Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    5-боб - СУЛАЙМОННИНГ ТАВБА-ТАЗАРРУСИ

    Сулаймон подшоҳлигининг даврида Худованд дадиллантириш ва насиҳат сўзлари билан унга икки марта зоҳир бўлди: биринчи марта Гивъўнда, тунги ваҳийда. У Сулаймонга ақл, бойлик ва улуғворликни беришга ваъда қилди. Бир шарти бор эди: агар Сулаймон камтар ва итоатли бўлган ҳолатда. Иккинчи марта, маъбад муқаддас хизматга бағишланганида, Худованд яна зоҳир бўлиб, уни содиқ қолишига даъват этди, Сулаймонга аниқ огоҳлантиришлар берилди, ажойиб назрлар аталди, аммо шунчалик сахийлик ила мукофотланган ва Осмон ниятларига етиша оладиган инсон тўғрисида Муқаддас Китоб: “У ўз қалбини Худованддан, унга икки марта зоҳир бўлган, токи у бошқа худолар кетидан тушмасин, деб унга амрларини атаган Исроил Парвардигоридан қайтарди”, — дейди (3 Под. 11:9, 10). Чекиниши шунчалик даҳшатли бўлди-ки, ўз гуноҳига шунчалик чуқур ботди-ки, ҳатто ҳолати умидсиз туюларди.Пп 50.1

    Аллоҳ билан қувончли муомалани менсимай қолиб, Сулаймон шаҳвоний иштиёқларга берилди. Шунинг тўғрисида ўзи ҳам ёзди:Пп 50.2

    “Мен катта ишларни амалга оширдим: ўзимга хонадонлар қурдим, узумзорлар ўтқаздим, ўзимга боғлар ва ўрмонлар ўстирдим... Хизматкор ва чўриларга эга бўлдим... Салтанату вилоятлардан ўзимга зару, кумуш ва жавоҳиротлардан йиғдим; ашулачиларни таклиф этдим ва инсон ўғилларига кайф-сафо бермоқ учун ҳар турли соз асбобларини киритдим. Ва Қуддусда мендан олдин яшаганлардан ҳам, мен буюк ва бой, ва улуғроқ бўлдим... Менинг кўзларим нимага тушмасин, хоҳишимни рад этмас эдим; ҳеч қандай хурсандчиликка қалбимни ёпмасдим... Қилган ишларимга, менинг қўлларим қилганига, меҳнатимга, уларни қилган меҳнатимга бир ўгирилиб қарасамки: мана, булар бари оворагарчилик ва руҳнинг дард-алами экан, ва улардан қуёш остида фойда йўқ экан!Пп 50.3

    Шунда донолик ва телбаликка, тентакликка ҳам мен қайта назар ташладим: зеро қилганидан ортиқ инсон нима қила олар экан? Ва мен ҳаётдан нафратлана бошладим: чунки қуёш остида қилинаётган ишлар менинг учун нафратли бўлди” (Воиз 2:4-17).Пп 51.1

    Шахсий аччиқ тажрибасида Сулаймон ҳаётининг пучлигини англади, фоний нарсаларда инсон буюк неьматлар қидирганида — ҳаёт пуч васвасага айланишини тушунди. Мажусий худолари жонга таскин бермасликларига фақат инонтириш учун, уларга қурбонгоҳлар қурди. Зулматли фикрлар куну-тун унга тинчлик бермай азобларди, ҳаётида энди на қувонч, на осойишталик топса экан, келажакни эса у зулматли, маъюсликка тўла тасаввур этарди.Пп 51.2

    Аммо Худованд уни қолдирмади. Фош қилиш орқали ва жиддий танбеҳ бериб, У Сулаймон онгида ҳаётининг гуноҳкорлигига иқрор бўлиш ҳисларни уйғотишга интиларди. Ўз мудофаасини ундан олди ва душманларига уни азоблаб, қудратини ожизлантиришга йўл қўйди. “Ва Худованд Сулаймонга қарши рақибни кўтарди, Эдўмийлик Ҳададни... Ва Худованд Сулаймонга қарши яна бир рақибни кўтарди, Разўнни... у доимо Исроилга ёмонлик қиларди, ва кейинчалик Суриянинг подшоҳи бўлди. Ва Набот ўғли Ёробъом.. Сулаймоннинг қули... мардонавор одам... подшоҳга қўлини кўтарди (3 Под. 11:14-28).Пп 51.3

    Ниҳоят Худованд пайғамбар орқали Сулаймонга мағлубли хабар юборди: ” Мен сенга амр этиб берган низом- қоидаларимни сен сақлаб қолмаганинг учун ва сенинг салтанатингда қилинаётган ишлар учун, Мен сендан тахтни инкор этаман ва сенинг қулингга ишонтираман. Аммо сенинг отанг Довуд ҳақи бу ишни сенинг кунларингда қилмайман; ўғлингнинг қўлидан салтанатни олиб ташлайман” (3 Под. 11:11, 12).Пп 51.4

    Ушбу чиқарилган ҳукмни эшитгач уйқусидан уйғонгандай, Сулаймоннинг виждони уйғонди, ва у биринчи марта ҳақиқий нурда ўз телбалигини кўрди. Жони кучли изтироб чеккан ҳолда, жони-тани ва онги ожизланган, чанқаган ва чарчаган ҳолда, у яна бир марта ҳаёт Манбаидан чанқовини босиш учун, ернинг синиқ ҳовузларини қолдирди. Ниҳоят, бошидан кечирган қайғу-ҳасрат унга таъсир қилди. Узоқ вақт давомида абадий нобуд бўлиш қўрқуви унга тинчлик бермасди, чунки ақлсизлигидан қутилиш учун ўзида куч-қудрат топмас эди; энди эса пайғамбарнинг сўзларида умид нурчаси кўринди. Аллоҳ уни батамом тарк этмай, гўрдан, даҳшатли бўлган қулликдан халос қилишга тайёр экан, унинг ўз кучи етарли эмас-ку!Пп 51.5

    Миннатдорчилик ила Сулаймон ҳаммадан юксак ва ҳамдард Бўлганнинг қудратини тан олди. Надомат чеккан ҳолда у тушган чуқурликдан соддаликнинг ёруғ чўққисига биринчи қайтиш қадамини қўйди. Гуноҳининг нобуд қиладиган оқибатидан халос бўлишига у ҳатто ишонмас эди; ўз эҳтиёжларига йўл қўйиб, қилиқларини унута олмасди, аммо бошқаларни ақлсизликдан қутқариш учун, имконияти борича у ҳаракат қилишга орзиқарди. Камтарликда ўзининг ҳамма гуноҳларига иқрор бўлишга интиларди, унинг қонунсиз ҳаракатларининг таъсирига йўлиққанларни огоҳлантириб, товушини кўтарарди.Пп 52.1

    Ҳақиқий тавба-тазарруга келган гуноҳкор, қилиқларини унутмайди. Жони таскин топгач, у қилган хатоларига беғам муомала қилмайди. Ундан ибрат олиб гуноҳга йўлиққанларни эслаб, у, имконияти борича, уларни ҳақиқий йўлга қайтаришга тиришади. Уни ёритган нур нақадар ёруғ бўлса, бошқаларни тўғри йўлга қайтариш орзуси шунчалик кучли бўлади. У ўз қилиқларини арзимас қилиб кўрсатмайди, балки бошқаларни огоҳлантириб, ўз вақтида хавотирланиш нидосини кўтаради. “Инсон ўғилларининг қалблари ёвузликка тўлган, ва ақлсиздир уларнинг қалблари” (Воиз 9:3), деб Сулаймон эътироф этди. Ва яна: “Ёмон ишлар устидан ҳукм тезда чиқарилмайди; шу сабабли инсон ўғилларининг қалби ёмонлик қилишдан қўрқмайди. Гуноҳкор юз марта гуноҳ қилиб, жаҳолатпарастга айланса-да, аммо мен биламан-ки, Аллоҳдан қўрққанларга, Унинг юзи ўнгида эҳтиромлик сақлаганларга эзгу неъматлар насиб этади; бетавфиқ яхшиликни кўрмайди, ким-ки Аллоҳ олдида эҳтиромли қўрқувда бўлмаса, шундай одам кўланка каби, узоқ турмайди” (Воиз 8:11-13).Пп 52.2

    Муқаддас Руҳдан илҳомланиб, подшоҳ ўз барбод қилинган йилларининг тарихини, мос келган огоҳлантиришлари билан келгуси авлодларга ёзиб қолдирди. Ва у сепган уруғ унинг халқига ёмонлик келтирган бўлса-да, ҳаёти фойдасиз ўтмади. Сунгги йилларда Сулаймон камтарлиқда “халққа таълим берарди”. “У кўп нарсани синади, синчиклаб текширди ва жуда кўп масаллар тузди”. У “нозик нақлларни топмоққа интиларди, ва ҳақиқат сўзларини у тўғри ёзди”. “Донишманднинг сўзлари — игна каби, қоқилган мих каби, уларни тузувчилари эса — бир Чўпондан. Ҳаддан ортиғидан ўғлим, сақлангин” (Воиз 12:9-12).Пп 53.1

    “Ҳамма нарсанинг моҳиятини тинглайлик”, деб ёзарди у, — Аллоҳдан қўрққин ва Унинг амрларига риоя қилгин, чунки уларда инсон учун ҳаммаси бор; зеро ҳар қандай ишга Аллоҳ ҳукм чиқаради, шу жумлада сир сақланганига ҳам — у яхшими ёки ёмонми” (Воиз 12:13, 14).Пп 53.2

    Сулаймоннинг сўнгги ёзмалари шунга гувоҳ-ки, у ўтмиш ҳаётида бўлган макруҳликни қанчалик англаган сари, шунча кўп у ёшларга эътибор берарди. У Осмоннинг энг яхши инъомларини кўкка совурттирди, энди эса шу гуноҳларидан ёшларни огоҳлантирарди. Гуллаб яшнаган ёшлигида, Худованд унга таскин берганида, ҳаётини қувватлаганида, у самовий нурдан, Илоҳий донолигидан бош тортиб, азалдан Бўлган ўрнига бошқа худоларга хизмат қилди. Ўтмиш ҳаётини энди у изтироб чекиб ва уятга қолиб эътироф этарди. Шахсий аччиқ тажрибаси орқали шундай ҳаётнинг телбалигини тушуниб, у бошқаларни ўхшаш хатолардан қутқариш алангасида ёнарди.Пп 53.3

    Жон куйдирар ҳис билан у ёшларнинг Аллоҳга хизматларидаги бор бўлган афзалликлар ва мажбуриятлар тўғрисида ёзарди:Пп 53.4

    “Ёғду ширин, ва қуёшни кўргани кўзга ёқимли. Агар инсон кўп йиллар яшаса-да, барча кунлари давомида хурсанд бўлсин, ва зулматли, қоронғи кунлар тўғрисида ҳам эсласин, зеро шундай кунлар кўп бўлар: бўладиган ҳаммаси эса оворагарчилик! Ҳо йигит, ёшлигингда шодиёна бўлгин, ёшлигингда сенинг қалбинг шодиёналикдан таомлансин, ва сен қалбинг йўллари билан, ва кўзларингга очилган ваҳийга муносиб юргин; фақат шуни ёдлаб олгин-ки, ушбу ҳаммаси учун Аллоҳ сени ҳукмга олиб келади. Қалбингда пайдо бўлган қайғуни узоқлаштиргин, баданингни ёмондан сақлагин, чунки болалик давр ва ёшлик — оворагарчиликдир” (Воиз 11:7-10).Пп 53.5

    “Ёшлик кунларида сен Ижодкорингни эсда тутгин,
    оғир кунлар бошингга тушмагута,
    “менга уларда роҳат йўқ ” деб
    айтадиган йиллар келмагунча,
    Ижодкорингни эсда тутгин!”

    “Куёш нури ўчмагунча, ёруғлик
    ва ой, ва юлдузлар, ва ёмғир кетидан янгидан
    булут босмагунча.

    Ўша кунда, хонадонни қўриқлайдиганлар
    ларзон бўлганларида, куч эгаси эрлар эгиладилар;
    ва тегирмон moшлapu ишламай кўяди,
    чунки тошлардан кам қолди;
    ва деразага қарайдиганлар хиралашади;
    ва кўчага эшиклар ёпилади;

    Тегирмон тошининг товуши тинганида,
    одам хўроз қийқириғи билан турар
    ва куйлаганларнинг овози тинар;
    ва тепаликлар уларга даҳшатли туюлар,
    ва йўлларида ваҳима босар;
    ва бодом гуллар, ва чигиртка оғирлашар,
    ва кавар тўкилар.

    Зеро инсон ўз абадий хонадонига йўлланмоқда
    ва кўча бўйлаб уни йиғлайдиганлар
    қуршаб олишга тайёрдирлар;

    Кумуш занжири узилмагунча,
    ва олтин боғлағич йиртилмагунча,
    чашта олдидаги кўза синмагунча, қудуқ устидаги ғилдироқ қуламагунча.

    Ва инсон тупроқдир вa тупроққа қайтади,
    руҳини эса Аллоҳ берди, вa Аллоҳ олади ” (Воиз 12:1-7).
    Пп 54.1

    Ёшларгагина эмас, балки балоғатга етган кишиларга, қариган ва кекса ёшга етганлар учун Сулаймоннинг ҳаёти огоҳлантиришга тўла. Ҳар томондан биз ёшларнинг саботсизлиги тўғрисида эшитамиз. Ёшлар яхши ёмонни ажратишда тебранадилар, бузуқ эҳтиросларнинг оқими уларни қизиқтиради. Ёши борган кишиларда саботсизлик ва эътиқодсизликни учратишга биз кутмаймиз; аксинча уларнинг табиати шаклланганини ва дунё қарашлари чуқур илдиз ёйганини — биз шуни кутамиз. Аммо ҳар доим шундай бўлмайди. Сулаймон қудратли эманга ўхшаши кутиларди, аммо у васваса кучидан мағлуб бўлиб қулади. Куч-қудрат ва азм-сабот намоён қилиши кутилган вақтда, у айнан кучсиз бўлиб чиқди.Пп 55.1

    Ёшлар учун-ми, ёки қарилар учун-ми ягона мудофаа ҳушёрлик ва ибодатга боғланган — Сулаймоннинг намунаси бизлар учун сабоқ бўлсин. Баланд лавозимлар ва катта устунликлар хавфсизликни кафолат қилмайди. Ҳатто кўп йиллар давомида самимият билан динини эътироф этган имонли одам шайтон ҳужумидан озод эмасдир. Ички гуноҳи ва ташқи васвасалар билан курашда ҳатто доно Сулаймон мағлуб бўлди. Унинг қулаши бизларни ўргатади: инсон нақадар қобилиятли бўлмасин, ўтган замонда Аллоҳга нақадар самимийлик билан хизмат қилган бўлса-да, у ҳеч қачон ўз донишмандлигига ва бенуқсонлигига бутунлай таяна олмайди.Пп 55.2

    Ҳар бир авлод учун, ҳар бир диёрда табиатни шакллантиришда фақат бир нусха ва ҳақиқий асос бордир. Илоҳий қонун: “Раббинг Худовандни бутун қалбинг, бутун жонинг, бутун кувватинг ва бутун онгинг билан севгин, яқинингни эса ўзинг каби севгин”, — дейди (ЛK. 10:27). Нажоткоримизнинг табиатида ва ҳаётида намоён бўлган ушбу буюк принцип, ягона ишончли раҳнамо ва мустаҳкам пойдевордир. “Бутун ҳаёт кунларинг давомида ақл ва билим сенинг хавфсизлигинг ва нажотингнинг кучи бўлур, ушбу ақл ва билимни фақат Илоҳий калом бера олур” (Иш. 33:6).Пп 55.3

    “Зеро ўшанда халқлар кўз ўнгида сизнинг донолигингиз ва фаҳм-фаросатингиз” - деган сўзлар Исроилнинг Илоҳий амрларга бўйсуниш учун айтилганидай, бугунги кунда ҳам уларнинг мазмуни ўзгармади. Шахсий соддалик учун, жамиятнинг фаровонлиги учун — фақат шунда ягона бехатар кафолат. Қийинчиликлар, хатарлар ва ҳаётнинг зиддиятли талаблари ичида, ягона қутқарадиган ва тўғри қарор шунда- ки, токи ҳаётимизда фақат Парвардигоримиз айтганидай ҳаракат қилиш. “Худованд Қонуни мукаммалдир”, “кимда- ким унга эътибор берса, у то абад тебранмас” (Заб. 18:18; 14:5).Пп 56.1

    Сулаймон тажрибасининг огоҳлантиришини тан олган киши, подшоҳни мағлуб қилган гуноҳлардан бошини тортади. Фақат Илоҳий талабларига бўйсуниш кишини чекинишдан тийиб олади. Аллоҳ инсонга буюк ёруғлик ва чексиз иноятларини ёғдирди, аммо ушбу ёруғлик ва иноятлар қабул қилинмаса, улар инсонни итоатсизлик ва қулашдан ҳимоя қила олмайди. Аллох баланд лавозимни ишонтириб берган одамлар инсоний доноликни афзал кўриб, Ундан юз ўгирганларида, улар учун ёруғлик зулматга, уларга берилган имкониятлар тузоққа айланади.Пп 56.2

    Парвардигори Оламдан чекиниш то яхшилик билан ёмонлик ора кураш тугамагунча давом этади. Агар биз доимо Илоҳий ёрдамига таяниб яшамасак, шайтон, бизнинг жонимизни аста-секин ожизлантириш мақсадида, ҳар қандай вазиятлар бунёд қилади. “Ушбу йўл Худовандданми?” — деб ҳар қадамимизда савол бериб яшайлик. Ер юзида ҳаёт бор бўлгунча, инсон жонининг ҳислари ва туйғулари астойдил мўстаҳкамлик билан қувватланиши лозим. Агар бутунлай Аллоҳга ишонмасак ва Масиҳда паноҳ топмасак, биз ҳатто бир дақиқа ҳам ўзимизни хавфсиз ҳис қила олмаймиз. Ҳушёрлик ва ибодат соддаликнинг гаровидир.Пп 56.3

    Илоҳий шаҳарга йўл олган ҳамма азоб чекиб танг қопқадан ўтадилар; зеро “ҳеч қандай мурдор нарса, ҳеч бир разил ёки ёлғончи киши унга кирмайди” (Ваҳ. 21:27). Лекин қоқилганлардан ҳеч ким мушкул аҳволга тушмасин. Аллоҳни қачонлардир қадрлаган, аммо қариганида фазилатини эҳтирослар қурбонгоҳига келтирган инсон пушаймон бўлиб, тавба қилса, эндигида гуноҳдан кечиб, Тангрига чин қалбидан мурожаат этса, унинг умиди беҳуда эмас. “Ўлимгача содиқ кол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман”, — Деган бизларни чақирмоқда: “Бетавфиқ ўз йўлини ва қонунбузар ўз фикрини қолдирсин, ва Худовандга қайтсин, ва уни кечиради; ўз Парвардигорига қайтсин, зеро У кўпиноятли” (Ваҳ. 2:10; Иш. 55:7). Тангри Таоло гуноҳдан нафратланади, аммо гуноҳкорни севади. “Уларнинг чекинишини даволайман, ўз мурувватим туфайли уларни қайта севаман” (Ос. 14:5).Пп 56.4

    Сулаймоннинг тавба-тазарруси самимий бўлди, аммо намунасининг салбий таъсирини йўқ қилиб бўлмасди. Унинг муртадлигида ҳақиқатга содиқ қолган пок қалбли одамлар ҳали бор эди. Аммо қўплар адаштирилдилар, бутпарастлик ва дунёвий одатлар орқали келтирилган зиённи подшоҳнинг тавба қилгани билан тўхтатиб бўлмас эди. Унинг халққа олдин бўлган эҳсонли таъсири белгили даражада сусайди. Кўплар унга ишонмайдиган бўлдилар. Подшоҳ ўз гуноҳларида иқрор бўлса-да ва келгуси авлодларнинг эзгулиги учун ўз ақлсизлигининг тарихини ёзиб қолдирса-да, шунда ҳам жиноятли фаолиятининг оқибати илдизидан бутунлай қуритиб ташланишига у ишона олмас эди. Сулаймоннинг муртадлигидан рағбатлантирилиб, кўплар гуноҳ қилишни давом этишарди. Унинг кетидан салтанатни эгаллаган подшоҳларнинг хатти-ҳаракатида олдингидан баттар тушкунлик белгиланди. Аллоҳ берган ваколатини пасткаш мақсадларга ишлатиб, улар Сулаймон ҳаракатининг қайғули таъсирини жалб қилганларини кўрсатдилар.Пп 57.1

    Ўз гуноҳли ҳаётидан қайғуриб мулоҳаза юритар экан, Сулаймон эътироф этишга мажбур бўлди: “Донолик ҳарбий аслаҳалардан афзалроқдир; аммо гуноҳ қилган биров бутун баракани ҳалок этади.” “Мен қуёш остида кўрган ёвузлик бор — ҳукмдордан чиқадиган нотўғрилик: жаҳолат юксалтирилади” (Воиз 9:18; 10:5, 6).Пп 57.2

    “Ўлик пашшалар сунбулнинг хушбўй ҳидини бузадилар; ҳурматли кишининг арзимас ақлсизлиги унинг донолигию- иззатига худди шуни қилади” (Воиз 10:1).Пп 58.1

    Сулаймоннинг ҳаётидан олиб бўладиган кўпгина сабоқлар ичида, яхшиликка ёки ёмонликка олиб келадиган таъсирнинг кучи каби бошқа ҳеч бир нарса шунчалик таассурот қолдирмайди. Бизнинг фаолиятимизнинг соҳаси нақадар танг бўлмасин, биз ёки неъмат ёки ёмонликка йўл берамиз. Бизнинг онгимиздан ёки назоратимиздан мустақил равишда хатти-ҳаракатимиз бошқаларга таъсир қилиб, уларга ёки барака келтиради, ёки лаънатга айланади. Ушбу ҳаракатимиз ёки норозилик зулматини ёки шахсиятпарастлик туғдириши мумкин, ёки парвариш қилинган гуноҳнинг ривожланишига олиб келиши мумкин, ёки ҳаёт, жасорат, умид, ва севгининг ширинлигини берадиган эътиқод кучини туғдириши мумкин, — ҳар қандай жиҳатда бизнинг хатти- ҳаракатимиз ёки яхшиликка, ёки ёмонликка йўналтиради.Пп 58.2

    Бизнинг таъсиримиз “ўлимга йўликтирадиган ҳид” каби фикр даҳшатли, аммо шундай бўлиши мумкин. Адаштирилган биттагина жон абадий бахтдан маҳрум бўлади - аммо ким ушбу йўқотишни баҳолай олади? Биргина қўпол ҳаракат, бизнинг томонимиздан ўйламай гапириб юборилган биттагина сўз, бошқа одамнинг ҳаётига кучли таъсир кўрсата олади, ҳатто жонни нобуд қила олади. Бир одамнинг гуноҳкорлиги Масиҳдан кўпларни жудо қила олади.Пп 58.3

    Сепилган уруғ ҳосил беради, қайтадан сепилса ҳосил кўпаяди. Бу қонун бошқалар билан муомалада бўлганимизда жорийдир. Ҳар бир ҳаракат, ҳар бир айтган сўзимиз самара келтирадиган уруғдир. Ҳар бир эзгу ишимиз, итоат қилиш, ўзимиздан кечиш бошқаларда аксланиб такрорланади, ва улар орқали келгуси авлодларда намоён бўлади. Худди шундай рашк-ҳасад, ёвузлик ёки тўқнашувлар сепилган уруғ бўлиб, ундан “аччиқ томир униб-ўсиб” чиқа олади, “оғуси кўпчиликка юқиб, заҳарламоғи мумкин (Ибр. 12:15). Кўпгина заҳарланганларнинг сони нақадар кўп бўларкин? Бугунги ва абадий ҳаёт учун яхши ёмонни экиш шундай тарзда кетяпти.Пп 58.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents