Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    39-боб - БОБИЛ САРОЙИДА

    (Дониэл Китобининг 1-бобида асосланган)

    Бобил асоратига олиб кетилган Исроилнинг фарзандлари ичида масиҳийлар — Масиҳга бутунлай вафодор бўлган эрлар бор эди; уларнинг диний асосларига нисбатан садоқати пўлатдай қаттиқ эди; улар худбинлик таъсиридан ўзларини эркин ҳис қилишарди, шахсиятпарастлик уларга умуман нотаниш эди, балки Аллоҳга эҳтиром этишарди. Асорат диёрида улардан Илоҳий ниятни бажо келтириши кутиларди, Илоҳий ният эса — азалдан Бўлганни таниб билиш натижада етишган иноятларда мажусийлар билан кўмаклашишдан иборат эди; бегона юртда Унинг намоёндалари бўлишлари лозим эди. Улар бутпарастлар билан ҳеч қачон келиша олмасдилар; барҳаёт Аллоҳга топинар экан, ўз эътиқодини ҳаммадан юқори қўйиб, Тангри Таоло билан бўлган муомалаларининг қадрига етсинлар эди. Ва улар шуни бажардилар. Фаровон йилларида ва мусибат кунларида улар Аллоҳни шарафладилар, У эса уларни ҳурматларди.Пп 346.1

    Азалдан Бўлганга сиғинадиганлар Бобил юртида асир бўлганлари сабабли ва Илоҳий маъбаддан олиб кетилган муқаддас идишлар Бобил худоларининг маъбадига тушгани сабабли, ғолибларда, яҳудийлик дини ва удумларини масхара қилиб, ўз дини ва удумларини афзалроқ кўриб, мақтанишга баҳона туғиларди. Аммо Исроилнинг чекиниши туфайли бошидан кечирган камситилиши орқали, Худованд Бобил аҳолисига Ўз олий ҳокимиятига, талабларининг муқаддаслигига ва итоатликнинг мақбуллигига аён исботлар берди. Ва бу исботларни У фақат бир усул орқали узата оларди — Унга вафодор қолганлар орқали.Пп 346.2

    Аллоҳга содиқ бўлган фарзандлари ичида Дониэл ва унинг уч дўсти ажралиб туришарди, улар Парвардигор билан бўлган бирликнинг намунаси эдилар. Бу ёш йигитлар подшоҳлар қавмига тегишли экан, қиёслаганда оддий яҳудиялик хонадонлардан чиқиб, ер юзидаги энг қудратли подшоҳнинг даргоҳига олиб келтирилдилар. Навуходнесар ўз сардори Ашфаназга мурожаат этиб, Исроил ўғилларидан подшоҳу амирлар қавмидан ўсмирлар келтирилсин, деб бўйруқ берди. Уларнинг бадани бенуқсон, афтидан соғлом, ҳикматда моҳир, ҳар қандай фанда соҳибкор ва дониш, таълим олишда — хушфаҳмли, забони ақлли, подшоҳ саройида хизматга яроқли бўлсинлар эди”.Пп 346.3

    “Улар аро Яҳудо ўғилларидан Дониэл, Ҳананиё, Азаръё ва Мисоил сайланди”. Навуходнесар ушбу кўпваъдали қобилиятли ёшларни кўргач, уларга муносиб билим бермоқчи бўлди; кейинчалик унинг салтанатида улар муҳим лавозимларга эга бўлсинлар эди. Келажакда жиддий меҳнатга тайинланганлари сабабли, улар уч йилда халдейлар тилини ўрганиб, давлатнинг атоқли эрлари каби маълумот олишлари кутиларди.Пп 347.1

    Дониэл ва ўртоқларининг исмлари халдеялик худоларнинг номларига алмаштирилди. Яҳудиялик ота- оналар боланинг исмига катта аҳамият беришарди. Кўпинча фарзандининг табиатида ижобий хусусиятларни орзу қилган ота-она, хоҳишига муносиб исм қўйишарди. Саройнинг сардори, унинг тарбиясига ўсмирлар топширилган экан, исмларини ўзгартди: Дониэл — Балташар, Ҳананиё — Шадрах, Мисоил — Мешах ва Азаръё — Абдунаби бўлдилар”.Пп 347.2

    Яҳудиялик динидан кечиб, мажусийликни тан олишларига Навуходнесар йигитларни зўрламади. Аста-секин униси ҳам бўлар, деб умидланди. Уларга мажусий исмлар бериб, ҳар куни мажусий одатлари билан учрашишга ва қизиқарли удумларига қатнашишга шароит тузиб, подшоҳ бора-бора уларни оталарининг имонидан оздирмоқчи эди, ва улар натижада бобилликлар динини қабул қиладилар, деб ҳисобларди.Пп 347.3

    Энг бошида улар қатъий равишдаги синовга дуч келдилар. Уларга таом подшоҳнинг дастурхонидан тайинланди. Шунинг билан подшоҳ уларга нисбатан ўз мехрини ва ғамхўрлигини намоён этмоқчи бўлди. Подшоҳ дастурхонидан таомнинг фақат бир қисмигина санамларга тақдим этилса-да, бутуниси бобиллик худоларига бағишланарди ва уни истеъмол қилиш ушбу худоларни ҳурматлаш эди. Азалдан Бўлганга вафодорлик Дониэл ва унинг дўстларига ўхшаш таомланишда иштирок этишга ижозат бермасди. Агар улар ҳақиқатда еб-ичмай, дастурхон атрофида ўтирсалар ҳам, бу ҳолат ўз динидан тонганларини, мажусийлар билан қўшилиб, Илоҳий қонуннинг асосларини бузганларини гувоҳларди.Пп 347.4

    Подшоҳ дастурхонидаги таом ва шароб билан лаззатланиш ривожланишларига тақдирий тўсқинлик бўла оларди ва улар бунга йўл қўймас бўлдилар. Надоб ва Абиҳуд тарихи уларга яхши таниш эди, чунки улар нафсини тия билмаслигининг оқибати Мусо Китобларининг ўралма битикларида мухрланган. Шаробни истеъмол этиш уларнинг жисмоний ва онгли ҳолатига ҳалокатли таъсир кўрсатишини улар тушунардилар.Пп 348.1

    Дониэл ва оғайниларини ота-оналари қатъий суратда нафсни тийиш руҳида тарбияладилар. Ўз қобилиятларини улар қандай истифода қиладилар - Аллоҳ билгиси келади, - шунинг учун улар ўз кучларини сақлаб сарф этишлари керак. Шундай тарбия Дониэл ва унинг дўстларини бузуқ ва ҳашаматли бобиллик саройининг салбий таъсиридан ҳимоя қиларди. Уларнинг атрофидаги васвасалар кучли бўлса ҳам, улар пок қолаверишарди. Ёшликда ўрганилган Илоҳий Калом ва Худованднинг фаолияти онгли равишда фаҳмланиб, уларни мустаҳкамлади, ва ҳеч қандай кучлар ўрганилган асослардан уларни бездира олмас эди.Пп 348.2

    Агар Дониэл хоҳлаганида, у асоратда экан, бир баҳона топиб, риёзат чекмай қўйса бўларди. Подшоҳ ва унинг раҳмига қарам эканига ўзини оқлаб, унинг дастурхонидан таом ва шаробни истеъмол қилишига сабаб топа оларди; акс ҳолда Илоҳий таълимотга эътибор берганида, у подшоҳни ҳақорат қилмоқда ва ўз мавқеини ва ҳатто ҳаётини йўқотиши мумкин. Илоҳий амрни бузиб, у подшоҳнинг луфти- карамини сақлаб қоларди, маърифатга етишиб, барча фоний неъматларга эга бўларди.Пп 348.3

    АMMO Дониэл тебранмади. Энг қудратли ҳокимнинг илтифотидан кўра, ўз ҳаётидан кўра, Аллоҳнинг маъқуллашига сазовор бўлиш унинг учун афзалроқ эди. Ҳеч нарсага қарамай у Парвардигорига садоқатли қолишни танлади. У “ўз кўнглида подшоҳ дастурхонидан таомланмасга ва подшоҳ ичадиган шароб билан ўзини ҳаромламасга жазм этди”. Оғайнилари ҳам унга қўшилдилар.Пп 348.4

    Ўз қарорида ёш яҳудийлар ўзбилармонлик намоён этмадилар, балки ҳамма хатти-ҳаракатларида Аллоҳга таваккал қилишарди. Улар бошқалардан устун келишни хоҳламасдилар, балки ўз Парвардигорини ориятсиз қилмас учун, бошқалардан фарқланишни сайладилар. Arap шароитнинг зўрлашига берилиб, улар ёвузлик билан тотувликка келишганларида, уларда бора-бора ёвузликка нафратланиш ҳислар сустлашиб, балки яхши-ёмонни ажрата олмайдиган бўлишарди ва Илоҳий асослар бузиларди. Бир нотўғри қадам кетидан иккинчиси қилинарди, натижада Осмон билан алоқаси узилиб, улар васвасанинг қурбони бўлиб қулашарди.Пп 349.1

    “Аллоҳ Дониэлни сарой сардорининг луфти-карамига насиб этди”, ва унинг таом билан ўзини ҳаром қилмас хоҳиши ҳурмат билан қабул қилинди. Фақат бир нарсада сардор тебранарди. “Аммо подшоҳдан, ўз эгамдан қўрқаман мен, чунки таом ва ичимликни у ўзи сизларга тайинлади, — тушунтирди у Дониэлга, — зеро юзларингиз сизга тенгдош бўлган ўсмирларникидан озғинроқ эканини кўриб қолса, подшоҳ олдида бошимни уятга қолдирасизлар”.Пп 349.2

    Ва Дониэл уларга хизмат қилиш учун алоҳида қўйилган дастурхончига мурожаат этди ва подшоҳ дастурхонидан уларга таом берилмасин, деб илтимос қилди. У синов ўтказилишига таклиф этди: ўн кун давомида улар оддий овқат билан таомланишади, айни вақтда тенгдошлари олдингидай подшоҳ дастурхонидан таомланаверишади.Пп 349.3

    Амелсар исмли хизматкор подшоҳ ғазабидан қўрқса ҳам Дониэл билан келишди, Дониэл эса, ғалаба унинг тарафида бўлишини олдиндан биларди. Ўн кун ўтди, сардорнинг хавфи тасдиқланмади. Аксинча, “шоҳнинг ноз-неъматларини истеъмол қилган тенгдошларидан кўра уларнинг чеҳралари гўзалроқ, баданлари эса тўлароқ ва бақувват бўлиб чиқди”. Ташқи қиёфаси билан яҳудиялик йигитлар ўз тенгдошларини анча ўта кетганлар эди. Натижада Дониэл ва унинг ўртоқлари оддий овқат билан таомланишга ижозат олдилар ва ўқиш вақти давомида шундай бўлди.Пп 349.4

    Уч йил мобайнида Дониэл ва унинг дўстлари китобларни ўргандилар, халдейлар тилини ўзлаштирдилар. Ҳаётларининг оқимида ўз Парвардигорига содиқ қолавериб, доимо Унинг кучига таяндилар. Ўзидан кечиб нишонга интилишарди, унга тиришқоқликни ва саботлиликни қўшишарди. Улар подшоҳ даргоҳида ҳаёт кечиришларига мағрурланмасдилар, шахсиятпараст ҳислар уларга нотаниш эди; Чексиз Доноликнинг азалдан билиши туфайли улар бегона юртда, умуман Аллоҳни билмаганларнинг жамиятида асир бўлдилар. Маънавий ва қариндошлик алоқаларни йўқотишга мажбур бўлсалар ҳам, асирга тушган халқининг иззатига ва улар хизмат қилаётган Зотнинг шаънига обрў сақлаб хатти-ҳаракат қилишга улар тиришардилар.Пп 350.1

    Яҳудиялик йигитларнинг қатъиятлигини, ўзидан кечаолишини ва поклигини Худованд маъқуллади ва иноятига сазовор қилди. “Ва Худованд ушбу тўрт ўсмирга билим, ҳар бир китобни фаҳмлаш қобилиятни ва доноликни инъом этди, Дониэлга эса қўшимча ҳар қандай ваҳийлар ва тушларни ечиб беришга идрок берди”. “Зеро Мени шарафлайдиганларни Мен шарафлайман” деган Унинг назри амалга ошди (1 Под. 2:30). Дониэл тебранмай Аллоҳга ишонгани учун, Аллоҳ унга пайғамбарлик инъомини ҳам берди. Дониэл сарой ҳаётининг барча қоидаларига ўрганган вақтда, Худованд уни келажакнинг сирларини ўқишга, дунёмизнинг тарихида бўладиган воқеаларни то асрнинг охиригача рамзлар ва сиймолар ёрдамида ёзиб, келгуси авлодларга қолдиришга ўргатди.Пп 350.2

    Текшириш вақти келгач, яҳудиялик йигитлар подшоҳ хизматига интиладиган бошқалари билан имтиҳондан ўтдилар. Аммо “барча ўсмирлар ичидан Дониэл, Ҳананиё, Азаръё ва Мисоилга ўхшаганлар топилмади”. Оддийдан зиёд идроклилик, кенг билимлар, тўғри ва тоза забон, ажойиб саломатлик ва баланд даражадаги ақл уларнинг расолиги тўғрисида гувоҳларди. “Ва ҳар қандай доно фаҳмлаш ишида, нимаики подшоҳ улардан сўрамасин, салтанатида бўлган сеҳргарлар ва жодугарлар билан қиёслаганида, уларни ўн марта устун чиққанини топарди”.Пп 350.3

    Бобил саройида ҳамма диёрлардан намоёндалар йиғилган эди — улкан истеъдодга ва табиий қобилиятга эга бўлганлар, ўз замонининг энг баланд маданиятини олиб борувчилар, аммо ҳатто уларнинг ичида яҳудиялик йигитларга тенги топилмади. Улар ўз жисмоний кучи ва гўзаллиги билан, ниҳоятда ўткир ақл билан ҳаммадан афзал кўринишарди. Уларнинг келишган сохту-сумбати, қадам ташлаши чиройли, ташқи қиёфаси ажойиб, ҳислари ўткир, нафаси енгил - булар ҳаммаси табиат қонунларига итоат қилганлар сахийлик билан мукофотланишга гувоҳликдир,Пп 351.1

    Бобил донолигини ўрганиб билишда Дониэл ва унинг жўралари ўз тенгдошларидан кўп нарсада ўта кетдилар, аммо бу билим уларга тасодифан келмади. Уларга Муқаддас Руҳ раҳбарлик қилиши туфайли, улар ўз кучини тўғри истеъмол этишга ўргандилар. Ҳар қандай доноликнинг Манбаи билан улар ҳамиша алоқада бўлишарди, уларнинг маълумот олишларининг негизида Аллоҳни таниб билиш эди. Ишонч билан улар Парвардигоридан ақл сўрашарди ва ибодатларига муносиб ҳаёт кечиришарди. Илоҳий иноятларга етишадиган йўлни улар танладилар. Кучларини ожизлантирадиган ҳар нарсадан узоқлашиб, ҳар қандай соҳада билим орттириш учун имкониятдан фойдаланишарди. Уларнинг ички руҳий дунёсини мустаҳкамлайдиган ҳаёт қоидаларига аҳамият беришарди. Билим орттирганларида уларнинг якка ягона мақсади — Аллоҳни шарафлаш эди. Улар бир нарсани яхши тушунарди: сохта динлар аро ҳақиқатни муносиб даражада тақдим этиш учун, уларнинг ақли ўткир бўлиши лозим ва ўз масиҳий табиатини астойдиллик билан улар такомиллаштиришлари керак. Уларнинг Муаллифи Аллоҳ эди. Доимо ибодатда бўлиб, билимга чин қалбдан интилиб, Кўринмайдиган билан узилмас алоқани қўллаб, улар Ҳанўх каби Аллоҳ билан юрдилар.Пп 351.2

    Ҳар қандай ишда ҳақиқий муваффақият тасодифий ўйиннинг ёки насибанинг натижаси эмас. Бу Илоҳий фикрлаш, имон ва фаросат, мардоналик ва тиришқоқлик учун мукофот. Ажойиб салоҳият, юқори даражадаги маънавийлик аҳён иродаси туфайли берилмайди. Худованд инсонга имкониятларни такдим этади, муваффақият эса фойдаланишга боғлиқ.Пп 351.3

    Аллоҳ, Дониэл ва унинг ўртоқларида “Унинг мурод- мақсадини адо этишлари учун, уларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдирган” вақтда, улар халос бўлишлари тўғрисида ғамхўрлик кўришарди. Бунда ҳамкорликнинг Илоҳий асоси очилмоқда, унисиз ҳеч қандай муваффақиятга эришиб бўлмайди. Илоҳий кучсиз инсон ҳаракати ютуқсиз қолаверади, инсон тиришмаганида ҳам кўпинча Илоҳий ҳаракатлар ютуқсиз қолади. Илоҳий илтифотига киришиш учун, биздан талаб қилинган ишнинг белгили қисмини биз амалга оширишимиз лозим. Аллоҳнинг инояти “хоҳиш ва ҳаракат” туғдириш учун бизларга берилади, аммо бизнинг ҳаракатларимизнинг ўрнини босмайди.Пп 352.1

    Дониэл ва унинг ўртоқлари билан Худованд қандай ҳамкорлик қилган бўлса, Унинг иродасига амал қилишга интилганлар билан У ҳамкорликда бўлажак. Уларга Муқаддас Руҳидан бериб, У ҳар қандай ҳақиқий ниятни, ҳар бир олижаноб қарорни қувватлайди. Итоат йўлидан бораётган ҳамма сон-саноқсиз қийинчиликларга дуч келишади. Ҳийлагар, қудратли куч уларни ўтиб кетадиган фоний нарсаларга қизиқтиради, аммо Худованд Ўз танланганларини мағлубиятдан сақлаб қола олади; Унинг кучи билан улар ҳар қандай васвасадан ғолиб чиқа оладилар, ҳар бир қийинчиликни улар уддалай олишади.Пп 352.2

    Дониэл ва унинг оғайниларини Аллоҳ Бобилнинг буюк инсонлари билан учраштирди, мажусийлар аро Унинг табиатини улар намоён этишлари кутиларди. Бу буюк ва ҳурматли вазифани улар қандай қилиб бажара олишарди? Айнан кичик ишда садоқатлик уларнинг ҳаётини мисли кўрилмаган қилди, ҳар кунги мажбуриятларини бажарганда улар Аллоҳни юксалтиришарди.Пп 352.3

    Бобилда Парвардигори Оламнинг шоҳиди сифатида Дониэл даъват этилганидай, бизларни ҳам У даъват этмоқда, токи биз ҳам ушбу дунёда Унинг шоҳидлари бўлишимиз учун. Арзимайдиган ва жиддий ҳаёт ишларида биз Унинг салтанатининг асосларини намоён этишимизни У орзу қилади. Кўплар қандайдир улкан ишни бажаришни кутишади ва ҳар кун Аллоҳга ўз садоқатлигини намоён этиш имкониятини йўқотишади. Кундан кунга оддий ҳаёт ишларига келганда, бажаришдан тонадилар, менсимайдилар. Ўз истеъдодларини ишлатиш учун буюк иш қўлларига келишини кутиб, улар ўтган кунларни қадрламайдилар.Пп 352.4

    Ҳақиқий имонлининг ҳаётида арзимаган ҳеч бир нарса йўқ: Жабборнинг кўз ўнгида ҳар қандай вазифа муҳимдир. Унга хизмат қилишда ҳар бир имкониятни Худованд аниқлаган. Истифода этилган қобилиятлар ва истифода этилмаган қобилиятлар бир меъёрда ҳисобга олинади. Қила олиб қилмаган ишларимизга биз ҳукм этиламиз, чунки Аллоҳни шарафлаш учун кучимизни сарф қилмадик.Пп 353.1

    Жоннинг олижаноблиги тасодифан пайдо бўлмайди, у маҳсус Тангрининг карами ёки азалдан тайинлаш инъомларига муносиб етишилмайди, У шахсий интизомлиликнинг самараси, фоний нарсаларни юксакка бўйсундириш, ўз “менликни” Аллоҳга ва инсониятга хизмат учун интилтиришдир.Пп 353.2

    Яҳудиялик ёшлар намоён этган риёзат чекиш асосларига садоқатли бўлишлари тўғрисида Худованд бугунги кунда ҳам ёшларга эслатмоқда. Дониэлга ўхшаб ҳақиқат учун курашадиган инсонлар жуда керакдир. Соф қалблар, қаттиқ қўллар, жасурлик керак, зеро нуқсон ва эзгулик аро кетаётган кураш бедорликни талаб қилади. Инсон ўз нафсини қондиришда шайтон тўрига илинади, чунки унинг ҳар турли хушхўрли васвасаларига берилади.Пп 353.3

    Баданимиз энг муҳим муҳитдир, баданимизда табиатимиз шаклланади, ақлимиз ва жонимиз ривожланади. Шу сабабли инсон жонининг душмани ўз васвасаларини жисмоний кучимизни ожизлантириш ва йўқ қилишга йўналтирмоқда. Инсон кучини ожизлантира олса, у инсон устидан эга бўлиб олади. Табиатимиз жисмоний тарафдан олий кучнинг назоратидан чиқса, муқаррарлик билан вайрон бўлади ва ўлади. Бадан инсоннинг олий кучларига бўйсуниши лозим. Эҳтиёжлар ирода томонидан назорат қилиниши лозим, ирода эса ўз навбатида Илоҳий назорат остида бўлиши керак. Инсон ақл-заковатининг салтанатли ҳокимияти, Илоҳий инояти билан табаррук этилиб, ҳаётда бош ўринни эгаллаши лозим. Интеллект, яъни маънавий савия, ҳаёт қудратининг захираси, ҳаёт давоми — ўзгармас қонунларга боғланган. Бу қонунларга бўйсуниб, одам ўз устидан ғалаба қозона олади, ўз одатларини, раҳнамолар ва ҳокимларни, “самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларни” ва “бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларни” енгиб чиқа олади (Эф. 6:12).Пп 353.4

    Хушхабарнинг рамзи бўлган қадимги қурбон чалиш удумида, Аллоҳга бағишланган қурбон бенуқсон ва беғубор бўлиши лозим эди. Масиҳнинг рамзи сифатида келтирилган қурбон беками-кўст бўлмоғи шарт эди. Илоҳий Калом шунга бизнинг эътиборимизни жалб этиб, Унинг фарзандлари “тирик, муқаддас, бенуқсон, Худога манзур қурбон бўлсинлар дейди. (Рим. 12:1; Эф. 5:27).Пп 354.1

    Ҳурматга сазовор бўлган яҳудиялик йигитлар бизга ўхшаб орзу қилишарди; аммо лекин бобиллик даргоҳининг разиллаштирадиган таъсирига қарамай улар саботли қолавердилар, чунки чексиз Куч-Қудрат билан яқин алоқа туздилар. Мажусий халқи учун улар сахийликнинг, Аллоҳнинг эзгу неъматларининг ва Масиҳ севгисининг рамзи бўлдилар. Уларнинг тажрибаси қатъиятликнинг васвасалар устидан, соддаликнинг бузуқлик устидан, диёнатлик ва садоқатликнинг имонсизлик ва бутпарастлик устидан етишган ғалабанинг намунасидир.Пп 354.2

    Замонавий ёшлар Дониэлга ўхшайдиган бўла оладилар. Улар ягона Манбадан куч олишлари мумкин, ўзларини тута билишга ўргана оладилар ва қийинчилик пайтида ҳаётларида худди шундай ҳайрли ишларни намоён эта олишади. Айнан катта шаҳарларда кўзга ёқимли лаззатларнинг ҳар қандай усуллари эҳтиёжларни қондиришга ундайди. Аммо васвасага тушмас учун, Илоҳий иноятининг ёрдамида, Парвардигорини юксалтириш уларнинг энг иссиқ орзуси бўлиб қолаверади. Қарорида саботли, бедор бўлиб, жонларига ҳужум қиладиган ҳар бир васвасага улар қарши тура олишади. Ким-ки адолатли хатти-ҳаракат қилиб, ўз ҳақлигида эътиқодли бўлса, фақат шундай инсон ғалаба қозонади.Пп 354.3

    Олижаноб яҳудийларнинг ҳаёти нақадар гўзал эди! Улар туғилиб ўсган уйидан айирилганларида, уларни кутадиган буюк насиба тўғрисида ҳатто тасаввур эта олмасдилар. Вафодор ва тебранмайдиган, улар Худованд қўлида қурол бўлишлари учун, бутунлай Илоҳий раҳбарлигига таваккал қилдилар.Пп 355.1

    Яҳудиялик йигитлар орқали Аллоҳ намоён этган буюк ҳақиқатларни бизнинг кунларда У ёшлар ва ўсмирлар орқали намоён этишни орзу қилади. Аллоҳга ишонганларга, чин қалбдан Унинг ниятини амал қилишга интилганларга, У нима қилмоқчи эканига Дониэл ва унинг ўртоқларининг ҳаёти аҳамиятга сазовор бўлган намунадир.Пп 355.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents