Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    25-боб - ИШАЪЁ ПАЙҒАМБАР ДАЪВАТ ЭТИЛИШИ

    Сулаймон оламдан ўтганидан сўнг икки аср давомида, Яҳудо ва Бенямин ерларида Ҳўшея подшоҳлигидан бошқа ҳеч бирси эзгу қисматга эга бўлмади. Кўп йиллар мобайнида бу подшоҳ салтанатига фаросатли раҳбарлик кўрсатди. Унинг лашкари, Осмон инояти билан фойдаланиб, олдин душман забт этган ерлардан баъзи қисмини қайтариб олди. Шаҳарлар қайта тикланди ва маҳкамланди, атрофдаги халқлар аро миллатнинг вазияти тобора мустаҳкамланди. Савдо яна ривожлана бошлади ва бошқа халқларнинг бойлиги дарёдай Қуддусга оқиб келадиган бўлди. Ҳушеянинг исми “узоққа тарқалди, чунки у ажойиб тарзда ўзини иҳота қилиб олди ва кучли бўлди” (2 Воқ. 26:15).Пп 219.1

    Аммо бу фаровонлик маънавий ривожланиш билан кузатилмасди. Ўтган йиллардагидек маъбадда диний хизмат давом этарди ва барҳаёт Аллоҳга топиниш учун кўпчилик йиғилишарди, аммо аста-секин оддийлик ва самимийлик мағрурликка ва формализм кўринишларига ўрин берди. Ҳўшея тўғрисида шундай дейилган: “Аммо у кучга киришганида унинг қалби ҳалок бўлишига ифтихорланди ва у Худонинг олдида жиноятчи бўлди” (16-оят).Пп 219.2

    Унинг гуноҳи ўзига ишонишда эди, ва бу гуноҳ ҳалокатли оқибатларга олиб келди. Азалдан Бўлганнинг кўрсатмаларига муносиб фақат Ҳоруннинг авлодидан чиққанлар диний хизматни ўташга ҳуқуқлари бор эди. Ҳўшея аниқ ёзилган кўрсатмани оёқ ости қилиб, “тутатқи қурбонгоҳида хушбўй тутатқилар тутатиш учун” муқаддас маконга кирди. Олийруҳоний Азариё ва унинг ёрдамчилари подшоҳга ёлвориб, жиноятли қадамини тўхтатмоқчи бўлдилар. “Сен қонунсизлик қилдинг, — дейишарди улар, — ва қилган бу ишинг сени улуғламайди” (16, 18-оятлар).Пп 219.3

    Подшоҳни фош қилишга кимнинг ҳақи бор экан? — Ҳўшея қаттиқ ғазабланди. Аммо руҳонийларнинг эътирозини менсимасликка ва муқаддас маконни ҳаромлашга унга ижозат берилмади. Қаҳр-зўғим унинг бағрини тўлдирган вақтда тўсатдан Илоҳий ҳукм бошига тушди: Ҳўшеянинг пешанасида мохов касаллигининг биринчи белгиси пайдо бўлди. Маъюсликда у маъбад ҳовлисидан югурди, токи ҳеч қачон унга яқинлашмаслик учун. Шу ҳодисадан кейин подшоҳ яна бир неча йил яшади, аммо охирги кунигача у мохов бўлиб қолаверди ва шунинг билан ҳаммага намоён бўладиган намуна эди. На баланд мавқе, на узоқ йиллар давомидаги садоқатли хизмат ўзбилармонлик гуноҳини оқлай олмасди; бу гуноҳи унинг салтанатининг охирги йилларини нуқсонлади ва устига Осмон ҳукмини жалб қилди.Пп 220.1

    Аллоҳ юз-хотирчилик қилмайди. “Агар шу ернинг инсонларидан ёки ажнабийлардан ким бўлмасин, ўжар қўли билан ярамас иш қилиб қўйса, у Худовандни ҳақоратлайди: ўша жон халқнинг ичидан маҳв этилур” (Чўл. 15:30).Пп 220.2

    Ҳўшеянинг пешанасига тушган жазо ижобий тарзда унинг ўғлига таъсир қиладигандек туюларди. Йўтам отаси ҳаётининг охирги йилларида ўз елкасига мамлакат учун масъулиятни кўтарди ва Ҳўшея ўлганидан сўнг тахтга чиқди. Йўтам тўғрисида ёзилган: “У Худованд назарида маъқул ишлар қиларди: отаси қандай ҳаракат қилган бўлса, унинг хатти-ҳаракатлари ҳудди шундай эди. Фақат тепаликлар бекор қилинмади, халқ ҳалигача тепаликларда қурбон келтирарди ва тутатқилар тутатарди” ( 4 Под. 15:34, 35).Пп 220.3

    Ҳўшея подшоҳлиги якунлаганида ва мамлакатни бошқариш оғирлиги асосан Йўтамга тушганида, ёш Ишаъё, — унинг келиб чиқиши подшоҳлар сулоласидан эди — пайғамбарлик хизматига даъват этилди. Илоҳий халққа ортиқча хавф таҳдид қилган вақтда Ишаъё Аллоҳнинг элчиси ва хабарчиси бўлди. Шимолий Исроил Сурия билан бирлашиб, лашкарлари Яҳудияга хужум қилганини пайғамбар ўз кўзлари билан кўриши лозим бўлди; оссурияликлар ўз манзилларини салтанатнинг бош шаҳарлари атрофида қурганларини кўриш унга насиб этди. Самариянинг қулашини ва ўн исроиллик қавмларнинг тарқатилишини у бошидан кечириши керак бўлди. Оссурия лашкарлари томонидан Яҳудия кўпмартали ҳужумга йўлиққанини у кўради, забт этилган Қуддусни фақат Худованднинг ажойиботли қатнашиши вайрон бўлишидан кутқарганини у кўради. Жанубий подшоҳликка жиддий хавф таҳдид қиларди, ва у Илоҳий мудофаадан маҳрум бўлганида, Оссурия лашкарлари бутун Яҳудияни забт этишга тайёр бўлдилар.Пп 220.4

    Аммо ташқи таҳликалар нақадар жиддий туюлмасин, улар ички таҳликалардан ҳалокатли эмасди. Халқнинг қайсарлиги Илоҳий хизматкорининг жонини чексиз қийнарди ва унга катта қийинчиликлар келтирарди. Бошқа халқларга ёруғлик бўлишга тайинланган яҳудийларнинг чекиниши ва исёнкор руҳи, Илоҳий ҳукмларига сабаб бўлди. Шимолий подшоҳликнинг тамоман қулашини тезлатган қонунсизликлар энди Яҳудияни ҳам тушкунликка йўлиқтирди. Ўз вақтида Омўс ва Ҳўшея пайғамбарлар қатъий суратда Шимолий подшоҳликнинг қонунсизлигини фош қилган эдилар.Пп 221.1

    Халқнинг иқтисодий аҳволига келганда, тасвири айнан қувончсиз эди. Бойликка интилишда одамлар уй устига уйлар ва дала устига далалар сотиб олишарди (Иш. 5:8-га қаранг). Адолат деган тушунча бузилган, камбағалларга нисбатан ҳамдардлик дегани умуман сезилмасди. Ушбу хатти- ҳаракатлар тўғрисида Худованд дейди: “Камбағалдан талон- торож қилиб олинган - сизнинг уйларингизда... сизлар Менинг халқимни сиқувга олиб, камбағални зулм этмоқдасизлар” (Иш. 3:14,15). Ҳатто бечораларни ҳимоя қилишга тегишли бўлган доҳийлар уларнинг дод-фарёдига, бева ва етимларнинг эҳтиёжларига бепарво қолишарди. (Иш. 10:1, 2-га қаранг).Пп 221.2

    Ҳокимият ва бойликдан завқланиш мағрурликни қўзғотди, эҳтиросли томошалар ва тўхтатиб бўлмайдиган ичкиликбозликни туғдирди ( Иш. 2:11, 12; 3:16, 18-23; 5:22, 11, 12). Ишаъё пайғамбар кунларида бутпарастлик ҳеч кимни ажаблантирмасди. Қонунсизлик оммавий тарзда шунчалик тарқалди-ки, Аллоҳга содиқ қолганларнинг камдан-камига ҳам, васвасаларга дучор бўлиб, ўзини йўқотиб қўйишга, кўнгилсизланиб маъюсликка тушишларига хавф пайдо бўлди. Исроилга нисбатан бўлган Илоҳий фикр шартсиз ютуқсизликка йўлиққанидай, ва исён кўтарган халқни Садўм ва Гамўранинг тақдири кутганидай туюларди. Ҳўшея салтанатининг охирги йилларида даъват этилган Ишаъё пайғамбар Илоҳий халқига огоҳлантириш ва фош қилиш хабарини етказиши лозим бўлди. У устига Аллоҳ қўйган масъулиятдан бош тортмоқчи бўлгани ажиб эмас. Қаттиқ қаршилик учратишига у шубҳаланмасди ва шуни яхши тушунарди. Ўз ожизлигини сезиб, халқнинг қайсарлигини ва имонсизлигини била туриб, вазифасини бажаришига кўзи етмас эди. Нима қилиши керак? Мушкул аҳволда вазифасидан кечсинми ва шунинг билан яҳудий халқига бутпарастликда ҳалок бўлишига йўл берсинми? Наҳотки Найнаво худолари ер юзида ҳокимлик қилишни давом этсалар, самодаги Аллоҳ эса тарк этилса?Пп 221.3

    Кунлардан бирида Ишаъё маъбадга киришда ўхшаш хаёллардан хавотирланиб турганида, тўсатдан кўрди-ки, маъбаднинг дарвозаси ва ички пардаси йўқ бўлгандай, унинг муқаддаслар Муқаддаси очилганини. Пайғамбар оёғи ҳеч қачон босмаган ички муқаддаслар Муқаддасига унга назар солишга ижозат берилди. Ваҳийда у баланд ва юксалган арши аълода ўтирган азалдан Бўлганни кўрди, либосининг четлари бутун маъбадни тўлғизарди. Тахтнинг иккала томонида самовий зотлар туришарди, улар юзларини қоплаб, буюк эҳтиромликда ўз Ижодкорига хизмат қилишарди ва тантанали бир овозада: “Муқаддас, муқаддас, муқаддас Сарвари Коинот! Бутун ер Унинг шон-шуҳратига тўла! — деб хитоб қилишарди (Иш. 6:3). Уларнинг овози товушидан устунлар ва лубнон дарвозалар тебрана бошлагандай туюларди. Шарафлаш давом этди, маъбаднинг ичи мадҳ садосига тўлди.Пп 222.1

    Ишаъё Худованднинг шон-шуҳратини ва улуғворлигини кўрганида, Унинг поклигини ва муқаддаслигини у англади. Ижодкорнинг қиёссиз мукаммаллиги ва ўзларини Унинг танланган халқи сифатида санаган Исроил ва Яҳуданинг гуноҳкор ҳаёти ўртасида нақадар айирмаси каттадир! У ўзини ҳам шу онда Яҳудо халқининг қаторида бўлганини аниқ ҳис қилди! “Вой, шўрим, - хитоб қилди у, - мен ҳалок бўлдим! зеро мен нопок лаб-даҳанли инсонман, ва шунингдек нопок лаб- даҳанли халқ ичида яшаяпман, — ва менинг кўзларим Подшоҳни, Сарвари Коинотни кўрди” (5-оят). Маъбаддан чиқадиган Илоҳий ҳозирлигининг ёғдуси ичида у ўз камолсизлигини кўрди, ва шундай ҳолатда унга ишонтирилиб берилган вазифани ҳеч қачон бажара олмаслигини тушунди. Аммо уни дадиллантириш учун ва унинг зиммасига юкланган буюк ишни бажаришда илҳомлантириш учун унга самовий Зот юборилди. У қурбонгоҳдан ёниб турган кўмирни олиб, қуйидаги сўзлар билан Ишаъёнинг лабларига тегизди: “Мана, бу сенинг лабларингга тегди, қонунсизлигинг сендан олинди ва гуноҳинг покланди”. Шунда савол бераётган Илоҳий овоз эшитилди: “Мен кимни юборайин? Ва Бизлар учун ким боради?” Ва Ишаъё жавоб қайтарди: “Мана мен, мени юборгин” (7, 8-оятлар).Пп 222.2

    Кейинги буйруқни кутаётган хабарчига самовий элчи деди: “Боргин ва ушбу халққа айтгин: қулоғингиз билан эшитасиз, лекин англамайсиз; кўзларингиз билан назар соласиз, аммо кўрмайсиз. Зеро ушбу халқнинг бағри тош бўлган, қулоқлари билан эшитишга қийналадилар, кўзларини юмганлар, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди ва қалблари билан англамайдилар, ва Мен уларни даволайин деганимда - қайтмайдилар” (9, 10-оятлар).Пп 223.1

    Пайғамбар ўз бурчини тушунди. Ҳукмрон бўлган ёвузликка қарши у овозини баланд чиқармоғи лозим. Аммо Аллоҳ томонидан дадиллантириш сўзларини эшитмай, у ишга тутинишга жасурланмасди. “Узоқ вақтгачами, ё Худованд? — сўради у (11-оят). Сенинг танланган халқингдан, надомат чекиб даволаниши учун, ким шуни тушунади?”Пп 223.2

    Аммо адашган Яҳудия учун унинг жони беҳуда ташвишга солинмади. Авлодлар давомида кўпаётган ёвузлик шу замонларда бутунлай қирилиб ташлана олмаса-да, унинг хизмати муваффақият қозониши лозим эди. Бутун ҳаёти давомида у сабр-тоқатли ва жасоратли устоз — умид туғдирадиган ва ҳукм чиқарадиган пайғамбар бўлиши кутиларди. Илоҳий ният албатта амалга ошади ва Ишаъё пайғамбар фаолиятининг самараси, барча содиқ Илоҳий элчиларининг самаралари каби, ҳамма нарсада ўзини намоён этиб сезилади. Қолдиқ қутқарилади. Шундай бўлиши учун исёнкор халққа огоҳлантйришлар ва ундаш насиҳатлар юборилиши лозим эди. Худованд деди: “Шаҳарлар бўшамагунча ва истиқомат қилувчиларсиз, уйлари эса одамларсиз қолмагунча, ва ер бутунлай бўшамагунча. Ва Худованд инсонларни ер юзидан қириб ташлайди ва ер юзида буюк харобалик бўлади” (11, 12-оятлар).Пп 223.3

    Тавба қилмаганларнинг устига тушиши лозим бўлган шиддатли чоралар — уруш, асорат, етишмовчилик, халқлар аро ҳокимиятни ва таъсирни йўқотиш —бир мақсад билан буларнинг ҳаммасига Аллоҳ йўл қўйди. Юқорида айтилган ҳодисаларда ҳақоратланган Илоҳий қўлини тан олиб, одамлар нажот топа олсинлар эди. Шимолий салтанатнинг ўн қавми тезда халқлар аро тарқатилади, уларнинг шаҳарлари бўшайди, душман лашкарлари ерларига қайта-қайта қақшатқич ҳужум қилаверади. Ҳатто Қуддус пировардида қулайди, ва Яҳудия аҳолиси асоратга кетади. Аммо назр аталган диёр то абад унутилиб қолдирилмайди. Самовий элчи Ишаъё пайғамбарга юпатқичли сўзларни топширди:Пп 224.1

    “Ва агар унда ўндан бир қисми қолса, ва қайтса, ва у янада вайрон этилса; аммо, “теревинф” ва эман кесилганида, илдизлари қолганидай, худди шундай муқаддас уруғ. унинг илдизи бўлур” (Иш. 6:13).Пп 224.2

    Илоҳий қасд якунида тантана қилишига умид боғлаган бу сўзлар Ишаъё пайғамбарни дадиллантирди.Пп 224.3

    Ер кучлари Яҳудияга кўтарилса ҳам — ҳечқиси йўқ. Илоҳий элчиси тушунмовчилик ва қаршилик учратганида ҳам — хор бўлмас. Ишаъё Худовандни, Сарвари Коинотни кўрди; у самовий зотларнинг садосини эшитди, “бутун ер Унинг шон-шуҳратига тўлган,” Яҳудиянинг Худодан чекинган халқига азалдан Бўлганнинг хабари Муқаддас Руҳнинг кучли таъсири билан кузатилади — унга ваъда берилди ва пайғамбар, унинг олдида турган вазифаси учун керакли куч- қувват олди. Узоқ ва қийинчиликларга тўлган ҳаётининг оқимида Ишаъё пайғамбар кўрган ваҳийни эслаганида, у янгидан илҳомланарди ва юпанарди. Олтмиш йилдан ортиқ у умид пайғамбари сифатида яҳудий халқига мурожаат қилиб яшади; у имоннинг келгуси тантанасига тебранмай ишонарди ва жасоратли воиз эди.Пп 224.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents