Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    18-боб - СУВНИ ТОЗАЛАШ

    Бобокалонларимиз даврида “Иордан уваси жуда серсув эди, бамисоли Худованднинг жаннатидай эди”. Ушбу ажойиб увада Лут истиқомат топди ва ўз “чодирларини қуриб, Садўм яқинларигача етди” (Ибт. 13:10, 12). Худованд Садўм ва Ғамўрани хароб қилганидан кейин, ува бўм-бўш бўлиб, Яҳудия саҳросининг қисмига кирди.Пп 165.1

    Қачонлардир ажойиб увадан қолган фақат кичкина бўлагидагина ердан ҳаётбахш чашмалар уриб чиқарди, ва назарга ёқимли бўлган оқимларга уларнинг суви қўшиларди. Ўтган замонда исроилликлар ушбу текисликда жойлашиб, назр аталган ернинг меваларидан биринчи марта татиб кўргандилар. Далалари ҳалигача мўлҳосил берарди, боғларида хурмо дарахтлари ва бошқа мевали дарахтлар ўсарди. Ўша пайтда мажусий Ерихо шаҳрининг деворлари исроилликларнинг йўлини тўскан эди. Шаҳарнинг аҳолиси Аштортага топинарди, - Аллоҳнинг назарида бу бутпарастликнинг энг даҳшатли усули эди. Тезда шаҳар деворлари қулади, аҳолиси нобуд қилинди ва бутун Исроилнинг ҳозирлигида эълон этилди: “Ушбу Ерихо шаҳрини қайта тиклайдиган ва қурадиган Худованд олдида лаънатга қолсин; ўз тўнғичида у унинг пойдеворини қурар ва ўз кенжасида унинг дарвозасини қўяр” (Наб. Ясу. 6:25).Пп 165.2

    Шу даврдан беш юз йил ўтди. Қачонлардир Ерихо турган жой Аллоҳ лаънатлаган саҳрога айланди. Ҳатто ўша ерда оқадиган чашмалар лаънат изини ўзига жалб қилди. Аммо бетавфиқ Аҳобнинг подшоҳлигида, Изавел таъсири туфайли Аштортага топиниш янгидан қўзғолганида, Ерихо — бутпарастликнинг қадимги маркази — қайта тикланди. “Байтиллик Аҳиил Ерихони қайта курди: ўз тўнғичи Абиромда у шаҳарнинг пойдеворини қўйди, ва кенжа ўғли Сегўбда, Худованд сўзи бўйича, дарвозасини ўрнатди” (3 Под. 16:34).Пп 165.3

    Ериходан яқин масофада, унумдор ўрмонзорлар ичида пайғамбарлар мактабларидан бири жойлашган эди. Илёс пайғамбар осмонга юксалганидан кейин, Элиша шу томон йўл олди. Етиб борганида унинг ҳузурига шаҳарнинг аҳолисидан келиб, дедилар: “Мана, ҳазрати олийлари кўриб турганларидай, бу шаҳарнинг жойлашиши яхши; аммо суви шўр, яхши эмас ва ери ҳам ҳосилсиз”. Манбадаги сув, олдин тоза ва тиниқ, энди атрофдагиларнинг чанқовини қондирмайдиган бўлиб қолибди.Пп 166.1

    Ерихо аҳолисининг илтимосига жавобан Элиша деди: “Менга янги коса беринг ва ичига туздан солинг”. Шуни олгач у “сув манбаига чиқди, ва ичига туз ташлади, ва деди: Худованд шундай дейди: Мен сувни соғайтирдим, эндигида ундан на ўлим, на беҳосиллик бўлмас” (4 Под. 2:19-21).Пп 166.2

    Ерихо сувининг тозалиниши инсоний идрок ила бажарилмади, балки Аллоҳнинг ажойиб воситачилиги туфайли амалга ошди. Ерихони қайта тиклаган одамлар Осмон илтифотига сазовор бўлмаган эдилар, аммо “Ўз қуёшини ёвузлар устига ҳам, яхшилар устига ҳам балқитадиган, ёмғирни солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдирадиган” Парвардигори Олам ушбу меҳрибонлиги орқали Исроилни руҳий тушкунлигидан соғайтиришга тайёргарлигини намоён этди (Мат. 5:45).Пп 166.3

    Шу вақтдан “Элиша айтган сўзи бўйича, сув соғлом бўлди, ҳатто бугунги кунгача” (4 Под. 2:22). Даврлар мобайнида барҳаёт оқимлар уванинг шу қисмини гуллаб- яшнайдиган бўстонга айлантирди.Пп 166.4

    Сувни тозалаш баёнотидан нақадар кўп маънавий сабоқлар олса бўлади. Янги коса, туз, чашма — бу сўзлар баланд символик маънога эга.Пп 166.5

    Аччиқ сувга туз ташлаганида, Элиша дарс берди. Бир неча давр ўтгач Нажоткоримиз Ўз шогирдларига: “Сиз — ернинг тузисизлар”, — деб дарсни такрорлади (Мат. 5:13). Ифлосланган сувга ташланган туз манбани тозалади, олдин ўлим ҳукмрон бўлган жойга ҳаёт ва иноятлар келтирди. Ўз фарзандларини туз билан қиёслаб, улар Илоҳий иноятлардан баҳраманд бўлишлари — Унинг нияти эканини Аллоҳ кўрсатмоқчи эди, токи улар ўз навбатида, бошқаларга нажот топиш манбаи бўлсинлар. Тангри Таоло Исроил халқини танлаганида, уни фақат Ўзига яқинлаштириш мақсадини назарида тутмади; дунё нажот топиш иноятини олишларида Унинг фарзандлари дунёга ёрдам беришларини У истарди. Худди шундай Иброҳим фақат Унинг яхши дўсти бўлиши учун танланмади, аммо унинг орқали Илоҳий ҳадялар барча халқларга қуюлсин эди.Пп 166.6

    Самимий, масиҳийлик имоннинг шаҳодатига дунё муҳтождир. Гуноҳнинг оғуси жамоатда ўз ишини қилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларни маънавий тушкунликнинг тўлқини босди. Дунё азоб-уқубатларга, касаллик ва қонунсизликка ботди. Маъюслиқда ва камбағалликда жонлар азоб чекмоқдалар. Уларни ёритадиган таъсирнинг етишмовчилигидан, ўз айбининг ҳисларидан қақшаган, нобуд бўлаётганлар нақадар! Ҳақиқатнинг Инжили уларга доимо тарғибот этилган, шунга қарамай улар ҳалок бўлмоқдалар, чунки “халос бўладиганлар учун яшатувчи ҳаёт ҳиди” бўладиганларнинг шахсий намунаси, афсуски, “ҳалокатли ўлим ҳидидир”. Манбалар абадий ҳаётга оқадиган оқимлар бўлиш ўрнига, улар заҳарланган, ва одамлар шу заҳарни ичмоқдалар.Пп 167.1

    Туз озиқни сақлаб қолиши учун, у озиққа қўшилиб аралаштирилиши лозим. Худди шундай, Инжилнинг халос этадиган кучи инсон қалбига етиб бориши учун шахсий муомала зарурдир. Бутун жамоат ила нажот топиб бўлмайди, ҳар бир инсон мустақил равишда қутилади. Инсоннинг шахсий таъсири — катта куч; шахсий таъсир Масиҳнинг таъсирини мустаҳкамласин, Масиҳ юксалтирган жойда юксалтирсин, ҳақиқатнинг ўтмас ва ўзгармас асосларига ўргатсин, дунёнинг тушкунлигини тўхтатиш учун имконияти борини қилсин, дунёга Масиҳнинг илтифотини эълон этсин, ва яқинларини бенуқсон намунаси билан, самимий имони ва севгиси билан олижанобликка ундасин.Пп 167.2

    Ерихонинг заҳарланган сувлари тўғрисида Худованд деди: “ Мен сувни соғайтирдим, эндигида ундан на ўлим, на беҳосиллик бўлмас”. Нопок манба Худодан узоқлашган жонни тасвирлайди. Гуноҳ Худодан узоқлаштирибгина қўймай, инсон жонида билим олиш орзусини, ҳатто Парвардигорни таниб билиш қобилиятини ўлдиради. Гуноҳ инсонни хароб қилади, онгни бузади, тасаввур этишни ўткирсиз этиб, жонни заҳарлантиради. Ҳамма нарсада пок диннинг ва қалб муқаддаслигининг йўқлиги сезилади. Илоҳий Руҳ табиатни янгиламайди, жон сусаяди ва, қарши туришга кучсизланган ҳолда, гуноҳнинг ҳаракати остида тушкунликка юз тутади.Пп 167.3

    Янгиланган юрак бутунлай ўзгаради. Янгиланган табиат дунёга шоҳид бўлиб, қалбда Масиҳ яшашини гувоҳлайди. Илоҳий Руҳ фикрларни ва орзуларни Масиҳнинг иродасига бўйсундириб, жонни янгилайди, ва инсон моҳияти Худовандга ўхшайдиган бўлади. Олдин иродасиз ва адашган инсонлар дунё олдида шоҳид бўлиб, фориғ этадиган кучнинг инояти бузуқ табиатни баркамол, яхшиликка йўналган табиатга ўзгарта олишини гувоҳлайдилар.Пп 168.1

    Илоҳий Каломни тан олган қалб суви қурийдиган кўлга, ёки ичидаги суви аста-секин оқиб чиқадиган синиқ косага ўхшамайди. Йўқ, у тоғдан тушаётган оқимга ўхшайди. Унинг суви доимо битмас чашмалардан қондирилади, ва унинг салқин тиниқ оқимлари қоядан қояга жаранглаб тушиб, хориб-толиққанларга ва чанқаганларга ҳузур бахш этади. Илоҳий Каломни тан олган қалб тез дарёга ўхшайди: у борган сари теранроқ ва кенгроқ бўлиб, унинг ҳаётбахш сувлари, ниҳоятда, бутун ерни қоплайди. Бу кўзгудай ялтирайдиган оқимлар олға югуриб, ўзидан кейин ажойиб кўкатни ва мўлҳосилни қолдиради. Унинг соҳилларида дарахтлар абадий кўкаради, ва гўзал гулларнинг денгизи назарни қувонтиради. Ернинг усти жазирама қуёш нурларидан куйганида, дарё ўтган жойлар кўкаламзорлар билан қопланади.Пп 168.2

    Илоҳий азиз фарзандлари билан худди шундай бўлади. Исо Масиҳнинг таълимоти тирик, доимо кечирадиган асос сифатида ҳаракатли руҳий ғайрат (яъни энергия) каби ўзини намоён этади. Ҳақиқат ва севгининг самовий таъсирига қалб очилганида, ушбу асослар сахродаги оқимларга ўхшайдиган бўлади, қуруқ самарасиз ерларни маҳсулдор уваларга айлантирадиган оқимларга ўхшайди.Пп 168.3

    Агар Муқаддас Китобнинг ҳақиқатларидан билим олиб, покланган ва янгиланган инсонлар, жонларни халос этиш учун ўз қалбларини топширсалар, шунда улар ҳақиқатдан “халос бўладиганлар учун ҳаётбахш ҳид” бўладилар. Ҳар кунги ҳаётларида ўз чанқовини илтифот ва доноликнинг битмас мабаидан қондирганларида, уларнинг қалблари Эгаларининг Руҳи билан серобликда тўлади. Уларнинг фидокорона хизмати туфайли, кўпларнинг бадани, руҳи ва жони қувватга киришади. Қийналганлар ором топадилар, беморлар - соғаядилар, гуноҳнинг зулматида бўлганлар - қутуладилар. Узоқ мамлакатларда гуноҳга хизмат қилишдан қайтиб, адолатли ҳаётни танлаганларнинг лабидан миннатдорчилик сўзлар қуюлмоқда.Пп 168.4

    “Беринг ва сизга берилади”, зеро Илоҳий Калом “боғдаги чашмага — қудуқнинг тирик сувига ва Лубнондан тушадиган оқимга” ўхшайди (JIK. 6:38; Аш. Аш. 4:15).Пп 169.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents