Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    41-боб - ҚИЗДИРИЛГАН ЎЧОҚДА

    (Дониэл Китобининг 3-бобида асосланган)

    Улкан бут тўғрисида туш, Навуходнесарга то охирги замонгача рўй берадиган ҳодисаларни ошкор этиб, подшоҳга беҳуда юборилмади. Ушбу кўрган ва изоҳланган туш орқали у бутун жаҳон тарихида ўз ўрнини тушуниши кутиларди; у подшоҳликка даъват этилган экан, уни даъват этган Самовий Салтанат билан алоқаси узлуксиз бўлиши лозим эди. Туш талқин қилинганида, абадий Илоҳий Салтанат ўрнатилишига у аниқ кўрсатма олди. “Ва ўша салтанат кунларида, — деди Дониэл, — Самовий Аллоҳ то абад емирилмайдиган салтанатни барпо этади, бу салтанат бошқа халққа ўтмайди; у ҳамма подшоҳликларни яксон қилади ва бузади, ўзи эса абадулабад туради... Бу туш тўппа-тўғри, унинг талқини ҳам аникдир!” (Дон. 2:44, 45).Пп 364.1

    Подшоҳ Аллоҳнинг қудратини эътироф этди ва Дониэлга мурожаат қилиб: “Ростдан сизнинг Парвардигорингиз... сирларни очадиган худоларнинг Худоси”, - деди (47-оят).Пп 364.2

    Шундан кейин Навуходнесар бир қайси вақтгача Тангри Таолодан қўрқиб яшади, аммо унинг қалби дунёвий шахсиятпарастликдан ва ўзини юксалтириш ҳислардан озод эмасди. Салтанатининг фаровонлиги уни ифтихорли қилди. Ва аста-секин у Самовий Аллоҳни ҳурматламай қўйди ва катта ғайрат ва ақидапарастлик билан бутларга сиғинадиган бўлди.Пп 364.3

    “Сен — олтин бошсан!” — деган сўзлар ўз вақтида подшоҳда чуқур таассурот қолдирган эди (38-оят). Унинг донишмандлари бу белгилашдан ва подшоҳнинг бутпарастликка қайтишидан фойдаланиб, унга тушида кўрган бутга ўхшаш санамни ясашга таклиф этдилар. У шундай ўринга ўрнатилсин-ки, токи ҳар бир ўта кетаётган салтанатининг рамзига назар солсин.Пп 364.4

    Подшоҳга тилёғмали таклиф ёқди ва у қарор чиқариб бутни қурадиган бўлди. Тушида кўрганига нисбатан бу бут яхшироқ бўлсин эди. Бошидан оёқларигача қимматлиги камимасин эди. Навуходнесар уни бутунлай олтиндан қуради - Бобилнинг рамзи, абадий, бузилмайдиган ва қудратли салтанатнинг рамзи; у қолган барча салтанатларни ўзига бўйсундириб, ўзи эса тебранмай то абад туради.Пп 365.1

    Бутун жаҳон салтанати ва асрларда битмас сулола тўғрисидаги фикр, қудратли подшоҳнинг онгини аллақачон эгаллаб олганди. Унинг лашкари олдида ҳақиқатан ҳеч бир мамлакат қарши чиқа олмасди. Чексиз шахсиятпарастлиги ва мағрурлигидан туғилган ғайрат билан, режасини амалга ошириш мақсадида, у донишмандлари билан маслаҳат тутди. Тушидаги кўрган улкан бут билан боғланган келгуси ҳодисаларни унутиб, Исроил Тангриси Ўз хизматкори Дониэл орқали бутнинг маъносини очганини, ва фақат талқин қилиниш туфайли донишмандларнинг расвоси чиқмаганини унутиб, подшоҳ ва унинг маслаҳатчилари, ўз иқтидорини ва афзаллигини тасдиқлаш хоҳишда, қандай бўлмасин йўл топиб, Бобилни бутун жаҳон салтанатининг чўққисига юксалтирмоқчи бўлдилар.Пп 365.2

    Рамзли сиймо ёрдамида Аллоҳ подшоҳга ва халққа сайёрамиз халқлари тўғрисида Ўз ниятини ошкор қилди, энди эса бу рамзли сиймо инсон қудратини шарафлайдиган воситага айланарди. Дониэлнинг талқин қилгани тарк этилди ва унутилди, ҳақиқат нотўғри тушунилиб, ёлғонга истифода этилди. Келажакда бўладиган воқеаларни инсонларга кўрсатиш учун, Осмондан юборилган рамз билимнинг тарқалишига ёрдамлашсин эди; бу Аллоҳнинг орзуси, афсуски, ижро этилмай, рамз жиддий тўсқинликка айланди. Шайтон, шахсиятпарастларнинг ҳийлакор фикрларини ишлатиб, Илоҳий режани ёлғон кўрсатмоқчи бўлди. Ҳақиқат гумроҳлик билан аралашмаганида, у нажот топиш учун кучдир, аммо у инсоний манманликни юксалтириш ва шахсий тамагир режаларни амалга ошириш учун ишлатилса, у ёвузлик олиб келадиган кучга айланади — инсоният душмани шуни жуда яхши биларди.Пп 365.3

    Хазиналарининг бой захираларидан олиб, Навуходнесар тушида кўрган бутга ўхшаган катта санамни ижро этишга буюрди; фарқи фақат шунда эди-ки - рамз бутунлай олтиндан ишлатилди. Халдейлар ҳашаматли бутларга ўрганиб қолгандилар, аммо шунчалик буюк, улкан, баландлиги олтмиш билак, кенглиги олти билак (uзоҳ: бир билак деярли ярим метрга тенг) бўлган, мажусий худоларини тасвирлайдиган ҳайкални қуришга ҳеч ким ҳалигача сазовор бўлмаган эди. Халқнинг урф-одатларида бутпарастлик оддий бўлиб қолган экан, мамлакатда шунчалик ажойиб, қимматли, Деир даласида қурилган ҳайкал, Бобилнинг шон-шуҳратига ва қудратига рамз сифатида оммавий топинишни қўзғатиши ажиб эмасди. Ҳайкалнинг очилиш муносабати билан подшоҳдан фармон чиқди: бутни табаррук этиш маросимида қатнашиш учун ҳамма йиғилиб, Бобил ҳокимиятига ўз баҳссиз вафодорлигини намоён этиши учун, унга сажда қилишлари лозим.Пп 366.1

    Тайинланган кун етиб келди ва барча “халқлар, қабила ва тиллардан” улкан оломон Деир даласига йиғилди. Подшоҳ фармонига биноан, мусиқа ўйнаб юборганида, йиғилганлар “ерга тушдилар ... ва олтин бутга сажда қилдилар”. Ўша машҳур кунда зулмат кучлари буюк ғалаба қозонганлари туюларди; мамлакатда қабул қилинган асосий дин бутларга сиғиниш экан, олтин бутга топиниш олдинги бутпарастликнинг усуллари билан жуда яхши уйғунлашди. Шу йўсинда шайтон Илоҳий ниятларига қаршилик қилиб, Бобилдаги Исроиллик асирлардан Илоҳий иноятларини мажусий халқлар билмасинлар, деярди.Пп 366.2

    Аммо Аллоҳнинг нияти бошқача эди. Инсоний қудратининг рамзи олдида ҳамма тиз чўкмади. Йиғилганлар аро уч киши бор эди, улар Самовий Отанинг иззати-нафсига тегишдан қўрқиб, саботли бўлишга қарор чиқардилар. Уларнинг Худоси Шоҳаншоҳ ва ҳокимларнинг Ҳокими эди, ва бошқага топинишга улар тиламадилар.Пп 366.3

    Ғалабадан завқланаётган Навуходнесарга хабар етиб келди, унга тобе бўлганларнинг ичида фармонга бўйсунмаган жасурлар бор экан. Донишмандлардан қайбири, Дониэл ўртоқларига шунчалик ҳурмат курсатилганига рашк қилганлари сабабли подшоҳ ҳузурига келдилар ва ҳаддан зиёд фармонни бузиш тўғрисида эълон этдилар: “Подшоҳ, мангу яшагин! — хитоб қилдилар улар, — ... Яҳудиялик эрлар бор- ки, сен уларни Бобил диёрининг ишлари устидан тайинладинг, улар Шадрах, Мешах ва Абдунаби; бу эрлар, ё подшоҳ, сенинг буйруғингга бўйсунмаяптилар, сенинг худоларингга хизмат қилмай, сен ўрнатган олтин бутга топинмаяптилар”.Пп 366.4

    Подшоҳ ушбу эрларни ўз ҳузурига чақиртирди. “Менинг худоларимга атайин хизмат қилмаяпсизми, ва мен ўрнатган бутга атайин топинмаяпсизми? — сўради у. Оломон қилганига у дўқ-пўписа орқали етишмоқчи эди. Қиздирилган ўчоққа кўрсатиб, унинг иродасига бўйсунмаганни даҳшатли жазо кутишига огоҳлантирди. Аммо ёш яҳудийлар Самодаги барҳаёт Аллоҳга ўз садоқатида тебранмадилар, Унинг қутқара оладиган кучига ўз имонини исботладилар. Бутга сажда қилишни ҳамма Худога топиниш сифатида тасаввур этарди, шундай ҳурматни эса улар фақат барҳаёт Аллоҳга намоён қила олишарди.Пп 367.1

    Уч яҳудийлар подшоҳ ҳузурида турганларида, унинг донишмандларида бўлмаган фазилатларни у йигитларда пайқади. Улар жуда расо ҳар бир мажбуриятини ижро этишарди. Подшоҳ уларни синовдан ўтказмоқчи бўлди. Агар улар ҳамма билан биргаликда бутга сажда қилсалар, уларга зарар тегмайди, агар эса сажда қилмасангиз, — қўшиб айти у, - шу заҳоти оташ билан қиздирилган ўчоққа ташланасизлар”. Кейин мағрурлик билан қўлини кўтарди ва кулимсираб: “Қандай Худо сизларни менинг қўлимдан халос этар экан?” - деди.Пп 367.2

    Подшоҳ таҳликаси беҳуда бўлди. Ушбу садоқатли эрларнинг Коинотнинг Эгасига бўлган имонини у тебрата олмасди. Оталарининг тарихидан улар билардилар-ки, Аллоҳга итоатсизлиз шармандалик, бахтсизлик ва ўлим олиб келишини ва Худованддан қўрқиш доноликнинг боши, ҳар қандай ҳақиқий фаровонликнинг асоси эканини. Қиздирилган ўчоққа осойишта назар ташлаб, улар Навуходнесар подшоҳга дедилар: “Сенга жавоб қайтаришга муҳтож эмасмиз. Биз хизмат қилаётган Парвардигори Олам бизларни оташ ила қиздирилган ўчоқдан ҳам қутқаришга қурби етарли, ва сенинг қўлингдан ҳам, подшоҳ, халос этади”.Пп 367.3

    Аллоҳ шарафланишини улар исботлаганда, уларнинг имони мустаҳкамланди ва халос бўлишларига ишониб, бутунлай Аллоҳга таваккал қилган ҳолда, улар тантанали эътиқодларида қўшиб дедилар: “Агар биз айтганимиз бўлмаса ҳам, шунда ҳам сенга белгили бўлсин-ки, подшоҳ, биз сенинг худоларингга хизмат этмаймиз ва сен қўйган олтин бутга сажда қилмаймиз”.Пп 368.1

    Подшоҳнинг қаҳр-ғазаби ҳаддан чиқди. У “зўғимга тўлди, унинг башараси ўзгарди, тарк этилган ва асирликка тушган халқнинг намоёндалари Шадрах, Мешах ва Абдунабига роса жаҳли қўзғолди. Одамларига ўчоқни одатдагидан етти марта қаттиқроқ қизитишга буюриб, Исроил Худосини ҳурматлаган яҳудийларни боғлаб, ўтга ташлашни кучли аскарларига буюрди.Пп 368.2

    “Шунда ушбу эрларни боғлаб, ички ва тишқи кийимларида, бошларида боғич ва бошқа кийимларида кучли ёнаётган ўчоққа ташладилар. Подшоҳнинг буйруғи қатъиятли бўлгани сабабли ўчоқ ҳаддан қизган эди, ҳатто Шадрах, Мешах ва Абдунабини ирғитаётганларни аланга еб ўлдирди”.Пп 368.3

    Аммо Худованд ўз фарзандларини унутмади. Унинг шоҳидлари ўчоққа ташланган заҳоти, Нажоткорнинг Ўзи улар аро пайдо бўлди, ва улар билан биргаликда ўт ичида эди. Иссиқ-совуқ Соҳибининг ҳозирлигида оташ ўз ёндириб битирадиган кучини йўқотди.Пп 368.4

    Ўз шоҳлик тахтидан Навуходнесар бўлаётган ҳодисани кузатар экан, унинг сўзидан чиққанларни қандай қилиб аланга еб битирар, деб кўришга умидланарди. Аммо тўсатдан негадир ғалаба ҳиси уни қолдирди. Олдида турган мансабдорлар подшоҳнинг оқариб кетганини кўрдилар. Шу онда у сапчиб тахтидан турди ва ловуллаб ёнаётган алангага кўзини тикди. Кейин ўз яқинларига кескин бурилди ва хавотирланиб: “Ахир, учта эрни боғлаб оловга ташладик-ку? — деб сўради. — Мана, мен тўртта боғланмаган эрни олов ичида кўряпман ва уларга оловнинг зарари йўқ; тўртинчиси эса Худонинг Ўғлига ўхшайди”.Пп 368.5

    Худонинг Ўғли қандай бўлишини мажусийлар подшоҳи қаердан била оларди? Яҳудиялик асирлар, Бобилда баланд лавозимларга етишиб, ўз ҳаётлари билан ҳақиқат тўғрисида гувохдардилар. Уларни имонларининг асоси тўғрисида суриштирганларида, улар тебранмай жавоб беришарди. Аниқ ва оддий садоқат асосларини улар намоён этишарди, одамларга ўзлари хизмат қилаётган Тангри Таоло тўғрисида билим беришарди. Улар Масиҳ, келгуси Халоскор тўғрисида баён этишарди — мана шу сабабли ўт ичида юрган тўртинчи Сиймода подшоҳ Илоҳий Ўғилни таниди.Пп 369.1

    Ва мана ўз мавқеини назаридан чиқариб, у тахтидан турди, ўчоқ оғзига яқинроқ келди ва: “Парвардигори Олам қуллари! чиқинглар ва олдимга келинглар!” — деб бақирди.Пп 369.2

    Шу пайт Шадрах, Мешах ва Абдунаби аланга ичидан чиқиб келишди ва халқ олдида туришди. Уларга ҳеч қандай зарар тегмаган эди. Нажоткорнинг ҳозирлиги уларни ҳалокатдан сақлаб қолибди, ўт фақат улар боғланган арқонларни ёндирибди. “Шунда мансабдорлар, музофот бошлиқлари, ҳарбий раҳнамолар ва подшоҳнинг маслаҳатчилари синчиклаб текширсалар, эрларнинг бадани устидан оташнинг кучи бўлмабди, кийимлари ўзгармабди, бошларидаги сочларига ўт тегмабди, ҳатто улардан ўт ҳиди келмас эмиш”.Пп 369.3

    Шунчалик ҳашамат билан ўрнатилган олтин бутни ҳамма унутди ва у танҳоликда четда қолди. Барҳаёт Аллоҳнинг ҳозирлигидан одамларни буюк қўрқув ва титроқ босди. “Шадрах, Мешах ва Абдунаби Тангрисига ҳамду санолар бўлсин, — деб подшоҳ тан олишга мажбур бўлди. - У Ўз фариштасини юборди ва Унга ишонган қулларини халос этди. Улар подшоҳнинг буйруғига кўнмадилар, ўзларининг Парвардигоридан бошқа худоларга топинмас учун, баданларини ўтга топширдилар!”Пп 369.4

    Ўша куннинг ҳодисалари Навуходнесарда янги фармон чиқаришга хоҳиш уйғотди. Фармон қуйидагидан иборат эди: “токи ҳар қандай элдан, қавм ва тилдан ким-ки Шадрах, Мешах Абдунаби Аллоҳига ҳақорат сўз айтса агар, — парчалансин ва уйи вайрон қилинсин”. “Зеро шундай ҳалос этадиган бошқа Худо йўқдир”, — деб фармонини асослади.Пп 369.5

    Ушбу ва ўхшаш сўзлар билан Бобил подшоҳи ер юзидаги ҳамма халқлар олдида ўз эътиқодини гувоҳламоқчи бўлди: яҳудийлар Худосининг қудрати ва нуфузи энг чуқур ҳурматга сазовор, деди у. Подшоҳ Аллоҳ олдида ўз эҳтиромини намоён этишга ва салтанатга даъват этилгани учун бутун Бобил аҳолиси олдида Унга садоқатлигини эътироф этишга тиришганини Аллоҳ қониқиб кузатарди.Пп 370.1

    Бутун халқ олдида самовий Худони инобатга олиш ва бошқа худолардан юксалтириш подшоҳ томонидан тўғри ҳаракат эди, аммо унга тобе бўлганларни шундай эҳтиромликка ва имонга иқрор бўлишга зўрлаб, Навуходнесар ер юзидаги ҳокимликнинг ҳуқуқини оширарди. Олдин у одамларни олтин бутга топинишга мажбур қилди ва ўлим жазосига йўлиқтиришга дўқ-пўписа урди, энди эса Аллоҳга топинишга зўрлаб, у маънавий қоидаларни бузарди. Ўзига бўйсунишга Парвардигори Олам ҳеч қачон зўрламайди. У ҳар бир инсонга эркин сайлаш ҳуқуқини берган.Пп 370.2

    Ўз содиқ қулларини халос этиб, Худованд сиқув остида бўлганларни ҳимоя қилишини кўрсатди, У самовий ҳокимиятга қарши чиқадиган ҳар қандай ер ҳокимлигига салбий муомаласини намоён этди. Учта яҳудийлар бутун бобиллик халқи олдида ўз имонини тасдиқладилар. Улар Аллоҳга таваккал қилдилар. Синов соатида улар назрни эсладилар: “Сувлар оша ўтарсанми, Мен сенинг билан, — дарёлардан-ми, улар сени босмайди; олов оша ўтарсанми, куймайсан, ва алангаси сенга зарар келтирмайди” (Иш. 43:2). Ва ажойиб тарзда ҳамманинг кўз олдида Тирик Каломга бўлган уларнинг имони шарафланди. Санам очилишига Навуходнесар ҳар томондан одамларни таклиф этган эди, ажойиб халос бўлиш тўғрисида хабарни улар ўзлари билан олиб кетдилар. Ўз фарзандларининг вафодорлиги туфайли Тангри Таоло замин бўйлаб улуғланди.Пп 370.3

    Яҳудиялик йигитларнинг Деир даласида олган тажрибасидан нақадар муҳим сабоқ олса бўлади. Бизнинг кунларда Илоҳий хизматкорлари, шайтон томонидан илҳомланган, рашк-ҳасадга ва диний ақидапарастликка солинган одамларнинг қўлига тушиб, ҳақорат қилинадилар, сабабсиз камситиладилар. Шанбага риоя қилганлар устига, яъни тўртинчи амрни ҳурматлаганларга айнан кучли инсоний қаҳр-ғазаб тушади, пировардида уларни ўлимга муносиб, деб эълон қиладиган фармон чиқарилади.Пп 370.4

    Илоҳий халқни кутадиган изтироб чекиш вақти саботли имонни талаб қилади. Фақат Аллоҳ топинишга сазовор бўлишини Унинг фарзандлари гувоҳлаши лозим, ва ҳеч нарса, ҳатто шахсий ҳаётлари ёлғон хизмат учун уларни ён бериш йўлига зўрлай олмайди. Вафодор қалбларга фоний гуноҳкорларнинг фармонлари абадий Аллоҳнинг каломи олдида ҳар қандай аҳамиятини йўқотади.Пп 371.1

    Шадрах, Мешах ва Абдунаби кунларида бўлганидай, ер тарихининг охирги кунларида Худованд ажойиб тарзда ҳақиқатни химоя қилганларнинг эзгу неъматларини назарида тутади. Мардонавор ёшлар билан қиздирилган ўчоқда бирга Бўлган Ўз издошларини ҳеч қачон қолдирмайди. Унинг доимий ҳозирлиги уларга тасалли беради ва қувватлайди. Изтироб чекиш вақтида, — ер юзида одамлар яратилган пайтдан бошлаб бўлмаган изтироб чекиш вақтида, — Унинг танланган халқи мағлуб бўлмайди. Шайтон ёвузликнинг лашкари билан биргаликда Илоҳий азизларининг энг ожизини ҳалок қила олмайди. Қудратли фаришталар уларни ҳимоя қилишади, ва улар ҳақи Аллоҳ Ўзини “худолар Худоси” сифатида намоён этади, Унга ишонганларни доимо қутқаришга тайёр эканини исботлайди.Пп 371.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents