Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    1-боб - СУЛАЙМОН

    Довуд ва Сулаймон подшоҳликка даъват этилган йилларда Исроил қудратли халққа айланди. Ҳақиқат ва адолат йўлида кучли таъсир кўрсатишга барча имкониятлар туғилди. Азалдан Бўлганнинг исми шарафланар ва юксалтирилар эди, ва исроилликлар назр аталган диёрда ўрнаштирилганларининг мақсади деярли амал бўлганидек туюларди. Ҳар қандай тўсқинликлар олиб ташланди, мажусий мамлакатлардан ҳақиқатни қидириб келганлар, ҳақиқатни топмай уйларига қайтмас эди. Инсонлар юзи Аллоҳга очилди; Унинг жамоати ривожланарди ва гуллаб-яшнарди.Пп 12.1

    Сулаймон, отаси Довуднинг сўнгги йилларида подшоҳликка тайинланди ва тасдиқланди. Ўғиллари орасида ота Сулаймонни афзал кўриб, уни ўз пушти-паноқига олди. Энг бошидан Сулаймон ҳаётини назрнинг нури ёритди, ва ушбу Илоҳий ният эди. Борган сари унинг қудрати кўпайсин, шуҳрати ўссин эди, токи у борган сари Илоҳий сиймога ўхшаб, шу йўсинда, муқаддас вазифани унутмасликка, яъни Илоҳий ҳақиқатни сақлашга халқни илҳомлантирсин эди. Arap раҳнамолар ва халойиқ олдида қўйилган нишонга тинмай интилганларида, Исроил ҳақида Аллоҳнинг буюк нияти амалга оширилмоғини Довуд аниқ тасаввур қиларди. Ота шуни биларди-ки, унинг ўғли Сулаймон, сазовор бўлган Илоҳий ҳурматга содиқ қолиши учун, ёш подшоҳ фақат сардор, давлат раҳномаси ва салтанатли бўла қўймай, балки қатъий, олижаноб инсон, адолатлилик муаллифи ва садоқатлилик рамзи бўлсин эди.Пп 12.2

    Юмшоқ, аммо саботлик ила Довуд ўғлига насиҳатлар берарди. Унга бўйсунганларга нисбатан сезгир ва раҳм- шафқатли муомалада, неъматли ва мардонавор бўлишини, бошқа халқлар билан муносабатларида диёнатли бўлиб, энг аввал Аллоҳ исмини улуғлашини ва муқаддас нарсаларнинг гўзаллигини намоён қилишини Довуд ўғлидан орзу қилиб, унга ёлворарди. Ўз ҳаётида кечирган оғир синовлар Довудни инсоний ҳимматликни қадрлашга ўргатди, ва ўлим соати яқинлашганида, Сулаймонга қуйидаги сўзлар ила насиҳат қилиш туйғусини уйғотди: инсонлар устидан ҳокимлик қиладиган, Илоҳий қўрқувда ҳокимлик қилса адолатли бўлур. «Субҳида, булутсиз осмонда қуёш чиққанда, ёмғирдан кейин унинг балқиганидан ердан кўкат ўсканидай бўлур” (2 Под. 23:3, 4).Пп 12.3

    Ё, Сулаймонга қандай афзал имконият бериларди! Отасининг муқаддас руҳдан илҳомланган насиҳатларига риоя қилганида, унинг салтанати, 71-и санода баён этилганидай, адолатли салтанат бўлар эди:Пп 13.1

    Ё, Аллоҳ,
    Подшоҳга Ўз ҳаққониятингни ато қилгин,
    Шаҳзодага Сенинг адолатинг ёр бўлсин!
    У Сенинг халқингни ҳаққоният билан
    Фақирларингни инсоф ила ҳукм этсин...
    Ўти ўрилган майсазорга тушувчи ёмғир каби,
    Тупроқни суғорадиган кўк томчилари сингари
    Шоҳ диёрга баракат келтиргай.
    У ҳукм сурган айёмда солиҳ яшнагай,
    Ой йўқ. бўлгунча тинчлик-осойиш бўлгай.
    Денгиздан денгизга қадар,
    Дарёдан (яъни Фрот) то ер четларигача У ҳукм сургай...
    Шабо ва Сабо шоҳлари Унга ҳадя беражак,
    (жанубий Арабистондаги қадимий ўлкалар).
    Таршиш ва ороллар шоҳлари Унга бож келтиражак.
    (Ўрта денгиздаги қадимги шаҳар).
    Ҳамма подшоҳлар Унга сажда қилажак,
    Барча миллатлар Унга хизмат қилажак.
    Зеро У додлаб юрган фақирни,
    Ҳомийси йўқ қашшоқни қутқарур...
    Доимо У учун дyo қилгайлар,
    Кундан-кун Уни олқагайлар!...
    Шоҳимиз номи мангуликка туражак,
    Қуёш тургунча донги ошажак.
    Барча халқлар У орқали барака топажак,
    Ҳамма эллар Уни муборакбод этажаклар. Мўъжизавий ишларни ёлғиз Ўзи бажарувчи
    Исроилнинг Тангриси, Худойи Таолони олқишланг!
    Унинг улуғвор исмига абадий офаринлар бўлсин,
    Бутун ер юзи Унинг шуҳрати билан тўлсин!
    Пп 13.2

    ОМИН! ОМИН!”Пп 14.1

    Ёшлигида Сулаймон отаси Довуднинг сўзидан чиқмади, кўп йиллар давомида жиддий равишда Илоҳий амрларига риоя қилиб, бенуқсон ҳаёт кечирди. Подшоҳлигининг бошланиш пайтида у давлат маслаҳатчилари билан биргаликда Гивъўнга қайтди. Саҳрода қурилган муқаддас Чодир ҳалигача Гивъўнда эди, ва Сулаймон танланган маслаҳатчилари билан, «мингбошлари ва юзбошлари, ҳакамлари ва бутун Исроилдаги ҳамма қавмларнинг бошлиқлари билан Гивъўнга келган заҳоти, Худованд ҳақи қурбон келтирди ва ўзини диний хизматга бағишлади. Подшоҳ мажбуриятлари кенглигини, масъулияти оғирлигини Сулаймон тушунарди. Ҳукмдор, унга қўйилган масалаларни керакли тарзда бажаришни хоҳласа, у Доно Манбани қидириши керак — шуни ҳам шаҳзода тушунарди. У ўз маслаҳатчиларига мурожаат қилди, токи улар билан биргаликда, самимий умидда Аллоҳни чин қалбдан чақириб, Ундан манзур топиш учун.Пп 14.2

    Парвардигор унинг зиммасига юклаган ишни бажариш учун, подшоҳ, ер юзидаги бор бўлган неъматлардан афзалроқ ҳиқматга ва идрокка эга бўлишни хоҳларди. У бутун жон- тани билан ўткир ақлга, кенг қалбга, юмшоқ кўнгилга эга бўлишга орзиқарди. Бир кеча Худованд Сулаймонга зоҳир бўлиб деди: «... сўрагин, сенга нимаики берайин?» Ёш ва тажрибасиз подшоҳ ўз ожизлигини ва юқоридан ёрдам олиш хоҳишини тиймай, орзусини Худовандга айтди. «Сен Ўз қулинг Довудга, менинг отамга буюк илтифот кўрсатдинг, — деди у, — ва Сенинг ҳузурингда ҳақиқат ва адолатда, самимий қалбда юргани учун, Сен ушбу буюк илтифотингни сақлаб, унга ўғил инъом қилдинг, ва шу ўғилга худди эндигида бўлганидай, тахтга чиқишига насиб этдинг.Пп 14.3

    Ва эндиги вақтда, ё Худойи Худовандо, Сен қулингни Довуд ўрнига, отамнинг ўрнига подшоҳ қилиб тайинладинг; аммо мен ҳали ўспирин боламан, на киришимни, на чиқишимни билмайман. Ва сенинг қулинг — Сен танлаган халқинг аро, шунчалик кўпчилик ичида-ки, уни на санаб битириб, на назар солганда қуршаб бўлмайди. Сенинг халқингни ҳукм қилиш учун, яхши ёмонни ажратиш учун, сен қулингга ақлли юрак бергил, зеро Сенинг шунчалик кўпсаноқли халқингга ким раҳбарлик қила олади?Пп 14.4

    Ва Сулаймон сўрагани Худовандга мақбул бўлди.Пп 15.1

    Ва Аллоҳ унга деди: шуларни сўраганинг учун, ва ўзингга узун ҳаёт сўрамаганинг учун, бойлик сўрамадинг, душманларинг жонини сўрамадинг, аммо адолатли ҳукм чиқаришга ақл сўраганинг учун, мана, Мен сенинг сўзинг бўйича қиламан. Мен сенга дониш ва фаҳм-фаросатли юрак беряпман, шу тариқада сенга ўхшаш ҳеч қачон бўлмаган, ва сендан кейин сенга ўхшаш зуҳур бўлмайди. Ва сен сўрамаганингни ҳам Мен сенга бераман, яъни бойликни ва шухратни, шу боис бутун ҳаёт йилларинг давомида подшоҳлар аро сенга ўхшаш бўлмайди. Ва arap сен Менинг йўлимдан юрсанг, сенинг отанг Довуд сақлагандай, Менинг қонун-қоидаларимга ва Менинг амрларимга риоя қилcанг, Мен ҳаёт кунларингни узайтирурман» (3 Под. 3:5-14; 2 Сол. 1:7-12).Пп 15.2

    Парвардигор Довудни қолдирмаганидай, Сулаймонни қолдирмаслигига ваъда берди. Агар подшоҳ Худованд ҳузурида ҳақиқат сақлаб юрса, ва унга тайинланганни қилиб яшаса, унинг тахти маҳкам турар, салтанати эса Исроилни, донишманд ва фаҳмли халқ сифатида, юксалтирар ва Исроил атрофдаги халқларга ўз нурини сочар. (Такр. Шар. 4:6)Пп 15.3

    Гивъўндаги қадимги қурбонгоҳ олдида Аллоҳга йўнналган Сулаймоннинг муножоти, унинг камтарлигига, Тангрини улуғлаш хоҳиши тебранмаслигига шоҳиддир. Илоҳий ёрдамисиз у оддийгина ожиз бола эканига шаҳзода тушунарди. Ақли-расолиги етишмаганини у биларди, ва ўз буюк кучсизлигида Аллоҳдан ақл сўраб, мурожаат қилди. Билим олишга интилганида, унинг қалбида шахсиятпараст ниятлар умуман йўқ эди, бошқалардан устун келишни хаёлига ҳам келтирмас эди. У фақат вазифасини тўғри бажармоққа истарди ва шундай инъомни танлади-ки, уни истифода қилиб, у Илоҳий исмининг шон-шуҳратини кўпайтира оларди. Сулаймон ибодатида: “мен ҳали ўспирин боламан, на киришимни, на чиқишимни билмайман” деганида, у ҳеч қачон бўлмаганидай, бой, донишманд ва ҳақиқатан буюк эди.Пп 15.4

    Бугунги кунда масъул лавозимда ишлаганлар Сулаймоннинг тажрибасидан сабоқ олмоқлари лозим. Инсон эгаллаган мавқеи нақадар баланд бўлса, унинг жавобгарлиги ва атрофдагиларга таъсири нақадар кўп бўлса, у шу қадар кучли Аллоҳга қарамлигини ҳис қилиши лозим. Унинг иши одамларга бўлган муомалтасида эътиборли хатти-ҳаракатини талаб килишини у доимо эслаб юриши лозим. Худонинг олдида у ўқувчидек бўлиши керак. Етишган мавқеи табиатни муқаддас қилмайди. Инсон Тангри Таолога иззат-икром билан муомала қилганида ва унинг амрларига бўйсунганида, фақат шундагина у ҳақиқатан буюк бўла олади.Пп 16.1

    Биз хизмат қиладиган Парвардигор юз-хотирчилик қилмайди. Сулаймонга дониш руҳни берган, бугунги кунда- ям Ўз фарзандларига иноятларини қуйишга тайёрдир. «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Аллоҳдан сўрасин, — ва унга берилади» (Ёқ. 1:5). Агар масъулиятнинг оғирлигини кўтарган одам, бойлик, салтанат ёки улуғворликка нисбатан, донишманд бўлишни истаса, унинг истаги амалга ошади. Шундай одам, қилаётган иши Илоҳий маъқуллашининг муҳрини олиш учун, Буюк Устозидан нима қилишнигина эмас, балки қандай қилишни ҳам билиб олади.Пп 16.2

    Аллоҳдан ҳикмат ва қобилиятларга сазовор бўлган инсон Унга содиқ қолганича, У баланд лавозимга етишишга, ҳокимлик ёки сардорликка интилмайди. Ҳаёт инсонлар устига ҳар қандай мажбуриятларни юклайди, аммо сардорлик тўғрисида ўйлаш ўрнига, ҳақиқий раҳнамо бўлган одам ҳикматли қалбни сўраб, яхши ёмонни айирмоқни истаб муножот этади.Пп 16.3

    Бошчилиқ қилувчи кишиларнинг ҳаёт йўли осон эмас. Аммо лекин ҳар қандай қийинчилик туғилган пайтда улар муножотга чақириқ эшитсалар, улар бутун ҳикматнинг Буюк Манбаига ҳар вақт тиз чўка оладилар. Буюк Устоз ёрдамида мустаҳкамланиб ва ойдинлашиб, улар адолатсизликка қарши мардлик ила қарши тура оладилар ва ҳақиқату ёлғонни, яхши ёмонни ажрата оладилар. Улар Аллоҳга мақбул бўлганни қабул қилишади ва самимийлик билан ҳар қандай адолатсизликка қарши турадилар.Пп 16.4

    Сулаймон бойлик, шон-шуҳрат ва узун умрга нисбатан ҳақиқатни орзиқди ва Худованд унга ҳақиқатни инъом қилди. У ўткир ақлга, олижаноб қалбга, юмшоқ жонга эга бўлишни хоҳларди, ва унинг хоҳиши қондирилди. «Аллоҳ Сулаймонни ҳикмат эгаси қилди, унга жуда буюк ва кенг ақл-заковат берди, ва ақли денгиз қумидек эди. Сулаймоннинг ҳикмати шарқнинг барча ўғилларидан ва Мисрликларнинг бутун ҳикматидан баланд эди. У ҳамма одамлардан донороқ эди... ва унинг исми атрофдаги барча халқларнинг дилида ва тилида бўлиб олқишланарди» (3 Под. 4:29-31).Пп 17.1

    «Ва бутун Исроил эшитди... ва подшохдан қўрқа бошладилар; зеро Илоҳий донолик ҳукм чиқариш учун унда ҳозир эканини кўрдилар» (3 Под. 3:28). Халойиқ Сулаймоннинг отаси Довудни севганидай, ўғилни ҳам севиб қолди, ва ҳамма нарсада унга бўйсунарди. «Сулаймон ўз салтанатида тасдиқланди, ва Худованд, унинг Парвардигори, доимо унинг билан эди, ва уни ҳаддан зиёд юксалтирди» (2 Сол. 1:1)Пп 17.2

    Ҳаётининг узоқ йиллар давомида Сулаймон Парвардигорига содиқ қолаверарди, у қатьиятли, тебранмас, Илоҳий амрларга сўзсиз бўйсунарди. Донишманд ҳоким, у салтанатининг бутун ишларига синчиклаб киришарди. Подшоҳлигининг биринчи йилларида ҳашаматли бинолар қурилди. Унинг давлати ва донолиги, унинг қуввати, художўйлиги, адолатлиги, ҳар бир сўзида ва ишида намоён бўлган олиҳимматлиги, оммавий севгини истило этди, кўп мамлакатлар ҳокимларининг ҳурмату завқини қозонди.Пп 17.3

    Сулаймон салтанатининг биринчи даврида азалдан Бўлганнинг исми баланд юксалтириларди. Подшоҳнинг донолиги ва адолатлиги бутун халқлар олдида, у хизмат қилаётган Аллоҳнинг бузрукворлигини гувоҳларди. Бир қайси вақтгача Исроил ҳам, азалдан Бўлганнинг улуғворлигини шоҳидлаб, дунёга ёруғлик келтириш хизматини бажарарди. Биринчи йилларда намоён бўлган Сулаймон ҳокимлигининг шон-шуҳрати истисно донишмандлигида эмас, тасаввур қилиб бўлмайдиган бойлигида, чексиз иқтидорида ва салтанатининг ҳашаматлигида ҳам эмас эди. Ушбу йилларада, самовий инъомларни дониш ишлатиб, у Исроил Парвардигорининг исмини юксалтирди.Пп 17.4

    Йиллар ўтар экан, Сулаймоннинг шуҳрати тобора ўсди, шундаям у бутун кучи билан - ақлий ва маънавий томонидан, — шунингдек олган иноятларидан бошқалар билан кўмаклашиб, Аллоҳни юксалтиришга интиларди. Фақат Илоҳий меҳрибонлик туфайли у салтанатга, донолик ва фаҳм-фаросатга эга бўлганини, ва ушбу инъомлар дунёга подшоҳлар Подшоҳи тўғрисида ҳақиқий билим етказиш учун унга берилганини у бошқа ҳеч кимдай тушунарди.Пп 18.1

    Табиат фанларига, унинг тарихига Сулаймон айнан қизиқиш намоён қиларди, билим олишда қандай-дир бир соҳада чекланмай, бутун бунёд этилган дунёни синчиклаб текширарди. Бора-бора у Ижодкори тўғрисида аниқ тушунчага эга бўлди. Табиат кучларида, дунёнинг кўптарзлигида, ҳар бир дарахт, бута ва гулда у Илоҳий донолигининг ваҳийсини кўрарди. Ўз билимини орттиришга интилган йўлида Тангрини таниб билиш борган сари кўпайярди, Унга нисбатан севги-муҳаббат эса борган сари кучаярди.Пп 18.2

    Худованддан илҳомланган Сулаймоннинг донолиги унинг ҳамду саноларида ва кўпсонли масалларида ёрқин аксланди. «У уч минг масал баён этди ва ашуладан бир минг бештасини яратди. У Лубнон кедрдан бошлаб то саҳрода ўсадиган иссоп ўти тўғрисида баён этди; жонивору қушлар, судралувчи ва балиқлар тўғрисида сўзлади” (3 Под. 4:32, 33).Пп 18.3

    Сулаймон масалларида муқаддас ҳаётнинг ва руҳий интилишларнинг асослари намоён этилган; ушбу асосларнинг келиб чиқиши — самодандир, улар диёнатлиликка йўллайди, улар ҳаётнинг ҳар бир ҳолига раҳбар бўла олади. Тўла ушбу асосларга таяниб ҳаёт кечириш, бутун шон-шухрат Аллоҳга тегишли эканини эътироф этиш шунга олиб келди-ки, Сулаймон ҳокимлигининг эртанги даври баланд маънавийлик ва моддий фаровонлик ила фарқланди.Пп 18.4

    «Ҳикматни топган, ақлга етишган инсон бахтлидир! Чунки унинг етишганини кумуш топмоқдан афзалроқ, олтиндан кўпроқдир ундан фойдаси. У нодир тошлардан қимматлироқ, ва сен талаб қилганингдан ҳеч бир нарса унинг билан беқиёсдир. Узоқ умр унинг ўнг қўлида, сўнг қўлида эса бойлик ва шон-шуҳратдир; Унинг йўллари — хуш йўллардир, ва барча қадамлари - тинчдир. Унга эга бўлганларга у ҳаёт дарахти, ва уни сақлаганлар - бахтилидир!” (Ҳик. 3:13-18). «Доноликнинг боши — Аллоҳдан қўрқмоқлиқдир” (Заб. 110:10). «Аллохдан қўрқмоклик — емонликдан нафратланишдир; мағрурлик ва баландпарвозликни, ёвуз йўллар ва макр тилни кўра олмайман» (Ҳик. 8:13).Пп 19.1

    Оҳ, агарда келгуси йилларда Сулаймон ушбу ажойиб доно сўзларга эътибор берганида эди! Оҳ, агарда у, «дрниш одамнинг лаб-даҳани билим тарқатади” деган, бир-бирини ҳурматлашга интилган ер подшоҳларини, ягона подшоҳлар Подшоҳига шухрат қозонишига ўргатган, ҳеч қачон «макр тил” билан, «мағрурлиқда ва баландпарвозлиқда», фақат ягона Аллоҳга тегишли шон-шухратни ўзига мансуб қилиб олмаган бўлганида эди!Пп 19.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents