Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    21- боб - ЭЛИША ПАЙҒАМБАР ХИЗМАТИНИНГ ТУГАЛЛАНИШИ

    Аҳоб подшоҳлигининг кунларида пайғамбарлик хизматига даъват этилган Элишага Исроил салтанатида ўрин топган кўпгина ўзгаришларни кўриш насиб этди. Сурия подшоҳи Азоил даврида, қайси-ки тахтга юксалгач, итоатсиз халқ учун қамчи бўлди, исроилликлар устидан Илоҳий ҳукмлар бир марта эмас бажо келтирилди. Яҳу томонидан ислоҳот қилишда кўрилган жиддий чоралар Аҳоб хонадонининг маҳв этилиши билан якунланди. Сурияликлар билан битмас урушларда Яҳунинг ўринбосари Йўаҳаз подшоҳ, Иорданнинг шарқий томонида жойлашган бир неча шаҳарларни йўқотди. Сурияликлар Исроил ери устидан бутунлай ҳокимлик қозонишлари туюларди. Аммо Илёс пайғамбар бошлаган ўзгартишлар Элиша томонидан давом этилди, натижада кўплар Аллоҳни қидира бошладилар. Баал қурбонгоҳлари ташланиб, секин-секин вайрон бўлди, ҳақиқий Парвардигорга хизмат қилишни хоҳлаганларнинг ҳаётида Илоҳий ниятлар рўёбга чиқа бошлади.Пп 184.1

    Адашган халқига чексиз севги туфайли Аллоҳ сурияликларга Ўз халқига нисбатан қамчи бўлишларига йўл қўйди. Қулаган инсонларга ҳамдардлигида У Яҳуни даъват этди. Ушбу подшоҳ бадкирдор Изавелни ва Аҳобнинг бутун хонадонини мағлуб килиши кутиларди. Яна бир марта азалдан билиш Баал ва Аштортанинг руҳонийларини олиб ташлашга ёрдамлашди, уларнинг қурбонгоҳлари вайрон этилди. Тангри Таоло кўрарди-ки, одамлар васвасага солинмасалар, кўплар мажусийликни қолдириб, ёрдам олиш учун назарини Осмонга қаратардилар, шу сабабли уларнинг бошига фалокатлар тушишига У йўл қўйди. Илоҳий ҳукмлар меҳр-шафқатсиз деб бўлмасди, чунки улар амалга ошганида Худованд шундай қилар эди-ки, Унга илтижо этишга ўрганганларга ушбу ҳукмлар эзгулик келтирарди.Пп 184.2

    Яхшилик ва ёмонлик ўртасида кураш борган вақтда, Аҳоб ва Изавелнинг ҳалокатли ниятларини охиригача етказиш учун шайтон барча имкониятлардан фойдаланишга тиришганида, Элиша пайғамбар Аллоҳ туғрисида ўз гувоҳлигини давом этарди. У қаршилик учратарди, аммо ҳеч ким унинг сўзларига зидлик кўрсатмасди. Уни мамлакатда ҳурмат қилишарди, эҳтиром билан муомала этишарди. Унинг ҳузурига кўплар маслаҳат сўраб келишарди. Изавел даврида Исроил подшоҳи Йўрам ундан насиҳат сўраганди, ва бир сафар, у Дамашқда бўлганида, Сурия подшоҳи Бен- Ҳададнинг элчилари унинг ҳузурига келганлар эди. Подшоҳнинг касаллиги қандай, у ўладими - шуни пайғамбардан билмоқчи эдилар. Ҳақиқат бузилган вақтда ва халқнинг кўпчилиги Худога қарши кўтарилганида, Элиша пайғамбар ҳаммага тўғри гувоҳлик берар эди.Пп 185.1

    Ў3 содиқ элчисини Тангри Таоло ҳеч қачон қолдирмади. Шундай бўлди-ки, сурияликлар Исроил ерига ҳужум қилдилар, Элиша эса исроилликларга Сурия подшоҳининг режаларини аён этиб берганига, униси Элишани ўлдирмоқчи бўлди. Сурия подшоҳи ўз яқинлари билан ҳарбий ҳаракатларига маслаҳатлашиб: “Мен ўз манзилимни мана шу жойда қураман,” - деярди. Подшоҳнинг режасини Аллоҳ Элишага очиб берарди, Элиша эса, ўз навбатида, “исроиллик подшоҳига юбориб: ўша жойдан ўтишга эҳтиёт бўлгин, чунки ўша жойда сурияликлар беркиндилар”, дейишга буюрарди. Ва Илоҳий инсон айтган жойга исроиллик подшоҳ ўз одамларини юборарди ва огоҳлантирарди; ва ўзини бир Марта эмас, икки мартадан кўпроқ сақлаб қолди.Пп 185.2

    Ушбу ҳодиса рўй беришидан Сурия подшоҳининг қалби хавотирланди, у қулларини чақиртириб уларга деди: “менга айтинглар, бизникилардан ким Исроил подшоҳи билан муомалада?” Ва хизматкорларидан бири жавоб берди: ҳеч ким, ҳазратим, менинг подшоҳим; фақат Элиша, Исроилдаги пайғамбар, сен ётоқхонангда айтаётган сўзларингни Исроил подшоҳига такрорламоқда”.Пп 185.3

    Пайғамбардан халос бўлиш учун суриялик подшоҳ буйруқ берди: “боринглар, қаерда эканини билиб олинглар; мен одам юбориб уни қўлга олдираман”. Пайғамбар шу паит Дўтаимда эди, подшоҳ шуни билгач, ўша жойга отлар, аробалар ва катта лашкарни юборди. Ва кечаси келиб, шаҳарни қуршаб олдилар. Эрталаб Илоҳий инсоннинг хизматкори туриб чиқса, мана, шаҳар атрофида лашкар, отлар ва аробалар.Пп 185.4

    Даҳшатга тушган хизматкор янгиликни эълон этмоқ учун Элиша ёнига шошилди: “Афсус-ки! ҳазратим менинг, — деди у, - нима қиламиз?”.Пп 186.1

    “Қўрқма, - жавоб берди Элиша, — чунки биз билан бўлганлар, улар билан бўлганлардан кўпроқдир.” Кейин, хизматкори шунга ишонсин учун, «Элиша ибодат қилиб, деди: “ё Худованд! у қўрсин учун, унинг кўзини очгин”. Ва Худованд хизматкорнинг кўзларини очди ва у кўрди, мана, Элишанинг айланасидаги тоғ оташин отлар ва аробаларга бутунлай тўлиб кетибди.» Илоҳий хизматкори ва қуролланган душман аро самовий фаришталар туришарди. Буюк кучда улар ер юзига тушибдилар, аммо ҳалок қилиш ёки эҳтиром талаб қилиш учун эмас, балки ёрдамсиз қолган, ожиз Илоҳий фарзандларига хизмат қилиш учундир.Пп 186.2

    Илоҳий халқ қийин вазиятга тушганида, ва ҳеч қандай йўл йўқ бўлиб туюлганда, фақат ягона Худованд ҳимоя қила олади.Пп 186.3

    Кўзга кўринмас самовий лашкарни пайқамай суриялик лашкар жасурона олға силжиганида, «Элиша Худовандга ибодат қилди ва: “уларнинг кўзлари кўр бўлсин”, - деди. Ва Элишанинг сўзи бўйича, Худованд уларни ожизлантирди. Ва пайғамбар уларнинг олдига бориб, деди: “бу ўша йўл ва ўша шаҳар эмас; орқамдан юринглар, мен сизларни қидираётган одамга элтиб қўяман”. Ва уларни Самарияга олиб келтирди.Пп 186.4

    Улар Самарияга етиб келганларида, Элиша деди: “Ё Худованд! энди улар кўрсинлар, кўзларини очгин”. Ва Худованд кўзларини очди, улар кўрсалар-ки, Самариянинг ўртасида эканлар. Исроил подшоҳи уларни кўриб Элишага деди: “отажоним, уларга танбеҳ берайликми?” Ва у деди: “йўқ, ўлдирма. Ўлдириш учун сен шамшир ва камонинг билан уларни асоратга туширмадинг-ку? Уларга нон ва сувдан таклкф этгин; есинлар, ичсинлар ва ўз эгасига кетаверсинлар”. Ва подшоҳ уларга катта зиёфат берди, улар едилар, ичдилар. Кейин уларни қўйиб юборди, ва улар ўз жаноби ҳузурига йўналдилар» (4 Под. б-боб).Пп 186.5

    Ўтган воқеалардан сўнг сурияликлар бир қайси вақтгача Исроилни тинч қўйдилар. Кейинчалик, Азоил подшоҳнинг қудратли раҳбарлиги остида, суриялик лашкарлар Самарияни қуршаб олдилар. Шу вақтгача исроилликлар шунчалик оғир вазиятга тушмаган эдилар. Ҳақиқатан фарзандлар ота- боболарининг гуноҳлари учун жазо тортишарди. Узоққа чўзилган қаҳатчиликнинг даҳшатларидан қўрқитилган Исроил подшоҳи маъюсли чоралар кўришга тайёр бўлган пайтда, Элиша каромат қилиб, эртаги кун озодлик келтиради, деди.Пп 187.1

    Эртагиси кун қуёш чиқиш олдидан “Худованд шундай қилди-ки, сурияликлар манзилида аробалар ва отларнинг овози, катта лашкарнинг шовқини эшитилди”, ҳали тонг отмаган эди, улар даҳшатга тушиб “турдилар ва югурдилар”, “ўз чодирларини, отлар ва эшакларини, бутун манзилни бори билан, таом захиралари билан” қолдирдилар. “Ўзларини қутқариш учун”, Иордан дарёсидан ўтгунча, тўхтамай югурдилар.Пп 187.2

    Сурияликлар қочган тунда, очликдан мушкул аҳволга тушган тўртта мохов, сурияликлар манзилига бориб, асоратга ўзларини бермоқчи бўлдилар. Улар инсоний ҳамдардликка умид боғлаб, душман манзилида нонга муҳтожликларини қондирмоқчи эдилар. Айтган жойга етиб борганларида, улар чексиз ҳайратландилар, чунки манзилда на бир одам бўлса агар. Тўсқинлик учратмай, улар “бир чодирга кирдилар, едилар, ичдилар, кумушидан, олтин ва кийим-кечагидан олдилар, ва ўша ердан чиқиб, барини бекитдилар... Кейин ўзларига: биз қилганимиз тўғри эмас, дедилар. Бугунги кун қувончли хабар куни. Агар биз сустлик қилиб, ёруғ кун чиқишини кутсак, айб устимизга тушади.” Улар тезда шаҳарга қайтдилар, қувончли хабарни эълон этдилар.Пп 187.3

    Исроилликлар катта ўлжага эга бўлдилар. Озиқ шунчалик кўп бўлди-ки, “арпанинг икки ўлчови ёмбидан бўлди ва уннинг энг яхшиси ҳам ёмбидан бўлди”, — бир кун олдин Элиша пайғамбар шуни каромат қилган эди. (изоҳ: кумуш ёмби аслида — шеқел, яьни Исроилдаги пул ва оғирлик бирлиги). Яна бир марта бутун мажусий дунёнинг олдида пайғамбар орқали, Худованд сўзи бўйича, Парвардигори Оламнинг исми юксалтирилди (4 Под. 7:5-16).Пп 187.4

    Шу йўсинда йилдан йилга Илоҳий инсон ўз меҳнатини давом этар экан, садоқатли хизмати уни халққа яқинлаштирди ва подшоҳларга доно маслаҳатчи бўлишига имкон берди. Одамлар қўп йиллар мобайнида бутпарастликка берилиб яшаганлари натижасида, халқ унинг ҳалокатли таъсирига берилмай қолмади: Худодан чекинишнинг зулматли кўланкаси ҳамма нарсаларга тушган эди. Аммо Баал олдида тиз чўкмаганлар ҳам топилардилар. Элиша пайғамбар кўпларни Баалга хизмат қилишларидан қайтарди, уларнинг назарини ҳақиқий Худога йўналтирди. Ушбу Илоҳий меҳрибонлигининг исботлари Элишани айнан дадиллантирарди, ва Илоҳий ҳақиқат ҳар бир самимий қалбга етсин учун, пайғамбар буюк илҳом ила ишини давом этарди. Қаерда бўлмасин, у адолатни воизлик қилишга тиришарди.Пп 188.1

    Инсоний нуқгаи назардан Исроил халқининг маънавий янгидан туғилиши имконсиз туюларди. Ҳозирги замонда ҳам ернинг энг олис жойларида Илоҳий хизматкорлар меҳнат қилар экан, ҳаракатлари ўзларига беҳуда туюлади. Аммо ҳақиқатни эълон этиш учун Худованд бир восита танлади ва ушбу восита — Масиҳнинг диний жамоатидир. Унинг зиммасига У махсус ишни бажаришга масъулият юклади, ва агар у Аллоҳга содиқ қолиб, Унинг амрларига риоя қилса, шунда у Илоҳий кучга эга бўлади. Агар ўз даъват этилишига у содиқ қолса, унинг учун ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмас. Бўронда қамиш қандай тебранса, душман унинг олдида шундай кучсиз бўлади.Пп 188.2

    Агар черков, яъни диний жамоат, дунё билан алоқасини узиб, Масиҳ адолатининг либосига кийинса, унинг учун ёруғ шон-шарафли куннинг тонги отади.Пп 188.3

    Аллоҳ, Унга ишонадиган солиҳ бандаларини, руҳи тушганларни ва имонини йўқотганларни дадиллантиришга даъват этмоқда. Умиднинг асирлари, Худовандга мурожаат қилинг! Аллоҳда, барҳаёт Тангрида куч-қудрат қидиринг! Унинг кучига, Унинг қутқаришга тайёргарлигига тебранмас камтарона эътиқодингизни намоён этинг! Агар биз ишонч билан Унинг қудратига таянсак, шунда У ажойиб тарзда энг умидсиз, қўрқинчли вазиятни ўзгартади ва шу билан ўз моҳиятини намоён этади.Пп 188.4

    Элиша пайғамбарнинг бутун Исроил бўйлаб саёҳат қилишга кучи етганича, у пайғамбарлик мактабларни барпо этишда сўнмас қизиқиш кўрсатди. Худо доимо унинг ёнида эди. Унга керакли сўзларни эслатарди, мўьжизалар қилишига куч берарди. Бир куни “пайғамбарлар ўғиллари Элишага дедилар: “мана, сенинг ҳузурингда биз яшаган жой бизлар учун тор; Иорданга бориб, ҳар биримиз битта-битта ходадан олайлик, ва яшаш учун ўзимизга жой қурайлик ” (4 Под. 6:1, 2). Элиша улар билан биргаликда Иорданга йўл олди: балки дадиллантириш ва насиҳат бериш керак бўлар, балки мўъжизада зарурат туғилар. “Ва қайси бири ходани қулатганида, болтаси сувга тушиб кетди. Ва у бақирди ва ё, менинг ҳазратим, деди. Болтани вақтинчагина бировдан олган экан. Илоҳий инсон: қаерга тушди? — деб сўради. Униси тушган жойини кўрсатди. Пайғамбар дарахтдан кесиб олди, болта тушган жойга ташлади, ва болта сузиб чиқди. Ва у: болтангни олгин, деди. Униси қўлини чўзиб болтани олди.”Пп 189.1

    Элиша пайғамбарнинг хизмати шунчалик самарали бўлди-ки, у шунчалик улкан таъсир кўрсата олди-ки, ҳатто ўлим тўшагида ётганида ҳам, у ёш подшоҳ Йўашнинг эътиқодини ўзгарта олди — бутпараст, Аллоҳга нисбатан ҳурмат деган нарсани билмаган подшоҳ, пайғамбарни Исроил отаси деб тан олди, танқидий вақтда унинг халқ орасида ҳозирлиги отлиқ ва аробалардан қимматлироқ эканини эътироф этди. Ёзув баён этмоқда:” Элиша касалликка дучор бўлди ва шу касалликдан кейинчалик ўлди. Унинг ҳузурига Исроил подшоҳи Йўаш келиб, устида йиғлади ва: отажоним! отажоним! Исроилнинг аробалари ва отлиқ лашкари унинг!” - деярди ( 4 Под. 13:14).Пп 189.2

    Азоб чекиб, ёрдамда муҳтож бўлганлар учун пайғамбар доно ва ҳамдардли ота эди. Ва айни пайтда у бетавфиқ ўсмир-подшоҳдан ўгирилмади; у ўз баланд мавқеига сазовор бўлмаса-да, Элишанинг маслаҳатига ҳаддан зиёд муҳтож эди. Даставвал билими туфайли Худованд подшоҳга олдинги хатоларини тузатиш учун салтанатини ҳақиқат ва адолат асосларида мустаҳкамлаш учун имконият берарди. Сурияликлар, шу пайтга Иорданнинг шарқий ерини эгаллаган бўлсалар-да, мағлубиятга йўлиқишлари лозим эди. Яна бир марта Аллоҳ адашган Исроилнинг манфаатини кўзда тутиб, Ўз қудратини намоён этмоқчи бўлди.Пп 189.3

    Ўлим соати яқинлашган пайғамбар подшоҳга, ўз қўлига “камон ва ўқларни” олишига буюрди. Йўаш бўйсунди. Шунда пайғамбар унга деди: “Қўлингни камонга қўйгин. Ва у қўлини қўйди. Элиша пайғамбар ўз қўлини унинг қўли устига қўйиб: деразани шарқ томонга очгин” — деди. Шарқда, Иорданнинг нариги томонидаги шаҳарлар сурияликларнинг қўлида эди. Подшоҳ панжарали деразани очди, ва Элиша унга ўқ отишига буюрди. Ўқ ўз нишонига учиб кетганида, Муқаддас Руҳнинг таъсирида бўлган Элиша: “Бу Худованддан халос этилиш ўқи ва Сурияга қарши халос этилиш ўқи, ва сен сурияликларни Афекда тамоман мағлуб этасан,” — деди.Пп 190.1

    Кейин пайғамбар подшоҳнинг имонини синади. Йўашга ўқларни қўлига олишига буйруқ бериб: “Ерга ургин,” — деди у. Подшоҳ уч марта ерга урди ва тўхтади. “Сен беш ёки олти марта уришинг лозим эди, — маъюсликда пайғамбар хитоб қилди, - шунда сен бутунлай сурияликларни енгиб чиқардинг, энди эса фақат уч марта уларни мағлуб этарсан” (4 Под. 13:15-19).Пп 190.2

    Кимда-кимга Худо масъулиятли лавозимни ишонтирган бўлса, улар юқоридаги баёнотдан сабоқ олишлари мумкин. Белгили ишни бажариш учун Худованд йўл очганида ва муваффақият қозонишга ваъда берганида, Унинг танланган қули ваъда қилинган натижага етишиш учун кучи борича ҳаракат қилиши керак. Муваффақият ташаббусга ва саботлиликка муносиб қозонилади. Агар Илоҳий фарзандлари, улардан талаб қилинадиган ишни тинмай бажарсалар, фақат шундагина Парвардигори Олам Ўз фарзандларининг фойдаси учун мўъжизалар қила олади.Пп 190.3

    Элиша пайғамбар Йўашга насиҳат бериб, уни дадиллантирганидан сўнг, унинг ҳаёти узилди. Илёс пайғамбарнинг руҳи тўлиқ даражада устига қуйилган инсон охирги соатгача даъват этилишига муносиб бўлиб қолаверди. У ҳеч қачон тебранмади, Жабборнинг куч-қудратига бўлган имонини йўқотмади. Ҳар қачон олдида йўл ёпилгандай, деб туюлганида, у ишонч билан олға юришни давом этарди, ва Аллоҳ унинг ишончини мукофотлаб, унга юрар йўлини кўрсатарди.Пп 190.4

    Элишага ҳазрати кетидан оташли аробада осмонга юксалиш насиб этмади. Кўпга чўзилган дарди уни тўшакка боғлади ва шунга Худованд йўл қўйди. Кўп соатлар давомида мажолсиз бўлиб қолган пайғамбарнинг вужуди қийналганида, унинг имони, олдинги кунлардагидек, Илоҳий назрларда ором топарди, ва у доимо ўзининг атрофида тинчлик ва тасалли келтирадиган самовий элчиларни кўрарди. Қачонлардир у Дўтаимнинг тепаликларида уни ҳимоя қиладиган самовий лашкарни, оташли аробаларни ва отлиқларни кўрган эди; ҳозирги пайтда ҳам ҳимоячи- фаришталарнинг борлигини у сезарди. Бутун ҳаёти мобайнида у тебранмайдиган имонини сақлади ва, Илоҳий даставвалликни ва Унинг меҳр-шафқатини билишда борган сари Парвардигорига таваккал қиларди; ўлим уни чақирганида, у меҳнатидан ором топишга тайёр бўлди.Пп 191.1

    “Ўз азизларининг ўлими Худованд назарида бебаҳодир” (Заб. 115:6). “Солиҳга ўлимида ҳам паноҳ бор” (Ҳик. 14:32). Тўлиқ ишонч билан Элиша пайғамбар: “Бироқ менинг жонимни Худо ўлим панжасидан қутқариб қолар, Узи мени қабул қилар”, — деб саночининг сўзларига қўшила оларди (Заб. 48:16). “Мен биламан-ки, менинг Халоскорим тирик, ва У охирги кунда тупроқдан менинг парчаланаётган теримни қайта тиклайди” (Айюб 19:25), деб қувонч билан у шаҳодат бероларди. “Мен эса салоҳ ила Сенинг сиймонгни кўргайман, уйғонганим замон Сенинг дийдорингга тўярман” (Заб. 16:15).Пп 191.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents