Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    12-боб - ИСРЕЪИЛДАН TO ҲЎРИБГАЧА

    (З-Подшоҳлар Китобининг 18:41-46; 19:1-8 бобларида асосланган)

    Баал пайғамбарлари ўлдирилганидан кейин Шимолий салтанатнинг ўн исроиллик қавмлари ичида қудратли маънавий ўзгаришларга йўл очилди. Илёс пайғамбар халқнинг эътиборини уларнинг чекинишига йўналтирди, ва қалбларини камтар қилиб, Худовандга қайтишларига даъват этди. Илоҳий ҳукм исроилликлар устидан бажо келтирилди, улар гуноҳларига тавба қилдилар, оталарининг Парвардигори барҳаёт Тангри эканини тан олдилар, ва эндигида Осмон лаънати улардан соқит қилинарди, ва, олдин бўлганидай, барча иноятлар уларга қайтариларди. Ер ёмғир билан янгиланиши кутиларди. “Боргин, егин, ичгин, — Илёс пайғамбар Аҳоб подшоҳга деди, — зеро ёмғирнинг ғувуллаши эшитиляпти”. Шу сўзларни айтганидан сўнг, пайғамбар ибодат қилиш учун тоққа йўналди.Пп 107.1

    Ёмғир яқинлашаётганига ташқи аломатлар бўлганига Илёс пайғамбар шунчалик дадиллик билан Аҳобга, ёмғирга тайёргарлик кўришига, буйруқ бермади. Йўқ, осмон тиниқ, на бир булут кўринса экан, осмон тинчлигини момақалдироқнинг гумбурлаши бузса экан. Унинг кучли имонига жавобан у фақат Илоҳий Руҳ кўнглига солганни айтди. Кун бўйи у чекинмасдан Худованд иродасига биноан ҳаракат қилди, ва шунинг билан Илоҳий Каломининг кароматига чексиз ишонч намоён этди, энди эса, кучида бўлганини у қилганидан кейин, ваъда берилган иноятларни Осмон албатта ер юзига қуйишини биларди. Қурғоқчиликни юборган худди шу Аллоҳ, гуноҳлардан фориғ бўлган халққа инъом сифатида сероб ёмғир ваъда қилди, энди эса Илёс пайғамбар ваъданинг бажарилишини кутарди. Камтарликда эгилиб ва “юзини тиззалари орасига тушириб”, у қайтган Исроил учун илтимос қиларди.Пп 107.2

    Илёс пайғамбар ўз хизматкорини қайта-қайта тоғ тепасига юбориб, Ўрта денгиз томон қарашига буюрарди: Аллоҳ ибодатни эшитганига кўрсатадиган аломат пайдо бўлмадимикин. Ва хизматкор ҳар гал қайтганида: “Ҳеч нарса кўринмайди”, — деярди. Пайғамбар тоқатини ва ишончини йўқотмай, самимийлик билан муножотини давом этарди. Олти марта хизматкор қайтди, тиниқ осмонда ёмғирнинг ҳеч бир аломати кўринмас эди. Саботли пайғамбар яна бир марта хизматкорини юборди, униси қайтиб: “Денгиз томонидан одам кафтидай кичик булут кўтариляпти”, — деди.Пп 108.1

    Ушбу етарли эди. Бутун осмон булутга қопланишини Илёс пайғамбар кутмади. Кичкинагина булут катта ёмғирни олиб келади, у шунга ишонарди, ва ўз имони туфайли ҳаракат қилиб, у дарҳол хизматкорини Аҳоб ҳузурига юборди. “Аробангни отлантир ва ёмғир остида қолмагунингча йўлга чиққин” дейишига буюрди.Пп 108.2

    Илёс пайғамбар астойдиллик билан ишонгани учун, фақат унинг имони туфайли, ушбу Исроилнинг оғир пайтида, Аллоҳ уни даъват эта олди. Ибодат қилган вақтда унинг имони мустаҳкамланарди. У Осмон назрларига тўла ишонарди, ва жавоб олмагунча ибодатини тўхтатмади. Худованд уни эшитаётганига тўлиқ исботлар кутмай, у Илоҳий илтифотининг энг кичкина аломатига ишонишга тайёр эди. Шунинг учун Илёс пайғамбар Аллоҳ ёрдамида қилганини ҳамма-ям ўз диний фаолиятининг соҳасида қила олади, зеро Гилъёд тоғидаги пайғамбар тўғрисида ёзилган: “Мана, Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин дея, у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади” (Ёқ. 5:17).Пп 108.3

    Ўхшаш имонга бугун дунё муҳтож - Илоҳий Каломининг назрларига таянган, Осмон муножотини эшитмагунча орқага қайтмайдиган имонга. Шундай имон бизларни Осмон билан бирлаштиради ва зулмат кучлари билан саботлилик курашда қувват беради. Имон билан Илоҳий фарзандлари “подшоҳликларни тўнтардилар, адолатни барқарор қилдилар, Илоҳий ваъдаларга эришдилар, шерларинг оғзини боғладилар. Ловуллаган оташни сўндирдилар, қилич тиғидан қочиб қутулдилар, ҳолдан тойган бўлиб қувватга кирдилар, жангда матонат кўрсатдилар, бегона қўшинларни енгиб даф қилдилар” (Ибр. 11:33, 34). Имонимиз орқали бугунги кунда, бизга тегишли Илоҳий ниятларининг энг юксак чўққиларига биз етишишимиз лозим. “Тўғриси, сен бир оз бўлса-да ишона олсанг эди! Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади” (Мк. 9:23).Пп 108.4

    Ишонмай айтилган муножот Худовандга етмайди. Ишонмасдан эса Аллоҳнинг розилиги топмоқнинг имкони йўқ. Ким Аллоҳга яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Аллоҳ Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт” (Ибр. 11:6). “Биз Аллоҳ ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламиз-ки, Унинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади. Агар Парвардигоримиз тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз” (1 Юҳ. 5:14, 15).Пп 109.1

    Ёқуб пайғамбарнинг астойдил имони билан, Илёс пайғамбарнинг орқага чекинмас саботлилиги билан, биз ҳам ўз муножотимизни Самовий Отамизга юбора оламиз, ва У ваъда берган ҳаммасини сўрашимиз мумкин. Аллоҳ тахтининг обрўси ва шон-шуҳрати Унинг сўзига амал қилишга боғлиқдир.Пп 109.2

    Кормил тоғини тун қоплади ва шундагина Аҳоб жойини қолдирмоқчи бўлди. “Шу орада осмон булутлардан қоронғилашди, довул кўтарилди ва кучли ёмғир бошланди”. Аҳоб эса аробасига миниб Исреъил томон йўл олди. Илёс, Илоҳий пайғамбар, шу куни Аҳобни унга тобе бўлганлари олдида камситган бўлса-да, бадкирдор руҳонийларни ўлдирган бўлса-да, уни Исроил подшоҳи сифатида тан оларди, ва уни ҳурмат қилгани ҳақи, Илоҳий куч билан мустаҳкамланган, подшоҳга йўл кўрсатиб, аробаси олдида югурарди.Пп 109.3

    Бетавфиқ подшоҳга Илоҳий элчиси томонидан намоён бўлган тавозелик бошқаларга намуна бўлсин. “Мен Илоҳий хизматкориман” деганлар орасида ўз қадрига юқори баҳо берадиганлар бор. Шундай одамлар бошқача хизмат қилишни камситадиган қуллик деб санашади. Энг керакли иш олдида улар қатъиятсиз қотиб қоладилар, токи хизмат ишини қилганини бошқалар кўрмасин. Илёс пайғамбарнинг намунаси уларни кўп нарсага ўргата олади. Унинг сўзи бўйича самовий хазиналар уч йилга ёпилди; кейин уни Аллоҳ алоҳида ҳурмат этди: унинг ибодатига жавобан Кормил тоғига осмондан олов тушди ва қурбонни ютди; мажусий пайғамбарлари ўлдирилганида, унинг қўли Илоҳий ҳукмни бажарди; ёмғир тўғрисида унинг муножоти бажо келтирилди. Шунда-ям, шунчалик порлоқ ғалабалардан кейин, у хизматкорнинг ишини килишга тайёр бўлди.Пп 109.4

    Исреъил дарвозаси олдида Аҳоб ва Илёс пайғамбар ажралишдилар. Пайғамбар, шаҳар деворининг ташқарисида қолишни хоҳлаб, чопонига бурканди, яланғоч ерга ётди ва уйқуга чўмди. Подшоҳ йўлини давом этди, тезда даргоҳига етиб келди ва кундузи бўлган ажойиб воқеаларни маликасига баён этди. Азалдан Бўлган ҳақиқий Аллоҳ эканини, Илёс пайғамбар Унинг танланган элчиси, ва Худованд Илёс орқали Ўз кучини намоён этганини хотинига сўзлаб берди. Аҳоб мажусий пайғамбарлар ўлдирилгани тўғрисида маликага ҳикоя қилганида, Изавел тасвирлаб бўлмайдиган қаҳр- зўғимга тўлди. Кормил тоғида руй берган ҳодисаларда Аллоҳ қўлини кўришдан тонди ва олдинги баландпарвозлик билан Илёс пайғамбар ўлиши керак деган қарорга келди.Пп 110.1

    Шу кеча чарчаган пайғамбарни хабарчи уйғотди ва Изавел сўзларини унга етказди: “Агар эртага шу вақтга сен уларнинг жонига қилганни сенинг жонингга мен қилмасам, майли, худолар менга унисини ва бунисини қилсинлар, ва ҳаддан ортиқ қилсинлар”.Пп 110.2

    Шунчалик жасурлик билан қилинган ҳаракатдан кейин, подшоҳ руҳонийлар ва халқ устидан қозонган тўла-тўкис ғалабадан сўнг, Илёс пайғамбар қўрқиши ёки маъюсликка тушиши имконсиз туюларди. Аммо Аллоҳнинг ўзгармайдиган ва сезгир ғамхўрлигига саноқсиз далиллар кўрган банда, ҳамма қолган одамларга ўхшаш экан ва синалиш зулматли соатида ишончи ва жасурлиги уни қолдирди. Довдираган ҳолда у оёғига сакраб турди. Жуда кучли ёмғир давом этарди, ва қоп-қоронғи тун пайғамбарни ўраб олганди. Уч йил олдин Худойи Худовандо уни Изавел нафратидан ва Аҳобнинг қидиришларидан бекитганини унутиб, у ўз ҳаётини қутқармоқчи бўлди ва ором топган жойидан туриб югурди. Беър-Шевага етгач, у “хизматкори ўсмирни қолдирди. Ўзи эса бир кун юрадиган масофага узоқлашиб, чўлга етди”.Пп 110.3

    Тайинланган жойидан қочиш ҳожати йўқ эди. Изавел томонидан хавфни Илёс пайғамбар муножот билан кутиб олиши керак эди. Унга курашишга буйруқ берган азалдан Бўлганга у мурожаат қилиш лозим эди. Унинг ёнига келган хабарчига саботлилик билан жавоб бериб, маликанинг нафратидан уни ҳимоя қила оладиган Парвардигорига унинг эътиборини йўналтирмоғи кутиларди. Фақат бир неча соат олдин у ўзи Илоҳий кучининг ажойиб намоён бўлишининг шоҳиди бўлди, шуни эслаганида унинг эътиқоди мустаҳкамланарди. Агар Илёс пайғамбар ўрнида қолиб ва тебранмай ҳақиқатни ҳимоя қилиб, бутунлай Аллоҳга ишонганида эди, унга зарар келтирилмасди. Худованд ўз ҳукмларини Изавел устига юбориб, Илёс пайғамбарга бошқа, ажойиб ғалаба қозонишига имконият берарди, шунда подшоҳ ва халқнинг ҳаётида буюк ўзгаришлар ўрин топарди.Пп 111.1

    Кормил тоғида содир бўлган мўъжизадан Илёс кўпни кутарди. Илоҳий кучининг шундай тарзда намоён бўлишидан кейин, Изавел Аҳоб подшоҳ устидан ўз таъсирини йўқотади, ва Исроилда тезда ўзгаришлар бошланади, деб пайғамбар умид қиларди. Куни билан Кормил тоғида бўлиб, у ҳеч нарса емади. Аммо Аҳоб аробасини Исреъил дарвозасига кузатиб борганида, у, куни билан меҳнат қилганига қарамай, ғайрат кўрсатди.Пп 111.2

    Аммо дам-бадам қатъий ишонч ва порлоқ муваффақиятлар ўрнига шубҳаланиш ҳислари келади. Шундай вазиятга Илёс пайғамбар тушди. Кормилда бошланган уйғониш тезда ўчсачи, — шундай фикрдан уни умидсизлик қуршаб олди. Парвардигори Олам мудофаасида у шиддатли имонининг синовидан ўтди, аммо ушбу маъюслик соатида, Изавел дўқ-пўписаси қулоғида янграганида, ушбу бетавфиқ хотиннинг фитнаси орқали шайтон ғалаба қозонишидан қўрқиб, у Аллоҳга умидини йўқотди. Унинг эътиқоди энг баланд нуқтага кўтарилди, аммо кейинги хатти- ҳаракати даҳшатли бўлди. Парвардигорини унутиб, Илёс пайғамбар олға югурганича, ниҳоят чўлга етмагунча тўхтамади. Энди танҳоликда, чексиз ҳориб-толган ҳолатида дам оламан деб арча бутаси тагига ўтирди. Ўтирар экан, ўзига ўлим сўрарди. “Етарли энди, ё Худованд, - деди у, - менинг жонимни олгин, зеро мен оталаримдан дурустроқ эмасман”. Ўзини қочоқ деб ҳис қилиб, инсон истиқомат жойидан узокда, кўнгилсизланганидан қаттиқ қийналган ҳолда, у энди одамларни кўргиси йўқ эди. Тамомила кучсизланган у пировардида ухлаб қолди.Пп 111.3

    Ҳар биримизнинг ҳайётимизда азобли маъюслик ва қўнгилсизланиш вақти келиши мумкин; шундай кунлар бошимизга тушганида, азоб чекиш ҳаётимизнинг тақдирига айланади, чуқур изтироб жонни қийнайди, ва шунда ўлим халос этадиган орзу бўлиб туюлади. Ўхшаш пайтларда Аллоҳ олдингдек Ўз фарзандларига меҳрибон валинеъмат бўлиб қолишига ишониш қийин. Кўплар шундай вазиятда Аллоҳга умидини узадилар, Унга таваккал қилмай, шубҳалар қуллигига тушадилар ва ишончсизлик занжирлари уларни кишанлаб олади. Агарда шундай пайтда биз Илоҳий даставвал билишининг ниятини тушуна олганимизда эди, биз ўзимиздан ўзимизни қутқаришга интилаётган фаришталарни кўрар эдик. Улар имконияти борича, бизнинг оёқяаримизни абадулабад тоғлардан қаттиқ бўлган пойдеворда маҳкамлаб қўйишга тиришадилар, ва шунда ҳаётбахш кучнинг ва ишончнинг янги оқими вужудимизга қуюларди.Пп 112.1

    Содиқ Аюб ўзининг азоб-уқубатларининг ва зулматининг энг чуқур соатида деган эди:Пп 112.2

    “Мен туғилган куним ҳалок бўлсин... ”
    “Оҳ, агар менинг фиғоним тарозида
    тўғри тортилса эди, ва фиғоним
    билан бирга тарозига азобим қўйилса эди!”
    “Оҳ, агар Аллоҳ мени яксон қилишга
    рози бўлиб, Ўз қўлини узатиб мени
    мағлуб қилса эди!
    Мен шунда-ям тасалли топар эдим,
    Ва шафқатсиз дардимга мен чидар эдим... ”

    “Энди лаб-даҳанимни тутмайман;
    руҳим сиқилар экан, гапираман;
    жоним қайғуда экан, шикоят қиламан... ” “Менинг жоним... ўлимни афзалроқ кўрмоқда
    Ҳаёт менга нафратли бўлди.
    Мангу яшамасман.
    Мендан чекингин,
    Зеро менинг кунларим оворагарчилик ” (Аюб 3:3; 6:2, 8-10; 7:11, 15, 16).
    Пп 112.3

    Шунчалик жафо чекканига қарамай, Аллоҳ Аюб пайғамбарга ўлишига ижозат бермади. Унга келажакнинг имкониятлари кўрсатилди ва умид берилди:Пп 113.1

    “Сен бенуқсон юзинги кўтарурсан ва
    азмкор бўлурсан, ва қўрқмассан.
    Шунда ҳасратингни унутирсан; оқиб
    битган сувдек уни эсларсан.
    Ва ҳаётинг қиём чоғидан ёруғ бўлар;
    Эрта тонг каби очилурсан,
    Ва тинч бўлурсан,
    Зеро умид бор...
    Ётганигда, қўрқитадиган бўлмас;
    Ва кўплар сенга яқин бўлишни хоҳлайдилар;
    Бадкирдорлар қўзлари эса ўчар,
    Паноҳи уларда йўқолар;
    Ва уларнинг умиди сўнар ” (Аюб 11:15-20).
    Пп 113.2

    Маъюслик ва кўнгилсизлик қаъридан Аюб пайғамбар баркамол умиднинг чўққисига кўтарилди, Илоҳий меҳрибонлигига ва Унинг нажот берадиган кучига у тўла- тўкис таваккал қидди. Нақадар ғалабали тантаналик билан у дейди:Пп 113.3

    “Мана, У мени ўлдиряпти; аммо мен умидимни узмайман,
    Зеро У менинг нажотим ”
    “Мен эса биламан, менинг Халоскорим тирик,
    Ва У охирги кунда менинг ушбу
    бўлакланаётган теримни тупроқдан олиб тиклайди;
    Ва мен ўз вужудимда Тангримни кўраман.
    Мен Уни ўзим кўраман, бошқанинг кўзи эмас,
    менинг кўзларим Уни кўради ” (Аюб 13:15, 16; 19:25-27).
    Пп 113.4

    “Худованд Аюбга бўрон ичидан жавоб берди” (38:1), ва Ўз қулига кучининг улуғворлигини кўрсатди. Аюб пайғамбар бир лаҳзага ўз Ижодкорини кўрганида, у ўзидан нафратланди ва “кулу тупроқда тавба қилди”. Шунда Худованд уни қут- баракаларга сазовор қилди ва унинг келгуси ҳаёти беқиёс даражада афзалроқ бўлди.Пп 114.1

    Бизнинг Аллоҳга хизматимиз баркамол бўлиши учун, бизга умид ва жасурлик зарур. Бу фазилатлар эътиқоднинг самарасидир. Маъюслик — гуноҳли ва фаросатсиз ҳислат. Худованд ўз қулларига синовлар ва васвасалар пайтида “меъёрдан ортиқни” беришга хоҳлайди. Илоҳий ишига қарши душманнинг режалари яхши тузилган ва осон амалга ошадиган бўлиши мумкин, аммо энг ҳийлали режаларни бузиш учун Аллоҳнинг қурби етарли. Қулларининг имони етарли даражада синалганини кўрганида, У Ўз ишини керакли вақтда ва керакли йўл билан бажо келтиради.Пп 114.2

    Кўнгли қолганларга ишончли дори бор — эътиқод, ибодат ва меҳнат. Эътиқод ва меҳнат одам жонига кундан- кунга ўсадиган дадиллик ва қаноатланиш ҳислатларини киритади. Сизни зулматли туйғулар ва чексиз маъюслик енгиб чиқмоқдами? Ҳаётингизнинг энг қоронғи дақиқаларида кўрқманг. Аллоҳга имонингизни сақланг. У сизнинг муҳтожлигингизни билади. Унинг куч-қудрати чексиздир. Ўз улкан севги-муҳаббатида ва ҳамдардлигида У толиқмайди. Атаган назрини амалга оширмайди, деб хавотирланманг. У — абадий ҳақиқат. Уни севганлар билан боғлаган аҳдини У ҳеч қачон бузмайди. Ўз содиқ қулларига, уларга керак бўлган даражада У ёрдам беради. Ҳаворий Павел гувоҳлайди: “Аммо Раббим менга шундай деди: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифлиқда тугал бўлади”... Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан” (2 Кор. 12:9, 10).Пп 114.3

    Синов соатида Тангри Таоло Илёс пайғамбарни унутдими? Ҳо, йўқ! Ўзини танҳоликда қолганини ҳис қилганида ҳам, ибодатига жавобан, тоғнинг чўққисини ёритиб осмондан оташ тушганида ҳам, Худованд Ўз хизматкорини баравар севарди. Энди эса Илёс ухлар экан, нозик қўл уни сийпади ва майин товуш уни уйғотди. Ваҳимада у оёғига сакраб турди, паноҳи очилганига кўрқиб югуришга тайёр бўлди. Аммо унга эгилган ҳамдардликка тўлган чеҳра, душман чеҳраси эмас — дўстники эди. Аллоҳ Ўз қулини таъминламоқ учун самодан фариштани юборди. “Илёс пайғамбар бир қараса, боши устида нон ва кўзада сув турган экан”.Пп 114.4

    Таомланиб кучга кирганидан сўнг, Илёс пайғамбар яна уйқуга кетди. Фаришта унинг олдига иккинчи марта келди. Қийналган қочоққа тегиб, у ҳамдардлик ва меҳрибонлик билан унга деди: “Тургин, егин, зеро сени узоқ йўл кутмоқда. Ва у турди, еди ва ичди, ва ўша таом билан қувватланиб, йўлга чиқди, Илоҳий тоғи Ҳўрибгача етмагунча қирқ кун ва қирқ тун юрди” ва борган ерида ғорда паноҳ топди.Пп 115.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents