Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    60-боб - КЁЛАЖАКДАГИ ШУҲРАТНИНГ ВАҲИЙЛАРИ

    Илоҳий жамоатининг ёвуз кучлар билан узоққа чўзилган курашининг энг зулматли кунларида, унга азалдан Бўлганнинг абадий ниятлари тўғрисида ваҳийлар берилди. Ҳозирги синовлар орқали Унинг халқига шарафли келажакни кўришга ижозат берилди — кураш якунланиб, фориғ этилганлар назр аталган диёрга эга бўлган вақт уларга намоён бўлди. Келгуси улуғворликнинг ушбу ваҳийлари, Илоҳий қўли билан ёзилган манзаралар, Унинг жамоатига бугунги кунда айнан қадрлидир. Асрлар кураши охирига яқинлашмоқда ва назр аталган иноятлар тезда тўла-тўкис руёбга чиқади.Пп 524.1

    Қадимги пайғамбарлар Парвардигоримизнинг жамоатига кўпсонли юпанчли хабарлар бердилар. “Юпатинг, юпатинг Меним умматимни” (Иш. 40:1), — Аллоҳ Ишаъё пайғамбарга топширди, ва бу топшириқ билан, бутун асрлардаги имонлиларга умид ва тасалли келтирадиган, ажойиб ваҳийлар унга очилди. Ҳар асрда тарк этилган, қувғинга дучор бўлган, қолдирилган Илоҳий фарзандлари Унинг назрларида мадад топишарди. “Мен сени даврларга буюк, авлоддан авлодга қувончли этурман” (Иш. 60:15). Ўз жамоати учун бу назр амал қилиниш вақтини улар ишонч билан кутишарди.Пп 524.2

    Курашаётган уммат кўпинча азоб ва синовларни бошидан кечиришга мажбур бўлади, чунки Илоҳий жамоати шиддатли курашсиз ғалаба қозонмайди. “Нонни қайғуда ва сувни муҳтожлиқда” (Иш. 30:20) - мана ҳамманинг насибаси, аммо Жабборга таваккал қилган, У халос этишига ишонган ҳар бир инсон мағлуб бўлмайди. “Бугунги кунда сени бунёд этган Худованд шундай дейди... Исроил: қўрқма, зеро Мен сени қўлга киритдим, сени ўз исминг ила атадим: сен — Меникисан. Сувлардан босиб ўтасанми, — Мен сенинг билан; дарёларданми, — улар сени қопламайди; ўт оша борасанми, — куймайсан, ва аланга сени куйдирмайди. Зеро Мен Худованд, сенинг Парвардигоринг, Муқаддас Исроил, сенинг Нажоткоринг; сени қўлга киритиш учун Мисрни, Эфиопия ва Саборани бердим. Сен Менинг назаримда шунчалик қадрлисан-ки, ҳаддан қимматлисан-ки, Мен сени савганимга, бошқа одамларни сен учун ва умматларни сенинг жонинг учун аямай топшираман” (Иш. 43:1-4).Пп 524.3

    Самовий Отамиз бизни кечиради; бизнинг Хочга михланган ва тирилган Худовандимиз Исо Масиҳнинг хизматига яраша, У зўрламай ҳаммани қабул қилади. Худованд Ўз танланганларига мурожаат қилиб, гапирганини Ишаъё пайғамбар эшитди: “Мен, Мен Ўзим, Ўзим ҳақи сенинг ёзиқларингни ўчириб ташламоқдаман, ва гуноҳларингни бошқа эсламайман. Менга эслатгин — келишамиз; оқланишинг учун гапиргин сен”. “Сен ... биласан, Мен Худованд — сенинг Нажоткоринг ва сенинг Халоскоринг, кучли Ёқубники” (Иш. 43:25, 26; 60:16).Пп 525.1

    “Ўз умматидан ҳақоратни олиб ташлайди”, — дейди пайғамбар. —”Ва уларни муқаддас, Худованддан қўлга киритилган уммат, деб ном берадилар”. Яна У дейди: “уларга кул ўрнига безак, йиғи ўрнига — қувончлик мойи, тушкун руҳ ўрнига — шарафли кийим берилади; ва уларни адолатда кучли, Худованд шарафига Унинг экилгани дейдилар”.Пп 525.2

    “Балқигин, зоҳир бўлгин, ўз кучингга
    буркангин, Сион!
    Ё Қуддус, табаррук шаҳар!
    Юксаклигинг либосига буркангин.
    Зеро сенинг қопқаларингга эндигида
    хатна қилинмаган ва нопок кирмайди.

    Устингдан гарду-тўзонни қоқиб туширгин;
    Зоҳир бўлгин, асир Қуддус!
    Бўйнингдан занжирни солгин, ё Сионнинг асир қизи!

    Ё мискин, довул кучига қолган, тасалли тоnмаган! Мана, Мен сенинг тошларингни лаълга соламан,
    Ва пойдеворингни ёқутдан қураман;

    Деразаларингни лаълдан қиламан
    Дарвозаларингни эса — марваридлардан,
    Ва бутун панжарангни — жавоҳиротдан.

    Ва сенинг ҳамма ўғилларинг Худованддан
    ўргатилган бўладилар,
    Ва ўғилларингда буюк осойишталик бўлур.
    Сен адолат асосида тасдиқланирсан,
    Ситамдан узоқ бўлурсан, зеро нимадан қўрқардинг,
    Даҳшатдан ҳам, зеро сенга яқинлашмайди.
    Maнa сенга қарши қуролланадилар, аммо
    Мендан қочиб бўлармиди;
    Ким сенга қарши қуролланса, қулайди...

    Сенга қарши қилинган ҳеч бир қурол
    муваффақият қозонмайди;
    Ва сен билан мурофаада мусобақалашган
    ҳар бир забонни сен айблайсан.
    Бу Худованд қулларининг насибасидир,
    Уларнинг оқланиши Мендан, дейди Худованд ” (Иш. 25:8; 62:12; 61:3; 52:1, 2; 54:11-17).
    Пп 525.3

    Масиҳ солиҳлигининг барча қурол-аслаҳалари билан қуролланиб, Унинг жамоати охирги курашга киришиши лозим. “Ойдек — гўзал, қуёшдек — ёруғ, байроқлар тутган лашкар каби ҳайбатлидир” (Аш. Аш. 6:10). У бутун дунё бўйлаб ғалабадан ғалабага тантанавор юриши лозим.Пп 526.1

    Илоҳий жамоатининг тамомила халос бўлиши арафасида, унинг ёвуз кучлар билан курашининг энг зулматли соати келади. Лекин ҳеч ким, Аллоҳга таваккал қилар экан, қўрқмасин, чунки “зўравонлар қаҳрли нафаси... деворга қарши бўрондай бўлганида”, Аллоҳ Ўз жамоати учун “бўрондан мудофаа” бўлади (Иш. 25:4).Пп 526.2

    Ўша кун фақат солиҳга халос этилиши ваъда қилинган: “Ва Сиондаги гуноҳкорлар ваҳимага тушдилар; бетавфиқларни ларзон урди: “ичимиздан ким еб битирадиган оташда яшай олади? битмас алангада кимимиз яшай олади?” Ким адолатда юриб, фақат ҳақиқатни гапирса; ким сиқув бўлганида ғараздан нафратланса, пора олишдан қўлини тутса, қон тўкилишини эшитмай, деб қулоғини эшитмас қилса, ўша тепаликларда истиқомат топади; унинг паноҳи — оёқ босмаган қоялар; нон унга берилади; суви ҳам битмайди” (Иш. 33:14-16). Худованд вафодорларига дейди: “Боргин, Менинг умматим, оромингга киргин ва орқангдан эшигингни ёпгин, бир лаҳзага, ғазаб ўтмагунча, бекингин; зеро мана, Худованд ер аҳолисини қонунсизлиги учун жазоламоққа Ўз маконидан чиқмоқда ва ер оғзини очиб ютган қон ошкор бўлади, ва ўзининг ҳалок бўлганларини пинҳон этолмайди” (Иш. 26:20, 21).Пп 526.3

    Ҳукм чиқиш буюк кунининг ваҳийларида, азалдан Бўлгандан илҳомланган пайғамбарлар, Худовандни тинч кутиб олишга тайёрланмаганларнинг даҳшатли ҳолатини кўрдилар. “Мана, Худованд ерни хароб этмоқда ва самарасиз қилмоқда; унинг қиёфасини ўзгартмоқда, яшовчиларини пароканда этмоқда... зеро улар қонунни буздилар, фармонни ўзгартдилар, абадий аҳдни бажармайдиган бўлдилар. Шу сабабли лаънат ерни еб битирмоқда, ва унинг истиқоматчилари жазо олмоқдалар... чилдирма чалиб хурсандчилик тўхтади; шодиёна бўлганларнинг шовқини тинди, ғижжак овози ҳам эшитилмайди” (Иш. 24:1-8).Пп 527.1

    “Оҳ, қандай кун! Зеро Худованд куни яқин: Жаббордан харобалик каби келади у ...ғалла чириб тупроққа айланди, хирмонлар бўм-бўш, омборлари бузилган, чунки нон қолмади. Чорва фарёд чекмоқда, буқалар подаси бетоқат, чунки уларга яйловда ўт қолмади, қўй сурувлари ҳам безовта”. “Узум новдаси қуриди ва анжир дарахти сўлиди; анор дарахти, хурмо ва олма — даладаги ҳамма дарахтлар қовжиради; шу сабабли инсон ўғилларида хурсандчилик битди” (Йўэл 1:15-18, 12).Пп 527.2

    “Қалбимнинг чуқурида изтироб чекяпман! — хитоб қилмоқда Еремия пайғамбар, ер тарихи тамом бўлиши олдидан рўй берадиган даҳшатга назар солганида. — Сукут сақлай олмайман; зеро, эй жоним менинг, эшитяпсанми? карнай овози, жанг ташвиши. Бало кетидан бало; бутун ер хароб бўлмоқда” (Ер. 4:19, 20).Пп 527.3

    “Инсоний баландпарвозлик қулайди, — Илоҳий ғазаб куни тўғрисида дейди Ишаъё пайғамбар, — ва одамнинг юксаклиги камситилади; ягона Худованд ўша кун юксак бўлади. Ва санамлар умуман ғойиб бўлишади ... Ўша кун инсон ўз кумуш ва олтин бутларини, уларга топиниш учун ўз қўли билан қилган бутларини кўрсичқонларга ва кўршапалакларга ирғитади, токи даҳшатидан қояларнинг ғорларига ва тоғ тешикларига кириб кетиш учун; Худованд ерни яксон қилгани кўтарилганида, Унинг маҳобатининг шуҳратидан даҳшатга тушганлар шундай бўлади” (Иш. 2:17-21).Пп 528.1

    Кибр-ҳаво камситиладиган вақт тўғрисида Еремия пайғамбар шундай дейди: “Ерга назар солсам - мана, у вайрон ва хароба, — осмонга, осмон ўчган, ёритмайди. Тоғларга назар солсам — мана, тоғлар титрамоқда, ва ҳамма тепаликлар тебранмоқда. Қарасам — мана, одамзод йўқдир, ва самовий қушлар бари учиб тарқалибдилар. Қарасам — мана, Кармил — саҳро, ва ҳамма шаҳарлари Худованд юзидан, Унинг ғазабининг қаҳридан хароб бўлганлар... Оҳ, бало! буюк ўша кун, унга ўхшаш бўлмаган; бу Ёқуб учун фалокатли вақт, аммо у халос этилади” (Ер. 4:23-26; 30:7).Пп 528.2

    Аллоҳ душманларининг қаҳр-зўғим куни Унинг жамоати учун тамоман халос бўлиш кунга айланади. Пайғамбар дейди:Пп 528.3

    “Кучсиз қўлларингизни қувватланг,
    Ва титраган тиззаларингизни мустаҳкамланг;
    Ювош жонларга: саботли бўлинг, қўрқманг, дейинг;
    Maнa сизнинг Парвардигорингиз,
    Қасд олиш кун келар, Илоҳий қаримта;
    У келади вa сизларни қутқаради ”
    Пп 528.4

    “Ўлим абадулабад ютилади, ва Худойи Худовандо барча чеҳраларнинг ёшини артади ва бутун заминдаги ўз умматидан ҳақоратни олиб ташлайди; Худованд шундай дейди” (Иш. 35:3, 4; 25:8). Еримизнинг барча халқлари аро Ўз боқийини йиғиб олиш учун Худованд муқаддас фаришталар билан биргалиқда самодан тушганини кўрган пайғамбар, шуҳратли Худовандини кутаётганларнинг тантанали хитобини эшитди:Пп 528.5

    “Мана У, бизнинг Тангримиз!
    Биз Унга умид боғладик,
    Ва У бизни қутқарди!
    Ушбу Худовандимиздир;
    Биз Унга умид боғладик,
    Унинг нажоти шаънига
    Қувонайлик вa хурсанд бўлайлик ” (Иш. 25:9).
    Пп 529.1

    Кейин Илоҳий Ўғилнинг товуши қабрларда уйқуда бўлган азизларни уйғотди, ва уларнинг ўлим гирдобидан чиқаётганларини кўрган пайғамбар хитоб қилди: “Сенинг ўликларинг тириладилар, жонсиз баданлари зоҳир бўлади! Тупроқда ётганлар, туринглар ва тантана қилинглар: зеро Сенинг шудринг - ўсимликлар шудрингги, ер эса ўликларни қайтармоқда”Пп 529.2

    “Шунда ожизларнинг кўзлари очилар,
    Ва гарангларнинг қулоғи эшитар.
    Шунда чўлоқ буғудай сакраб кетар
    Ва гунгалакнинг тили очилар ” (Иш. 26:19; 35:5, 6).
    Пп 529.3

    Яна ваҳийларида пайғамбар кўрди: гуноҳ ва гўрдан ғолиб чиққанлар ўз Ижодкорининг ҳузурида чексиз бахтиёр эдилар; улар ўз Парвардигори билан, олдин одам яратилганда бўлганидай, жуда ҳам эркин гаплашардилар.Пп 529.4

    “Сизлар шод-хуррам бўласизлар, — дейди уларга Худованд, - ва Мен бунёд этаётганимга абадулабад хурсанд бўласизлар: зеро мана, Мен Қуддусни шодиёналикда ва унинг халқини хурсандчиликда бунёд этмоқдаман. Унда на йиғи, на фарёд товуши эшитилмас”. “Аҳолисидан биттаси ҳам “мен беморман” демайди; унда яшовчи халққа ёзиқлари кечирилади”.Пп 529.5

    “Зеро саҳрода сувлар чиқади,
    Ва чўлда оқимлар. Ва сувлар шарпаси кўлга айланади,
    Ва ташна ер — cyв манбаларига”
    “Тиканак ўрнига capв ўсиб чиқади;
    Қичитқи тикан ўрнига эса мирт ”.
    “Ўша ерда катта йўл бўлади,
    Ва у йўл табаррук йўли, деб аталади;
    Нопок унга қадам қўймайди;
    У фақат азизларгагина бўлади;
    Бу йўл билан бораётганлар, тажрибасиз
    бўлсаларда, адашмайдилар”
    “Қуддус қалбига гапиринглар, унинг кураш
    вақти чиқди, деб эълон этинглар, унинг
    ҳақсизлиги учун қониқиш қилинди, зеро
    у гуноҳлари учун Худованд қўлидан икки
    марта кўпроқ қабул қилди ” (Иш. 65:18, 19; 33:24; 35:6, 7; 55:13; 35:8; 40:2).
    Пп 529.6

    Пайғамбар фориғ бўлганларни, табаррук шаҳарда яшовчи гуноҳдан озод бўлганларни кўрганида, завқланиб хитоб қилди: “Қуддус билан биргаликда қувонинглар, уни севадиган барча хурсанд бўлсин! унинг билан қувонинглар”.Пп 530.1

    “Сенинг диёрингда энди зўравонлик бошқа эшитилмайди,
    Харобалик вa вайронагарчилик ҳам — сенинг
    чегараларингда;
    Деворларингни Нажотим дейсан
    Ва қопқаларингни — шуҳратимла “.
    “Энди қуёш сенга кундузги ёритқич бўлмайди,
    Ва ойдин кечаларни ҳам сен кузатмайсан,
    Балки Худованд сенинг доимий ёруғлигинг,
    Ва сенинг Тангринг- шуҳратинг бўлар.
    Сенинг қуёшинг энди ботмайди,
    Ва сенинг ойдининг ўчмайди;
    Зеро Худованд сенга доимий ёруғлик бўлар,
    Ва қайғули кунларинг якунлар “.
    “Ва бутун халқинг солиҳ бўлар,
    Абадулабад ерни мерос қилиб олар, —
    Мен ўтқазганимнинг новдаси,
    Шон - шуҳратимга Менинг қўлларим иши “. (Иш. 66:10; 60:18-21).
    Пп 530.2

    Пайғамбар қулоғига мусиқа ва санолар овози етди. Шунчалик ажойиб мусиқа ва куй эди-ки, Илоҳий ваҳийдан ташқари ҳалигача на бир банда шундай куйни эшитишга сазовор бўлмаган эди. “Худованд халос этганлар қайтадилар, қувончли хитоб ила Сионга келадилар; ва абадий шодиёна бошлари устида бўлади; улар қувонч ва шод-хуррамлик топадилар, қайғу ва оҳу-воҳлар эса умуман йўқ бўлади”. “Қувонч ва шодиёна унда бўлар, олқишлар ва тараннум этилар”. “Менинг барча манбаларим Сендадир, деб хонандаю чолғучилар тараннум этишажак”. “Улар овозларини юксалтириб, Худованд улуғворлигида тантана қилажаклар” (Иш. 35:10; 51:3; Пс. 86:7; Иш. 24:14).Пп 531.1

    Гуноҳга йўлиқишдан олдин Одам Ато ва Момо ҳаво қизиқарли машғулотда вақтларини ўтказиб, ишларидан хурсанд бўлишарди. Янгиланган диёрда фориғ этилганлар ҳам машғулотларидан завқланадилар ва қониқадилар. Боғдами, даладами - Адан жаннатининг ҳаёти қайтади. “Уйлар қуришади, уларда яшашади, узумзорлар ўтқазишади ва мевасидан ейишади. Бошқаси яшасин учун қуришмайди, бошқаси есин, деб ўтқазишмайди; зеро Менинг умматим кунлари дарахт кунларидай бўлур, ва Менинг танланганларим ўз қўлларининг маҳсулдор меҳнатидан фойдаланадилар” (Иш. 65:21, 22).Пп 531.2

    Янги диёрда истеъдодлар ривожланиб, қобилиятлар ўсади. Ҳар қандай улкан режалар амалга ошади. У ерда буюк нишонларга етишилади ва энг баландпарвоз интилишлар руёбга чиқади. Қўлга киритилганлар олдида доимо билимнинг янги бўйсундирилмаган чўққилари пайдо бўлаверади; уларнинг завқланаётган назарига ҳеч қачон кўрмаган мўъжизалар очилади; уларнинг онги янги ўрганилмаган нарсаларга етишади ва уларнинг жисмоний, ақл ва жонининг кучлари доимо янгиланади.Пп 531.3

    Бу ҳайбатли манзараларни кузатган пайғамбарлар, уларнинг тўла-тўкис маъносини тушуниш учун жон куйдирардилар, улар Аллоҳ иноятининг моҳиятини синчиклаб текширардилар. “...Масиҳ Руҳи кимни ва қайси пайтни кўрсатаётганини англамоққа тиришардилар. Аслида пайғамбарлар бу текширувларни ўзлари учун эмас, балки бизлар учун қилганликлари ҳақида Аллоҳдан ваҳий олганлар...” (1 Петр. 1:11-12).Пп 531.4

    Воқеаларнинг амалга ошиши бўсағасида турган бизлар учун бу тасвирлар нақадар чуқур мазмунга ва тирик қизиқишга сазовордир. Бизнинг аждодимиз Адан жаннатидан чиқарилган замондан Илоҳий фарзандлари бу охирги воқеаларини кутганлар. Улар кутганлар, орзу қилганлар ва шунинг тўғрисида ибодатларини Парвардигорга юксалтирганлар!Пп 532.1

    Азиз мусофирлар! Биз ҳалигача ер ҳаётининг азоб- уқубатлар кўланкасидамиз, аммо тезда бизнинг Нажоткоримиз келади ва Ўзи билан шунчалик узоқ кутилган нажотни ва оромни олиб келади. Пайғамбарлар ваҳийларида Илоҳий қўли орқали ёзиб қолдирилган бахтиёр келажакка ишонч билан назар солайлик. Дунёнинг гуноҳлари учун ўлган Зот, Унга ишонганларга жаннат дарвозаларини кенг очади. Тезда ғалаба қозонади ва кураш тугайди. Бизнинг ҳамма умидларимиз боғланган Раббимизни биз тезда кўра оламиз. Унинг ҳозирлигида бошимиздан кечирган синовлар ва азобларимиз хотиримиздан ўчирилади. “Олдинги бўлганлар эндигида эсга олинмайди ва калбимизга келмайди”. “Шундай экан, келажакда улуғ тақдири бор умидингизни ташламанглар. Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак. Парвардигоримиз шундай деган:Пп 532.2

    “Яна бироз, жуда бироздан кейин
    Келадиган келади ва кечикмас.
    Солиҳ одам имони билан ҳаёт бўлур “
    Исроил эса абадий нажот ила
    Худовандда нажот топади;
    сизлар уятга қолмайсиз
    ва абадулабад шарманда бўлмайсиз” (Иш. 65:17; Ибр. 10:35-37; Иш. 45:17).
    Пп 532.3

    Самога, фақат самога қаранг, ва имонингиз борган сари мустаҳкамлансин. У сизни танг йўл билан буюк келажак шаҳарининг дарвозаларига олиб келсин, фориғ этилганларга тайёрланган бепоён, чексиз улуғворликка киритсин. Эй биродарларим, Раббимиз Исо қайта келгунига қадар сабр- тоқат қилинглар. Деҳқон ҳам гоҳ кузги, гоҳ баҳорги ёмғирлар ёққунга қадар сабр-тоқат билан кутиб, ер ундирган қимматбаҳо ҳосилни йиғиб-теради. Худди шу сингари сизлар ҳам сабр-тоқатли бўлинглар, дилингиз қувватга тўлсин. Чунки Раббимизнинг келиши яқинлашиб қолди” (Ёқ. 5:7, 8).Пп 532.4

    Нажот топганлар Осмон қонунидан ташқари бошқа қонунни билмайдилар. Ҳамма мадҳия ва миннатдорлик либосига кийиниб, бирлашган бахтиёр оилада яшайди. Бу манзарага назар солган эртанги юлдузлар куйлайдилар, Илоҳий ўғиллари — қувончдан ҳамдлар айтишади, айни вақтда Аллоҳ ва Исо Масиҳ биргалашиб: “Эндигида гуноҳ ва ўлим бўлмайди”, — дейишади.Пп 533.1

    “Шунда ойдан ойга, шанбадан шанбага ҳар қандай башар Менинг юзим олдига топингани келади, дейди Худованд”. “Худованд улуғворлиги намоён бўлади, ва ҳар бир инсон Илоҳий нажотини кўра олади”. “Бутун халқлар олдида Худойи Худовандо адолат ва шуҳратини намоён этади.” Уша кун Сарвари Коинот Ўз боқий халқига ажойиб гулчамбар ва шарафли тож бўлади”.Пп 533.2

    “Шундай Худованд Сионни юпатади, унинг ҳамма харобаларини тинчитади, ва унинг саҳроларини жаннатдай, чўлларини Худованд боғидай қилади”. “Лўбнон шуҳрати унга берилади, Кармил ва Шарон ҳашаматлиги”. “Эндигида сени “қолдирилган” демайдилар, ерингни эндигида “саҳро” деб айтмайдилар, балки сени: “Менинг лутфи-карамим”, ерингни эса — “уйлантирилган” — дейишади... куёв келинга қандай хурсанд бўлса, Парвардигоринг худди шундай сенга қувонади”Пп 533.3

    (Иш. 66:23; 40:5; 61:11; 28:5; 51:3; 35:2;62:4, 5).

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents