Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    38-боб - ЗУЛМАТДАГИ ЁРУҒЛИК

    Яҳудия подшоҳлигининг якунини вайронагарчилик ва ҳалокатли йиллар белгилади. Агар Илоҳий элчиларининг башоратли гувоҳликлари умид туғдирмаса ва дадиллантирмаса эди, салтанатнинг ҳолати энг мардонавор қалбларни маъюсликка туширарди. Қуддусда Еремия пайғамбар орқали, бобиллик саройида Дониэл пайғамбар орқали, Ҳўвар дарёнинг соҳилида Ҳезеқил пайғамбар орқали раҳмдил Худованд Ўз абадий ниятини исроилликларга очди, ва Мусо пайғамбарнинг Таврот Китобида ёзиб қолдирилган назрларини Ўз танланган халқи учун амалга оширишга тайёргарлигида инонтирди. Унга вафодор қолганларга ваъда қилганларини У албатта бажо келтиради. “Аллоҳнинг ҳаётбахш каломи абадий турар” (1 Петр. 1:25).Пп 337.1

    Илоҳий фарзандлари саҳрода мусофирчилик ҳаёт кечирганларида Худованд ҳар турли роҳлар ила уларнинг хотирасида Ўз қонунини сақлашга тиришарди. Канъон диёрида истиқомат топгач, исроилликлар кун сайин Илоҳий қўрсатмаларни ҳар бир хонадонда такрорлашлари лозим эди. Уларни эшик ва дарвозларнинг устунларига, шунингдек эслатма лавҳаларга аниқ ёзиб қолдириш керак эди. Уларни мусиқа орқали ишлатиб, ёшига қарамай ҳамма одамлар куйласин эди. Ушбу низом-қоидаларни руҳонийлар маҳфилларида тушунтириб берсинлар эди, мамлакатнинг раҳнамолари учун улар ҳар кунги шуғулланиш мавзуси бўлиши лозим эди. Қонун Китоби тўғрисида Худованд Наби Ясуга деди: “Унда ёзилган барисини сен расо бажаришинг учун, куни-тун унга ўргангин: шунда сен барча роҳларингда муваффақият қозонарсан ва фаросатли хатти-ҳаракат қиларсан” (Наб. Ясу 1:8).Пп 337.2

    Мусо пайғамбар ёзиб қолдирган кўрсатмалар ва қонунни Наби Ясу бутун халққа такдим этарди. “Мусо назр атаб Ясуга берган амрларидан, Ясу Исроилнинг бутун маҳфили олдида, хотин, болалар, улар аро яшаган ажнабийлар олдида ўқиб бермаган на бир сўзи қолмади”. (Наб. Ясу 8:35). Азалдан Бўлганнинг буйруғига биноан, ҳар еттинчи йилда, Чайлалар байрамида, қонун Китоби овоз чиқариб ўқилиши кўрсатилган эди. “Халқни йиғгин, эр- хотинлар фарзандлари билан, сенинг масканларингда яшовчи ажнабийлар ҳам, сенинг ҳузурингга йиғилсинлар, токи улар тингласинлар ва ўргансинлар, ва сизнинг Парвардигорингиз, Худованддан қўрқсинлар учун, ва ушбу қонунда ёзилган ҳамма сўзларига риоя қилишлари учундир. Шу қонунни билмаган уларнинг ўғиллари ҳам эшитиб, Худованддан, сизнинг Парвардигорингиздан қўрққани ўрганадилар, Иордан дарёсидан ўтиб эгаллаган диёрингизда яшаган барча кунларингизда улар Худованддан қўрққани ўрганадилар” (Такр. Шар. 31:12, 13).Пп 337.3

    Агарда келгуси асрларда азалдан Бўлганнинг кўрсатмаларига халқ риоя қилганида, Исроилнинг тарихи умуман бошқача бўларди! Муқаддас Илоҳий Каломга нисбатан фақат эҳтиромли муомала бўлганида, Илоҳий ният бажо бўлишига улар умид боғлай олишарди. Айнан Илоҳий қонунга нисбатан ҳурмат-иззат намоён этиш туфайли, Довуд салтанатининг кунларида ва Сулаймон салтанатининг эртанги йилларида Исроил қувватга кириша олди, айнан барҳаёт каломга имон бўлгани туфайли, Илёс пайғамбар ва Йўшиё подшоҳи кунларида ислоҳотлар ўтказилди. Ўзгаришларга интилган Еремия пайғамбар ҳам, Исроилнинг бойдан бой меросига, ҳақиқат Каломига мурожаат қиларди. Хизматининг ҳамма йилларида у халққа хитоб килиб: “Ушбу аҳд сўзларини эшитинглар”, — деярди. Илоҳий Калом Унинг режалари тўғрисида тўла-тўкис тасаввур бера оларди ва заминнинг барча халқларига нажот берадиган ҳақиқатни инъом қила оларди (Ер. 11:2).Пп 338.1

    Яҳудия чекинишининг охирги йилларида пайғамбарларнинг даъватлари одамлар қалбида ҳамдардликни деярли топмагандай туюларди, ва халдейлар лашкари учинчи — ва охирги — марта Қуддусни қуршаб олганида, ҳар бир инсон қалбида умид сўнди. Шаҳарнинг бутунлай вайрон этилишини Еремия башорат қилди, матонатли туриб бобилликлар қўлига берилишларига илтимос қилди, даъватига муносиб пировардида зиндонга тушди. Аммо шаҳарда бўлган вафодор қолдиқни Аллоҳ маъюс умидсизликда қолдирмади. Ҳатто Еремия, унинг хитоби устидан кулганларнинг қатьий назоратида бўлганида, у Осмондан янги ваҳий олди. Осмоннинг орзуси фақат кечириш ва қутқаришдан иборат эди, ва ушбу орзу то бизларнинг кунларимизгача Илоҳий жамоатига тасалли келтирадиган манбадир.Пп 338.2

    Илоҳий назрларига эътиқоди саботли пайғамбар, тақдирланган шаҳарнинг аҳолисига, Аллоҳнинг Ўз халқига нисбатан режаси пировардида бажо келтирилишига, тебранмайдиган ишончини намоён этди. Шоҳидлар ҳозирлигида керакли ҳаракат қилиб, у Ҳанатот қишлоғида ўз аждодига тегишли ворислик далани етмиш кумуш тангага сотиб олди.Пп 339.1

    Инсоний нуқтаи назаридан бобилликлар қўлига тушган ерни сотиб олиш ақлсиз туюларди. Пайғамбар Қуддуснинг вайрон бўлишини, Яҳудиянинг қирилишини ва мамлакатнинг бутунлай яксон қилинишини ўзи каромат этганди. Бобилда узоқ йилларга чўзиладиган асоратни ўзи башорат этганди. Кекса ёшга етиб борган экан, у ерни сотиб олиб, шахсий манфаатларга ишона олмас эди. Шунга қарамай, Муқаддас Ёзувларда келтирилган ваҳийларни синчиклаб текширганида, унинг қалбида эътиқод туғилди: ҳа, Аллоҳнинг фарзандларини назр атаб берган ерларига қайтариш нияти бор! Белгили муддат ўтгач, мусофир ҳаёт кечиришга мажбур бўлганлар қайтадан оталарининг ерида истиқомат топадилар — буни Еремия пайғамбарлик назари билан кўрди. Ҳанатотда ер сотиб олиб, у бошқаларда умид ўчмасин, деярди, чунки худди ушбу умид ўзига ҳам буюк тасалли келтирарди.Пп 339.2

    Сотиб олиш ҳужжатини имзолаб, ва шоҳидлар қўл қўйганларидан сўнг, Еремия ёрдамчиси Борухга деди: “Ушбу ҳужжатларни олгин, — бу муҳрланган сотиб олиш ҳужжатини ва очиқ қолдирилган ёзмани сопол кўзага солгин, токи унда кўп кунлар қолаверсин. Зеро Сарвари Коинот, Исроил Тангриси шундай дейди: уйлар ва далалар ва узумзорлар ушбу диёрда яна сотиб олинадиган бўлади” (Ер. 32:14, 15).Пп 339.3

    Ҳаддан ғалати шартнома тузилган пайтда Яҳудиянинг вазияти шунчалик ишончсиз эди-ки, сотиб олиш ҳужжати тузилиб, Борухга асрашга узатилгандан кейин тезда, Еремиянинг шу кунгача тебранмаган имони жиддий синовдан ўтказилди. Яҳудия аҳолисини дадиллантираман, деб балки у ўзига керакмас даражада ишонгандир? Балки Илоҳий Каломининг назрларига ишонч уқтиришга тиришиб, уларнинг пуч умидларига сабаб бергандир? Аллоҳ билан аҳд тузганлар узоқ вақт давомида унинг таклифига жавобан фақат уни масхара қилдилар, ва энди эса, бутунисини эътиборга олса, наҳотки танланган халққа берилган назрлар тўла-тўкис бажо келтирилса?Пп 340.1

    Руҳи хижолатланган, надомат чекишдан, тонганларга қайғурганидан маъюс аҳволга тушган пайғамбар Аллоҳга мурожаат қилди ва башариятга тегишли Илоҳий ниятларини тушунтириб беришини ёлворди.Пп 340.2

    “Ё Худойи Худовандо! Сен осмону заминни буюк қувватинг ила ва кучли қўлинг ила яратдинг, Сенинг учун мушкул нарса йўқдир; Сен мингларга марҳаматингни намоён этасан ва оталар қонунсизлиги учун улардан кейин фарзандларининг оғушига қайтарасан: ё буюк, жаббор Аллоҳ, Сенинг исминг — Сарвари Коинот! Маслаҳатда — буюк, ишда — кучли, инсон ўғилларига юрган йўллари биноан ва ишларининг самараси биноан қайтариш учун, инсон ўғилларининг йўлларига кўзлари доимо очиқ Парвардигори Олам! Сен Миср диёрида ажойибот ва аломатлар бажо этдинг, ва бугунги кунга қадар, Исроилда ҳам, ва ҳамма инсонлар аро ҳам амал қилмоқдасан; бугунги кунда каби Ўз исмингни тасдиқламоқдасан; Сен кучли қўлинг билан, буюк даҳшатда, Сенинг халқинг Исроилни Миср диёридан ажойибот ва аломатлар кўрсатиб чиқардинг, ва оталарига қасам ичиб атаган ерни, ушбу диёрни уларга бердинг, — сут ва асал оқадиган ерни. Улар кирдилар ва уни эгалладилар, аммо Сенинг овозингта қулоқ солмайдиган бўлдилар, Сенинг қонунинг бўйича ҳаракат қилмасдилар, Сен амр атаб берганинг бўйича қилмайдиган бўлдилар, ва шунинг учун сен устиларига бу фалокатни келтирдинг” (17-23-оятлар).Пп 340.3

    Навуходнесар лашкари Сион деворларини забт этишга тайёрланди. Шаҳарни қутқариш охирги умидсизлик ҳаракатда минглаб ҳалок бўлди. Аммо ундан кўпроғи очликдан ва касалликдан ўлишарди. Қуддуснинг тақдири ечилди. Душман забт этиши учун хоктўда ерни то деворлар тепасигача кўтарди. “Мана хоктўда, — пайғамбар ибодатини давом этарди, — шаҳаргача етди; ва шаҳар шамшир, очлик ва ўлатдан халдейлар қўлига топширилмоқда, унга қарши уруш олиб бораётган душманлар қўлига; Сен айтганинг юзага чиқмокда, ва мана, Ўзинг кўряпсан. Сен-чи, ё Худойи Худовандо, менга: кумушга дала сотиб олгин ва шоҳидларни чақиргин, дединг; шаҳар эса халдейлар қўлига топширилмоқда” (24, 25-оятлар).Пп 341.1

    Пайғамбар юпанчли жавоб олди: “Ва Худованд каломи Еремияга етди: Мана, Мен — Худованд, ҳар қандай башарнинг Аллоҳи; Менинг учун имконсиз нарса борми?” ( 26, 27-оятлар). Шаҳар тезда халдейлар ўлжасига айланади: унинг даргоҳлари ва дарвозалари оташга берилиб ёқилади; аммо лекин, шаҳарнинг ҳалокати яқин бўлса-да, Қуддус аҳолиси асоратга тушиши лозим бўлса-да, Исроил тўғрисида азалдан Бўлганнинг абадий нияти амал қилинади. Ўз хизматкорининг ибодатига жавобини давом этар экан, Худованд ҳукмига дучор бўлганлар тўғрисида деди: “Мана, Мен қаҳр-ғазабимда ва буюк зўғимимда уларни ҳайдаб чиқарган диёрлардан қайта йиғаман, уларни ушбу жойга қайтараман ва уларга бехатар истиқомат бераман. Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Тангриси бўламан. Ҳаётларининг барча кунларида, қут-баракали ҳаёт кечиришлари учун ва ўзларидан кейинги фарзандларининг фаровонлиги учун, Мендан кўрқиб яшашлари учун, Мен уларга бир қалб ва бир роҳ бераман. Ва улар билан абадий аҳд тузаман, шу аҳдим бўйича, уларга яхшилик қилиш учун, улардан четлашмайман; улар Мендан чекинмасликлари учун, қалбларига қўрқув ҳисини соламан. Меҳрибончилигимни намоён этиб, улар учун қувонурман ва ушбу диёрда уларни мустаҳкамлаб ўтқазирман — бутун қалбимдан, бутун жонимдан шуларни қилурман.Пп 341.2

    Зеро Худованд шундай дейди: ушбу халқ устига ҳамма мусибатларни қандай келтирган бўлсам, Мен уларга ваъда берган эзгу неъматларимга ҳам уларни насиб этаман. Ва сиз ўзингиз: “бу диёр саҳрога айланган, на одамлари, на ҳайвонлари қолган, халдейлар қўлига тушган” деган диёрда, далалар сотиб олинади, далалар кумушга олиниб, ҳужжатларига киритилади, муҳрланади ва шоҳидлар таклиф этилади - Бенямин диёрида ва Қуддус шаҳарининг теварак- атрофида... увада жойлашган шаҳарларда ва жанубий шаҳарларда шундай бўлади, зеро Мен уларни асоратдан қайтараман, дейди Худованд” (37-44-оятлар).Пп 342.1

    Халос этиш ва қайта тиклаш ваъдасини исботлайдиган “Худованд каломи иккинчи марта Еремияга бўлди, шу пайт у посбонлик ҳовлисида эди: заминни яратган Худованд, барини тартибга киритган ва мустаҳкамлаган Худованд шундай дейди: Менинг исмим Худованд. Менга мурожаат этгил — ва Мен сенга жавоб бераман, сен билмаганни, буюк ва сен етолмаганни намоён этаман. Зеро ушбу шаҳарнинг хонадонлари тўғрисида, Яҳудия подшоҳларининг уруш учун ва вайрон қилиниш учун тақдирланган уйлари тўғрисида Худованд, Исроилнинг Тангриси шундай дейди: Мана, Мен унинг яраларига малҳам қўйарман ва дардини шифоларман ва уларга тинчлик ва ҳақиқатнинг серобгарлигини очарман, Мен Яҳудани ва Исроилни асоратдан қайтараман ва олдингидай уларни жойлаштираман, Менга қарши гуноҳ қилиб юрган ҳар қандай бетавфиқликдан уларни поклайман, Менинг кўз ўнгимда гуноҳ қилиб, Мендан чекинганларни кечираман. Ва Менинг учун Қуддус номи қувончли бўлур, заминнинг барча халқлари олдида мақтовли ва шарафли бўлур. Улар Мен халқимга қилган барча эзгу ишларим тўғрисида эшитгач, ҳайрон бўладилар, барча эҳсонларимдан ва Мен берган ҳузур-ҳаловатдан ларзага келадилар. Худованд шундай дейди: бу жойда, сизлар “бу жой бўш, одамсиз ва ҳайвонсиз” деган жойда, Яҳудия шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида... яна қувонч овози, шодиёна садоси эшитилади, куёв овози ва келин овози, ва “Сарвари Коинотни олқишланг, зеро Худованд эзгудир, зеро Унинг меҳрибонлиги абадийдир” деганларнинг овози янграйди, ва Худованд маконида миннатдорчилик қурбонини келтираётганларнинг овози тинмайди; зеро Мен ушбу диёрнинг асоратга тушганларни олдинги ҳолатига қайтараман, дейди Худованд. Сарвари Коинот шундай дейди: бу жойда, бўш - одамсиз ва ҳайвонсиз бўлган жойда — ҳамма шаҳарларда яна чўпонлар масканлари бўлур ва улар подаларини боқишади. Тоғли шаҳарларда, ува шаҳарларида ва жанубий шаҳарларда, Бенямин диёрида ва Қуддуснинг теварак-атрофида ва Яҳудо шаҳарларида яна санаб юрадиган қўли остида сурувлар боқилар, дейди Худованд. Мана кунлар етиб келади-ки, дейди Худованд, Мен Исроил хонадони тўғрисида ва Яҳудо хонадони тўғрисида айтган эзгу сўзимни бажо келтираман” (Ер. 33:1-14).Пп 342.2

    Ана шундай қилиб Илоҳий жамоатининг ёвуз кучлар билан узоққа чўзилган курашининг энг зулматли соатларида, у тасалли топди. Исроилни қириб ташлашда шайтоннинг интилиши муваффақият қозонганидай туюларди, аммо Худованд ҳодисаларнинг оқимини ўзгартди, ва кейинги йиллар давомида ўтмишга кечирим олишга Унинг халқига имконият берилди. Унинг жамоатига хитоби деярди:Пп 343.1

    “Сен эса, Ёқуб, Менинг қулим, қўрқма... Исроил, сен даҳшатга тушма; зеро мана, Мен сени узоқ диёрдан, асорат тушган ердан халос этаман; Ёқуб қайтиб келади ва осойишта ва тинч яшайди, ва ҳеч ким уни даҳшатга солмайди; зеро Мен сени қутқаришим учун сен билан... Мен сенинг яраларингга малҳам қўяман ва шифолайман” (Ер. 30:10, 11, 17).Пп 343.2

    Қайтиш шодиёна кунида бўлинган Исроилнинг қавмлари яна бирлашадилар. Худованд яна Исроилнинг барча қавмлари устидан Подшоҳ бўлиб тан олинади. «Улар Менинг халқим бўладилар, — дейди У, — ... Ёқуб тўғрисида шодиёна куйланг, халқлар бошлиғи олдида хитоб қилинглар; эълон этинг, олқишланг: “ё Худованд, Ўз халқинг, Исроил қолдиғини қутқаргин!” — дейинглар. Мен уларни шимолий диёрдан қайтараман, замин четларидан тўплайман. Улар кўз ёшини тўкиб кетдилар, Мен уларни юпатиб етаклайман; уларни текис роҳлардан сув оқимларни олдидан олиб бораман ва улар қоқилмайдилар, зеро Мен — Исроилнинг Падариман, ва Эфраим — Менинг тўнғичимдир” (Ер. 31:7-9).Пп 343.3

    Қачондир заминимизнинг барча халқлари аро Аллоҳнинг танланганлари бўлиб даъват этилганлар, энди улар, ҳамманинг олдида камситилган, бегона юртда, келажак бахтлари учун шунчалик даркор бўлган итоатликка ўрганишлари керак эди. Итоатликка ўрганмагунча, Аллоҳ уларга нисбатан орзу қилганини амалга ошира олмасди. “Мен сени меъёрдан ортиқ жазоламайман, аммо жазосиз қолдирмайман”, — уларнинг руҳий соғлигини назарида тутиб, эълон этди У (Ер. 30:11). Бунга қарамай У назокатли севганларини унутмайди; еримизнинг барча халқлари олдида У Ўз режасини амалга оширади, туюладиган мағлубиятни у ғалабага айлантиради ва ҳалок бўлаётганга нажотини ҳадя этади. Пайғамбарга айтилди:Пп 344.1

    «Ким Исроилни тарқатган бўлса, У уни йиғиб олади, ва чўпон ўз сурувини қўриқлаганидай, уларни сақлайди; зеро Худованд Ёқубни қўлга киритади ва уни, ундан кучлироқ қули бўлгандан, халос этади. Ва келадилар улар, Сион тепаларида тантана қиладилар; ва Худованднинг эзгу неъматларига оқиб келишади: буғдою, шарбатга ва мойга, қўзи ва буқаларига; уларнинг жонлари суғорилган боғдай бўлади, ва улар эндигида дарду-ҳасрат тортмайдилар... қайғуларини хурсандчиликка айлантираман, уларни юпатаман, ҳасратларидан кейин қувонтираман. Ва жонларини ернинг табаррук ҳосилидан тўйдираман, ва неъматларимдан Менинг халқим қониқади, дейди Худованд.Пп 344.2

    Сарвари Коинот, Исроил Тангриси шундай дейди: эндигида, Мен уларни асоратдан қайтарганимда, Яҳудо диёрида ва унинг шаҳарларида: “ё муқаддас тоғ, адолат маскани, сени Худованд олқишласин!” — дейишади. Унда Яҳудо ва ҳамма шаҳарлар биргаликда, ер ҳайдовчилари ва подалар билан юрувчилари истиқомат топадилар. Зеро Мен ҳориб-толган жоннинг чанқовини босаман ва изтироб чекаётган ҳар бир жонни қондираман...Пп 344.3

    Мана шундай кунлар келяпдики, дейди Худованд, Мен Исроил хонадони ва Яҳудо хонадони билан янги аҳд тузаман, уларнинг оталарини етаклаб, Миср диёридан чиқариш кунда, ўша кунда тузган аҳдим каби эмас; Мен улар билан иттифоқда қолаверишимга қарамай, ўша аҳдни улар буздилар, дейди Худованд. Аммо мана, ўтган кунлардан кейин Мен Исроил хонадони билан янги аҳд тузаман, дейди Худованд: қонунимни уларнинг вужудига киритаман ва уларнинг қалбларига ёзиб қолдираман, ва уларнинг Парвардигори бўламан, улар эса Меним халқим бўлишади. Эндигида бир-бирини, ака укасини ўргатиб: “Худовандни таниб билинглар”, дейилмайди, зеро ҳамма, кичигидан бошлаб катгасигача, Мени биладиган бўлишади, дейди Худованд, чунки Мен уларнинг қонунсизлигини кечираман ва гуноҳларини умуман эсимга олмайман» (Ер. 31:10-14; 23-25, 31-34).Пп 344.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents