Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    44-боб - ДОНИЭЛ ШЕР ЎРАСИДА

    (Дониэл Китобининг 6-бобида асосланган)

    Олдин Бобил подшоҳига тегишли тахтга Мидиёнлик Дарий юксалгач, у дарҳол масъулиятли лавозимларга янги одамларни тайинлай бошлади. “Дарийга маъқул бўлди-ки, у салтанати устидан бир юз йигирма ҳоким қўйди, уларнинг устидан эса учта амирни тайинлади, учтасидан бири Дониэл бўлди. Ҳокимлар салтанат бўйича иш юритиб, амирларга ҳисоботини беришлари лозим эди, токи подшоҳга ҳеч қандай оғирлик тушмасин. Дониэл амир ва ҳокимлардан устун келарди, чунки унда баланд руҳ бор эди, ва подшоҳ ўз фикрида уни бутун салтанат устидан қўймоқчи эди”.Пп 390.1

    Дониэлга намоён этилган иззат-икром салтанатнинг таъсирчан эрларида рашк уйғотди, ва улар Дониэл устидан подшоҳга шикоят қилиш учун қулай фурсат пойлашарди. Аммо улар ҳеч қандай баҳона тополмадилар, “чунки Дониэл содиқ эр эди, ва унда ҳеч бир гуноҳ ёки айб топилмади”.Пп 390.2

    Дониэлнинг таънасиз хатти-ҳаракати душманларининг рашк-ҳасадини яна оширди. “Дониэлга қарши биз баҳона тополмаймиз, — ниҳоят улар изҳор қилишга мажбур бўлдилар, — балки унга қарши баҳонани Худосининг қонунида топармиз”, — дедилар.Пп 390.3

    Ҳокиму амирлар маслаҳатлашиб, пайғамбарни ҳалок этиш умидида суиқасд туздилар. Улар бир фармон ишлаб чиқдилар, шу фармонга биноан салтанатда ўттиз кун мобайнида ҳеч бир инсон, нима сўрамоқчи бўлса-да, на Аллоҳга, на инсонга эмас, балки фақат Дарий подшоҳига мурожаат қилсин эди. Ким-ки ушбу фармонни бузишга жасурланса, шер ўрасига ташлансин. Демак, фармон тайёрланди ва Дарийга тақдим этилди. Подшоҳ шуҳратпарастлигини қўзғотиб, улар: бу фармон орқали сен ўз нуфузингни кўтарасан, деб уни ишонтиришди. Амирлар макр-ҳийласини пайқамаган подшоҳ фармонда ҳеч бир ёмон ниятни кўрмади ва, авралиб, уни имзолади.Пп 390.4

    Дониэл душманлари хурсанд бўлиб подшоҳ ҳузуридан чиқишди; энди азалдан Бўлганнинг хизматкори албатта уларнинг тўрига тушади. Ушбу фитнада асосий роли шайтонга тегишли эди. Салтанатда пайғамбар баланд лавозимга эга экан, унинг подшоҳга таъсири орқали ёвуз фаришталарнинг иқтидори сусайиши турган гaп. Шайтон кучи амирларда рашк-ҳасадни уйғотарди, айнан шайтон Дониэлни йўқ қилишга уларни илҳомлантирарди, ва амирлар ёвузлик қуроли сифатида ёвузликни амал қилдилар.Пп 391.1

    Пайғамбарнинг душманлари муваффақиятга етишиш учун унинг ўз нуқтаи назарига саботлилигини ишлатмоқчи бўлдилар. Фармонда пинҳон бўлган ёвуз ниятларини Дониэл шу заҳоти пайқади, лекин одатини ўзгартмади. У айнан ҳозирги пайтда худди ибодатда муҳтож бўлганида, нега ибодатини пайсалга солар экан? Аллоҳдан ёрдам олиш умидини йўқотганидан кўра, у тезроқ ҳаётидан айирилишига тайёр эди. Олдинги осойишталикда у амирлар устидан раҳбарлигини давом этаверди, ибодат соатларида эса ўз хонасига қайтар ва, одати бўйича, Қуддус томон қаратилган деразасини очиб, ўз ибодатини осмондаги Парвардигорига юксалтирар эди. Қилганини бошқалардан пинҳон сақламасди. Унинг Аллоҳга садоқатлиги нимага олиб келишини билса-да, унинг руҳи тебранмасди. Уни ҳалок этмоқчи бўлганлар, унинг Осмон билан аълоқаси бузилгандир, дейишларига у йўл қўймади. Ҳар вақт подшоҳ Дониэлга бўйруқ берганида, ҳуқуқи борича пайғамбар бўйсунарди, аммо на подшоҳ, на унинг фармони уни Шоҳаншоҳга нисбатан муомаласидан бездира олмасди.Пп 391.2

    Шу йўсинда, пайғамбар жасур туриб, айни вақтда тинч ва камтарликда, ҳеч бир фоний куч менинг жоним ва Аллоҳим орасига тура олмайди, деб эълон этди. Бутпарастлар атрофида у ҳақиқатнинг содиқ шоҳиди бўлиб қолаверди. Мажусий даргоҳ маънавий зулматга чўмган эди. Ушбу зулматда унинг ҳақиқатга нисбатан мардонавор садоқатлиги ёлқин нурдай порларди. Бугунги кунда ҳам Дониэл — имонли одамнинг мардлигига ва вафодорлигига муносиб намунадир.Пп 391.3

    Куни бўйи амирлар Дониэлни кузатдилар. Кунига уч маҳал у ўз хонасига кирганини улар қўрдилар, Аллоҳга йўналган самимий ибодатини уч маҳал эшитдилар. Эртагиси кун улар подшоҳ ҳузурига шошилдилар. Дониэл, подшоҳнинг энг атоқли ва садоқатли мансабдори, фармонни бузди. “Фармонни имзолаган сен эмасми, — эслатдилар улар, — ҳар бир одам ўттиз кун мобайнида сендан бошқа, ё подшоҳ, бошқа худони танласа шер ўрасига ташлансин, деб сен тасдиқладинг-ку? ”Пп 391.4

    “Форс ва Мидиёнликлар қонуни каби бу сўз маҳкам ва ўзгарила олмайди”, — жавоб берди подшоҳ.Пп 392.1

    Қувончини сир сақлай олмай улар Дарийнинг энг ишончли маслаҳатчиси фармонни бузганини эълон этдилар. “Яҳудия ўғилларидан асирда бўлган Дониэл, — хитоб қилишди улар, — сенга, ё подшоҳ, ҳамда сен имзолаган фармонга умуман эътибор бермайди, аммо кунига уч маҳал ўз ибодатларини давом этмоқда”.Пп 392.2

    Бу сўзларни эшитган подшоҳ, унинг садоқатли хизматкорига қандай дом қўйганларини бир онда фаҳмлади. У тушунди: унинг яқинлари фармон тайёрлаганларидаПп 392.3

    уларнинг ҳаракатлари подшоҳни ҳурматлаш ва шарафлаш ҳислари билан раҳбарланмаганини, балки Дониэлга нисбатан рашк-ҳасад шу фармон туғилишига ягона сабаб бўлганини. Бу хунук ишда иштирок этганига подшоҳ “жуда хафа бўлди”, “ҳатто қуёш ботгунча ўз дўстини қутқаришга тиришди”. Амирлар подшоҳ тарафидан ўхшаш қадамини кутиб, яна олдига келдилар: “Ё подшоҳ, билгин-ки, Мидиёнликлар ва Форсийлар қонуни бўйича ҳеч қандай кўрсатма ёки қарор, подшоҳ қўли билан тасдиқланганида, ўзгартирилиб бўлмайди”. Шошқинлик билан пиширилганига қарамай, фармон кучини йўқотмади ва амал қилиниши шарт эди.Пп 392.4

    «Шунда подшоҳ бўйруқ берди, ва Дониэлни олиб келиб шер ўрасига ташладилар; шу пайт подшоҳ ўрага яқинлашиб Дониэлга хитоб қилди: “Сен ўзгармай хизмат қилаётган Парвардигоринг сени қутқаради!” Ўра оғзига тош қўйилди, ва подшоҳ шахсан “ўз узуги билан уни муҳрлади, токи ҳеч нарса Дониэлга нисбатан буйруғида ўзгартилмасин. Мансабдорлар ҳам ўз муҳрларини қўйдилар. Кейин подшоҳ саройга қайтди, кечки овқатдан тониб ётди, ҳатто таомни ётоқхонасига олиб киришга қўймади, уйқуси эса ундан қочарди”».Пп 392.5

    Дониэлни шер ўрасига ташлашга Худо душманларининг йўлини тўсмади. Ўз хизматкорининг халос бўлишини эътиборлироқ, ҳақиқат душманларининг мағлубиятини тўлароқ қилиш учун, У белгили пайтгача ёвуз фаришталарга ва бетавфиқ одамларга ёвуз ниятларини амалга оширишга ижозат берди. “Инсонлар қаҳри Сенга ҳамду санога айланади”, — дейди Довуд пайғамбар (Заб. 75:11). Сиёсатни эмас, ҳақиқатни танлаган бир эрнинг жасорати туфайли, шайтон мағлуб бўлиши, Илоҳий исми эса юксалиши ва шарафланиши лозим бўлди.Пп 393.1

    Эртаси куннинг тонгида Дарий подшоҳ ўра олдига шошилди ва ўра оғзига яқинлашиб, шикоятли оҳанг ила Дониэлни чақирди: “Дониэл, барҳаёт Аллоҳнинг қули! Сен ўзгармай хизмат қилаётган Парвардигоринг сени шерлардан қутқара олдими?”Пп 393.2

    Пайғамбар шу заҳоти жавоб берди: “Подшоҳ! Мангу яшагин! Менинг Тангрим Ўз Фариштасини юбориб, шерлар оғизини ёпди, ва улар менга зарар келтирмадилар, чунки мен Унинг кўз ўнгида пок эканман, сенинг кўз ўнгингда ҳам, подшоҳ, мен жиноят қилмадим”.Пп 393.3

    “Бу сўзларни эшитган подшоҳ ҳаддан зиёд хурсанд бўлди ва Дониэлни ўрадан кўтаришга буюрди; ва Дониэл ўрадан чиқарилди, баданида шикастланган жой топилмади, чунки у ўз Аллоҳига ишонарди.Пп 393.4

    Ва подшоҳ буйруқ берди, ва унинг ҳузурига Дониэлни айблаганлар келтирилди, ва улар ўрага ташландилар, улар ўзлари ва хотин-болалари; ўранинг тагига етмай, шерлар уларга эга бўлиб, суякларини қақшатдилар”.Пп 393.5

    Яна бир марта мажусий подшоҳи Дониэл топинадиган Ҳақиқий Аллоҳни юксалтирадиган фармон чиқарди. «Дарий подшоҳ ер юзида яшовчи барча халқлар, қабилалар ва тилларга мурожаат этиб ёзди: “тинчлигингиз кўпайсин! Менинг тарафимдан буйруқ берилмоқда, токи салтанатимнинг барча музофотларида Дониэл Тангриси олдида ҳамма эҳтиромли қўрқувда титрасин, чунки У барҳаёт Аллоҳ ва азалдан Бўлган, Унинг салтанати яксон бўлмас, ва Унинг эгалиги чексиздир. У халос этади ва қутқаради, осмону ерда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатади; У Дониэлни шерлар кучидан халос этди”.Пп 393.6

    Илоҳий хизматкорига қарши тузилган айблаш рад этилди. “Дарий салтанатининг кунларида ва Форс подшоҳи Хир даврида Дониэл обрў-эътиборли ҳаёт кечирди”. Унинг билан муомалалар бўлгани туфайли бу мажусий подшоҳлар Сарвари Коинотни тан олдилар, Аллоҳ — “барҳаёт Аллоҳ ва Унинг салтанати абадий” эканига эътироф этмоққа улар мажбур бўлдилар.Пп 394.1

    Дониэлнинг ҳалос этилиш тарихи бизлар учун ўрнак. Зулматли вақтда Илоҳий фарзандлари, қувончли кунларда бўлганидай ўзгармай, умид билан ёритилишлари лозим, чунки Аллоҳга содиқ қолганларида уларнинг тилаклари амалга ошади. Шер ўрасида Дониэл ўзгармади. Подшоҳ ҳузурида турган, мансабдорлари аро бош бўлган, Парвардигори Оламнинг пайғамбари — у худди шу Дониэл эди. Аллоҳга таваккал қилган инсон, энг оғир синовлар соатида ўзгармай, ҳаёт йўлини Аллоҳ ва одамларнинг нури ва меҳри ёритган фаровонлик кунларида бўлгандай қолаверади. Имон куринмайдиганга етиша олади ва бизни абадийликка умумлаштиради.Пп 394.2

    Солиҳлик учун азоб чекадиганларга Осмон жуда яқин. Масих Ўз манфаатларини садоқатли халқининг манфаатлари билан бирлаштирмоқда; У Ўз азизлари билан биргаликда азият чекади, ва ким-ки Унинг танланганларига қўл тегизса, Унга тегизади. Жисмоний азоб чекишдан ва дарддан халос этишга доимо тайёр турган Куч инсонни каттароқ балодан ҳам халос этишга тайёр. У Илоҳий хизматкорига ҳар қандай шароитда соддалигини сақлаб, Илоҳий илтифоти ёрдамида ғалаба қозонишига имконият беради.Пп 394.3

    Ишчан инсон сўзсиз айёр ва қатъиятли бўлиши шарт эмас, сиёсатчи ҳар қадамида Илоҳий раҳбарлигида бўла олади. Бобил ва Мидия-Форс учун шунчалик кўп қилган Дониэлнинг тажрибаси шуни исботлайди. Ер юзидаги энг қудратли салтанатга Дониэл раҳбарлик қилди, айни замонда у юкоридан ёруғлик оладиган Илоҳий пайғамбари бўлди. У бизга ўхшаб васвасаларга тушарди, Муқаддас Китоб эса уни бенуқоон этиб тасвирлайди. Унинг ҳисоб-китоблари, душман Томонидан синчковлик ила текширилган, шунингдек бенуқсон эди. Ҳар бир ишчан инсон, қалбини Аллоҳга топшириб, ишини Унга багишласа, агар унинг ҳамма ҳаракатлари Илоҳий назарида солиҳ бўлса — у Дониэл пайғамбарнинг намунасидир.Пп 394.4

    Самовий талабларга тўла-тўкис мослашиш фоний ва руҳий иноятлар келтиради. Тебранмай Аллоҳга содиқ қолган, катта даражада ўзини тута биладиган Дониэл, табиатининг олижаноблиги ва ўзгармас саботлилиги туфайли, ёшлигида, тобе бўлган пайтида, “мажусий раҳнамосининг илтифотига ва меҳрига етишди” (Дон. 1:9). Келгуси ҳаёти ҳам ўзгармади. У тезда Бобил салтанатининг ҳокимигача кўтарилди. Подшоҳлар бир-бирининг ўрнини босган вақтларда, давлатнинг донги ботиб, янги бутунжаҳон империяси тузилган пайтда, Дониэл давлат ишларида шунчалик донолик ва билим намоён этди-ки, хатти-ҳаракатлари шунчалик мулойим ва эътиборли бўларди-ки, шунчалик кўнгилчан, аммо ҳақиқат асосларига шунчалик садоқатли эди-ки — душманлари “на бир баҳона ёки гуноҳни унда топмай”, шуни тан олишга мажбур бўлдилар, чунки “у содиқ эди”.Пп 395.1

    Мансабдорлар томонидан чуқур ҳурматланиб, давлат сирларини билган Дониэлни Аллоҳ юксалтирди, уни Ўз вакили қилиб, келгуси асрларнинг кўпгина сирларини унга очиб кўрсатди. Унинг исми билан аталган Китобда (7 - 12 боблар) ёзиб қолдирилган ажойиб башоратлар мазмунини ўзи ҳам тўла тушунмас эди. Ҳаётининг охирида у ваъда олди: “оҳирги вақтда, бу дунё тарихининг охирги дақиқасида у ўз насибасини олиш учун зуҳур бўлади”. Парвардигори Олам Ўз нияти тўғрисида башорат қилганини тушунишга унга имконият бермади. “Ушбу сўзларни пинҳон сақла ва ушбу китобни мухрлагин”, деб ёзган башоратлари тўғрисида унга буйруқ берилди; уларни “охирги вақтгача” муҳрлаб қўйиш керак эди. “Борақол, Дониэл — азалдан Бўлганнинг хизматкорига фаришта яна бир марта буйруқ берди, — зеро ушбу сўзлар охирги вақтгача пинҳон ва муҳрланган... Сен-чи сўнгги соатингга кетавергин, тинчисан ва кунларнинг охирида ўз насибангни олишинг учун зуҳур бўласан” (Дон. 12:4, 9, 13 ).Пп 395.2

    Бутун жаҳон тарихининг тугаллаши яқинлашмоқда, ва биз Дониэл Китобининг башоратларига жиддий эътибор беришимиз керак, зеро улар бизнинг замонга тегишлидир. Ушбу башоратлар ва Янги Аҳднинг охирги Китоби орасида танг алоқа бор. Дониэл ва Юҳаннонинг китобларини тушуниб бўлмайди, деб шайтон кўп кишиларни аврамоқда. Аммо башоратларни текширадиганларга махсус иноятлар юборилиши назр аталган. Дониэл ваҳийида “донолар фаҳмлайдилар” (10 оят) дейилган. Ваҳийлар муҳри бизнинг замонда олиниши лозим. Ҳамма асрлар мобайнида Илоҳий халқи учун, Юҳаннога берилган ваҳий орқали Масиҳ назр атаб дейди: “Бу башоратни ўқиётган ва тинглаётган ҳамда бу ёзилганларга амал қилувчилар бахтиёрдир. Чунки вақт яқин”. (Ваҳий 1:3 ).Пп 396.1

    Дониэл Китобида ва азиз пир Юҳаннонинг Ваҳий Китобида тасвирланган салтанатларнинг юксалиши ва қулаши ўрнак бўлиб, фоний шуҳрат ва қудратнинг баҳоси арзимас эканига ўргатади. Бобил ўз кучи ва маҳобати билан одамларга вайрон бўлолмайдиган ва чексиз кўринган эди, — у абадий йўқ бўлди. “Ўтнинг гулидай сўлиб қолди” (Ёқ. 1:10 ). Худди шундай Мидия-Форс давлати, Греция ва Рим салтанатлари ғойиб бўлди. Худди шундай Аллоҳга таянмайдиган бариси ғойиб бўлади. Фақат Унинг ниятига мослашиб, Унинг моҳиятини ифодалайдиган сақланиб қола олади. Унинг асослари бизнинг дунёга таниш, ягона ўзармайдиган пойдевордир.Пп 396.2

    Ҳаётимизнинг ҳақиқий мақсади нимада? Дунёда бўлиб ўтган ва бўладиган ҳодисаларнинг ҳақиқий баҳосини билиш учун халқлар тарихида ва келажак воқеалар ваҳийларида Илоҳий ниятлар қандай амалга ошишларини биз синчиклаб текширишимиз лозим. Барча вақтлини абадий ёритишда қараб чиққанимизда, биз Дониэл ва унинг издошларига ўхшаб, ҳақиқий, юксак ва боқий нарсалар учун яшай оламиз. Ва ўз ҳаётимизда Худовандимиз ва Халоскоримизнинг то абад битмас салтанатининг асосларини билганимиз сари, токи Унинг билан биргаликда самовий масканларга кириш учун, биз Унинг қайта келишига тайёрлана оламиз.Пп 396.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents