Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    20-боб - НАЪМОН

    (4-Подшоҳлар Китобининг 5-бобида асосланган)

    “Наъмон, Сурия шоҳининг қўмондони, ўз ҳазратида буюк инсон эди. У машҳур, ҳамманинг ҳурматига сазовор бўлди, чунки унинг орқали Худованд Сурияликларга ғалаба келтирди. Ва ушбу инсон жуда яхши аскар эди, аммо мохов касалига мубтало бўлганди.”Пп 177.1

    Бин-Ҳадад, сурия подшоҳи, исроиллик лашкарига катта мағлубият келтирди. Ўша жангда Аҳоб ҳалокатли ярадорланганди. Шу пайтдан Исроил чегараларида ҳарбий тўқнашувлар тинмас эди. Қайсидир жангда сурияликлар исроилликларнинг бир қизчасини асирга олишди, ва у, эркинсизликда бўла туриб, “Наъмоннинг хотинига чўрилик қиларди.” Чўри қизча жонажон юртидан узоқ бўлса-да, танҳо ҳақ Аллоҳга ишонарди ва Унинг шоҳиди эди. Ўз ниятига етишиш учун Тангри Таоло Исроилни, Ўз халқи сифатида, танлади. Шуни ўзи англаб етмай, қизча Илоҳий ниятни бажарарди. Мажусий хўжайини уйида ишлар экан, унинг касалига у чуқур ҳамдардлик ҳис қиларди ва, Элиша пайғамбарнинг шифолаш ажойиботларини хотирлаб, бир куни бекасига деди: “Қанийди, ҳазратим Самариядаги пайғамбар ҳузурига борсалар, у ҳазратимни моховдан халос қилар эди!” Элиша пайғамбар самовий кучга молик бўлганини у биларди, ва Наъмон шу кучнинг таъсири туфайли шифо топишига ишонарди.Пп 177.2

    Мажусий хонадонидаги қизчанинг чўрилик ҳаёти, унинг хатти-ҳаракати — ота-онанинг уйида эртанги тарбиянинг фойдасига бебаҳс гувоҳлиқдир. Ота-оналарга ўз фарзандларини тарбиялашда ва ғамхўрлик кўрсатишда буюк ишонч тақдим этилган. Ота-оналар ўз фарзандларининг ҳулқида ва табиатида ҳақиқий пойдеворни қўймоқлари лозим. Уларнинг шахсий намунасига, уларнинг тарбиясига боланинг келажаги боғлиқдир.Пп 177.3

    Илоҳий ҳаётнинг ҳақиқий акси бўлган ота-онанинг ҳаёти баракалидир, шунда барча Илоҳий назрлар ва амрлар фарзандларда миннатдорчилик руҳини ва эҳтиромли муомалани уйғотади. Агар ота-онанинг назокати, адолатлиги ва узоқчидамлиги фарзандларини Илоҳий севги, адолат ва узоқчидамликка ўргатса, шундай ота-она баракалидир. Ота- онани севиб, уларга ишониб, бўйсунишга ўргатилган фарзанд, Самовий Отага ишониб бўйсунишга, Уни севишга ўрганади. Ўз болаларига шундай тарбия берган ота-она, уларни дунёнинг барча бойликларидан қимматроқ хазинага, — абадулабад ўтмас хазинага молик қиладилар.Пп 178.1

    Биз фарзандларимизнинг келажагини билмаймиз. Балки уларнинг ҳаёти ота-онанинг паноҳида ўтар. Балки оддий меҳнаткаш бўлурлар, балки мажусий мамлакатларда Инжил хуш хабарини тарғибот этарлар, аммо қандай иш билан улар шуғулланмасин, улар Илоҳий элчилари бўлишга даъват этилганлар ва дунёга Илоҳий иноятини етказишлари лозим.Пп 178.2

    Яҳудий қизчанинг ота-онаси унда Аллоҳга севги- муҳаббат ҳисларини тарбиялаганларида, албатта, келажаги тўғрисида ҳеч нарса билмасдилар. Аммо улар ўз бурчини бажардилар. Энг эртанги болалигидан у Аллоҳни ҳурмат қилишга ўргатилди. Суриялик қўмондон уйида у Парвардигори Оламнинг ҳақиқий шоҳиди бўла олди.Пп 178.3

    Хотинининг чўриси айтган сўзларга Наъмон жиддий эътибор кўрсатди ва, подшоҳдан ижозат олиб, у пайғамбар билан учрашмоқчи бўлган орзуда йўлга чиқди. Ўзи билан 10 ботмон кумуш, олти минг олтин танга (изоҳ: бир ботмон 25 кг ва бир танга 14,55 г. тенг), алмашиш учун ўн кийимдан олди.” Унинг қўлида суриялик подшоҳнинг мактуби ҳам бор экан, униси исроиллик подшоҳга ёзар эди: “Мана менинг хизматкорим Наъмонни моховдан халос этишинг учун, уни сенинг ҳузурингга юборяпман.” Исроил подшоҳи бу мактубни ўқигач “ўз кийимларини йиртди ва деди: ўлдириш ва тирилтириш учун мен Худо бўлибманми, одамни моховдан халос қилиш учун менга юбормаса? Мана, энди билинг ва кўринг-ки, у менга қарши душманчилик кўрсатиш учун сабаб қидирмоқда”.Пп 178.4

    Ушбу хабар Элиша пайғамбарнинг қулоғига етиб борди, ва у подшоҳга, ўз навбатида, элчи юборди: “Сен нима сабабли ўз кийимларингни йиртдинг? У менинг ҳузуримга келсин, ва Исроилда пайғамбар бор эканини билади.Пп 179.1

    Ва Наъмон ўз отларида ва ўзининг аробасида Элиша пайғамбарнинг хонадонига жўнади ва, етиб келиб, дарвозаси олдида тўхтади. “Ўз хизматкори орқали Элиша унга қуйидагини айтишга буюрди: “Боргин, етти марта Иордан сувида чўмилгин, ва сенинг баданинг янгиланади ва сен пок бўласан”.Пп 179.2

    Наъмон самовий кучнинг ажойиб намоёндасини қўрмоқни кутарди. “Мен ўйлагандим”, - деди у, - “пайғамбар менинг олдимга чиқиб, қўлини касал жойга қўйиб, Худованд ҳақи дуо қилади, ва мени моховдан халос этади, деб”. Пайғамбарнинг: Иордан дарёсида чўмилсин, деган сўзлари уни камситгандай туюлди ва у кўнгилсизланган ҳолда: “Дамашқдаги Обона ва Парпар дарёлари Исроилдаги ҳамма сувлардан яхши эмасми? Наҳотки мен ўша дарёларда ювиниб, моховдан тузала олмасам? — деди. Ва ғазабланганича бурилиб, жўнамоқчи бўлди.”Пп 179.3

    Наъмоннинг мағрур руҳи Элиша кўрсатмасидан аччиқланди. Суриялик қўмондон эсига олган дарёлар ҳақиқатан ажойиб ўрмонлар ичидан оқиб чиқарди, уларнинг завқдантирадиган соҳилларига, ўз худоларига топиниш учун халқнинг оломони йиғилишарди. Ва ўз дарёларининг сувига чўммоқ Наъмонни сира ҳам камситмасди. Аммо шифо топмоғи учун бир шарт бор эди, яъни у пайғамбарнинг ҳамма кўрсатмаларини тўппа-тўғри бажариши лозим эди. Фақат ихтиёрий бўйсуниш кутилган натижани бера оларди.Пп 179.4

    Наъмоннинг қуллари уни тўхтатишди: “Эй отахон, агар пайғамбар сенга бирор муҳим гaп айтса, қилмасмидинг? — дейишди. — У сенга бор-йўғи: ювин, моховинг арийди, деди холос”. Наъмон ўз мағрурлиги билан курашган вақтда унинг имони синовдан ўтарди. Эътиқоди енгиб чиқди, ва шунда мағрур суриялик, ўз мағрурлигини тийиб, азалдан Бўлганнинг иродаси олдида бошини эгди. “Илоҳий инсон сўзи бўйича” у етти марта сувга шўнғиди, унинг имони мукофотланди: “худди ёш боланинг баданига ўхшаб, унинг бадани янгиланди ва у соғайди”.Пп 179.5

    Чуқур эҳтиромга тўлиб, Наъмон ва уни кузатганлар “пайғамбарнинг ёнига қайтиб бордилар-да, бутун ер юзида Исроилдагидай Худо йўқ” эканини тан олдилар.Пп 180.1

    Ўша замоннинг одати бўйича, энди Наъмон Элишага қимматбаҳо ҳадяларни олишни илтимос қилди. Аммо Элиша кўнмади.Пп 180.2

    Раҳм-шафқатли Аллоҳ Наъмон устига қуйган иноятлари учун у тўлов ололмасди. “Худованд тирик... — деди у, — қабул қилмайман”. Суриялик совғани олишга қанча қистаса ҳам, Элиша кўнмади.Пп 180.3

    Хайрлашув чоғида Наъмон пайғамбарга деди: агар шундай бўлса, майли, сенинг қулингга икки OT кўтара оладиган ердан берсинлар; эндигида сенинг қулинг Худованддан бошқа худоларга тутатқилар ва қурбонлар келтирмайди. Фақат бир нарсада Худованд қулингни кечирсин: менинг ҳазрати олийлари Риммон уйига, унда топиниш учун борганида, у менинг қўлимга таяниб сажда қилганида, мен ҳам ихтиёрсиз Риммон уйида сажда қилсам, мени шу пайтда, сенинг қулингни Худованд кечирсин.Пп 180.4

    Ва Элиша пайғамбар унга: “тинчлик билан кетавергин, — деди. Ва Наъмон бир қайси масофага ундан узоқлашди.”Пп 180.5

    Геҳозий, Элишанинг хизматкори, хизматининг ҳамма йиллари мобайнида ўз ҳазратидан фидокорликка ўрганишга имконияти бор эди. Худованд лашкарининг туғчиси бўлиш учун у фахрий устунликдан озод эмасди. Осмоннинг энг афзал инъомлари узоқ вақт унинг олдида бўлди, аммо уларни менсимай, у фоний бойликка қизиқди. Фурсат туғилди, ва юрагининг сирли орзуси кучли васвасага қарши туролмади. “Мана, — фикр юритарди у, — ҳазратим суриялик қўлидан олиб келганини олишга кўнмади... Наъмон орқасидан тушиб, нимаики берса олайин.” Ва Геҳозий Наъмон ортидан қувлаб югурди.Пп 180.6

    “Ва Наъмон орқасидан югураётган кишини кўрди, ва аробасидан тушиб, унга қараб юрди. Тинчликми, — деди. Униси эса: тинчлик, — деди. Ва шу пайт Геҳозий энг уятсиз равишда ёлғон гапирди: “Ҳазратим менинг юбориб, деди: Мана ҳозир Эфраим тоғидан менинг ҳузуримга пайғамбарлар ўғилларидан икки ёш йигит келишди; уларга бир ботмон кумушдан ва икки кийимингдан бергин”. Наъмон Геҳозийнинг илтимосини қондиришга хурсанд бўлди, у битта ботмон ўрнига икки ботмон кумушдан ва икки кийимдан берди, ва хизматкорларига ёрдам беришларига буюрди.Пп 180.7

    Геҳозий Элиша пайғамбарнинг уйига яқинлашгач, хизматкорларни қайтарди, кумуш ва кийимларни эса беркитди. Шуни қилгач, у ҳазрати олдига келди ва, хатти- ҳаракатини яшириш учун, иккинчи марта алдади. “Сен қаердан, Геҳозий? — деган саволга, — қулинг ҳеч қаерга боргани йўқ”, — деди.Пп 181.1

    Ўтган воқеадан кейин жиддий жазо Элиша ҳабардорлигини кўрсатди. “Ўша одам ўз аробасидан тушиб сенга пешвоз бўлганида, менинг қалбим сени йўлламадими? — деб сўради пайғамбар, — кумуш ва кийим олиш учун, ёки зайтун дарахтларини ва узумзорларни, ва майда ёки йирик молни, ва қуллар ёки чўриларни олиш учун вақтми? Наъмоннинг мохови сенга ва сенинг авлодингга то абад ёпишсин!” Шу заҳоти айбдорнинг бошига жазо тушди. У Элишадан чиққанида “бадани моховдан қордек, оппоқ эди.”Пп 181.2

    Бир замонларда энг азиз ва баланд афзалликларга сазовор бўлганнинг ҳаётидан қандай жиддий дарс олса бўлади. Наъмон қалбида ажойиб нур пайдо бўлди, барҳаёт Аллоҳга хизматни бошлаш учун, шунга у жуда яқин эди. Аммо Геҳозийнинг қилиғи Наъмон йўлида қоқиладиган тош бўлди. Унинг айбини ҳеч бир нарса оқлай олмасди. Охирги кунигача у мохов бўлиб қолаверди, Худонинг лаънатини устига олиб, у одамлардан айрим яшади.Пп 181.3

    “Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди,
    Ёлғон гапирувчи эса қочиб қутулмайди (Хик. 19:5)
    Пп 181.4

    Одамлар ўз ёмон хатти-ҳаракатларини инсон назаридан бекита оладилар, аммо Худованд назарида макр-ҳийла ўтмайди. “Унинг кўзи олдида ҳамма нарса очиқ ва аёндир. Ахир, биз Унга ҳисоб берамиз-ку!” (Ибр. 4:13). Геҳозий Элишани алдамоқчи бўлди, аммо Геҳозий Наъмонга айтганини Аллоҳ Ўз пайғамбарига очиб берди.Пп 181.5

    Ҳар қандай ҳақиқат Аллоҳдандир, ёлғон эса, ҳар турли саноқсиз усулларида — шайтондан, ва ҳар бир инсон ҳақиқатнинг тўғри йўлидан қандай тарзда адашмасин, иблиснинг таъсирига йўлиқади. Масиҳ оёқлари тагида ўтириб ўрганганлар, “зулматнинг бесамара ишларида” иштирок этмайдилар (Эф. 5:11) Уларнинг сўзлари, уларнинг хатти- ҳаракатлари оддий, адолатли ва чинакам бўлар, зеро улар азиз, “тилида ёлғон-макр” бўлмаган инсонлар билан яшашга ўрганадилар.Пп 182.1

    Шифо топган ва муқаддас ҳақиқатни билган Наъмон ўз уйига Сурияга қайтди. Шу воқеадан кейин даврлар ўтди ва унинг тажрибасини, унинг ажойиб имонини Нажоткоримиз эслаб, Аллоҳга хизмат қиламиз, деб эълон қиладиганларга, намуна тариқасида келтирди. “Элиша пайғамбарнинг даврида ҳам Исроилда кўп моховлар бор эди, — деди Нажоткоримиз, — аммо буларнинг биронтаси соғаймаган бўлса-да, фақатгина суриялик Наъмон соғайди” (JIK. 4:27) Исроилдаги кўп моховлар олдидан Худо ўтиб борди, чунки уларнинг имонсизлиги илтифот эшигини ёпарди. Мажусий қўмондон ўз эътиқодида содиқ бўлиб, ёрдамда муҳтож қолганида, Илоҳий назарида, Исроилда азоб чекадиганларга нисбатан, Унинг иноятларига сазовор бўлиб топилди, исроилликлар эса Худо берган афзалликларни тарк этдилар. Кимки Худованднинг илтифотини қадрласа, Осмондан қуйиладиган ёруғликни тушуниб қабул қилса, шундай инсонлар учун У тиришади.Пп 182.2

    Ҳозирги замонда ҳар бир мамлакатда диёнатли инсонлар бор, ва улар устидан самовий нур порламоқда. Агар улар келажакда ҳам бурчларига тушуниб содиқ қолсалар, уларнинг устидан янада каттароқ ёруғлик қуйилади, ва улар, ниҳоят, қадимгида Наъмон каби “бутун ер юзида барҳаёт Тангри Таолодан бошқа Худо йўқ”, деб тан олишга мажбур бўлишади.Пп 182.3

    Қалин зулматда ҳаёт кечираётган ҳар бир самимий жонга мурожаатнома йўналган: “Худованд исмига таваккал қилгай, ва ўз Парвардигорида тасдиқлангай”. “Зеро Сендан бошқа, Унга умид боғлаганлар учун шунчалик қилган бошқа худони, азалдан эшитмаганлар, қулоқ солмаганлар ва кўз кўрмаган. Қувониб адолат йўлида юрадиганни, Сенинг роҳларингда Сени эслайдиганни Сен меҳрибонлик билан кутиб олгансан” (Иш. 50:10; 64:4, 5).Пп 182.4