Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    24-боб - БИЛИМИ ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН МАҲВ ЭТИЛГАН

    Исроил халқига нисбатан Илоҳий меҳрибонлик доимо унинг итоатлигида шартланарди. “Барча халқлардан Унинг айирим улуши” бўлишлари учун Синай тоғининг тагида исроилликлар Унинг билан аҳд туздилар. Тантанали равишда Унга барча нарсада бўйсунишларига ваъда бердилар: “Худованд нима деган бўлса, ҳаммасини бажарамиз” (Чиқ. 19:5, 8). Бир неча кун ўтгач, Худованд Ўз қонунини эълон этганида ва Мусо орқали Унинг низом-қоидаларига ва амрларига риоя қилиш даркорлигини етказганида, исроилликлар бир овозда: “Худованд айтганига амал қиламиз”, — деб ваъда бердилар. Аҳднинг тасдиқланишида бутун халқ яна бир марта ваъдасини такрорлади: “Худованд ҳамма айтганини бажарамиз ва итоатли бўламиз” (Чиқ. 24:3, 7). Аллоҳ Исроилни Ўз халқи қилиб танлади, улар эса Уни ўз Подшоҳи қилиб қабул қилдилар.Пп 212.1

    Чўлда мусофирчилик ҳаётлари якунлаганида, аҳд шартномалари яна такрорланди. Баал-Пеғўр олдида, назр аталган ернинг чегарасига етганларида, кўплар аврайдиган васвасанинг қурбони бўлдилар, шунда Худовандга содиқ қолганлар вафодорлик назрларини исботладилар. Келажакда рўй берадиган васвасалар тўғрисида улар Мусо орқали огоҳлантирилдилар; у жиддий равишда уларга атрофдаги халқлар билан аралашмасликка ундади, фақат Аллоҳга хизмат қилишларини таклиф этди.Пп 212.2

    “Демак, Исроил, кўрсатмалар ва қонунларни тинглагин, — насиҳат берарди Мусо, — токи сизлар тирик бўлиб, Худованд, оталарингиз Парвардигори, сизларга бераётган ерни бориб ворисликка олишингиз учун, мен ўргатаётган қонун-қоидаларни тингланг. Мен сизларга атаган назрларимга қўшманглар ва улардан ҳеч бирини камайтманглар; мен атаб берган амрларига, яъни Худойи Худовандингизнинг амрларига риоя қилинглар... Бинобарин, уларни сақланглар ва амал қилинглар; зеро сизнинг донолигингиз шунда ва атрофдаги халқларнинг кўз ўнгида сизнинг фаҳм-фаросатингиз шундадир. Улар ушбу кўрсатмалар тўғрисида эшитиб: фақат шу буюк халқ донишманд ва ақлли халқдир, дейдилар” (Такр. Шар. 4:1-6).Пп 212.3

    Илоҳий амрлари тарафидан ўгит насиҳат айнан исроилликларга қилинарди, чунки уларга бўйсунганларида куч ва иноятга етиша олардилар. “Фақат эҳтиёт бўлгин ва жонингни синчиклаб сақлагин, — ўргатарди Мусо орқали Худованд, — токи кўзларинг қўрган ишларни унутмаслигинг учун ва улар бутун ҳаёт кунларингда сенинг қалбингдан чиқмасин учун; улар тўғрисида ўғилларингга ва ўғилларинг ўғилларига баён этгин” (9-оят). Тантанали эҳтиромлик билан Синайдаги тан олинган қонунни халқ абадулабад қалбида сақлаши кутиларди. Атрофдаги халқлар орасида ҳукмрон бўлган мажусий удумлари тўғрисида Исроил қатъий равишда ва белгили тарзда огоҳлантирилди. Уларга қуйидаги сўзлар баён этилди: “Қандайдир санамнинг тасвирини ясаб, йўлдан чиқмаслигингиз учун... осмонга назар солиб, қуёш, ой ва юлдузларни, ва бутун самовий лашкарни кўриб, уларга завқланиб топинмаслигинг учун, қонунни жонларингизда қаттиқ сақланглар, чунки Худованд, сенинг Парвардигоринг уларни бутун осмон остидаги халқларга берган”. “Худойи Худовандо сизларга атаб берган аҳдини унутмаслик учун эҳтиёт бўлинглар. Худованд, сенинг Худойинг бўйруқ берганидай, ниманиям тасвирлайдиган санамга топинишга эҳтиёт бўлгин” (15, 16; 19, 23-оятлар).Пп 213.1

    Азалдан Бўлганнинг кўрсатмаларини менсимайдиган муомаланинг натижасида пайдо бўлган ёвузликни Мусо тасвирлаб берди. Осмону ерни шоҳид бўлишга даъват этиб, у эълон қилди: агар назр атаган диёрда халқ узоқ вақт яшаганидан кейин диний хизматда мажусий усулларини танлаб, ясалган санамларга топинадиган бўлса ва ҳақиқий Аллоҳни унутса, шунда Худованднинг қаҳр-ғазаби алангаланади ва исроилликлар қулликка йўлиқиб, мажусийлар аро тарқатиладилар. “Ворисликка оладиган ер учун, сизлар Иордандан ўтмоқдасизлар, аммо уни тезда йўқотасизлар; узоқ вақт шу ерда яшамайсизлар, балки ҳалок бўларсизлар, — огоҳлантирарди у, — ва Худованд сизларни барча халқлар аро тарқатади, ва Худованд сизларни тарқатган халқлар ичида сиз камчиликда қоласизлар. Борган жойинггизда инсон қўли билан қилинган худоларга хизмат қиласизлар, ёғоч ва тошдан ясалган, кўрмайдиган ва эшитмайдиган, емайдиган ва ҳеч бир нарса сезмайдиган худоларга” (26-28-оятлар).Пп 213.2

    Ушбу башорат қисман ҳакамлар даврида амалга ошди, батафсил ва тўла-тўкис эса — Исроил оссурияликлар ва Яҳудо бобилликлар томонидан асоратга тушганларида юзага чиқди.Пп 214.1

    Исроилнинг чекиниши тадрижий суратда содир бўларди. Танланган халқ “амрларга, кўрсатмалар ва қонунларга” риоя қилишига ваъда берган эди. Шу ваъдани халқнинг хотиридан чиқазмоқ учун шайтон авлоддан авлодга ўз ҳужумини такрорларди (Такр. Шар. 6:1). Ҳийлакор биларди, агар Аллоҳни хотирдан чиқазишда Исроилни зўрлаб бўлса ва у “бошқа худолар кетидан тушиб, уларга хизмат қилса ва уларга топинса”, шунда Исроил, шубҳасиз, ҳалок бўлади (Такр. Шар. 8:19).Пп 214.2

    Ер юзидаги Илоҳий черковининг душмани Тангри Таолонинг ҳамдардлигини керакли даражада эътиборга олмади, Аллоҳ айбдорни жазосиз қолдирмаса-да, аммо Унинг улуғворлиги шунда-ки — “У инсон севадиган ва меҳрибон, узоқчидамли ва кўпиноятли ва ҳақиқий, меҳрини то минг авлодгача сақлайдиган, айбни ва жиноятни, ва гуноҳни кечирадиган Аллоҳ” — ана шуни шайтон тўла баҳолай олмади (Чиқ. 34:6, 7). Исроилнинг тақдирида Илоҳий режани адаштириш мақсадда шайтоннинг барча ҳаракатларига қарамай, ҳатто унинг тарихида душман шартсиз ғалабага етишишга тайёр бўлган энг зулматли пайтларда, Худованд Ўз илтифотини намоён қиларди. Исроил миллати гуллаб-яшнашига ёрдамлашадиганни У таклиф қиларди. “Мен уларга муҳим қонунларимни ёзиб бердим, — деди У Ҳўшея пайғамбар орқали, — аммо уларни бегона деб санадилар”. “Мен Ўзим Эфраимни юришга ўргатардим, уни қўлларимда кўтариб юрардим, улар эса, Мен уларни даволаганимни англамасдилар” (Ҳўш. 8:12; 11:3). Худованд исроилликлар билан сезгир муомалада эди, Ўз пайғамбарлари, амрлари ва низомлари орқали уларга панд- насиҳат берарди.Пп 214.3

    Агар Исроил пайғамбарлар сўзларига қулоқ солганида, у ҳеч қачон шунчалик камситилмас эди. Аммо халқ Унинг қонунига бўйсунишдаи тонди ва шу сабабли, унга қулликка тушмоқ учун Аллоҳ йўл қўйишга мажбур бўлди. “Менинг халқим билими етишмовчилигидан маҳв этилади, — деди Худованд Ҳўшея пайғамбар орқали, — сен билимни тарк этганинг учун, Мен ҳам сени Менинг ҳузуримда диний хизматдан тарк этурман; ва сен қандай Илоҳий қонунни унутган бўлсанг, Мен ҳам сенинг фарзандларингни унутирман” (Ҳўш. 4:6).Пп 215.1

    Ҳар асрда Илоҳий қонунни бузадиганларнинг тақдири бир хил бўларди. Нуҳ пайғамбар кунларида адолат асослари йўлдан адаштирилганида, ва қонунсизлик ҳаддан тарқалиб илдиз отганида, Аллоҳ шу ҳолатга бошқа тинч муомала қила олмай: “Ўзим яратган одамзодни ер юзидан қириб ташлайман,” —деган қарорга келганди (Ибт. 6:7). Иброҳим пайғамбар кунларида Садўм аҳолиси Худога ва Унинг қонунига қарши очиқ курашга киришдилар, якунида бетавфиқлик, фисқ-фужур, шаҳвоний эҳтиёжлар авжига чиқиб, қадимги дунёни белгилади. Садўм истиқоматчилари Илоҳий узоқчидамлигининг меъёрини оширдилар, ва Унинг қаҳр-ғазабининг оташи уларга қарши қизиди.Пп 215.2

    Исроилнинг ўн қавми асоратга тушиш олдидан вақт худди шундай итоатсизлик ва қонунсизлик билан таърифланган. Илоҳий қонун оёқ ости қилинарди, бу ҳолат қонунсизликка эшигини кенг очди. “Зеро ушбу ернинг аҳолиси билан Худованд ҳукм сурмоқда, — дейди Ҳўшея пайғамбар, — чунки ер юзида на ҳақиқат, на меҳрибончилик, на Аллоҳни билиш дегани йўқолди. Қасам ичиш ва ёлғон гапириш, қотиллик, ўғрилик ва зиногарлик ҳаддан ташқари тарқалди, ва қонтўкиш орқасидан қон тўкиляпти” ( Ҳўш. 4:1, 2).Пп 215.3

    Ҳўшея ва Омўс пайғамбарларнинг Илоҳий ҳукм тўғрисида башоратлари келажакдаги улуғворликнинг ваъдалари билан ўриларди. Шунча вақт давомида Аллоҳга қарши исёнли ҳолатда бўлиб, тавба қилишни хоҳламаган ўн қавмига, уларнинг Фаластинда олдинги куч-қудрати тикланишига на бир назр аталса экан. Вақтнинг охиригача улар “халқлар аро мусофир ҳаёт кечирадилар”. Аммо Ҳўшея пайғамбар орқали уларга ижобий ваъда берилди: еримизнинг тарихи якунлаганда ва Исо Масиҳ ер юзига Ҳокимларнинг Ҳокими ва Шоҳаншоҳ бўлиб қайта келганида, Илоҳий халқнинг тамомила қайта туғилишида иштироқ этиш учун уларга устунлик берилади. “Узоқ вақт, — дейди пайғамбар, — Исроил ўғиллари подшоҳсиз ва амирсиз, қурбонсиз ва қурбонгоҳсиз, “ефод” ва “терафимсиз” (изоҳ: руҳонийларга тегишли муқаддас буюмлар) қолаверадилар. Шундан кейин Исроил ўғиллари адашган йўлларидан қайтишади ва Худойи Худовандни ва ўз подшоҳи Довудни қидириб топадилар, ва охирги кунларда эҳтиромли қўрқув билан Худованд олдида ва Унинг лутфкорлиги олдида муомала қиладилар” ( Ҳўш. 3:4, 5).Пп 215.4

    Ҳўшея пайғамбар рамзли тилда, ҳар бир Худовандга қайтган жоннинг тикланиш Илоҳий режасини ўн қавмга баён этмоқда. Назр аталган ерда яшаганида, Исроил вафодорлик намоён этиб, ўз Парвардигорига хизмат қилган эди ва кўпгина иноятларга сазовор бўлди. Унга қайтган жонлар ўша ўтган кунларни эслатиб, Унинг Черкови билан то абад қўшиладилар, шунинг билан Илоҳий режа амал қилинади. Худованд Исроилга нисбатан Ўз раҳм-шафқатини намоён қилишни нақадар орзиқиб истарди! Исроилга кўрсатиб У дейди: “Бинобарин мана, Мен уни жалб қилиб, уни чўлга олиб борирман ва унинг қалбига етказиб гапирурман, келажакдаги умидимни амалга оширмоқ учун унга шу ердан узумзорларни ва Охўр увасини берурман, шу диёрда у ёшлик кунларида бўлгандай ва Миср еридан чиқаётган кунида куйлаганидай, шу диёрда куйлаб яшайди. Ва ўша куни, дейди Худованд, сен Мени: “эрим”, деб чақирурсан, ва эндигида Мени: “Баалим” (менинг Соҳибим) деб чақирмассан. Баални эса умуман эсингдан олиб ташлайман, уларнинг исмларини оғзингга ҳам олмайсан” (Ҳўш. 2:14-17).Пп 216.1

    Ер тарихининг охирги кунларида Илоҳий амрларга риоя қилганлар билан Унинг аҳди қайта тикланади. «Ўша вақтда, — дейди Парвардигори Олам, — улар ҳақи дашт ҳайвонлари билан, ва самодаги учувчи қушлар билан, ва ерда судралувчилар билан иттифоқ тузаман; камон, шамшир, ҳар қандай урушни ўша ердан маҳв этаман, ва уларга бехатар яшашларига имконият яратаман. Сени-чи Мен Ўзимга абадулабад никоҳлагайман, Мен сени ҳақиқат ва адолатда никоҳлагайман, эзгулик ва меҳрибонликда, Менга вафодор бўлишингда сени никоҳлагайман, ва сен Худовандни таниб билурсан.Пп 216.2

    Ва ўша кунда шундай бўлади-ки, Мен эшитурман, дейди Худованд, осмонни эшитурман, у эса ерни эшитур, ва ер нон ва шаробни, ва мойни эшитур, улар эса Исреъилни эшитурлар. Уни Ўзим учун унумдор этурман ва Меҳр кўрмаганимга иноят қилиб, меҳрибонлигимни кўрсатурман, ва Меним халқимга эмас, бегона халққа: “Сен Менинг халқим”, — дейман, униси эса: “Сен — менинг Худойим!” — деяр» (18-23-ояглар).Пп 217.1

    “Ва ўша кунда шундай бўлади-ки: Исроилнинг қолдиғи ва Ёқуб хонадонидан халос бўлганлари... чин қалбларидан Худовандга, Исроилнинг Муқаддасига таваккал қиладилар” (Иш. 10:20). “Ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабиладан, ҳар қандай тил ва халқдан” чиққан инсонлар хурсандлик билан уч фариштанинг овозига жавоб қайтарадилар: “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! Унинг ҳукм қилиш вақт- соати келди”.Пп 217.2

    Уларни ерга боғлаётган барча санамларни улар ташлаб қолдирадилар ва “еру кўкни, денгизни, булоқларни яратган Ижодкорга сажда қиладилар”, улар барча боғлағичлардан бўшаб, дунё олдида Илоҳий илтифотининг ёдгорлиги сифатида турадилар. Илоҳий талабларига бўйсунганлари учун, улар фаришталар ва одамлар томонидан, “Худо амрини сақлаб, Исога содиқ қолган азизлари” каби тан олинадилар (Ваҳий. 14:6, 7, 12).Пп 217.3

    “Мана кунлар келяпти, дейди Худованд, шудгорчи ўроқчини учрата олади, узум шарбатини тайёрлаётган эса — сепувчини, тоғлар узум шарбатини сероб оқизади ва ҳамма тепаликлар тўлиб тошади. Ва Мен Исроилни, Ўз халқимни асоратдан қайтараман, бўшаган шаҳарларда хонадонлар қуришади ва уларда истиқомат топишади, узумзорлар ўтқазиб, шаробини ичадилар, боғлар ўстириб, меваларидан ейдилар. Мен уларни ерларида ўрнатурман, ва Мен берган ердан улар эндигида ҳайдалмайдилар, дейди Худованд, сенинг Парвардигоринг” (Ом. 9:13-15).Пп 217.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents