Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    16-боб - АҲОБ ХОНАДОНИНИНГ ҚУЛАШИ

    (З-Подшоҳлар Китобининг 21-6. ва 4-Подшоҳлар Китобининг 1-б. асосланган)

    Изавел ва унинг эри Аҳобнинг ҳалокатли таъсири подшоҳликнинг ҳамма йилларида даҳшатли шармандагарчилик ва зўравонликка айланди. Шундай ҳолатни муқаддас тарих билмаган эди. “Аҳобга ўхшаган подшоҳ ҳалигача бўлмаган эди, қайси-ки хотини Изавел сўзига кириб, Худованд кўзи ўнгида шунчалик ярамас ишлар қилди”.Пп 145.1

    Табиатан хасис Аҳоб, доимо Изавел таъсирида бўлиб, шунчалик ўз эҳтиросларини қондириб ўргандики, пировардида шахсиятпарастлигининг оғуси бутун вужудини айнитди. Подшоҳга барча эҳтиёжларини бажо келтиришига ижозат берилган деб ишониб, у ўзига бир нарсада ҳам рад қилмасди.Пп 145.2

    Табиатида устун келган бу хусусияти келгуси подшоҳларнинг даврида салтанатнинг тақдирига таъсир этди, ва Исроил пайғамбари Илёснинг ҳаёти кунларида айнан салбий кучи билан намоён бўлди. Подшоҳнинг даргоҳидан яқинда Исреъиллик Набўтга тегишли узумзор бор эди. Аҳобга бу узумзор ёқиб қолди, ва уни қўлга киритиш жиддий қарорга келди. Узумзорни сотиб олмоқчи бўлди ёки бошқа ерга алмаштиришга рози эди. “Менга ўз узумзорингни бергин, — деди Аҳоб Набўтга, — мен ундан сабзавот боғи ясайман; зеро у менинг хонадонимга яқин, унинг ўрнига мен сенга бошқа, бундан яхшироқ узумзор бераман, ёки, агар сен кўниксанг, унинг баҳосига муносиб кумушдан тўлайман”Пп 145.3

    Набўтга узумзори жуда қадрли эди, чунки аждодларидан мерос сифатида унга ўтган эди ва, албатта, подшоҳга ён бермади. “Худованд мени сақласин, — деди у Аҳобга, — мен сенга оталаримнинг меросини беролмайман!” Левийлар қонунига муносиб, сотиб олинган ёки алмаштирилган ер бошқа одамнинг мулки бўлиб абадийликка ўта олмасди. Ҳар бир исроиллик ўз оталари қавмининг улушига боғланган бўлиши лозим эди” (Чўл. 36: 7).Пп 145.4

    Эътирозга ўрганмаган Аҳоб Набўтнинг тонишидан бемор бўлиб қолди. “Ва Аҳоб Исреъиллик Набўтнинг сўзини эшитгач, ташвишли ва кайфсиз уйига қайтди. Тўшагига чўзилди, ва юзини ўгарди, ҳатто нон ҳам емай қўйди”.Пп 146.1

    Шу воқеани батафсил эшитган Изавел ғазабга тўлди. Подшоҳнинг илтимосини рад этадиган одам топилибди! Аҳоб ёнига кириб, уни тинчитмоқчи бўлди ва деди: “Агар доимо ҳаракатинг шундай бўлса, Исроилда қандай салтанат бўлар экан? Жойингдан тур, нонингни егин ва тинчлангин; мен Исреъиллик Набўтнинг узумзорини сенга олиб бераман”.Пп 146.2

    Изавел ваъдасига етишиш учун қандай воситани ишлатиши Аҳобни қизиқтирмасди. Ҳийлагар режасини амалга ошириш учун Изавел дарҳол ишга киришди. У подшоҳ исмидан мактублар ёзди, унинг муҳри билан уларни муҳрлади, ва Набўт яшаган шаҳардаги оқсоқолларга ва давлатли одамларга юборди. “Мактубларида у шундай ёзди: рўза эълон этинг, Набўтни халқ ичида биринчи ўринга ўтқазинг; унга қарши эса икки бетавфиқ одам ўтирсинлар; улар: “Сен Аллоҳни ва подшоҳни ҳақорат қилдинг”, деб унга қарши гувоҳлик берсинлар; кейин уни чиқариб, у ўлгунча тошбўрон қилинглар”. Фармон бажо келтирилди. “Унинг шаҳаридаги эрлар, шу шаҳарда яшовчи оқсоқоллар ва давлатли одамлар, Изавел уларга юборган мактубида ёзганидай, худди уларга буйруқ берганидай қилдилар”. Шундан сўнг Изавел подшоҳ ҳузурига кириб, узумзорни эгалигига олишга тайинлади. Аҳоб-чи, оқибати тўғрисида сира ўйламай, узумзорни қабул қилишга йўналди.Пп 146.3

    Аммо подшоҳ алдов ва қон тўкиш орқали эга бўлган узумзордан тинч ҳузур топмади. “Ва Худованднинг каломи Илёс пайғамбарга бўлди: тургин, Самариядаги ИсроилПп 146.4

    подшоҳи Аҳобга пешвоз чиққин; мана, у энди Набўтнинг узумзорида, уни эгаликка олиш учун шу ерга келган; унга айтгин: “Худованд шундай дейди: сен ўлдирдинг, ва сен ҳам меросталабчимисан?” Кейин Худованд Аҳоб тўғрисида даҳшатли қарорни етказишини Илёс пайғамбарга буюрди.Пп 146.5

    Илоҳий буйруқни бажо келтиришга пайғамбар шошилди. Айбдор подшоҳ узумзорда азалдан Бўлганнинг жиддий элчиси билан юзма-юз учрашди. Қўрққанидан: “Эй менинг душманим, сен мени топдинг!” — деб хитоб қилди.Пп 147.1

    Ўйланиб турмай, Илоҳий хабарчи жавоб қайтарди: “Топдим, зеро сен Худованд кўз ўнгида ярамас ишлар қилишга берилибсан. Худованд шундай дейди: мана, Мен устингга бало-қазо юбораман, ва орқангдан супуриб ташлайман”. Аҳоб меҳрибонликни кута олмасди. Исроилни гуноҳга йўлиқтиргани учун, Аҳоб хонадони тамоман маҳв этилиши лозим бўлди.Пп 147.2

    Изавел тўғрисида эса Худованд деди: “Исреъил девори орқасида итлар Изавелни еб битирадилар; ким-ки далада ўлса, уни самодаги қушлар чўқийдилар”.Пп 147.3

    Подшоҳ шунчалик даҳшатли хабарни эшитгач, “кийимларини йиртди, жулдурга бурканди, рўза тутди, жулдурини ечмай ухлади ва ғамгин юрди.Пп 147.4

    Ва Худованд сўзи яна Илёс пайғамбарга бўлди, ва деди Худованд: Кўрдингми, Аҳоб қанчалик Менинг олдимдаПп 147.5

    димоғини пасайтирди? Менинг олдимда юрагини хокисор қилгани учун, Мен унинг кунларида бало-қазо юбормасман, аммо унинг ўғли кунларида хонадонини балога гирифтор қилурман”.Пп 147.6

    Уч йил ҳам ўтмади, Аҳоб сурияликлар қўлидан ҳалок бўлди. Унинг меросхўри Аҳазиё “Худованд кўз ўнгида ярамас ишлар қилди, ва отаси йўлидан, ўз онаси йўлидан ва Надоб ўғли Ярубом йўлидан юрди”. “У Баалга хизмат қилди, унга топинди ва отаси қилган ишлари билан Худовандни, Исроил Парвардигорини ғазаблантирди” (3 Под. 22:52, 53). Лекин Илоҳий ҳукмлар, қилган гуноҳлари учун, подшоҳнинг бошига тушди. Мўовийлар билан оғир уруш ва олган ҳалокатли яра, — булар бариси Илоҳий ғазаб тўғрисида гувоҳлик бўлди.Пп 147.7

    “Хонасидан панжара оша йиқилиб, Аҳазиё қаттиқ дардга чалинди, ва тузалишини билмоғи учун ўз хизматкорларини Эқрон худоси Баал-Забулдан сўрагани юборди. Эқрон худоси коҳинлар орқали келажакни очиб бера олишга одамлар ишонардилар. Кўплар унга мурожаат қилишарди, аммо ҳар қандай саволларга жавоблар ва башоратлар зулмат амиридан чиқарди.Пп 147.8

    Подшоҳнинг хизматкорларига қарши Илоҳий бандаси пешвоз чиқди ва уларга орқага қайтишга буйруқ берди. “Исроилда Аллоҳ йўқми, сен Эқрон худоси Баал-Забулдан сўрагани юборяпсан?” — деб подшоҳга айтишлари керак эди. Шу сўзларни айтгач, пайғамбар ғойиб бўлди.Пп 148.1

    Ҳайрон қолган хизматкорлар подшоҳ ҳузурига қайтдилар ва унга Илоҳий банданинг сўзларини етказдилар. “У кишининг қиёфаси қандай эди?” — деб подшоҳ улардан сўраштирди. “Ўша киши қуюқ сочли, белида теридан белбоғи бор”, — деб улар жавоб беришди. “Бу Илёс пайғамбар-ку! — хитоб қилди Аҳазиё. Агар хизматкорларига учраган бегона одам Илёс пайғамбар бўлса, у айтгани албатта юзага чиқади — шунга Аҳазиё ишонарди. Келгуси жазодан қочиб қутулишни истаган подшоҳ пайғамбар орқасидан юбормоқчи бўлди.Пп 148.2

    Аҳазиё икки маҳал аскарларини юбориб, пайғамбарни қўрқитмоқчи бўлди, ва иккала маҳалда-ям Илоҳий ғазаб устиларига тушди. Учинчи маҳал аскарлар йўлга чиққанларида, улар Худованд олдида ҳақир ҳис қилиб, Илоҳий элчисига эҳтиётлик билан яқинлашдилар; уларнинг бошлиғи эса “Илёс олдига тизланиб, унга ёлворди, ва унга шундай деди: Илоҳий инсон! Менинг жоним ва қулларингнинг жони — ушбу эллик одамнинг жони — сенинг кўз ўнгингда нафратга қолмасин”.Пп 148.3

    “Ва Худованд Фариштаси Илёс пайғамбарга деди: унинг билан боргин ва ундан қўрқмагин. Ва у туриб, улар билан подшоҳ ҳузурига кетди. Ва етиб келгач подшоҳга деди: Худованд шундай дейди: Исроилда, Унинг сўзини билиш учун Аллоҳ йўқ бўлганидай, сен Эқрон худоси Баал-Забулдан сўрагани элчилар юборганинг учун, мана, ётган тўшагингдан турмайсан, ўласан”.Пп 148.4

    Аҳазиёнинг отаси подшоҳлигининг кезларида шаҳзода Жабборнинг ажойиб фаолиятига шоҳид бўлган эди. Илоҳий Қонунни тарк этганларга нисбатан Аллоҳнинг ҳайбатли муомаласига у амин бўлди. Аммо Аҳазиёнинг ҳаёт тарзи шундай эди-ки, худди эшитиб кўрган ҳукмлар бекорга сўзланган эртакдай унга туюларди. Қалбини Парвардигори олдида ювош қилиши ўрнига, у Баалга топинадиган бўлди ва, ниҳоят, шунчалик сурбетли қадамга ён берди. Терс, надомат чекмаган Аҳазиё “Илёс пайғамбар айтган Худованднинг сўзи бўйича” ўлди.Пп 148.5

    Аҳазиёнинг хатти-ҳаракатига ўхшаган муомалалар танбеҳсиз қолишга ишонганларга подшоҳнинг қилган гуноҳи ва кетидан колган жазоси огоҳлантириш сифатида келтирилган. Бугун мажусий худоларига топинишга ҳеч ким инсонларни зўрламайди, аммо минглаб одамлар, Исроил подшоҳига ўхшаб, шайтон қурбонгоҳи олдида тиз чўкадилар. Бутпарастлик руҳи жамиятимизнинг барча қатламларига ўтган, гарчи илм ва маърифат таъсирида санамларга топиниш, Аҳазиёнинг Эқрон худосига нисбатан, нозик ва қизиқарли турларига бурканган. Ҳар бир янги кун, тирик башоратли сўзга имон сусайишининг, одамлар диний хурофотлардан ва шайтоннинг афсоналаридан ожизланганининг янги, қайғуга соладиган исботидир.Пп 149.1

    Ҳозирги замонда мажусий урф-одатнинг сирлари спиритик сеансларга, яъни руҳлар билан сирли муомалаларга алмаштирилган. Минглаб одамлар, Илоҳий Каломнинг ва Муқаддас Руҳнинг ёруғлигини қабул қилишдан воз кечиб, ушбу шайтоннинг зулматига ҳавас билан югурадилар. Спиритизмнинг тарафдошлари қадимги афсунгарларни масҳара қилиб эслашлари мумкин, аммо буюк алдоқчи уларнинг устидан тантана қилиб кулмоқда, чунки спиритизм - жодугарликнинг фақат туридир.Пп 149.2

    Медиумлар билан мулоқотга кириш фикридангина одамларнинг кўпи даҳшатга тушиши мумкин, аммо айни замонда улар спиритизмнинг қизиқарли турларини ёқтирадилар. (Изоҳ: медиум — шайтоннинг руҳлари билан алоқага киришадиган одам). Кўплар сўфиёна, диний фалсафа ва ҳар турли шарқий динларнинг таълимотига берилиб, адашиш қурбони бўлдилар.Пп 149.3

    Деярлик барча спиритизмнинг оқимларига дардларни шифолашга ақли етишига ишонадиган одамлар бош бўлади. Улар ўз кучини магнетизмга, электр қувватига, симпатетик дейилган воситаларга ёки инсон онгининг потенциал резервларига мансуб, деб ишонтирадилар. Ҳатто бизнинг замонда шундай одамлар учрайди-ки, улар барҳаёт Аллоҳга мурожаат қилиш ўрнига ёки билимли шифокор ўрнига, шундай жодугарларнинг, яъни спиритларнинг, яъни экстрасенсларнинг ёрдамига чопишади. Масалан, она бемор бўлиб қолган боласининг тўшаги ёнида бир неча уйқусиз тун ўтказиб ва, мушкул аҳволга тушиб, таниш билишларидан, унинг боласини даволай оладиган азайимхонни билмайдиларми, деб суриштира бошлайди. Танишлари эса, ўз навбатида, бир ажойиб азайимхонга мурожаат қилишига маслаҳат беришади, чунки у кўп касалликлардан халос этар экан, ва она ўз фарзандини ўша одамга, ҳақиқатда эса шайтонга, ишониб топширишга шошилади. Кўпинча шундай боланинг келгуси ҳаёти шайтон кучининг таъсирида ўтади, ва шу кучдан озодланишга деярлик имконият йўқдир.Пп 149.4

    Аҳазиё хатти-ҳаракатига норози бўлишга Худовандда етарли даражада сабаблар бор эди. Исроилликларнинг қалбини Ўзига жалб этиш учун, У нималаргина қилмади! Бутун даврлар мобайнида У Ўз халқига меҳр-шафқатининг ва севгисининг намунасиз исботларини берарди. Унинг қувончи “инсон ўғиллари билан бўлганини” У кўрсатди (Нақл 8:31). Уни самимийлик билан қидирганларга У керакли пайтда етиб келарди. Аммо, шуларнинг ҳаммасига қарамай, исроиллик подшоҳ Аллоҳга эмас, халқининг энг ёвуз душманига мурожаат қилди; шу ярамас қилиғи билан Парвардигори Оламдан кўра санамга кўпроқ ишонишини мажусийларга очиқ намоён этди. Худди шундай, одамлар куч ва доноликнинг Манбаидан ўгирилиб, зулмат кучларига мурожаат қилганларида, улар Аллоҳни ҳақоратлайдилар. Аҳазиёнинг қилиғи Худованд ғазабини чиқарган бўлса, шунчалик ёруғликка мансуб бўлганлар худди шундай ҳаракат қилганларида, У бошқача муомала қила олармиди?Пп 150.1

    Шайтоннинг сеҳргарлиги билан шуғулланганлар балки ўз афзаллигида аминдирлар, аммо уларнинг афзаллиги донишмандлик ёки олдидан билишни гувоҳламайди. Майли, ҳаёти давом этсин ва у вақтинчали енгиллашсин, аммо булар ҳаммаси Илоҳий иродани менсимаганни оқлай оладими? Ушбу ҳамма кўзга кўринган етишувлар, пировардида, тузатиб бўлмайдиган йўқотишга айланди. Парвардигор Ўз халқини шайтон кучидан мудофаа қилиш учун тўсиқликлар қурди. Ҳатто бир тўсиғини бузганимизда, биз жазосиз қола олмаймиз.Пп 150.2

    Аҳазиёнинг ўғли бўлмагани сабабли, ундан кейин тахтга акаси Йўрам юксалди, у ўн икки йил давомида ўн қавм устидан подшохлик қилган эди. Унинг онаси Изавел ҳалигача тирик эди ва энг ярамас равишда мамлакатнинг ишларига қатнашиб, ўғлининг подшоҳлик йилларига таъсир кўрсатишни давом этди. Аҳолининг кўпи ҳалигача мажусий удумларини истифода қиларди. Йўрамнинг ўзи “отаси ва онасига ўхшамаса-да, Худованднинг кўзи ўнгида ярамас ишлар қиларди; шунда-ям у отаси ўрнатган Баал ҳайкалини олиб ташлади; аммо Исроилни гуноҳга йўлиқтирадиган Надоб ўғли Ярубомнинг гуноҳларини такрорларди, ва улардан қайтмади”. (4 Под. 3:2, 3).Пп 151.1

    Исроилга Йўрам подшоҳ бўлган вақтда, Яҳудия подшоҳи Йўшафат ўлди, тахтга чиққан ўғлининг исми ҳам Йўрам эди. У Аҳоб ва Изавел қизига уйлангани туфайли, Исроил подшоҳи билан яқин муомалаларга киришди, ва, “Аҳоб хонадони каби”, Баалга хизмат қиларди. “Яҳудия тоғларида у, шунингдек, тепаликлар қурди, Қуддус аҳолисини зиногарликка киритди, ва Яҳудияни адаштирди” (2 Воқ. 21:6,11).Пп 151.2

    Яҳудия подшоҳига ижобат чоғи битай деган эди. Илёс пайғамбар ҳали тирик эди, ва подшоҳ ўз йўли билан бориб, шимолий салтанатни ҳалокат ёқасига олиб келганида, пайғамбар сукут сақлаб қола олмасди. У Яҳудияга Йўрам подшоҳга мактуб юборди. Олган мактубида подшоҳ ваҳимага соладиган қуйидаги сўзларни ўқиди:Пп 151.3

    “Худованд, сенинг отанг Довуднинг Парвардигори шундай дейди: сен отанг Йўшафат йўллари билан ва Осо йўллари билан бормай, Исроил подшоҳларининг йўлларини танлаганинг учун; Аҳоб хонадони адашганидай, сен Яҳудияни ва Қуддус истиқоматчиларини адаштирганинг учун; шунингдек сендан яхшироқ бўлган акаларингни, отангнинг хонадонини ўлдирганинг учун: мана, Худованд сенинг халқингни, ва ўғилларингни, ва хотинларингни, ва ҳамма мол-мулкингни буюк мағлубиятга йўлиқтиради, сени, ўзингни эса — кучли дардга дучор қилади”.Пп 151.4

    Башоратнинг ҳақиқатлиги тасдиқланиши учун “Худованд Йўрамга қарши Эфиопияга қўшни бўлган Филистийликлар ва Арабларни қўзғотди; ва улар Яҳудияга ҳужум қилдилар, бостириб кирдилар, ва подшоҳнинг хонадонида бўлган ҳамма мол-мулкини қўлга олдилар, шунингдек ўғилларини ҳам, хотинларини ҳам забт этдилар; норасида Аҳазиёдан бошқа ўғиллари қолмади.Пп 152.1

    Шундан сўнг подшоҳ даволанмайдиган ичак касаллигига дуч келди. Кундан-кунга дарди кучаярди ва иккинчи йилнинг охирида у чексиз азобларда ўлди”. “Ва унинг ўрнига ўғли Аҳазиё тахтга чиқди” (2 Воқ 21:16-19; 4 Под. 8:24).Пп 152.2

    Аҳазиё Яҳудия тахтига юксалганида, Исроил устидан ҳалигача Аҳоб ўғли Йўрам салтанат сурарди. Аҳазиё фақат бир йил подшоҳ бўлди, ва шу бир йил ичида у онаси Ғоталё таъсиридан чиқмади, “қонунсиз ишларда унга онаси маслаҳатчи бўлди”. “У ҳам Аҳоб хонадонининг йўллари билан юрди... ва Худованд кўзи ўнгида ярамас ишлар қиларди” (2 Воқ. 22:3, 4). Унинг бувиси Изавел ҳалигача тирик эди, ва у Исроилдаги тоғаси Йўрам билан дўстона муомалаларни қувватлаб яшади.Пп 152.3

    Тезда Яҳудия подшоҳи Аҳазиё ўлдирилди. Аҳоб хонадонидан тирик қолган аъзолари, дарҳақиқат, “отаси ўлганидан кейин, унинг ҳалокатига сабабчилар”, унга маслаҳатчи бўлдилар (2 Воқ. 22:4). Аҳазиё, ўз тоғасида, Исреъилда меҳмон бўлгунча, Илоҳий буйруғига муносиб, Элиша пайғамбар, Исроил устидан подшоҳликка Яҳуни мойлаш учун, пайғамбарлардан бирини Гилъёдлик Рамўтга юборди. Шу пайт Исроил ва Яҳудиянинг бирлашган кучлари сурияликларга қарши Гилъёдлик Рамўтда уруш бошладилар. Жангда Йўрам яраланди ва, Яҳуни подшоҳ лашкари устидан қолдириб, Исреъилга қайтди.Пп 152.4

    Яҳуни подшоҳликка мойлаганида, Элиша пайғамбарнинг элчиси деди: “Сени Худованд халқи устидан, Исроил устидан подшоҳликка мойлаяпман, ва Яҳуга Парвардигори Оламнинг махсус буйруғини эълон этди: “Изавел қўлидан ҳалок бўлган, Менинг қулларимнинг тўкилган қони ҳақи, пайғамбарларнинг ва барча Худованд қулларининг тўкилган қони ҳақи, Мен қасд олишим учун, сен хўжайининг, Аҳоб хонадонини маҳв этурсан. Ва Аҳобнинг бутун хонадони ҳалок бўлур” (4 Под. 9:6-8).Пп 152.5

    Лашкар Яҳуни подшоҳ деб тан олганидан кейин, у Исреъилга шошилди ва етиб боргач, гуноҳга ихтиёрий равишда хизмат қилганларни ва бошқаларни ҳам шунга йўлиқтирганларни маҳв эта бошлади. Исроил подшоҳи Йўрам, Яҳудия подшоҳи Аҳазиё, подшоҳнинг онаси Изавел, ва Аҳоб хонадонидан Исреъилда қолган бариси, — подшоҳнинг мансабдорлари, унинг яқинлари ва унинг руҳонийлари ўлдирилди. Баалнинг ҳамма пайғамбарлари, Самарияга яқин, Баалга хизмат этиш марказида яшовчи хизматкорлар ва руҳонийлар шамширдан нобуд бўлдилар. Мажусий тасвирлар олиниб ташланди ва бузилди, Баал маъбади вайрон қилинди. Ана шундай “Яҳу Исроил еридан Баални қириб ташлади” (4 Под. 10:28).Пп 153.1

    Шафқатсиз қотиллик тўғрисидаги хабар Изавел қизи Ғотолёга етди, у олдингидек Яҳудияда подшоҳлик мавқеига эга эди. Ўғли, Яҳудия подшоҳи ўлганини билгач, “турди ва Яҳудо хонадонидан бутун подшоҳликка мансуб бўлган қавмни маҳв этди”. Довуд авлодидан тахтга ҳуқуқлари бор бўлганидан бари нобуд бўлдилар, фақат Йўаҳаз қутилиб қолди, уни олируҳонийнинг хотини маъбадда бекитди. “Ғотолё ер юзида подшоҳлик қилганича”, болани олти йил мобайнида пинҳон сақладилар (2 Воқ. 22:10,12).Пп 153.2

    Вақт соати келганида “левийлар ва барча яҳудийлар” (2 Воқ. 23:8) Йўдай олийруҳоний билан биргалиқда Йўаҳазни подшоҳликка мойладилар. “Чапак чалишарди ва: яшасин подшоҳ! — деб хитоб қилишарди” (4 Под. 11:12).Пп 153.3

    “Ғотолё, югураётган ва подшоҳ ҳақида эълон этаётган, халқнинг овозини эшитди ва халқ олдига Худованд маконига чиқди” (2 Воқ. 23:12). Кўради-ки - “мана, одат бўйича, подшоҳ юксакликда турибди, амирлар ва карнайлар унинг олдида; ва ернинг бутун халқи хурсанд, ва карнай товуши янграмоқда”.Пп 153.4

    “Ғотолё кийимларини йиртиб юборди ва: фитна! фитна! - деб бақира бошлади” (4 Под. 11:14). Аммо Йўдай Ғотолё ва кузатувчиларини қўлга олишга буюрди, уларни маъбаддан чиқариб, ҳукм чиқариш жойига етказилсинлар деди.Пп 154.1

    Аҳоб хонадонининг охирги аъзоси шундай қилиб нобуд бўлди. Изавел билан бирлашиб оила қуришнинг натижасида мамлакат бошига тушган даҳшатли ёвузликнинг илдизи, ниҳоят, қуритилди. Ҳақиқий Парвардигори Оламга сиғиниш ҳеч қачон узилмаган диёрда Ғотолё кўпларни йўлдан оздира олди.Пп 154.2

    Бетавфиқ малика яксон қилингани заҳоти “ернинг бутун халқи Баал уйига йўналди, унинг қурбонгоқларини бузди, унинг тасвирларини синдирди, Баал коҳини Маттўнни эса қурбонгоҳи олдида ўлдирдилар” (4 Под. 11:18).Пп 154.3

    Тубдан ўзгартириш вақти келди. Йўҳазни тож-тахтга ўрнатишда иштирок этганлар “Худованднинг халқи бўлиш учун” қасам ичдилар. Энди Яҳудия салтанатида Изавел қизининг ҳалокатли таъсири йўқ қилингач, Баал руҳонийлари ўлдирилиб, уларнинг маъбадлари яксон этилгандан кейин, “ернинг бутун халқи шодланди, ва шаҳар тинчланди” (2 Воқ. 23:16, 21).Пп 154.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents