Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    2 — боб - МАЪБАД ВА УНИ МУҚАДДАСЛАШ

    Худовандга маъбад қуриш тўғрисида Довуднинг кўнглида сақланган орзусини Сулаймон муваффақиятли амалга оширди. Етти йил мобайнида Куддусда қурилиш ишлари тинмади. Бинокорлар қалин ва маҳкам деворларни қуришарди, пайдеворини катта тошлардан, «қимматли ва ишлатилган тошлардан” қўйишарди, лубнон ўрмонларидан келтирилган дарахтларни ишлатиб, буюк маъбадни кўтаришарди (3 Под. 5:17).Пп 20.1

    Айни замонда, ёғоч ва тош ҳозирлаш устида минглаб одамлар меҳнат қилганларида, маъбадга тегишли бўлган буюмлар муваффақиятли даражада Тир шаҳридан келган Ҳиром назоратида ишлаб чиқариларди. Китобда шундай ёзилган: «Ҳиром ақлли одам бўлиб, билимга эга эди... у зар ва кумушдан, мис ва темирдан, тош ва ёғочдан, ҳар турли эшма ипдан буюмлар ишлаб чиқара оларди» (2 Сол. 2:13, 14).Пп 20.2

    Бинобарин, Мўриё тоғида ишлатилган тошлар тинч сўзсиз ўрнаштирилар экан, «на болта, на ранда, на бошқа темир асбобнинг товуши эшитилмас эди” (3 Под. 6:7) «Илоҳий макон учун» ҳамма керакли нарсалар ясаб чиқарилди (2 Сол. 4:19), Довуд ўғлига қолдирган намуналарга муносиб, ҳаммаси мукаммал даражада уйғунлаштирилиб ижро этилди. Илоҳий буюмлар қуйидагидан иборат бўлди: олтин қурбогоҳ, таклиф қилинадиган нонлар учун стол, шамдон ва чироқлари, идишлар ва Муқаддасда диний хизмат учун бошқа буюмлар; булар бари «зардан, энг тоза зардан қилинган эди” (2 Сол. 4:21). Мисдан қилинган буюмлар: куйдирадиган қурбонгоҳ ва ҳар турли идишлар етмай қолмасин учун етарли миқдорда ишлаб чиқарилди.Пп 20.3

    Аллоҳ шаънига, Унга хизмат келтириш учун, Сулаймон ва унинг ёрдамчилари қурган маъбаднинг гўзаллиги ва ҳашамати ўтакетган эди. Нодир тошлар ила безатилган, атрофида кенг ҳовлилар ва ажойиб йўлаклар, ушбу маъбад ўз тикилган пардалари билан, бой жиҳозлари билан, ер юзида Илоҳий тирик жамоатининг рамзи бўлди, чунки Унинг жамоати бутун даврлар мобайнида Илоқий рамзга муносиб «олтиндан, кумуш ва қимматли тошлардан», «саройнинг нақшли устунлари” каби бунёд этилди. Ушбу руҳий маъбадда Масиҳ — «бинонинг негиз тоши. Бутун иморат Ундан таркиб топиб, ўсиб боради ва Аллоҳ учун муқаддас бир маъбадга айланади» (Эф. 2:20, 21).Пп 20.4

    Довуд режалаштирган ва Сулаймон амалга оширган маъбаднинг қурилиши, ниҳоят, якунлади. «Худованд уйида ва ўз уйида Сулаймон нимаики қилишни юрагига солган бўлса, у ҳаммасини муваффақиятли бажарди” (2 Сол. 7:11). Энди эса, Мўриё тепасида безатилган маъбад дарҳақиқат Довуд эҳтирос қўйиб орзу қилган жой, яъни инсон эмас, Худойи Худовандо яшайдиган жой бўлиши учун уни азалдан Бўлганга бағишлаб, тантанали маросимни ўтказиш қолди (1 Сол. 29:1).Пп 21.1

    Маъбад қурилган жой кўп вақт давомида табаррук жой бўлиб саналарди. Бу жойда Иброҳим, ҳамма солиҳлар отаси, азалган Бўлганнинг буйруғига биноан, ўзининг ягона ўғлини қурбон келтиришга тайёр эди. Ушбу жойда Аллоҳ Иброҳим билан иноят аҳдини янгилади. Унинг ахдида инсониятни қўлга киритиш шарафли масиҳий назри ўрин топди. Ушбу жойда Довуд, нобудчи-фариштанинг қасд олувчи қиличини қайтариш учун, тинчлик қурбонини келтирди. Шунда Аллоҳ унга жавобан осмондан олов юборган эди (1 Сол. 21). Энди эса, азалдан Бўлганнинг тарафдошлари Унинг билан учрашиб, янада ўз садоқат аҳдини тиклаш учун, ушбу маъбад қурилган жойга йиғилдилар.Пп 21.2

    Маъбадни ўқитиб муқаддас эълон қилиш маросим вақти энг қулай пайтда тайинланди; еттинчи ой келиб етди, халқнинг урф-одати бўйича ернинг ҳар четидан Қуддусга Чайлалар байрамига бутун аҳоли йиғила бошлади. (Изоҳ: Чайлалар байрами — Исроил ўғиллари, чўлда сарсон юрганликларини эслаш мақсадида, ҳар йил етти кун чайлаларда яшаб байрам қилардилар). Байрам жуда тантанали ва қувончли ўтарди. Ҳосил териб-йиғиб олинди, келгуси йилнинг дала ишлари эса ҳали бошланмаганди. Шу сабабли ташвишлардан озодланган одамлар муқаддас тантанали кунлар етиб. келишига чин қалбдан қувона олишарди.Пп 21.3

    Тайинланган куни исроилликлар, байрам кийимларига кийинган меҳмонлари билан биргаликда, маъбад ҳовлиларига йиғилдилар. Назарга очилган манзара ҳақиқатдан ажойиб эди. Сулаймон ва Исроилнинг оқсоқоллари, энг атоқли эрлар билан учрашиб, аҳд Сандиғини кузатиб, шаҳарнинг нариги томонидан маъбадга кириб келдилар. Гивъўн тоғининг тепасидаги макондан қадимги «йиғилиш Чодири ва унинг ичида бўлган барча табаррук анжомлари олиб келинди” (2 Сол. 5:5); ва ушбу ғамхўрлик ила сақлаб қолинган буюмлар, Исроил халқининг саҳрода мусофир ҳаёт кечирганига, унинг Канъонда етишган ғалабасига шоҳид сифатида, олиб юрадиган макон ўрнига қурилган ҳашаматли маъбадда, ниҳоят, ўз ўрнини топди.Пп 22.1

    Аллоҳ Ўз қўли билан амрларини икки тош лавҳаларига ёзиб берганидан кейин, улар муқаддас Сандиққа қўйилди. Қачон-ки муқаддас Сандиқ маъбадга йўл олганида, Сулаймон ўз отаси Довуднинг намунасини такрорлади. Ҳар олтинчи қадамини қўйганида, у қурбон келтирар эди. Ҳамду санолар ва буюк тантана ила «руҳонийлар Худованднинг аҳд Сандиғини жойга, яъни муқаддаслар Муқаддасига, малакларнинг қанотлари остига ўрнатдилар» (2 Сол. 5:7). Маконнинг ички ҳовлисидан чиқиб, улар ўз мавқеига муносиб қатор турдилар. Шойидан тўн кийган левий- ижрочилар, қўлларида мис чолғу асбоблари, қурбонгоҳнинг шарқ томонида туришарди ва уларнинг олдида юз йигирма руҳоний карнай чалишарди.Пп 22.2

    «Чолғучилар ва куйлайдиганлар бирдай бўлиб овоз беришарди ва Худовандни мадҳ этишарди; ва қачон-ки карнай овози, жарангдор зиллар ва мис чолғу асбоблари жаранглаб Худовандга мадҳия этганларида, зеро У валинеъмат, зеро Унинг илтифоти то абад: шунда хонадонни, Худованд хонадонини булут қоплади, ва булут бўлган сабабли руҳонийлар хизматида тура олмадилар; чунки Худованд улуғворлиги Илоҳий маъбадни тўлғазди» (2 Сол. 5:13, 14).Пп 22.3

    Шунчалик оломон халқ йиғилишининг тантанали мақсадини тушунган Сулаймон хитоб қилди; «Худованд зулматда яшашни манзур кўрдим деди; мен эса Сенинг абадий ҳозирлигинг учун жой тайёрладим, Сен яшашинг учун Сенга хонадон қурдим» (2 Сол. 6:1, 2).Пп 22.4

    «Худованд — Ҳокими мутлақдир,
    Элу халқлар титраб кетар!
    Малаклар узра салтанатлидир У,
    Ер юзи ларзага келар!
    Сионда Худованд буюкдир,
    Барча халқлар устидан олийдир
    Сенинг исмингни тан олсинлар, эй Худованд,
    Улуғ ва қўрқинчли, муқаддасдир исминг!...
    Раббимиз-Худовандни улуғланг,
    Унинг оёғига йиқилиб сажда қилинг!
    У — муқаддасдир!» (Заб. 98:1-5).
    Пп 23.1

    «... Маъбад ҳовлисининг ўртасида «мисдан қилинган супа» жойлашарди, «узунлиги — беш билак, кенглиги — беш билак, ва баландлиги - уч билак”. (1 билак = 44,5 см.) Сулаймон супа устида туриб, қўлларини кўтариб халқни олқишлади ва дуо қилди, «Исроиллик маҳфили эса тикка турарди” (2 Сол. 6:13, 3).Пп 23.2

    «Иноятли абадий Худовандга, Исроил Худосига ҳамдлар бўлсин, - хитоб қилди Сулаймон. Менинг отам Довудга айтганини У Ўз қўли ила бугун ижро этди! У отамга айтган эди: «Мен Қуддусни танладим, токи Менинг исмим унда ҳозир бўлсин дея»» (2 Сол. 6:4, 6).Пп 23.3

    Кейин Сулаймон тизланди ва бутун халойиқ олдида маъбадни табаррук қиладиган барака тилаш муножотини сўзлади. Йиғилганлар бошларини эгган ҳолатда, подшоҳ қўлларини осмонга чўзиб дуо қилди: «Ё Аллоҳ, Исроилнинг Тангриси! На фалаку, на ерда Сенга ўхшаш Аллоҳ йўқдир. Сенинг ҳузурингда чин қалбдан юрадиган қулларинга амрингни ва илгифотингни сақлагайсан”.Пп 23.4

    «Ҳақиқатан, Аллоҳга инсонлар билан ер юзида яшаб бўлармиди? Arap осмон ва осмонлар осмони Сени сиғдирмаса, — мен қурган маъбад ҳаддан кичик эмасми! Аммо қулингнинг ибодатига ва унинг муножотига, ё Худовандо, менинг Тангрим, назар солгил! Сенинг олдингда тиз чўккан қулингнинг хитобини ва ибодатини эшитгил. Ушбу маъбадга кечаю кундузи Сенинг назаринг очиқ бўлсин, ё Иллоҳи. Ушбу жойда Сенинг қулинг ибодат қилганида, Сенинг исминг ушбу жойда ҳозир бўлишини Сен ваъда бердинг. Сенинг қулинг ва Сенинг Исроил халқинг ушбу муқаддас жойда ибодат қилганларида, Сен эшитгил, осмондаги Маъбадингдан эшитгил ва раҳм қилгин!...Пп 23.5

    Қачон-ки Сенинг халқинг Исроил, гуноҳ қилгани туфайли, душман томонидан жабрланиб мағлубиятга йўлиққанида, ва ушбу маъбадга Сенинг ҳузурингга келиб, муножотида Сенга илтимос қилганида: Сен осмондан эшитгил ва Сенинг халқинг Исроилнинг гуноҳини кечиргил, ва оталарига Ўзинг берган диёрга уларни қайтаргин.Пп 24.1

    Қачон-ки улар Сенга гуноҳ қилганлари туфайли, Сен шу сабабли осмонни бекитиб, ёмғир бермаганингда, улар ушбу жойда ибодат қилиб, Сенинг исмингни эътироф этсалар, ва Сен уларни фош қилиб камтарликка келтирганинг туфайли, улар ўз гуноҳларидан қайтсалар: шунда Сен осмондан эшитгил ва Сенинг халқинг Исроилнинг гуноҳини кечиргил, улар юрадиган тўғри йўлни кўрсатиб, Ўз халқингга мерос қилиб берган ерингга ёмғир юборгин.Пп 24.2

    Ер юзида қаҳатчилик бўладими, вабо-қазоми, жазиллама шамол ёки занг, чигиртка ёки қурт босадими, эгаллаган ерида душман сиқув қиладими, бошларига кулфат тушадими ёки қандайдир дард қийнайдими: ҳар қандай ибодатаи, ҳар қандай муножотни, инсондан чиқадими ёки Исроилдаги бутун халқингданми, қачонки улардан ҳар бири мусибатини сезиб ўз қайғусида қўлларини ушбу маъбадга чўзганларида, Сен осмондан Ўз Маъбадингдан эшитгил, ва кечиргил, ва ҳар бирига юрган йўллари яраша бергин, зеро Сен қалбларни синайсан... Токи улар Сендан қўрқиб, Сен бизнинг оталаримизга берган диёрда яшагунларича, бутун кунларида Сенинг йўлларинг ила юрсинлар.Пп 24.3

    Ҳатто Сенинг халқинг Исроилдан бўлмаган ажнабий ҳам, Сенинг буюк исминг шаънига, Сенинг қудратли қўлингни ҳурматлаб узоқ диёридан келиб, ушбу маъбадда ибодат қилса: Сен осмондан, Ўз Маъбадингдан эшитгил, ва ушбу ажнабий Сендан, нимаики илтижо қилса, Сен барини бажаргин, токи ер юзидаги барча халқлар Сенинг исмингни таниб билсинлар, токи Сенинг халқинг Исроил каби Сендан қўрқсинлар, ва мен қурган маъбад Сенинг исминг ила аталганини билсинлар.Пп 24.4

    Қачон-ки Сенинг халқинг, Сен юборган йўлга чиқиб, душманга қарши уруш бошлаганида, ва Сен танлаган шаҳар томон юзини ўгириб, ва мен Сенинг исминг шаънига қурган маъбад томон юзини ўгириб ибодат қилганида: шунда уларнинг муножотини ва илтижосини эшитгил, ва уларга керак бўлганини қилгин.Пп 25.1

    Қачон-ки улар Сенга гуноҳ қилганларида, — зеро ҳеч бир гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир, — ва Сенинг ғазабинг кўтарилганида, улар душман қўлига тушиб, узоқми, яқинми ерга асирликка олиб кетилганларида, ва қачон-ки улар асир тушган ерда ўзларига келиб, надомат чекканларида ва Сенга муножотида: «биз гуноҳ қилдик, қонунсизликка йўлиқдик, биз айбдормиз” — деганларида, ва асир тушган ерда бутун қалбидан ва бутун жонидан Сенга мурожаат қилганларида, ва Сен танлаган шаҳар томон юзларини ўгириб, ва мен Сенинг исминг шаънига қурган маъбад томон юзларини ўгириб, Сенга муножот қилганларида: шунда уларнинг муножотини ва илтижосини эшитгил, уларга керагини бажо келтиргил, ва халқингнинг Сенга қилган гуноҳини кечиргин.Пп 25.2

    Ё Тангри Таоло, ушбу ўриндаги ибодатга Сенинг кўзларинг очиқ бўлсин, қулоғинг эшитганига эътибор берсин. Ва эндиги вақтда, ё Худойи Худовандо оромгоҳ ўринга тургин, Сен ва Сенинг қудратинг Сандиғи турган ўринга. Руҳонийларинг Сенинг, ё Худойи Худовандо, нажот либосига буркансинлар ва Сенинг умматинг эзгу неъматларингдан роҳатлансин. Ё Худойи Худовандо, танлаганигдан юзингни ўгирма, Сенинг қулинг Довудга кўрсатган илтифотингни эслагин” (2 Сол. 6:14, 18-42).Пп 25.3

    Сулаймон ибодатини тамомлаганида, «осмондан олов тушиб, куйдириш ва қурбонларни ютди». Руҳонийлар маъбадга кира олмадилар, «чунки Худованднинг улуғворлиги Худованд уйини тўлғизди». «Ва Исроилнинг барча ўғиллари, Худованднинг улуғворлиги ва олов маъбадга тушганини кўра туриб, ерга юз тубан йиқилдилар, Худовандни олқишладилар ва шукр қилдилар, зеро У олижанобдир, зеро абадийдир Унинг инояти».Пп 25.4

    Шундан сўнг подшоҳ ва халқ Худовандга қурбонлар келтирдилар. Шундай қилиб «подшоҳ ва бутун халқ Илоҳий маъбадни муқаддасладилар” (2Сол. 7:1-5). Етти кун мобайнида салтанатнинг ҳар ёғидан йиғилган улкан омма, «Эмафга киришдан то Миср дарёсигача», жуда катта маҳфил, «тантанали маросимда иштирок этди”. Келгуси ҳафтани бутун халқ Чайлалар байрамини нишонлаб, қувончли муносабатда ўтказди. Маъбаднинг табаррук бўлгани эълон этилгач, халойиқ, «Худованднинг Довуд ва Сулаймонга, Исроилга ва Ўз умматига қилган неъматлари учун қувониб, хурсандчилик билан” уйларига қайтди. (2 Сол. 7:8, 10).Пп 26.1

    Подшоҳ ўз фаолиятида бутун кучи билан халқда диний қизиқиш уйғотишга интиларди. Улар ўзларини муқаддас хизматга бағишлаб, Аллоҳ исмини юксалтирсинлар эди. Ва шу сафар, олдин салтнатининг бошида Гивъўнда бўлганидай, Исроил подшоҳига, Худованд унинг муножотини эшитиб, уни олқишлаганига, далил берилди. Тунги ваҳийда Тангри Таоло Сулаймонга қуйидаги сўзлар ила зоҳир бўлди:Пп 26.2

    «Мен сенинг муножотингни эшитдим, ушбу ўринни қурбон келтириш хонадони деб танладим. Агар Мен осмонни бекитсам, ва ёмғир бўлмаса, ва агар чигирткага ерни ейишига буйруқ берсам, ёки Ўз халқим устига вабо-қазони юборсам; ва Менинг исмимни ўзига олган Менинг халқим ўзини тийиб олиб, беозорликда ибодат қилса, Менинг юзимни қидириб, нохуш йўлидан қайтса: Мен осмондан эшитаман ва уларнинг гуноҳларини кечираман ва яшаган ерларини даволайман. Эндигида, ушбу ўриндаги ибодатга Менинг назарим очиқ ва қулоқларим эътиборли бўлар. Эндиги кунда Мен ушбу хонадонни танладим ва табаррук қилдим, токи Менинг исмим то абад шу жойда бўлсин учун; Менинг назарим ва Менинг қалбим барча кунларда ушбу жойда бўлур” (2 Сол. 7:12-16).Пп 26.3

    Агар Исроил Аллоҳга содиқ қолганида, ушбу ҳашаматли улкан бино бутун даврлар мобайнида Ўз танланган умматига Илоҳий илтифотининг абадий аломати бўлиб, сақлаб қолинарди. «Ажнабийлар ўғилларини, — деди Худованд, — Худованд исмини шарафлаб, Унга хизмат қилиш учун, Худовандга қўшилганларни, Унга қул бўлишга розиликка келиб, шанбани мурдорликдан сақлаб, Менинг аҳдимга жиддий риоя қилганларни, Мен муқаддас тоғимга етаклаб олиб келурман, ва Менинг хонамда уларни кувонтирурман; уларнинг куйдиришлари ва қурбонлари Менинг қурбонгоҳимда Менга ёқимли бўлур; зеро Менинг уйим бутун халқлар учун ибодатхона деб ном олур» (Иш. 56:6, 7).Пп 26.4

    Исроилликлар танланганига уларни ишонтириб, Худованд жуда аниқ подшоҳнинг бурчига кўрсатди. «Агарда сен, — деди У, — Менинг кўз олдимда, отанг Довуд юрганидай юрсанг, ва Мен сенга буюрган барини қилсанг, Менинг қонун-қоидаларимга риоя қилиб уларни сақласанг, Мен салтанатингнинг тахтини, Довудга, сенинг отангга ваъда берганимдай, мустаҳкамлайман. «Сенда Исроилга эга бўлган битмас”, деб отангга ваъда берганидим» (2 Сол. 7:17, 18).Пп 27.1

    Агар Сулаймон Аллоҳга камтарона хизмат қилишни давом этганида, унинг салтанати атрофдаги халқларга жуда кучли таъсир кўрсатарди. Довуднинг эҳсонли ишлари, ўғли Сулаймоннинг салтанати бошида намоён бўлган донолиги ва буюк ислоҳотлари хотирада сақланарди. Аллоҳ Сулаймонни чекиниш гуноҳи тўғрисида огоҳлантирди, унинг даҳшатли оқибати тўғрисида уни хабардор қилди, чунки биларди-ки, фаровонлик ва фоний шуҳрат билан қўлма-қўл васвасалар юришини. Ҳатто ажойиб, табаррук маъбади тўғрисида У деди: «агар Исроил Худовандни, ўз оталарининг Парвардигорини қолдириб, бошқа худоларга сиғинса ва хизмат қилса, уларни бутун халқлар олдида масхарабсз ва масал қилиб кўрсатурман” (2 Сол. 7:20, 22).Пп 27.2

    Исроил учун ибодати эшитилганига самовий хабар олган Сулаймон мустаҳкамланди ва дадилланди. У салтанатининг энг ажойиб даврига киришди. «Уни кўриш ниятида ернинг ҳамма подшоҳлари, унинг билан муомала қидиришарди” (2 Сол. 9:23). Мамлакатининг бошқариш усулини кўплар ўз юртида истифода қилишни хоҳлашарди, мураккаб масалаларни ечиш учун маслаҳат олгани келишарди.Пп 27.3

    Муҳтож бўлганлар Сулаймон ҳузурига келганларида, у Ижодкор Худованд тўғрисида билим берарди, улар эса уйларига қайтганда, Исроил Парвардигори ҳақида, инсон қавмига бўлган Унинг севги-муҳаббати ҳақида янги тушунча олиб, чуқур таассуротда кетишарди. Эндигида табиатга бепарво муомалада бўлмай, улар табиатда Унинг моҳиятини, севгисининг ифодасини кўришади ва, шу тариқада, қўплар Тангри Таолони тан олиб, Унга хизмат қила бошладилар.Пп 28.1

    Сулаймоннинг камтарлиги, бошида: «мен ўспирин боламан”, деган сўзларида тасдиқланди. Унинг Аллоҳга бўлган севгиси, чуқур эҳтиромлиги, ўз кучида шубҳаланиши, Чексиз Ижодкорни юксалтириши — табиатининг ушбу хусусиятлари, бошқаларга ўрнак эди; айнан маъбад очилишида, тизланиб камтарликда қилган ибодатида, шу хусусиятлар унга мос экани аён бўлди. Бугунги кунда Масиҳнинг издошлари Илоҳий қўрқувни ва эҳтиромлик руҳини йўқотмасликка айнан ғамхўрлик қилишлари лозим. Муқаддас Ёзув одамларни Ўз Ижодкорига, Мудофаа Қалъасига камтарликда, эҳтиромли қўрқув билан ва ишонч яқинлашишга ўргатадир.Пп 28.2

    Довуд — саночи дейди:
    «Чунки Худованд — улуғ Тангридир,
    Бутун худолар устидан буюк Подшоҳдир».
    «Келинглар, Унга юз тубан сажда қилайлик,
    Парвардигоримиз олдида тиз чўкайлик!» (Заб. 94:3, 6)
    Пп 28.3

    Қачон-ки биз хонадонимиздами ёки ибодатхонадами Аллоҳга муножот қилар эканмиз, яхшиси тиз чўкайлик. Исо, бизларга намуна бўлиб, «тиз чўкиб, ибодат қиларди” (Лк. 22:41). Унинг шогирдлари тўғрисида, улар ҳам тиз чўкиб, ибодат қилдилар, деб ёзилган. (Ҳав. 9:40). Ҳаворий Павел: «Ана шу сабабли Мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман», — дейди (Эф. 3:14). Исроилнинг гуноҳларига Аллоҳ олдида иқрор бўлган Ездра тизланган эди. Дониэл пайғамбар тиз чўкиб, ўз Парвардигорига муножот қилди ва Уни олқишлади (Дан. 6:10).Пп 28.4

    Аллоҳнинг чексиз маҳобатини англаган инсон, Унинг ҳузурига келганида, ҳақиқий эҳтиром ва художўйликни ҳис қилади. Кўринмайдиганни сезганда, ҳар қандай қалб ларзон бўлиши керак. Ибодатнинг вақт-соати ва ўрни муқаддас, зеро Аллоҳ шу ўринда ҳозирдир. Arap имонли ўз хатти-ҳаракати билан шуни ифодаласа, унинг эҳтиром ҳислари чуқурроқ бўлур.Пп 29.1

    «Унинг исми муқаддас ва қўрқинчлидир!” — хитоб қилади саночи (Заб. 110:9). Фаришталар Илоҳий исмни оғизларига олганларида, улар юзини ёпадилар. Шундай экан, биз, қулаган гуноҳкор зотлар, ушбу исмни қандай эҳтиром ила сўзлашимиз лозим!? Илоҳий ҳозирлигининг ўрнини қандай даражада ҳурматлаш кераги Муқаддас Ёзувларда келтирилади; шу сўзлар устидан ҳамма одамлар, ёшига қарамай, мулоҳаза юритсинлар. Оёғингдаги пойабзалингни ечгин, — буйруқ берди Худованд, — зеро сен турган жой, муқаддас ердир” (Чиқ. 3:5). Ёқуб фаришталарни кўрганида: «Чиндан ҳам бу ерда Худованд бор экан. Мен эса билмабман!”, «бу Аллоҳнинг уйидан бошқа нарса эмас, бу осмон қопқасидир!” — деб хитоб қилди” (Ибт. 28:16, 17).Пп 29.2

    Сулаймон маъбадни табарруклаганида, у келганларни мажусийлик сафсатасидан озодлантирмоқчи бўлди. Мажусий худоларига нисбатан, Самовий Тангримизнинг ҳозирлиги инсон қўли билан қурилган маъбаднинг деворлари ила чекланмаган, аммо одамлар Унга бағишланган хонадонда диний хизматга йиғилганларида, У Муқаддас Руҳ орқали Ўз халқи билан муомала қилади.Пп 29.3

    Бир неча даврлар ўта кетгач, ҳаворий Павел ушбу хақиқатни қуйидаги сўзларда ифодалади: «Борлиқни яратган Парвардигори Олам еру осмон Эгаси бўлиб, инсон қўли билан яратилган маъбадларда яшамайди. У бирон нарсага мухтож эмаски, Унга инсон қўллари билан хизмат қилиб бўлса. У Ўзи ҳаммага ҳаёт, нафас ва борлиқни берган... У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб-пайпаслаб бўлса-да, Мени қидириб топинглар, деб буюрмоқда. Зотан, биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз» (Ҳав. 17:24-28).Пп 29.4

    «Худовандни Тангрим деб билган халқ бахтли!
    Худованд Ўз мулким деб сайлаган эл иқболли! Худованд осмондан боқар,
    Барча инсон ўғилларини кўриб турар.
    Тахти маконидан кузатиб туриб,
    Бутун жаҳонни текшириб кўрар».
    «Худованд тахтини осмонда қурган,
    Унинг салтанати бутун коинотга ҳокимдир”.
    «Эй Аллоҳ, Сенинг йўлинг муқаддасдир,
    Тангримиздан улуғ илоҳ ким экан ?
    Мўъжизакор Тангри фақат Сенсан,
    Халқлар аро қудратингни билдиргансан».
    Пп 29.5

    (Заб. 32:12-14; 102:19; 76:14,15).

    Аллоҳ, инсон қўли билан яратилган маъбадларда яшамаса-да, аммо У Ўз умматининг маҳфилида ҳозирдир. Агар имонлилар биргалиқда йиғилишиб, Уни қидириб топмоқни истасалар, ўз гуноқларига иқрор бўлиб, уларни тан олсалар ва бир-бири учун муножот қилсалар, шунда Аллоҳ Муқаддас Руҳ орқали уларга ташриф буюрмоғига ваъда берган. Лекин бир шартномаси бор-ки, муножот қиладиганлар ҳар қандай ёвузликдан қутулсинлар. Аллоҳ — Руҳдир. Унга топинувчилар Руҳ, ҳақиқат ва муқаддаслиқда топинмоқлари лозим, акс ҳолда уларнинг биргаликда бўлаётган муомаласи ҳеч қандай фойда келтирмайди. Шундай одамлар тўғрисида Худованд дейди:Пп 30.1

    «Бу халқ Менга яқинлашар фақат оғизда,
    Ва Мени ҳурматлар фақат тилида.
    Лекин дили эса Мендан узоқдур.
    Улар Мени беҳуда сано этур» (Мат 15:8, 9).
    Пп 30.2

    «Ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, зеро шундай топинувчиларни Ота Ўзига излайди” (Юҳ. 4:23).Пп 30.3

    «Худованд эса — Ўзининг муқаддас маъбадидадир: бутун ер Унинг юзи олдида сукут сақлансин” (Авв. 2:20).Пп 30.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents