Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    56-боб - ИЛОҲИЙ ҚОНУНГА ЎРГАТИЛГАНЛАР

    (Неҳемия Китобининг 8, 9 ва 10-бобларида асосланган)

    Карнай чалиш байрамининг вақти етиб келди. Қуддусга халқнинг катта оммаси йиғилди. Назарга маъюс манзара очилди: Қуддус деворлари қурилиб битиб, дарвозалари ўрнатилган бўлса-да, шаҳарнинг катта қисми олдингидай вайронагарчиликда ётарди.Пп 478.1

    Кенг кўчаларнинг бирида, атрофида яҳудий халқнинг олдинги шуҳратининг қайғули қолдиқлари, тахтадан ясалган баландликда Эзро турарди. Бутун у сочи оқарган қария эди. Унинг сўнг ва ўнг тарафида — левий биродарлари. Пастда унинг олдида — кўз кўриб битираолмайдиган одам бошларининг денгизи. Мамлакатнинг ҳамма четларидан аталган назрнинг фарзандлари бу ерга йиғилдилар. “Эзро буюк Худойи Худовандни олқишлади. Ва бутун халқ Худованд юзи олдида ергача эгилиб, “омин, омин” деб жавоб қайтарди.Пп 478.2

    Аммо ҳатто бу йиғилишда Исроил гуноҳининг оқибати кузатиларди. Мажусийлар билан тузилган оилавий алоқалар натижасида яҳудий тили жуда бузилган эди, ҳамма қонунни тушунсин учун катта куч-қувват сарф қилинарди. Руҳонийлар ва левийлардан қайбирлари Эзрога қўшилдилар ва унинг билан биргалашиб, қонун асосларини талқин қилишарди, “китобдан, Илоҳий қонунидан аниқ этиб ўқишар, тасвирини қўшишар эди ва халқ эшитганини тушунарди”.Пп 478.3

    “Ва бутун халқнинг қулоғи қонун китобига йўналганди”. Диққат ва эҳтиром билан одамлар Парвардигори Оламнинг каломини тинглашарди. Қонун тушунтирилгач, улар ўз айбини англадилар ва ўз қонунсизликлари учун қайғурардилар. Лекин бу кун байрам куни, қувончли ва муқаддас маҳфил куни эди, Аллоҳ шодиёна ўтказишга тайинлаган кун эди, қайғу-қувончга айлансин, деб таклиф этилди, зеро Тангри Таоло уларга Ўзининг буюк илтифотини намоён этди. “Ушбу кун Худойи Худовандингизга мукаррам кун, — деди Неҳемия, - қайғурманглар ва йиғламанглар... боринглар, семизидан ейинглар, ширинидан ичинглар, ким тайёргарлик кўрмаган бўлса — уларга қисмидан юборинглар; чунки ушбу кун Худовандимизга мукаррам кун. Ва қайғурманглар, чунки Худованд олдида хурсанд бўлиш — сизлар учун баракали”.Пп 478.4

    Куннинг биринчи яримида диний хизмат ўтказилар, бошқа вақтда халқ миннатдорчиликда Илоҳий иноятларини эсларди ва У берган сахий инъомларга сўйинарди. Бутун халқ тантана қиларди, чунки қонун тиловат қилинар ва улар тушуна олардилар.Пп 479.1

    Эртагиси кун қонунинг тиловати ва тасвирланиши давом этилди. Тайинланган вақтда, Илоҳий буйруғига биноан еттинчи ойнинг ўнинчи кунида Қўлга Киритилиш Кунига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.Пп 479.2

    Ўша ойнинг ўн бешинчи кунидан то йигирма иккинчи кунигача халқ ва раҳнамолар яна бир марта чайла байрамини нишонладилар. “Ва ҳамма шаҳарлар бўйлаб ва Қуддусда эълон этилди: тоққа чиқинглар, қўлларингизга боғ зайтун шохларидан ва ёввойи зайтун шохидан, мирт шохидан ва шамшод шохларидан, ва бошқа кенгбаргли дарахтларнинг шохларидан олинглар, токи кўрсатма бўйича чайлалар қуришингиз учун. Ва халқ ўрнидан турди, ва олиб келишди, ва чайлалар қуришди, ҳар бириси ўз томида, ўз ҳовлисида, Илоҳий маконининг ҳовлиларида чайлалар курдилар. Ва қувонч шунчалик катта бўлди-ки! Ва биринчи кундан бошлаб то охирги кунгача Илоҳий қонун китобидан ҳар куни ўқидилар.Пп 479.3

    Шу йўсинда, ҳар куни қонун сўзларини эшитиб, одамлар ўз қонунсизлигига, мамлакатининг ўтган гуноҳларига ишонардилар. Аллоҳни унутиб, Пушти Паноҳнинг ёрдамидан маҳрум бўлганларини ва Иброҳим фарзандлари не учун мажусийлар диёрига тарқатилганларини улар тушундилар. Энди эса улар яна саботлилик билан Унинг илтифотини қидиришга, Унинг амрларига риоя қилишга назр атайдиган бўлдилар. Чайлалар байрамидан кейин иккинчи кунда, тантанали хизмат бошланиши олдидан, улар аро яшаётган мажусийлардан айирилдилар.Пп 479.4

    Одамлар Аллоҳ олдида юз тубан тушиб гуноҳларига иқрор бўлиб, кечирим ёлворганларида, Худованд Ўз назрига муносиб уларни эшитди, деб бошлиқлар умидларида дадиллантиришарди. Мағлуб бўлиб, йиғлаб ва надомат чекибгина қўймай, балки Аллоҳ уларни кечирганига улар ишонсинлар эди. Уларнинг имони Худованд сахийлигини, Унинг раҳм-шафқатини эълон этишда намоён бўлсин эди. “Туринглар, — дедилар муаллимлар, Худойи Худовандингизни абадулабад олқишланг”.Пп 480.1

    Кейин бутун йиғилган халойиқ осмонга қўлларини кўтариб ҳамду-саноларда бирлашди:Пп 480.2

    “Ҳар қандай ҳамду-санодан юксакроқ олқишларга муносиб
    бўлган Сенинг исмингга ҳамдлар бўлсин!
    Сен, Худованд, ягонасан,
    Сен осмонни, осмонлар осмонини ва
    уларнинг бутун қўшинларини яратдинг.
    Сен ерни, ва унда бўлган барини,
    Денгизни ва унда бўлган ҳаммасини
    Сен яратдинг,
    Ва ушбу ҳаммасига ҳаёт атадинг,
    Ва самовий қўшинлар Сенга топинадилар”.
    Пп 480.3

    Ҳамду-санолар овози тинганида, маҳфилнинг раҳнамолари Исроил тарихини такрорладилар, Аллоҳнинг инояти нақадар юксак бўлганини ва уларнинг миннатдорсизлиги нақадар даҳшатли бўлганини айнан белгилаб ўтдилар. Кейин бутун маҳфил қасам ичиб, Илоҳий амрларига риоя қилишига ваъда берди. Ўз гуноҳлари учун одамлар жазо олдилар, энди эса Илоҳий ҳукмининг ҳақлигини тан олиб, Унинг қонунига амал қилишларига қасам ичдилар. Бу ваъда “қаттиқ” бўлиши учун ва керакли тарзда сақлансин учун, берган қасамлари тўғрисида абадий эслатсин учун — у ёзилиб қолдирилди, руҳонийлар, левийлар ва амирлар ўз имзолари билан муҳрладилар. Бу ҳужжат уларнинг бурчини эслатиб, вавасалардан сақлаб қолиши лозим эди. “Аллоҳнинг қули Мусо қўли билан ёзилиб қолдирилган Илоҳий қонун бўйича яшашга, Худойи Худованднинг амрларига, Унинг низом-қоидаларига, Унинг кўрсатмаларига риоя қилиб, амалда намоён этишга” халойиқ тантанали равишда қасам ичди. Мажусийлар билан никоҳ иттифоқлари тузилмаслигига, шундай ваъда бу қасамга киритилди.Пп 480.4

    Рўза куни якунланиб борарди, халқ янада Аллоҳга қайтиш ниятини қатьятли исботлади, шанбани ҳаром қилмаслигига ҳам онт ичди. Мажусий савдогарларига Қуддусга келишларига Неҳемия, ўз ҳокимиятидан фойдаланиб, бу сафар тақиқламади, — унисини у кечроқ амалга оширди, — аммо, халқни васвасалардан халос этиш учун, улардан қасам олди: улар савдогарлардан мол олиб, шанбани бузмайдилар. Шундай бўлса олди сотдига барҳам берилади.Пп 481.1

    Шунингдек Аллоҳга оммавий хизмат тўғрисида ғамхўрлик кўринди. Ушрдан ташқари маконда хизмат ўтказиш учун, белгили миқдорда йиллик эҳсонларни киритишга маҳфил онт ичди. “Ва биз мажбурият олдик, - ёзади Неҳемия, — ҳар йил Худованд уйига еримизнинг ҳосилидан, ҳар қандай дарахтнинг мевасидан биринчисини олиб келишга; шунингдек ўғилларимиз тўнғичини, қонунда ёзилганича молимиздан, йирик ва майда молимизнинг тўнғичидан Аллоҳнинг маконига, Парвардигоримиз маконида хизмат қилаётган руҳонийлар олдига олиб келишга мажбурият олдик”.Пп 481.2

    Чекинишига самимийлик билан тавба қилган Исроил Аллоҳга қайтди. Изтироб чекиб, фарёдида яҳудийлар ўз гуноҳларига иқрор бўлдилар. Худованд уларга нисбатан адолатли муомала қилганини улар эътироф этдилар, ва Унинг қонунига амал қилишларига қасд қилдилар. Унинг назрларига энди имонларини намоён этишлари кутиларди. Уларнинг надоматини Аллоҳ қабул қилди, энди эса гуноҳлари кечирилганига, Илоҳий илтифот уларга қайтганига улар қувонсинлар эди.Пп 481.3

    Ҳақиқий Тангри Таолога хизмат қилиш тикланишида Неҳемиянинг тиришиши муваффақият қозонди. Яҳудийлар ўз қасамига содиқ қолганича ва Илоҳий каломига бўйсунганича, У Ўз назрига содиқ қолаверади ва устиларига саховатли иноятларини қуяди.Пп 481.4

    Қадимги тарихнинг ушбу саҳифалари, ўз гуноҳини англайдиган, ўз сазоворсизлигини сезадиган ҳамманинг имонини дадиллантириб, мустаҳкамлай олади. Исроилнинг чекиниши нимага олиб келганини Библия энг батафсил ва аниқ тасвирлайди, аммо, айни вақтда, у чуқур камтарликни, надомат чекиш ва самимий ўзгаришни, сахий эҳсонларни ҳам тасвирлайди, Исроил Худовандига қайтганини тасдиқлайди.Пп 482.1

    Чин қалбдан Аллоҳга қайтиб динга кирган жон ўз ҳаётига қувонч киритади. Гуноҳкор ўзини Муқаддас Руҳга топширганида, у ўз гуноҳкорлиги ва бузуқлиги, ва барча қалблар очиқ бўлган Сиймонинг муқаддалиги орасида бўлган фарқни кўра бошлайди. Мушкул аҳволга тушишнинг ҳожати йўқ, зеро гуноҳкорни кечирим кутмоқда. Унинг гуноҳлари кечирилганини ўйлаганида у қувона олади; Самовий Отанинг кечирадиган севгисига у тараннум эта олади. Аллоҳ надомат чекаётган кишига Ўз севгисининг қучоғини очиб, яраларини боғлайди, уни гуноҳидан тозалайди, нажот либосига кийинтиради ва шунинг билан шарафланади.Пп 482.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents