Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    11-боб - КОРМИЛ

    (З-Подшоҳлар Китобининг 18:19-40 бобида асосланган).

    Илёс пайғамбар Аҳоб олдида турар экан, у Кормил тоғига бутун Исроил, Баал ва Аштортанинг пайғамбарлари тўпланишларини буюрди. “Одамларингни юбориб, - буйруқ берди у, - бутун Исроилни менинг ҳузуримга Кормил тоғига тўплагин, Баалнинг тўрт юз эллик пайғамбари ва бут-маъбуда Аштортанинг тўрт юз эманлик пайғамбарлари, Изавел хонадонидан таомланишар экан, улар ҳам бариси йиғилсинлар”.Пп 99.1

    Бу буйруқни берган инсон азалдан Бўлганнинг олдида турганидай туюларди. Аҳоб эмас, Илёс пайғамбар подшоҳ бўлганидай, ҳақиқий подшоҳ ўзини хизматкор сифатида ҳис қилиб шу заҳоти бўйсунди. Салтанатнинг тўрт томонига элчилар юборилди. Илёс пайғамбар ва бутларнинг пайғамбарлари билан учрашиш учун, уларга халқни тўплаш буюрилди. Ҳар бир шаҳардан ва қишлоқдан одамлар тайинланган жойга йиғила бошладилар. Қандайдир ҳодисалар рўй беришини сезиб кўпларнинг қалблари ғалати ҳисларга тўлди. Бутун халқ Кормил тоғига йиғилиши керак... Ажабо! Балки янги фалокат мамлакатга тушар?Пп 99.2

    Қурғоқчилик бошланмагунча Кормил тоғи жуда гўзал жой эди. Битмайдиган манбалардан оқимлар сувга тўла, тоғнинг этагида ажойиб дарахтзорлар, хар турли гуллар. Аммо лаънатнинг ҳалокатли таъсири орқали бутун гўзаллик йўқ бўлди. Баал ва Аштортага топиниш учун қурилган қурбонгоҳлар энди эманзорларда яланғоч турарди. Тоғнинг энг баланд чўққиларининг бирида бузилган, азалдан Бўлганга бағишланган қурбонгоҳ қайғули манзара бўлиб, одамларни фош қиларди.Пп 99.3

    Кормил тоғининг худди шу жойидан, кўз етгунча, мамлакатнинг улкан қисми кўриниб турарди, Исроилнинг ҳар томонидан тоғнинг чўққилари жуда яхши очиларди. Тепада, тоғ устида бўлаётган ҳодисаларни кузатиш учун тоғнинг тагида қулай жойлар бор эди. Ўрмонлар паноҳида ўтказиладиган бутпараст топиниш Худовандни ҳақоратлагани учун, Илёс пайғамбар Кормил тоғининг тепасини танлади. Аллоҳнинг оёқ ости қилинган муқаддас исмини тиклаб, Унинг қудратини намоён этмоқчи бўлди.Пп 99.4

    Эрта тонг билан тайинланган вақтда бетавфиқ исроилликларнинг катта оломони тоғнинг чўққисидан яқин масофада тўпланди. Нима бўлишини халқ чидамсизлик билан кутарди. Ҳашаматли кийимларида Изавел пайғамбарлари тоққа силжиларди. Аҳоб, подшоҳга мос келган шукуҳ билан руҳонийлар олдида жойлашди. Бутпарастлар подшоҳни тантанали бақириқлар билан кутиб олдилар. Аммо руҳонийлар ҳаяжонга келиб, уч ярим йил олдин бўлган воқеани хотирига олишарди. Илёс пайғамбарнинг сўзи буйича исроиллик ерлар уч ярим йил мобайнида на шудринг на ёмғир кўрмади. Энди қандайдир даҳшатли ҳодиса яқинлашаётганига улар амин эдилар. Илёс соҳта пайғамбар эканини уларнинг худолари исботлаб беролмадилар. Уларнинг саноқсиз ибодатларига, дод-фиғонига, кўз ёшлари, камситилишларига, манфур удумларига, қимматбаҳо қурбонгоҳларига жавобан санамларнинг бепарво муомаласи эди.Пп 100.1

    Аҳоб, соҳта пайғамбарлар ва тўпланган исроилликлар олдида Илёс пайғамбар турарди — азалдан Бўлганнинг иззат- икромини ва шон-шуҳратини тиклаш учун келган кимса турар эди. Мамлакат бошига тушган азоб-уқубатлар учун айбдор қилинган, энди подшоҳ олдида, Баал пайғамбарлари, аскарлар ва минглаб оломон олдида ҳимоячисиз турарди. Аммо Илёс ёлғиз эмас эди. Ҳар томондан уни самовий қўшинлар — қудратли фаришталар ўраб олган эдилар.Пп 100.2

    Хижолат тормай, қўрқмай бутун халқ олдида турар экан, унинг устига қўйилган Илоҳий вазифани у чуқур англарди. Унинг чеҳраси жиддий. Халқ унинг гапира бошлашини хавотирланиб кутарди. Олдин азалдан Бўлганнинг бузилган қурбонгоҳига назар ташлаб, кейин халққа, Илёс пайғамбар карнай овозига ўхшаган аниқ товуши билан баён эта бошлади: “Қачонгача икки тиззангиз ҳам чўлоқ бўлаверади? Агар Худованд Аллоҳу Таоло бўлса, Унга эргашинг; агарда Баал бўлса, унга эргашинг”.Пп 100.3

    Баёнотга жавобан на бир сўз эшитилса экан. Йиғилган кўпчиликнинг ичидан ҳеч бир одам ўзининг азалдан Бўлганга садоқатлиги тўғрисида оғзини очишга жасурланмади. Қора булутга кўмилгандай, Исроил адашишга ва ожизликка ботди. Ҳамма бир заҳоти Худованддан чекинмади, аммо аста-секин, бирин-кетин Аллоҳ юбораётган огоҳлантириш ва фош қилиш сўзларни тарк этиб, Исроил чекинди. Ҳаққониятдан ҳар қандай бош тортиш, тавба қилишдан ҳар бир тониш, борган сари уларнинг айбини оғирлаштириб, Осмондан узоқлаштирар эди. Ва энди, ушбу танқидий онда улар Аллоҳ томонига туришдан воз кечдилар.Пп 101.1

    Илоҳий ишнинг узил-кесил соатида намоён бўладиган бепарволикни ва садоқатсизликни Худованд кўра олмайди. Яхшилик ва ёмонлик орасида бўлаётган буюк жангнинг якунлайдиган воқеаларини бутун Жаҳон ҳаяжонланиб кузатмоқда. Илоҳий халқ абадий салтанатнинг чегарасига етиб келди, Аллоҳга садоқатли қолишдан муҳимроқ нарса борми? Бутун даврлар мобайнида Худовандга қаҳрамон, саботли эрлар хизмат қилдилар, бугунги кунда-ям, Унга содиқ қолган Юсуфга, Илёс пайғамбарга, Дониэлга ўхшаган инсонлар бор. Улар ўзларини Парвардигори Оламнинг танланган уммати сифатида эьтироф этишга уялмайдилар. Ўз бурчининг тўғри йўлидан қайтмаган эрларнинг хатти- ҳаракатлари ва ишлари Илоҳий иноятларига сазовор қилади. Шундайлар муқаддас Руҳдан илҳомланиб: “Ким Худовандники?” (Чиқ. 32:26), — деб сўрайдилар. Шундай эрлар савол берибгина тинмайдилар, улар қатъият билан орзу қилганларни Илоҳий халқнинг қаторига туриш учун, олға чиқиб, ҳокимларнинг Ҳокимига ва Шоҳаншоҳга тебранмайдиган садоқатни намоён этишни улардан талаб қилишади. Шундай эрлар ўз ниятларини ва хоҳишларини Илоҳий Қонунга буйсундирадилар. Унга севги-муҳаббат боғлаб, ўз ҳаётларини қадрламайдилар. Уларнинг вазифаси — Илоҳий Каломнинг ёруғлигини аниқ этиб, дунёга етказишдир. Ҳаётларининг асоси — Аллоҳга садоқатли бўлмоқдир.Пп 101.2

    Кормил тоғида турган вақгда Исроил шубҳаланишни ва тебранишни давом этар экан, Илёс пайғамбарнинг товуши яна сукунатни бузди. “Худованд пайғамбарларидан мен ягона ўзимгина қолдим, Баал пайғамбарларидан эса тўрт юз эллик одам. Бизларга икки буқа берилсин, ва улар ўзларига биттасини танлаб олсинлар, уни иккига бўлиб, ўтин устига қўйсинлар, аммо ўт ёқмасинлар; мен эса бошқа буқани тайёрлаб, ўтин устига қўяман ва ўт ёқмайман. Сизлар худойингизнинг исмини чақиринглар, мен ҳам Худовандга, менинг Парвардигоримга хитоб қилурман. Оташ орқали жавоб берган Аллоҳ ҳақиқийдир.”Пп 102.1

    Илёс пайғамбарнинг таклифи шунчалик ақлли эди-ки, халқ уни қабул қилмай қололмасди, ва одамлар “яхши” дейишга ўзларида дадиллик топдилар. Баал пайғамбарлари қарши чиқишга жасурланмадилар ва, уларга мурожаат қилиб, Илёс деди: “Ўзингизга бир буқани танлаб олинг, ва олдин сиз тайёрланг, зеро сиз кўпчиликсиз; худойингизнинг исмини чақиринг, аммо ўт ёкилмасин.”Пп 102.2

    Ташқи кўринишда ўзбилармон ва итоатсиз, аммо бетавфиқ юракларига қўрқув кирган сохта пайғамбарлар қурбонгоҳни тайёрладилар ва, қурбонни ўтин устига қўйиб, ўз сеҳргар ишораларини қила бошладилар. ” Баал, бизларни эшитгил,” — деган бақириқлари қўшни тоғларнинг чўққисида ва ўрмонда аскланарди. Қурбонгоҳ атрофида йиғилиб, руҳонийлар сакрашарди, ақддан озар даражада қичқиришарди, бошидаги сочини юлишарди, ўз-ўзларига пичоқ билан зарба беришарди, ва ўз худосига ёрдам сўраб ёлворишарди.Пп 102.3

    Кун бошланди, қиём чоғи етиб келди, аммо Баал алданган тарафдошларининг ноласини эшитаётганига ҳеч бир кўринарли аломат бўлса экан. Уларнинг ақлсиз ибодатларига ҳеч қандай жавоб келмади. Қурбон бир ҳолатида қолаверарди.Пп 102.4

    Ўз телбалик удумларини намоён қилишар экан, ҳийлагар руҳонийлар қурбонгоҳда ўт ёндиришнинг йўлини топишга интилардилар, шунда Баалдан ўт тушганига халқ ишонарди. Аммо Илёс пайғамбар уларнинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб турарди, шунда-ям алдамоқчи бўлиб, беъмани удумини давом этишарди.Пп 102.5

    “Қиём чоғида Илёс пайғамбар уларнинг устидан кулиб деярди: қаттиқроқ бақиринглар, зеро у худо; балки ўйланиб қолгандир, ёки бир нарсага банддир, балки йўлдадир, балки ухлаб қолгандир — уйғонар. Ва улар ҳаддан овозларини чиқариб бақира бошладилар ва баданларини шунчалик пичоқлар ва найзалардилар-ки, қон оқарди. Қиём пайти ўтди, улар эса кечки қурбон келтириш вақтгача жинларга чалкашиб васваса бўлаверишди, аммо на бир овоз, на жавоб, на бир хабар” бўлса экан.Пп 103.1

    Шайтон, адашиб унга хизмат қилаётганларга ёрдам беришга хурсанд бўларди. Уларнинг қурбонини куйдириш учун у барк оташини юборишга тайёр эди. Аммо Тангри Таоло шайтон кучини Ўз қўлида маҳкам тутарди, ва Баал қубонгоҳига ўт тушсин учун ҳеч қандай восита билан душман фойдалана олмади.Пп 103.2

    Ниҳоят бақириқлардан товушини йўқотган, қонга ботган руҳонийлар мушкул аҳволга тушдилар. Битмас телбалик билан улар ибодатларида ўзларининг қуёш худосининг бошига лаънатлар юбора бошладилар. Илёс пайғамбар эса эътибор бериб, бўлаётган ҳодисаларни кузатарди. У биларди-ки, агар бир ёлғон йўлни топиб, руҳонийлар қурбонгохда оловни ёндирсалар, уни шу онда пачақлаб ташлайдилар.Пп 103.3

    Кеч бўлди. Ҳориб-толган, тамомила қийналган Баал пайғамбарлари ўзларини йўқотиб қўйдилар. Битталари бир нарсани таклиф қиларди, иккинчилари бошқа йўлни қидиришарди, пировардида интилишларидан тиндилар, Кормил тепаликларида бақириқ ва лаънат қилиш овози эшитилмас бўлди. Маъюслиқда улар орқага қайтдилар.Пп 103.4

    Кун бўйи ҳалқ руҳонийларнинг беҳуда курашларини, ваҳший рақсларини кузатди. Ҳатто уларга қуёш нурини ушлаб олиб, қурбонга ўт қўйганларидай туюларди. Даҳшатга тушиб халқ руҳонийларнинг яраларига қараганда, кўпларнинг онгида бутпарастлик телбалик эканига фикр уйғона бошлади. Шайтоннинг томошасидан чарчаган кўплар, қизиқиб Илёс пайғамбарнинг ҳаракатини кутишарди.Пп 103.5

    Кечки қурбон келтириш вақт етиб келди, шунда Илёс пайғамбар халққа: “Олдимга яқинлашинглар”, — деб буюрди. Улар титраган ҳолда яқинлашганларида, Илёс бузилган қурбонгоҳга бурилиб, уни тузата бошлади. Қачонлардир одамлар ушбу қурбонгоҳда самовий Отага ўз қурбонларини келтиришарди. Пайғамбарга синиқ қурбонгоҳнинг тўплами мажусийларнинг барча ҳашаматли қурбонхоналаридан қадрлироқ эди.Пп 104.1

    Қадимги қурбонгоҳни тиклар экан, Илёс пайғамбар Илоҳий аҳдга ҳурматини намоён этди. Исроил назр аталган Диёрга яқинлашганида, халқ Иордан дарёсидан ўтди. ТТТундя. Ясу Наби “Ёқуб ўғилларининг сонига муносиб, яъни ўн икки қавмга муносиб дарёдан 12 тош олиб, ушбу тошлардан Худованд шаънига қурбонгоҳ қурди” ва шунинг билан янгидан Аллоҳ билан аҳд боғланди.Пп 104.2

    Баалнинг кўнгилсизланган руҳонийлари, беҳуда интилишларидан тамоман қийналган, энди Илёс пайғамбарнинг ҳаракатларига назар солишарди. Уларни синовдан ўтказган, уларнинг кучсизлигини, худоларининг арзимаслигини исботлаган пайғамбардан улар нафратланарди, ва айни замонда унинг қудратидан қўрқишарди. Халқ қўрқувда, нафасини чиқармай пайғамбарнинг тайёргарлигини кузатарди. Илёс пайғамбарнинг осойиш ҳаракати Баал издошларининг ваҳший бемаъни ишораларидан кескин фарқланарди.Пп 104.3

    Қурбонгоҳ тайёр бўлганидан кейин, пайғамбар унинг атрофида ариқ қазиди; ўтинни тўплади ва буқани тайёрлаб, ўтин устига қўйди. Қурбон ва қурбонгоҳ устига сув қуйишга буюрди. “Тўрт челакни сувга тўлғизинглар,— тайинлади у, — ва ёндирадиган қурбон устига ва ўтинга қуйинглар. Кейин: такрорланглар, деди. Ва улар такрорладилар. Яна шуни учинчи марта қилинглар, деди у. Ва учинчи марта қилишди. Ва сув қурбонгоҳ устидан қуйилиб, ариқни ҳам тўлғазди.”Пп 104.4

    Азалдан Бўлганнинг ғазабини чиқарган узоқ давомли чекинишни Илёс пайғамбар ҳалққа эслатиб, юракларини камтар қилиб, оталарининг Парвардигорига мурожаат этишга чорлади, токи Исроилга тушган лаънат олинсин учун. Кейин, эҳтиромлик билан Кўринмайдиган Аллоҳ олдида тизланди, қўлларини кўкка кўтариб, у оддий ибодатни айтди. Баал пайғамбарлари бақирдилар, сакрадилар, эрта тонгдан кечгача тинмадилар. Аммо Илёс пайғамбарнинг муножоти сукунатда ўтарди, на бир ақлсиз бақириқ Кормил чўққиларининг сукутини бузмади. Ибодат қилар экан, Илёс пайғамбар биларди: Аллоҳу Таоло бўлаётганини кўряпти ва унинг муножотини эшитяпти. Баал пайғамбарларининг ибодатини тушуниб бўлмас эди. Илёс эса оддий ва иссиқ дуо қилиб, Аллоҳдан Ўз қудратини намоён қилишга ва шунинг билан Исроилни Ўзига қайтаришга ёлворди.Пп 104.5

    “Ё Худованд, Иброҳим, Исҳоқ ва Исроилнинг Тангриси, - деб пайғамбар ибодатини бошлади - Сен Исроилда ягона Аллоҳ эканингни, ва мен, Сенинг қулинг, Сенинг сўзинг бўйича ҳаммасини қилганимни ушбу кун билсинлар. Эшитгин мени, ё Худованд, эшитгин мени ! Сен Худойи Худовандо эканингни ушбу халқ билсин, ва Сен уларнинг қалбларини Ўзингга қайтарасан”.Пп 105.1

    Ҳайбатли сукут ҳукмрон бўлди. Баал руҳонийлари даҳшатдан титрардилар. Ўз айбларига иқрор бўлиб, улар дарҳол қасд олинишни кутишарди.Пп 105.2

    Илёс пайғамбар ибодатини тугатган заҳоти, осмондан тикланган қурбонгоҳга чақмоқ чаққандай оташ тушди, қурбонни ютди, ариқдаги сувни қуритди ва ҳатто қурбонгоҳнинг тошларигача ёндирди. Йиғилганларнинг кўзларини қамаштириб, ёрқин аланга тоғларни ёритди. Пастда турган одамлар, тепада бўлаётганини кузатар эканлар, осмондан тушган ўтни аниқ кўрдилар ва ҳайратда қолдилар. ҚИЗИЛ денгизда исроиллик халқи шунга ўхшаш оташли устун билан мисрлик лашкаридан ажратилган эди — улар шуни эсладилар.Пп 105.3

    Тоғдаги одамлар, эҳтиромли ларзонда кўринмайдиган Аллоҳнинг юзи олдида ерга қуладилар. Энди улар осмондан тушган оловга қарашга дадилланмасдилар. Ўзлари қирилиб ташланишларидан қўрқиб, ва Илёс пайғамбарнинг Худовандини ўз оталарининг Парвардигори эканига бурчларини англаган ҳолда, ва фақат Унга топинмоқлари лозим эканини тушуниб, улар бир овозда: ” Худованд Аллоҳдир, Худованд Аллоҳдир”, — деб хитоб қилдилар. Ушбу аниқ сўзлар бутун тоғ бўйича ёйилди ва пастда аксланди. Ниҳоят надомат чекиш ҳисларига тўлган ва бутун бўлаётганни тушунган Исроил оёққа турди. Нақадар Аллоҳни ҳақоратлаганларини, ниҳоят, одамлар кўрдилар. Баалга топинишнинг моҳияти ҳақиқий Парвардигорга онгли хизматга зид экани уларга очилди. Улар Аллохдан юзларини ўгириб яшагунча, У ер юзига на шудринг, на ёмғир юбормаганида, Унинг ҳаққонийлигини ва меҳрибонлигини улар тан олдилар. Илёс пайғамбарнинг Тангриси ҳар қандай бутдан юксакроқ эканига улар энди кўндилар.Пп 105.4

    Даҳшатдан қотиб қолган Баал пайғамбарлари, азалдан Бўлганнинг қудрати ажойиб тарзда намоён бўлганини кузатардилар. Аммо, шунчалик аниқ мағлубиятга учраб, Илоҳий шон-шуҳратни ўз кўзлари билан кўриб, улар ўз бетавфиқлигига пушаймон бўлмадилар. Улар олдингидек Баал руҳонийлари бўлишни истардилар. Шундай қилиб, ҳалок бўлишилари учун пишиб етганларини улар кўрсатдилар. Тавбага келган Исроил халқи эндигида уларни Баалга хизмат қилишга ўргатган сохта устозларнинг таъсирига берилмасин учун, Худованд уларни қириб ташлашга Илёс пайғамбарга буйруқ берди. Халқни қонунсизликка киритганларга қарши одамларнинг қалбида ғазаб туғилди, ва пайғамбар даъват этиб: “Баал пайғамбарларини қўлга олинглар, биттаси ҳам қочмасин”, — деганида, улар бажаришга тайёр бўлдилар. Руҳонийларни қўлга олиб, Қишон сойига судрадилар, ва шу жойда, кун битмагунча, қатъиятли ўзгаришларни белгилаган кунда, Баал руҳонийларини қириб ташладилар. Биттасини ҳам аяб қолдирмадилар.Пп 106.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents