Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    36-боб - ЯҲУДИЎНИНГ ОХИРГИ подшоҳи

    Салатанатининг бошида Сидқиё Бобил подшоҳининг ишончини қозонди, бундан ташқари тажрибали маслаҳатчи Еремия пайғамбар билан муомалада бўла оларди. Бобилликлар билан дўстона муносабатларини тузиб ва пайғамбар орқали унга юборилаётган Худованд сўзларига тегишли аҳамият бериб, у кўпгина таъсирчан одамларнинг ҳурматига сазовор бўла оларди ва шу тарзда уларни ҳақиқий Тангри Таоло билан таништира оларди. Шундай қилиб, асоратдагилар Бобилда кўпроқ эркинликка насиб бўлишарди, кўплар барҳаёт Аллоҳ тўғрисида билишарди, Яҳудияда қолганлар эса, пировардида, бошларига тушган даҳшатли мусибатлардан қочиб қутулардилар.Пп 319.1

    Еремия пайғамбар Сидқиёга, бутун Яҳудага, шунингдек Бобилда асоратда бўлганларга насиҳат бериб, ўз забткорига вақгинча бўйсунишга ундарди. Айнан шундай муомала асоратда бўлганларга тегишли эди, бегона мамлакатнинг истиқоматчилари билан улар тинчликка интилиб яшашлари кутиларди. Албатта бу вазият одамларнинг кайфиятига мослашмас эди, ва шайтон, шароитдан фойдаланиб, Қуддус ва Бобилга сохта пайғамбарларни юборди, улар эълон қилиб, тезда қуллик даври ағдариб ташланади ва миллат йўқотган мустақиллигини ва олдинги қудратини қайтаради, дейишарди.Пп 319.2

    Бу авраб-саврайдиган башоратлар подшоҳни ва асоратдагиларни ёлғон хагги-ҳаракатга илҳомлантира оларди, шунда Аллоҳнинг эзгу ниятлари узиларди. Исённинг барча келгуси азоблари билан олдини олиш учун Худованд Еремия пайғамбарга тезда ҳаракат .бошлашга буюрди. Қўзғолоннинг оқибати тўғрисида у яҳудиялик подшоҳни дарҳол огоҳлаитириши лозим бўлди. Асоратдагилар тезда халос этилиш тўғрисида пуч умид билан алданмасликлари учун хат орқали огоҳлик олдилар. “Сизларнинг пайғамбарларингиз ва орангизда бўлган фолбинларингиз сизларни аврамасин”, — насиҳат берарди Худованд (Ер. 29:8). Илоҳий хабарчиларининг башорати бўйича 70 йил асоратдан сўнг Исроил озод қилинади — Аллоҳнинг режаси уларга етказилди.Пп 319.3

    Нақадар назокатли ҳамдардлик билан Парвардигор асоратга тушган Исроил халқига тегишли режаларини эълон этарди! Агар улар сохта пайғамбарларга ишониб, тезда халос этилишларига умид боғласалар, уларнинг Бобилдаги вазияти кескин ёмонлашади. Ҳар қандай нарозилик ёки қўзғолон халдея ҳокимларининг бедорлигини фақат кучайтиради ва озодлик янада чекланади. Шундай ҳолда уларни фақат азоб- уқубатлар кутмоқда. Улар имкониятсиз ўз тақдирига бўйсунишларини, ва, имконият борича, ўз қуллик вазиятини тоқатлироқ ва енгилроқ қилишларини Аллоҳ истарди. “Уйлар қуринглар ва уларда яшанглар, боғлар ўтқазинглар ва мевасидан ейинглар... Мен сизларни кўчирган шаҳарнинг фаровонлигига ғамхўрлик этиб, унинг учун Худовандга дуо қилинглар; зеро шаҳарнинг фаровонлигида сизлар ҳам тинчлик топарсиз”, (5-7-оятлар), деб уларга насиҳат бериларди.Пп 320.1

    Сохта муаллифлар ичида Бобилда икки киши бор эди, улар гуноҳли ҳаёт тарзига тескари ўзларини муқаддас деб санашарди. Еремия уларнинг бетавфиқ ҳаёт тарзини фош қилди, уларни хавфли ҳолатда эканлигини огоҳлантирди. Унинг танбеҳидан жаҳлланиб улар қақиқий пайғамбарнинг фаолиятига кучлари борича қаршилик кўрсата бошладилар, халқни васвасага солиб, бобиллик подшоҳига итоат қилмасликка даъват этишарди. Еремия орқали сохта пайғамбарларнинг тақдирини Аллоҳ эълон этди: улар Навуходнесар кўлига тушиб, ҳалок бўлишади. Озмунча вақт ўтгач бу каромат худди бажо бўлди.Пп 320.2

    Аллоҳнинг ҳақиқий намоёндалари ичида замоннинг охиригача нарозилик ва тушунмовчилик уруғини сепадиган одамлар мавжуд бўлиб туради. Ёлғонни тарғиб этиб, улар гуноҳга бир арзимаган нарсага қарагандай, одамларни нотўғри муомалаларга ўргатишади. Аччиқ тақдирида яҳудийлар Еремияни айблагандай, уларнинг бетавфиқ ишларининг даҳшатли оқибатлари аён бўлганида, улар, бутун кучларини сарф этиб, қийинчиликларда вафодор, уларни огоҳлантирган хабарчиларни айблайдилар. Аммо қадимгида буюк расолик билан азалдан Бўлганнинг бари айтганлари амалга ошган бўлса, бизнинг замонда ҳам Унинг сўзлари албатта руёбга чиқади.Пп 320.3

    Энг бошидан Еремия саботлилик билан бобилликларга сўзсиз бўйсунишга насиҳат берди. Бу насиҳат фақат Яҳудия истиқоматчиларигагина эмас, балки атрофдаги халқларга ҳам тегишли эди. Сидқиё салтанатининг биринчи йилларида унинг ҳузурига Едом, Мўов, Тир ва бошқа подшоҳларнинг элчилари келиб, бирлашиб қўзғолон қўтариш вақт келдими, бобиллик подшоҳга қарши у иштирок этадими, шуларни билмоқчи эдилар. Келганлар жавоб кутар экан, Худованд Еремияга деди: “Ўзингга кишан ва бўйинтуруқ ясагин ва гарданингга юклагин; худди шундайларни ясаб Яҳудия подшоҳи Сидқиё ҳузурига келган вакиллар орқали Идумея подшоҳига ҳам, Мўов подшоҳига ҳам, Аммон ўғилларининг подшоҳига ҳам, Тир ва Сидўн подшоҳларига юборгин” (Ер. 27:2, 3).Пп 321.1

    Еремия вакилларга эълон этиши лозим эди, токи улар ўз ҳокимларига етказсинлар-ки, Худованд уларни Бобил подшоҳи Навуходнесар қўлига топширганини, ва улар “унга ва ўғлига ва ўғлининг ўғлига вақт келмагунча хизмат қилишларини” (7-оят).Пп 321.2

    Давом этиб Еремия вакиллар орқали подшоҳларига насиҳат тариқасида айтишни буюрди: агар уларнинг эгалари бобиллик подшоҳига хизмат қилишдан тонсалар, улар, бутунлай ер юзидан йўқ бўлмагунча, “шамшир, очлик ва ўлат” орқали жазоланадилар. Айнан сохта пайғамбарларга қулоқ солмасинлар: “Ўз пайғамбарларингизни тингламанглар, — буйруқ берди Худованд, - сизларга: “Бобил подшоҳига хизмат қилмайсизлар” дейдиган фолбинларингизни, жодутар ва юлдузшуносларингизни тингламанглар. Зеро улар ёлғонни башорат этадилар, токи сизларни ерингиздан ҳайдаб чиқариш учун ва токи Мен сизларни қувиб, сиз ҳалок бўлишингиз учун. Ўз бўйинини Бобил подшоҳининг бўйинтуруғи остига эгса ва унга хизмат қилса, Мен ушбу халқни ўз жойида қолдираман, дейди Худованд, ва у ерини парвариш этади ва ҳаёт кечиради” (8- 11-оятлар). Бобиллик подшоҳга бўйсуниш - раҳм-шафқатли Парвардигорнинг энг енгил жазоларидан эди, аммо агарда улар ихтиёрий равишда итоатликдан кечсалар, улар тўла- тўкис меъёрда Унинг қасдининг оғирлигини синаб кўрадилар.Пп 321.3

    Еремия гарданига бўйинтуруқ кийган ҳолда Илоҳий иродани эълон этганида, вакилларнинг ажабланиши ҳадсиз бўлди.Пп 322.1

    Очиқ қаршилик намоён бўлишига қарамай, Еремия Бобилга бўйсуниш сиёсатини маҳкам тутарди. Илоҳий маслаҳатни тарк этаётганлар ичида бошчилиқ қилувчи Ҳанания исмли сохта пайғамбар бор эди, худди унинг тўғрисида халқ огоҳлантирилган эди. Подшоҳ ва яқинларининг илтифотини қозонишга умид боғлаган Ҳанания муқобил чиқиб, унда Яҳудия учун умидбахш хабар Худодан борлигини билдирди: “Мен Бобил подшоҳининг бўйинтуруғини яксон этаман; икки йилдан кейин Мен ушбу жойга Худованд уйидан олинган, Бобил подшоҳи Навуходнесар ушбу жойдан олиб Бобилга элтган ҳамма идишларни қайтараман; Яҳуёқим ўғли Якуниёни, Яҳудия подшоҳини, ва Бобилга келган ҳамма яҳудийларни мен ушбу жойга қайтараман, дейди Худованд, зеро Бобил подшоҳининг бўйинтуруғини яксон этаман” (Ер. 28:2-4).Пп 322.2

    Руҳонийлар ва халқ олдида туриб, Еремия чин қалбидан уларга мурожаат этди, ва Аллоҳ Ўзи белгилаган вақтгача Бобил подшоҳига бўйсунишга ёлворди. Яҳудо эрларининг эътиборини у бошқа пайғамбарларнинг кароматларига йўналтирди. Ҳўшея, Ҳавақуқ ва Сафаниё пайғамбарларнинг фош қилишлари ва огоҳлантиришлари унинг хабарига ўхшаш эмасмиди? Тавба қилинмаганда қасд олиниш ҳодисани у хотирлади, шунда башорат амалга ошганди.Пп 322.3

    “Агар қандайдир пайғамбар тинчликни башорат қилса, — хулоса чиқариб айтди Еремия, — унинг сўзи амалга ошса, фақат шундагина уни ҳақиқатан Худованд юборганини ва у ҳақиқий пайғамбар эканини билиб бўлади”. (9-оят). Агар Исроил ўзини хавф остига кўймоқчи бўлса, келажак воқеалар ким ҳақиқий пайғамбар бўлганини аён этади.Пп 322.4

    Итоатликнинг даркорлиги тўғрисида Еремиянинг сўзлари Ҳананияда ўз ҳақлигини исботлашга хоҳиш уйғотди. Еремия бўйинидан рамзли бўйинтуруқни олиб, уни синдирди «ва деди: “Худованд шундай дейди: Бобил подшоҳи Навуходнесарнинг бўйинтуруғини икки йилдан кейин барча халқлар бўйинидан олиб яксон қиламан”. Ва Еремия ўз йўлига чиқди” (11-оят). Еремияга жанг майдонини қолдиришдан бошқаси қолмагандай туюларди. Аммо унга яна хабар берилди: «Боргин ва Ҳананияга айтгин: Худованд шундай дейди: сен ёғочдан қилинган бўйинтуруқни яксон қилдинг — унинг ўрнига темирдан бўйинтуруқ ясарсан. Зеро Сарвари Коинот, Исроил Тангриси шундай дейди: ушбу халқлар Бобил подшоҳи Навуходнесарга меҳнат қилишлари учун бўйинларига темир бўйинтуруқни кийдирирман, ва улар Бобилга хизмат қилурлар...Пп 323.1

    Ва Еремия пайғамбар Ҳанания пайғамбарга деди: Ҳанания эшитгил: Худованд сени юбормади, сен эса алдаб халқда умид туғдирмоқдасан. Бинобарин Худованд шундай дейди: мана Мен сени ер юзидан олиб ташлайман; худди бу йилда сен ўласан, чунки Худовандга қарши гапирдинг. Ва пайғамбар Ҳанания ўша йилнинг еттинчи ойида ўлди» (13- 17-оятлар).Пп 323.2

    Ушбу сохта пайғамбар Еремияга ва унинг башоратларига бўлган инобатсизликни халқ онгида кучайтирди. У ўзини Илоҳий хабарчиси деб бетавфиқ тарзда тасдиқлади ва ҳаёти билан тўлади. Бешинчи ойда Еремия Ҳананиянинг ўлимини башорат этди, еттинчи ойда унинг сўзлари расо руёбга чиқди.Пп 323.3

    Сохта пайғамбарлар томонидан солинган ғулғула Сидқиё подшоҳга соясини туширди, уни хоинликда гумонсирай бошладилар, ва фақат тез ва қатъиятли ҳаракатларига муносиб, у тўғридан тўғри Бобилга қарам бўлиб, ҳокимлигига ижозат олди. Ушбу ҳаракатлар учун имконият тезда туғилди. Қўшни мамлакатларнинг вакиллари Қуддусдан уйларига қайтгач, яҳудиялик подшоҳ “ётоқхонасининг бошлиғи билан” муҳим иши бўйича Бобилга ташриф буюрди ва шу саёҳатида у Навуходнесар билан садоқатликка қасамини янгилади.Пп 323.4

    Дониэл ва бошқа яҳудиялик асирлар орқали Бобил подшоҳи ҳақиқий Аллоҳнинг қудрати ва олий ҳокимияти тўғрисида билди ва Сидқиё тантанали равишда ўз вафодорлигини тасдиқлаганида, Навуходнесар ундан азбаройи Худованд, Исроил Худосига қасам ичишини талаб қилди. Қасамига содиқ қолганида, Яҳудия Тангрисининг исмини улуғлайдиганларнинг ҳаётини кузатадиганларга унинг вафодорлиги нақадар улкан таъсир кўрсатган бўларди.Пп 324.1

    Афсус-ки Яҳудия подшоҳи бахтли фурсатдан фойдаланмади, барҳаёт Аллоҳ исмини улуғлашга тиришмади. Сидқиё тўғрисида дейилган: “Худованднинг, ўз Парвардигорининг кўз ўнгида бемаъқул ишлар қилди. Худованд иродасини бажо келтирган Еремия пайғамбар олдида ўзини камтар тутмади. Азбаройи Худо қасам ичиб, Навуходнесардан чекинди, — бўйинини қотирди ва қалбини шу қадар шафқатсизлантирди-ки, Худовандга, Исроил Парвардигорига мурожаат қилмайдиган бўлди” (2 Воқ. 36:12, 13).Пп 324.2

    Еремия пайғамбар ўз фаолиятини Яҳудия диёрида давом этган пайтда, Бобилда Ҳезеқил пайғамбар асирлар аро овозини кўтарди, токи бегона юртда қолганларни огоҳлантириб ва юпатиб, Еремия орқали айтилган Худованд каломини тасдиқлаш мақсадда. Сидқиё подшоҳнинг охирги йилларида, Ҳезеқил асирда бўлган ўз халқига мурожаат этиб, тезда Қуддусга қайтиш умиди беҳуда ва ёлғон, сохта башоратларга ишониш ақлсиз нарса, деб аниқ тушунтирди. Ҳар турли рамзлар ва ифодалар ишлатиб, Қуддус забт этилишини, тамоман вайрон бўлишини пайғамбар башорат этиши лозим эди.Пп 324.3

    Сидқиё салтанатининг олтинчи йилида Худованд ваҳийда Қуддус маъбадининг ташқи ва ички ҳовлиларида бўлаётган ифлосликларни Ҳезеқил пайғамбарга очиб кўрсатди. Худованднинг муқаддас маконида бегона худоларнинг қурбонгоҳлари, ясалган санамлар, “девор айланасида эса нопок ҳайвонлар ва судралувчиларнинг тасвирлари”, — ҳаммаси ажабланган пайғамбарнинг назари олдидан тез-тез ўтказилди (Ҳез. 8:10).Пп 324.4

    Халқнинг руҳий доҳийлари бўлиб даъват этилган “Исроил хонадонининг қарияларидан етмишта эр”, маъбад ҳовлисининг табаррук хоналарида пинҳон тутиб, бутлар олдида тутатқилар тутатарди. “Бизларни Худованд кўрмайди”, - деб Яҳудо эрлари ўзларини аврашарди ва мажусий удумини амал қилишарди. “Худованд ушбу диёрни ташлаб қўйди”, — куфрлик қилиб алдашарди улар (11, 12- оятлар).Пп 325.1

    Пайғамбар яна “каттароқ мурдорликларни” кўришга мажбур бўлди. Ташқи ҳовлидан ичкисига киришда, дарвозаси олдида “хотинлар Таммуз худога йиғлаб ўтирганлари” унга кўрсатилди, униси етмагандай, Худованд маконининг ички ҳовлисида, “Худованд маъбадининг эшиги олдида, кириш ва қурбонгоҳ орасида, деярли йигирма беш нафар эр орқасини Худованд маъбадига ўгириб, юзларини шарққа, қуёш чиқиш томонига айлантириб шарққа, қуёшга топинаётганларини” пайғамбар кўрди (13-16-оят).Пп 325.2

    Ва кейин, ушбу бетавфиқликнинг ваҳийи давомида, Яҳудиянинг олий доирасида ўрин топганни кўрсатиш учун, Ҳезеқилни кузатиб бораётган Зот ундан сўради: “инсон ўғли, сен кўряпсанми? Яҳудо хонадонига бу жойда қилаётган мурдорликлари камми? Улар ерни ифлосликка тўлғаздилар, ва Менинг ғазабимни қайнатмоқдалар; ва мана, улар бурунларига дарахт новдасини яқинлаштирмоқдалар. Шу қилиқларига жавобан Мен зўғимли ҳаракат қиламан; Менинг кўзим уларни аямайди, раҳм-шафқатим ҳам бўлмайди; ҳатто овозларини чиқариб қулоғимга нола қилсалар ҳам, — Мен уларни эшитмайман” (17, 18-оятлар).Пп 325.3

    Худованд исмини шарафлагандай, халқ олдида турган бетавфиқ эрлар тўғрисида Еремия пайғамбар орқали Тангри Таоло қуйидагини айтган эди: “Зеро пайғамбар ҳам, руҳоний ҳам — мунофиқлар; ҳатто Менинг уйимда уларнинг бетавфиқлигини топдим” (Ер. 23:11). Сидқиё салтанатининг воқеаномасида муқаддас маконнинг ҳаромлангани тўғрисида даҳшатли гувоҳлик келтирган, янада. “Ҳатто ҳаммаси, — дейилган унда, — руҳонийлар ва халқ устидан қўйилган раҳнамолар, мажусий мурдорликларга тақлид этиб кўпгина гуноҳ қилдилар, ва Худованд табаррук этган Қуддусдаги маъбадни ҳаромладилар” (2 Воқ. 34:16).Пп 325.4

    Яҳудия подшоҳлигининг ҳалокат куни тезда яқинлашарди. Одамлар жазодан қочиб қутуладилар, деб Худованд эндигида юпата олмасди. “Наҳотки сизлар жазо олмай қоларсиз?” — сўрамоқда У. — “Йўқ, жазо олмай қолмайсиз” (Ер. 25:29). Ҳатто бу сўзлар ҳам масхарабозлик билан қабул қилинди. “Кўп кунлар ўтади, ва ҳар қандай башоратли ваҳий йўқ бўлади”, — деб қонунбузарлар сурбетларча эълон этишарди. Аммо Худованд Ҳезеқил пайғамбар орқали ҳақиқат пайғамбарлик сўзига менсимасликни қатъиятли равишда фош қилди. «Айтгин уларга, — деди У, — ... бу зарбулмасални йўқ қилиб ташлайман ва эндигида Исроилда шундай зарбулмасални истифода этмайдилар; аммо айтгин уларга: кунлар яқин, ва ҳар қандай башорат қилинган ваҳийнинг руёбга чиқиши яқиндир. Зеро эндигида на бир башорат қилинган ваҳий бўш қолса экан, ва Исроил хонадони тўғрисида олдиндан айтилган ёлғон бўлса агар. Зеро Мен Худованд, Мен деяпман; Мен айтдимми — Мен айтганим пайсалга солинмайди, балки руёбга чиқади; сизларнинг кунларингизда, ё исёнкор ўй, Мен сўзимни айтдим ва уни бажо келтираман, дейди Худованди Карим”.Пп 326.1

    «Ҳезеқил гувоҳлаб: “Ва менга Худованд каломи бўлди”, дейди: ё инсон ўғли! Мана, Исроил хонадони: “башоратли ваҳийи кўп кунлар ўтгач юз беради ва у узоқ даврлар тўғрисида башорат қилмоқда” — дейди. Бинобарин уларга айттин: Худойи Худовандо шундай дейди: Менинг айтилган сўзларимдан биронтаси ҳам пайсалга солинмайди, балки Мен айтганим бўлади, дейди Худойи Худовандо” (Ҳез. 12:22-28).Пп 326.2

    Сидқиё, яҳудиялик подшоҳ, қавмнинг қулашини тезлатганларнинг бошида турарди. Пайғамбарлар орқали берилган Аллоҳнинг насиҳатларини бутунлай тарк этиб, Исроил Парвардигори шаънига берган тантанали қасамини бузиб ва садоқатликдан чиқиб, подшоҳ пайғамбарларга қарши, эзгу неъматларни инъом қилаётган Парвардигорига қарши исён кўтарди. Ўз донолигига шуҳратпарастлик билан ишонган, у ёрдам сўраб Исроилнинг эски душманига мурожаат қилди, “вакилларини Мисрга юбориб, отлар ва кўп одамларини берсин, деб илтимос қилди”Пп 326.3

    Ўз оёғи билан сурбетларча муқаддас кўрсатмаларни тепган “наҳотки муваффақият қозонса? — сўроқ қилмоқда Тангри Таоло, — шуни қилган наҳотки бутун колса? У иттифоқни бузди — бутун қоладими? Борман, дейди Худойи Худовандо: уни подшоҳ қилиб тайинлаганнинг юртида, унга қасам ичиб берган ваъдасини бузгани учун, унинг диёрида, яъни Бобилда ўлади. Буюк кучи билан, кўпчилик халқи билан ҳам фиръавн ушбу урушда унинг учун ҳеч нарса қилмайди... У иттифоқни бузиш учун берган қасамидан кечди, қўлини берди ва бўлиб ўтган ҳаммасини қилди; у бутун қолмайди” (Ҳез. 17:15-18).Пп 327.1

    “Исроилнинг бемуносиб, зиноятчи доҳийси учун охирги қасос олиш куни етиб келди. “Тожингни бошингдан олгин, — дейди Худованд, — ва тахлаб қўйгин”. Масиҳ Ўз салтанатини тикламагунча, Яҳудияга подшоҳга эришишига ижозат берилмайди. “Тардидан соқит қиламан, соқит қиламан, қиламан, — Довуд хонадонининг тахти тўғрисида Илоҳий қарор иборат бўлди, — салтанатга тегишли Зот келмагунча, ва Мен салтанатни Унга бермагунимча, ҳаргиз воқеа ўрин топмайди” (Ҳез. 21:25-27).Пп 327.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents