Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    23-боб - ОССУРИЎ ИСРОИЛНИ ЗАБТ ЭТИШИ

    Тушкунликка тақдирланган Исроил салтанатининг охирги йиллари зўравонлик ва қон тўкиш билан белгиланди. Ҳатто Аҳоб подшоҳлигининг энг тинчсиз тўқнашув вақтларида шунчалик зўравонлик бўлмаган эди, шу қадар қон тўкилмаган эди. Икки юз йилдан ортиқ давомида ўн қавмнинг раҳнамолари шамол септилар, энди эса бўронни ўриб олишарди. Бирин-кетин суиқасдлар натижасида подшохлар ҳалок бўлишарди, уларнинг ўрнини навбатдаги шахсиятпараст эгалларди. “Подшоҳларни Менсиз қўйишарди, - гувоҳлайди Худованд, - амирларни Менинг дарагимни сўрамай тайинлашарди” (Ҳўш. 8:4). Ҳар қандай адолат оёқости бўлди, ва Илоҳий иноятни ҳимоя қилишга даъват этилганлар, Худовандга “хиёнат қилдилар” (Ҳўш. 5:7).Пп 202.1

    Бутунлай қириб ташланиш хавфи остида қолган адолатсиз халқнинг онгини уйғотиш мақсадида, Аллоҳ энг жиддий равишда уни фош этарди. Ҳўшея ва Омўс пайғамбарлар орқали, У бир неча марта ўн қавмни мукаммал даражадаги надоматга даъват этди, Унинг иродасини бузган учун бошларига янги фалокатни юборишига огоҳлантирди. “Сиз бетавфиқликни парвариш қиляпсиз - қонунсизликни йиғиб олмоқдасиз, ёлғоннинг мевасидан ейсиз, чунки ўз йўлларинггизга, кўпчилик лашкарингизга ишонасиз. Шундай экан, халқинг саросимага тушади ва барча қўрғонларинг сенинг вайрон бўлади... Эрта тонгда Исроил подшоҳи ҳалок бўлади!” (Ҳўш. 10:13, 14; 11:1).Пп 202.2

    Эфраим тўғрисида пайғамбар дейди: “Бегоналар унинг кучини ютардилар, — ва у пайқамасди; боши оқарди, ва у шуни билмасди”. (Ҳўшея пайғамбар кўпинча Эфраимни эсларди, чунки ҳамма қавмлар ичида Эфраимнинг чекиниши беқиёс бўлди, ва у Худодан чекинганларнинг рамзи сифатида келтирилди). “Исроил яхшиликни тарк этди”. Ўз беқонун ҳаёт тарзини тушунишга қобилиятини йўқотган ўн қавм тезда “халқлар аро мусофирга” айланиши лозим бўлди (Ҳўш. 7:9; 8:3; 5:11; 9:17).Пп 202.3

    Исроилликларнинг қайбир доҳийлари ўз халқининг тушкунлигига кескин хавотирланардилар, ва ўтган замондаги Исроилнинг куч-қудрати қайта туғилишини истардилар. Аммо давлат сусайишининг сабабидан озодланиш ўрнига, улар нуқсонли ҳолатда гуноҳ қилаверишарди, мажусий халқлар билан иттифоқ тузиб, сиёсий қудратни тиклаб бўлишига умид боғлаб, ўзларини алдашарди. “Ва Эфраим ўз дардини ва Яҳудо ўз ярадорлигини кўрди, ва Эфраим Оссурга йўналди”. “Ва Эфраим тентак каптардек қалбини йўқотди: мисрликларни чақираяптилар, Оссурга мурожаат қилаяптилар”. “Оссур билан иттифоқ тузаяптилар, Мисрга эса зайтун мойини йўналтирадилар” (Ҳўш. 5:13; 7:11; 12:1).Пп 203.1

    Байтилда қурбонгоҳ олдида пайдо бўлган Илоҳий бандаси орқали, Илёс пайғамбар ва Элиша пайғамбар, Омўс ва Ҳўшея пайғамбарлар орқали Худованд кўп марта итоатсизликнинг лаънатини ўн қавмига етказиб билдирди. Аммо ёлворишларга, фош қилинишига қарамай, Исроил борган сари чекинишнинг гирдобига ботаверарди. ” Исроил терс ғўнажин каби қайсар бир халққа айланди”, — деди Худованд; “Мендан чекинишида Менинг халқим жонини тошдай қотирди” (Ҳўш. 4:16; 11:7).Пп 203.2

    Гоҳида итоатсиз халқ устидан чиқарилган ҳукмлар жуда ҳам шиддатли бўларди. “Мен пайғамбарлар орқали уларни мағлуб этардим, лабимдан чиққан сўзлар ила уларни хивичлардим, ва Менинг ҳукмим эрта тонгдай. Зеро Мен қурбонни эмас, илтифотни хоҳлайман, ва тутатқилардан кўра Худобилишни афзалроқ кўраман. Улар эса, Одам Ато сингари, амрни буздилар ва шунинг билан Менга хоинлик қилдилар” (Ҳўш. 6:5-7).Пп 203.3

    “Исроил ўғиллари, Худованд каломини тингланглар, — ниҳоят дейилди уларга, — сен Парвардигорингнинг қонунини унутганингдек, Мен ҳам сенинг фарзандларингни унутарман. Кўпайган сари улар Менга қарши гуноҳларини орттирадилар; уларнинг шон-шуҳратини кучсизлантираман... ва юрган йўлларига муносиб, қилган ишларига биноан, Мен уларга танбеҳ берурман” (Ҳўш. 4:1, 6-9).Пп 203.4

    Оссурия Исроилни асоратга олиш олдидан унинг қонунсизлиги Нуҳ пайғамбар кунларида бўлган чекинишга ўхшарди. Ҳар қачон, одамлар Аллоҳни тарк этиб, гуноҳга берилганларида, ўхшаш вазият ўрин топарди. Табиатни бевосита Тангрисидан юксалтириш, Ижодкорни қўйиб, ижодга топиниш ҳар замонларда ғазаблантиручи ҳайқирадиган ёвузликка олиб келарди. Исроил халқи билан худди шундай бўлди. Баал ва Аштортага топиниб ва шу тариқада табиат кучларини ҳурмат этиб, у олиҳимматли кучдан ўз алоқасини бузди ва васвасанинг осон ўлжасига айланди. Жонини ҳар қандай мудофаадан маҳрум этиб, мажусий худоларнинг бу адашган санамдошлари эндигида гуноҳга қарши туролмай, пасткаш башарий эҳтиросларнинг ҳокимиятига бутунлай берилдилар.Пп 204.1

    Ҳукмрон бўлган қонунсизликка қарши, авжига чиққан адолатсизликка, ҳаддан зиёд бойликка ва тўкиб-сочишга қарши, аҳлоқсиз байрамларга ва ичкиликбозликка, бузуқликка ва шаҳвоний ҳирсга берилганликка қарши пайғамбарлар овозини кўтаришди, аммо уларнинг эътирозлари ва фош қилишлари беҳуда бўлди. “Улар дарвозаларда туриб фош қилаётганлардан нафратланадилар, — дейди Омўс, — ва ҳақиқатни сўзлаганлардан жирканадилар”. “Сиз — ҳақ одамнинг душманисиз, пора оласиз, ҳукм чиқарганда камбағалнинг ишини адаштирасиз” (Ом. 5:10, 12).Пп 204.2

    Йўрам подшоҳ олтиндан қуйилган икки буқани ўрнатганининг оқибати ана нимага олиб келди. Олдинги тайинланган хизмат усулидан чекиниш энг пасткаш мажусий удумларини қабул қилишга олиб келди. Бора-бора мамлакатнинг бутун аҳолиси табиатга сиғина бошлади. Ижодкорини унутиб, “нақадар тубанликка юз тутдилар” (Ҳўш. 9:9).Пп 204.3

    Ушбу қонунсизликка қарши пайғамбарлар очиқ даъват этишаверарди, халққа ёлвориб, ҳақиқат йўлига қайтишга ундашарди. “ Ўзларингизга адолат сепинг — ва иноятни ўриб оласизлар, - хитоб қиларди Ҳўшея, - янги ерларни шудгор қилинг, зеро Худовандни қидириб топиш учун вақт келди, токи У келганида, адолатни устингизга ёмғирдай қуйсин”. “ Сен ҳам ўз Парвардигорингга қайтгин: адолат ва ҳақиқатни кузатгин ва доимо Худойингга таваккал қилгин” “Ё Исроил, Худойи Худовандингга қайтгин; зеро адолатсизлигингдан сен йиқилдинг... Унга: “ ҳар қандай қонунсизликни олиб ташла ва эзгуликка қабул этгин, дейинглар” (Ҳўш. 10:12; 12:6; 14:2, 3). Пп 204.4

    Илоҳий қонунни бузувчиларга надомат чекиб тавба қилиш учун барча имкониятлар берилганди. Энг паст кетган пайтларида ва буюк муҳтожликларида Аллоҳ уларга кечирим ва умид хабарини юборди. “Ё Исроил, сен ўзинги барбод қилдинг, деди У, — зеро фақат Менда сенинг устуворлигинг! Подшоҳинг қаерда? Энди сени қутқарсин” (Ҳўш. 13:9, 10).Пп 205.1

    “Келинг, борайлик ва Худовандга қайтайлик, - ёлворишарди пайғамбарлар, - зеро У жазо бердими — У бизни, даволайди мағлуб қилдими - яраларимизни боғлайди; икки кунда бизларни тирилтади, учинчи кун бизларни тиклайди, ва биз Унинг юзи олдида яшаймиз. Бинобарин билайлик, Худовандни билишимизга интилайлик; Унинг намоён бўлиши — субҳидай, ва У ёмғир каби келади, кечки ёмғир каби ерни суғоради” (Ҳўш. 6:1-3).Пп 205.2

    Шайтон тўрларига тушиб, гуноҳкорни қутқариш абадий режаси тўғрисида ҳатто эсламай қўйганларга Худованд ҳаёт ва тинчликни таклиф этарди. «Даволайман тушкунликларидан, мурувватимга сазовор билиб, уларни қайта севаман, - дейди Худованд, - зеро Менинг ғазабим улардан қайтади. Мен Исроил учун шудринг бўлурман, у пиёзгул каби гуллайди, ва Лобондек, ўз илдизини ёяди. Унинг бутоқлари кенгаяди, унинг гўзаллиги зайтун дарахтига ўхшайди ва хушбўйлиги Лобонникидай бўлади. Унинг соясида ўтирганлар қайтадилар, нонга сероб бўладилар ва узум токидай гуллайдилар, Лобон шарбатидай ширин бўладилар... “Менинг санамларда ишим борми?” - дейди Эфраим. - Мен уни эшитурман ва унга назар солурман; Мен кўкараётган кипарисдай бўлурман: Мендан сенга мевалари насиб бўлар.Пп 205.3

    Шуни англамоқ учун ким доно? Шуни тушунмоқ учун кимнинг фаҳми етади? Зеро Худованд йўллари ҳақиқат, ва тақводорлар шу йўллардан юришади, бетавфиқлар эса шу йўлларда қулашади» (Ҳўш. 14:5-10).Пп 205.4

    Аллоҳни қидираётган ҳаммага У таклиф этган: “Менга мурожаат қилинг — ва тирик бўлурсиз. Байтилни қидирманг, Галгалга юрманг, Беър-Шевага саёҳатга чиқманг, чунки Галгал асоратга тушади, Байтил эса йўқ бўлади.Пп 206.1

    Сизлар тирик қолиш учун ёмонликни эмас, яхшиликни қидиринглар; — ва шунда, сиз айтганингиздай, Худованд, Сарвари Коинот сизлар билан бўлади. Ёвузликдан нафратланинг ва яхшиликни севинг, дарвозаларингизда адолатни қайта тикланг, балки шунда Худованд, Сарвари Коинотнинг Юсуф боқийига раҳми келар” (Ом. 5:4 5 14 15).Пп 206.2

    Аммо ушбу хитобларни эшитган кўпчилик уларга бефарқ қолди. Илоҳий элчиларининг сўзлари бетавфиқ халқнинг хоҳишларига шунчалик тескари кўринди-ки, Байтилдаги мажусий руҳоний Исроил подшоҳига қуйидагини айтмоққа юборди: “Исроил хонадони орасида Омўс сенга қарши аччиқлантирмоқда; ер унинг ҳамма айтган сўзларига чидай олмайди” (Ом. 7:10).Пп 206.3

    Ҳўшея пайғамбар орқали Худованд деярди: “Мен Исроилни даволаганимда, Эфраимнинг адолатсизлиги ва Самариянинг ёвузлиги очилди”. “Ва Исроилнинг ифтихори уларнинг назарида камситилди, - шундаям улар ўз Худойи Худовандига мурожаат қилмадилар ва Уни қидириб топмадилар” (Ҳўш. 7:1, 10).Пп 206.4

    Авлоддан авлодга Ўзининг адашган фарзандларига Парвардигори Олам чидамлик билан муомала қиларди. Ҳатто ҳозирги пайтда, Унга қарши очиқ исён кўтарганларида, уларни қутқаришга чанқайдиган Тангри эканини намоён қилишни хоқларди. “Эфраим, сенга нимаики қилайин, — хитоб қиларди У, — ё Яҳуда, сенга нима қилайин? Сизнинг диёнатлигингиз тонгги туман каби, тезда қурийдиган шудринг каби” (Ҳўш. 6:4).Пп 206.5

    Аммо бутун мамлакат бўйи тарқалган қонунсизликни илдизидан қуритиб бўлмас эди, ва Исроилга даҳшатли ҳукм чиқарилди: “Эфраим санамларга боғланди; уни қолдир!” “Ташриф буюриш кунлар етиб келди, қатъий суратда жазолаш кунлар етиб келди. Ҳа, Исроил билсин ‘ (Ҳўш. 4:17; 9:7).Пп 206.6

    Исроиллик ўн қавмининг чекиниши Дан ва Байтилда бегона қурбонгоҳлар қуришдан бошланди, энди улар қилишларига яраша самарасини йиғиб олишлари лозим бўлди. Аллоҳ уларга юбориб, айтишни буюрди: “Самария! сени буқанг қолдирди. Менинг ғазабим уларга алангаланди; қачонгача покланмайдилар? Зеро у ҳам - Исроилнинг қилиғи. Уста уни ясади ва шу сабабли - у Худо эмас, самариялик буқа парчаланур!” “Қилган буқаси учун Самария аҳолиси титраб даҳшатга тушади; унга севинганлар йиғлайдилар: халқи ҳам, коҳинлари ҳам. Ўзи эса Оссурияга — Сенахирим подшоҳига тақдим этилади” (Ҳўш. 8:5, 6; 10:5, 6).Пп 207.1

    “Мана, Худойи Худованднинг назари - гуноҳкор подшоҳликка, ва Мен уни ер юзидан қириб ташлайман; аммо Ёқуб хонадонини бутунлай қуритмайман, - дейди Худованд. - Зеро мана, ғаллани элаганда биттаси ҳам ерга тушмаганидай, Мен Исроил хонадонини барча халқлар аро сочаман. Мен буюрдим. Менинг халқимдан: “бизнинг бошимизга бу ҳалокат келмайди,” деядиган ҳамма гуноҳкорлар шамширдан ўладилар!”Пп 207.2

    “Ва фил суягидан олиб безатилган уйлар йўқ бўлади, кўп уйлар бўлмагандай қирилиб ташланади, дейди Худованд”. “Зеро Худованд, Сарвари Коинот epra қўлини тегизади, - ва у эриб кетади, ва ер юзида яшайдиганлар йиғи кўтаришади”. “Сенинг ўғил-қизларинг шамшир остига берилади; сенинг еринг бошқаларга бўлинади, сен эса нопок диёрда ўласан, ва Исроил албатта ўз еридан чиқарилади”. “Мен сенга, Исроил, шундай муомала қилар эканман, ўз Парвардигоринг билан учрашишга тайёрлангин”. (Ом. 9:8-10;3:15; 9:5; 7:17; 4:12).Пп 207.3

    Башорат қилинган бу ҳукмлар тезда юзага чиқмади. Узоқ вақтга чўзилган Йўрам II подшоҳнинг салтанатида исроиллик лашкарлари бир неча катта ғалабага эришдилар, аммо афтидан фаровонлик руҳий ҳаётини ўзгартмаган хглққа фойда келтирмади ва, ниҳоят: “Шамширдан Йўрам ўлади, Исроил эса ўз диёридан бегона юртга асоратга тушади”, — деган қарор чиқарилди. (Ом. 7:11).Пп 207.4

    Лекин подшоҳ ва халқ ўз қонунсизлигида виждонини шунчалик қотирди-ки, чиқарилган қарорга ҳеч қандай аҳамият бермадилар. Байтилдаги мажусий руҳонийлар аро бўлган олий коҳин Амасиё, Омўс пайғамбарнинг подшоҳга ва халққа қатъият билан айтган сўзларига хавотирланиб, шундай деди унга: “Башоратчи! Боргин, Яҳуда ерига қайтгин; ўша ерда башоратингни қилгин ва нонингни егин, Байтилда эса башорат қилмагин, зеро у — подшоҳнинг табарруги ва подшоҳнинг хонадони” (12, 13-оятлар).Пп 208.1

    Унга жавобан Омўснинг сўзи етиб келди: “Мана, Худованд нималар дейди:... Исроил албатта ўз еридан чиқарилади” (17-оят).Пп 208.2

    Қонунсизликка ботган исроиллик қавмларга мурожаат қилинган ушбу сўзлар худди айтилганидай амалга ошди, аммо давлатнинг қулаши тадрижий суратда ўтарди. Ҳукм сурганида Худованд меҳрибонлигини эсларди, ва бошида, “Фул Оссурия подшоҳи Исроил ерига босиб келганида”, Исроил подшоҳи Менаҳем асоратга олинмади, унга оссуриялик подшоҳга тобе бўлиб, тахтда қолишига ижозат берилди. Ва Менаҳем Фулга минг талант кумушдан берди, токи салтанатни ўз қўлида сақлаб қолиш учун, Оссурия подшоҳига бу кумушни бериш учун, Менаҳем уни бой исроилликлар устига бўлди, ва ҳар бир одамга эллик сикл кумушдан чиқди” (4 Под. 15:19, 20). Оссурияликлар, ўн қавмни тинчитиб, бир қайси вақтгача ўз диёрига қайтдилар.Пп 208.3

    Қилган гуноҳларига надомат чекиш хаёлида ҳам бўлмаган Менаҳем, салтанати не сабабли тушкунликка юз тутганини умуман назарига илмай, “Исроилни гуноҳга йўлиқтирган Надоб ўғли Йўрамнинг қилиқларини” давом этди. Ундан кейин тахтга юксалган подшоҳлар Пеқаҳиё ва Пеқаҳ Худованд кўз ўнгида бетавфиқ ишларидан кечмадилар (18, 24, 28-оятлар). “Пеқаҳ кунларида, у йигирма йил подшоҳлик қилди, Оссурия подшоҳи Исроилга ҳужум қилиб, Жалилада ва Иорданнинг шарқ томонида яшовчи қабилалардан кўпгина яҳудийларни асоратга олди. Рубенийликлар, Гадийликлар ва Манашенинг ярим қавми, Гальед, Жалила ва Нафтоли ерида яшовчи яҳудийлар билан биргаликда, Фаластиндан узоқда жойлашган мажусийлар ерларига, улар аро тарқатилдилар (1 Воқ 5:26; 4 Под. 15:29 қаранг).Пп 208.4

    Ушбу қақшатқич зарбадан сўнг Исроилнинг Шимолий подшоҳлиги эндигида ҳеч қачон оёққа турмади. Халқнинг қолган қисми олдинги бошқариш усулини сақлаб келди, аммо аввалги куч-кудратига етиша олмади. Пеқаҳдан кейин фақат бир подшоҳ — Ҳўшея тахтга чиқди. Тезда Шимолий шоҳлиги ер юзидан бутунлай йўқолиши лозим эди. Оғир, изтиробли йилларда Аллоҳ, Ўз меҳрибонлиги туфайли, бутпарастликнинг илдизини қуритиш учун, халққа яна бир имконият берди. Ҳўшея салтанатининг учинчи йилида Яҳудияда художўй Ҳизқиё подшоҳ бўлди, у қисқа муддатда Қуддус маъбадининг хизматида муҳим ўзгаришлар киритди. Пасха байрами янгидан тикланди, унинг маросимига Ҳизқиё салтанатидан, Яҳуда ва Бенямин қавмларидан ташқари ҳамма шимолий қавмлар таклиф қилинди. “Худовандга, Исроил Парвардигорига Пасха маросимини ўтказиш учун Қуддусга йиғилишга ҳаммага, Байт-Шевадан бошлаб, то Дангача, эълон қилинди. Кўрсатмага биноан Пасхани аллақачондан бери нишонламаганлар эди.Пп 209.1

    Ва элчилар подшоҳ ва амирлар берган мактублар билан бутун Исроил ва Яҳудия диёрига тарқалдилар, улар саботлилик билан таклиф қилишарди: “Ё Исроил фарзандлари! Худовандга, Иброҳим, Исқоқ ва Исроил Худосига қайтинглар, ва У Оссурия подшоҳларининг қўлидан бутун қолганига эътибор беради. Ўз оталарингизга ва биродарларингизга ўхшаманг... Худовандга, бўйсунинг, ва У абадий табаррук этган Унинг маъбадига келинглар; Худовандга, ўз Парвардигорингизга хизмат қилинг, ва У сиздан қаҳрининг алангасини четлаштиради. Сиз Худовандга қайтганингизда, шунда сизларнинг биродарларингиз ва фарзандларингиз асоратга солганларнинг лутфу-карамини топадилар, ва ушбу ерга қайтадилар; зеро Худованд, сизнинг Парвардигорингиз иноятли ва мурувватли, агарда сиз Унинг ҳузурига қайтсангиз ва Унга мурожаат қилсангиз, У юзини сиздан тескари қилмайди” (2 Воқ. 30:5-9).Пп 209.2

    “Ва элчилар шаҳардан шаҳарга юриб, Эфраим, Манаше ва Завулун ерларини кезиб чиқдилар”. Даъват этаётган Илоҳий овозини эшитиб, Исроил тавба қилса ва Худога қайтса бўлар эди. Аммо ўн қавмининг қолдиғи, қачонлардир гуллаб-яшнаётган Шимолий подшоҳликнинг ерларида яшаган ҳолатида, Яҳудиядан келган элчиларнинг хабарига бепарволик намоён этди, ҳатто нафратини билдирди. “Уларнинг устидан кулдилар ва масхара қилдилар”. Шундаям қайси бирлари ушбу хитобга қувонч билан жавоб қайтардилар. “Ошер, Манаше ва Завулун қавмларидан қайси бирлари байрам маросимини нишонлаш учун Қуддусга келдилар” (Воқ. 30:10-13).Пп 209.3

    Яна икки йил ўтгач, Оссурия лашкари Шалмансар етакчилигида Самарияга ҳужум қилди. Уни қуршовда қолдирганида — очликдан, касалликдан ва қиличдан — кўпчилик халқ ҳалок бўлди. Шаҳар ва халқ қулади, тор-мор қилингандан қолган ўн қавмнинг аҳолиси асоратга олинди ва Оссурия салтанатининг ўлкаси бўйича тарқатилди.Пп 210.1

    Исроилнинг Шимолий подшоҳлигига берилган ушбу қақшатқич зарба ҳақиқий Илоҳий ҳукмдан бошқа нарса эмасди. Бу вазиятда оссурияликлар Худованд қўлларида қурол сифатида ишлатилдилар, уларнинг ёрдами билан У ниятига етишди. Самария қулашидан олдин даъват этилган Ишаъё пайғамбар орқали Худованд Оссурия лашкари тўғрисида Унинг қўлидаги “қаҳр ҳассаси” деган эди. “Ва унинг қўлидаги хивич, — деди У, — Менинг қахр-ғазабим!” (Иш. 10:5).Пп 210.2

    Исроил фарзандлари “Худованд, ўз Парвардигорлари олдида оғир гуноҳ қилдилар... ва ярамас ишлар билан шуғулландилар”. “Улар қулоқ солмадилар ва калбини тош қилдилар... Унинг фармонларидан, оталари билан тузган Унинг аҳдидан, огоҳлантириб берган ваҳийларидан нафратландилар”. “Худованднинг, ўз Парвардигорининг амрларини қолдириб, ўзларига икки буқанинг қуйма тасвирини ясаганлари учун, санамларга дарахтзорлар танлаганлари учун, бутун самовий лашкарига топиниб, Баалга хизмат қилганлари учун” ва қайсарлик билан тавба қилишдан тонганлари учун, Худованд “уларни талончилар қўлларига топшириб тинчитди ва, ниҳоят, Ўз ҳузуридан бутунлай тарк этди”. “Ўз қуллари, пайғамбарлари орқали айтганларини” бажарди.Пп 210.3

    “Ва Исроил ўз еридан Оссурияга кўчирилди”. “Худованднинг, ўз Парвардигорининг овозига қулоқ солмаганлари учун, ва Худованд қули, Мусо атаб берган Унинг амрларини оёқ ости қилганлари учун, Исроил ўз еридан Оссурияга кўчирилди” (4 Под. 17:7, 11, 14- 16, 20, 23; 18:12).Пп 211.1

    Исроилнинг ўн қавми устига даҳшатли ҳукмларини юбориб, Худованд доно ва ҳимматли режасини амалга оширишга орзу қиларди. Оталарининг диёрида яшаган вақтда улар Аллоҳнинг умидини қондирмадилар, энди мажусийлар аро тарқалганларида, балки Унинг хоҳишини эътиборга олишарди. Унинг нажот топиш режаси ҳаммага бир. Инсон сулоласидан Нажоткор орқали ким кечирим йўлини танласа, у режа амал қилинади. Исроил бошига тушган фалокатлар орқали, Ўз шон-шуҳратини ернинг барча халқларига намоён этиш учун, У шунга йўл тайёрларди. Асоратга кетганлардан ҳаммаси қонунбузар эмасдилар. Уларнинг ичида Аллоҳга содиқ қолиб, Унга топинадиган инсонлар бор эди. “Барҳаёт Аллоҳнинг ўғиллари” орқали У Ўзини Оссурия салтанатининг халқларига намоён этмоқчи эди, ва Унинг қонуни инсониятга яхшилик учун берилганини кўрсатмоқчи эди.Пп 211.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents