Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    З-боб - ҚУДРАТ ВА ФАРОВОНЛИКДАН ТУFИЛГАН МАFРУРЛИК

    Сулаймон подшоҳ барча ишларида Осмон қонуни ила раҳбарланганича, Худованд унинг билан эди, ва Исроилни адолат ва раҳм-шафқат қўрсатиб бошқариши учун, унга ақл берди. Бошида, бойлигига ва дунёвий шуҳратига қарамай, подшоҳ камтар қолаверди, ва унинг таъсири улкан бўлди. «Сулаймон барча подшоҳликларни эгаллади, Фрот дарёсидан то Филистийлик диёригача ва Миср чегарасигача». «Ва теварақдаги ҳамма эллар билан у тинчлик ўрнатди. Сулаймон кунларида Яҳуда ва Исроил ҳар қайсиси ўз узумзори тагида ва ўз анжири тагида осойишталикда яшардилар” (3 Под. 4:21, 24, 25).Пп 31.1

    Аммо олдинги соғлом ва ҳузур кўриб яшаган даврдан кейин Сулаймоннинг ҳаётини Аллоҳдан чекиниш зулматли булути қоплади. Тарих қайғули далил тўғрисида баён этади: «Аллоҳнинг севикли” фарзанди деб аталган, илоҳий Пушти Паноҳи остида бўлишига муҳрланган, ҳатто ўз донолиги ва адолатлиги билан бутун дунёнинг шарафлашига сазовор бўлган, Исроил Парвардигорининг исмини улуғлаб, бошқаларни ўргатган Сулаймон подшоҳ азалдан Бўлганга хизматини қолдирди, токи мажусий санамларга топинмоқ учун.Пп 31.2

    Сулаймон тахтга чиқишидан кўп даврлар олдин, Худованд, Исроил устидан раҳнамоликка танланганларига таҳдид қиладиган таҳликаларни билиб, Мусога кўрсатмалар берган эди. Буйруғида: тахтга чиқадиган Исроил подшоҳи «руҳоний левийларда бўлган китобни” олиб, азалдан Бўлганнинг қонунларидан «ўзига рўйхат қилиб олсин», — дейилганди. «Рўйхат унда бўлсин, ва ҳаётининг ҳамма кунларида уни ўқисин, токи Худованддан, ўз Парвардигоридан қўрқишни ўргансин, ва ушбу қонуннинг сўзларини ва ушбу кўрсатмаларни бажо келтиришга тиришсин учун; токи биродарлари олдида димоғи кўтарилмасин учун ва у қонундан на ўнгга на чапга тоймаслиги учун, зеро шунда у узоқ йиллар мобайнида ўз салтанатида бўлур, ўғиллари эса Исроил ўртасида қолур” (Такр. Шар. 17:18-20).Пп 31.3

    Шунга боғлик келгуси подшоҳни Худованд айнан огоқлантирарди: «Юраги шаҳвоний ҳирсга берилмасин учун ўзига хотин кўпайтирмасин ва олтин кумушдан ҳам ҳаддан зиёд йиғмасин» (Такр. Шар. 17:17).Пп 32.1

    Айтиб ўтилган огоҳлантиришни Сулаймон яхши биларди ва бир қайси вақтгача унга эътибор бериб, қўлланма сифатида қабул қилди. Сина йда берилган амрларга муносиб ҳаёт кечириш ва бошқариш унинг буюк орзуси эди. Сулаймоннинг раҳнамолик усули бошқа халқларнинг урф- одатларидан умуман фарқланарди, уларнинг ҳокимлари Аллоҳдан қўрқмас эди ва Унинг муқаддас қонунини оёқ ости қилишарди.Пп 32.2

    Исроилдан жанубда жойлашган жуда қудратли салтанат ила ўз муносабатини маҳкамлашга интилган Сулаймон, тақиқланган йўлга қадам қўйди. Бўйсуниш қандай иноятларга сазовор қилишини шайтон жуда яхши биларди, ва подшоҳнинг эртанги йилларининг давомида — подшоҳнинг донишманд, луфткорлиги ва адолатлиги туфайли улуғвор йиллар давомида, — у аста-секин, билинмас, Сулаймоннинг ҳақиқат асосларига бўлган садоқатлигини бузишга йўл қидирди ва Тангридан узоқлаштирмоқчи бўлди. Душман режасига етишганини биз Муқаддас Ёзувдан била оламиз: «Сулаймон Миср подшоҳи, фиръавн билан яқин қариндошлик боғлади, у фиръавн қизини хотин қилиб олди ва уни Довуд шаҳрига киритди” (3 Под. 3:1).Пп 32.3

    Инсоний нуқтаи-назаридан ушбу никоҳ Илоҳий қонунга зид бўлса-да, барака келтиргандай туюларди: Сулаймоннинг хотини, мажусий элдан чиқса-да, ҳақиқий Тангрини тан олди ва эри билан биргаликда Унга топина бошлади. Бундан ташқари фиръавн қизининг тўйига Канъонийлар шаҳари Гезерни истило этиб, совға сифатида Сулаймонга олиб берди, Сулаймон шаҳарни янгидан қурди ва, шундай қилиб, салтанатининг ташқи чегараси Ўрта денгиз соҳилида мустаҳкамланди. Аммо, мажусий халқ билан иттифоқ тузиб ва фиръавн билан қариндошлик алоқага киришиб, Сулаймон Аллоҳ берган кўрсатмаларига бепарволик намоён қилди, Илоҳий халқнинг соддалиги сақланишига хавф туғилди. Мисрлик хотини имонга киради деган умид, қилинган гуноҳга фақат арзимас оқланиш бўлди.Пп 32.4

    Бир қайси вақт Аллоҳ Ўз меҳрибонлиги туфайли даҳшатли хатога деярли эътибор бермади, ва подшоҳ ақлли хатти-ҳаракати орқали қилиғининг ёмон таъсирини йўқ қилса бўларди. Аммо Сулаймон назаридан ўз кучи ва шухратининг Манбаини йўқота бошлади. Ички иштиёқи фаҳми устидан устун чиққанида, ўзлиги ўсди, ва у Илоҳий ниятларини энди ўзбилармонча амалга оширишга интиларди. У ўйларди-ки, қўшни халқлар билан сиёсий ва савдо-сотиқ иттифоқи уларни ҳақиқий Аллоҳга олиб келади деб, ва кўпгина давлатлар билан шартнома тузди. Кўпинча шундай иттифоқлар тузилганида, мажусий маликалар билан никоҳ боғланарди. Шу йўсинда мажусий одатлари деб Илоҳий амрлар унутиларди.Пп 33.1

    Сулаймон фикр юритар экан, ўзини алдарди. Унинг донолиги ва шахсий намунасининг кучи хотинларини мажусийликдан ҳақиқий Аллоҳ динига киритади, шартномалар эса атрофдаги халқларни Исроилга яқинлаштиради, деб у умид қиларди. Беҳуда умид! Мажусийлик таъсирига қарши туришига Сулаймон тебранмас эди ва ўзини етарли даражада кучли деб санарди, аммо у кечирилмас хато қиларди. Ва яна бир тақдирий адашиш: Сулаймон ўзи Илоҳий қонунни бузди, аммо бошқалар муқаддас кўрсатмаларни хурмат қилиб, бўйсунишларига у негадур ишонарди.Пп 33.2

    Тузилган иттифоқлар, мажусий халқлар билан совда- сотиқ битимлари Сулаймон донгини оширарди, унга шон- шуҳрат ва фоний бойлик келтирарди. У жуда катта миқдорда Ўфирдан олтин оларди, Тирдан эса кумуш. «Ва подшоҳ кумуш ва олтинни Куддусда оддий тошга тенг қилди, кедрни эса кўплиги туфайли паст жойларда ўсадиган тутга тенг қилди” (2 Сол. 1:15). Сулаймон кунларида кўплар бойликка эга бўлдилар. Бойликка муносиб васвасалар ҳам кўпайди. Одамлар табиатининг олижаноб, ажойиб хусусиятлари хиралашди ва бузилди.Пп 33.3

    Сулаймоннинг чекиниши шунчалик аста-секин кучаяр эди-ки, у ўзига келганида, Аллоҳдан жуда узоқлашган эди. Илоҳий раҳнамоликка, унинг иноятларига у камдан-кам ишона бошлади ва кўпроқ ўз кучига таянадиган бўлди. Фақат Тангри Таолога бўйсунган ҳолда Исроил алоҳида халқ бўла оларди. Сулаймон ўзи сезмай ушбу бўйсунишдан бош тортди, ва атрофдаги қавмларнинг урф-одатларини ўзига яқинлаштириб, кабул қилди. Муваффақиятли ҳаёти, ҳурматли мавқеи васвасалар туғдирди; уларга йўл бериб, у ўз фаровонлигининг Манбаи тўғрисида унутди. Шахсиятпараст нишонлари ҳақи у самовий инъомларни нотўғри истифода қила бошлади, қудратида ва ҳашаматлигида бошқаларни ўта кетишга интиладиган бўлди. Илоҳий асосларни бутун ер бўйлаб тасдиқлаш учун ва камбағалларга ёрдам бериш учун тайинланган маблағлар, фақат иззат-нафсини қондирадиган режаларга исроф этиларди.Пп 34.1

    Подшоҳнинг нафси жунбишга кирганидан кейин у умуман камолотга ва тақводорликка интилиш зарурлигини унутди. Дунё олдида ўзини олқишлаш интилишида у виждонини сотди. Кўп мамлакатлар билан савдо-сотиқ олиб бориш натижасида катта даромад тушарди, юқори даражадаги солиқ солингани учун, даромад тағинда кўпаярди. Мағрурлик, нафсни қондириш, пулни бепарволик билан ишлатиш зўравонликка ва раҳм-шафқатсизликка олиб келди. Салтанатининг эртанги даврида Сулаймоннинг табиатига хос бўлган юмшоқ кўнгил, одамларга эътиборли муомаласи кескин ўзгарди. Энг донишманд меҳрибон шоҳдан у зулмкорга айланди. Қачонлардир ҳамдард, халқининг художўй пушти-паноҳи, у энди истибдодчи ва жафокор бўлди. Саройнинг эҳтиёжларини қондириш учун халққа ўлчовсиз катта солиқ солинди ва халқ солиқнинг оғирлиги туфайли фиғон чекарди.Пп 34.2

    Шикоят бошланди. Яқиндагина ўз подшоҳига ҳис килинган ҳурмат ва завқланиш, норозилик ва нафратланиш ҳисига айланди.Пп 34.3

    Исроил халқи бутунлай ўз қудратига таянмасин учун, Аллоҳ, шу томонни ҳам назарида тутиб, подшоҳни катта отлиқ қўшин орттирмоқдан огоҳлантирган эди, шунга қарамай «Сулаймонга отларни Мисрдан ва ҳамма ўлкалардан ҳайдаб келишарди». «Ва Сулаймон аробалар ва отлиқ қўшин орттирди; унинг бир минг тўрт юз аробаси бор эди. Отлиқ қўшини эса ўн икки минг аскардан иборат эди; уларни аробалик шаҳарларга ва Қуддусда ўзининг ёнида жойлаштирди” (2 Сол. 1:16; 9:28; 3 Под. 10:26).Пп 35.1

    Борган сари подшоҳ ҳашаматни, ўз хоҳишларини қондиришни ва юксаклигининг кўрсаткичи тариқасида дунё илтифотини қабул қиладиган бўлди. Миср ва Финикиядан, Эдўм ва Мўовдан ва кўпгина бошқа ўлкалардан Сулаймонга гўзал, васвасага соладиган аёлларни келтиришарди. Улар юзлаб эди. Ўзлари мажусий бўлганлари сабабли, улар шафқатсиз ва манфур одатларини олиб келишарди. Уларнинг гўзаллигидан ожизланган подшоҳ, Аллоҳ олдида ва ўз халқи олдида бўлган бурчига илтифотсизлик намоён этди.Пп 35.2

    Хотинлари Сулаймонга кучли таъсир кўрсатишар эди ва бора-бора уни ўз санамларига топинишга зўрладилар. Чекинишга тўсиқ бўлган Илоҳий насиҳатларини эътиборсиз қолдирган подшоҳ, бошқа худоларга хизмат қила бошлади. «Сулаймон қариганида, хотинлари унинг қалбини бошқа худоларга эгилтирди, ва унинг қалби, отаси Довуднинг қалбига нисбатан, Худовандга, Ўз Парвардигорига бутунлай содиқ қолмас эди. Ва Сулаймон Сидон худоси Аштортага ва Аммонийлик мурдори Милкўмга хизмат қила бошлади” (3 Под. 11:4, 5).Пп 35.3

    Зайтун тоғининг жанубий тепалигида — худди азалдан Бўлганнинг ажойиб маъбади қурилган Мўриё тоғининг рўпарасида, Сулаймон бир қатор жуда юксак мажусий бутхоналар қурди. Ўз хотинларининг кўнглини кўтараман, деб анжир боғлари ичида санамларни ўрнатди — ёғочу тошдан шаклсиз тасвирларни. Шунда, мажусий худоларнинг қурбонгоҳлари олдида, «Муовий мурдори олдида ва Аммонийлик мурдори олдида» — энг аҳлоқсиз мажусий удумлари ўтказиладиган бўлди.Пп 35.4

    Сулаймоннинг хатти-ҳаракати ўз навбатида кечиримсиз жазони келтирди. Мажусийлар билан бўлган алоқаси уни Аллоҳдан узоқлаштириб, ҳалокатли оқибатларга олиб келди. Парвардигорга хоинлик қилиб ўз устидан иқтидорни йўқотди. Маънавий фазилатлари, олдинги сезгирлиги — улар йўқ бўлди. Видждони ўткирсизланди. Салтанатининг эртанги йилларида, у бечора онанинг қучоғига кучсиз гўдакчасини қайтариб, топқирлик ва шунчалик меҳрибонлигини намоён қилган эди. (3 Под. 3:16-28). Энди эса шунчалик паст тушди- ки, ҳатто тирик болалар қурбон келтириладиган санамни ўрнатишга ижозат берди. Ёшлигида ақлли ва донишманд бўлган, балоғатга етганида эса Муқаддас Руҳ таъсирида: «Бор йўллар — улар инсонга тўғри бўлиб қўринади, лекин уларнинг охири — ўлимга йўл” (Mac. 14:12), деб ёзган Сулаймон, кейин соддаликни шунчалик йўқотди-ки, ҳатто Ҳамусга ва Аштортага бағишланган хизматда ахлоқсиз ғазаблантирадиган удумларга кўмаклашарди. Маъбад муқаддас хизматга бағишланганида, у халққа: «Сизларнинг юракларингиз Худовандга, бизнинг Тангримизга тўла содиқ бўлсин», — деган эди (3 Под. 8:61). Энди эса ҳаёти ва ишлари билан ўз сўзларини раддия этиб чекинди. У ўзлигини эркинлик деб қабул қилди. Ва қандай бепарволик! — ёруғликни зулмат билан, яхшини ёмон билан, соддаликни нуқсонлик билан, Масиҳни Белиар (яъни шайтон) билан боғламоқчи бўлди.Пп 36.1

    Салтанатли ҳассага эга бўлганлардан, энг қудратли подшоҳлардан бири бўлган Сулаймон оқибатда бузуқ одамга айланди, бошқаларнинг қулига ва уларнинг қўлида бўлган ўйинчоққа. Қачондир олижаноб ва мардонавор, у иродасиз ва кучсиз бўлиб қолди. Барҳаёт Тангри Таолога бўлган эътиқоди унинг борлигига шубҳаланишга алмашди. Эътиқодсизлиги Сулаймон ҳаётини зулматга чўмдирар, ҳаёт кучларини ожизлантирарди. Салтанати бошида унга хос бўлган адолат ва ўктамлигининг ўрнини истибдодчилик ва зўравонлик босди. Бечора, фоний инсон табиати! Аллоҳга ўз қарамлигини йўқотганга У кўпини қила олмайди.Пп 36.2

    Ўша чекиниш йилларда Исроил ўз маънавий қиёфасини йўқота борарди. Агар уларнинг подшоҳи шайтон малайлари билан иттифоқ тузганида, бошқа ҳолат бўла олармикин? Уларнинг ёрдами билан душман ҳақиқий ва соҳта художўйлик тўғрисида бўлган тасаввурни бузиб, халқни адаштирмоққа интиларди. У муваффақият қозонди. Халқ осонгина шайтоннинг ўлжасига айланди. Қўшни мамлакатлар билан олди-сотди алоқалар уларни Аллоҳни севмаганлар билан яқинлаштирди, шу сабабли исроилликлар севгиси ҳам олдинги кучини йўқотди. Худованднинг адолату саҳоватлигига олдин бўлган туйғуларнинг дами қайтди. Итоат йўлидан боришни истамай, йўлдан тониб, улар ҳақиқат душманининг тарафига турдилар, мажусийлар билар оилавий алоқа тузиб, исроилликлар тезда бутпараст хизматидан нафратланмайдиган бўлдилар. Кўп хотин олиш танқид қилинмас эди. Санамларга топинадиган оналар фарзандларини мажусий удумларда иштироқ этмоққа ўргатишарди. Кўпларнинг ҳаётида Аллоҳ тайинлаган диний хизматнинг соддалиги энг жаҳолатли мажусийликка алмаштирилди.Пп 36.3

    Мен имонлиман деган инсон ўзини дунёнинг руҳи ва таъсиридан масофада тутиши лозим. Бизни дунёда сақлаб қолиш учун Аллоҳнинг қурби етарлик, аммо биз ўзимиз ушбу дунёга мансуб бўлмайлик. Парвардигоримизнинг севги- муҳаббати мустаҳкам ва ўзгармасдир. У доимо Ўз фарзандларини ҳормай-толмай кузатади. Лекин у бизнинг садоқатлигимизни талаб қилади. «Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Аллоҳга, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар” (Мат. 6:24).Пп 37.1

    Сулаймон ҳаддан зиёд доноликка сазовор бўлди, аммо дунё уни Парвардигоридан тескари қаратди, ва Сулаймон, унга насиб бўлган инъомини йўқотди. Давримизнинг инсонлари ундан кучлироқ эмасдир. Сулаймонни тушкунликка олиб келган худди шу таъсирга улар ҳам берилишга тайёр бўлишади. Аллоҳ Сулаймонни таҳликалар тўғрисида огоҳлантирганидай, бугунги кунда ҳам тинмай жонни васвасаларга солмасликка фарзандларини инонтирмоқда. «Уларнинг орасидан чиқинглар, улардан айирилиб кетинглар, нопокка эса қўл тегизманглар; шунда Мен сизларни қабул қилурман. Мен сизга Ота бўлурман, сизлар эса менга ўғилу қиз бўлурсиз — дейди Худованд, Сарвари коинот» (2 Кор. 6:17, 18).Пп 37.2

    Фаровонликда хавф пинхондир. Даврлар мобайнида бойлик ва шуҳрат камтарликка ва маънавийликка таҳдид қиларди. Оғизга бўш косани яқинлаштириш қийин эмас, аммо четигача тўлиқ косани тўкмай яқинлаштириш учун қаттиқ қўл керак. Мусибату бахтсизликлар қайғу-ҳасрат туғдиради, аммо лекин руҳий ҳаёт учун энг хавфли бўлган фаровонликдир. Агар одам Илоҳий иродага бўйсунмаса, агар у ҳақиқат ила ойдинланиб муқаддас бўлмаса, шубҳасиз бойлик унда манманликни туғдиради.Пп 38.1

    Солиштирганда камтар вазият хавфсиздир: инсон Аллоҳга ўз тобелигини тан олиб, уни ўргатишга, ҳар қадамига раҳбарлик қилишга ижозат беради. Аммо баланд лавозимга етишганлар, мавқеига муносиб, ёрқин ақлга эгалар. Улар жиддий таҳликадалар. Агар ушбу атоқли эрлар Аллоҳни ўз таянчиғи қилмасалар, уларнинг йиқилиши шубҳасиздир.Пп 38.2

    Мағрурлик ва нафсоният қўлланганида, ҳаётни булут қоплайди. Зеро мағрурлик ҳеч бир нарсада муҳтож эмас ва, шундай қилиб, ўз қалбини Осмоннинг битмас иноятлари олдида ёпади. Ким ўзини улуғласа, Илоҳий иноятидан ўз ўзини маҳрум қилади. Фақат Илоҳий иноят инсонни энг катта хазиналарга сазовор қилади ва ҳақиқий қувонч келтиради. Ким-ки ўзини бутунлай Масиҳга бағишласа, аталган назр ижро этилганини кўриб ҳақиқий қувончга тўлади. «Худованднинг инояти бойитади, ва ўзи билан қайғу келтирмайди” (Mac. 10:22). Илтифотининг назокатли қўли билан Нажоткоримиз қалбдан хавотирни ва нуқсонли манманликни олиб ташлайди, адоватни-севгига, шубҳани эса — эътиқодга айлантиради. У жонга мурожаат қилиб «Менинг орқамдан юр» деганида, фоний боғланишларнинг сеҳри йўқ бўлади. Унинг овозини эшитганда хасислик ва манманлик руҳи қалбни қолдиради, ва озодланган инсонлар Унинг изидан юриш учун юксаладилар.Пп 38.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents