлиб, ўз ўғли Илъазарга унга ғамхўрлик қилишга буйруқ берди. Ва Сандиқ кўп йиллар шу жойда қолаверди.УOП 663.2
Ҳаннанинг ўғлига Худованд биринчи марта очилган пайтдан, Шомуилнинг пайғамбарлик хизматга даъват этилиши бутун халқ томонидан тан олинди. Али хонадонига Илоҳий огоҳлантиришни эълон этиш Шомуил учун оғир ва азобли вазифа эди. Аммо ўз бурчини у расо бажарди ва шунинг билан доимо Бўлганнинг вафодор элчилигини исботлади. «Ва Худованд унинг билан эди; ва унинг на бир айтган сўзларидан амалга ошмагани қолмади. Ва бутун Исроил Дандан олиб то Беър-Шевагача, Шомуил Худованднинг пайғамбари бўлишига сазовор эканини билди».УOП 663.3
Исроилликлар миллат тариқасида имонсизлик ва бутпарастликда қолаверишарди, ва жазо чорасига муносиб улар филистийликларга қул бўлдилар. Қуллик вақти давомида Шомуил мамлакатнинг шаҳарларини ва қишлоқларини айланиб, одамлар юракларини оталарининг Парвардигорига жалб қилишга тиришарди, ва унинг интилишлари беҳуда бўлмади. Ўн икки йиллик оғир зулмдан кейин исроилликлар «Худовандга юз тутдилар”. Шомуил уларга наcиҳат берди: «Aгap сизлар бутун қалбингиздан Худога мурожаат қилар экансиз, ичингиздан бегона худоларни ва Аштортларни чиқариб ташланг ва қалбларингизни Худовандингизга яқин қилиб, фақат Унга хизмат қилинг». Кўрамиз-ки, Шомуил кунларида пайғамбарлий диёнатлик, қалбнинг дини, Масиҳ ер юзида бўлган кунлардагидай воизлик қилинган. Қадимги Исроил учун диннинг ташқи усуллари Масиҳнинг иноятисиз ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмагандир. Замонавий Исроил учун улар шундай тарзда қолаверяпти.УOП 664.1
Ва бугунги кунда, қадимги Исроилнинг кунларидагидай, қалб динининг янги туғилишида муҳтожлик бор. Худога қайтишни хоҳлаганларнинг биринчи қадами тавба қилишдан бошланиши лозим. Ҳеч ким яқини учун тавба қилолмайди. Ҳар биримиз алоҳида Худонинг олдида жонимизни юввош қилиб, санамларимизни четга олиб қўйишимиз керак. Имкониятимиз бўлганича ҳаракат қилганимиздан кейин, Худованд бизларга Ўз нажотини намоён қилади.УOП 664.2
Қавм бошлиқларнинг ёрдамига муносиб Мисфода кўп халқ йиғилди. Бу ерда ҳамма тантанали равишда рўза тутдилар. Чуқур надомат чекиб, одамлар ўз гуноҳларини эътироф этдилар, ва, эшитган кўрсатмаларга бўйсуниш қарорларини исботлаб, улар Шомуилни халқ устидан ҳакам қилиб қўйдилар.УOП 664.3
Исроилликлар ҳарбий мажлисга йиғилдилар, деб ўйлаган филистийликлар ушбу жойга улкан лашкарни тўпладилар; уларнинг режалари самара бергунча ҳайдаб, тарқатмоқчи бўлдилар. Душман яқинлашгани белгили бўлганида, бутун Исроилни даҳшат қуршаб олди. Халқ Шомуилга ёлвориб: «Бизнинг Парвардигоримиз бизни Филистийликлар қўлидан қутқарсин учун, сен бизнинг тўғримизда Худовандга тинмай илтимос қилгин», — деди.УOП 664.4
Шу пайт Шомуил қўзини қурбон келтириш билан банд эди, филистийликлар эса жанг қилмоқчи бўлиб яқинлаш- дилар. Шунда, оташ, тутун ва момоқалдироқ ичида Синайга тушган, Қизил денгизни бўлган, Исроил халқи учун Иордан оқимини тўхтатиб йўл очиб берган Жаббор яна Ўз қудратини намоён қилди. Ҳужум қилаётган лашкар устида ваҳимага соладиган бўрон бошланди, ва бутун ер қудратли аскарлар бадани билан қопланди.УOП 665.1
Муқаддас сукутда исроилликлар қўрқув ва умиддан ларзон бўлиб кўз олдидаги манзарани кузатишарди. Мағлубиятни кўриб, Худо уларнинг тавба қилганларини тан олганини улар тушундилар. Жангга тайёр бўлмасаларда, улар ҳалок бўлган филистийликлар қуролини олиб, душман кетига тушдилар. Бу порлоқ ғалаба қозонган майдонда худди йигирма йил олдин исроилликлар филистийликлар орқaли мағлуб бўлиб, руҳонийлар ўлдирган эди ва Илоҳий Сандиқ душман қўлига тушганди. Бир бутун мамлакатлар учун бўлганидай, ҳар бир инсон учун алоҳида Худога итоат қилиш йўли, хавфсизлик ва бахтга етишиш учун ягона йўлдир; ҳолбуки қонунсизлик фақат фалокатга ва мағлубиятга олиб боради. Ўтган воқеалардан кейин филистийликлар шунчалик бўйсундилар-ки, исроилликларга улардан олган қўрғонла- рини қайтариб бердилар ва узоқ йиллар давомида уларга қарши ҳеч қандай душманлик қилмадилар. Бошқа xaлқлap ҳам улардан ўрнак олдилар, ва Шомуил ягона ҳокими бўлиб қолгунча, исроилликлар тинчлик ва ҳузур-ҳаловатда яшайвердилар.УOП 665.2
Ўтган воқеа халқ хотиридан ўчирилмасин учун Шомуил Мисфо ва Шен орасида катта тошдан ёдгорлик қўйди. У жойга «Абен-Эзер» — «ёрдам тоши» деган ном бериб халққа: «Шу жойгача бизга Худованд ёрдам берди», — деди.УOП 665.3