Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    34- боб - ЕРЕМИЎ ПАЙҒАМБАР

    Йўшиё томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар руҳий янгидан туғилишга олиб келади деб умид боғлаганлар ичида Еремия пайғамбар бор эди, у пайғамбарликка ёшлигидан, Йўшиё салтанатининг ўн учинчи йилида даъват этилди. Левий руҳонийлигига тегишли бўлиб, Еремия болалик давридан муқаддас хизмат учун тарбияланди. Хизматга тайёргарлик кўрадиган шу бахтли йилларида, “у туғилишидан халқларга пайғамбар” сифатида даъват этилганини хаёлига ҳам келтирмас эди, ва Илоҳий нидо унга етиб борганида, ўзини номуносиб деб санади, бу ҳис уни мағлуб этди. “Ё Худойи Худовандо! — хитоб қилди у, — мен гапира олмайман, зеро ҳали ёшман” (Ер. 1:5, 6).Пп 294.1

    Ёш Еремияда Аллоҳ Ўз ишига садоқатли кишини кўрарди, кучли қаршиликка қарамай, у ҳақиқатни саботлилик билан ҳимоя қилади. Болалик даврида у ўз вафодорлигини кўрсатди, энди эса ундан қийинчиликларни хочнинг жасур аскари каби кутиб олиши кутиларди. «”Мен ёшман”, — деб айтмагин; зеро кимларга Мен сени юборсам, борасан, ва ҳамма буюрганимни уларга айтасан. Улардан қўрқмагин; сени халос этиш учун Мен сенинг билан”. «Сен эса белингни боғлагин, ва туриб, Мен сенга буюрганимни уларга айтгин; уларнинг кўз ўнгида сени мағлуб қилмаслигим учун, уларнинг олдида сустдил бўлмагин. Мана, Мен Яҳудо подшоҳларига қарши, унинг амирларига қарши, унинг руҳонийларига қарши ва ушбу ернинг халқига қарши сени ҳозирда мустаҳкамланган шаҳар, темир устун ва мис девор қилиб ушбу бутун ерга қўйдим. Улар сенга қарши ёпириладилар, аммо енгиб чиқмайдилар; зеро сени халос этиш учун Мен сенинг билан, дейди Худованд» (Ер. 1:7, 8, 17-19).Пп 294.2

    Қирқ йил мобайнида Еремия халқларга ҳақиқат ва адолатнинг шоҳиди бўлиши кутиларди. Намунасиз чекиниш йилларида у ҳақиқий Аллоҳга хизмат килишнинг нусхаси бўлишга тақдирланди. Қуддуснинг даҳшатли забт этилиш вақтида у азалдан Бўлганнинг баланд овозли нидочиси бўлади. Довуд хонадонининг қулашини, Сулаймон қурган ажойиб маъбаднинг вайрон бўлишини каромат қилиш — унинг улушидир. Қўрқмас сўзлари учун зиндонга ташланган ҳолда, у баланд лавозимга эришганларнинг гуноҳларини фош қилади. Масхара қилиниб, нафратни қўзғотиб, одамлар томонидан тарк этилиб, у, пировардида, ўз башоратларининг расо амал қилинишига шоҳид бўлиши лозим. Халқ устига келаётган ҳукмларни башорат қилибгина қўймай, балки тақдири ечилган шаҳарнинг вайрон бўлишида у халқи билан биргаликда қайғу-ҳасратларни бошидан кечиради.Пп 294.3

    Аммо халқни кутаётган оммавий ҳалокатлар манзарасидан ташқари, Еремиянинг пайғамбарлик назарига бошқа манзара кўп марта очилди. Келажакда Илоҳий халқ душман диёридан чиқарилиб, янада Сионда истиқомат топишини, Худованд Ўз аҳдини улар билан янгилашини пайғамбар олдиндан кўрди. “Уларнинг жони суғорилган боғдай бўлади, ва улар эндигида бошқа қийналмайдилар” (Ер. 31:12).Пп 295.1

    Ўзининг пайғамбарликка даъвати тўғрисида Еремия шундай ёзарди: “Худованд Ўз қўлини узатди, ва менинг лаб- даҳанимга тегди ва деди менга Худованд: мана, Мен Ўз сўзларимни сенинг оғзингга киритдим. Назар солгин, Мен сени ушбу кунда халқлар ва подшоҳлар устидан қўйдим, токи илдизидан олиб ташлаш ва вайрон этиш учун, барбод этиш ва бузиш учун, барпо этиш ва қайта ўтқазиш учундир” (Ер. 1:9, 10).Пп 295.2

    “Барпо этиш ва қайта ўтқазиш” сўзларига Аллоҳга миннатдормиз. Шу айтилган сўзлар туфайли, Еремия Илоҳий тиклаш ва даволаш ниятига ишонди. Келгуси йилларда у қатъиятли ҳақиқатларни билиши керак. Катта жасорат билан тезда келаётган Илоҳий ҳукмлар тўғрисида у инсонларга башорат этиши лозим. Сенаар уваларидан “ернинг барча истиқоматчилари устига фалокат келиши очилади”. “Устиларидан ҳукмларим чиқарилади, — дейди Худованд. Нима учунми? Барча қонунсизликлари ва Мени қолдирганлари учун” (14, 16-оятлар). Айни пайтда гуноҳли ҳаёт тарзини қолдирганларни эса Парвардигор кечиришга тайёр эканини ҳам пайғамбар халққа етказиши керак эди.Пп 295.3

    Доно қурувчи каби, фаолиятининг энг бошидан Еремия пайғамбар Яҳудия эрларини, мунтазам равишда надомат чекишлари орқали, руҳий ҳаётларини чуқур кўриб чиқиб, мустаҳкамлашга илҳомлантирарди. Ҳаворий Павел айтуви бўйича, етарли вақт улар ёғоч, пичан ва сомондан ва, Еремия ўзи ифодалагандай, чиқитдан қурдилар. ” Тарк этилган кумуш дейишади уларни, — тавба қилмаган халқ тўғрисида дейди пайғамбар, — зеро Худованд уларни тарк этди” (Ер. 6:30). Энди эса улар чекиниш ва имонсизлик ахлатини бир четга ташлаб, ақлли иш юритиб, асрлар сақланадиган бинони барпо этсинлар, пойдеворини қурганларида соф олтин ва тозаланган кумуш, ва нодир тошларни истифода қилишлари лозим, яъни имонни, итоатликни ва эзгу ишларни, — Муқаддас Руҳ қабул қиладиган ягона ушбу нарсаларни.Пп 296.1

    Еремия орқали Худованд Ўз халқига деди: “E чекинган Исроил қизи, қайтгин... қаҳримни устингизга қуймайман; чунки Мен раҳм-шафқатлиман... доимо ғазабланмайман. Фақат ўз айбингни тан олгин: зеро сен Худованддан чекиндинг. Қайтинглар чекинган фарзандларим, дейди Худованд, чунки Мен сизлар билан келишдим”. “Сен Мени ўз отанг деярсан ва Мендан қайтмассан”. “Ё исёнкор фарзандлар, қайтинг: Мен сизларнинг итоатсизлигингизни даволайман” (Ер. 3:12-14, 19, 22).Пп 296.2

    Худованднинг бу хаяжонлантирадиган нидосидан ташқари Ўз адашган халқига қуйидаги сўзлар билан Унга мурожаат қилишларини таклиф этди: “Мана, биз Сенга пешвоз чиқдик, зеро Сен Худойи Таолодир. Ҳақиқатдан, биз тепаликларга ва тоғларга беҳуда ишонганмиз; ҳақиқатдан Исроилнинг нажоти — Худовандда, бизнинг Тангримиздадир!... Биз уятга қолиб ётмоқдамиз, уят юзимизни қоплаган, чунки биз Худованд олдида, бизнинг Худойимиз олдида гуноҳ қилардик, — биз ва бизнинг оталаримиз, ёшлигимиздан то бугунги кунгача, — ва Худованд овозига, бизнинг Парвардигоримиз товушига қулоқ солмасдик” (Ер. 3:22-25).Пп 296.3

    Йўшиё томонидан ўтказилган ислоҳотлар мажусий қурбонгоҳлардан ерни тозалади, аммо кўпларнинг қалблари олдингидек ўзгармай қолаверарди. Ҳақиқатнинг униб чиққан уруғини тезда тиканаклар бўғиб ташлади, ваъда қилинган мўлҳосил бўлмади. Иккинчи сафарли чекиниш тақдирий бўларди, ва Худованд халқнинг онгида яқинлашаётган хавфга тафаккур уйғотишга интиларди. Фақат азалдан Бўлганга вафодорлик намоён этиб, улар Илоҳий раҳм-шафқатга ва фаровонликка умид боғлай олардилар.Пп 297.1

    Еремия тўхтовсиз уларнинг эътиборини Такрори Шариат Китобида берилган насиҳатларга йўналтирарди. У бошқа пайғамбарларга нисбатан Мусо қонунининг таълимотига катта аҳамият берарди, қонунга риоя қилиш бутун халққа ва алоҳида ҳар бир инсонга буюк руҳий иноятлар келтира олишини кўрсатарди. “Қадимги йўлларни суриштиринг, — ёлворарди у, — ...ва жонларингиз таскин топади” (Ер. 6:16).Пп 297.2

    Кунлардан бир куни Худованднинг буйруғига биноан пайғамбар шаҳарнинг бош дарвозасида туриб ваъз айтди. Шанба кунига риоя қилишнинг мазмуни ваъзнинг нақадар катта мавзуси эди. Қуддус истиқоматчилари ушбу табаррук куннинг ўтмас мазмунини йўқотиш таҳликаси остида қола олардилар, ва Еремия уларни жиддий равишда огоҳлантириб, шанба кунида ҳар қандай дунёвий ишлар билан шуғулланмасга ундарди. Фақат итоат бўлиш шартида иноятлар ваъда қилинди. “Шанбани табаррук санаб, ушбу кунда ҳеч қандай ишда банд бўлмай, Менга итоатли бўлсангиз, - дейди Худованд, - шунда ушбу шаҳарнинг дарвозаларига, Довуд тахтида ўтираётган, аробалар ва отларда юрадиган, Яҳудиянинг подшоҳлари ва амирлари, ва Қуддус истиқоматчилари киришар, ва ушбу шаҳар абадий яшаш учун лойиқ бўлар” (Ер. 17:24, 25).Пп 297.3

    Вафодорлик учун мукофот тариқасида эзгу неъматлар аталган назр бошқа каромат билан кузатиларди. Агар шаҳар аҳолиси Худованд ва Унинг қонуни олдида содиқ қолмасалар, даҳшатли ҳукм шаҳар устидан алангаланади. Агар улар огоҳлантиришга бепарво қолиб, оталарининг Худойи Худовандига итоат қилмасалар ва шанбани улуғламасалар, шунда уларнинг шаҳарини оташ бутунлай еб битиради.Пп 297.4

    Қонун китобида шунчалик аниқ ифодалаб берилган тақводор ҳаётнинг қатъиятли асосларини пайғамбар қўрқмай ҳимоя қиларди. Аммо Яҳудия диёрида шундай тартиб киритилган эди-ки, фақат энг қатъиятли чоралар истифода этилганида, яхшиликка ўзгаришларга етишиб бўларди, шунинг учун Еремия пайғамбар тавба қилмаганларнинг фаровонлигини кўзда тутиб, эзгу ишида айнан тиришқоқлик намоён этарди. “Ўзингизга янги шудгорлик тайёрланглар ва тиканаклар аро сепманглар”. “Ё Қуддус, қутулишинг учун қалбингда бўлган ёвузликни ювиб ташла” (Ер. 4:3, 14).Пп 298.1

    Шундаям халқнинг каттароқ қисми тавба қилиб, руҳий янгиланиш нидосига керакли аҳамият бермасди. Художўй Йўшиёнинг ўлимидан кейин тахтга чиққан подшоҳлар ўз бурчига вафодорлик намоён қилмасдилар ва кўпларни гуноҳ йўлига қизиқтирдилар. Навбатдаги подшоҳ Йўаҳаз узоқ вақт тахтида бўлмай, мисрлик подшоҳнинг қатнашиши туфайли тахтдан олинди. Ва Йўшиёнинг катта ўғли Яҳуёқим тахтга юксалди. Яҳуёқимнинг ҳокимияти бошида мамлакатни вайронагарчиликдан, аҳолисини эса қулликдан қутқариб бўлмас бўлиб туюларди. Наҳотки севикли диёри вайрон бўлса? Еремия умидини узишга тайёр эди. Аммо салтанат нобуд бўлиш таҳликаси остида қолганида, сукут сақлашга унинг ҳақи йўқ эди. Аллоҳга содиқ қолганларни ҳақиқатда қувватланишлари учун илҳомлантириш керак эди, гуноҳкорларни эса, имконият борича, бетавфиқ ҳаёт тарзини қолдиришга инонтириш лозим эди.Пп 298.2

    Бу оғир вақт пайғамбардан зўр ҳаракатни талаб қиларди. Худованд буйруғи бўйича пайғамбар маъбад ҳовлисида туриб, сиғинишга келаётган Яҳудиянинг оммасига мурожаат қилиши керак эди. Сионда яшовчи гуноҳкорлар бутун сўзларни эшитиб, қонунсизликларини қолдириш учун, Еремия, унга топширилган огоҳлантиришлардан на бир сўзни унутиб қолдирмаслиги лозим эди.Пп 298.3

    Пайғамбар бўйсунди. У Илоҳий уйнинг дарвозасида турди ва турган жойида овозини баланд кўтариб, огоҳлантира ва панд-насиҳат бера бошлади. Жаббордан илҳомланиб у деди:Пп 298.4

    “Ушбу дарвозадан Худовандга топиниш учун кираётган барча яҳудийлар, Худованд каломини эшитинглар. Сарвари Коинот, Исроил Аллоҳи шундай дейди: йўлларингизни ва қилиқларингизни тузатинг ва Мен сизларни ушбу жойда яшашингизга қолдираман. “Худованд маъбади, Худованд маъбади, Худованд маъбади ушбу жойда”, — дейилган ёлғон сўзларга умид боғламанг. Аммо агар йўлларингизни ва қилиқларингизни бутунлай тузатсангиз, агар инсон ва рақиби аро тўғри ҳукм қилсангиз, ажнабийни, етим-есирни ситам этмасангиз, ушбу жойда беайб қон тўкилмаса, ва ўзларингизга зарар келтириб, бегона худолар орқасидан тушмасангиз, - Мен сизларни ушбу жойда, оталарингизга авлоддан авлодга берилган ерда яшашингиз учун қолдираман” (Ер. 7:2-7).Пп 299.1

    Аллоҳ жазо беришда тез эмас, жазо беришни хоҳламайди - юқоридаги сўзлар шуни тасдиқлайди. Гуноҳкор тавба қилсин, деб ҳукмини чиқаришда сусткашлик қилади. Ер юзида “раҳм-шафқат, ҳукм ва адолат” сурадиган Аллоҳ адашган фарзандларига нисбатан ғамхўрлик кўрсатади; ҳар бир ижобий фурсат пайдо бўлганида, уларни абадий ҳаётнинг йўлларига ўргатишга тиришади (Ер. 9:24). Ягона, ҳақиқий ва барҳаёт Худога хизмат қила олишлари учун, У исроилликларни қулликдан чиқарди. Улар узоқ вақт бутпараст бўлсалар-да, У жазосини четга олиб, тавба қилишларига имконият туғдиришга тайёр. Фақат бутунлай руҳий жиҳатдан янгидан туғилиш устиларига йиғилган хавфни тарқата олади, шуни У аниқ тушунтирмоқда. На маъбад, на ичида бўлаётган хизмат қутқара олмайди. Удумлар ва маросимлар гуноҳдан озод қилмайди. Исроилликлар ўзларини танланган Илоҳий халқ деб санашарди, лекин фақат ҳаёт тарзини ва жонини ўзгартиб, улар гуноҳнинг оқибатидан қутила олардилар.Пп 299.2

    “Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида” Еремия: “Ушбу аҳд каломини эшитинглар ва амал қилинглар”, — деярди (Ер. 11:6). Худди шу сўзларни Яҳуёқим салтанатининг бошида у маъбад ҳовлиларида ваъз этарди.Пп 299.3

    Миср қуллигидан чиқиш пайтидан исроилликларнинг бутун ҳаёти кўздан кечирилди. Худованд улар билан қуйидаги аҳдни тузди: “Менинг овозимга қулоқ солинглар, ва Мен сизнинг Парвардигорингиз бўлурман, сиз эса Менинг халқим деб айтилурсиз; сизлар омадли бўлишингиз учун, Мен сизларга амр атаб берган йўллардан юринглар”. Биргина карра эмас, улар сурбетларча амрни буздилар. Танланган халқ “ўз ёвуз қалбининг уқтиришига ва қайсарлигига муносиб яшади, ва Менга юзини эмас, орқасини ўгирди” (Ер. 7:23, 24).Пп 300.1

    “Нима учун экан, — Худованд сўраяпти, — ушбу халқ, Қуддус, шунчалик қайсар чекинишда ҳозир бўлмоқда?” (Ер. 8:5). Пайғамбар сўзидан хулоса чиқади-ки, уларнинг бошига тушганининг сабаби, Худованднинг, ўз Парвардигорининг овозига бўйсунмай, тузалишни истамаганликда. “Уларда ҳақиқат қолмади, - нола қилмоқда у, - ҳақиқат улардан олинди”. “Лайлак ҳам фалак остида ўз белгили вақтларини билади, каптар ҳам, қалдирғоч ҳам, турна ҳам учиб келиш вақтини кузатади, Менинг халқим эса Худованд белгилаганини билмайди”. “Наҳотки Мен шунинг учун уларга танбеҳ бермасам? - дейди Худованд, - шундай халқдан наҳотки Менинг жоним қасдини олмаса?” (Ер. 7:28, 8:7, 9:9).Пп 300.2

    Вақт етиб келди-ки, ҳар бир инсон ўз қалбининг чуқурлигига назар солиши лозим бўлди. Йўшиё ҳокимлигида одамларда ҳали умид нурчаси бор эди. Аммо эндигида улар учун подшоҳ шафоат қилолмас эди, чунки жанг майдонида ётиб қолди. Бутун халқнинг гуноҳлари ҳадига етди, ва улар учун шафоат этиш вақти ўтди-кетди. «Менинг юзим олдида ҳатто Мусо ва Шомуил турсалар, Менинг жоним ушбу халққа лутф айламайди; Менинг назаримдан уларни ҳайдагин — улар кетсинлар. Агар-чи сендан: “қаерга кетайлик?” — деб сўрасалар, уларга айтгин: “Худованд шундай дейди: ким ўлимга тақдирланган бўлса, ўлимга йўналгин, ким шамшир остига бўлса, — шамшир остига; ким очарчиликка бўлса, — очарчиликка; ва ким асоратга бўлса — асоратга тушсин”» (Ер. 15:1,2).Пп 300.3

    Агар таклиф этилган Аллоҳнинг раҳм-шафқатини улар қабул қилишдан тонсалар, шунда юз йил олдин Исроилнинг шимолий салтанатини қақшатган ҳукмлар, худди шундай ҳукмлар тавба қилмаган халқ устига тушади. Уларга қуйидаги хабар йўналтирилди: “Агар сиз Менинг қонуним бўйича ҳаракат қилиш учун, Мен сизларнинг олдингизга субҳидан юборган пайғамбарларим каломига қулоқ солиш учун итоат қилмасангиз, ҳозиргача уларнинг насиҳатларига сиз итоат қилмаяпсиз, — Мен ушбу хонадонга нисбатан муомалам, худди Шилўни ташлаб қўйганимдай бўлади, ва ушбу шаҳарни заминнинг барча халқларининг лаънатига мубтало этурман” (Ер. 26:4-6).Пп 301.1

    Маъбад ҳовлисида турганлар Еремия нутқини эшитар эканлар, унинг Шелўни ва Али руҳоний даврини эслаши жуда ҳам тушунарли эди. Ўша вақтда филистийликлар исроилликларни мағлуб этиб, аҳд Сандиғини қўлга олганларди.Пп 301.2

    Али руҳонийнинг гуноҳи шундан иборат эди-ки, у ўз ўғилларининг муқаддас хизматда қилаётган қонунсиз ҳаракатларига енгилтаклик намоён этарди, бутун мамлакат бўйи кўпаяётган ёвузликка йўл тўсмасди. Ёвузликка нисбатан унинг бепарво муомаласи Исроилни даҳшатли фалокатга йўлиқтирди. Унинг ўғиллари жангда ҳалок бўлишди, ўзи ҳам ўлди, Илоҳий Сандиқ Исроил еридан олинди, ўттиз минг аскар ўз бошларини жанг майдонида қолдирдилар — буларнинг сабаби: гуноҳга танбеҳсиз гуллаб-яшнашга ижозат берилишидир. Исроилликлар беҳуда умидланиб, гуноҳларига қарамай Сандиқнинг ҳозирлиги филистийликларни енгиб чиқишга ёрдам бериши лозим, деб ўзларини юпатишарди. Ўхшаш тарзда Еремия кунларида халқ гуноҳли ҳаёт кечирганига қарамай, маъбаддаги хизматга жиддий риоя қилиш, уларни жазодан қутқаришига Яҳудия аҳолиси ишонарди.Пп 301.3

    Бизнинг кунларда Илоҳий жамоатида масъулиятли мавқени эгаллаган эрларга нақадар жиддий сабоқ! Ҳақиқатни бадном қиладиган бетавфиқ хатти-ҳаракларга қандай муомала бўлиши кераклигини огоҳлантирадиган нақадар ҳайбатли тамға! Илоҳий амрларига формал даражада риоя қилганларПп 301.4

    Унинг одилона ҳукмидан қочиб қутилишга умид боғламасинлар. Ҳеч ким қилган гуноҳи учун масъулиятдан тонмасин; агар Илоҳий хизматкорлари манзилни қонунсизликдан поклаганларида рағбати катта бўлса, маҳкумликка тушмасин. Гуноҳдан нафратланадиган Аллоҳ, Унинг қонунига риоя қиладиган ҳаммани, ҳар қандай диёнатсизликдан узоқлашишга даъват этмоқда. Замонавий инсонларнинг шахсий нажотига бепарво муомала ва Аллоҳга бўйсунишда итоатсизлик, қадимги Исроил йўлиққандай, ўхшаш жиддий оқибатларга олиб боради. Белгили ҳад мавжуддир, уни бузиш Илоҳий ҳукмларга кечикмай олиб боради. Еремия кунларида Қуддуснинг вайрон бўлиши замонавий руҳий Исроил учун муҳим огоҳлантиришдир: танланган Илоҳий хизматкорлари орқали берилган насиҳатларга ва огоҳлантиришларга менсимайдиган муомала жазосиз қолмайди.Пп 302.1

    Еремиянинг руҳонийларга ва халққа мурожаат қилиб сўзлаган нутқи кўпларда нафрат ҳисини уйғотди. Тасвирлаб бўлмайдиган қаҳр-зўғимга тушиб, улар: “Hera сен Худованд номидан башорат этиб: ушбу хонадон Шелўдай бўлади, шаҳар эса бўшайиб аҳолисиз қолади?” — дейсан, деб бақира бошладилар. Ва бутун халқ Худованд масканида Еремияга қарши йиғилди (Ер. 26:9). Руҳонийлар, сохта пайғамбарлар ва халқ қаҳр-ғазабида, уларга ҳеч қачон тилёғмалик қилмай, ёлғон башоратлар билан юпатмаган инсонга ёпирилдилар. Ана шундай Илоҳий хабар тарк этилди, Унинг қули эса ўлим таҳликасига тушди.Пп 302.2

    Еремия нутқининг хабари яҳудиялик амирларига етди, улар подшоҳ даргоҳидан чиқдилар, ва қандай ҳодиса рўй берганини билиш мақсадида маъбадга шошилдилар. “Шунда руҳонийлар ва пайғамбарлар амирларга ва бутун халққа дедилар: сиз ўз қулоқларингиз билан эшитганингиздай, бу одам ушбу шаҳарга қарши башорат қилмоқда, унга ўлим жазоси берилсин!” (11-оят.). Аммо Еремия амирлар ва халқ олдида жасурона турарди: “Худованд мени ушбу хонадонга қарши ва ушбу шаҳарга қарши сиз эшитган сўзларни башорат қилгани юборди, демак, юрар йўлларингизни ва қилар ишларингизни тузатинглар ва Худованднинг, сизнинг Парвардигорингизнинг сўзларига қулоқ солинглар, ва Худованд айтган фалокатини бекор қилади, юбормайди; менга келганда эса — мана мен, сизнинг кўлингиздаман; сизга нимаики яхши ва ҳаққоний кўринса, шуни менга қилинглар, аммо шуни билиб туринглар-ки, агар сизлар мени ўлдирсангиз, беайиб қонни ўзларингизга, ушбу шаҳарга ва унинг истиқоматчиларининг устига оларсиз: зеро сиз эшитган сўзлар қулоқларингизга етсин учун ҳақиқатан Аллоҳ мени юборди” (12-15-оятлар).Пп 302.3

    Агар иқтидорга эга бўлганлар томонидан чиққан дўқ- пўписадан пайғамбар қўрққанида, унинг сўзлари ҳеч қандай таассурот қолдирмасди, ўзи-чи ҳалок бўларди; аммо лекин у башорат этган жасурлиги халқ томонидан уни ҳурматга лойиқ қилди ва амирларни илтифотли муомалага ундади. Руҳонийлар ва сохта пайғамбарларнинг таклиф этган чоралари фаҳмсиз, сўзлари эса халқнинг қарши хатти- ҳаракатини чиқаради, деб амирлар уларни ишонтирдилар. Шу йўсинда Аллоҳ хизматчиси учун ҳомийларни зуҳур этди.Пп 303.1

    Еремия пайғамбарни ўлдириш деганда, қариялар ҳам яқдиллик билан руҳонийлар қарорини тарк этишди. Улар Миха пайғамбарни ва унинг Қуддус устидан ҳукмлар тўғрисида башорат этганини эсладилар: “Сион даладай шудгорланади, ва Қуддус вайронагарчиликнинг тўдасига айланади, ва ушбу хонадоннинг тоғини эса ўрмон қоплайди”. Кейин улар: “Шу айтган сўзлари учун уни Яҳудия подшоҳи Ҳизқиё ва халқи ўлдирдиларми? У Худованддан қўрқиб, Худовандга ёлвормадими? Худованд айтган фалокатини бекор қилди, бизлар эса жонларимизга катта зарар келтирмоқчимиз” (18, 19-оятлар).Пп 303.2

    Атоқли эрларнинг қатнашишига муносиб пайғамбар ҳаёти сақланиб қолинди, айни замонда руҳонийлар ва сохта пайғамбарлардан кўпи, фош этадиган ҳақиқат сўзларини кўтара олмай, исёнга даъват этишга ҳийла топиб, уни ўлдиришга тайёр туришарди.Пп 303.3

    Даъват этилиш кунидан бошлаб хизмати тугамагунча, Еремия пайғамбар Яҳудия халқи олдида “минорадай” ва” устундай” юксаларди, ва инсоний нафрат унга қарши кучсиз эди. “Улар сенга қарши кўтариладилар, аммо сени енгиб чиқмайдилар, зеро сени қутқариш ва халос этиш учун Мен сенинг билан, дейди Худованд. Сени ёвузлар қўлидан қутқарарман ва ситам этадиганлар қўлидан халос этарман” (Ер. 6:27, 15:20, 21).Пп 303.4

    Табиати камтар ва уятчан Еремия пайғамбар тинч яшашни чанқарди, севикли халқининг қайсар қонунсизлигига шоҳид бўлмай, ернинг бир кичкина хушбаҳра бурчагини орзу қиларди. Гуноҳнинг даҳшатли оқибатини кўрганида, унинг қалби парчаланарди. “Оҳ, бошимга сув, кўзларимга эса ёш манбаини ким берса экан, — нола қилади у, — мен халқимнинг мағлуб бўлган қизлари тўғрисида куни- тун йиғлар эдим. Оҳ, ким менга саҳрода мусофирларнинг масканини берса экан! Мен халқимни қолдириб, улардан кетар эдим” (Ер. 9:1, 2).Пп 304.1

    Нақадар шафқатсиз масхарабозликни Еремия пайғамбар бошидан кечирарди! Унинг кароматларини тарк этганларнинг хусуматли ўқлари сезгир қалбига бориб санчиларди, унинг тавба қилиш даъватига жавобан енгилтакли муомала жонини қийнарди. “Мен бутун ҳалқим учун масхарабоз бўлдим, — дейди у, — уларнинг тилида ҳар кунги гапларининг мавзусиман”. “Мен ҳар куни масхара қилинаман, ўтган- кетган устимдан мазах қилмоқда”. “Мен билан тинчлиқда яшаган ҳамма қоқилишимни кузатадилар: балки, дейдилар улар, у қўлга тушса, биз уни енгармиз ва қасдимизни олармиз” (Ер. йиғи 3:14; Ер. 20:7, 10).Пп 304.2

    Аммо кун сайин юқоридан қувватланиб, содиқ пайғамбар қийинчиликларга тайёр эди. “Лекин менинг билан Худованд, у қудратли аскар каби, шу сабабли мени қувадиганлар қоқитадилар ва енгиб чиқолмайдилар; уятга қоладилар, чунки фаҳмсиз ҳаракат қиладилар; ўзлари масхара бўлишади ва масхара бўлганлари абадий унутилмайди”. “Худовандга куйланг, мадҳ этинг Худовандни, зеро У ёвузлилар қўлидан бечоранинг жонини халос этади” (Ер. 20:11, 13).Пп 304.3

    Ёшлигида ва хизматининг ҳамма йиллари давомида орттирган тажрибага муносиб: “Инсон йўллари унинг иродасида эмас, сафарга чиққаннинг йўналиши унинг ихтиёрида эмас”, эканини Еремия пайғамбар тушунди. У ибодатга ўрганди: “Танбеҳ бергил менга, ё Худованд, аммо мени камситмас учун адолатда, ғазабингда эмас” (Ер. 10:23, 24).Пп 304.4

    Қайғу ва ҳасрат косасидан ичишга мажбур бўлганида, офатли ҳолида васвасага тушиб: “мадорим қолмади, Худовандга умидим ўчди”, - демоқчи бўлганида, ана шунда ўз ҳаётида азалдан Бўлганнинг ҳозирлигини эслади ва ғалабали нидо дилидан чиқди: “Худованднинг меҳри туфайли биз йўқ бўлиб кетмадик, зеро Унинг меҳр-шафқати бйтмади; субҳдан у янгиланади; Сенинг садоқатинг буюқдир! Худованд қисмим менинг, дейди жоним, бинобарин Унга умидимни боғлайман. Худовандга ишонганларга, Уни қидираётган жонга У раҳмону меҳрибондир. Худованддан чидамлик билан нажот кутадиган бахтлидир” (Ер. йиғи 3:18, 22-26).Пп 305.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents