Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    32-боб - МАНАШЕ ВА ЙЎШИЁ

    Ҳизқиё даврида гуллаб-яшнаган Яҳудия узоқ йилларга чўзилган бетавфиқ Манашенинг салтанатида қайта таназзул инқирозга учради. Унинг даврида мажусийлик янгидан пайдо бўлди, кўплар бутпарастликка юз тута бошладилар. “Аммо Манаше Яҳудияни ва Қуддус аҳолисини шундай ҳолатга келтирди-ки, уларнинг қилиқлари мажусийлардан баттар бўлди (2 Воқ. 33:9). Ўтган авлодларнинг шуҳратли ёруғлиги хурофотлар ва бетавфиқяикнинг зулматига алмашди. Буюк ёвузликнинг намоён бўлиши — зўравонлик, сиқув, ҳар қандай яхшиликка нафратли муомала — тўхтовсиз кўпая борарди. Адолат нотўғри тушунарли бўлди, ҳар томонда зўравонлик ҳукмрон эди.Пп 277.1

    Аммо ўша зулматли даврлар ҳам Аллоҳ тўғрисида, Унинг ҳақиқати тўғрисидаги шоҳидликдан маҳрум бўлмади. Ҳизқиё салтанати вақтида Яҳудиянинг бошидан кечирган аччиқ тажрибаси кўпларда табиатларининг азмкорлигини ривожлантирди, ва энди одамлар кучаяётган қонунсизликка қарши саботлилик намоён қила олардилар. Манаше ўз тахтини мустаҳкамлаш учун, ҳар бир норози бўлган оғизни ёпишга тиришарди, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қиладиганлар унинг ва унга тобе бўлганларнинг ғазабини уйғотишарди. “Манаше ҳаддан ошиқ беайб қондан тўкди, у Қуддусга бир четидан иккинчи четигача қон ичирди” (4 Под. 21:16).Пп 277.2

    Ҳалокатга дучор бўлган энг биринчилардан Ишаъё пайғамбар эди, у эллик йилдан ортиқ Яҳудияда азалдан Бўлганнинг хабарчиси бўлди. “Бошқарлари ҳақоратлар, калтакларга чидаб, зиндонларда занжирбанд бўлиб ётдилар. Тошбўрон бўлдилар, қийноқларга чидадилар, арраланиб иккига бўлиндилар, қиличдан ўтказилдилар. Қўй ва эчки кўни ичида сарсон-саргардон кезиб, муҳтожлик, танглик, азоб-уқубат чекдилар. Чўл-саҳроларда, тоғ-тошларда адашиб, ғорларда, ернинг кавакларида фақирларча умр кечирдилар. Дунё уларга муносиб эмас эди!” (Ибр. 11:36-38).Пп 277.3

    Қувғинни бошидан кечирган қайсибирларига, Манаше подшоҳлигининг даврида, махсус хабарларни эълон этишга буюрилди. Уларнинг хабарлари фош қиларди ва ҳукм чиқарарди. Яҳудия подшоҳи, деярди пайғамбар, шунчалик жирканчли нарсалар қилдики, “ундан олдин бўлган Амўрийлардан у пасткашлиги билан ошиб тушди”. Ушбу қонунсизлик орқали унинг салтанати қулашига сал қолган эди, тезда унинг халқи “барча душманларга талон-тарожга берилиб”, асоратга олиб кетилиши лозим эди (4 Под. 21:11, 14). Аммо бегона юртда бўлса-да, Худовандни ўз Ижодкорим деб тан олганни У бутунлай ташлаб қўймайди. Улар оғир мусибатлар кечиришлари мумкин, аммо Ўзи белгилаган пайтда уларни халос этишга У албатта йўл топади. Унга бутунлай ишонганлар, Унда ишончли мудофаа топадилар.Пп 278.1

    Самимий эътиқод ва жасорат билан пайғамбарлар Манаше ва халқни огоҳлантираверишарди, аммо уларнинг мактублари масхара этиларди, ва нуқсонликка берилган Яҳуданинг аҳолиси мактубларга ҳеч қандай аҳамият бермасди. Агар халқ надомат чекмаса, уни нималар кутишини намоён этиш сифатида, оссуриялик аскарлар подшоҳни асоратга олиб кетишларига Худованд йўл қўйди. Душман уни занжирбанд қилиб, ўзининг вақтинчалик тайинланган пойтахти Бобилга олиб кетди. Бу бахтсизлик подшоҳни ўзига келтирди. “У ўз Парвардигорининг, Худованднинг чеҳрасини излаб топди, Унга ёлворди ва оталарининг Тангриси олдида ўзини камтар қилди. Подшоҳ ўз ибодатини Унга юксалтирди, ва Аллоҳ унга эгилди, унинг муножотини эшитди, уни ўз салтанатига, Қуддусга қайтарди. Шунда Манаше Худованд Тангри Таоло эканини билди” (2 Воқ. 33:11-13). Аммо мамлакатни мажусий одатларнинг тушкунликка олиб борадиган таъсиридан қутқариш учун, подшоҳнинг надомат чекиши ўз-ўзидан аҳамиятга муносиб бўлса-да, жуда кечикди. Кўплар қоқилиб йиқилдилар, токи эндигида ҳеч қачон қайта турмас учун.Пп 278.2

    Манашенинг ҳалокатли чекиниши тузатиб бўлмайдиган даражада зарар келтирганларнинг ичида унинг ўғли йигйрма икки ёшга тўлгач, тахтга чиқди. Аммўн подшоҳи тўғрисида шундай дейилади: “У худди отаси юрган йўллардан юрарди, отаси хизмат қилган бутларга хизмат қиларди ва уларга сиғинарди; ва Худовандни, ўз оталарининг Тангрисини қолдирди” (4 Под. 21:21, 22). “Ва отаси Манаше ўзини тийгандай, Худованд юзи олдида Аммўн ўзини тийиб олмади; аксинча, ўз гуноҳларини кўпайтирди”. Бетавфиқ подшоҳга узоқ вақт тахтда ўтиришга ижозат берилмади. Икки йил ўтгач у ўз хизматкорлари томонидан ўлдирилди, ва “ўша ернинг халқи ўғли Йўшиёни унинг ўрнига подшоҳ қилди” (2 Воқ. 33:23, 25).Пп 278.3

    Йўишё тахтга чиққач ўттиз бир йил ҳукмронлик қилди, имонни сақлаб келганларнинг қалбида ахлоқий тушкунлик тўхташига янгидан умид туғилди, чунки янги подшоҳ ёшлигига қарамай — у эндигина саккиз ёшга тўлган эди — ҳокимиятининг энг бошидан “Худованд кўз ўнгида мақбул ишлар қиларди, ҳамма нарсада отаси Довуд юрган йўлардан юрарди, на ўнгга, на чапга тоймасди” ( 4 Под. 22:2). Йўшиё бетавфиқ подшоҳнинг ўғли эди, ўз отасининг йўлидан боришни хоҳларди ва васвасага солинарди, яхшиликка ундайдиган унинг фақат бир неча маслаҳатчилари бор эди, лекин Йўшиё Исроил Парвардигорига тақводор қолди. Ўтган авлодларнинг хатоларини эслаб, ота-бобосини ҳалок этган ҳаёт тарзидан кечди ва ҳақиқат йўлини танлади. У “на ўнгга, на чапга қайтмасди”. Баланд мавқеига етишиб, у Исроил подшоҳларига берилган кўрсатмаларга бўйсунишга қарор қилди ва қаттиқ турди; унинг итоатлигини, уни тантанали истеъмол этиш учун тайинланган қурол сифатида, истифода қилишга Аллоҳга йўл берди.Пп 279.1

    Йўшиёнинг тахтга чиқишидан олдин ва ҳокимлигининг пайтида яҳудийлар ўзларига қуйидаги савол беришарди: қадимги Исроилга аталган Илоҳий назрлар қачон бўлмасин амалга ошармикин? Инсоний нуқтаи назаридан тайинланган халққа нисбатан Аллоҳнинг нияти бажарилиши деярли имконсиз туюрларди. Ўтган замонларда ўрин топган чекиниш илдиз отди, исроиллик ўн қавм мажусийлар аро тарқатилди, фақат Яҳудо ва Бенямин қавмлари қолдилар, аммо улар ҳам аҳлоқий ва миллий ҳалокатнинг чегарасига етганларидай туюларди. Сулаймон қурган маъбадда миллат улуғворлигининг умидлари жамланганди. Энди маъбад қурилган буюк шаҳар вайрон бўлади, деб пайғамбарлар каромат қила бошладилар. Наҳотки Худованд Ўз ниятидан тонса, Унга таваккал қилганларни халос этаман деган сўзларини наҳотки ўзгартса? Бетавфиқларнинг фаровонлигини ва адолатлиларнинг тўхтовсиз қувғинини кузатиб, Аллоҳга содиқ қолганлар яхши кунлар келишига ишона олармидилар?Пп 279.2

    Бу қийнайдиган саволларни Ҳавақуқ пайғамбар Худовандга қўярди. Аллоҳга садоқатли қолган замондошларининг вазиятини кўриб туриб, у жонини қийнаган саволни берди: “Қачонгача, ё Худовандо, мен хитоб қилурман — Сен-чи эшитмассан, зўравонлик тўғрисида Сенга фарёдим — Сен эса қутқармасанг? Нима учун ёвузликни кўришимга йўл қўясан, фалокатларга қарашимга кўнасан? Талон-тарож ва зўравонлик менинг олдимда, адоват зуҳур этмоқда ва жанжал кўтарилмоқда. Шу сабабли қонун кучини йўқотди, ва тўғри ҳукм чиқариш йўқдир: чунки бетавфиқ тақводордан зўр бўлмоқда ва ҳукм нотўғри чиқарилмоқда (Ҳав. 1:2-4).Пп 280.1

    Ўзининг садоқатли фарзандларининг фарёдини Аллоҳ жавобсиз қолдирмади. Танланган элчилари орқали У ўз ниятини очди: Уни қолдириб, мажусий худоларга хизматини бошлаган халқни У жазолайди. Келажакка эса бепарво бўлмаганларнинг ҳаёт вақтида, У ер ҳокимларининг ишларига шунчалик ажойиб тарзда қатнашади-ки, Бобил жаҳондор бўлиб, шуҳратининг чўққисига юксалади. Бу халдейлар, “қўрқинчли ва баҳайбат”, Яҳудияни жазолаш учун Аллоҳнинг қўлида қамчи сифатида истифода этиладилар. Яҳудиялик амирларини, халқнинг энг атоқли намоёндаларини асоратга солиб, Бобилга йўналтиришади; шаҳарлар, қишлоқлар ва далалар бўшлиққа айланади. Ҳеч ким аяб қолдирилмайди.Пп 280.2

    Ҳатто шундай даҳшатли жазолашда Аллоҳ танлаган халқига муносиб Ўз ниятини қандайдир даражада амалга оширишида амин бўлган Ҳавақуқ, азалдан Бўлганнинг иродаси олдида камтарликда тиз чўкди. “Аммо қадимгидан Сен менинг Худойи Худовандим, менинг Муқаддасим эмасмидинг?” — хитоб қилмоқда у, ва кейин, келажакка назар ташлаб, Ўз фарзандларига нисбатан севгига тўлган қимматли Илоҳий назрларига таяниб, пайғамбар: “биз ўлмаймиз!” деб қўшиб айтади (Ҳав. 1:12). Унинг эътиқодини, шунингдек ҳар бир самимий исроилликнинг имонини ифодалайдиган сўзлар билан, у ўз қисматини раҳм-шафқатли Аллоҳнинг қўлларига топширди.Пп 280.3

    Ҳавақуқ пайғамбар кучли эътиқодини фақат ўша пайтдагина намоён этмади. Бир сафар, келажак тўғрисида тафаккур эта, у деди: “Ўз қоровул хизматимга турдим ва, минорада туриб, У менга нима айтганини билиш учун назорат этдим”. Худованд раҳмдиллик билан унга жавоб берди: “Ваҳийни ёзгин ва ўқийдиган осон ўқиб чиқиши учун, аниқ лавҳаларга чизиб қолдиргин. Зеро ваҳий ҳали белгили вақтга тегишли, охирги вақт тўғрисида баён этмоқда ва алдамаяпти; кечикса-да, уни кутгин, зеро албатта бажо бўлади, бекор қилинмайди. Мана, такаббур жон тинмас, солиҳ одам эса имони туфайли тирик бўлур” (Ҳав. 2:1-4).Пп 281.1

    Ўтган оғир синов кунларида Ҳавақуқ ҳамда барча азизлар ва тақводорларни қувватлаган имон бугунги кунда ҳам Илоҳий халқни қувватлайди. Ҳаётининг энг зулматли соатларида, шароит энг даҳшатли бўлганида, имонли инсон бутун жони билан ҳар қандай ёруғлик ва кучнинг Манбаига таваккал қилмоғи лозим. Кундан кунга Аллоҳга бўлган имони орқали унинг умиди ва бедорлиги янгиланиши керак. “Солиҳ одам имони туфайли тирик бўлур”. Худованд учун хизмат қилган, ҳеч ким кўнгилсизланмасин, тебранмасин ва қўрқмасин. Унга умид боғлаганларнинг энг буюк орзуларини У қондиради. Ҳаётнинг ҳар турли шароитларида қандай хатти-ҳаракат қилиш кераклигига У ақл беради.Пп 281.2

    Ҳаворий Павел васвасага тушадиганлар тўғрисида гaп юритар экан, у ҳар бир жонга таклиф этилган воситаларни келтирмоқда. Унга Илоҳий инонтириш берилди: “Сенга атаган иноятим етарли, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади”. Миннатдорчилик ва ишонч билан Илоҳий хизматкор жавоб берди: “Шунинг учун, Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман. Шу сабабли Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат қиламан. Чунки заиф бўлганимда, менинг қудратим ошади” (2 Кор. 12:9, 10).Пп 281.3

    Пайғамбарлар ва ҳаворийлар гувоҳлик қилган имонлари Илоҳий назрларда асосланган. Улар ишонч билан халос бўлишларини кутганлар, ва Аллоҳ хоҳлаган, Ўзи белгилаган вақтда эркинлик келишига ишонганлар. Ана шундай имонни, тебранмайдиган эътиқодни биз ўз вужудимизда парвариш қилишимиз лозим. Бизнинг Худовандимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳ, Ҳокимларнинг Ҳокими ва Шоҳаншоҳ бўлиб шуҳратида келганида, энг тўғри бўлган каромат каломи батамом амалга ошади. Кутиш вақти балки ҳаддан узоқ туюлар, балки оғир шароитнинг сиқувидан жон қийналар; балки сен умид боғлаган кўплар васвасаларнинг қурбони бўлар, аммо қоронғи зулматли чекиниш пайтида пайғамбар Яҳудияни дадиллантиришга интилганидай, унинг билан биргаликда биз саботлилик билан айтишимиз лозим: “Худованд эса — Ўз муқаддас маъбадида; Унинг юз ўнгида бутун ер сукут сақяасин!” (Ҳавақ. 2:20). “Зеро ваҳий ҳали белгили вақтга тегишли, охирги вақт тўғрисида баён этмоқда ва алдамаяпти; кечикса-да, уни кутгин, зеро албатта бажо бўлади, бекор қилинмайди ... солиҳ одам эса имони туфайли тирик бўлур” (Ҳавақ. 2:3, 4) — ушбу юпатадиган сўзларни хотирамизда сақлайлик.Пп 282.1

    “Ё Худованд! Ўз ишингни йиллар аро қилгин, йиллар аро уни намоён этгин; ғазабингда илтифотингни эслагин. Аллоҳ Темандан келяпти ва Муқаддас — Порон тоғидан. Унинг улуғворлиги фалакни қоплади, ер Унинг шон- шуҳратига тўлди. Шуҳратининг порлаши — қуёш нуридай; Унинг қўлларидан ёғду сочилмоқда, Унинг кучининг сири ана шунда! Унинг юз олдида ўлат юрмоқда, товони остида эса — куйдирадиган шамол. У турди ва ерни тебрантирди; назар солди — ва халқларни ларзага келтирди; даврлар оша турган тоғлар парчаланди, қадимги тепаликлар пасайди; Унинг йўллари — абадийдир!”Пп 282.2

    “Ўз халқингни қутқариш учун Сен чиқмоқдасан, Ўз мойлаганигни қутқариш учун зуҳур бўлмоқдасан”.Пп 282.3

    “Ҳатто анжир дарахти гулламаса ҳам, узум новдасида меваси бўлмаса ҳам, ва зайтун ўзгарса ҳам, дала ҳосил бермаса, қўрада қўйлар қолмаса ва мавжуд бўлган қорамол қирилса ҳам — шундай ҳолатда ҳам мен Худовандим тўғрисида шод-хуррам бўлурман, нажотимнинг Парвардигори тўғрисида қувонурман. Худойи Худовандо — мадорим менинг” ( Ҳавақ. 3:2-6, 13, 17-19).Пп 283.1

    Келгуси шон-шуҳрат ва ёруғ умид тўғрисидаги хабар фақат Ҳавақуқ пайғамбар орқалигина берилмади. Йўшиё даврида Худованд бизларга Сафаниё пайғамбар орқали ҳам мурожаат қилди. Узоққа чўзилган чекинишнинг оқибати тўғрисида у огоҳлантирарди, ҳақиқий диний жамоатга порлоқ истиқбол тўғрисида унутмасга даъват этарди. Яҳудия устига яқинлашаётган Илоҳий ҳукмни башорат қилганида, айни замонда Масиҳнинг ер юзига Иккинчи келиши вақтида, тавба қилмаган дунёнинг устидан ҳукм чиқарилиши ҳам кўзда тутиларди.Пп 283.2

    “Буюк Худованд куни яқин, яқин — ва ғоят ошиқмоқда: Худованд кунининг овози энди эшитилмоқда. Шунда энг жасур банда аччиқ фарёд кўтаради!Пп 283.3

    Ғазаб куни - ушбу кун, қайғу ва сиқув куни, вайронагарчилик ва талон-тарож қилиниш кун, зимзиё ва зулмат куни, қалин булут қоплайдиган кун.Пп 283.4

    Мустаҳкамланган шаҳарларга ва баланд минораларга қарши кўтариладиган карнай овози ва уруш ҳайқириғи куни” (Саф. 1:14-16).Пп 283.5

    “Ва Мен одамларни сиқувга оламан, улар кўзлари кўр бўлгандай юрадилар, чунки улар Худовандга қарши гуноҳ қилдилар, ва уларнинг хуни мисли ғубор... На уларнинг кумуши, на уларнинг тилласи уларни Худованд ғазаб кунида нажот этолмайди, ва рашкининг оташи ила бутун замин бурдаланиб вайрон этилади, зеро ҳалокатни, шу онда ногоҳон ҳалокатни заминнинг барча яшовчилар бошига келтиради” (Саф. l:17, 18).Пп 283.6

    “Ўзларингизни синчиклаб текширинглар, текширинглар, эй беҳаё халқ, ҳукм жазоси етиб келмагунча — кун гўжадай ўта кетади — устингизга Худованднинг оташли ғазаби тушмагунча, Худованднинг қаҳрли куни сизлар учун келмагунча”.Пп 283.7

    “Эй замин камтарлари, Унинг қонунига амал қиладиганлар, Худовандни қидириб топинг; адолатни қидириб топинг, ювош доноликни изланг; балки сиз Худованднинг ғазаб кунида паноҳ топарсиз” (Саф. 2:1-3).Пп 284.1

    “Мана, Мен сени тангликка соладиганларни сиқувга оларман ва оёғи лангларни қутқарарман, тарқатилганни йиғиб, ҳақоратга қолган ерларида соҳиби-иззатга келтирурман. Ўша вақтда сизларни топиб, худди шу вақтда сизларни йиғиб олурман; зеро асоратингизни кўз ўнгингизда қайтарганимда, сизларни заминнинг барча халқлари орасида атоқли ва иззатли қилурман, дейди Худованд” (Саф. 3: 19 20).Пп 284.2

    “Тараннум этгил, ё Сион қизи! Тантана этгил, ё Исрсил! Шодлангин ва бутун қалбингдан қувонгин, ё Қуддус қизи! Сенинг устингдан Худованд ҳукмини бекор қилди, душманингни ҳайдаб чиқарди! Худованд, Исроил подшоҳи ўртангда: эндигида ёмонликни сен кўрмассан. Ўша кунни Қуддусга: “қўрқма!” ва Сионга: “қўлларинг сустлашмасин!” дейюрлар. Худойи Худовандо сен ародир: сени халос этиш учун У жаббордир; сенга дилхуш бўлиб қувонур, Ўз севгиси туфайли меҳрибон бўлур, сенга шодиёналикда тараннум этур” ( Саф. 3:14-17).Пп 284.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents