Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    42-боб - ҲАҚИҚИЙ МАҲОБАТ

    (Дониэл Китобининг 4-бобида асосланган)

    Фоний маҳобатнинг чўққисига юксалтирилган, ҳатто Муқаддас Ёзув томонидан “подшоҳлар подшоҳи” сифатида эътироф этилган Навуходнесар, салтанатининг шон- шуҳратини ва маҳобатини бир қайси вақтгача азалдан Бўлганнинг илтифотига тегишли деб тан олди. Тушида бутни кўрганидан кейин шундай бўлди. Кўрган ваҳийи ва Бобил салтанати кенглигига қарамай, пировардида қулайди ва бошқа давлатларнинг ҳам тақдири ўхшаш бўлади, якунида ер салтанатларнинг ўрнини учи бўлмайдиган Илоҳий Салтанат босади, деган фикр унда катта таассурот қолдирди.Пп 372.1

    Кейинги йилларда Навуходнесар халқлар тўғрисидаги Илоҳий ниятини унутди, аммо унинг мағрурли руҳи Деир даласйда бутун халқ олдида камситилгани кам бўлиб, у яна бир марта Илоҳий Салтанат — “абадий салтанат, ва Унинг ҳукмронлиги авлоддан авлодга” эканига изҳор этди. Мажусийлар аро туғилиб ва тарбияланиб, ва мажусий халқига раҳнамолик қилган ҳолда, Навуходнесар вужудида ҳақиқат ва адолатнинг туғма ҳислари бор эди, ва Аллоҳ Ўз режаларини амалга ошириш учун, итоатсиз халқларга танбеҳ бериш учун, уни Ўз қўлларида қурол сифатида истифода эта оларди. “Халқлардан энг ваҳшатли” (Ҳез. 28:7), Навуходнесар шундай ном олганди, матонатли ва толиқтирадиган интилишлардан кейин у Тир шаҳарини забт этди; Миср ҳам унинг ғолибкор лашкарининг ўлжаси бўлди, ва Бобил салтанатига халқ кетидан халқ қўшилган сари, унинг донги, ўша даврнинг буюк ҳокими сифатида, бутун оламга етди.Пп 372.2

    Ғолибкор, шахсиятпараст ва мағрур подшоҳ ҳақиқатга олиб борадиган ягона йўл — камтарликни қолдириб васвасага йўлиқиши ажиб эмас. Истилочилик урушлари орасида у ўз пойтахтини мустаҳкамлаш ва безатишга кўп эътибор берарди, ва Бобил салтанатининг шуҳрати, “олтин шаҳар”, бутун оламнинг шон-шуҳрати бўлмагунча у тинмади (Ер. 51:41). Бобилни қуришда, уни оламнинг ажойиботларидан бирига айлантиришда ёлқин иштиёқи унинг мағрурлигини кучайтирарди. Айтиб ўтилгандай, Илоҳий ният уни қурол сифатида ишлатмоқчи эди, аммо унинг ҳаёт тарзи ақлли ҳукмрон нуфузини йўқотишга жиддий хавф туғдирди.Пп 372.3

    Аллоҳ чексиз меҳрибонлиги туфайли подшоҳга бошқа туш юборди, уни ҳалок этиш учун таҳликалар ва қўйилган тўрлар тўғрисида огоҳлантирди. Тунги ваҳийда Навуходнесар замин ўртасида ўсаётган улкан дарахтни кўрди; чўққиси осмонга тегиб турар, шохлари эса замин четигача ёйиларди. Сигир ва қўй подалари тоғдан силжиб, унинг соясида паноҳ топишарди, самовий қушлар эса шохларида инини солишарди. “Барглари ажойиб, меваси сероб, ҳаммага таом етарли эди... ва ундан ҳар бир башар қониқарди”.Пп 373.1

    Ушбу маҳобатли дарахтга подшоҳ қараб турганида, у “Бедорни”, “Муқаддасни” кўрди, дарахтга яқинлашиб У кучли овоз чиқариб буюрди:Пп 373.2

    “Бу дарахтни кесиб ташланг, бутоқларига болта тегсин, баргларини силкиб туширинг ва мевасини қоқиб тарқатинг; ҳайвонлар унинг остидан, қушлар шохларидан четлансин; аммо бош илдизини ерда қолдиринг ва у темир ва мис кишанларида дашт ўти орасида самодан тушган шудринг билан суғорилсин, ва унинг қисми ҳайвонлар билан дашт ўтида бўлар. Инсон қалби ундан олинади, унга йиртқич ҳайвон қалби берилади, ва устидан етти вақт ўтади. Бедорнинг буйруғи бўйича бу тайинланди, ва Муқаддас чиқарган ҳукми бўйича белгиланди, токи ер юзида яшайдиган ҳамма билсин: Парвардигори Олам инсон салтанати устидан ҳокимлик қилмоқда, ва уни хоҳлаганига беради, ва одамлар аро камситилганни устидан қўяди”.Пп 373.3

    Тушидан қаттиқ хавотирланган подшоҳ, шубҳасиз туши қандайдир бахтсизликни каромат қиларди, тушини “сеҳргарлар, фолбинлар ва халдейларга баён этди, аммо, туши жуда аниқ бўлганига қарамай, донишмандлардан биронтаси ҳам унинг мазмунини тушунтириб беролмади.Пп 373.4

    Фақат Худодан қўрқиб, Уни севган инсонга Самовий Салтанатнинг сирлари ошкор бўлиши бу мажусий диёрда яна бир марта исботланди. Довдираган ҳолда подшоҳ хизматкорини Дониэл кетидан юборди — диёнатлиги учун, астойдиллиги ва чексиз донолиги учун ҳурмат қилинадиган инсон кетидан.Пп 373.5

    Дониэл пайғамбар подшоҳ ҳузурида ҳозир бўлганида, униси деди: “Балтасар, донишмандлар боши! Сенда муқаддас Аллоҳнинг руҳи борини мен биламан, ва ҳеч қандай сир сени қийнамайди: мен тушимда кўрган ваҳийнинг мазмунини менга тушунтириб бергил”. Унга тушини сўзлагач, Навуходнесар деди: “Унинг мазмунини айт-чи, Балтасар, чунки салтанатимдаги на бир донишманд унинг мазмунини талқин қилиб беролмади, сенинг эса қурбинг етарли, чунки табаррук Аллоҳнинг руҳи сендадир”.Пп 374.1

    Дониэлга ушбу туш аниқ эди, лекин мазмуни қўрқинчли кўринди. “У деярли бир соатга яқин ҳайратда қолиб, ҳаёлида хижолатдан чиқолмай турди”. Дадилсизлигини пайқаган подшоҳ унга ҳамдардлигини билдирди: “Балтасар! Сени ушбу туш ва унинг мазмуни хижолатга солмасин”, — деди.Пп 374.2

    “Ҳазратим менинг! — жавоб қайтарди Дониэл, — бу туш сен нафратланадиганларингга ва маъноси душманларингга бўлсин эди!” Подшоҳнинг мағрурлиги ва баландпарвозлиги учун бошига тушадиган жазо тўғрисида Дониэл эълон этишга мажбур, бу тантанали бурчни Аллоҳ Дониэл зиммасига юклади — буни пайғамбар тушунарди. Тушни шундай тасвирлаб бериши керак-ки, токи подшоҳ уни тушунсин, туш мазмуни уни тилсиз қолдирса-да, оқибатига қарамай у ҳақиқатни баён этиши лозим.Пп 374.3

    Кейин Дониэл Жаббор қарорини подшоҳга эълон этди. “Сен кўрган дарахт, — деди у, — катта ва маҳкам, баландлиги билан фалакка тегарди ва бутун заминга кўринарди; дарахтнинг барглари ажойиб, меваси шунчалик сероб-ки, ҳаммага таомланиш учун етарли; унинг соясида дашт ҳайвонлари ором топишар, шохларида самовий қушлар инини солар. Бу дарахт — сенсан, юксалган ва мустаҳкамланган подшоҳ, ва сенинг юксаклигинг ўсиб фалакка етди, сенинг иқтидоринг эса — замин четларигача ёйилди.Пп 374.4

    Подшоҳ осмондан тушаётган Бедорни ва Муқаддасни кўргани ва У: дарахтни кесиб ташланг ва уни маҳв этинг, фақат бош илдизини ерда қолдиринг, ва у темир ва мис кишанларида дашт ўти орасида самодан тушган шудринг билан суғорилсин, ва унинг устидан етти вақт ўтгунча қисми ҳайвонлар билан дашт ўтида бўлсин, деганининг маъноси, ё подшоҳ, мана ва ҳазратимнинг бошига тушадиган Парвардигори Оламнинг белгилаши ҳам мана: сени одамлардан жудо қилишади, кунларинг дашт ҳайвонлари билан ўтади, буқани едиргандай, сен дашт ўтини ейсан, самовий шудринг ила суғориласан. Парвардигори Олам инсон салтанати устидан ҳокимлик қилиши ва уни хоҳлаганига беришини билганингча, етти вақт ўтади. Бош илдиз ерда қолишининг мазмуни эса, самовий ҳокимиятни таниб билганингда, салтанатинг ўзингга қайтарилади”.Пп 375.1

    Дониэл тавозе билан подшоҳга тушини таъбир этди, адолатли ҳаёт кечириб, келгуси фалокатлардан қутилиш учун қаттиқ туриб мағрур монархни надомат чекишга, тавба қилишга ва Аллоҳга қайтишга чорлади. “Подшоҳ, — ёлворди пайғамбар, — менинг маслаҳатим сенга мақбул бўлишига умиддаман: гуноҳларингни адолат билан ва қонунсизликларингни қашшоқларга меҳрибонлигинг билан ювгин, ана шунда тинчлигинг давом этади”.Пп 375.2

    Пайғамбар огоҳлантиришлари ва насиҳатлари бир қайси вақтгача Навуходнесарга таъсир қилди, аммо тезда Илоҳий иноятидан янгиланмаган қалб Муқаддас Руҳнинг назоратидан чиқди. Худбинлиги ва шуҳратпарастлиги подшоҳни қолдирмади, ва кейинчалик бу нуқсонлар унда яна намоён бўлди.Пп 375.3

    Унга берилган насиҳатларга қарамай, ўтмишдаги тажрибага қарамай, Навуходнесар келгуси салтанатларга нисбатан рашк-ҳасад ҳисларига устидан эга бўлишга ижозат берди. Ҳозирги вақтгача салтанати буюк адолат ва меҳрибонлик билан фарқланган бўлса, энди мустабид идора усулини белгилади. Шафқатсизланиб, у Аллоҳ берган истеъдодларини ўз исмини шарафлаш учун ва унга ҳаёт ва ҳокимият берган Парвардигори устидан юксалиш учун ишлатди.Пп 375.4

    Узоқ ойлар давомида Аллоҳ охирги ҳукмини чиқаришда сустлик қилиб келди. Илоҳий узоқчидамлиги вақтида тавба- тазарру қилиш ўрнига подшоҳ юксалгандан юксала борди ва, ниҳоят, кўрган тушига бутунлай ишонмай қўйди, ҳатто қўрқувлари устидан кула бошлади.Пп 376.1

    Огоҳлантириш олганига бир йил тўлгач, кунлардан бирида Навуходнесар саройи ичида сайр қилганида ва ўз подшоҳлик ҳокимияти ва етишган муваффақиятлари тўғрисида ғурурли мулоҳазаларга ботганида, у илҳомланиб тантанали хитоб қилди: “Менинг қудратим кучи билан, менинг улуғворлигим шуҳратига, салтанат суришим учун ушбу мен қурган муҳташам Бобил эмасми!”Пп 376.2

    Ғурурли сўзлари ҳали лаб-даҳанида эди, Осмондан овоз янгради, ва ҳукм вақти келганини эълон этди. Азалдан Бўлганнинг ҳукм чиқариш сўзлари подшоҳ қулоғига етди: “Подшоҳ Навуходнесар, сенга айтилмоқда: сендан салтанат олинди! Ва сени одамлардан жудо қилишади, кунларинг дашт ҳайвонлари билан ўтади; буқани едиргандай, сен дашт ўтини ейсан. Парвардигори Олам инсон салтанати устидан ҳокимлик қилишини ва уни хоҳлаганига беришини билганинча, етти вақт ўтади!”Пп 376.3

    Шу заҳоти у Худо берган ақлини, ўзи баркамол деб санаган фикр юритиш қобилиятини ва шунчалик фахрланган донолигини йўқотди; ва қачонлардир қудратли подшоҳ телбага айланди. Унинг қўли салтанат хассасини тута олмайдиган бўлди. У Илоҳий огоҳлантиришларни менсимади, энди эса Ижодкор юборган кучидан маҳрум бўлди, инсоний жамиатдан жудо этилди, “буқадай ўт еярди, бадани самовий шудринг ила ювиларди; сочлари шерникидай, тирноғи — қушларникидай ўсди”.Пп 376.4

    Етти йил мобайнида Навуходнесар ўз яқинларини чуқур ҳайратда қолдирарди; етти йил давомида ҳамманинг кўз ўнгида хор бўлган ҳолда у кунларини ўтказди. Зеҳни қайтганида у камтарликда, назарини самодаги Тангри Таолога тикиб, уни Илоҳий қўл жазолаганини эътироф этди. Ҳамманинг олдида ўз айбини ва Аллоҳнинг буюк раҳм- шафқатини тан олди, чунки унинг соғайиши фақат Илоҳий меҳрига муносиб бўлди. «Ўша кунлар ўтгач, — деди у, — мен, Навуходнесар, кўзларимни осмонга кўтардим, ва зеҳним ўзимга қайтди; шунда мен Парвардигори Оламни олқишладим, азалдан Бўлганга ҳамду саноларимни айтдим ва Уни улуғладим, чунки Унинг ҳокимияти — абадий ҳокимият ва салтанати — авлоддан авлодгадир. Ер юзида яшовчи ҳамма ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасдир, Ўз иродаси туфайли У самовий лашкарни қўллайди ва ер юзида яшовчиларга нисбатан ҳаракат қилади, ва Унинг қўлига қарши чиқадиган ва Унга: “Сен нима қилдинг?” дея оладиган ҳеч ким йўқдир.Пп 376.5

    Ўша вақтда зеҳним ўзимга қайтди, ва салтанатимнинг улуғворлигига қўшимча обрў-иззатим ва олдинги қиёфам ҳам қайтди; шунда мансабдорларим ва маслаҳатчиларим мени хуш кўрдилар ва хайрихоҳлик намоён этдилар, ва мен салтанатимга қайта тикландим ва менинг маҳобатим тағинда юксалди».Пп 377.1

    Қачондир мағрур подшоҳ камтар Илоҳий фарзандига айланди; шафқатсиз, иқтидорли ҳоким - доно ва ҳамдардли подшоҳ бўлди. Самовий Тангри Таолони масхара қилган ва ҳақоратлаган у, энди Жабборнинг куч-қудратига иқрор бўлди. Кейинги йилларда унинг халқи бахтиёр бўлиб, азалдан Бўлганга эҳтиромли қўрқувда яшаши учун, унга чин қалбидан ғамхўрлик қилди. Шоҳаншоҳ ва ҳокимлар Ҳокимининг қатъиятли қўли остида ҳамма ҳокимлар тушунишлари лозим эканини, яъни ҳақиқий маҳобат ҳақиқий эзгуликдан иборат эканини, ниҳоят Навуходнесар тушунди. У азалдан Бўлган - барҳаёт Аллоҳ эканига иқрор бўлди. “Ҳозирги кунда, — деди у, — мен, Навуходнесар, Самовий Подшоҳни шарафлайман, ҳаммадан юксалтираман ва улуғлайман. Унинг ишлари ҳақиқий, йўллари адолатли ва У мағрур юрадиганларни камтар қилишга кучлидир”.Пп 377.2

    Илоҳий ниятига биноан оламдаги энг буюк салтанат Уни шарафласин эди, ва Аллоҳ Ўз ниятига етишди. Бутун жаҳон олдида Худованднинг илтифотини, сахийлигини ва иқтидорини тан олиш Навуходнесарнинг охирги хатти- ҳаракати бўлди ва унинг лутфикорлиги муқаддас тарихнинг саҳифаларига ёзиб қолдирилган.Пп 377.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents