Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    40-боб - НАВУХОДНЕСАР ТУШИ

    (Дониэл Китобининг 2-бобида асосланган)

    Дониэл ва унинг ўртоқлари Бобил подшоҳига хизматга олинганларидан кейин тезда белгили ҳодисалар рўй берди. Бу ҳодисалар мажусий халқига Исроил Тангрисининг қудратини ва садоқатини аён этди. Навуходнесар бир ажойиб туш кўрди, кўрган тушидан “унинг руҳи тинчлигини йўқотди ва у уйқудан қолди”. Кўрган туши подшоҳда чуқур таассурот қолдирса-да, у, уйғонганида, нималар кўрганини эсидан чиқарганини пайқади.Пп 356.1

    Хижолатида Навуходнесар донишмандларни — “сеҳргарлар, фолбинлар ва жодугарларни” — ҳузурига чақиртирди ва ёрдам сўради. “Мен туш кўрдим, — деди у, — ва руҳим хавотирланмоқда; кўрган тушимни билишни хоҳлайман”. Ҳайрон бўлган ҳолатида у тушининг таъбирини талаб қилди, кошки жони тинса эди.Пп 356.2

    Аммо донишманд эрлар жавоб қайтардилар: “Ё подшоҳ! To абад яшагин! Қулларингга тушингни сўзлагин, ва биз маъносини тушунтириб берайлик”.Пп 356.3

    Жавобларидан қониқмаган подшоҳ, донишманд эрлар ёрдам беришга хоҳламайдилар, деб гумонсиради. Улар ўзлари: “бизларга ҳамма сирлар аён”, — деб тасдиқлашарди. Подшоҳ бир тарафдан уларга давлату ҳурматни ваъда қилди, иккинчи тарафдан, талқин этибгина бермай, балки тушини баён этишларини талаб қилди, акс ҳолда уларни ўлим жазосига топширишини айтди. “Калом мендан кечди, — деди у, — агар менинг кўрган тушимни баён этиб талқин қилиб бермасангиз, шамшир остида қолиб парчаланасиз, ва уйларингиз харобага айланади; агар-чи тушимни ва унинг мазмунини очиб баён этсангиз, инъомлар, мукофот ва буюк ҳурматга сазовор бўласизлар”.Пп 356.4

    Олдингидай донишмандлар жавоб бердилар: “Ўз қулларига подшоҳ тушини сўзласин, ва биз унинг мазмунини талқин этармиз”.Пп 357.1

    Шу вақтгача ишонган эрларнинг муомаласидан Навуходнесарнинг ғазаби қайнаб кетди. “Кўриб турибман-ки, сиз вақтни чўзаяпсиз, чунки калом мендан чекинганини кўряпсиз. Тушимни эълон этмаяпсиз экан, фикрингиз бир: вақт ўтгунча менга ёлғонни айтмоқчи бўляпсиз; демак, менга кўрган тушимни этиб беринглар, ва шунда унинг мазмунини талқин қилиб беришингизни ҳам мен биларман”.Пп 357.2

    Муваффақият қозонмаган ҳолда оқибатига хавотирланиб, сеҳргарлар, подшоҳнинг талаби фаҳмсиз, ҳалигача ҳеч ким ҳеч қачон, ҳеч кимдан буни талаб қилмаган, деб подшоҳга исботлар келтиришди. “Ушбу ишни подшоҳга очиб берадиган инсон ер юзида йўқ, — дедилар улар, — шунинг учун на бир подшоҳ, нақадар буюк ва қудратли бўлмасин, ечиб бўлмайдиганни на серҳргардан, на фолбиндан, на халдейдан талаб қилмаган. Подшоҳ талаб қилаётган иш шунчалик қийин-ки, уни вужудда яшамайдиган Худодан ташқари, бошқа ҳеч ким подшоҳга очиб беролмайди”.Пп 357.3

    Бу сўзларни эшитган “подшоҳ зўғимланди ва қаттиқ ғазабланди ва Бобилдаги ҳамма донишмандларни қириб ташлашга буюрди”.Пп 357.4

    Подшоҳ фармонини бажариш мақсадида унинг аскарлари ишга тутиндилар. Дониэл ва унинг ошналари шу қаторга киришарди. Фармон бўйича улар ўлишлари лозим эканини эшитгач, Дониэл “маслаҳат ва ақл” сўраб соқчилар бошлиғи Ариўхга мурожаат этди: “He сабабли подшоҳдан шунчалик ҳайбатли буйруқ?” — сўради у. Ариўх унга бутунисини баён этди: подшоҳнинг кўрган ажойиб туши тўғрисида, у чексиз ишонганларидан ёрдам кутиб, ёрдам олмагани ва хижолат тортиши тўғрисида. Эшитиб бўлгач Дониэл эс-ҳушини йиғиб олди ва подшоҳ ҳузурига кириб, вақт беришни сўради. У ўз Парвардигоридан тушнинг мазмунини очиб беришга илтимос қилмоқчи эди.Пп 357.5

    Подшоҳ рози бўлди. Шунда “Дониэл уйига қайтиб, ишни Ҳананиё, Мисоил ва Азариёга — ўз дўстларига баён этди”. Биргалашиб улар ибодатларида ҳар қандай билим ва ёруғликнинг Манбаига мурожаат этдилар. Аллоҳнинг иродаси туфайли йигитлар подшоҳ саройида яшамоқдалар ва Худованд учун меҳнат қилмоқдалар — бунга улар ишонардилар. Ҳар қандай қийинчиликда, хавф пайдо бўлганида, улар ҳарвақт Унга мурожаат қилишарди, ва У ёрдам бермай уларни қолдирмас эди. Энди эса, чин қалбдан надомат чекиб улар яна бутун ернинг Ҳакамига хитоб қилдйлар, оғир пайтда уларни қутқаришга ёлвордилар. Уларнинг нидоси беҳуда бўлмади. Улар ўз ҳаётлари билан Аллоҳни улуғлардилар, энди Аллоҳ уларни улуғлашга тайёр эди. Худованд Руҳи устиларига тушди, ва Дониэлга “тунги ваҳийда” подшоҳнинг туши ва унинг мазмуни аён этилди.Пп 357.6

    Энг олдин Дониэл олган ваҳийи учун Аллоҳга ўз миннатдорлигини билдирди. “Худованд исми абадулабад олқишлансин! — хитоб қилди у, — зеро Унда донолик ва қудрат; У вақтларни ва йилларни ўзгартади, подшоҳларни тахтидан туширади ва тахтга юксалтиради, донишмандларга ақл беради, идроклиларга — фаҳм; У чуқурликда бўлганни ва сирлини аён этади, зулматда бўлганни билади, ёруғлик ҳам Унга тегишли. Ё оталаримнинг Тангриси, Сени олқишлайман ва улуғлайман, чунки Сен менга ақл ва куч бердинг ва муножотимга жавобан очдинг, зеро Сен бизларга подшоҳ ишини очиб бердинг”.Пп 358.1

    Дарҳол Ариўх ҳузурига йўналиб, чунки подшоҳ унга донишмандларни қириб ташлашга буюрди, Дониэл унга деди: “Бобил донишмандларини ўлдирмагин; подшоҳ олдига кирайлик ва мен тушнинг мазмунини айтиб бераман”Пп 358.2

    Ва мана яҳудиялик асир, осойишта ва бардошли, дунёнинг энг қудратли жаҳонгири олдида турарди. Ўз нутқини бошлар экан, у олдин ўзини камситиб, Аллоҳни, ҳар қандай доноликнинг Манбаини олқишлади. “Мен кўрган тушимни ва унинг мазмунини сен айтиб бероласанми?” — деган подшоҳнинг хавотирланиб сўраганига жавобан Дониэл деди: “Подшоҳ суриштираётган сирни, на донишмандлар, на афсунгарлар, на сеҳргарлар, на фолбинлар подшоҳга очиб беролмайдилар. Аммо сирни очадиган осмонда Аллоҳ бор; ва У охирги кунларда нималар бўлишини Навуходнесар подшоҳга намоён этмоқда.Пп 358.3

    Сенинг тушинг, — деди Дониэл, — тўшагинг рўясида бошингнинг ваҳийси шундай эди: сен, подшоҳ, тўшагингда ётиб, нималар бўлишини ўйлаганингда, сирларни Ошкор Қиладиган нималар бўлишини сенга кўрсатди. Менга эса ушбу сир ҳаммадан доно бўлганим учун аён этилмади, балки подшоҳга фаҳмлаш очилиб, токи сен ўз қалбингнинг фикрларини билишинг учун бу сир ошкор этилди.Пп 359.1

    Сенга, подшоҳ, шундай ваҳий бўлди: мана, қандайдир катта бут; бу бут улкан эди ва ҳаддан зиёд порлаб олдингда турар эди, ва қиёфаси қўрқинчли эди. Бутнинг боши соф олтиндан, кўкраги ва қўллари — кумушдан, унинг қорни ва сони’ — мисдан, оёқлари — темирдан, оёғининг ости — қисман темирдан, қисман гилдан эди.Пп 359.2

    Қўл ёрдамисиз тоғдан бир тош узилмагунча сен уни кўриб турдинг; у бутга бориб тегди, унинг темир ва гилдан бўлган оёқларига, ва уларни синдирди. Шунда ҳаммаси чилпарчин бўлиб аралашди: темир, гил, мис, кумуш ва олтин майдаланиб, ёзги хирмондаги чангга айланди, шамол чангни кўтариб олиб кетди, изи ҳам қолмади; бутни синдирган тош эса буюк тоққа айланди ва бутун заминни тўлғазди”.Пп 359.3

    “Мана туш!” — дадиллик билан деди Дониэл, ва подшоҳ буюк эътибор бериб ҳамма тафсилотларини эшитиб бўлгач, уни шунчалик ҳаяжонга солган худди шу туш эканига бутунлай ишонди. Энди унинг талқинини ҳам у эшитишга тайёр бўлди. Осмондаги Подшоҳлар Подшоҳи Бобил ҳокимига буюк ҳақиқатларни эълон этмоқчи эди. Фақат Аллоҳ жаҳон салтанатлари устидан Ҳоким эканини, фақат У тахтга юксалтириб, тахтдан олиш иқтидори борини кўрсатмоқчи эди. Имконияти борича Навуходнесар Осмон олдида ўз масъулиятини тушунсин эди. Дунё тарихининг охиригача унга келажакдаги воқеалар очилиши лозим бўлди.Пп 359.4

    “Сен шоҳаншоҳ, — давом этди Дониэл, — сенга Самовий Аллоҳ салтанату иқтидорни, куч ва шуҳратни инъом қилди; ва ҳамма инсон ўғилларини, каерда улар яшамасин, ер ҳайвонларини ва фалак қушларини У сенинг қўлингга топширди ва сени уларнинг устидан эга қилиб қўйди, сен — бу олтин бошдир!Пп 359.5

    Сендан кейин бошқа салтанат юксалади, сендан пастроқ, кейин учинчи салтанат, мисдан, у бутун ер устини эгаллайди.Пп 360.1

    Тўртинчи салтанат эса темирдай қаттиқ бўлади; зеро темир синдириб, ҳамма нарсани парчалагандай, бу салтанат, қақшатқич темирга ўхшаб парчалайди ва яксон қилади.Пп 360.2

    Оёқлари ва оёғининг бармоқлари қисмат кўза гилидан, қисмат темирдан сен кўрганинг, у салтанат бўлинади; сен темирни гил билан аралашганини кўрганинг, у салтанатнинг куч-қудрати темирнинг оз-моз қуввати қолганини исботлайди. Оёғининг бармоқлари қисман темирдан ва қисман гилдан бўлганининг маъноси шу-ки, улар инсон уруғи орқали аралашадилар, аммо темир гил билан қўшила олмагандай, бир-бири билан туташмайдилар.Пп 360.3

    Ва ўша салтанат кунларида Самовий Аллоҳ то абад емирилмайдиган салтанатни барпо этади, бу салтанат бошқа халққа ўтмайди; у ҳамма подшоҳликларни яксон қилади ва бузади, ўзи эса абадулабад туради; сен кўрганингдай, тош инсон қўли тегизилмай тоғдан ағдарилди ва темир, мис, гил, кумуш ва олтинни парчалади. Шунинг билан Буюк Аллоҳ подшоҳга, охирида нима бўлишини билдирмоқда. Бу туш тўппа-тўғри, унинг талқини ҳам аниқдир!”Пп 360.4

    Тақдим этилган талқиннинг ҳақлигига подшоҳ ишонди, у титраб, камтарликда юз тубан тушди ва: “ростдан сизнинг Парвардигорингиз Худоларнинг Худоси, сирларни очадиган подшоҳларнинг Эгаси экан, сен-чи шу сирни очиб бера олдинг”, — деди.Пп 360.5

    Навуходнесар донишмандларни маҳв этиш фармонини бекор қилди. Сирларни Ошкор Қиладиган билан Дониэл иттифоқда бўлгани туфайли, улар бариси омон қолдилар. “Шунда подшоҳ Дониэлни юксалтирди, катта ҳадялар тақдим этди, ва уни Бобил музофоти устидан қўйди, шунингдек Бобилнинг ҳамма донишмандлари устидан бош раҳнамо қилиб тайинлади. Дониэлнинг илтимосига биноан Бобил музофотининг ишлари устидан Шадрах, Мешах, Абдунабини белгиладилар, Дониэл эса подшоҳнинг саройида қолди”.Пп 360.6

    Инсоният тарихининг ёзмаларини ўқиганда ва биринчи назар ташлаганда шундай таассурот қолади-ки, гўё халқларнинг яшнаши, давлатларнинг юксалиши ва қулаши инсон иродасига ва унинг жасоратига қарам эканидай, воқеалар юришига унинг кучи, обрўси ёки хоҳиши таъсир қилгандай. Аммо Илоҳий Каломда, парда кўтарилган экан, инсонларнинг барча ҳаракатларида, барча қизиқишларининг, куч ва интилишларнинг зиддиятли тўқнашувларида биз меҳрибон Аллоҳнинг шовқинсиз, сабр-тоқат билан Уз режаларини амалга ошираётганини кўряпмиз.Пп 361.1

    Гўзаллигида ва жонга таъсир қилишида энг ажойиб сўзлар орқали ҳаворий Павел Афинанинг олимларига муҳим саволни ечиб берди, яъни нима сабабли Парвардигори Олам барча қабила ва халқларни яратиб, ер юзига жойлаштирганини. “Борлиқни яратган Парвардигори Олам еру осмон Эгаси бўлиб, инсон қўли билан яратилган маъбадларда яшамайди. У бирон нарсага муҳтож эмаски, Унга инсон қўллари билан хизмат қилиб бўлса. У Ўзи ҳаммага ҳаёт, нафас ва борлиқни берган. Аллоҳ барча одамзотни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини У тайин этган. У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб-пайпаслаб бўлса-да, Мени қидириб топинглар, деб буюрмоқда” (Ҳав. 17:24-27).Пп 361.2

    Ҳар бир орзу қиладиган “аҳд бўйинтуруғига” кириша олади, деди Худованд (Ҳез. 20:37). У ерни бир мақсад билан яратди, токи яратилган зотларнинг ҳаёти ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам барака келтириб, Парвардигори Оламни улуғласинлар учун. Худованднинг ушбу ниятини рўёбга чиқаришда ҳар бир орзу қиладиган зот қатнаша олади. Шундайлар тўғрисида: “Бу халқни Мен Ўзим учун яратдим; у Менинг шон-шуҳратимни эълон этади”, — дейилган (Иш. 43:21).Пп 361.3

    Ўз қонунида Тангри Таоло бош асосларни изҳор этди, уларга риоя қилиш бутун халқларнинг ва айрим инсонларнинг фаровонлигига боғлиқдир. Исроилликларга мурожаат этиб, Мусо қонун тўғрисида деди: “Қонунда сизнинг донолигингиз ва ақл-заковатингиз” (Такр. Шар. 4:6). “Бу арзимаган нарса эмас; балки сизнинг ҳаётингиздир” (32:47). Исроилга ваъда қилинган иноятлар, худди шу шартномага муносиб, фалак остида яшаётган ҳар бир халққа ва ҳар бир инсонга таклиф этилмоқда.Пп 361.4

    Айтиб ўтилган халқлар жаҳон саҳнасига чиқишидан бир неча аср олдин, азалдан Билган, асрлар оша назар ташлаб, жаҳон салтанатларининг пайдо бўлишини ва қулашини каромат қилган. Аллоҳ Навуходнесарга эълон этиб, Бобил салтанати қулайди ва унинг ўрнига бошқаси келади, аммо униси ҳам оғир вақтларни бошидан кечиради, деди. Ҳақиқий Аллоҳни юксалтирмай бу салтанат ҳам ер юзидан қирилади, унинг ўрнига учинчи подшоҳлик кўтарилади. Униси ҳам абадийликка чўмади, тўртинчиси эса, темирдай қаттиқ, барча халқларни ўзига бўйсундиради.Пп 362.1

    Агарда бобиллик ҳокимлари — қолганларнинг ичида энг давлатли - Худодан қўрққанларида, Худованд уларга донолик, куч-қувват юборган бўларди. Аммо улар фақат мусибатларга ва қийинчиликларга дуч келганларида, фақат шундай пайтда Аллоҳни эслардилар ва мурожаат қилишарди. Донишмандларда ёрдам топмай, улар, барҳаёт Худони тан оладиган, ва ўз навбатида Худо юксалтирган Дониэл сингари эрларда ёрдам қидиришарди. Аллоҳнинг азалий қарорини билиш учун улар бу эрларга мурожаат қилишарди, зеро, Бобил ҳокимлари ҳаддан ақлли бўлсалар-да, қонунсизликлари уларни Худодан шунчалик узоқлаштирдики, улар Муқаддас Руҳнинг овозини эшита олмас бўлдилар, келажакка бағишланган ваҳий ва огоҳлантиришларни тушунмас эдилар.Пп 362.2

    Илоҳий Каломни синчиклаб ўқиганда, башоратларнинг ҳарфма-ҳарф бажо келтирилганини халқлар тарихида кўрса бўлади. Бобил, парчаланган ва талон-тарож этилган, ниҳоятида қулади, чунки фаровон кунларида унинг подшоҳлари ўзини Аллоҳдан мустақил ҳисоблаб, салтанатнинг бутун шон-шуҳратини инсоний ютуқларга тегишли деб билишарди. Самовий ғазаб Мидиё-Форсни ҳам четлаштирмади, Илоҳий қонунни оёқ ости қилганлари учун, бу жаҳонгир ҳам қулади. Худодан қўрқиш дегани аҳолисининг қалбларида кўпинча ўрин топмади. Ёвузлик, куфрлик ва фисқ-фужур гуллаб-яшнарди. Кетидан келган салтанатлар янада каттароқ бузуқлик ва фисқ-фасод билан фарқланарди, маънавий тушкунлик янада тузатилиб бўлмас кўринарди. Ер юзига келган ҳар бир ҳокимнинг иқтидорини Осмон тақдим этади, ва унинг муваффақияти иқтидорни қандай истифода қилишига боғлиқ. Ҳар бир ҳокимга Илоҳий Кўриқчи мурожаат этиб: “Сен Мени билмаган бўлсанг-да, Мен белингни боғладим” — дейди (Иш. 45:5). Қадимги замонда Навуходнесарга айтилган сўзлар — ҳар биримизга сабоқдир. “Гуноҳларингни адолат билан ва қонунсизликларингни камбағалларга нисбатан меҳршафқатинг ила қўлга киритгин; мана, нима орқали сенинг осойишталигинг давом эта олади” (Дон. 4:24).Пп 362.3

    “Солиҳлик халқни юксалтиради”, “ҳақиқат ила тахт тасдиқланади”, “иноят туфайли у мустаҳкамдир”, деган сўзларни англаш; “подшоҳларни туширадиган ва юксалтирадиган” Зот кучининг намоён бўлишида, ушбу асосларнинг ҳаракатини инобатга олиш — тарих фалсафасини тушунишдир (Нақл. 14:34; 16:12; 20:28; Дон. 2:21).Пп 363.1

    Фақат Илоҳий Каломда юқорида айтилган аниқ ифодаланган. Халқлар кучи, шунингдек айрим инсонларнинг куч-қудрати, уларга тақдим этилган имкониятларда, ёки уларни енгиб чиқиб бўлмайдиган ижобий шароитларда пинҳон эмас, у шахсиятпарастли юксакликда ҳам яширинмайди. Бу куч Илоҳий ниятга амал қилишга боғлиқ, ва Илоҳий ниятга амал қилганда садоқатликнинг даражаси билан белгиланади.Пп 363.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents