Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    19-боб - ТИНЧЛИК ОЛИБ КЕЛУВЧИ ПАЙҒАМБАР

    (4-Подшоҳлар Китобининг 4-бобида асосланган)

    Элиша пайғамбарнинг фаолияти қайбир жиҳатдан Илёс пайғамбарнинг хизматидан фарқланарди. Илёс пайғамбар таъна қилиш ва ҳукм чиқариш хабарчиси эди. Унинг жасурона овози подшоҳларга ва халққа йўналиб, қонунсизликни қолдиришга даъват этарди.Пп 170.1

    Элишанинг вазифаси эса бошқа: Илёс пайғамбар бошлаган ишни мустаҳкамлаб, халқни Илоҳий ҳақиқатга ўргатиш - унинг бурчи бўлди. Муқаддас Китоб уни бизларга тақдим этар экан, биз уни пайғамбарларнинг ўғиллари ичида, ажойиботлар қилганида, шифо ва қувонч келтирганида кўрамиз.Пп 170.2

    Элиша пайғамбар тинч ва мулойим табиатли киши эди, аммо Байтилда бир ҳодиса рўй бериб, уни кичик болалар масхара қилганларида, унинг хатти-ҳаракати керак пайтда жиддий бўлиб, қаттиқ тура олишини кўрсатди. Илёс пайғамбарнинг осмонга юксалгани тўғрисида хабарни эшитган ўсмирлар тантанали таажубли воқеадан қизиб кетдилар, ва Элишани кўрганларида, кетидан: “Эй боши тоз, жўна! Жўна, боши тоз!” — деб бақира бошладилар. Уларнинг масхараомуз сўзларига бурилиб, Жаббор кучининг таъсирида бўлган пайғамбар лаънат ўқиди. Бу ўсмирларни Илоҳий жазо такдирлади. “Ўрмондан икки айиқ чикди ва болаларнинг ичидан қирқ иккитасини эзиб ташладилар ” ( 4 Под. 2:23, 24).Пп 170.3

    Агар Элиша масхарабозларга эътибор бермай, тинч ўтиб кетганида, пасткаш одамлар кейинчалик уни масхара қилишга ўзларига ижозат беришарди, ва халқни хатарли соатда қутқариш вазифасини Элиша бажара олмасди. Бу ягона воқеа, қўрқинчли қатъийликка гувоҳ бўлиб, бутун қолган ҳаётида оммавий ҳурмат қозонди. Эллик йил мобайнида у Байтил дарвозалари орқали кирди-чиқди, шаҳарма-шаҳар, мамлакат бўйлаб саёҳат қилди, ҳар қандай одамлар билан учрашди, саёқ юрадиган, қўпол, бузуқ ёшлар билан мулоқотда бўлди, аммо ҳеч ким унинг устидан кулишга жасурланмади, Парвардигори Оламнинг пайғамбарини ҳеч ким камситмади.Пп 170.4

    Ҳатто яхшилик чекланган бўлиши лозим. Фақат тебранмайдиган жиддийлик обрўни сақлай олади, зеро акс ҳолда ҳамма нарсадан кулиб нафратланса бўлади. Фарзандларнинг хоҳишларини қондириш, уларни доимо кўндириш, эрк бериш, ота-онанинг ва тарбиячиларнинг мулойим, уйғунлашадиган муомалалари устиларига тушадигандан энг катта ёвузликдир. Ҳар бир оила ўз ҳаётида ва фарзандлари билан муносабатида принципиал қатьиятлик, жиддийлик ва маълум талаблар билан раҳбарланмоғи лозим.Пп 171.1

    Элиша пайғамбарни масхара қилганларга етишмаган иззат-икром табиатнинг энг олижаноб хусусиятларидандир, у синчковли тарзда тарбияланиши ва ривожлантирилиши лозим. Фарзандларни Аллоҳга керакли даражада иззатли муомала қилишларига ўргатиш керак. Худованд тўғрисида гапирганимизда, енгилтаклик ёки бепарволик бўлмасин. Фаришталар Унинг исмини айтганда, юзларини ёпадилар. Нақадар эҳтиромли қўрқув ила биз, қулаган бандалар, ушбу исмни тилимизга олишимиз лозим!Пп 171.2

    Ер юзида Тангри Таолонинг вакили сифатида, Унинг тайинлаганини бажараётган хизматкорларига, ўқитувчи ва ота-оналарга заруратли муомала доимо бўлиши кутилади. Уларни ҳурмат қилганимизда, биз Парвардигоримизни шарафлаймиз.Пп 171.3

    Хушмуомалалик ҳам Муқаддас Руҳнинг инъомларидан биридир, ва ҳар бир инсоннинг ҳаётини таърифламоғи керак. Бу хусусият инсон қалбини юмшата олади, акс ҳолда одам бағри тош ва қўпол бўлиб қолади. Ўзларини Масиҳнинг издошлари деб санаганлар қўпол, назокатсиз муомала қилганларида, демак Ундан улар ҳеч нарсага ўрганмаганлар. Уларнинг самимийлиги ва садоқатлиги бенуқсон бўлиши мумкин, аммо ушбу хусусиятлар ҳам раҳмдилликнинг ва хушфеълликнинг ўрнини боса олмайди.Пп 171.4

    Исроилда кўпчилик одамларга таъсир қилган Элишанинг хушмуомалалиги айнан ёрқин бир дўстона муносабатларда аён бўлди, Сўнамда яшовчи оилага нисбатан муомала тўғрисида гaп юритилмоқда. “Шу жойда бир давлатли аёл уни ўз уйига нонуштага таклиф этди; ва қачон у келмасин, аёлнинг уйига нондан егани кирарди.” Уй бекаси, Элиша муқаддас “Илоҳий инсон” эканини қўриб, ўз эрига деди: “Бир кичик болохона қурайлик, ва хонага хонтахта қўйиб кўрпача солиб қўяйлик, шамдонни ҳам кўзда тутайлик; ва у бизникига келганида, хонадонга кирсин.” Шундай қилинди ва Элиша пайғамбар Сўнамга келганида ушбу хонадонда дам оларди, ором ва тинчлик билан лаззатланарди. Аёлнинг яхшилигини Аллоҳ эътиборсиз қолдирмади. У фарзанд қўрмаган эди, ва Худованд унинг меҳмондўстлигини эслаб, аёлга ўғил насиб эттирди.Пп 172.1

    Йиллар ўтди... Бола ўсди, ўроқчилар билан далага чиқадиган бўлди. Кунлардан бир куни жазирама куннинг иссиғида қолиб кетиб, уни офтоб урди ва “у дадасига деди: менинг бошим! Бошим оғрияпти!” Ота касал бўлиб қолган болани онасига олиб бориб беришни буюрди, ва “уни кўтариб онасига элтдилар. Пешингача у онасининг тиззаларида ўтирди, ва ўлди. Онаси болани Илоҳий инсоннинг хонасига олиб кирди, унинг тўшагига ётқизди ва эшикни ёпиб, ташқарига чиқиб кетди.”Пп 172.2

    Қайғу ҳасратида Сўнамлик аёл Элиша пайғамбардан ёрдам сўрамоқчи бўлди. Шу пайт пайғамбар Кармил тоғида эди, ва аёл хизматкорини ўзи билан олиб дарҳон йўлга чиқди. “Илоҳий инсон уни узоқдан кўриб қолди ва ўз хизматкори Геҳозийга: бу қалиги Сўнамлик аёл, деди. Унга қарши югургин ва ундан: “Ўзинг соғмисан? Сенинг эринг соғ- саломатми? Ўғлинг яхшими?” — деб сўрагин. “Хизматкор унга буюрилганни қилди, аммо ҳасратидан битган аёл фақат Элиша пайғамбарнинг ҳузурига етганида бўлганини сўзлаб берди. Ўғлини йўқотганини эшитган пайғамбар Геҳозийга буйруқ берди: “Белингни боғлагин, менинг ҳассамни қўлингга олгин ва боргин. Кимни йўлда учратсанг агар, унинг билан саломлашма, ва сенинг билан сўрашса ким агар, унга жавоб қайтарма. Ва менинг ҳассамни боланинг юзига қўйгил.”Пп 172.3

    Аммо Элиша она билан йўлга чиқмагунча униси тинчимади: “Худованд тирик ва сенинг жонинг тирик бўлсин! Сендан қолмайман. Элиша турди ва аёл кетидан чиқди. Геҳозий улардан олдин юриб, жойга етиб борди ва боланинг юзига ҳассани қўйди. Аммо на овоз, на жавоб бўлса агар. У пайғамбарга пешвоз чиқиб, унга: бола уйғонмаяпти, деб эълон этди.”Пп 173.1

    Улар уйга етиб келгач, Элиша пайғамбар бола ётган хонага кирди, “кетидан эшикни беркитди ва Худовандга муножот қилди. Ўрнидан турди ва бола узра чўзилди, ўз лабини унинг лаб-даҳанига тегизди, ўз кўзларини унинг кўзларига тикди, ва ўз кафтларини унинг кафтларига қўйди, ва устига чўзилди, ва боланинг бадани исиди. Турди, хонани кезиб орқага-олдинга юрди, кейин яна бола устига чўзилди. Ва бола етти марта аксирди, ва кўзларини очди.”Пп 173.2

    Геҳозийни чақириб, Элиша ўғилнинг онасини келтиришга буюрди. “У пайғамбар ҳузурига кирганида, униси: ўғлингни олгин, деди. Она унинг оёқларига йиқилди ва ергача эгилди. Ва ўғлини олиб, чиқиб кетди”.Пп 173.3

    Ушбу аёлнинг имони шундай мукофотланди. Масиҳ — буюк ҳаёт Берувчи - ўғлини қайтариб берди. Унинг ер юзига қайтган кунида ўлим ўз нишини йўқотганида ва дўзахнинг зафари бекор қилинганида, содиқ қолганлар худди шундай мукофотланадилар. Шафқатсиз ўлим хизматкорларининг қучоғидан тортиб олган фарзандларини У қайтариб беради. “Худованд шундай дейди: Рамада овоз эшитилмоқда; дод- фарёд ва аччиқ йиғи; Роҳила ўз болалари учун йиғлаяпти, ва болалари тўғрисида юпанишни хоҳламаяпти, зеро улар йўқдир. Худованд шундай дейди: “Товушингни йиғидан, кўзларингни ёшдан тутгин, зеро меҳнатинг учун мукофот бордир... улар душман еридан қайтадилар. Ва келажагинг учун умид бор, дейди Худованд, сенинг ўғилларинг ўз чегараларига қайтадилар” (Иер. 31:15-17).Пп 173.4

    Яқинларимизни йўқотганимизда, Исо абадий умидга йўналтириб, бизга тасалли беради. “Дўзах ҳокимлигидан Мен уларни фориғ қиламан, ўлимдан уларни халос этаман. Эй ўлим! сенинг нишинг қаерда? Эй дўзах! сенинг зафаринг қаерда?” (Ос. 13:14). “Тирикман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман... ўлим ва тамуғ очқичлари Мендадир” (Ваҳ. 1:18). “Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фаркштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа ҳамиша Раббимиз билан бирга бўламиз” (1 Фес. 4:16, 17).Пп 173.5

    Элиша пайғамбар Худованднинг рамзи эди. Инсониятнинг Нажоткорига ўхшаб, у ўз хизматида даволашни воизлик билан бириктирарди. Бутун ҳаётининг мобайнида Элиша энг самимий, тинмас ва фидокорона хизмати билан пайғамбарлар мактабларида ўқиганларга фойда келтиришга тиришарди. Илоҳий даставвал билими туфайли, унинг ёш шогирдларга берган насиҳатлари Муқаддас Руҳнинг энг чуқур таъсири билан кузатиларди. Гоҳида эса унинг обрўси, азалдан Бўлганнинг хизматкори сифатида, бошқа баҳссиз исботлар билан тасдиқланарди.Пп 174.1

    Галгалдаги пайғамбарлик мактабига ташриф буюрганида, бир ажойиб воқеа юқорида айтилган сўзларни исботлайди. Шунда Элиша заҳарланган таомни истифода этишга ярайдиган қилди. “Ўша диёрда қаҳатчилик рўй берган эди; пайғамбарларнинг ўғиллари унинг ҳузурида ўтиришар эди. Ва Элиша хизматкорига деди: катта қозонни қўйиб, пайғамбарлар ўғилларига овқат пишириб бергил. Улардан бири сабзавот териш учун далага чиқибди ва ёввойи ўсимликни топиб, кийимига шу ёввойи ўсимликнинг мевасидан роса йиғибди. Ва қайтиб, қозондаги таом ичига майдалаб солибди; ҳеч ким буни кўрмабди. Ва уларга егани таом косаларга бўлинибди. Аммо тезда, егани бошлаган заҳоти, шовқин кўтарилиб: Илоҳий инсон, қозонда ўлим-ку! деб бақирар эканлар. Ва таомлана олмабдилар. Ва пайғамбар: менга ундан беринглар, дебди. Ва ун олиб қозонга солибди ва Геҳозийга: энди қуйгин, есинлар, дебди. Ва қозонда зарарли ҳеч нарса қолмабди”.Пп 174.2

    Худди Галгалда, қурғоқчилик пайтида, Элиша юзта одамни кичкина ҳадя билан тўйдирди. У ҳадяни “Баалшалишдан” бир одам унга олиб келган эди. Унинг келтиргани эса “йигирма арпа нондан ва тозаланмаган ғалладан” иборат бўлди. Элиша атрофидаги бу одамлар оч қолдилар. Эҳсонни олган Элиша хизматкорига: «Одамларга тарқатгин, есинлар деди. Хизматкори эса: юзта одамга беришим учун наҳотки етса, деди. Ва у яна: бергин, есинлар, зеро Худованд шундай дейди: ” тўядилар ва ортиб қолади”, деди. Ва шундай бўлди. Уларга берди ва улар тўйдилар, ва Худованд сўзи бўйича яна ортиб қолди”Пп 175.1

    Масиҳ Ўз хабарчиси орқали оч қолганларни таомлаб қандай меҳрибончилик намоён этди! Бинобарин, доимо ва ўзгармас, балки ҳар вақт билинмас тарзда, Исо Худованд одамларнинг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилади. Агар бизнинг руҳий дунёқарашимиз кенгроқ бўлганида, шунда Аллоҳнинг инсониятга бўлган ҳамдардли муомаласини биз кўра олардик.Пп 175.2

    Фақат Илоҳий инояти энг арзимайдиганни фаровонликка айлантира олади. Парвардигоримизнинг қўли ҳар қандай кам миқдорни юз марта кўпайтира олади. Ўз ваколати билан У саҳрода тўйғиза олади. Қўлини тегизиши биланоқ, таомнинг кам бўлишига қарамай, ҳаммага етарли қилиб кўпайтира олади. Унинг кучи туфайли пайғамбар ўғилларининг қўлларида нон ва ғалла кўпайди.Пп 175.3

    Масиҳ ер юзида хизмат қилган кунларда, У худди шундай тарзда халқнинг оломонини тўйғизганида, қадимги пайғамбар кунларидаги инонмаслик ўзини намоён этди. Элишанинг хизматкори ишонмай: “Юзта одамга беришим учун наҳотки етса, — деганди. Исо Ўз шогирдларига халқни овқатлантиришга буюрганида, улар: “Бешта нон ва иккита балиқдан бошқа бирон нарсамиз йўқ-ку. Бориб шунча кишига овқат сотиб ололамизми? Шунча кўпчилик учун наҳотки етса?” — дедилар ( Лк. 9:13).Пп 175.4

    Бу намунада бутун даврлардаги Илоҳий фарзандлари учун сабоқ бордир. Худованд қандай бўлмасин ишни бажаришга тайинлаганида, фаросатлими, йўқми деб инсонлар шубҳаланмасин ва ишнинг оқибатини ҳам олдидан текширмасинлар. Уларнинг имкониятлари жуда ҳам чекланган бўлиши мумкин, аммо Илоҳий қўлларида ортиб қолиши учун бўлгани етарли. Хизматкор ” уларга берди ва улар ҳаммалари еб тўйди, ва Худованд сўзи бўйича яна ортиб қолди.”Пп 175.5

    Аллоҳ Ўз Ўғлининг ҳаёти билан инсонларни қўлга киритди ва фориғ этди. Халос бўлган инсониятга Унинг муомаласини замонавий диний жамоатлар яхши тушунишлари лозим; Унинг иши ер юзида муваффақиятли равожланиши учун ҳам катта ишонч ҳосил бўлиши лозим. Аён бўлаётган имкониятларим ҳаддан кам, деб ҳеч ким қайғуриб вақтини бекор ўтказмасин. Молик бўлганимиз жуда кам бўла қолсин, аммо илҳомимиз ва имонимиз имкониятларимизни кенгайтиради. Аллоҳнинг иноятини сўраб, Унга миннатдорчилик ва ибодат билан келтирилган ҳадя, худди пайғамбар ўғилларига ва ҳориб-толган халққа берилган таом кўпайгандай, Унинг томонидан кўпайтирилади.Пп 176.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents