Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    55-боб - МАЖУСИЙЛАРНИНГ СУИҚАСДИ

    (Неҳемия Китобининг 6-бобида асосланган)

    Санбалат ва унинг тарафдошлари яҳудийларга очиқ урушни эълон этишга жасурланмасдилар, аммо нафратлари ўса боргани туфайли улар пинҳон сақлаб, имкониятлари борича зарар келтиришга, яҳудийларни кўнгилсизлантиришга ҳаракат қилишарди. Қуддус атрофидаги деворнинг тикланиши тез якунига яқинлашар экан, иш бутунлай тугаб, ўз жойига дарвозалари қўйилгач, шаҳарга осон кириб бўлмаслигини душман яхши биларди. Шунинг учун ишни тўхтатиш мақсадида улар бутун кучини ишлата бошладилар. Пировардида Неҳемияни алдаб шаҳардан чиқариб, уни ўлдиришга ёки зиндонга ташлашга қарор чиқардилар.Пп 472.1

    Рақиблар аро сулҳ-салоҳга келишмоқчи бўлгандай, душманлар Неҳемияга увайданинг бир қишлоғида учрашишга таклиф этдилар. Аммо Муқаддас Руҳ Неҳемиянинг онгини ёритди, уларнинг ёмон ниятлари унга ошкор бўлди, ва у учрашишга кўнмади. “Уларга вакилларни юбордим, — ёзади у, — мен катта иш билан бандман, тушишимга иложим йўқ, дейишга буюрдим. Агар мен ишимни қолдириб, олдингизга тушсам, иш тўхтаб қолиши мумкин”. Лекин васвасачилар матонатли туришарди. Тўрт карра улар орқасидан юбордилар, ва ҳар доим бир жавоб олдилар.Пп 472.2

    Режалари бузилаётганини кўра туриб, улар жасоратлироқ ҳийлани ишлатмоқчи бўлдилар. Санбалат Неҳемия олдига очиқ мактуб билан одамни юборди, мактубда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: “Халқ аро гaп кетяпти, уни Ҳешам ҳам деяпти, сен ва яҳудийлар подшоҳдан четлашмоқчи экансизлар, шунинг учун девор қуряпсан дейишади; шу миш-миш гапларга муносиб сен подшоҳ бўлмоқчи экансан; Қуддусга атайлаб пайғамбарларни қўйиб, улар сенинг тўғрингда “Яҳудия подшоҳи!” деб эълон этишармиш. Бу гаплар подшоҳга етса-чи? Демак келгин, биргалашиб маслаҳат қилайлик”.Пп 472.3

    Агарда ўхшаш миш-миш гаплар ҳақиқий бўлганида, хавотир олиш учун сабаб топиларди: уни подшоҳ эшитса, унинг кичик гумонсираши шафқатсиз чоралар билан якунлаши мумкин. Неҳемия мактубнинг ёлғонлигига ишонарди, уни қўрқитиш мақсадда, тўрга илинтириш учун ёзилганини биларди. Унинг фикри бир ҳол билан мустаҳкамланди, яъни мактуб муҳрланмаган экан, сабаби: ҳар бир унга назар солган қўрқсин экан.Пп 473.1

    Вақт чўзмай у жавоб юборди: “Сен гапираётган нарсалар умуман бўлмаган; ўз ақлинг билан буни ўйлаб чиқаргансан”. Шайтон ҳийласини Неҳемия жуда яхши биларди. Уларнинг ҳаракати қурувчилар кўнглини бузиш учун, шу йўл билан режаларига халақит бериш учун эканини у биларди.Пп 473.2

    Шайтон мағлубият кетидан мағлубиятга дуч келар, энди эса янада каттароқ жаҳли ва айёрлик билан у Илоҳий хизматкори олдида кўзга билинмас ва хавфли тўрлар ёзди. Санбалат ва унинг тарафдошлари ўзларини Неҳемия дўстлари деб атаган одамларни ёлладилар, улар Худованддан худди чиққандай унга ҳалокатли маслаҳат беришлари керак эди. Бу ифлос ишда иштирок этганлар ичида бош бўлган Шамаъё — шу кунгача Неҳемия назарида яхши киши саналарди. Ўз ҳаёти учун хавотирлангандай, у макондан яқиндаги хонадонга қулфланди. Ўша пайтда маъбад деворлар билан ҳимоя қилинган, шаҳар дарвозалари эса ҳали ўрнатилмаган эди. Неҳемия учун хавотир олгандай, унга маъбадда бекинишига маслаҳат берди. “Илоҳий маконига, маъбад ичига кирайлик, — таклиф этди у, — орқамиздан маъбад эшигини бекитиб қўяйлик, чунки сени ўлдиргани келишади, ва сени ўлдиргани кечаси келадилар”.Пп 473.3

    Неҳемия бу маслаҳатга кўнганида у ўз имонини қурбон келтирарди, халқ назарида эса ачинарли қўрқоққа айланарди. Ўз ваколатининг муҳимлигини тушунган ҳолда ва Илоҳий кучига таваккал қилиб, у қўрққанидан бекинишни ақлсиз қадам деб санади. Акс ҳолда хавотирга тушган халқ ўзига паноҳ қидиришга тушарди, бошсиз қолган шаҳар эса душман ўлжасига айланарди. Неҳемия тарафидан бу ягона фаҳмсиз қадам шунчалик қийинчилик билан етишганни пучга чиқарарди.Пп 473.4

    Маслаҳатчининг фикрини Неҳемия осонгина тушунди. “Мен билдим, уни Аллоҳ юбормаган эди, — дейди у, — гарчи Тўбиё ва Санбалат уни сотиб олганлар. Мен қўрққанимдан гуноҳ қилишим учун, менинг тўғримда ёмон фикр тузилиб, мен таънали гаплар билан таъқиб қилинишим учун у сотилди.Пп 474.1

    Шамаъё берган хоинли маслаҳатни у фақат биргина ўзи ўйлаб чиқармади, ўзларини Неҳемиянинг дўсти деб санаганлардан кўплари унинг душманлари билан сирли суиқасдга киришдилар. Аммо уларнинг режаси бузилди. Неҳемия жасорат билан жавоб берди: “Мендай инсон қочиб қутула оладими? Мендай инсон маъбадга кириб, тирик қола оладими? Бормайман”.Пп 474.2

    Душманнинг пинҳон сақланган ва ошкор бўлган ҳийлаларига қарамай, қурилиш тез олға юрарди, Неҳемия Қуддусга келишидан икки ой ҳам ўтмади, шаҳар атрофида мустаҳкамланган деворлар кўтарилди, қурувчилар деворлар устида юриб, пастга мағлуб этилган душманларга қарашарди. “Бунинг тўғрисида бизнинг ҳамма душманларимиз эшитганида, ва бўлаётганини атрофимиздаги халқлар ўз кўзлари билан кўрганларида, — ёзади Неҳемия, — шунда улар ўз кўзларида жуда паст тушдилар, ва бу ҳаммасини бизнинг Парвардигоримиз қилганини билдилар”.Пп 474.3

    Аммо исроилликлар норозилигини, ғазабини ва тажовузкорлигини тутиб қолиш учун Худованд раҳбарлигининг гувоҳлиги етарли эмас экан. “Бой яҳудийлар кўп хатлар ёзишарди, уларни Тўбиёга юборишар, Тўбиёнинг хатлари уларга қайтарди. Зеро Яҳудияда кўплари унинг билан қасамли иттифоқда эдилар, чунки у Шамаъёнинг куёви эди”. Бунда мажусийлар билан никоҳли алоқасининг натижасига биз шоҳидмиз. Яҳудиялик оиласи Илоҳий душмани билан қариндошликка киришди ва бу алоқа ҳалокатли бўлиб чиқди. Исроил билан Мисрдан чиққан ажнабийларга ўхшаб, мажусийлар доимо хавотирланиш учун манба эдилар. Улар Тангри Таоло иродасига ўзларини бутунлай топширмай, вақт- соати келганида ва Илоҳий иши учун белгили қурбон талаб қилинганида, ходимликка ва кўмаклашишга берган тантанали қасамини бузишга тайёр туришарди.Пп 474.4

    Олдин яҳудийларга қарши тузилган ҳар турли суиқасдларда бош бўлганлар энди улар билан дўстона муомалага хоҳишларини намоён этишарди. Давлатли яҳудийлар эса, мажусийлар билан оилавий алоқалар тузиб, Тўбиё билан ёзишиб, унга хизмат қилишга қасам ичиб, энди унинг тўғрисида яхши фикрда бўлиб, унинг қобилиятли дўстона муомалалари яҳудийларга жуда ҳам фойдали бўларди, дейишарди. Айни вақтда эса бутун режалар ва ҳаракатлар тўғрисида улар Тўбиёни хабардор қилишарди. Шундай қилиб, Илоҳий иш душман ҳужумидан ҳимоясиз қолди, Неҳемия айтган сўзларини, қилаётган ишини нотўғри тушунтириб, унинг бошқаришига зарар келтиришга имконият мавжуд бўларди.Пп 475.1

    Қашшоқ ва мазлум бўлганлар Неҳемияга ёрдам сўраб мурожаат қилганларида, уларнинг оёқ ости қилинган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун у жасурлик намоён этди, одилликни тиклаш учун, таъналар сабабини йўқ қилишга интилди. Мазлум бўлган ватандошларини мудофаа этиш учун ишлатилган ҳокимиятни у ўз фойдасига истифода этишга хоҳламасди. Унинг ҳаракатлари бир қайси даражада миннатдорсизлик ва зўравонлик билан учратилди, аммо айбдорларга танбеҳ бериш учун у ўз ҳокимиятидан фойдаланмади. Тинч ва беғараз у халқнинг манфаати учун хизматини давом этар, кучини аямасди, ишга қизиқиши сусаймасди.Пп 475.2

    Илоҳий иш олға боришига жон куйдирганларга қарши шайтон ҳамла қилишга ҳамиша тайёр туради. Кўпинча мағлубиятга учраб, у кучини йиғиб олиб, қайтадан жангга тушади, янги ҳийлаларни ишлатади. Аммо хавф туғдирадиган унинг энг таҳликали ҳаракати, ўзларини Илоҳий ишида тарафдошлар деб кўрсатганлар орқали сирли таъсирини ўтказишдир. Очиқ адоват балки шиддатли равишда намоён бўлар, аммо у Илоҳий ишида Аллоҳга хизмат қилишига ишонтирадиганнинг пинҳон нафратидан хавфлироқ эмас. Шундайлар қалбларида шайтоннинг хизматкорларидир. Улар ҳар қандай онда фурсатдан фойдаланиб, хоинлик қилишлари мумкин, шу билан душманга ёрдам беришади.Пп 475.3

    Зулмат амирининг фикрлари бир нарсага йўналган, у Худонинг хизматкорини шайтон тарафдошлари билан иттифоқ тузишга эгдиради. Ҳар турли усуллар орқали уларни ҳақиқий йўлдан адаштирмоқчи бўлади, аммо, Неҳемияга ўхшаб, улар саботлилик билан: “Мен катта иш билан бандман, туша олмайман”, — деб жавоб қайтаришлари лозим. Аллоҳ йўлида хизмат қилаётганлар ўз ишини эҳтиёт қилиб, унга зарар келтирмасликка эътибор беришлари лозим. Дўқ- пўписа, масхара ва бўҳтон қилинишларига қарамай, улар, Қуддус деворларини қурувчиларига ўхшаб, ўз ишидан алахсиб кетмасинлар. На бир онга улар бедорлигини сусайтмасинлар, зеро душман мудрамайди. Астойдиллик билан доимо Аллоҳга ибодатларини юксалтириб, “унга қарши кечаю кундузи қўриқчини қўйишлари лозим” (Неҳ. 4:9).Пп 476.1

    Охирги замон яқинлашар экан, шайтон буюк кучи билан васвасаларини Илоҳий хизматкорларининг бошига тушкради. “Девор қурувчиларни” ҳақорат қилишга, уларнинг устидан кулишга у одамларнинг зардасини қайнатади. Аммо душман ҳужумини олиб ташлаш учун қурувчилар пастга тушсалар, уларнинг иши тўхтаб қолади. Душман ниятини улар бутун кучи билан фош қилишлари лозим, аммо айни замонда уларнинг эътибори ишдан алахсимасин. Ҳақиқат ҳар қандай анъаналардан кучлироқ, ёлғон устидан бошини рост кўтаради. Душман бизни бурчимиздан алахситмасин учун улар билан яқин муомалаларга киришмайлик. Кимки эҳтиётсиз хатти-ҳаракати билан Илоҳий ишни ориятсиз қилса ёки ўз меҳнатдошларининг хизматини камситса, ўзини шармандага қолдиради (у доғни осонгина ювиб ташлаб бўлмас), ва келажак ишига жиддий тўсқинликларни қуради.Пп 476.2

    “Қонундан кечадиганлар бетавфиқни мақтайдилар” (Нақл 28:4). Дунё билан қўшилиб, ўзини ҳалигача бенуқсон санайдиган, доимо ҳақиқат душмани билан битимга келишишга таклиф этганида, биз эҳтиёт бўлишимиз лозим ва Неҳемия каби қатъиятли туриб, улардан бош тортмоғимиз керак. Бу маслаҳатлар ҳар қандай яхшиликнинг душманидан чиқмоқда. Бу уйғунлашадиганнинг тили ва биз ўтган кунлардагидай уни иккиланмай тарк этишимиз лозим. Бизни йўналтирадиган Илоҳий кучига халқ эътиқодини ожизлантирадиган ҳар қандай таъсирга қарши маҳкам туриш керак.Пп 476.3

    Душманлар Неҳемияни ўз тўрларига тушира олмадилар. Унинг сири - Неҳемиянинг тебранмас вафодорлигида, унинг имонида. Бекорчи осонгина васвасага тушади ва ўлжасига айланади, аммо кимнинг олдида олижаноб нишони бўлса, бутун эътиборини оладиган хизмати бўлса, шундай жон амалиётда ёмонликка бетаъсир қолади. Имони доимо ривожланаётган жоннинг кучи камаймайди, зеро у Чексиз Севгини тўла-тўкис қабул қилади, Чексиз Севги эса Ўз эзгу режаларини амалга ошириш учун ҳаммасини қилади. Ҳақиқий Илоҳий хизматкорлари қатъият билан иш кўришади, уларнинг дадиллиги сусаймайди, зеро уларнинг абадий таянчи илтифот тахтидир.Пп 477.1

    Ҳар қандай вазиятда Худованд Ўз ёрдамини юборади, унинг билан ҳеч бир инсон кучи қиёслана олмайдй. У Муқаддас Руҳини юборади, Муқаддас Руҳ қийинчиликларни енгиб чиқишга ёрдамлашади, ишончимизни ва имонимизни исботлайди, онгимизни ёритади ва қалбимизни тозалайди. Агар Илоҳий халқ Унинг даставвал билишидан чиққан кўрсатмаларига риоя қилса ва Унинг билан ҳамкорликка тайёр бўлса, шунда уни олдин бўлмаган муваффақиятлар кутади.Пп 477.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents