Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    33- боб - ҚОНУН КИТОБИ

    Бобил асоратини каромат қилган пайғамбарларнинг кўзга кўринмас, аммо қудратли таъсири Иўшиё салтанатининг ўн саккизинчи йилида ўтказилган ислоҳотларни ҳар жиҳатдан тайёрлади. Илоҳий ҳукмни бир қайси вақтга тўхтатган бу ислоҳотларнинг сабаби шунда бўлди-ки, кутилмаганда Муқаддас Ёзувнинг бир қисми топилди ва текширила бошланди. Кўп йиллар олдин бу Каломнинг саҳифалари йўқотилиб, хотирадан чиққан эди.Пп 285.1

    Бу воқеадан юз йил илгари, Ҳизқиё подшоҳ биринчи марта Пасха байрамини нишонлаганида, қонун китоби ҳар кун халққа ўқилсин, деб руҳоний-муаллифларга кўрсатма берган эди. Мусо ёзиб қолдирган кўрсатмаларга риоя қилиш туфайли, айнан бизга Такрори Шариат деб белгили бўлган Китобдан аҳдларни синчиклаб текшириши орқали, Ҳизқиёнинг салтанати фаровонликка етишди. Аммо Манаше ушбу кўрсатмаларни бекор қилишга жасурланди, ва унинг подшоҳ бўлган вақтида, маъбадда сақланаётган конун китобининг нусхаси, унга нисбатан бепарво муомаланинг натижасида йўқотилди. Шундай қилиб, узоқ вақт давомида қонун китобида бўлган кўрсатмалар тўғрисида нимаики билиш имкониятдан халқ бутунлай маҳрум эди.Пп 285.2

    Табаррук қурилишни сақлаб қолишни истаган подшоҳ Йўшиё буйруғига биноан тиклаш ишлари ўтказилган вақтда, олийруҳоний Ҳилқиё аллақачон йўқотилган қўлёзмани топди. Олийруҳоний нодир қўлёзма-туморни китобхон-олим Шофонга топширди, униси ўқиб чиқиб, пошоҳга баён этди, шунингдек қўлёзма қандай топилганини ҳам сўзлаб берди.Пп 285.3

    Қадимги қўлёзмада қолдирилган насиҳату огоҳлантиришларни эшитган Йўшиё чуқур ҳаяжонланди. Аллоҳ шунчалик аниқ “ҳаёт ва ўлим ... иноятлар ва лаънатлар” тўғрисида Исроилга айтганини подшоҳ илгари ҳеч қачон эшитмаган эди ва ҳатто ўзига тасаввур ҳам этмасди. Исроил халқи барча халқларга барака келтириши ва бутун заминнинг шон-шуҳрати бўлиши учун, унга биргина марта эмас махсус ҳаёт йўли таклиф этилган экан. “Қаттиқ туринглар ва жасур бўлинглар, улардан қўрқманглар ва даҳшатга тушманглар; зеро Худованд, сенинг Парвардигоринг, Ўзи сенинг билан боради, сендан чекинмайди ва сени қолдирмайди” (Такр. Шар. 31:6).Пп 285.4

    Китобда Худованд кўп марта Ўз ниятини ифодалаб, қутқарилишга келганда бутунлай Унга таваккал қилишга таклиф этарди. Уларни Миср қуллигидан халос этганидай, У қудратли қўли билан уларни назр аталган Диёрда мустаҳкамларди ва заминнинг ҳамма халқлари устидан уларни қўйган бўларди.Пп 286.1

    Бу ваъдалар итоатликка ҳадя сифатида бўлиб, бўйсунмаган ҳолда қандай ҳукмлар чиқарилиши тўғрисида каромат ила кузатиларди. Ва подшоҳ китобни мутолаа қилар экан, унинг илҳомлантирадиган сўзларига шунчалик киришди-ки, салтанатидаги шароитни тасвирлайдиган манзара унинг назарига намоён бўлди. Аллоҳдан чекинган халқнинг ҳолатини баён этадиган кароматларда ҳалокат куни яқинлашаяпти ва нажот бўлмас деган исботнинг муайянлиги уни мағлуб этди. Кароматларнинг тили оддий бўлиб, сўзларни тушунмай қолиб бўлмасди. Китобнинг охирида яна Исроилга нисбатан Илоҳий муомаланинг асоси қисқача баён этиларди ва янада келгуси воқеалар тўғрисида такрорланарди, натижада бу башоратлар икки ҳисса тушунарли эди. Мусо бутун Исроил олдида хитоб қилди:Пп 286.2

    “Эй осмон эшит, мен гапирурман; ва замин, оғзимдан қуйилган суханни тингла. Менинг таълимотим ёмғир каби, нутқим шабнам каби, майда ёмғир кўкатга, сел майсага тушгандай куюлар. Худованд исмини олқишлайман; бизнинг Худойимизни мадҳ этинглар. У қувватимиздир; Унинг ишлари комил ва барча йўллари одилонадир. Аллоҳ адолатли, Унда адолатсизлик йўқ; У адолатли ва ҳақиқийдир” (Такр. Шар. 32:1-4).Пп 286.3

    “Қадимги кунларни эслагин, олдинги авлодларнинг йиллари тўғрисида мулоҳаза юритгин; отангдан сўрагин, ва у сенга хитоб қилар, қарияларингдан суриштиргин ва улар сенга баён этар. Сарвари Коинот халқларга улушини бўлиб берганида ва инсон ўғилларини ер юзида жойлаштирганида, шунда Исроил ўғилларининг сони бўйича у халқларга чегараларини белгилади. Зеро Худованднинг халқи Унинг қисмидир; Ёқуб - Унинг меросли улуши. У уни саҳрода ғамгин ва ваҳший биёбонда топди; уни иҳота қиларди, назорат этарди, уни кўзининг гавҳари каби сақларди” (Такр. Шар. 32:7-10).Пп 286.4

    Аммо Исроил “уни яратган Аллоҳни қолдирди ва нажотининг қувватидан нафратланди. Улар бегона худолар билан Унинг рашкини қўзғотардилар ва макруҳ ишлари билан ғазабини чиқаришарди. Аллоҳга эмас, жинларга қурбонлар келтиришарди, ўзлари билмаган, янги, қўшни томонидан келган, оталарингиз хаёлига ҳам олмаган худоларга қурбон чалишарди. Сени эса туғган Ҳомийни сен унутдинг, сени яратган Парвардигорни эсламай қўйдинг.Пп 287.1

    Худованд кўрди ва оташин ғазабида Ўз ўғилларини ва Ўз қизларини менсимай қўйди, ва деди: юзимни улардан пинҳон этурман, ва уларнинг оқибати қандай бўлишини кўрурман: зеро улар ҳардамхаёл насл, садоқат деган сўзни билмайдиган фарзандлар. Улар Менинг ғашимни худолари билан эмас, пуч оворагарчиликлари билан келтирдилар ва Мени хафа қилдилар: Мен ҳам уларни халқ билан эмас, бефаҳм халқ орқали ғашини келтираман ва хафа қиламан...Пп 287.2

    Устиларига мусибатларни йиғаман, ўқларимни уларда битираман: очликдан беҳол бўладилар, қаттиқ иситмадан қийналадилар ва ўлатдан қириладилар; устиларига йиртқич ҳайвон тишларини ва ерда судралувчиларнинг оғувини юбораман.Пп 287.3

    Зеро улар ақлини йўқотган халқ, воқеалар мазмунини тушунмайдилар. Кошки улар мулоҳаза юритиб кўрсалар эди, ўйлаб кўрсалар эди, фаҳмлаб оқибатини тушунсалар эди! Агар Ҳомий уларни ташлаб қўймаганида, ва Худованд уларни бермаганида, битта нафари мингтани қувлаб борарди ва иккита нафар оломонни тақиб қиларди! Зеро уларнинг ҳомийси бизнинг Ҳомийимиздай эмас; душманларимизнинг ўзлари шунга шоҳиддир...Пп 287.4

    Менинг наздимда бу пинҳон эмасми? Менинг омборларимда муҳрланмаганми? Уларнинг оёқлари тебранганда Менда интиқом ва танбеҳ Мендандир; зеро уларнинг ҳалок бўлиш куни яқин, тезда уларнинг тақдири ечилур” (Такр. Шар. 32:15-21, 23, 24, 28-31, 34, 35).Пп 288.1

    Ушбу ва унга ўхшаш оятлар Худованднинг Ўз халқига бўлган севгисини ва Унинг гуноҳга нисбатан нафратини Йўшиёга намоён этди. Подшоҳ тезда қасд олиниш тўғрисида ўқиганида, олдингидай қайсарлик билан гуноҳ қилишни давом этганларнинг тақдирини англаганида, келажакни тасаввур этиб ларзага келди. Яҳудиянинг бузуқлиги ҳаддан зиёд эди: уларнинг давом этаётган чекинишларининг оқибати қандай бўлар экан?Пп 288.2

    Мамлакатда ҳукмрон бўлган бутпарастликка подшоҳ бепарво назар солади, деб айтиб бўлмасди. “Салтанатининг саккизинчи йилида, ҳали ўсмир бўла туриб,” у бутунлай ўзини Худога бағишлади. Тўрт йил ўтгач, ўн икки ёшида, тобе бўлганларнинг томонидан васвасага йўлиқмас учун, у “Яҳудия ва Қуддусни тепаликлардан, бағишланган дарахтлардан, кесиб ясалган ва қуйилган санамлардан тозалай бошлади. Ва унинг юзи олдида Баалнинг қурбонгоҳларини, устиларида юксалган ҳайкалларни яксон қилдилар; бағишланган дарахтларни у кесди, ясалган ва қуйилган санамларни синдирди, кулга айлантирди ва қурбон келтирганларнинг гўрларига кулни сепди. Коҳинларнинг суякларини олиб, уларнинг қурбонгоҳлари устида ёқди ва Яҳудия билан Қуддусни тозалади” (2 Воқ. 34:3-5).Пп 288.3

    Фақат Яҳудияда ўтказилаётган ислоҳотларга кўнмай, ёш подшоҳ уларни Фаластиннинг бошқа музофотларига тарқатишга интилди. Бу музофотлар илгари Исроилнинг ўн қавмига тегишли эди, энди улардан арзимайдиган қолдиқгина қолганди. Муқаддас Ёзувининг гувоҳлигига муносиб подшоҳ “Манаше шаҳарларида ҳам, Эфраим, Шимъўн, ҳатто Нафтоли қавмигача шундай хатти-ҳаракат кўрди”. Ҳамма музофотларни узунлигига ва кенглигига кезиб чиқиб, “қурбонгоҳяарни ва бағишланган дарахтларни бузди, санамларни кулга айлантирди, ва Исроил диёри бўйича ҳамма хайкалларни яксон қилгачгина Қуддусга қайтди” (6, 7- оятлар).Пп 288.4

    Шу йўл билан Йўшиё, токи Илоҳий қонуннинг табаррук асосларини улуғламоқ учун, энг биринчи балоғат кунларидан ўз подшоҳлик мавқеини истифода қилишга тиришарди. Энди эса, китобхон Шофон унга қонун қитобини ўқиган пайтда, ушбу нодир қўлёзмада подшоҳ доноликнинғ бойлигини кўрди, ўз салтанатида шунчалик орзиқиб хоҳлаган ислоҳот ишларига қудратли иттифоқдошни пайқади. Қонун китобидаги насиҳатларнинг нурида яшаб, ҳаракат қилишга у жиддий қарор чиқарди. Халқни ушбу таълимот билан таништириш учун, ва имконияти борича одамлар онгига қонунга нисбатан севги ва эҳтиромни киритиш учун, подшоҳ илҳомланди.Пп 289.1

    Керакли ислоҳот ишларини ўтказиб бўлармикин? Исроилнинг гуноҳларига Илоҳий узоқчидамлик ҳадига деярли етди-ку, ва Худованднинг исмини уятга қолдирганларни жазо этиш учун У тезда кўтарилиши лозим. Худованднинг ғазаби ушбу халққа алангаланди-ку. Жонининг чексиз изтироби ва умидсизлигидан мағлуб бўлган Йўшиё кийимларини йиртди, ва надомат чекмаган халқнинг гуноҳларига кечирим сўраб, у азобланган ҳолатида Аллоҳ олдида юз тубан тушди.Пп 289.2

    Ўша даврда Қуддусда маъбаднинг олдида Ўлдама исмли наби яшарди. Хавотирли ҳисларга тўлган подшоҳ унга мурожаат қилди, токи Худованднинг танланган хабарчиси орқали Яҳудиянинг тақдирини билиш учун; унинг кучи етадиган усуллар орқали нобуд бўлишига яқинлашган салтанатни қутқариб бўлармикин?Пп 289.3

    Вазиятнинг жиддийлиги ва набига бўлган эҳтиромлиги, Ўлдама олдига вакиллар сифатида салтанатнинг энг атоқли эрларини юборишга уни журъатлантирди. “Боринглар, - буйруқ берди у, ушбу топилган китобнинг каломи тўғрисида менинг учун, халқ учун ва бутун Яҳудия учун сўроқ қилинглар; чунки Худованднинг ғазаби буюқдир; бизга тайинланган кўрсатмаларга биноан яшашга келганда, бизнинг оталаримиз ушбу китобнинг каломига қулоқ солмаганлар ва Худованднинг қаҳрини қўзғотганлар” (4 Под. 22:13).Пп 289.4

    Ўлдама орқали Худованд Ўз қарорини Йўшиёга етказди: Қуддуснинг вайрон бўлиши бекор қилинмайди. Агар халқ Аллоҳ олдида ўзини тийса ҳам, барибир халққа белгиланган жазодан у қочиб қутилмайди. Уларнинг онги шу қадар қонунсизлик билан зулматланган-ки, ҳатто агар жазо бекор қилинганида, улар яна олдинги гуноҳли ҳаёт тарзига қайтадилар. “Сизларни менинг ҳузуримга юборган инсонга айтинглар, - жавоб берди аёл-наби, — Худованд, Исроилнинг Худоси шундай дейди: Яҳудия подшоҳи ўқиган китобнинг сўзлари бўйича Мен ушбу жойга ва унинг яшовчиларига ёмонлик келтираман, чунки улар Мени қолдирдилар, қўлларидан келган ишлари билан Менинг ғашимга тегиш учун бегона худоларга сиғинадилар. Ана шу сабабли ушбу ўринга Менинг қаҳрим алангаланди ва сўнмайди” (15-17- оятлар).Пп 290.1

    Аммо подшоҳ Худованд олдида ўзини камтар қилгани учун, унинг чин қалбидан кечирим ва илтифот олишга интилишини Худованд қабул қилади. Унга етказмоққа буюрилди: “Сен қалбингни юмшатганинг учун, ушбу диёр ва унинг истиқоматчилари даҳшат ва лаънат мавзуси бўлишларини эшитиб, Худованд олдида камтарликда либосингни йиртиб йиғлаганинг учун, Мен сенга назаримни солдим, дейди Худованд. Сени манзур кўриб, мана, Мен сени оталарингга қўшаман, ва сен қабрингга кириб тинчлик топасан, ва Мен ушбу жойга келтирган фалокатни кўзларинг кўрмайди” (19, 20-оятлар).Пп 290.2

    Подшоҳ келажакни Аллоҳнинг ихтиёрига топшириши лозим эди, у азалдан Бўлганнинг қарорини ўзгарта олмасди. Подшоҳга осмон ҳукмлари тўғрисида эълон этиб, Худованд халқни тавба қилиш ва ўзгариш имкониятдан маҳрум этмади. Илоҳий суханида у танбеҳни юмшатиш хоҳишни пайқади ва қатъиятли ўзгаришлар киритишга жазм этди. У дарҳол катта маҳфил йиғишга қарор чиқарди, маҳфилга Қуддус ва Яҳудиядан қарияларни ва раҳнамоларни, шунингдек халқни ҳам таклиф қилди. Ҳаммаси руҳонийлар ва левийлар билан маъбаднинг ҳовлисида подшоҳ ила учрашдилар.Пп 290.3

    Улкан маҳфилга подшоҳнинг ўзи мурожаат қилди, “Худованд уйида топилган аҳд китобининг сўзларини халққа овоз чиқариб ўқиди” (4 Под. 23:2). Ҳаяжонланиб, дард чекиб айтилган хабар тингловчиларнинг қалбига чуқур таъсир кўрсатди. Подшоҳнинг юзида аксланган қайғуриши, келгуси жазолаш тўғрисида огохдантириш хабарнинг жиддийлиги — ўз таъсирини намоён этди ва кўплар подшоҳ билан биргаликда кечирим қидирадиган бўлдилар.Пп 291.1

    Кейин Йўшиё таклиф киритди: энг атоқли эрлар халқ билан бирлашиб, илдизидан бошлаб ислоҳотларда қатнашишга ваъда берсинлар ва Тангри Таоло олдида халқ билан тантанали аҳд қурсинлар. “Кейин подшоҳ баландликка турди ва Худованд юзи олдида аҳд тузди — Худованд кетидан юриш, токи ушбу китобда ёзилиб қолдирилган сўзларни амалга ошириш учун, бутун қалбдан ва бутун жон билан Унинг амрларига, Унинг ваҳийларига ва Унинг низом- қоидаларига риоя қилишдир. Ва бутун халқ аҳдга киришди” (3-оят).Пп 291.2

    Кетидан ўрин олган ўзгаришларда подшоҳ айнан мажусий санамларини қириб ташлашга эътибор берди. Мамлакатнинг истиқоматчилари узоқ вақт атрофдаги халқларнинг одатларига қўшилиб яшадилар, ёғочдан ва тошдан ясалган санамларга топиниб, шунчалик ўргандилар- ки, ёвузлик илдизидан қуритилиши имконсиз туюларди. Аммо Йўшиё ўз ўлкасини макруҳликдан тозалашга жазм этди. “Ва ўша ерда бўлган тепаликларнинг ҳамма коҳинларини, қурбонгоҳга қўйиб ўлдирди ва инсон суякларини қурбонгоҳда куйдирди, - ва Қуддусга қайтди...Ўликларни чақиртадиганларни ва сеқргарларни, ва фолбинларни, бутларни, Яҳудия ва Қуддусда пайдо бўлган барча макруҳликларни Йўшиё қириб ташлади, токи Худованд уйида топилган китобда ёзилган қонуннинг сўзларини бажо келтириш учун” (20, 24-оятлар).Пп 291.3

    Бир неча асрлар олдин, подшоҳликнинг бўлиниш кунларида, Набўт ўғли Йўрам, Исроил хизмат қилаётган Аллоҳга итоатликдан чиқиб, Байтилда бегона табаррук этилмаган қурбонгоҳ қурган эди, токи Қуддусдаги маъбадда бўлаётган хизматдан одамларнинг қалбларини бездириб, уларни топинишнинг янги усулларига ундаш мақсадда. Ушбу қурбонгоҳ аста-секин одамларни бутпарастликка йўлиқтириш — шайтоннинг режаси эди. Қурбонгоҳ диний хизматга бағишлангани пайтда, тўсатдан Яҳудиядан келган Илоҳий бандаси намоён бўлди, у масхарабоз ҳаракатларни фош қилиши лозим эди. “ Қурбонгоҳга қараб у Илоҳий каломини баён этди, ва деди: қурбонгоҳ, қурбонгоҳ! Худованд шундай деяпти: мана Довуд хонадонига ўғил насиб этади, унинг исми Йўшиё қўйилур, у сенинг устингда куйдиришлар ўтказадиган тепаликларнинг руҳонийларини қурбон келтиради ва инсоний суякларни устингда ёндиради” (3 Под. 13:2). Бу сўзлар Худованддан чиққанини аломатлар кузатарди.Пп 291.4

    Уч юз йил ўтди. Мамлакатда ислоҳотлар ўтказар экан, Йўшиё қадимги қурбонгоҳ ўрнатилган Байтилга ташриф буюрди. Йўрам ҳузурида кўп йиллар олдин айтилган каромат энди расоликда бажо келтирилиши лозим эди. Пп 292.1

    “Шунингдек Байтилда бўлган қурбонгоҳни, Набўт ўғли Йўрам қурган ва шунинг билан Исроилни гуноҳга йўлиқтирган тепаликни ҳам, Йўшиё бузди, тепаликни ёқиб ташлади, кулга айлантирди ва эманзорни ҳам ёндирди.Пп 292.2

    Йўшиё назар ташласа-ки, тоғ устидаги қабрларни кўрди, юбориб қабрлардаги суякларни олдирди ва уларни қурбонгоҳда ёндирди. Ушбу ҳодисаларни башорат этган Илоҳий банданинг эълон этгани бўйича, Худованд сўзи бажарилди ва қурбонгоҳ ҳаромланди.Пп 292.3

    Ва яна Йўшиё деди: мен кўриб турган ҳайкал кимга тегишли? Ва шаҳар аҳолиси унга жавобан: бу Илоҳий банданинг қабри, у Яҳудиядан келиб, сен ҳозиргида қилаётганингни эълон этган эди, дедилар. Шунда подшоҳ: уни тинч қўйинглар; унинг суякларига ҳеч ким қўлини тегизмасин, деди. Ва унинг суяклари, Самариядан келган пайғамбарнинг суяклари яксон қилинмади” (4 Под. 23:15-18).Пп 292.4

    Зайтун тоғининг жанубий этагида, Мориа тоғининг қаршисида, азалдан Бўлганнинг ажойиб маъбади манзарани безатган жойда, Сулаймон мажусий хотинларининг кўнглини топиш мақсадда қурган мажусий қурбонгоҳлари бутлари билан теваракда юксаларди (3 Под. 11:6-8 қаранг). Уч юз йил давомида лаънат тоғида ушбу улкан манфур санамлар туришарди — энг донишманд подшоҳнинг чекинишининг тилсиз шоҳидлари. Уларни ҳам Йўшиё қириб ташлади.Пп 292.5

    Яҳудия аҳолисининг Аллоҳга имонини қувватлаш мақсадида, подшоҳ, қонун китобида тасвирланиши бўйича, Пасха байрамини нишонлаш ниятида эди. Табаррук хизматга тайинланганлар ҳамма тайёргарликни кўрдилар, ва буюк байрам кунида ихтиёрий қурбонлар келтирди. ” Чунки Пасха байрами, ҳакамлар кунларидан, Исроилни ҳукм қилган, Исроил ва Яҳудияда ўтган подшоҳлар кунларидан амал қилинмаган эди” (4 Под. 23:22). Аммо Аллоҳ Йўшиё ғайратини аҳамиятга олган бўлса-да, ўтган авлодларнинг гуноҳлари оқланмади; шунингдек унинг намунасига эргашган инсонларнинг диёнатли ҳаёти, афсуски, қайсарлик билан бутпарастликни қолдиришга кўнмаганларнинг қалбини ўзгарта олмасди.Пп 293.1

    Пасхани нишонлагандан сўнг Йўшиё ўн йилдан ортиқ салтанат сурди. Ўттиз тўққиз ёшга кирганида, у мисрликлар билан жангда ҳалок бўлди ва “ўз оталарининг мақбарасига дафн этилди”. “Йўшиё подшоҳни Еремия пайғамбар йиғи саносида эслади; ва барча ашулачилар йиғи хонишларида Йўшиё тўғрисида айтиб йиғладилар, ушбу хонишлар бугунга қадар белгили ва Исроилга истифодага узатилган; ва мана, улар йиғи хонишлар китобига ёзилиб қолдирилган” (2 Воқ. 35:24, 25).Пп 293.2

    Йўшиёга ўхшаш, “Худовандга бутун қалби билан, бутун жони билан, бутун кучлари билан таваккал қилган подшоҳ олдин бўлмаган. У Мусо қонунига риоя қилиб яшади. Ундан кейин ҳам унга ўхшаган зуҳур бўлмади. Аммо Худованд Ўз ғазабининг буюк қаҳрини пайсалга солмади... Уни ғазаблантирган Манашенинг ҳақоратлари жавобсиз қолмади” (4 Под. 23:25, 26). Қуддус бутунлай вайрон бўлиш вақти яқинлашарди. Ижобат чоғида билимдан тонган мамлакатнинг аҳолиси Бобилга асоратга тушиб, тажриба орттиришлари кутиларди.Пп 293.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents