Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    59-боб - “ИСРОИЛ ХОНАДОНИ”

    Аллоҳнинг жамоати бугунги кунда ер юзидаги яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай тил ва халққа абадий Мужданинг ҳақиқатини тарғиб этаркан, Ишаъё пайғамбарнинг қадимги башоратини амалга оширмоқда: “Новда чиқаради ва Исроил гуллайди; ва олам самарага тўлади” (Иш. 27:6). Исонинг издошлари самовий зотлар билан хамкорликда ернинг бўш жойларини тезда ўзлаштирмоқдалар, ва уларнинг меҳнати натижасида кўпгина қимматли жонлар “самараси билан дунёмизни тўлғазмоқдалар”. Асрлар олдин Иброҳим ва бутун Исроилга атаб берган назрида Аллоҳ: “Сени табаррук қилиб, номингни улуғлайман, ва сен баракали бўлгайсан”, - деганди. Бу назр ер юзидаги Илоҳий жамоатига ҳар бир асрда тегишли. Бугунги кунда эса, олдин ҳеч бўлмагандай, ўзини Аллоҳга хизмат этишга бағишлаган ва бибилиявий ҳақиқатни тарқатаётган ҳар бир диний жамоат, каромат этилган иноятларни инсониятга келтирмоқда. “Ва сен баракали бўлгайсан” (Ибт. 12:2). Бу аталган иноятлар, исроилликлар қулликдан қайтганларидан кейин мукаммал даражада руёбга чиқиши лозим эди. Токи бутун замин Масиҳнинг Биринчи келишига тайёр бўлишини Аллоҳ орзу қиларди. Бугун Унинг Иккинчи келишига йўл тайёрланмоқда. Исроилликларнинг камситилган асоратининг охирги йилларида, Тангри Таоло Закариё пайғамбар орқали мехрибонлигини намоён этиб, Исроил халқига ваъда берди: “Мен Сионга қайта назар солиб, Қуддусда истиқомат топаман, ва Қуддус ҳақиқат шаҳари дейилур, Сарвари Коинотнинг тоғи эса — муқаддаснинг тоғи”. Ўз халқи тўғрисида У яна деди: “Мана... Мен ҳақиқатда ва адолатда уларнинг Тангриси бўлурман” (Зак. 8:3, 7, 8).Пп 509.1

    Бу назрларнинг амал қилиниши итоатлик билан шартланарди. Асоратга тушгунча қилинган гуноҳлар такрорланмасин эди. “Адолатли ҳукм чиқаринглар, — ислоҳот ишида иштирок этганларга насиҳат берар эди Худованд, — мехр-шафқат ва ҳамдардликни ҳар бирингиз ўз биродарингизга кўрсатинг; Етим-есирни, мусофир ва мискинни сиқманглар ва қалбингизда бир бирингизга нисбатан ёмон фикр тутманглар.” “Бир бирингизга ҳақиқатни гапиринглар; дарвозаларингиз олдида тинчликда адолатли ҳукм суринглар” (Зак. 7:9, 10; 8:16).Пп 509.2

    Бу ҳақиқат асосларини амалиётда бажарганларни нақадар саховатли моддий ва руҳий иноятлар кутарди! “Зеро дунёда сепиш бўлади, — деди Худованд, — узум новдаси ўз ҳосилини беради, ер ҳам ўз унумини етказади, осмон ҳам ўз шудрингини юборади: ва бутунисини Мен қолган ушбу халқимга эгаликка топшираман. Ва бўлади: сизлар, Яҳудо хонадони ва Исроил хонадони халқлар аро нафратли эдингиз, Мен эса сизларни қутқараман, ва сиз баракали бўласизлар” (Зак. 8:12, 13).Пп 510.1

    Бобил асоратида бўлган йилларда исроилликлар қўл билан ижод қилинган худоларга топинишдан бутунлай даволандилар. Асоратдан қайтгач улар диний насиҳатларга, қонун китобида ва башоратларда ҳақиқий Аллоҳга хизмат қилиш тўғрисидаги ёзилганларни текширишга катта аҳамият беришадиган бўлдилар. Маъбаднинг тикланиши маконда хизмат ўтказишга имконият туғдирди. Зарубобил, Эзро ва Неҳемия таъсири остида улар бир неча марта азалдан Бўлган билан ўз аҳдини янгиладилар, Унинг низом-қоидаларига амал қилишга ваъда бердилар. Бундан кейин эзгу қисматли йиллар Аллоҳнинг қабул қилиш ва кечириш тилаги тўғрисида ёрқин гувоҳлик берди. Аммо бунга қарамай, жуда қисқа муддат ўтгач, улар ўз бахтли қисматидан яна кечдилар, кўпчилик одамларга тегишли бўлган иноятларни шахсиятпарастлик билан ўзларига тегишли қилдилар.Пп 510.2

    Илоҳий режани бажаришда ўрин топган илтифотсизлик айнан Малъахи даврида намоён бўлди. Ушбу Илоҳий хабарчи, Исроилни моддий фаровонлигидан ва руҳий кучидан махрум этадиган гуноҳларда жасорат билан айбдор қиларди. Қонунсизларни фош этганида, пайғамбар на руҳонийларни, на халқни аямасди. Малъахи пайғамбар орқали Худованд Исроилга мурожаат қилар эди, ва улар ўтган дарсларни унутмай, Исроил хонадони билан тузилган аҳдни тўғри ифо этишларига эслатарди. Фақат чин кўнгилдан ва самимий надомат чекканларида, улар Илоҳий иноятларга сазовор бўла олардилар. “Демак Аллоҳга муножот қилинглар, — ёлворарди пайғамбар, - токи сизларга меҳрибонлигини кўрсатсин” (Мал. 1:9).Пп 510.3

    Инсониятни қутқариш учун тузилган қўлга киритиш абадий режасини Исроилнинг ҳеч қандай вақтинчалик рўй берган ютқизишлари буза олмас эди. Пайғамбар мурожаат қилган одамлар бу хабарларни қабул қилмасалар-да, азалдан Бўлганнинг режалари тугалланиш йўлида амалга ошиши лозим эди. “Зеро кунчиқишдан то ғарбгача халқлар аро буюк бўлар исмим Менинг, - Ўз вакили орқали деди Худованд, - ва ҳар қандай жойда Менинг исмим шаънига хушбўйликни, соф қурбонни келтирурлар; Менинг исмим халқлар аро буюк бўлур” (Мал. 1:11).Пп 511.1

    Бир замонларда руҳий доҳийлар қонунсизликлари туфайли “бутун халқлар олдида нафратли ва камситилган” эдилар. Энди эса Аллоҳ Левий ўғиллари билан келишган “ҳаёт ва тинчлик аҳдини” ушбу доҳийлар билан янгидан тикларди. Агар яҳудийлар унга риоя қилсалар — чексиз иноятларга етишарди.Пп 511.2

    Ҳукм чиқариш кун яқинлашганига ва дунёда ўрин топган ҳар қандай ёмонликни тезда қириб ташлаш азалдан Бўлганнинг нияти тўғрисида қонунбузарлар энг жиддий равишда огоҳлантирилдилар. Аммо ҳеч ким умидсиз қолдирилмади; Малъахининг ҳукм чиқарилиши тўғрисида башоратлари, тавба қилмаганларга Аллоҳ билан сулҳ-салоҳга келишишга даъвати билан чатишиб кетарди. “Менга қайтинглар, — уларга ёлворарди Худованд, — ва Мен сизларга юзимни қайтараман” (Мал. 3:7).Пп 511.3

    Бу нидога ҳар бир қалб жавоб берсачи! Аллоҳнинг ишини исроилликлар амалга оширсинлар учун У, адашган фарзандларини даъват этиб, Унга қайтишга илтимос қиларди. Самовий мероснинг улушига сазовор бўлишлари учун, ўзидан кечиш ва фидокорликнинг танг йўлида халқига ёрдам бериш учун, Тангри Таоло Ўз кўлини узатди. Унинг таклифини қабул қилишадими? Ягона умидлари шунда эканига тушунадиларми?Пп 511.4

    Аммо Муқаддас Китобнинг кўнгилсиз саҳифалари бошқа ҳолатни тасвирлайди. Малъахи кунларида исроилликлар мағрур қалбларини камтар қилмай, севгида Аллоҳ билан ҳамкорликдан тондилар. “Қандай қилиб қайтайлик?” — деган фаҳмсиз жавобларида фақат ўзларини оқлаш товуши эшитилмоқда.Пп 512.1

    Худованд Ўз халқига, айнан унга тааллуқли бўлган гуноҳларидан бирига кўрсатди. “Инсон Аллоҳникини ўғирлай оладими? — сўроқ қилмоқда У. “Сизлар эса ўғирлайсизлар”. Ўз гуноҳида ҳалигача инонмай, айбдорлар: “Сендан нимани биз ўғирлаяпмиз?” — дейдилар.Пп 512.2

    Тангри Таоло аниқлаб уларга жавоб бермоқда: “Ушрлар ва эҳсонларимни. Лаънати лаънат бўлинглар, чунки сиз — бутун халқ — Мендан ўғирлаяпсизлар. Менинг масканимда таом бўлиши учун ҳамма ушрларингизни маскан ҳазинасига келтиринглар, ҳатто шунда бўлса-да, Мени синаб кўринглар, дейди Сарвари Коинот: сизларга осмон қопқаларини очмасманми, ва иноятларимни серобликда устингизга қуймасманми? Мен сизлар учун ер маҳсулини еб битираётганларга тақиқлайман ва далангиздаги узум новдаси ўз мевасини тўкмайди, дейди Сарвари Коинот. Ва сизларни барча халқлар бахтиёр дейишади, чунки сиз ёқимли диёр бўласиз, дейди Сарвари Коинот” (Мал. 3:7-12).Пп 512.3

    Кишилар меҳнатига Аллоҳ барака беради, токи улар Унга тегишли қисмини қайтара олсинлар. Уларга қуёш нурини ва ёмғирни юборади; У ерни серҳосил қилади; У кишига соғлиқ ва ўз фаровонлигини мустаҳкамлаш учун қобилият беради. Ҳар бир иноят Унинг саховатли қўлидан чиқади, ва У хоҳлайдики, миннатдор бўлганлари эвазига одамлар ушр ва эҳсонлар орқали — қилган гуноҳлари учун миннатдорчилик ва ихтиёрий ҳадялар орқали — Унинг улушини қайтарсинлар. Унинг узумзори самарасиз ердай қолдирилмасин учун, улар ўз воситаларини Унинг хизматига бағишлашлари лозим. Уларнинг ўрнида бўлса, Худованд қандай ҳаракат қиларди? — бу масала устидан улар жиддий фикр юритишлари керак. Ибодатда бўлган қийинчиликларини Унга баён этишлари лозим. Унга меҳнат қилганларида, ернинг қайси бурчагида бўлмасинлар, улар беғараз қизиқишни намоён этсинлар.Пп 512.4

    Қадимги Аҳднинг охирги пайғамбарларидан бири бўлган пайғамбар Малъахининг мурожаат қилган хабарлари, шунингдек мажусий душманлари тарафидан зулм, ниҳоят, исроилликларни ўз ҳушига келтирди; жамиятнинг соғломлиги Илоҳий қонунга бўйсунишга қарам эканига улар тушундилар. Аммо кўпларга итоаткорлик имону севгида асосланмас эди. Уларга худбин интилишлар раҳбарлик қиларди. Кўрсатмали хизмат миллий улуғворликка етишишга восита саналарди. Танланган халқ дунёга ёруғлик келтирмади, балки ўзини бутпарастликдан иҳоталаш учун, ундан айирилди. Аллоҳ белгили чекланишлар орқали Ўз халқи ва мажусийлар аро никоҳ алоқаларни ман этганди, атрофдаги халқларнинг урф-одатларидан кечишга тайинлаганди. Аммо бу кўрсатмаларни улар шу қадар нотўғри ишлатдилар-ки, исроилликлар ва қолган халқлар аро бутун бир ажратучи девор қурдилар, ва, натижада, Исроил дунёга келтирадиган иноятлардан бошқа халқлар махрум бўлдилар.Пп 513.1

    Айни замонда ўз гуноҳлари туфайли яҳудийлар борган сари Аллоҳдан узоқлашардилар. Улар рамзли хизматларининг чуқур руҳий маъносини тушунмасдилар. Ўзларини солиҳ деб, фақат ўз ишларига, қурбону удумларига кўз тутардилар, барча рамзларнинг ҳақиқий Сиймоси эътиборсиз қолаверарди. “Аллоҳнинг Ўзи одамларни оқлаб солиҳ дейишини улар англамасдан, ўз солиҳликларини ўрнатишга интилардилар” (Рим. 10:3) ва ўзларини формализмда тасдиқладилар. Илоҳий Руҳи ва илтифотидан махрум бўлиб, улар диний урф- одатларга жиддий риоя қилиш билан бу етишмовчиликнинг ўрнини босдилар. Аллоҳ берган кўрсатмаларга қониқмай, улар ўзлари ишлаб чиқарган сон-саноқсиз талаблар билан Илоҳий низомларини оғирлаштирардилар. Тангридан узоқлашган сари, улар бу формал удумларга жиддийроқ риоя қилишга тиришардилар.Пп 513.2

    Ушбу барча майда-чуйда чарчатадиган талаблар қонунга риоя қилишни амалий нуқтаи назардан имконсиз қиларди. Ўн каломли Қонунда ифодаланган солиҳликнинг буюк асослари ва рамзли хизматда пинҳон этилган шонли ҳақиқатлар инсон ўйлаб чиқарган анъана ва кўрсатмалар тўдаси остига кўмилди. Аллоҳга фидокорона хизмат қилишга орзу қилганлар, руҳонийлар ва бошлиқлар кўнглини кўриб, бутун қонунга риоя қилишга тиришардилар, аммо устиларига тушган оғирликдан оҳу-нола тортишарди.Пп 513.3

    Миллат сифатида Исроил халқи Масиҳ келишини кутарди, аммо қалбларида ва ҳаётларида улар шу қадар Аллоҳдан узоқлашдилар-ки, назр аталган Халоскорнинг моҳияти ва вазияти тўғрисидаги ҳар қандай ҳақиқий тушунчани йўқотдилар. Гуноҳдан озод бўлишга интилиш ўрнига, улар муқаддасликнинг шон-шуҳратини ва тинчлигини орзу қилмай, миллий душманларидан халос бўлишга ва олдинги қудратини тиклашга умид боғлардилар. Улар Масиҳни ғолиб сифатида кутишарди, Қайси-ки ҳар қандай бўйинтуруқни яксон қилиб, Исроилни бутун халқлар устидан юксалтиради деб. Ана шундай тарзда Нажоткорни тарк этиш йўлида шайтон муваффақият қозонди. Халоскорнинг моҳияти, Унинг мақсади тўғрисида ёлғон тасаввур этган яҳудийлар керакли пайтда ўз мағрурлигида муносиб даражада Унинг масиҳийлигининг исботларини қабул қилолмадилар.Пп 514.1

    Минг йилдан ортиқ яҳудиялик халқ назр аталган Нажоткорнинг келишини кутди. Уларнинг энг яхши ва ёруғ умидлари ушбу воқеада ором топарди. Минг йил мобайнида Унинг исмини саноларда, башоратлар ва маъбад хизматида, оилавий ибодатларда эсларига олишарди, шунга қарамай Ўзи келганида, улар бу Сиймода узоқ кутилган Масиҳни танимадилар. “Ўзиникиларнинг ёнига келди У, лекин ўзиникилар Уни қабул қилмади” (Юҳ. 1:11). Дунёни севган қалблар учун Осмон Севгилиси “қуруқ ердан чиққан новда”дай бўлди. Уларнинг назарида Унинг “на туси, на улуғворлиги” бўлса экан, улар кўришлари лозим бўлган гўзалликни Масиҳда пайқамадилар (Иш. 53:2).Пп 514.2

    Яҳудия халқи Аллоҳ узумзорига қўриқчи этилиб қўйилган эди. Аммо узумзор Эгасининг қонунли талабларини тан олмасликда намоён бўлган уларнинг худбинлигига нисбатан Насродан зоҳир бўлган Исонинг бутун ҳаёти таъна эди. Исонинг диёнатлиги ва вафодорлиги учун Ундан нафратланардилар, ва охирги синов соати келганида — итоат қилганларида абадий яшашми, ёки итоатсизликда ўлишми, - улар Исроилнинг Муқаддасини тарк этдилар ва Уни Гўлгота хочига михлашда устиларига масъулият олдилар.Пп 514.3

    Ер юзидаги хизмати якунланай деганда, Исо узумзор тўғрисида матал баён этиб, Исроил устидан қуйилган саховатли иноятларни яҳудиялик ўқитувчиларига эслатди ва Илоҳий талабларига итоатликнинг ҳаққонийлигини айнан белгилади. Илоҳий ниятини улар фақат итоатли бўлиб амалга ошира олишларига У аниқ ифодалаб берди. Келажак устидан пардани очиб, уларнинг хатосини кўрсатди: Илоҳий иродага амал қилишдан тониб, миллат сифатида яҳудийлар иноятларга ҳуқуқини йўқотдилар, ва шунинг билан ўзларини ўлимга тақдирладилар.Пп 515.1

    “Бир ер эгаси бор экан, — матални бошлади Исо, - У узумзор ўтқазиб, атроф-теварагини панжара билан ўраб, ичида исканжа ва қўриқчи минорасини қурибди-да, узумзорни боғбонларга ижарага ташлаб, ўзи вақтинча бошқа мамлакатга кетибди” (Мат. 21:33).Пп 515.2

    Шундай қилиб Нажоткор “Сарвари Коинотнинг узумзорига” эътиборни йўналтирди, унинг тўғрисида асрлар олдин Ишаъё пайғамбар “Исроил хонадони” бўлади, деганди (Иш. 5:7).Пп 515.3

    “Ҳосил мавсуми яқинлашгач”, — давом этди Нажоткор, — узумзор эгаси” ўз маҳсулини олиш учун боғбонларнинг олдига хизматкорларини юборибди. Боғбонлар эса унинг хизматкорларини тутишибди ва кимини уриб, кимини ўлдириб, кимини эса тошбўрон қилишибди. Боғ эгаси бу гал аввалгидан кўпроқ бошқа хизматкорларини юборибди. Боғбонлар эса улар билан ҳам шундай муомала қилишибди. Охирида боғ эгаси:Пп 515.4

    — Ўғлимни ҳурмат этарлар, — деб уларнинг олдига ўз ўғлини юборибди. Лекин боғбонлар ўғлини кўриб, бир- бирига:Пп 515.5

    — Бу меросхўр-ку, қани уни ўлдириб, меросига эга бўлайлик, - дейишибди. Уни тутиб, узумзордан ташқарига чиқариб, ўлдиришибди”.Пп 515.6

    Руҳонийларнинг қонунсизлиги нимага олиб келишини тасвирлаб, Масиҳ савол берди: “Демак узумзорнинг эгаси қайтиб келганида, бу боғбонларга нима қилар экан?” Катта эътибор бериб, руҳонийлар ушбу ҳикояни тингладилар; Масиҳ баён этгани уларга бевосита тегишли эканига аҳамият бермай, улар халққа қўшилиб бир овозда: “Бу ёвуз одамларни ёвузларча йўқ қилиб, узумзорини эса мавсумида ҳосилини териб турадиган бошқа боғбонларга ижарага беради”, - дедилар.Пп 516.1

    Ихтиёрсиз ўз ўзларига ҳукм чиқардилар. Исо уларга назар солар экан, Унинг синайдиган нигоҳида қалбларининг сирини ўқиётганини улар кўриб туришарди. Масиҳнинг илоҳиётлиги уларнинг олдида тасвирлаб бўлмайдиган улуғворликда порларди. Боғбонларда улар ўзларини танидилар ва ноилож: “Асло”, дедилар.Пп 516.2

    Масиҳ афсусланиб улардан сўради: «Наҳотки сиз Зубурдаги бу сўзни ҳеч ўқимаган бўлсангизлар:Пп 516.3

    “Бинокорлар кераксиз деб ташлаган тош
    Нақ бинонинг пештоқидан жой олди.
    Бу Худованд иродаси туфайлидир,
    Бизга эса ажойибот тимсолидир?”
    Пп 516.4

    Шунинг учун сизларга айтаманки, Худонинг Шоҳлиги сиздан олиниб, тегишли ҳосилини етиштирувчи халққа берилади. Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади” (Мат. 21:34-44).Пп 516.5

    Халқ Масиҳни тан олганида яҳудиялик миллатни кутадиган тақдир қайтариларди. Аммо рашк-ҳасад яҳудийларни кўникмайдиган қилди. Улар Насродан келган Исони Масиҳ сифатида қабул қилмадилар. Улар дунё ёруғлигини тарк этдилар ва шу вақтдан уларни қоп-қоронғи зулмат қоплади. Чиқарилган ҳукм бажарилди. Шафқатсизлик ва беҳаё эҳтирослар уларни ҳалокатга олиб келди. Кўр зўғимга тўлиб, улар бир бирини ўлдирадиган бўлдилар. Уларнинг исёнкор, қайсар мағрурлиги устиларига римлик истилочиларни жалб этди. Қуддус вайрон этилди; маъбад харобага айланди, ҳатто у қурилган жойнинг изи қолмай, ер билан текисланди. Яҳудийлар энг даҳшатли ўлимга йўлиқдилар. Миллионлар мажусийларга сотилиб, қулликка тушдилар.Пп 516.6

    Аллоҳ Ўз танланган халқи, Исроил орқали қилишга ниятланганини пировардида, яъни бугун ер юзидаги Ўз жамоати орқали амалга оширмоқда. У “узумзорини бошқа боғбонларга топширди”, Унинг билан ўз ахдини сақлаётган Ўз халқига. Унинг халқи ҳалоллик билан “ўз вақтида маҳсулини қайтаради”. Бу еримизда Худованд ҳеч қачон вафодор шоҳидларсиз қолмаган. Ушбу Илоҳий шоҳидлар руҳий Исроилга тегишли, ва азалдан Бўлган қадимги халқига берган аҳдининг ҳамма назрлари уларнинг устидан ҳам руёбга чиқади.Пп 517.1

    Бугунги кунда қулаган инсониятни қутқариш Илоҳий режасига амал қилиш учун Унинг жамоати ҳамма имкониятларга эга. Узоқ асрлар мобайнида Илоҳий халқ ўз эркинлигининг ҳар турли чекланишларини бошидан кечирди. Ҳақиқий соддалигида Инжил Хушхабарини тарғиб этишга таъқиқланарди ва инсоний фармонларни бузишга жасурланганларни қаттиқ жазо кутарди. Натижада Тангри Таолонинг буюк руҳий узумзори парвариш қилинмай қолди. Илоҳий Каломининг нуридан халқ махрум бўлди. Адашиш ва диний хурофотлар зулмати ҳақиқий дин тўғрисидаги билимни бутунлай қириб ташлашга таҳдид қиларди. Бобил асоратидаги Исроил халқига ўхшаб, ер юзидаги Илоҳий жамоат, даҳшатли сиқувларнинг узоққа чўзилган даврида асоратда эди.Пп 517.2

    Аммо Аллоҳга минг шукрлар, Унинг жамоати эндигида қулликда эмас. Бобилдан озод бўлганида Илоҳий халқига ҳуқуқлари қайтарилгандай, руҳий Исроилга ҳам унинг ҳуқуқлари қайтарилди. Юҳанно Масиҳнинг Иккинчи келиши олдидан: “Аллоҳдан қўрқинг, Уни улуғланг! Унинг ҳукм қилиш вақт-соати келди! — деган нидо янграйди, деб башорат қилганди (Юҳ. 14:7). Ҳақиқатан ер шаримизнинг бурчакларида самовий хабарнинг нидосига одамлар жавоб бермоқдалар.Пп 517.3

    Зулмат кучлари Аллоҳнинг азиз жамоатини асоратда бошқа тута олмайди, зеро “Вайрон бўлди, вайрон бўлди буюк Бобил шахри! Чунки у ўзининг қайноқ фаҳшу зино шаробидан барча халқларга ичирган эди”. Руҳий Исроилга хабар юборилди: “Эй Менинг халқим, ундан чиққин, шерик бўлмагин унинг гуноҳларига, дучор бўлмагин балоларига” (Ваҳ. 14:8; 18:4). Қадимгининг асирлари: “Бобилдан қочинглар” (Ер. 51:6), деган нидога қулоқ солиб, назр аталган диёрга қайтганларидай, бугунги кунда Аллоҳдан қўрқадиганлар Унинг даъватига қулоқ солиб, руҳий Бобилни қолдирмоқдалар, ва тезда улар, Илоҳий илтифотига тўла сазовор бўлиб, янги диёрда, самовий Канъонда яшайдилар.Пп 517.4

    Малъахи кунларида бетавфиқларга: “Адолат Худоси қаерда?” деган савол тантанали жавоб ила кузатилди: “... ногоҳон Ўз маъбадига Худованд қайтади... ва аҳд Фариштаси ... Ва Унинг келиш кунига ким бардош беролади, У келганида ким маҳкам тура олади? Зеро У — эритадиган оташдек ва тозалайдиган ишқордек, ва кумушни эритиб тозалашга ўтиради, ва Левий ўғилларини поклайди, уларни олтиндай ва кумушдай эритади, токи улар Худовандга қурбонни ҳақиқатда келтирсинлар. Шунда қадимги кунлардагидай, ўтган замондагидай, Яҳудо ва Қуддуснинг қурбони Худовандга ёқимли бўлади” (Мал. 2:17; 3:1-4).Пп 518.1

    Назр аталган Масиҳнинг келиши олдидан, Унинг издоши ўз ваъзида солиқчи ва гуноҳкорларга, фарзий ва саддуқийларга мурожаат этиб: “тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” — деб хитоб қилар эди (Мат. 3:5).Пп 518.2

    Бугун Аллоҳ юборган вакиллар, Илёс ва Яҳё пайғамбарга ўхшаб, ҳукм чиқарилган дунёга даъват этмоқдалар. Исо Масиҳ, подшоҳлар Подшоҳи ва ҳокимлар Ҳокими қайта келиш арафасида якунлайдиган синовлар билан боғланган тантанали воқеалар тўғрисида огоҳлантирмоқдалар. Тезда ҳар бир инсон қилган ишлари бўйича ҳукм қилинадир. Илоҳий ҳукм соати етиб келди, ва ер юзидаги Унинг жамоати аъзоларининг устига муҳим вазифа юкланган, улар абадий ҳалокатнинг четида бўлганларни огоҳлантиришлари лозим. Бепоён диёримизда, ҳар бир хоҳлаган жонга, улуғ курашнинг асосларини тушунтириб бериш керак, чунки уларга инсониятнинг тақдири боғлиқдир.Пп 518.3

    Синовнинг ушбу охирги соатларида, ҳар бир жоннинг абадий насибаси тезда ечилар экан, Аллоҳ Ўз жамоатидан, олдин бўлмаган қатъиятли ҳаракат кутмоқда. Қимматли ҳақиқатларни билиб, Масиҳда эркинликка етишган имонлини Исо Ўз мулки деб санайди, ва шундайларни ер юзида бошқалардан баландроқ қўяди. Улар зулматдан Унинг ажойиб нурига чиқишга даъват этилганлар экан, ҳаётларидаги ўзгаришлар тўғрисида бошқаларга баён этишларини Раббимиз орзу қилади. Шунчалик саховатли қуйилган иноятларни улар бошқаларга ҳам беришлари лозим. Нажот топиш Хушхабари ҳар бир халқ, қабила, тил ва миллатга етсин.Пп 519.1

    Ўз ваҳийларида қадимги пайғамбарлар шон-шухратли Худовандни кўришарди. Масиҳнинг Иккинчи Келиши олдидан ҳукмрон бўлган зулмату имонсизлик дунёда Ўз ажойиб нурини севикли маконига ва Унга содиқ қолганлар устига қуяётган Худовандни кўришарди. Адолат Қуёши сифатида У Ўз жамоати устидан балқиб, “нурларида даво” келтириши лозим эди (Мал. 4:2).Пп 519.2

    Ҳар бир ҳақиқий шогирд атрофига ҳаётбахш нурни, тетиклик ва ҳамдардликни тарқатиши лозим, умид ва шифобахшликни одамларга келтириши керак.Пп 519.3

    Ер тарихининг энг зулматли соатида Исо Масиҳ келади. Инсон Ўғлининг Иккинчи Келиши олдидан дунёнинг ҳолатига Нуҳ ва Лут кунлари тўла тушунча бермоқда. Муқаддас Китоб ушбу вақтга кўрсатиб, “дажжол шайтоннинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта мўъжизалар кўрсатади”, — дейди. “У ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради” (2 Сал. 2:9, 10). Борган сари тарқалаётган зулматда, ҳар қандай адаштиришда, охирги кунларнинг бидъатида ва ёлғонида унинг иши аниқ ошкор бўлмоқда. Шайтон бутун дунёни эгаллабгина олмай, балки унинг алдами диний жамоатлардан Раббимиз Исо Масиҳни умуман олиб чиқаришга тиришади. Буюк чекиниш тунги зулматдай ерни қоплайди. Илоҳий халқи учун бу вақт синов кечаси бўлиб, ҳақиқат учун у фарёд этади ва қувғин қилинади. Аммо қоп-қоронғи зулмат ичидан Илоҳий нур порлайди.Пп 519.4

    Аллоҳ “қоронғиликдан нур порласин” деб буюради (2 Кор. 4:6). Бизнинг еримиз ҳали шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсизлик узра қоронғилик ҳукм сурганида, ва Худонинг Руҳи эса сув юзида парвоз этганида”, Худо: “Ёруғлик бўлсин”, — деди ва ёруғлик пайдо бўлди (Ибт. 1:2, 3). Худди шундай руҳий зулмат кечасида Аллоҳ: “Ёруғлик бўлсин”, — деб буйруқ беради. Ўз халқига мурожаат этиб, У: “Балқигин, порлагин... зеро сенинг ёруғлигинг келди ва Худованднинг шон-шуҳрати устингдан чиқди”, — дейди (Иш. 60:1).Пп 520.1

    “Зеро мана, — дейди Худованд, — қоронғилик ерни қоплайди ва зулмат — халқларни; сенинг устингдан эса Худованд балқийди, ва Унинг шон-шуҳрати устингда намоён бўлади” (Иш. 60:2). Масиҳ, Ота улуғворлигининг ёғдуси, Унинг нури сифатида дунёга келди. У Парвардигори Оламни инсониятга намоён этиш учун ер юзига келди, ва Унинг тўғрисида: “У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар эди...” — дейилган (Ҳав. 10:38). Насро шаҳарининг ибодатхонасида бўлганида У деди:Пп 520.2

    “Худованднинг Руҳи Менга ёр.
    У Мени муқаддас мой-ла мойлади.
    Бечораларга мужда етказмоқ учун,
    Дилабгорларга шифо бермоқ учун,
    Асирга: озод бўлгил,
    Басирга: очилсин кўзинг, демоқ-чун,
    Мазлумга эркинликни эълон этиб,
    Марҳамат йили бўлгай, демоқ-чун,
    Худованд Мени юборди ” (Лука 4:18,19).
    Пп 520.3

    Бу ишни У Ўз шогирдларига ҳам тайинлади. “Сиз — дунёнинг нурисизлар — деди уларга, — ... сизнинг нурингиз инсонлар олдида шундай порласин-ки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар” (Мат. 5:14-16).Пп 520.4

    Ҳа, бу худди шу ишдир. Уни тасвирлаб, Ишаъё пайғамбар дейди: “Оч қолган билан нонингни бўлишгин, ва мусофиру мискинларни хонадонингга киритгин; яланғочни кўрганингда, уни кийинтиргин, ва қондошингдан бекинма. Шунда сенинг нуринг эрта тонгдай очилади, ва сенинг шифоланишинг тезда кучаяди, ва ҳаққониятинг олдингда юради, ва Худованднинг улуғворлиги сени кузатади” (Иш. 58:7,8).Пп 520.5

    Шу йўсинда, Унинг жамоати эгилганларни ростлантиргани ва изтироб чекаётганларни юпатгани туфайли, Аллоҳнинг донғи руҳий зулматнинг тунини ёритади.Пп 521.1

    Бутун дунё қайғу-изтиробда. Бутун ерда муҳтож ва бахтсизлилар бор. Бизнинг бурчимиз — инсоний қайғу- ҳасратни ва эҳтиёжларни енгиллаштириш ва уларга таскин бериш. Жон ташналигини фақат Масиҳ севгиси қондира олади. Агар Масиҳ бизда ҳозир бўлса, шунда бизнинг қалбларимиз Илоҳий ҳамдардлигига тўлиб тошади. Шунда бизнинг жонимизда Исодан чиққан самимий севгининг манбалари очилади.Пп 521.2

    Қалбларида умиднинг охирги нурчаси сўнган инсонлар дунёда нақадар кўп! Уларнинг жонида тонг отишига уларга ёрдам беринг. Кўплар руҳ кучини йўқотганлар. Уларни дадиллантирадиган сўзлар топинг! Улар учун ибодат қилинг. Қанчадан-қанча одамлар ҳаёт нонида муҳтождир! Уларга Илоҳий Каломни ўқинг. Кўпларнинг кўнгиллари шунчалик вайрон этилганки, ҳеч қандай малҳам ва дори-дармон уларни шифолай олмайди. Ушбу жонларни Раббимизга топшириб, улар учун ибодат қилинг. Уларни Масиҳга келтиринг. Галъедда уларга малҳам ва Шифокор борини эълон этинг.Пп 521.3

    Ёғду - бу иноят, ўз хазиналарини миннатдорсиз, бетавфиқ ва бузуқ дунё устидан қуяётган олам-жаҳон инояти. Адолат Қуёшининг ёруғлиги худди шундай. Гуноҳ, қайғу- ҳасрат зулматига чўмган бутун еримиз Илоҳий севгисининг билими билан ёритилиши лозим. Самовий тахтдан чиқаётган ёғду жамиятнинг барча гуруҳларини ва қатламларини ёритиши лозим.Пп 521.4

    Умид ва илтифот хабари еримизнинг барча бурчакларида эълон этилади. Ҳар бир орзу қилаётган Илоҳий кучидан фойдаланиб, Унинг билан сулҳ тузиши мумкин, ва Худованд бунга тайёр. Имонсизлик зулматига ботган мажусийлар эндигида қоронғиликда қолмайдилар. Адолат Қуёшининг порлоқ нурлари олдида зулмат тарқалади.Пп 521.5

    Раббимизнинг жамоати янги тан бўлиб, тинчлик Нури билан ёритилсин учун ва Иммануил шуҳратига сазовор бўлиши учун, У бутунисини тайёрлади. Ҳар бир имонли, яъни масиҳий тинчлик ва ёруғликнинг руҳий ҳавоси билан қуршаб олинишини У хоҳлайди, ҳаётимизда Унинг қувончидан бизлар баҳраманд бўлишимизни У орзу қилади.Пп 522.1

    “Балқигин, порлагин Қуддус, зеро сенинг ёруғлигинг келди, ва Худованднинг шон-шуҳрати устингдан чиқди” (Иш. 60:1). Масиҳ куч-қудратида ва буюк улуғворлигида келади. У Ўз улуғворлигида ва Отасининг шон-шуҳратида келади. Муқаддас фаришталар Уни кузатадилар. Бутун дунё қоп-қоронғи зулматга ботган вақтда, азизларнинг хонадонларида ёғду сочилади. Унинг Иккинчи Келишининг энг биринчи нурчасини улар кўришади. Ундан кўз қамаштирарлик нур чиқиб туради, ва Унга хизмат қилган ҳамма Ундан, ўз Халоскоридан завқланади. Бетавфиқлар паноҳ қидириб қочган пайтда, Масиҳ издошлари Унинг яқинлашаётганини кўриб, тасвирлаб бўлмас даражада қувонадилар.Пп 522.2

    Шунда қўлга киритилган одамлар ваъда этилган меросга етишадилар. Шундай қилиб, Исроил тўғрисида Илоҳий нияти ҳарма-ҳарф амалга ошади. Аллоҳ режаларига халақит беришга инсон кучсиздир. Шайтоннинг қайсарлигига қарамай, Илоҳий режалар олға ўз амалига силжимоқда. Бўлинган салтанатнинг бутун тарихи мобайнида Исроил хонадони билан шундай бўлди, руҳий Исроил билан бугун шундай бўлмоқда.Пп 522.3

    Патмос оролида пайғамбар, асрлар ўта Исроилнинг назр аталган диёрида янгидан туғилган вақтгача назар солиб, гувоҳлайди:Пп 522.4

    “Шундан кейин қарасам, ҳар хил миллатдан, барча қабилалар, халқлар ва тиллардан бўлган, унинг ҳисобига етиб бўлмайдиган даражада улкан бир оломон Арши Аъло олдида, Қўзининг ҳузурида турарди. ҳаммаси оқ либос кийиб, қўлларида хурмо новдасини тутар эдилар. Улар баланд овоз билан: “Нажоткорлик тахтида ўтирган Тангримизга ва Қўзига хосдир!” — деб хитоб қилишар эди.Пп 522.5

    Ҳамма фаришталар тахт, оқсоқоллар ва тўрт жондорнинг атрофида турар эдилар. Тахтнинг олдида ўзларини юз тубан ерга ташлаб, Аллоҳга сажда қилиб, бундай айтишар эди:Пп 523.1

    “Омин!
    Ҳамду санолар, шон-шуҳрат,
    донишмандлик,
    Шукронаю шарафлар, қудрат ва
    салтанат
    Абадулабад бизнинг Тангримизга хосдир!
    Омин ”
    “Сўнгра кўп халойиқнинг, шовуллаган
    сувлар, гумбурлаган момақ.алдироққа
    ўхшаш садоларини эшитдим. Улар шундай
    дерди:
    — Ҳаллелуя!
    Ҳар нарсага қодир Парвардигоримиз,
    Сарвари Коинот Шоҳ ўрнини олди.
    Унинг иззат-ҳурматини бажо
    келтирайлик,
    Севиниб хурсанд бўлайлик!”
    “Чунки Қўзи ҳокимларнинг Ҳокими —
    Шоҳаншоҳдир. У билан бирга бўлганлар
    эса даъват этилганлар, танланганлар ва
    содиқ қолганлардир ” (Ваҳ. 7:9-12; 19:6-7; 17:14).
    Пп 523.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents