Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    48-боб - ҚЎШИН ВА КУЧ БИЛАН ЭМАС

    Юсодоқ ўғли Ясу кўрган ваҳийидан кейин вақт ўтмай, Закариё пайғамбар Зарубобилнинг меҳнати тўғрисида хабар олди. “Менинг билан суҳбатлашган Фаришта қайтиб келди, — дейди Закариё, — ва кишини уйқудан уйғотганидай мени уйғотди. Ва менга: сен нима кўряпсан? - деди. Ва мен жавобан: бутунлай олтиндан ясалган машъални кўряпман, устида мой қуядиган идишчаси бор ва унинг етти шамдони бор, шамдонлар устида етти қувурча; ва устида иккита зайтун новдаси: бири - идишчанинг ўнг тарафида, иккинчиси - чап тарафида, дедим.Пп 428.1

    Ва шундай жавоб бериб, менинг билан суҳбатлашаётган Фариштадан: жанобим, бу нима? — деб сўрадим... Шунда у менга жавоб бериб, деди: бу Худованднинг Зарубобилга йўналтирган каломи, унинг маъноси: қўшин ва куч билан эмас, балки Менинг Руҳим билан, дейди Сарвари Коинот”.Пп 428.2

    “Шунда мен жавоб қайтариб дедим: машъалнинг ўнг тарафида ва унинг чап тарафида бўлган зайтун новдаларининг мазмуни нима? Иккинчи марта гапира бошладим ва унга дедим: икки зайтун новдаси икки олтин қувурча орқали ўзидан олтин оқизишининг мазмуни нима?... Ва у деди: булар бутун замин Худованди олдида турган зайтун мойи билан мойланганлар” (Зак. 4:1-6, 11-14).Пп 428.3

    Бу ваҳийда Аллоҳ олдида бор бўлган икки зайтун новдаси ўзидан олтин мой қуйиб, мой машъалнинг совутига оқиб тушарди. Бу совутдан макондаги ҳамма шамдонлар мой билан таъминланарди, токи улар доимо ёрқин, сўнмайдиган нур беролсинлар. Худди шундай Аллоҳ олдида турган мойланганлардан Илоҳий зиёнинг, севги ва куч-қудратининг камолоти Унинг халқига узатилмоқда, униси эса, ўз навбатида, зиёни, қувонч ва дадилликни бошқаларга етказа олсин. Руҳий бойликха эга бўлган Илоҳий севгисининг ҳазинасидан бошқаларни бойитиши лозим.Пп 428.4

    Худованд маконини қайта тиклаганида, Зарубобил ҳар қандай қийинчиликларни бошидан кечирди. Энг бошидан рақиблар “Яҳудо ҳалқининг қўлларини” ожизлантиришарди ва “унга қурилишда тўсқинлик” кўрсатишарди”; “улар кучли қуролланган қўли билан уларнинг ишини тўхтатдилар” (Эзро 4:4; 23). Аммо Худованд қурувчилар тарафида эди ва энди, пайғамбар орқали Зарубобилга мурожаат этиб, деди: ” Эй буюк тоғ, Зарубобил олдида кимсан? Сен текисликсан, у эса “иноят, устига иноят” деган тантанали сўзлар билан кузатиб пештоқ тошни чиқаради ( Зак. 4:7).Пп 429.1

    Илоҳий халқининг бутун тарихи мобайнида самовий вакилларнинг хизматида улкан қийинчиликлар пайдо бўларди, ва уларни бошдан кечириб бўлмас бўлиб туюларди. Имонни синаш учун Худованд шундай тўсқинликларга йўл қўяди. Бизларни ҳар тарафдан қийинчиликлар қуршаб олганида, шу пайт Аллоҳга ва Унинг Руҳига таваккал қиладиган энг қулай пайтдир. Тирик ишончнинг намоён бўлиши маънавий кучнинг ривожланишини ва тенбранмас эътиқоднинг мустаҳкамланишини исботлайди. Шу йўсинда инсон жони ғолиб чиқаётган кучга айланади. Ишонч бўлган жойда, имонлийнинг йўлида шайтон тарафидан тузган тўсқинликлар бекор қилинади, зеро самовий кучлар унга ёрдамга келишади. “Сизга ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди” (Мат. 17:20).Пп 429.2

    Фоний фаровонлик ҳашамағу мақтовдан бошланади, Илоҳий йўл эса кичик нарсалардан қўшилиб, ҳақиқат ва адолатнинг буюк ғалабасига айланади. Гоҳида Ўз хизматчиларини тарбиялаганида, Худованд уларга кўнгилсизланиш юборади, шунда улар толесиз кўринишади. Шундай қилиб қийинчиликларни енгиб чиқишга уларни ўргатади.Пп 429.3

    Тўсқинлик пайдо бўлганида, кўпинча одамларнинг руҳи тушади. Аммо улар энг бошидан охиригача саботли қолганларида, Аллоҳ олдиларида йўлни тозалаб берарди. Агар улар қийинчиликларга қарши мардонавор курашсалар, улар албатта муваффақиятга етишадилар. Зарубобилнинг жасоратли руҳи ва эътиқоди олдида мураккаб масалаларнинг улкан тоғлари текисликка айланади, ва пойдеворни қўйган қўллар ” ишни якунлайди.” «Пештоқ тошни “иноят устига иноят” деган тантанали сўзлар билан у чиқаради!” (Зак. 4:9,7).Пп 429.4

    Илоҳий жамоати инсон кучи ва қудрати билан барпо этилмади, шу сабабли уни инсон қўли бузолмайди. Тангри Таолонинг жамоати инсон қудратининг суянчиғи бўлмай, балки асрлар қояси, Исо Масиҳда паноҳ ва ором топмоқда ва “жаҳаннам кучлари ундан устун чиқмас” (Мат. 16:18). Аллоҳнинг мутассил ҳозирлиги Унинг ишини мустаҳкамлайди. “Умид боғламанг бекларга, нажот беролмайдиган одамзодга!” — бизга йўналтирилган сўзлар (Заб 145:3). “Тинчликда ва умидворликда сизнинг қувватингиз” (Иш. 30:15). Абадий ўтмас ҳақиқатда асосланган Аллоҳнинг ажойиб иши ҳеч қачон йўқ бўла олмайди. У борган сари ривожланади, “қўшин ва куч билан эмас, балки Менинг Руҳим билан, дейди Сарвари Коинот” (Зак. 4:6)Пп 430.1

    “Зарубобил қуллари ушбу Маконга пойдевор қўйди; унинг қўллари ишни якунлайди”, деган назр ҳарфма-ҳарф бажо бўлди (9-оят). “Ҳагай ва Закариё пайғамбарлар башорати бўйича Яҳудиялик оқсоқоллари маъбадни муваффақиятли даражада қуришарди. Исроил Тангрисининг иродасига муносиб, Форс подшоҳлари Хир, Дарий ва Артаҳшахс иродасига муносиб, Дарий подшоҳ салтанатининг олтинчи йили, Адар ойининг учинчи кунига макон қурилиб бўлди” (Эзро 6:14, 15).Пп 430.2

    Тезда янгидан тикланган маъбад табаррук этилиш маросимидан ўтказилди. “Ва Исроил ўғиллари, руҳонийлар ва левийлар, ҳамда асоратдан қайтган бошқалари хурсандчилик билан ушбу Илоҳий маконни табаррук этдилар.” “Ва асоратдан қайтганлар биринчи ойнинг ўн тўртинчи кунида Пасха байрамини ўтказдилар” ( 16, 17, 19- оятлар).Пп 430.3

    Иккинчи маъбад биринчисининг ҳашамати билан қиёсланмасди ва Илоҳий ҳозирлигининг кўринадиган ва ғайри табиий аломатлари намоён бўлмади. Янгидан қурилган маконни тўлғазиш учун улуғворликнинг на бир булути устига тушмади. Қурбонгоҳда келтирилган қурбонни куйдириш учун устига осмондан ўт тушмади. Муқаддаслар Муқаддасида малаклар аро Илоҳий хозирлигининг шуҳрат булути энди бошқа намоён бўлмасди, на Сандиқ, на илтифот тахти, на аҳд ёзилган лавҳалар — ҳеч бири йўқ эди. Азалдан Бўлганнинг иродасини ифодалаш учун руҳонийнинг шафоатига жавобан осмондан на бир аломат юборилмади.Пп 430.4

    Шундаям қурилган маъбад тўғрисида Аллоҳ Ҳагай пайғамбар орқали: “Ушбу охирги маъбаднинг улуғворлиги олдингисидан каттароқ бўлади”, — деди. “Мен ҳамма халқларни силкитаман, — ва ҳамма халқлар Орзуси келади, ва ушбу Маконни шон-шуҳратга тўлғизаман, дейди Сарвари Коинот” (Ҳаг. 2:9,7). Кўп асрлар давомида ўқимишли эрлар Ҳагай орқали берилган Илоҳий назрнинг амалга ошиш вақтини билишга интилишарди, аммо ҳамма халқлар Орзуси, Насролик Исо келиб Ўз ҳозирлиги билан маъбадни ёритганида, кўплар бу воқеанинг биринчи даражада муҳимлигини тан олишга қайсарлик билан тонишди. “Аллоҳнинг бутун борлиғи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мавжуддир” (Кол 2:9). Иккинчи маъбад азалдан Бўлган улуғворлигининг булути билан эмас, балки Исо Масиҳнинг ҳозирлиги билан ёритилди. Худонинг Ўзи “вужудда зоҳир бўлди” (1 Тим. 3:16). Иккинчи маъбад Масиҳ ҳозирлиги билан ва ер юзидаги хизматида фақат ҳозирлиги билан биринчи маъбаднинг улуғворлигини ўтиб кетди. “Бутун халқлар Орзуси ҳақиқатан Ўз маъбадига келди, Насродан чиққан Эр унинг муқаддас ҳовлиларида таълим берди ва даволарди.Пп 431.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents