Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    51-боб - РУҲИЙ ТИКЛАНИШ

    Эзронинг Қуддусга етиб келиши ўз вақтида бўлди, чунки шаҳарда унинг ҳозирлигига ўткир муҳтожлик сезиларди. Узоқ вақт оғир шароитда меҳнат қилаётганларни унинг келиши дадиллантирди ва қалбларида умид туғдирди. Етмиш йил олдин биринчи асирлар Зарубобил ва Юсодоқ ўғли Ясу раҳбарлигида Қуддусга қайтган пайтдан кўп нарса қилинди — маъбад тикланди, шаҳар деворлари қисман кўтарилди. Аммо иш тугашига ҳали узоқ эди.Пп 445.1

    Олдинги йилларда Қуддусга қайтиб келганлар ўртасида ҳақиқий Аллоҳга бутун умрини бағишлаганлар, Унга содиқ қолганлар бор эди, аммо фарзандлари ва набираларининг белгили сони Илоҳий қонуннинг муқаддаслигини унутдилар. Табаррук бурч юкланган қайбир эрлар ҳатто очиқ гуноҳ қилишарди. Ишни олға сурмоқчи бўлганларнинг интилиши шу сабабли кўпинча пучга чиқарди, ва Илоҳий қонун бузилиши танбеҳсиз қолаверганча, Осмон иноятлари халқ устига қуйила олмасди.Пп 445.2

    Азалдан биладиган Аллоҳ Эзро билан қайтганларда Худовандни қидириб топиш орзусини уйғотиш учун, белгили вазиятга йўл қўйди. Бобилдан чиқиб саёҳат қилганларида улар ҳар қандай инсоний мудофаадан маҳрум бўлиб, бошидан кечирганлари уларни руҳий бойитди. Кўплар имонда қувватландилар ва, Қуддусда яшайдиган ўз лоқайд ва кўнгилсиз ватандошлари билан учрашганларида, уларга таъсир кўрсатдилар, уларнинг таъсири янги ҳаракатлар бошланишига кучли восита бўлди.Пп 445.3

    Етиб келгач, тўртинчи кунда кумуш, олтин ва маконда хизматга керакли идишлар маъбад хизматчиларига топширилди. Ҳаммаси буюк расолик билан, гувоҳлар ҳозирлигида ўтказилди: “Саналди ва вазмини” текширилди ( Эзро 8:34).Пп 445.4

    Қувғин болалари саёҳат вақтида муқаддас фаришталарнинг мудофааси учун миннатдор бўлишларига бағишлаб “Исроил Парвардигорйга қурбон келтирдилар, гуноҳларига куйдириш” ўтказдилар. “Ва подшоҳнинг буйруқларини подшоҳ мансабдорларига ва музофот бошлиқларига топширдилар; ва улар халойиқни ва Илоҳий маконни ҳурматладилар” ( 35, 36-оятлар).Пп 446.1

    Бундан кейин тезда Эзро ҳузурига бир неча яҳудиялик раҳнамолар жиддий шикоят билан келиб, “исроиллик халқдан ва руҳонийлар, ва левийлар ичидан қайбирлари” азалдан Бўлганнинг қонунини менсимай, мажусийлар билан никоҳ туздилар, дедилар. Улар “ўзларига ва ўғилларига уларнинг қизларини олиб бердилар, — баён этдилар Эзрога, — ва муқаддас уруғ ажнабий халқ билан аралашди; ва шунда энг атоқли ва энг бош бўлганларнинг қўли ушбу қонунсизликда биринчи бўлди” (Эзро 9:1,2).Пп 446.2

    Бобиллик асоратига олиб келган Аллоҳдан чекиниш сабабларини кўриб чиқиб, асосий сабаб: Исроил мажусий халқлари билан қўшилишида эканини Эзро тушунди. Arap Исроил Худованд буйруқларига бўйсуниб, атрофдаги халқлардан четлашиб яшаганида, у саноқсиз камситилишлар ва азоб-уқубатлардан халос этиларди. Энди эса, ўтмишга қарамай, атоқли одамлар мудофаа сифатида берилган қонунларни бузишга жасурланганларини Эзро билганида, у ҳаддан ғазабланди. Ўз халқига янадан ватанида истиқомат топишига ижозат берган Аллоҳнинг лутфкорлигини у эслади, уларнинг миннатдорсизлигини кўрганида, солиҳ ғазаб ва изтироб унинг жонини қуршаб олди. “Бу сўзни эшитиб, — дейди Эзро, — мен ташқи ва ички кийимимни йиртдим, бошимдаги сочимни ва соқолимни юлдим, ва маъюс ўтирдим.Пп 446.3

    Шунда, кўчиб келганларнинг жиноятлари туфайли, Исроил Тангрисининг сўзидан қўрққанлар, менинг ҳузуримга йиғилдилар; мен эса кечки қурбонгача қайғуда ўтирдим” (3, 4-оятлар).Пп 446.4

    Кечки қурбон келтириш вақтида Эзро, йиртилган ташқи ва ички кийимларида, ўрнидан турди, тиззаланиб бутун қайғу-ҳасратини Осмон олдида қуйди. Қўлларини Худовандга чўзиб, у хитоб қилди: “Ё Парвардигорим! Сенга, ё менинг Тангрим, юзимни кўтаришга уялмоқдаман, чунки қонунсизликларимиз бошимиздан ошиб тушди, ва айбимиз фалаккача ўсди.Пп 446.5

    Оталаримиз кунидан, - муножотини давом этарди, - ушбу кунгача биз буюк айбдамиз; ва қонунсизликларимиз учун биз, подшоҳларимиз, руҳонийларимиз ажнабий подшоҳлар қўлига, шамшир остига, асоратга ва талон-тарож этилишимизга, бугунги кундагидай уятга қолишимизга топширилдик. Ва мана, озгина вақт ўтиб, бизга Худойи Худовандимиздан меҳр-шафқат намоён этилди, ва орамизда бир нечамизни қолдирди, ва муқаддас маконида бизларга мустаҳкамланиш учун имконият берди, Тангримиз кўзларимизни ёритди ва қуллигимизда озмунча тикланишимизга имконият берди. Биз қуллармиз; аммо қуллигимизда ҳам Парвардигоримиз бизни қолдирмади. Биз ҳаётга қайтишимиз учун, Худойимиз маконини вайронагарчиликдан кўтариб, қайта тиклашимиз учун У бизга нисбатан Форсий подшоҳларини кўндирди, ва бизга Яҳудия ва Қуддусда иҳота берилди.Пп 447.1

    Энди эса, шулардан кейин, Сенга, ё Тангримиз, нима дея оламиз? Зеро Сен қулларинг ва пайғамбарларинг орқали берган амрларингдан биз чекиндик... ва бўлиб ўтганидан кейин, ёмон ишларимиз учун ва улкан айбимиз учун бошимизга тушганидан кейин нималар дея эканмиз? — зеро Сен, Тангримиз, қилган қонунсизлигимизга яраша танбеҳ бермай бизни аядинг ва халос этдинг, наҳотки биз қайтадан Сенинг амрларингни бузиб, ушбу манфур халқлар билан қариндошликка киришсак? Ҳатто бизни қириб ташлаш учун ғазабинг кўтарилмасми, ҳатто тирик ҳеч ким қолмаса ва нажотинг бўлмаса? Ё Худованд, Исроилнинг Тангриси! Сен солиҳсан. Зеро биз ушбу кунгача бутун қолдик; ва мана биз қонунсизликларимизда Сенинг юзинг олдида турибмиз, гарчи бўлиб ўтганлардан кейин Сенинг юзинг олдида турмаслигимиз керакдир” ( 6-15-оятлар).Пп 447.2

    Илоҳий ишнинг қалбига аста-секин билинмас ккрган қонунсизликка нисбатан Эзро ва ёрдамчиларининг изтироби надомат чекишни уйғотди. Гуноҳ қилган кўплар чуқур надомат чекиб, тавбага келдилар. “Халойиқ кўп йиғлади” (Эзро 10:1). Гуноҳнинг манфурлигини, гуноҳга нисбатан Аллоҳнийг нафратини улар етарли даражада аниқ тушуна бошладилар. Синайда баён этилган қонуннинг табарруклигига улар етишдилар, ва кўплар қилиқларини ўйлаганларида ларзага тушишарди.Пп 447.3

    Ҳозир бўлганлардан бири, исми Шақанё, Эзро айтган ҳаммасини адолатли, деб тан олди. “Биз Тангримиз олдида, — эътироф этди у, — замин халқлар аро ажнабий хотинлардан олиб жиноят қилдик; аммо ушбу муаммода Исроилнинг умиди ҳали узилмади”. Аллоҳ уларнинг гуноҳини кечириб, “қонун бўйича” уларга ҳукм чиқарилсин учун, Шақанё гуноҳ қилган ҳаммага Аллоҳ билан аҳд тузишга таклиф этди. “Тургин! — Эзрога у буйруқ берди, — чунки бу сенинг ишинг, ва биз сенинг билан: дадиллангин ва ҳаракат қилгин! Ва Эзро турди, ва руҳонийлар, левийлар ва бутун Исроил устидан раҳбарлик қилганларга қасам ичишларига буюрди” ( 2-5- оятлар).Пп 448.1

    Шундан буюк янгиланиш ишлари бошланди. Катта сабр-тоқат, сезгирлик ва ҳар бир одамнинг ҳуқуқига ва фаровонлигига ғамхўрлик билан Эзро ва унинг ёрдамчилари надомат чеккан Исроилни тўғри йўлга чиқаришга тиришардилар. Бундан ташқари Эзро қонун муаллифи эди. Халқ қонуннинг муқаддаслигини, унга риоя қилганда, сазовор бўладиган иноятларни ўрганиб билиши учун Эзро тиришиб ҳаракат қиларди.Пп 448.2

    Эзро қаерда меҳнат қилмасин, у бўлган жойда Муқаддас Ёзувларни ўрганишда катта қизиқиш сезиларди. Халққа таълим бериш учун муаллимлар тайинланди; Илоҳий қонун юксалтирилди ва шарафланди. Пайғамбарлар китоблари текшириларди; Масиҳ келишини каромат этадиган сўзлар кўпгина насибасиз қолган қалбларга умид ва тасалли киритарди.Пп 448.3

    Эзро “Худованд қонунини ўрганиб билиш учун ва унга риоя қилиш учун қалбига ихлос қўйганидан” (Эзро 7:10) икки мингдан ортиқ йиллар ўтди, аммо вақт унинг диёнатли намунасининг таъсирини камситмади. Асрлар мобайнида унинг фидокорона ҳаётининг баёноти кўпларни “Худованд қонунига ўрганиб, унга риоя қилишга” илҳомлантирарди.Пп 448.4

    Эзрога юксак ва муқаддас туйғулар раҳбарлик қиларди, у нимаики қилмаса, ҳаммаси одамларга бўлган чуқур севги ҳисларидан чиқарди. Билибми, билмайми гуноҳ қилиб қўйганларга Эзронинг раҳм-шафқатли ва сезгир муомаласи, ислоҳот ишлари билан шуғулланадиганларга, сабоқ бўлиши мумкин. Агар ҳақиқат асослари тўғрисида гaп кетар экан, Илоҳий хизматкорлари қоядай қаттиқ туришлари лозим, аммо айни замонда улар ҳамдардлик ва узоқчидамлиликни намоён этишлари даркордир. Эзрога ўхшаб қонун бузувчиларга улар насиҳат беришлари керак, адолат асослари шунда эслатилсин.Пп 449.1

    Бизнинг асрда, шайтон ҳар қандай воситалар орқали одамларни ожизлантирмоқчи бўлганида, токи улар Илоҳий қонуннинг талабларига эътибор бермасинлар, “Парвардигоримизнинг амрлари олдида”, - эҳтиромли ҳислари уйғотадиган эрларга биз муҳтожмиз (Эзро 10:3). Дунёга ҳақиқий ислоҳотчилар керак; “Худованд қонунини мукаммал, у жонга жон киритишига” ўргатиб, улар бетавфиқларни буюк Қонун берувчига йўналтиришади (Заб. 18:8). Муқаддас Ёзувларни батафсил биладиган эрлар дунёга керак, ҳар бир сўзи, ҳар бир қилган иши азалдан Бўлганнинг қонунини юксалтирадиган эрлар; имонни мустаҳкамлайдиган эрлар. Инсонлар кўнглига Библия Китобига эҳтиром ва севгини сола оладиган муаллимларда, оҳ, нақадар муҳтожлик каттадир!Пп 449.2

    Қонунсизлик бугунги кунда ҳукмрон, сабаби шу-ки, Ёзувлар синчиклаб текширилмайди ва одамлар унинг асосларига муносиб яшамайдилар; зеро Илоҳий Каломни тарк этиб, одам шунинг билан қалбини ёмон одатлардан тўсадиган унинг кучини тарк этади. Одамлар фоний уруғини сепганларида, ўлимни йиғиб олишади.Пп 449.3

    Муқаддас Китобни рад этиш билан Илоҳий қонунни рад этиш намоён бўлади. Одамлар Илоҳий кўрсатмаларга бўйсунишдан озод деган таълимот маънавий бурчнинг кучини ожизлантирди, ва бутун дунёни ботирган қонунсизликка эшикни кенг очди. Тўфон сувларига ўхшаб, қонунсизлик, бузуқлик ва порахўрлик дунёни қоплади. Қаёққа назар ташласак, рашк-ҳасадни, гумонни, риёкорликни, бегоналикни, рақибликни, тушунмовчиликни, муқаддас ҳақиқатларга нисбатан хоинликни, шахсйятпарастликни биз кўрамиз. Ижтимоий ҳаётимизнинг пойдеворини барпо қилишга тайинланган диний асослар ва таълимотининг тартиби, қум устига қурилган бинодай, парчаланишга тайёр.Пп 449.4

    Еримизнинг тарихидаги ушбу охирги кунларида, қачонлардир Синай тоғидан: “Сенда бошқа худолар бўлмасин”, — деб янграган нидо, ҳалигача эшитилмоқда ( Чиқ. 20:3). Инсон ўз иродасини Аллоҳнинг иродасига қарши қўйди, аммо бу амрнинг оғзини у ёпа олмайди. Инсон онги олий кучга бўйсунмай қололмайди. Назариялар ва ҳар қандай дунёқарашларнинг сони кўпайиши мумкин, одамлар Илоҳий ваҳийига қарши фанларни ривожлантириб кўришлари мумкин ва, шундай қилиб, Илоҳий қонунни бекор қилишлари мумкин, аммо: “Раббинг — Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўлгин”, — деган буйруқнинг овози кундан кунга баландроқ янграмоқда ( Мат. 4:10).Пп 450.1

    Азалдан Бўлганнинг қонунини ожизлантирадиган ёки тасдиқлайдиган ҳеч нарса йўқ. У абадийликда ўзгармас. У доимо бўлган ва доимо муқаддас, адолатли, сахий ва баркамол бўлади. У на бекор қилина, на ўзгартирила олмайди. “Юксалтириш” ёки “ориятсиз этиш” — бу фақат инсоний гаплар.Пп 450.2

    Ҳақиқат ва адашишнинг охирги буюк кураши азалдан Бўлганнинг амрлари ва инсоний қонунлари орасида рўй беради. Ҳозирданоқ биз шу курашда иштирок эта бошламоқдамиз, — диний жамоатлар орасидаги курашда эмас, балки Библиянинг дини ва ҳеч бўлмаган ривоятларнинг дини орасида. Ҳақиқатга қарши курашда бирлашган кучлар бугунги кунда ҳаракатини тезлатмоқда. Бизларга азоб- уқубатлар ва қон тўкиш баҳоси билан етиб келган муқаддас Илоҳий Калом ҳаддан кам қадрланмоқда. Инсонлар жамоатида уни ҳаёт қоидаси сифатида тан олганлар нақадар камдир. Хавотирга соладиган имонсизлик фақат дунёда эмас, балки диний жамоатда ҳам ҳукмрон. Христиан динининг устунлари бўлган қонун-қоидаларини инкор этадиганлар ҳам топилади. Аллоҳдан илҳомланиб баён этилган яратилишнинг буюк далиллари, инсоннинг қулаши, қўлга киритиш, қонуннинг абадийлиги — булар ҳаммаси амалиётда христиан дунёсининг қатта қисми тарафидан инкор этилади. Ўз билими билан фахрланаётган минглаб инсонлар Муқаддас Библияга ишончни жаҳолатликнинг аломати деб санайдилар, Ёзувларда етишмовчиликни қидириб топа билишни, унинг муҳим ҳақиқатларини тескари баён қилишни — олимликнинг аломати деб тушунадилар.Пп 450.3

    Тезда, энг кутилмаган тарзда дунёда ўзгаришлар рўй беради, имонлиман деган инсон шунга тайёргарлик кўриши лозим. Унинг тайёрланиши Илоҳий Каломни синчковли текширишдан, унинг асосларига муносиб ҳаёт кечиришга саботли интилишдан иборат бўлиши лозим. Тасаввур этиш диндан кўра, ҳақиқат фақат сиртида бўлган сўзлар ва усуллар динидан кўра, абадийлик биздан кўпроқни талаб қилмоқда. Аллоҳ бизларни янгидан туғилишимизга ва ўзгаришимизга даъват этмоқда. Черков минбарларидан Библиянинг, ва фақат Библиянинг каломи янграсин. Аммо Библияни кучидан маҳрум этдилар, ва бу ҳолат руҳий ҳаётнинг паст даражаси билан белгиланмоқда. Кўпгина замонавий ваъзларда виждонни уйғота оладиган ва жонга ҳаёт берадиган Илоҳий кучи сезилмайди. Эшитаётганлар бир-бирига: “У йўлда биз билан гаплашиб, оятларни тушунтираётганида, кўнглимизга илиқлик югурмаганмиди, ахир!” — дея олмайдилар (JIK. 24:32). Аммо Илоҳий ҳозирлигини сезиш орзуда, барҳаёт Аллоҳ тўғрисида бақираётганлар нақадар кўп. Унинг каломи қалбларга гапирсин. Бугунги кунгача фақат ривоятларни ва инсоний тасвирни эшитганлар янги ҳаёт учун жонни қайта янгилайдиган Худованднинг товушини эшитсинлар.Пп 451.1

    Оталаримиз ва пайғамбарлар буюк ёруғликни олиб боришарди. Илоҳий шаҳар, Сион тўғрисида нақадар ажойиб ҳақиқатлар айтилган. Бу нур бугунги кунда Аллоҳнинг издошлари орқали порлашини У хоҳлайди. Қадимги Аҳднинг азиз эрлари ўз вафодорлиги тўғрисида шунчалик ёрқин гувоҳлаган бўлсалар, наҳотки Аллоҳнинг бугунги шоҳидлари қўп асрлар нурини ўзларига сингдириб, ҳақиқатнинг кучи тўғрисида кучлироқ гувоҳлик келтирмасалар? Башоратлар шуҳрати бизнинг йўлимизга ҳам нур сочмоқда. Илоҳий Ўғилнинг ўлимида рамз ҳақиқат билан учрашди. Масиҳ ўликлардан тирилди ва бўш мақбара устида: “Мен тирилиш ва ҳаётдирман”, — деган сўзларни эълон этди (Юҳ. 11:25). Бизга шуни эслатиш учун дунёга Ўз Руҳини юборди. Бутун асрлар мобайнида Ўз ажойиб кучи орқали ёзиб қолдирилган Каломини У сақламоқда.Пп 451.2

    Ислоҳотчилар (яъни реформаторлар) туфайли биз “протестантлар” деб ном олганмиз. Инжил нурини дунёга бериш учун уларни Аллоҳ даъват этди ва буни улар сезишарди ва, Аллоҳнинг даъватига муносиб бўлиш учун, улар ўз фаровонлигини, эркинлигини ва ҳатто ҳаётини қурбон келтиришга тайёр эдилар. Илоҳий Калом халққа берилди, ва жамиятнинг ҳамма туркумлари, — атоқли ва оддийлар, бой ва камбағаллар, олим ва жаҳолатлилар — қизиқиш билан унга ўрганишарди. Реформаторлар ўз бурчига содиқ эканлар, биз-чи, буюк курашнинг охирги жангида иштирокчилари, биз нақадар бурчимизга содиқмиз?Пп 452.1

    “Сионда карнай чалинглар, рўзани тайинланглар ва тантанали маҳфилни эълон этинглар ... қарияларни таклиф этинглар, ўсмирларни йиғинглар... муқаддас маконга киришда қурбонгоҳ олдида Худованд хизматкорлари, руҳонийлар йиғлаб: “ё Худованд, Ўз халқингга раҳминг келсин, Ўз умматингни ҳақорат қилинишига бермагин” — десинлар. “Бутун қалбингиз билан рўза тутиб, фарёд чекиб, Менинг ҳузуримга қайтинглар. Кийимларингизни эмас, юракларингизни йиртинглар, ва Худойи Худовандингизга қайтинглар; зеро У лутфкор ва меҳрибон, узоқ чидамли ва кўп иноятли ва фалокат тўғрисида ачинмоқда. Ким билади, раҳми келмасми ва иноятларини қуймасми?” ( Йўэл 2:15-17, 12-14).Пп 452.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents