Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    13-Боб - Имонни Синаш

    (Ибтидо Китобининг 16; 17.18-20; 21, 1-14; 22,1-19- бобларида асосланган)

    Cаволлар бермай, Иброҳим ўғли тўғрисида берилган ваъдага ишонди, лекин, Худованд Ўз сўзини Ўзи белгилаган ва Ўзининг воситалари орқали бажаришини, Иброҳим кутмади. Иброҳимнинг Илоҳий кучига имонини синаш учун аталган назрнинг бажо келтирилиши вақтинча тўхтатилди; у синовдан ўта олмади. Сорай, кекса ёшга кирган сабабли энди фарзанд орттириш имкониятим йўқ деб ўйларди, ва Илоҳий режа бажарилиши учун Иброҳимга ўзининг мисрлик чўриси Ҳожарни иккинчи хотин қилиб олишга таклиф этди. Кўп хотинга эга бўлиш шу вақтларда кенг тарқалиб, энди гуноҳ деб саналмас эди, лекин шундай вазият тўғридан-тўғри Илоҳий Қонуни бузиш эди, оқибатда оғир қисмат бўлиб оилавий муносабатларнинг муқаддаслигида ва тинчлигида аксланди. Иброҳимнинг Ҳожарга уйланиши фақатгина унинг оиласига салбий таъсир қилиб қўймай, балки келгуси авлодлар учун зарар келтирди.УOП 142.1

    Иброҳим пайғамбардан буюк ҳалқ чиқиши назр этилган эди. Шуни билган Ҳожар буюк ҳалқнинг онаси бўлиш умидида сазовор бўлган ҳурматидан ҳомиладорлигини пайқагач, «хонимини назарга илмай қўйди», ҳатто муомаласида нафратланарди. Икки томонли рашк бахтли бўлган оиланинг тинчлигини бузди. Иккала хотинларининг оҳу-зорини эшитишга мажбур бўлган Иброҳим, олдинги бўлган ризоликни тиклашда беҳуда ҳаракат қиларди. Иброҳим Сорайнинг сўзига қулоқ солиб Ҳожарга уйланди, энди эса Сорай эрини бўлган ишда ягона айбдор, деб гина қилди. Уни ҳайдаб чиқармоқчи бўлди-ю, Иброҳим йўл қўймади, зеро Ҳожар бола кутарди, Иброҳим эса назр аталган ўғилга иссиқ умид боғлади. Айтгандай, Ҳожар Сорайнинг чўриси эди-ва, етишганига қарамай, Иброҳим уни чўри сифатида Сорайнинг қўл остида қолдирди. Димоғини кўтарган Ҳожар хонимининг кескин гапларнни (ўзи айбдор бўлса ҳам) кўтара олмас эди. «Сорай чўриси Ҳожарга шундай озор бердики, Ҳожар унинг олдидан қочиб кетди”.УOП 142.2

    Ҳожар чўлда қолдирилган танҳолигида, бир чашма топиб, бошида ўтирган пайтида, унга Худованднинг Фариштаси инсон қиёфасида зоҳир бўлди ва унга: «Эй Сорайнинг чўриси, Ҳожар!» — деб сўз бошлади. Унинг вазиятини ва бурчини эслатиб: «Ҳонимнинг ёнига қайт ва унинг озорига чида”, — деб бўйруқ берди. Кейин гина қилиш сўзларни қўйиб, тасалли бериш учун: «Худованд сенинг жафоларингга қулоқ солди», — деди. Ва қўшиб Ҳожарга: «Сенинг авлодингни шу қадар кўпайтираманки, кўплигидан уни санаб бўлмайди»,. — деди. Ва Унинг инояти то абад эслатма бўлиши учун: «ўғлингнинг исмини Исмоил (яъни Худо эшитади) деб қўясан”, — деди.УOП 143.1

    Иброҳимнинг ёши юзга етай деганда, Худованд Ўз назрини яна такрорлади, ва келгуси меросхўр Сорайдан туғилишига ишонтиришга тиришди. Лекин Иброҳим ҳалигача шуни тушунмас эди. Унинг фикрлари янадан Исмоилга қайтди, Худонинг ниятлари шу ўғли орқали бажарилади, деб ишонди. Ўғлига нисбатан қалбида тўлиб- тошган назокатли севгининг таъсирида: «Кошки Исмоил Сенинг лутфу-караминг остида яшаса эди!» — деди Иброҳим Худога. Ва яна ҳақиқатлигида хато бўлмаган назр такрорланди: «хотининг Сорай сенга ўғил туғиб бериши муқаррар. Унга Исҳоқ деб исм қўясан. Ундан кейинги авлод учун ҳам абадий ахд бўлсин, деб Мен у билан аҳдлаш- моқчиман”. Аммо лекин Худованд Иброҳимнинг илтимосига бепарво қолмай: «Бироқ, Исмоил ҳақида айтган сўзингға ҳам қулоқ бердим”, — деди. «Мен уни баракали қиламан... ва Мен ундан буюк халқ вужудга келтираман».УOП 143.2

    Узоқ вақт соғиниб кутилган Исҳоқнинг туғилиши жоннинг энг қимматли орзуларини бажо келтириб, Иброҳим ва Сорай чодирларини буюк қувончга тўлдирди. Лекин бу воқеа Ҳожарнинг кўнглида бўлган сирли фикр-зикрларини барбод этди. У пайтга Исмоил ўсиб, ёш йигитга айланди ва Иброҳимнинг манзилида унга назр этилган бойлик ва иноятларнинг меросхўри деб саналарди. Энди эса у ҳамма нарсадан муҳрум бўларди. Қаттиқ кўнгилсизланган она-бола Сорайнинг кичкинтойига нафрат билан қарайдиган бўлдилар. Ҳамманинг тантанаси уларнинг рашк-ҳасадини қўзғотди ва, ниҳоят, Исмоил Илоҳий назрнинг меросхўри устидан очиқ масҳара қила бошлади. Исмоилнинг ҳулқида Сорай жанжаллар чиқишининг абадий манбаини пайқади, Иброҳимга мурожаат қилиб, Исмоил ва Ҳожарни ўйдан чиқариб юборишни ёлворди. Буюк азоб-уқубат отамиз жонини қамраб олди. Уз шунчалик севикли ўғлини қандай қилиб ҳайдаб чиқара олар экан? Қайғу-ҳасратда қолган отамиз Ҳудовандга иссиқ дуосида Ундан тўғри йўл кўрсатишини илтимос қилди. Муқаддас элчи орқали Худованд унга Сорайнинг хоҳишини қондиришга буюрди; унинг Ҳожар ва Исмоилга бўлган севгиси тўсиқ бўлмасин, чунки фақат шундай йўл билан у оиласига тинчлик ва бахтни қайтарар эди. Фаришта шунинг билан Иброҳимга Худодан тасаллий назр атади: «Исмоил уйидан чиқарилиб юборилса ҳам, Худо уни қолдирмайди. Унинг ҳаётини сақлаб қолади ва кўпчиликнинг авлод бошчиси қилиб тайинлайди”. Иброҳим Фариштанинг сўзларига азобсиз бўйсунмади. Айтиб бўлмайдиган изтироб чеккан ҳолда у ўз маконидан Ҳожар ва Исмоилни чиқариб юборди.УOП 143.3

    Оиладаги муносабатларнинг муқаддас бўлиши тўғрисида Иброҳимга берилган панд-насиҳат бутун даврлар учун намуна бўлиши лозимдир; у шуни кўзда тутадики, оила ўчоғининг ҳуқуқлари ва бахти ғамхўрлик билан сақланиши керак, ҳатто агар унинг шаънига буюк қурбон талаб қилинса ҳам. Сорай қонун бўйича Иброҳимнинг ягона хотини эди. Унинг она ва хотинга берилган ҳуқуқлари бошқа аёлга тарқатилиши мумкин эмас эди. У ўз эрини ҳурмат қиларди ва шунинг учун Янги Аҳдда ўрнак олишга сазовор бўлиб кўрсатилган. Иброҳимнинг севгисини икки аёл ўртасида бўлишни Сорай хоҳламади, шунинг учун у ўз рақибини ҳайдаб чиқаришни талаб қилганига, Худованд уни айбламади. Сорай ҳам, Иброҳим ҳам Илоҳий кучда шубҳаландилар, ва шу хато Иброҳимни Ҳожарга уйланишга олиб келди.УOП 144.1

    Худо Иброҳимни бутун имонлиларнинг отаси бўлиш учун даъват этди, ва унинг ҳаёт тарзи келгуси авлодлар учун имоннинг намунаси бўлиши лозим эди. Лекин унинг имони мукаммал суратда намоён бўлмади. Бир сафар у Худонинг кучида шубҳаланиб, Сорай хотини эканини бекитди, иккинчи марта эса — Ҳожарга уйланди. Руҳий баркамол- ликнинг юқори зинасига етишиш учун Худованд уни энг оғир синовдан ўтказди; шундай синов инсон устига ҳеч қачон қўйилмаган эди. Тунги ваҳийда, у Мўриё ерига бориб, тоққа чиқиб, севадиган ягона ўғли Исҳоқни қурбон қилишига Худованддан бўйруқ олди.УOП 145.1

    Шу буйруқни олган пайтида Иброҳим бир юз йигирма ёшга тўлди. Ҳатто ўз замондошлари ичида у кекса саналарди. Ёшлигида у ҳар қандай қийинчиликларни бошидан кечириб, хатарнинг юзига мардоналик ила кўз тикарди, аммо лекин энди ёшлик алангаси ўчди. Инсоннинг авжи кучга тўлган пайтида ҳар қандай етишмовчиликни ва бахтсизликни жасурона кутиб олса бўлади, лекин ҳориб-толган титраб турган оёқлар гўрнинг четига етганида, азоб-уқубатлардан ўтишга одам юраги қолмайди. Охирги, хаддан ташқари даражада азобли синовни Худованд шундай вақтга кўчирдики, қачонки йиллар оғир юк бўлиб Иброҳимнинг елкасига ётдилар ва унинг жони эса ташвишлардан ва меҳнатдан ором топиб, тинчликни чанқар эди.УOП 145.2

    Отамиз Беър-Шевада мўлчиликда тинч яшар эди. У жуда бой ва жуда қудратли амир бўлиб, мамлакат ҳокимлари томонидан ҳурмат қилинарди. Саноқсиз қўй ва йирик чорва подалари кенг яйловларда боқилар. Қаерга назар солинса юзлаб содиқ хизматкорларининг чодирлари. Унинг кўз ўнгида назр ато этилган ўғил ўсди ва кучи яшнаган вақтга етди. Аллақачонлари берилган ваъдани сабр-тоқат билан кутганнинг фидокорона ҳаётини Осмон олқишлаб, иноятлари билан айлантириб олган каби кўринарди.УOП 145.3

    Имонида итоатли бўлган Иброҳим туғилиб ўсган ватанини қолдирди; оталари ором топган ва ўз яқинларининг ерда мусофирчиликда саёҳат қилиб яшади. Назр аталган меросхўрни жуда узоқ вақт кутди. Илоҳий буйруғига муносиб Исмоил ўғлини ватанидан чиқариб юборди. Энди эса, узоқ кутилган бола ўсиб ақлга ўтираман деганда, ва отамиз умиди бажо бўлаётганини кўрдим деганида, унинг бошига энг қийин синовлардан бири тушди.УOП 145.4

    Худованднинг буйруғи даҳшатлилиги билан отанинг қалбини эзиб юборди: «Ўзинг севадиган ягона ўғлинг Исҳоқни олиб уни қурбон қил». Исҳоқ-уйнинг нури, қариганида тасалли берадиган, ваъда этилган иноятларнинг меросхўри! Агар ўғли тўсатдан касал бўлиб ўлса экан, ёки бахтсиз ҳодисанинг қурбони бўлса экан, севган отанинг юраги шунчалик пачақланмас эди; унинг оқарган сочли боши маъюсликда қуйи солинар эди. Лекин буйруқ бўйича у ўз қўли билан ягона ўғлининг қонини тўкиши керак. Бу ҳаракат унга даҳшатли ва имконсиз бўлиб кўринар эди.УOП 146.1

    Шайтон унга шипиллаб: Илоҳий қонун «ўлдирма» дейди, Худо Ўзи ман этилган нарсани қандай қилиб талаб қилиши мумкин? — деб Иброҳим кўнглига шубҳа соларди. Отамиз чодиридан чиқди, булутсиз осмоннинг оромбахш зангорлигига кўзини кўтарди ва унинг уруғи юлдузлардай кўп бўлади деган, эллик йил олдин унга берилган назрни эсига олди. Aгap бу ваъда Исҳоқ орқали бажо келтирилса, у нима учун ўлиши керак? Иброҳим адашишида қаттиқ васвасага тушди. Чексиз азобида ва шубҳада у ерга йиқилди ва ҳеч қачон бўлмаган иссиқ муножотида Худодан буйруғини тасдиқлашни сўради: шy даҳшатли ишни ҳақиқатдан ҳам қилиши керакми, йўқми? У эслади: Садўм шаҳрини вайрон қилиш учун фаришталар осмондан тушган эдилар. Улар Илоҳий ниятни Иброҳимга очдилар, худди шу пайтда улар Исҳоқ тўғрисида хабар келтирдиларку. Иброҳим фаришта- ларни биринчи гaл учратган жойга қайтиб борди, балки улар янада келиб, унга йўл-йўриқ берарлар; лекин ҳеч ким унга ёрдамга келмади. Ҳар томондан уни зулмат куршаб олганидек туюларди. Қулоқларида Илоҳий буйруқнинг сўзлари эшитилар: «Ўзинг севадиган ягона ўғлингни олгин...» Йўқ, бу овозга у бўйсуниши керак. У қиладиган ишини пайсалга солмайди. Тонг отарди, йўлга чиқиш керак.УOП 146.2

    Чодирига қайтиб кириб, у Исҳоқ ухлаб ётган жойга яқинлашди. Ўғли чуқур беайб ёшликка мос уйқуда, юзи тиниқ, оромли. Бир неча он у ўғлининг мулойим юзига тикилиб турди, кейин, бутун бадани ила титраб, орқасига ўгирилди. Сорайнинг ёнига келиб босди. Уни уйғотса, боласини яна бир марта бўлса ҳам қучоғига босарди? Ваҳимага соладиган масъулиятга унинг билан ҳамдард бўлсинмикин? Балки хотини унга халақит бериб, ўғлини бермас — бу фикр уни тўхтатди. Ўғил онанинг ҳаёт нафаси ва она севгиси шундай қурбонга рози бўлмайди.УOП 147.1

    Ниҳоят Иброҳим ўғлини уйғотди ва узоқдаги тоғда қурбон келтириш Илоҳий бўйруқни унга эълон этди. Отанинг талаби ўғилни ҳаяжонга солмади, чунки Исҳоқ отаси билан саёҳатларининг ҳар жойида қурилган қурбонгоҳларига сиғиниш учун бориб турарди. Улар тезда йўлга чиқишга тайёргарлик кўрдилар. «Иброҳим эшагини эгарлаб, қурбонлик куйдириш учун ўтин ҳам майдалади-да, қулваччалардан иккитасини ва ўғли Исҳоқни ўзи билан олди, Худо унга айтган жойга қараб равона бўлди”.УOП 147.2

    Ота ва ўғил сукутда йўлдан қадам ташлаб биргаликда борардилар. Отамиз даҳшатли сирнинг оғирлигида гаплашиш учун сўз тополмасди. Ўғлини севган она ўғли билан фахрланарди. Энди ўзигина қайтиб, унинг кўзига қандай қилиб кўринади? Ўғлининг ҳаётини олган заҳоти, худди бир лаҳзада Сорайнинг юрагини ҳам пичоқ ўтади, — шуни Иброҳим яхши билар эди.УOП 147.3

    У кун отамиз бошидан кечирган кунлар орасида энг узун бўлиб, секин-секин ўз охирига яқинлашарди. Кечаси Исҳоқ ва ёш хизматкорлари уйқуда бўлганларида Иброҳим тиззаларидан турмай ибодатда ўтказди: балки самовий элчи тушиб, синов тамом бўлганини эълон этар, шунда зарар кўрмаган йигит онасига қайтиб борарди? Лекин унинг азобланган қалбига ҳеч қандай енгиллаштирадиган хабар юборилмади. Яна бир узоқ кун, яна хокисор ибодатда бир тун ўтди, ўғлига нисбатан берилган буйруқ қулоғида олдингидай эшитиларди. Шайтон ҳам уларни қўймасдан шубҳаланиш уруғларини сепарди, лекин Иброҳим унинг васвасаларига қарши турди. Учинчи кун улар йўлни давом этишга тайёр бўлганларида, отамиз, шимолий томонга назар ташлаганида, ваъда қилинган белгини кўрди — Мўриё тоғи тепасида турган шуҳрат булутини, ва унинг билан гапирган овоз Осмондан келганига тушунди.УOП 147.4

    Ҳатто эндилиқда у Худога шикоят қилмас эди, балки Худованднинг садоқати ва иноятининг исботларига таяниб, ўз жонини қувватларди. Бу ўғил кутилмаганда унга берилди, кошки шундай бой совғани инъом қилган Ўз ихтиёри билан Унга тегишлини қайтиб олишга ҳуқуқи бўлмаса? Ишонч овози унга назрни эслатди: «Сенинг наслинг Исҳоқ орқали кўпаяди», ва насл денгиздаги қумдек кўп бўлади. Исҳоқ мўъжиза боласи экан, унга ҳаёт берган куч, янада уни тикламаса? Атрофига кўзи кўрганча назар солиб, Иброҳим Худованд сўзини қаттиқ ушлаб олди; ҳа, «Худо ҳатто ўликларни тирилтиp ишга қодир деган фикрга келди» (Ибр. 11,19).УOП 148.1

    Отанинг қурбони қанчалик катта эканини Худодан бошқа ҳеч ким тушуна олмас эди: Иброҳим ўз ўғлини ўлимга берди. Худодан бошқа ҳеч ким унинг ўғли билан жудо бўлмоғини кўрмасин, деб у хизматкорларини ўз жойларида қолишини буюрди: «Сизлар бу ерда ўтириб кутиб туринглар. Мен ўсмир билан у ёққа бориб сажда қилиб, яна ёнингизга қайтиб келамиз, — деди”. «Иброҳим қурбон куйдиришга ярайдиган ўтинни ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди, шу билан Исҳоқ қурбон эвазини устига олди. Ўт ва пичоқни эса ота ўз қўлига олиб, икковлари бирга тоғ тепасига жўнаб кетдилар. Исҳоқ индамай ҳайрон бўларди: подалардан узоқда бўлиб, қурбон учун жониворни қаердан топадилар? Ниҳоят, у оғзини очиб: «Отажон! — деди... — мана ўт бор, ўтин бор, лекин қурбон қўаиси қани?” Оҳ, қандай оғир бу синов! Боласининг: «Отажон» деган мулойим гапи Иброҳимнинг юрагини найзалади. Йўқ, унга очиғини айтишга ҳали вақти етиб келмади, ва Иброҳим жавоб бериб: «Ўғлим, қурбон қўзисини Худо Ўзи насиб этади”, — деди.УOП 148.2

    Белгиланган жойга етиб боргач улар қурбонтоҳ тиклаб, ўтинни устига қаладилар. Шундан кейин титраган товуши ила Иброҳим Илоҳий иродани ўғлига очиб берди. Ҳайратда қолган Исҳоқ уни кутаётган тақдиридан қўрқиб кетди, лекин қаршилик кўрсатмади. Хоҳлаганида у тақдиридан қочиб қутула оларди. Қайғу-хасратдан тамоман азобланган чол, уч даҳшатли кун мобайнида жонининг ички курашидан талон- тарож бўлган, бақувват ёш йигит билан курашгани кучи етмасди. Лекин Исҳоқ болалигидан катталарга бўйсунишга ўргатилган эди, энди ҳам Илоҳий ниятни эшитгач, у ихтиёрий равишда итоат қилишга тайёр бўлди. Унинг имони Иброҳимнинг имонидек шубҳасиз эди, ва ўз ҳаётини Худога қурбон қилишни ўзи учун шон-шарафли, деб тан олди. Бутун назокати билан у отасининг изтиробини енгиллаштиришга тиришарди; отаси титраган қўллари билан ўғлини қурбонгоҳга бойлаганида Исҳоқ уни юпатарди.УOП 149.1

    Мана охирги севги сўзлари айтилди, охирги кўз ёшлари тўкилди, охирги марта ота-бола бир бирини бағрига босишди. Ота ўғилни ўлдириш учун қўлини пичоқ ила кўтарди, ва шу кезда тўсатдан унинг қўли тўхтатилди. Осмондан Худованднинг Фариштаси унга хитоб қилди: «Иброҳим, Иброҳим! Лаббай, — деди у. Фаришта: ўсмирга қарши қўл кўтарма, унга ҳеч ёмонлик қилма. Мен энди биламанки, сен Худодан қўрқасан, яккаю ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг, — деди”.УOП 149.2

    «Иброҳим бир орқасига бурилиб қараса, чакалакда шохлари ўралиб қолган қўчқорни кўрди. Иброҳим бориб, қўчқорни олиб келди ва уни ўғли ўрнига сўйиб куйдирди”. Сўйиниб миннатдорчилигида Иброҳим шу жойга янги ном берди: «Худованд таъминлайди”.УOП 149.3

    Мўриё тоғида Худованд янада Ўз аҳдини тасдиқлади, ва Иброҳимни ва унинг уруғини келажак авлодларда баракали бўлишига Иброҳимга тантанали қасамёд қилиб айтди: «Мен Зотим ҳақи қасамёд қиламанки, Худованд гапирмоқда: сен бу ишни қилиб, ягона ўғлингни аямаганинг учун, Мен сенга қут-барака бераман. Насл-насабингни кўкдаги юлдузлардай ва денгиз соҳилидаги қумдай кўпайтириб юборамаи. Сенинг ўғил-набираларинг ўз душманларининг шаҳарларини оладилар. Сен гапимга қулоқ солганинг учун, ер юзидаги барча халқлар сенинг наслингдан барака топадилар».УOП 149.4

    Иброҳим пайғамбар имонининг буюк жасорати, алангали устун каби, бутун даврлар мобайнига Илоҳий қулларнинг йўлини ёритиб туради. Худонинг иродасини бажаришдан тонмоқ учун сабаб қидиришга интилмади. Уч кучли саёҳат пайтидан Худонинг сўзида шубҳаланиш учун вақт топиларди, табиатига муносиб ундай фикр хаёлига ҳам келмади. Балки ўғлини ўлдирганда кўплари унга, иккинчи Қобил деб қотилликда айбдор қилардилар, ва кейинчалик одамлар унинг берган насиҳатларини нафрат билан тарк этишлари учун бу ҳодиса сабаб бўларди; шундай қилиб, у ўз ватандошларига яхши таъсир кўрсата олмайди — бунга ўхшаш мулоҳазалар юртиш ўринли эди. Иброҳим тўйғуларида ва хатти-ҳаракатларида бизга ўхшаган инсон эди. Лекин Исҳоқ бўлмай қолса, қандай йўл билан аталган назр бажо бўлишини у сўрамади. Азобланган жонида жавоб қидирмади. У шунисини аниқ билардики, Худо Ўз талабларида адолатли ва солиҳ, ва Унинг буйруғига бўйсинди.УOП 150.1

    «Иброҳим Худога ишонди ва шу тариқа оқланди. Бу сўз руёбга чиқиб, Иброҳим Худонинг дўсти деб аталган» (Ёқуб 2,23). Ҳаворий Павел дейди: «Шундан билингларки, ким имонга эга бўлса, у Иброҳимнинг ўғли саналади» (Гал 3,7). Лекин Иброҳимнинг имони унинг ишлари билан тасдиқ этиларди. «Отамиз Иброҳим ҳам ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлганида, ўз савоблари туфайли оқланган-ку! Кўряпсанми? Унинг имонига савоблари омил бўлган. Имони савоблари билан такомиллашган» (Ёқуб 2,21.22). Кўплар имон ва савобли ишлар орасидаги бўлган алоқани тушунмайдилар. «Фақат Масиҳга ишонинглар ва нажот топасизлар. Қонунга риоя қилишда сиз муҳтож эмассиз”, — дейдилар улар. Лекин ҳақиқий имон итоат қилишда намоён бўлади. Имонсиз яхудийларга Масиҳ: «Агар сиз Иброҳим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилар эдингизлар”, — деди (Юҳ. 8,39). Бутун имонлиларнинг отаси тўғрисида Худованд дейди: «Иброҳим ўзи Менинг гапимга қулоқ солди, фармону — қонунларимга, тартибу таълимотларимга риоя қилиб юрди» (Ибт. 26, 5). Ҳаворий Ёқуб: «Худди шундай амалсиз имон ҳам ўзи-ўзидан ўликдир», — дейди (Ёқуб 2,17). Севги ҳақида жуда кўп ёзган Юҳанно бизларга мурожаат қилиб. «Худони севиш — Унинг амрларини бажо келтириш демакдир...», деб ёзади (1 Юҳ, 5,3) : Эвазлар ва назрлар ёрдамида Худо Иброҳимга даставвал Хушхабар келтирган эди (Гал 3,8). Иброҳимнинг имони келгуси Халоскорда таянч топди. Яхудийларга Масиҳ деди: «Отангиз Иброҳим менинг кунимни кўришини билиб, шод- хуррам бўлган эди. Энди кўриб, хуррам бўлди» (Юҳ. 8,56). Исҳоқ ўрнига қурбон келтирилган қўзи Илоҳий Ўғилнинг рамзи эди; Худонинг Ўғли бизлар учун Ўзини қурбон келтирди. Инсон, Қонунни бузиб ўлимга тақдирланганида, Ота назарини Ўз Ўғлига йўналтириб, гуноҳкорга: «Яшайвер, Мен қўлга киритиш йўлини топдим», — деди.УOП 150.2

    Иброҳим Хушхабарнинг ҳақиқатлигини тушунсин учун, ва шунинг қаторида унинг имонини синаш учун, Худованд унга ўғлини ўлдиришга буйруқ берди. Чексиз Парвардигори Олам инсониятни қўлга киритиш учун тайинлаган буюқ қурбонининг мазмунини Иброҳим ўз тажрибаси орқали қисман тушунсин, деб унга уч зулматли синов кунлар давомида азоб-уқубатлар чекишга йўл қўйди. Ҳеч қандай синов, ўғлини қурбон келтиришидан бошқа Иброҳимни шунчалик азобларга дучор қилмас эди. Худо Ўз Ўғлини азобларга ва шармандали ўлимга берди. Худо Ўғлининг камситилишига ва ўлим азобларига шоҳид бўлган фаришталар, Исҳоқ қурбон келтирганида қотишган бўлсалар, энди эса аралашишга хуқуқлари йўқ эди. Ҳеч ким: «Етарли!» деб айтмади. Шон-шарафлар Подшоси, гуноҳга гирифтор бўлган инсон қавмини қутқариш учун, ўлмоғи даркор бўлди. Худонинг чексиз ҳамдардлигига ва севгисига бундан кучли исбот борми? «Худо Ўз Ўғлини аямай, балки ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, У билан бирга ҳамма нарсани ҳам бизга бермасмикан?» (Рим. 8,32).УOП 151.1

    Иброҳим пайғамбардан талаб қилинган қурбон фақат унинг баракаси учун ва келгуси авлодлар учунгина келтирилмади — у айни замонда бегуноҳ осмондаги ва бошқа дунёларнинг истиқоматчилари учун ибрат бўлиши эътиборга олинган эди. Масиҳ билан шайтон орасидаги жанг майдони, инсониятни фориғ қилиб, қўлга киритиш режа якунлайдиган майдон, бутун Олам учун дарсликдир. Иброҳим Худонинг назрларида шубҳалангани учун, шайтон уни Худо ва фаришталар олдида айблади. Айбининг асоси: Иброҳим аҳд шартини бажармагани учун, у Худонинг иноятларидан маҳрум бўлиши керак. Лекин Худога шукур, Унинг фикри умуман бошқа эди. Бутун Осмон Иброҳимнинг садоқатли- гини кўрсин ва инсонлар шуни билсинларки: баркамол итоатликдан камроқ бўлган ҳеч нарсани У қабул қила олмайди. Бу Худойи Худованднинг тилагидир. Шу дарслик асосида Худо одамлар олдида нажот топиш режани кенгроқ очиб кўрсатишга интилди.УOП 151.2

    Самовий зотлар Иброҳимнинг имoни ва Исҳоқнинг камтаринлиги синалганининг шоҳидлари бўлдилар. Бу синов оғирлигида Одам Ато ўтган синовдан кўп даражада оғирроқ бўлди, чунки ман этилганга бўйсуниб, у ҳеч қандай азоб чекмас эди. Лекин Иброҳимга берилган буйруқ, ундан буюк даражада азоблайдиган қурбонни талаб қилди. Бутун Осмон Иброҳимнинг сўзсиз итоат қилишини иштиёҳ билан кузатарди. Ва Иброҳим Худога содиқ қолганида, бутун Осмон шодиёналикда тантана қилди. Шундай қилиб шайтоннинг таънали гаплари ёлғон экани намоён бўлди. Худо Ўз қулига айтди: «Мен энди биламанки, сен Худодан қўрқасан ва (шайтоннинг таъна қилишига қарамай) яккаю ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг». Бошқа дунёларнинг истиқоматчилари олдида қасам орқали Худонинг Иброҳим билан муҳрлаган аҳди, бўйсуниш — Худо томонидан мукофотланади дейди.УOП 152.1

    Ҳатто самовий фаришталарга қўлга киритиш сирни тушуниш қийин эди — Осмон Ҳокими, Худонинг Ўғли айбдор инсоният учун ўлиши керагига қандай етишиб бўлади? Иброҳим ўз ўғлини қурбон келтириш буйруғини эшитгач, бутун Осмон бу воқеага чуқур қизиқиш кўрсатди ва ҳар бир тафсилотига диққат билан назар солди. Қачонки: «Қурбон қўзиси қани?», деган Исҳоқнинг саволига Иброҳим: «Ўғлим, қурбон қўзисини Худо Ўзи беради», деб жавоб берганида, ота, қўлини қўтариб, ўғлини ўлдирмоқчи бўлганида, унинг қўли ушланиб қолганида ва Исҳбқ ўрнига Худо тайёрлаган қўзи қурбон чалинганида — шунда қўлга киритиш сирга нур ёйилди, ҳатто фаришталар, инсониятни қутқариш учун тайинланган ажойиб режани чуқурроқ аниқладилар (1 Петр 1,12).УOП 152.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents