Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    54-боб - ТЎЙМАС ТАМАГИРЛИКНИ ҲУКМ ҚИЛИШ

    (Неҳемия Китобининг 5-бобида асосланган)

    Қуддус деворлари ҳали тикланиб битмаган эди, Неҳемиянинг эътибори камбағалларнинг аянчли ҳолига жалб этилди. Вайрон бўлган мамлакатда дала ишлари ҳам ташлаб қўйилган эди. Ундан ташқари Яҳудияга қайтганлардан қайбирларининг худбинлиги бу диёрни Худонинг иноятидан маҳрум этди ва мамлакат нонда ўткир муҳтожлик сезарди.Пп 466.1

    Танқислик тортаётган камбағаллар, оиласини тўйдириш учун нонни қарзга олишарди, нон баҳоси эса ошган сари ошиб борарди. Ундан ташқари форсий подшоҳлари улардан катта миқдорда божни тўлашларига талаб қилишарди. Натижада яна бошлари қарзга ботарди. Эҳтиёжларини қондириш учун маблағни фоиз билан қайтаришга кўнишарди. Қайғу-ҳасрати етарли эди, Яҳудия бойлари эса камбағаллар устидан янада давлат орттиришарди.Пп 466.2

    Худованд Мусо орқали Исроилга буйруқ бериб, ҳар бир учинчи йилда камбағалларга ушр йиғилсин, шунингдек уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун бошқа чоралар ҳам кўрилсин деганди. Батафсил айтганда, ҳар еттинчи йил далага уруғ сепилмас, ўз ўзидан униб чиққан ҳосил эса камбағалларга тегишли эди. Бу анъанага риоя қилиш натижасида одамлар бир нарсани унутмай, яъни ҳаммаси Аллоҳга тегишли ва улар ўз яқинларига барака келтириб яшашлари мумкин эканини эслаб яшашарди. Исроилликлар шундай қилиб ўзларида олиҳимматликни, олижаноб бўлишни тарбиялаб, худбинлик билан курашишларини азалдан Бўлган орзу қиларди.Пп 466.3

    Шунингдек Мусо орқали Аллоҳ насиҳат берган: “Менинг халқим ичидан камбағалга қарзга берсанг, уни ситам этма ва судхўрлик қилма”. “Биродарингга қарзга кумушингни, нонингни ёки бошқа нарсангни берганингда, судхўрлик қилмагин” (Чиқ. 22:25; Такр. Шар. 23:19). Кейин яна давом этди: “Агар Худованд, сенинг Парвардигоринг, сенга берган ерингда, хонадонларининг бирида, биродарларингдан бири қашшоқ бўлса: қалбингни шафқатсизлантирма, ва қашшоқ биродаринг олдида қўлингни қаттиқ ғижимлама, балки қўлингни очгин ва эҳтиёжига қараб, нимада у муҳтож экан, унга қарзга бергин”. “Зеро сенинг диёринг орасида қашшоқлар доимо бўлур; шу сабабли Мен сенга буйруқ беряпман: биродарингга, сенинг диёрингда бор бўлган бечораю қашшоқингга қўлингни очгин” (Такр. Шар. 15: 7, 8, 11).Пп 466.4

    Бобил асоратидан қайтгач Яҳудиянинг бойлари ушбу ҳамма кўрсатмаларга зиддият билан муомала қилишарди. Подшоҳ божини тўлаш учун камбағаллар пулда муҳтож бўлганларида, улар бойлардан қарзга олишарди, бойлар эса қарз устига катта фоиз қўйишарди. Камбағал ерини гаровга олиб, улар бора-бора қарздорни қашшоқликка йўлиқтиришарди. Кўплар ўз фарзандларини қулликка сотишга муҳтож бўлдилар, умидлари сўнгандай туюларди, ўз фарзандларини ва ерларини қайтариб олишга имконият кўринмас эди; олдинги кунда ўсаётган маъюсликдан, доимий муҳтожлик ва қулликдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Шундаям улар бир халққа тегишли, уларнинг бой ватандошлари каби улар бир аҳднинг фарзандлари эдилар.Пп 467.1

    Ниҳоят халойиқ Неҳемияга мурожаат этди. “Мана, — дедилар кишилар, — биз ўғилларимизни ва қизларимизни қулликка топширишимиз лозим, ва қизларимиздан қайбирлари қулликдадир. Уларни қўлимизга киритиш учун ҳеч қандай восита йўқ; далаларимиз ва узумзорларимиз бошқалар қўлида”.Пп 467.2

    Неҳемия рўй берган зўравонлик тўғрисида эшитганида, қаттиқ ғазабланди. “Мен уларнинг шикоятини ва шундай гапларини эшитганимда, — дейди у, — жуда жаҳлландим”. Фақат адолатни сўзсиз кўмаклаб, зўравон тамагирликнинг илдизини қуритиб бўлишни у кўрарди. Унга хос бўлган ғайрат ва қатъиятлик билан у масалага киришди, ўз яқинларининг ҳолатини енгиллаштирмоқчи бўлди.Пп 467.3

    Ситам қилаётган бойлар эканига ва улар шаҳар тикланишини тезлаштира олишларига Неҳемия бир дақиқага ҳам ўйланиб қолмади. Атоқли раҳнамоларга у жиддий ҳукм чиқарди ва кейин халойиқнинг катта йиғилишида ушбу савол бўйича Илоҳий талабни баён этди.Пп 468.1

    Аҳоз салтанати даврида бўлиб ўтган воқеаларга у одамлар эътиборини жалб қилди. Ўша вақтда Аллоҳ Исроилни шафқатсизлигида ва ситам қилишида фош этиб, мурожаат қилганди. Неҳемия ўша мактубни такрорлаб чиқди. Яҳуданинг авлоди бутпарастлиги орқали ўз биродарлари, исроилликлар қўлига тушдилар, унисилар эса ортиқча бутпараст эдилар. Улар нафрат ҳисларига тўлган ҳолда жангда кўп минг яҳудийларни қирдилар, хотин-болаларини забт этиб, уларни қулларга айлантирмоқчи бўлдилар ёки мажусийларга сотмоқчи эдилар.Пп 468.2

    Яҳудиянинг гуноҳкорлиги туфайли Худованд бу даҳшатли жангнинг олдини олмади, аммо пайғамбар орқали ғолибларнинг шафқатсиз ниятини фош қилди: “Энди эса Яҳудо ва Қуддус ўғилларини ўзларингизга қул қилишга ўйлаяпсизми? Наҳотки ўзларингизда, Худованд, сизнинг Парвардигорингиз олдида, айбингиз бўлмаса?” (2 Воқ. 28:10). Исроилликларга қарши Илоҳий ғазаби алангаланганига уларнинг ноҳақлиги ва зўравонлиги туфайли Худованд устиларига ҳукмини жалб қилишга пайғамбар исроилликларни огоқлантирди. Бу сўзларни эшитгач, аскарлар, асирларни ва ўлжани амирлар ва бутун маҳфил ҳозирлигида қолдирдилар. Эфраим қавмидан қайсибир доҳийлар эса “ўлжадан олиб, асирларнинг яланғочларини кийинтирдилар, — кийинтирдилар ҳам, пойабзал ҳам бердилар, уларни овқатлантирдилар ҳам, ичирдилар ҳам ва зайтун мойи суртдилар, ва барча сустларини эшакларга миндириб, Ериҳо шаҳрига, Ҳурмо шаҳарига, ўз биродарларига йўналтирдилар, ўзлари эса Самарияга қайтдилар” (2 Воқ. 28:15).Пп 468.3

    Неҳемия бошқа яҳудийлар билан бирлашиб, мажусийларга сотилган ўз биродарларини қўлга киритди, ва хатти-ҳаракатига кўрсатиб, судхўрлик қилган ўз биродарларининг зиддиятли ҳаракатларига аҳамият берди. “Ёмон иш қиляпсиз, — деди у, — душман ҳақоратидан кутилиш учун Аллоҳдан қўрқиб яшашингиз керакмасмиди?”Пп 468.4

    Неҳемия форсий подшоҳидан ваколатга етишиб, ўз фойдасига катта солиқ олса бўларди, аммо унинг ўрнига, қашшоқлар тақдирини енгиллаштириш учун, унга тегишлини у тарқатмоқда — буни ҳам Неҳемия айтиб ўтди. Тўймас тамагирликда айбдор бўлган бошлиқларни чақиртириб, қонунсиз ишларини тўхтатишга ундади. Улар қашшоқларга ерларини, пулдан олган даромадни қайтариб, фоизсиз ва гаровсиз уларга маблағ қарзга беришлари лозим бўлди.Пп 469.1

    Бу сўзлар бутун маҳфил олдида баён этилди. Агар бошлиқлар ўзларини ҳимоя қиладиган бўлганида, уларда имконият бор эди, аммо жавоб қайтаришга сўз топилмади.Пп 469.2

    “Қайтарамиз, — дедилар улар, — ва улардан бошқа талаб қилмаймиз; сен айтганингдай қиламиз”. Шунда Неҳемия руҳонийлар олдида уларга “буни қилишларида қасам ичишларига буюрди”. “Ва бутун маҳфил: омин, деди. Аллоҳни олқишладилар, ва халойиқ ўз сўзида турди”.Пп 469.3

    Ўтган воқеада муҳим сабоқ бор. “Ҳар турли ёмонликнинг томири пулпарастликдир” (1 Тим. 6:10). Бизнинг асрда кўплар бойиш масаласига интилиш билан банд. Кўпинча давлат ёлғон йўл билан топилади. Кўп одамлар қашшоқлик билан курашмоқдалар, оғир заҳмат чекишга муҳтож бўлиб, пул олганларида, ҳатто энг заруратли нарсаларга пуллари етмайди. Оғир, толдирадиган меҳнат ва қашшоқлик, ҳаёт тузалишига умидсизлик уларни мушкул аҳволга туширади. Ташвишдан тамоман қийналган ҳолда, улар ёрдам сўраб, қаерга мурожаат этишларини билишмайди. Сабаби: бойлар ортиқчиликка ва бойлигини кўпайтиришга интиладилар.Пп 469.4

    Пулпарастлик ва мақтанчоқлик бу дунёни ўғри ва босқинчилар инига айлантирди. Хасислик ва ситам Масиҳнинг иккинчи марта келиши олдидан айнан тарқалади, дейди Муқаддас Ёзувлар. “Келинг энди, эй бойлар, эшитинглар, — ёзади Ёқуб пайғамбар, — сизлар дунёнинг охирги кунларида бойлик орттириб келмоқдасизлар. Экинларингизни ўрган ўроқчиларнинг иш ҳақини олиб қўйдингизлар. Мана, сизлар олган пуллар ўзи фарёд қилмоқда! Ўроқчиларнинг дод-фиғони қудратли Эгамнинг қулоғиға етиб борди. Сизлар дунёда ортиқча нашъу-намога берилиб, кайф-сафода яшадингизлар. Қурбонлик кунига келгунча юракларингизни ёғ босди. Сизларга қаршилик кўрсата олмаган софдил одамни қоралаб, қатл қилдингизлар” (Ёқ. 5:1, 3-6).Пп 469.5

    Ҳатто ўзларини Илоҳий қўрқувда яшайман, деб санаганлар ичида қадимдаги бой исроилликлар йўлидан кетаёттанлар бор. Ҳокимиятга етишиб, улар одамлардан тегишлига нисбатан кўпроқ олишади ва, шундай қилиб, жафокор бўлишади. Масиҳ исмига ўзини муносиб кўрсатганларнинг хасислиги ва зўравонлиги орқали, ёлғон йўл билан бойликка эга бўлганларнинг исмлари жамоатнинг китобларига киритилганида, Масиҳнинг таълимоти ҳақоратланади. Сарф этиб сочиш, алдамчилик, пора талаб қилиш кўпларнинг имонини бузади, уларнинг руҳий ҳолатига зиён келтиради. Диний жамоат ўз аъзоларининг гуноҳлари учун олий даражада масъулиятли. Агар у ёмонга қарши чиқмаса, демак уни қўллайди.Пп 470.1

    Дунёнинг одатлари имонли одам учун меъёр бўла олмайди. Унинг хулқ-одатларига, алдамига у эргашмасин. Яқинига нисбатан ҳар бир адолатсиз хатти-ҳаракат Масиҳнинг олтин қоидасини бузади. Илоҳий фарзандларига қилган ёмонлик, Масиҳнинг Ўзига қилинган ёмонликдир. Инсон табиатининг ожизлигидан фойдаланиб етишган фойда ёки бошқанинг бахтсизлигидан кўрилган манфаат самовий китобларда алдамчилик деб белгиланган. Ҳақиқатан Аллоҳдан қўрқадиган одам куну-тун меҳнат қилиб, ўз нонини топади, у бева ва етим устидан фойда топишга интилмайди, ажнабийнинг ҳуқуқини қисмайди.Пп 470.2

    Ҳатто кичик нарсада виждон билан келишилса, кўп тўсқинликлар қулайди, ва одам янада каттароқ адолатсизлик қилишга тайёр бўлади. Яқинининг бахтсизлигида бойиган одамнинг жони Илоҳий Руҳнинг таъсирини сезмайдиган бўлади. Шу баҳода етишган манфаат аччиқ йўқотишга айланади.Пп 470.3

    Бизлар ҳаммамиз Илоҳий адолатининг қарздорлари бўлиб қарзимизни тўлай олмас эдик. Шунда Илоҳий Ўғил, бизни севиб, бизларни қўлга киритиш учун тўлади. У камбағал бўлди, токи биз Унинг камбағаллиги орқали бойишимиз учун. Бизга кўрсатилган меҳрибонлик учун миннатдор бўлишимиз эвазига камбағалларга яхшилик қилганимизда, биз миннатдорчилигимизнинг самимийлигини исботлаймиз. “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик”, — дейди ҳаворий Павел (Гал. 6:10). Унинг сўзлари Нажоткоримизнинг айтган сўзлари билан уйғунлашмоқда: “Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Истаган вақтингизда уларга эзгулик қила оласизлар”. Демак, ҳамма нарсада одамлар сизга қандай муомала қилишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг. Таврот ва пайғамбарлар таълимотининг мағзи шундадир” (Мк. 14:7; Мат. 7:12).Пп 470.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents