Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    6-боб - САЛТАНАТНИНГ БЎЛИНИШИ

    “Сулаймон оламдан ўтди ва оталари билан тинчиди, ва отасининг шаҳрида, Довуд шаҳрида дафн этилди, унинг ўрнига ўғли Раҳобом тахтга чиқди” (3 Под. 11:43).Пп 59.1

    Кейинги воқеалар шундай содир бўлди. Тахтга чиқишидан сўнг тезда Раҳобом Шакам шаҳарига йўналди. Мақсади: барча қабилаларнинг ризолигини олиш эди “Раҳобомни тахтга ўтқазмоқ учун ҳамма Исроилликлар Шакам шаҳрида тўпландилар” (2 Сол. 10:1).Пп 59.2

    Йиғилганларнинг ичида Нобод ўғли Ярубом ҳам бор эди. Сулаймон шоҳлиги пайтида у “мардонавор эр” деб белгили бўлиб, унга Шелўлик пайғамбар ларзага соладиган хабар келтирганди: “Мана, Мен Сулаймон қўлидан салтанатни олиб ташлаяпман, ва сенга ўн қавмни ато этяпман” (3 Под. 11:28, 31).Пп 59.3

    Худованд Ўз элчиси орқали салтанат бўлинишининг муқаррарлиги тўғрисида Ярубомга хабар берди ва ушбу қарор амалга ошмоғи лозим эди. Зеро У деди: “Мени қолдириб, Сидон худоси Аштортага, Мўовий худоси Ҳамўсга ва Аммонийлар худоси Милқўмга топина бошлаганлари учун; Менинг кўз ўнгимда Менга маъқул ишларни қилиб яшамаганлари учун; отаси Довудга нисбатан Менинг амрларимга ва Менинг низомларимга риоя қилмай, Мен тайинлаган йўллар билан юрмаганлари учун” (3 Под. 11:33).Пп 59.4

    Салтанат Сулаймон ҳаёти даврида бўлинмаслиги Ярубомга белгили эди. “Мен бутун салтанатни унинг қўлидан олмаяпман, - деди Худованд, — Мен танлаган қулим, Менинг амрларимга ва низом-қоидаларимга амал қилган Довуд ҳақи, Мен уни бутун ҳаёт кунлари давомида эга қилиб қолдиряпман. Аммо салтанатни ўғлининг қўлидан олиб, ундан сенга ўн қавмни ато этаман” (3 Под. 11:34, 35).Пп 59.5

    Сулаймон, ўғли Раҳобомни, қонуний меросхўрни, пайғамбар башоратига муносиб келажак ҳаётга тайёрламоқчи бўлиб орзу қилганига қарамай, у ўз ўғлига ижобий таъсир кўрсатолмади, унинг тарбияси болалик давридан нотўғри йўл билан борарди. Раҳобом аммонийлик онасидан қатъиятсиз, юмшоқ табиатни ворислик қилди. Бир вақтлар у Аллоҳга хизмат килишга интилди ва шунинг орқасида фаровонликка етишди, аммо ҳаддан қатьиятсизлиги туфайли, пировардида, болалигидан уни қуршаб олган нуқсонлик муҳитининг таъсирига қолди. Раҳобомнинг адашишларида, унинг тамомила чекинишида, отаси Сулаймоннинг мажусий хотинлари билан алоқасининг даҳшатли оқибатлари ошкор бўлди.Пп 59.6

    Узоқ вақт исроиллик қавмлар олдинги подшоҳнинг жабр- зулими остида азоб чекдилар. Чекиниш йилларида Сулаймон мўл-мулкини бепарво сарф қилиб, дунёсини кўкка совуртирадиган бўлди. Бойлигини ошириш мақсадида у ҳалқни заҳматга зўрлаб, устига катта солиқлар юклади. Тахтга янги подшоҳ чиқишидан олдин халқнинг оқсоқоллари шаҳзоданинг ниятини билмоқчи бўлдилар, яъни Сулаймон ўғлида солиқлари камайтириш фикри бормикин. “Ва Ярубом бутун Исроил билан йиғилишиб келдилар, ва Раҳобомга шундай дедилар: отанг бизнинг устимизга оғирлик солди; сен эса отангнинг шафқатсиз ишини ва солган оғирлгини енгиллаштиргин, ва биз сенга хизмат қилурмиз”.Пп 60.1

    Қарор чиқаришдан олдин Раҳобом ўз маслаҳатчиларининг фикрини билмоқчи бўлди, шунинг учун: “уч кундан кейин ҳузуримга келинглар” — деди. Ва ҳалк тарқалди.Пп 60.2

    “Ва Раҳобом, отаси Сулаймоннинг юзи олдида турган маслаҳатчиларига мурожаат қилиб, деди: мен ушбу халққа қандай жавоб беришим керак? Улар дедилар: агар ушбу халққа меҳрибонлик кўрсатсанг, унга мақбул бўлсанг, улар билан хушмуомалада бўлсанг, улар бутун кунларингда сенга қул бўладилар” (2 Сол. 10:3-7).Пп 60.3

    Жавобдан қониқмаган Раҳобом ёшлигидан ўзи дўстона муомалада бўлган йигитларга мурожаат қилди: “ушбу халққа жавоб беришим учун, сенинг отанг устимизга юклаган оғир заҳматни енгиллаштиргин, деган сўзларига жавоб қайтаришим учун, сизлар менга қандай маслаҳат берар экансиз?” (3 Под. 12:9). “Сенга тобе бўлганлар билан энг биринчи кунингдан жиддий муомала қилгин, токи сенинг ишларингга қатнашмасинлар”, — деб дўстлари таклиф этдилар.Пп 60.4

    Олий ҳокимиятни намоён қилиш имкониятидан мағрурланган Раҳобом оқсоқолларнинг насиҳатини қўйиб, ёш дўстларининг гапига қулоқ солди. Шундай қилиб, тайинланган кунда, подшоҳнинг фикрини билиш мақсада, Раҳобом ҳузурига “Ярубом ва бутун халқ” келганларида, у совуқ гапларни халойиққа айтди. “Менинг отам сизларнинг устингизга оғир заҳматни юклаган бўлса, мен уни оғирлаштираман; менинг отам сизларни хивичлаган бўлса, мен эса сизларни чаёнлар орқали жазолайман” (3 Под. 12:12, 14).Пп 61.1

    Агарда Раҳобом ва унинг тажрибасиз маслаҳатчилари Исроилга тегишли Илоҳий иродасининг мазмунини тушунганларида эди, улар халқ овозига қулоқ солиб, қатъият билан раҳнамолик усулини ўзгартирардилар. Аммо Шакамда уларга шундай имконият берилганида, улар туғилган шароитнинг муҳимлигини англамадилар ва, шундай қилиб, халққа ўз таъсирини бутунлай йўқотдилар. Сулаймон тасдиқлаган солиқларни сақлаб қолиш ва, ундан ортиқ, уни кўпайтириш ниятлари, Исроил тўғрисидаги Илоҳий режасига нисбатан зиддиятли бўлди, ва халойиқ шундай ҳаракатларнинг ҳаққонийлигида шубҳалана бошлади. Подшоҳ ва унинг танланган маслаҳатчилари ақлсиз ва шафқатсиз кучини намоён қилишга интилиб, етишган баланд мавқею ваколатдан мамнун эканларини кўрсатдилар.Пп 61.2

    Раҳобомга ўз ниятини оширишга Худованд йўл қўймади. Халқнинг улкан оммаси Сулаймоннинг зўравонлигидан қаттиқ хафа бўлди, ва уларга энди Довуд хонадонига қарши исён кўтариш қолди.Пп 61.3

    “Ва подшоҳ Исроилликларнинг гапига кўнмаганини барча кўрди. Ва халқ подшоҳга жавоб бериб деди: Довудда бизнинг улушимиз нақадар? Ишай ўғлида бизга улуш йўқдир; ўз чодирларингга қайт, ё Исроил! Эндигида, ё Довуд, ўз хонадонингни билгин! Ва Исроил ўз чодирларига тарқалди”(3 Под. 12:16).Пп 61.4

    Раҳобомнинг қўпол нутқи натижасида ўзаро муомаланинг узулиши бартараф этилмайдиган бўлди. Шу вақтдан Исроилнинг ўн икки қабиласи бўлинишди. Яҳудо ва Бенямин қабилалари Раҳобом қўл остида Жанубий Подшоҳликни барпо этдилар, ва у Яҳудия Подшоҳлиги деб ном олди; Исроилнинг шимолий қисмида жойлашган қолган ўн қавм алоҳида Исроил мамлакатини барпо этдилар. Улар Ярубомни ўзларига подшоҳ қилиб сайлашди. Исроил давлати бўлиниши тўғрисида пайғамбарнинг башорати амалга ошди, “зеро Худованд шуни тақдирлади” (3 Под. 12:15).Пп 61.5

    Раҳобом ўн қавмнинг ундан ажралганини кўргач, ҳаракат қила бошлади. Ўз подшоҳлигидаги таъсирчан эр, “солиқлар устидан бош бўлган Адўниром” орқали Раҳобом улар билан тинчлик муомалаларини тикламоқчи бўлди. Подшохдан нафратланаётган халқ элчисини шафқатсиз кутиб олди. “Исроилликлар йиғилиб уни тош бўрон қилдилар ва Адўниром ўлди”. Шунчалик аниқ намоён бўлган исъёнли кучдан қурқувга тушган подшоҳ “шошиб аробасига минди ва Қуддусга қочиб кетди” (3 Под. 12:18).Пп 62.1

    Қуддусга қайтгач “у Яҳудо хонадонидан ва Бенямин қавмидан бир юз саксон минг жасур аскарлардан лашкар йиғди, салтанатни ўз қўлига қайтариб олиш мақсадида Исроил билан уруш бошламоқчи бўлди. Ва Илоҳий Калом Аллоҳнинг бандаси Шимъийга етиб келди: “Яҳудия подшоҳига, Сулаймон ўғли Раҳобомга, ва бутун Яҳудо ва Бенямин хонадонига, ва қолган халққа айтгин: Худованд шундай дейди: борманглар, сизнинг биродарларингиз Исроил ўғиллари билан уруш бошламанглар; ҳар бирингиз ўз уйига қайтсин; зеро булар Мендан чиқди. Ва Худлованд сўзига қулоқ солдилар, ва Худованд сўзи бўйича орқага қайтдилар” (3 Под. 12:21-24).Пп 62.2

    Уч йил давомида Раҳобом ўз салтанатининг қайғули бошланишидан сабоқ олишга тиришарди, ва етишди деса бўлади. У “Яҳудия шаҳарларини деворлар билан айлантириб олди”, “қўргонларини мустаҳкамлади, устидан бошлиқларни тайинлади, ғалла, ёғу шаробни захира қилиш учун омборлар қурди. Мустаҳкамланган шаҳарларни “жуда кучли” қилишга тиришди (2 Сол. 11:5, 11, 12). Аммо Раҳобом подшоҳлигининг биринчи йилларида ҳузур кўришининг сири унинг қилган ишларида эмас эди. Беняминлик ва Яҳудо қавмлари ўз фаровонлиги билан Аллоҳга мажбур эдилар, Уни улар ўз Ҳукмдори, деб тан олдилар. Шимолий қавмда Парвардигорга содиқ қолганлардан кўп миқдори ушбу икки қавмга қўшилдилар. “Исроилнинг ҳамма қавмларидан, — дейди Муқаддас Китоб, — Худовандни, Исроил Парвардигорини излаб топиш учун ўз қалбларини мойил қилганлар, Худовандга, оталарининг Парвардигорига қурбон келтириш учун Қуддусга келишарди. Ва улар Яҳудия салтанатини мустаҳкамладилар ва уч йил Сулаймон ўғли Раҳобомга кўмаклашдилар, чунки ушбу уч йил давомида улар Довуд ва Сулаймон йўлларидан юрдилар” (2 Сол. 11:16, 17).Пп 62.3

    Агар Раҳобом шундай ҳаракат қилиб ҳаётини давом этганида, у ўтган хатоларини белгили даражада тузата оларди ва, донишманд ҳоким номига етишиб, халқнинг эътиқодини қайтара оларди. Аммо Сулаймоннинг меросхўри тўғрисида Муқаддас Китоб афсусланадиган тарихни бизларга баён этади, қайси-ки азалдан Бўлганга содиқ қолиб, бошқаларга намуна бўла олмади. Ҳа, Раҳобом ўзиродали ўжар, ўзбилармон ва бутпарастлик билан заҳарланган эди, аммо лекин, Аллоҳга ишонганида унинг табиати ўзгарарди. Илоҳий Руҳ ёрдамида унда иродали табиат, тебранмайдиган ишонч ва Илоҳий талабларга бўйсуниш шаклланарди. Вақт ўтар экан, подшоҳ бутунлай ишончини ўз иқтидорига ва қурилган қўрғонларига боғлади. Аста-секин мерос қилиб олган нуқсонларга у йўл берди, улар устун чиқдилар ва, ниҳоят, у бутунлай мажусийлар томонига ўтди. “Раҳобомнинг салтанати мустаҳкамлангач ва у куч-қудратга кирганидан сўнг, у Худованд қонунини қолдирди ва бутун Исроил унга қўшилди” (2 Сол. 12:1).Пп 63.1

    “Ва бутун Исроил унинг билан” — қандай қайғули, нақадар чуқур маънога тўлиқ сўзлар! Атрофдаги халқларга ёруғлик бўлиш учун танланган Аллоҳнинг уммати ўз кучининг Манбаидан тескари бурилди ва унинг ичида яшайдиганларга ўхшайдиган бўлди. Сулаймонда бўлганидай худди шундай Раҳобом билан бўлди — атрофдагиларнинг салбий намунаси кўпларга таъсир қилди. Бугунги кунда ҳам, каттами кичикми даражада, вивждонсиз иш қилганнинг таъсири бошқаларга тарқалади. Ҳеч ким фақат ўзигина шахсий бетавфиқлигидан ҳалок бўлмайди. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти бошқаларни ёритадиган ва дадиллантирадиган ёғду, ёки одамларни маъюслик ва ўлимга йўлиқтирадиган зулматдир. Бошқаларга намуна бўлиб, биз одамларни ёки бахтга ва абадийликка , ёки қайғу ҳасратга ва абадий ўлимга йўллаймиз. Одамларда гуноҳ қилиш хоҳишини мустаҳкамлаб ёки ўз қилиқларимиз билан уларни шунга интилтириб, биз уларнинг гуноҳларида қатнашувчига айланамиз.Пп 63.2

    Яҳудо подшоҳининг чекиниши танбеҳсиз қолишига Аллоҳ ижозат бермади. “Раҳобом подшоҳлигининг бешинчи йилида Миср подшоҳи Шўшақим Қуддусга қарши кўтарилди — чунки улар Худованддан қайтдилар, — бир минг икки юз аробалари билан ва олти юз минг отлиқлари билан ёпирилди; унинг билан Мисрдан келган халқ сон-саноқсиз эди. Яҳудиянинг мустаҳкамланган шаҳарларини қўлига олди ва Қуддусга яқинлашди.Пп 64.1

    Шу пайт подшоҳ амирлари билан Шўшақимдан қочиб, Қуддусга тўпланганлар эди. Шимъий пайғамбар уларнинг ҳузурига келиб деди: Худованд шундай демоқда: сизлар Мени қолдирдингиз, шунинг учун Мен ҳам сизни Шўшақим қўлига бериб қолдираман ” (2 Сол. 12:2-5).Пп 64.2

    Содир бўлган ҳодисаларда Илоҳий ҳукмни тан олмаслик учун халқ шунчалик даражада жаҳолатга ҳали тушмаган эди. Шўшақим ҳужуми орқали келтирилган зарарда улар Илоҳий қўлини танидилар ва бир қайси вақтгача ювошландилар. “Худованд адолатли!” - деб эътироф этдилар.Пп 64.3

    “Камтар бўлганларини Худованд кўрганида, шунда Худованддан Шимъийга калом келди ва унга айтилди: улар ювошландилар; уларни маҳв этмайман, ва тезда уларга нажот келтираман, Менинг ғазабим Қуддусга Шўшақим қўлидан тўкилмайди; аммо унинг малайи бўладилар, токи ер подшоҳдарига хизмат қилишдан Менга хизмат қилишнинг афзаллигини билсинлар учун.Пп 64.4

    Ва Шўшақим, Миср подшоҳи, Қуддусга босиб келди, Худованд маконидаги ва подшоҳ уйидаги хазиналарни қўлига олди, бутунисини олди, Сулаймон олтиндан қилган қалқонларни ҳам қолдирмади. Уларнинг ўрнига подшоҳ Раҳобом мисдан қалқонлар ишлатиб, саройининг киришини қўриқлайдиган соқчилар бошлиғининг қўлига топширди... Подшоҳ қалбини ювош қилганида, Худованднинг ғазаби ундан қайтди ва уни батамом ҳалок қилмади, шу боис Яҳудия учун ҳам яхши бўлди” (2 Сол. 12: 6-12).Пп 64.5

    Аммо фалокат бошдан кечгач ва халққа фаровонлиги қайтганидан кейин, кўплар Аллоҳни унутдилар ва яна бутпарастликка тушдилар. Уларнинг ичида Раҳобомнинг ўзи ҳам бор эди. Вазият талабига муносиб бир қайси вақтга ювошланган подшоҳ олган тажрибасини менсимади ва яна гуноҳларга йўлиқди. Унинг гуноҳлари халқига Илоҳий жазоларни жалб қилди. Бир неча йил давомида подшоҳ “ёвузлик қилиб яшади, чунки Худовандни топмоқ учун ўз қалбини рағбатлантирмади”, Раҳобом оламдан ўтди, “ўз оталари билан тинчиди ва Довуд шаҳарида дафн этилди. Ва унинг ўрнига ўғли Обиё тахтга юксалди” (2 Сол. 12:14,16).Пп 65.1

    Подшоҳликнинг бўлиниши билан Раҳобом салтанатининг биринчи йилларидан бошлаб Исроил буюклигининг қуёши, эндигида ҳеч қачон олдинги улуғворлигида юксалмаслиги учун, аста-секин бота бошлади. Келгуси даврлар мобайнида Довуд тахтига жуда одобли ва катта ақлга эга бўлган эрлар чиқишди. Уларнинг раҳбарлиги остида яҳудийлик халққа муносиб бўлган иноятлар атрофдаги халқларга ҳам тарқаларди. Азалдан Бўлганнинг исми ҳар қандай бошқа худонинг исмидан юксалтириларди, ва Унинг қонуни эҳтиромлик билан ҳурматланарди. Вақти вақти билан жуда қудратли пайғамбарлар намоён бўлишарди, улар подшоҳларга кўмаклашарди ва халққа мурожааат қилиб, Аллоҳга садоқат сақлашга ундашарди. Аммо Раҳобомнинг тахтга чиқиши билан ёвузлик уруғи ҳам униб чиқди, ва энди ҳеч қачон унинг илдизини қуритиб бўлмасди. Ва қачонлардир танланган Илоҳий халқ гоҳида шунчалик паст тушарди-ки, ҳатто мажусийлар унинг таъзирини беришарди.Пп 65.2

    Аммо санамларга топинаверганларнинг бузуқлигига қарамай, Худованд ўз ҳамдарлигида бутун кучи билан бўлинган подшоҳликни тамомила нобуд бўлишидан қутқаришга интиларди. Йиллар ўтар экан, шайтон малайлари томонидан илҳомлантирилган одамларнинг салбий ҳаракатларига муносиб, Исроил ҳақида Унинг нияти омадсиз бўлиб туюларди, лекин танланган халқнинг асирликка тушиб озодланиши орқали Аллоҳ Ўз эзгу туйғуларини намоён этди.Пп 65.3

    Илоҳий узоқчидамлигининг тарихида, Ўз халқи учун Унинг сезгир ғамхўрлигининг ажойиб тарихида, салатанатнинг бўлиниши биринчи саҳифасигина. Ким-ки жонида илдиз отган ёвузликдан қутулиш учун жиддий синовлардан ўтса, ким-ки эзгу ишларга жонини куйдирадиган, Аллоҳнинг алоҳида айирилган халқи бўлиш учун покланишни хоҳласа, ва Аллоҳ уни поклаганида, шунга кўнса, шундайлар пировардида эътироф этиб: “Ё Худовандо, Сенга тенги йўқдир! Сен буюк, ва Сенинг исминг қудрати билан буюкдир. Халқлар Подшоҳи, Сендан ким қўрқмас?” Шунинг учун “уларнинг барча салтанатларида Сенга тенги йўқдир”. “Худойи Худованд ҳақиқатдир, У барҳаёт Тангри ва абадий Подшоҳдир”, - дейдилар (Иер. 10:6-10).Пп 66.1

    Бутпарастларнинг санамлари жонни юксалтириб қутқаришга кучсиз эканига, ниҳоят ўзлари кўникишга мажбур бўлдилар. “Осмону ерни яратмаган худолар фалак остидан ва ердан йўқ бўладилар” (Иер. 10:11). Фақат бутун Оламлар Амирига, ҳамма нарсани бунёд этган Ижодкорга, барҳаёт Аллоҳга содиқ қолганида, инсон фароғат ва тинчлик топа олади.Пп 66.2

    Илоҳий танбеҳни бошларидан кечириб ва тавба қилиб, Исроил ва Яҳудия оталарининг Тангриси, азалдан Бўлган билан ўз аҳдини янадан тикладилар ва якдиллик билан шаҳодат бердилар:Пп 66.3

    “У Ўз кучи билан ерни бунёд этди, Ўз донолиги туфайли Оламни ўрнатди, Ўз ақли билан фалакни ёйди. Унинг Нидосига жавобан осмонда сувлар шовуллайди, ва У ернинг четларидан булутларни юксалтиради, ёмғир ичида барқ оташини яратади ва Ўз омборларидан шамолни чиқаради.Пп 66.4

    Ҳар қандай инсон ўз билимида телбаланади, ўз санами билан ҳар қайси ҳунарманд ўзини уятга қолдиради, зеро унинг ҳунари ёлғон, ичида руҳи йўқдир.Пп 66.5

    Адашиб қилинган иш - мукаммал даражада бўшлиқдир; уларга ташриф буюрганда улар йўқ бўлади. Ёқубнинг тақдири эса уларникидай эмас; зеро Аллоҳ дунёда борининг Ижодкори, Исроил — Унинг умматининг ҳассасидир; Унинг исми — Сарвари Коинот” (Иер. 10:12-16).Пп 66.6

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents