Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    53-боб - ДЕВОР ҚУРУВЧИЛАРИ

    (Неҳемия Китобининг 2, 3 ва 4-бобларида асосланган)

    Неҳемиянинг Қуддусга саёҳати муваффақиятли якунланди. Маҳаллий ҳокимларга йўналтирилган подшоҳнинг мактублари йўлда муносиб муомалани ва бутун керак бўлган ёрдамни етказиб берди. Форсий подшоҳининг аскарлари билан мудофаа қилинадиган ва маҳаллий бошлиқлар тарафидан яхши кутиб олинаётган мансабдорга қарши сўз айтишга ҳеч ким жасурланмади. Аммо Қуддусга аскарлар билан қўриқланган ҳолда кириб келиш, яъни унинг вазифасининг муҳимлигини гувоҳларди, шаҳар атрофида яшаётган мажусий қавмларнинг эътиборини жалб қилди. Ўша пайтларда уларнинг яҳудийларга нисбатан душманчилиги тўқнашув ва ҳақорат қилишга айланиб турарди. Бу ёвуз ҳужумларнинг ташкилотчилари қабилалар доҳийлари эди: Санбалат, Ҳўрўни, омўнийлик Тубиё ва арабистонлик Ҳешам. Улар Неҳемия юриш ҳаракатини бедорлик билан кузатишар ва унинг режаларига халақит бериш учун турли воситалар ишлатдилар.Пп 458.1

    Неҳемия эса олдингидай эҳтиёт бўлиб, олиҳимматли ҳаракат қиларди. Ваҳший, қўрқўвни билмайдиган душманлар унга халақит беришга тайёр эканини билиб, у, шароитни ўзи қараб чиқмагунча, Қуддусга келишининг ҳақиқий мақсадини аён этмас бўлди. Душман кўтарилгунча у халқни ўз тарафига жалб этиб, унинг ёрдамига етишмоқчи эди.Пп 458.2

    Ишончга сазовор бўлганлардан бир неча киши сайлаб, Неҳемия уларни мақсади ва режаси билан таништирди: Қуддусга келишининг сабаби, олдида турган мақсади ва амалга оширмоқчи бўлаётган режалари тўғрисида баён этди. Уни эшитаётганлар шу заҳоти ёрдам бериб, уни қувватлашга кўндилар.Пп 458.3

    Келиши билан учинчи кунида Неҳемия кечаси турди ва бир неча ишончли кишиларни ўзи билан олиб, Қуддус харобасини кўргани йўналди. Отланиб у Қуддусни бир чеккасидан иккинчи чеккасигача ўтди, вайрон этилган оталари шаҳарининг деворларини, дарвозаларини назорат этиб чиқди. Севикли шаҳарининг ҳолини кўрганида, қўрғонларнинг харобасидан кўнгли бузилди, азобли фикрлар онгини қуршаб олди. Ўтмишдаги Исроилнинг улуғворлиги бугунги камситилган ҳолатига нақадар ўхшамасди!Пп 458.4

    Неҳемия пинҳон деворларни қараб чиқолди. “Ва мен қаерга борганимни, нималар қилганимни раҳнамолар пайқамадилар, — дейди у, — на яҳудийларга, на руҳонийларга, на атоқли эрларга, на бошлиқларга, на ишни олиб борадиган бошқаларга мен шу вақттача ҳеч нарса аён этмадим”. Туннинг қолган чоғини у ибодатда ўтказди, зеро эрталаб уни қийин иш кутганини у биларди. Ватандошларини илҳомлантириб, уларни бирлаштириш кутиларди.Пп 459.1

    Шаҳар деворларини тиклаш учун Неҳемия аҳолининг ҳамкорлигига подшоҳдан керакли ҳужжат олди, аммо халқни зўрлаб меҳнатга жалб қилишни у хоҳламасди ва иқтидорини ишлатмади. Аксинча, у халқнинг ишончини ва тушунчасини истило этишга хоҳларди, келгуси ишда юрак ва қўлларнинг бирлиги қиёслаб бўлмас даражада муҳимроқ эканига у тушунарди. Иккинчи кун бутун шаҳар аҳолисини йиғиб, Неҳемия уларга далиллар келтирди, уларнинг уйқусираган кучлари янгиланиб, тарқалган қаторлари йиғилсин эди.Пп 459.2

    Шаҳарни тунда қараб чиққанини Неҳемияни эшитаётганлар билмасдилар, ўзи ҳам айтмади. Аммо шаҳарнинг вазиятини билиши унинг муваффақиятига мослашди, чунки у ишнинг негизини билиб гапирарди, ҳаммасини батафсил тушунтирарди, ҳатто тингловчиларини ҳайрон қолдирди. Қуддуснинг ҳалокатли раҳм келтирадиган ҳоли унга таъсир қилиб, сўзларига куч ва самимийлик берди.Пп 459.3

    Неҳемия халққа мурожаат этиб, унинг мажусийлар аро камситилган ҳолатига, исроилликларнинг дини ориятсиз, Аллоҳ ҳақорат қилинганига кўрсатди. Узоқ диёрда Исроил бошига тушган фалокат тўғрисида эшитганини, ҳимоя сўраб Осмонга ёлворганини, ибодат қилиб ердам бериш учун подшоҳдан ижозат сўрашга жасурланганини баён этди. Подшоҳ унга ижозатгина бериб қўймай, балки керакли ваколатни ҳам ва шунинг билан кутиладиган ишда мадад беришга Аллохдан сўраганини сўзлаб берди. Худованд шундай тарзда унинг ибодатига жавоб берди-ки, бу режа Аллоҳдан эканига ҳеч қандай шубҳа қолмади.Пп 459.4

    Ҳаммасини баён этиб бўлгач, Неҳемия, Исроил Тангрисининг ва форсий подшоҳининг бирлашган ҳокимиятига таянаётганини кўрсатиб, исроилликларга тўғридан-тўғри савол берди: улар ушбу афзалликдан фойдаланишга ва деворларини кўтаришга тайёрларми?Пп 460.1

    Унинг мурожаати эшитаётганларнинг қалбини найзалади. Осмон меҳр-шафқати қандай ажойиб тарзда намоён бўлганини ўйлаганларида, улар ўз хавфларидан уялдилар, вужудларига янги куч кирганини сезиб, бир овозда: “қурамиз” — дедилар. “Ва эзгу ишга тутиниш учун қўлларини қувватладилар”.Пп 460.2

    Бу ишга Неҳемия бутун жонини қўйди. Ўз умиди, қудрати, жасорати ва қатьиятлиги билан у бошқаларни илҳомлантирар, интилишларининг юксаклиги қанотларини ёздирар эди. Ҳар бир одам ўз яқинининг қўлларини ва қалбини қувватлаб, худди Неҳемиядай бўлди.Пп 460.3

    Исроил душманлари яҳудийлар фикрини билганларида, улар устиларидан масхара қила бошладилар, нафрат билан: “Қилаётган ишингиз нима ўзи? Подшоҳга қарши ғазабланмоқчи бўлмаяпсизларми, фикрингиз қандай?” — деб сўрашарди. “Фалак Тангриси, У неъматлари билан бизга пешвоз чиқди, ва биз, Унинг қуллари, қура бошлаймиз; сизларга эса Қуддусда на улуш, на ҳуқуқ, на хотира йўқдир”.Пп 460.4

    Неҳемияга хос бўлган ғайрат ва самимийлик билан ҳаракат қилаётганлар ичида биринчи бўлиб руҳонийлар турдилар. Ўз таъсирчан вазиятига муносиб бу эрлар ишнинг юришига қўмаклаша олишарди, ёки, аксинча, унга халақит беришлари мумкин эди, аммо энг бошидан умумий эзгуликка хизмат қилишга уларнинг тайёргарлиги катта даражада муваффақият қозонишига ёрдамлашди. Исроилнинг амирлар ва бошлиқлардан кўпчилиги олижаноб тарзда ўз бурчини бажардилар ва шунинг билан Илоҳий китобида муносиб ўринга сазовор бўлдилар. Тақоийлардан эса энг бойлари “ўз Худовандига хизмат қилиб бериш учун бўйинини эгмадилар”. Ушбу ялқов хизматкорлар тўғрисида хотира шарманда бўлиб, барча авлодлар учун огоҳлантириш сифатида келтирилган.Пп 460.5

    Ҳар бир диний ҳаракатда шундай одамлар топилади-ки, улар Илоҳий ишни инкор этмасалар-да, аммо унда қандайдир равишда иштирок этишдан тониб, ўзларини четлаштирадилар. Осмонда ҳаммаси ҳисоб-китоб этилишини улар эсларида тутсалар яхши бўларди, у китобларга ёзилганида, ҳеч нарса унутилмаган ва хатоси йўқ, ёзилганига муносиб улар ҳукм қилинишади. Аллоҳга хизматда ҳар бир қўлдан чиқарилган имконият китобларда белгиланади, имон ва севги билан қилинган ҳар бир иш эса абадийлаштирилади.Пп 461.1

    Неҳемиянинг илҳомлантирадиган намунаси билан қиёсланганга тақоийларники эътиборсиз қолди. Асосан бутун халойиқ ватанпарвар ҳисларга тўлиб, ғайратини намоён этарди. Қобилиятли ва таъсирчан эрлар жамиятнинг ҳар қандай туркумидан намоёндалар сайлаб, алоҳида гуруҳлар ташкил этдилар. Ҳар бир гуруҳ бошида турган девор қурилишида белгили қисмига жавобгар эди, қайбирлари тўғрисида эса “уйларининг рўпарасида” қуришарди дейилган.Пп 461.2

    Неҳемиянинг куч-қудрати сусаймас эди, ҳақиқатда иш энди бошланди. Қизғин эъгибор билан у қурилишни назорат этар, қурувчиларга раҳбарлик қилар, етишмовчиликни сезиб қолса, тезда чоралар кўрарди. Деворнинг беш километрли узунлигида унинг ҳозирлиги сезиларди. Ўз вақтида айтилган сўзи хокисорларни дадиллантирар, эзмаларни турғизар, тиришқоқларнинг ишини маъқуллар эди. Вақт-вақтинча четда йиғилаётган душманларнинг пичирлашини доимо бедорлик билан белгилар, кейин эса ишчиларининг олдига келиб, эътиборларини бошқа нарсага йўналтиришга тиришарди.Пп 461.3

    Саноқсиз машғулотлари ичида Неҳемия кучининг Манбасини унутмасди. Унинг қалби доимо Жабборга юксаларди. “Фалакдаги Аллоҳ бизга пешвоз чиқишга шошилади, — хитоб қилар у, — бу сўзлар тарқалиб, деворни қураётганларни илҳомлантирарди.Пп 461.4

    Аммо Қуддуснинг мудофаа истеҳкомларининг тикланиши кўнгилсиз воқеаларсиз ўтмади. Шайтон тинмай норозилик туғдиришга, кўнгилсизлик чиқаришга тиришарди. Энг олдин ҳийлакор Санбалат, Тўбиё ва Ҳешамга таянарди — худди шулар тикланиш ишига халақит бериш учун исён кўтардилар. Ишчилар орасида жанжал уруғини сепмоқчи бўлиб, қурувчилар ҳаракатидан кулишарди, улар ишнинг уддасидан чиқолмайдилар, деб эълон қилишарди.Пп 461.5

    “Бу аянчли яҳудийлар нима қиляпти? — кулиб Санбалат хитоб қилар, — наҳотки уларга ижозат берилар? ... наҳотки улар ёниб битган, тупроқда ётган тошларга жон киритарлар?” Тўбиё яна нафратидан қўшиб: “қураверсинлар; тулки югуриб ўтади ва уларнинг тош деворини бузади”, — деди.Пп 462.1

    Тезда қурувчилар янада каттароқ тўсқинликка дуч келдилар. Рақиблар ҳийласидан қочиб бўлиш учун доимий бедорлик талаб қилинарди. Улар дўстона муомалада бўлганларидай, ўзлари эса турли усуллар орқали гумон уруғини сепиб, саросимага туширишга тиришардилар. Душман яҳудийлар мардлигини тор-мор қилмоқчи бўларди; Неҳемияни ўз тўрига тушириш учун суиқасд тузилди, ушбу макрли ишда уларга ёрдам беришга тайёр бўлган яҳудийлар аро олчоқлар ҳам топилди. Неҳемия Форс подшоҳига қарши суиқасд тўқимоқда, у ўзини Исроил устидан подшоҳ этиб, эълон қилиш ниятда, деб миш-миш гаплар тарқатилди; унга ёрдам бераётган ҳамма хоинликда айбланарди.Пп 462.2

    Аммо Неҳемия раҳбарлик ва мудофаа сўраб, Аллоҳга мурожаат этаверар, халқда эса ишлашга ғайрати етарли эди”. Иш олға юрар, девордаги ҳамма бузилган жойлари тикланди, ва бутун девор керакли баландлигининг яримигача кўтарилди.Пп 462.3

    Ҳаракатининг беҳудалигини пайқаган душманлар ҳаддан ғазаб-зўғимга тушдилар. Шу вақтгача улар зўравонликни ишлатмадилар, зеро Неҳемия подшоҳ ижозати туфайли ҳаракат қилишини билишарди, устига очиқ ёпирилсалар, подшоҳнинг ғазабидан қўрқишарди. Энди-чи зўғимидан кўзлари кўр бўлиб, Неҳемияни айбдор қилганларида ўзлари айбдор бўлдилар. Кенгаш йиғиб, улар “биргалашиб Қуддусга қарши уруш бошлаб, уни вайрон қилишга келишдилар”.Пп 462.4

    Худди самарияликлар Неҳемияга ва унинг ишига қарши ёмонлик қилмоқчи бўлганларида, яҳудиялик бошлиқлардан қайбирлари норозилик руҳида ишнинг қийинчилигини кўпайтириб, уни кўнгилсизлантиришарди. “Ташувчилар кучи қолмади, — дедилар улар, — ахлат эса кўп; биз деворни қураолмаймиз”.Пп 462.5

    Бошқа тарафдан ҳам кўнгил совушлик ўрин топди. “Уларнинг олдида яшовчи яҳудийлар”, ишда иштирок этмаганлардан душманлар тўғрисида маълумот йиғиб, уни халқ ичида тарқата бошладилар, шу йўл билан қурувчилар жасоратини бузиб, норозилик чиқармоқчи эдилар.Пп 463.1

    Аммо кулги, масхаралаш, тўсқинликлар ва дўқ- пўписалар Неҳемияга зарар келтирмай, қатъиятлигини кучайтиргандай туюларди, аксинча, унинг бедорлигини ўткирлаштирарди. Устига бостирилиб келаётган курашнинг хавфини у олдиндан кўрган эди, аммо энди эса олдингидай қўрқмас қолаверарди. “Ва биз Тангримизга ибодат қилиб турдик, — дейди у, — ва уларга қарши кечаю-кундузи қўриқчиларни қўярдик”. “Шунда пастлик жойларда шаҳарнинг девори ортида, қуруқ жойларда мен халқни қабилалари бўйича жойлаштирдим. Қўлларига шамширу найзаларини ва камонларини туттирдим. Ҳаммасини қараб чиқдим, кейин туриб, давлатлиларга ва бошлиқларга ва қолган халққа дедим: улардан қўрқманглар, буюк ва даҳшатга соладиган Худованд эсингизда бўлсин, ва сизлар биродарларингиз учун, ўғилларингиз учун, қизларингиз учун, хотинларингиз учун ва хонадонларингиз учун қаттиқ туриб курашинглар.Пп 463.2

    Бизнинг душманларимиз, уларнинг ниятлари аён бўлганини эшитганларида, ана шунда Аллоҳ уларнинг ниятларини бузди, ва биз ҳаммамиз деворга қайтдик, ҳар биримиз ўз ишига. Ўша кундан ёшларнинг ярми иш қилар, иккинчи ярми эса найза, қалқон, камон ва зирҳлар билан қуролланиб туришарди... Деворни қураётганлар ва оғир қуриш асбобларини ташиётганлар, бир қўли билан иш қилишар, иккинчиси билан найзани тутардилар. Қурувчиларнинг ҳар бирисининг белида шамшири бор эди, ва шундай қилиб қурилиш давом этарди”.Пп 463.3

    Неҳемия олдидан карнайчи доимо кетмасди, деворнинг турли жойларида ҳам руҳонийлар карнай тутиб туришарди. Иш қилиш учун одамлар тарқалишар, аммо хавф туғилганда, карнай овозини чиқариб, халқни йиғарди. “Ана шундай биз ишларни амалга оширардик, — дейди Неҳемия, — ва ярмиси эрта тонгдан то юлдузлар пайдо бўлгунча найзаларини туширмас эди”.Пп 463.4

    Қуддусдан узоқда яшаганларга, токи кечаси қўриқлаб, эрталаб меҳнатга тайёр бўлиш учун, шаҳарга кўчишга таклиф этилди. Шундай қилиб, улар ишга кечикмасдилар, душман эса уларга, уйга қайтгандами ёки уйдан чиққандами, ҳужум қилолмас эди. Неҳемия ва унинг ёрдамчилари ҳеч қандай оғир ишдан бош тортмас эдилар. Улар ечинмай ухлардилар, қуролни қўлларидан на кундузи, на кечаси чиқармасдилар, ҳатто қисқача вақт мудраб қолганларида - шундай бўларди.Пп 464.1

    Очиқ душманларнинг қарши чиқиши ва сохта дўстлардан кўнгилсизланиш — Неҳемия кунларида қурувчилар дуч келган муомалалар бизнинг замонга ҳам хосдир: Худованд учун хизмат қилаётганларни худди шуниси кутади. Имонлилар фақат душманлари тарафидан синовга дучор бўлишмайди, устиларига фақат уларнинг қаҳр- ғазабини, нафратини ва шафқатсизлигини олмайдилар. Дўстлар ва ёрдамчилар тарафидан, уларнинг ялқовлиги, бепарволиги, фаҳмсизлиги орқали, ишончли бўлмаганлари туфайли — улардан кўнгилсизланиш туғилади. Кулги ва таъна қилиш устиларига тушаверади. Душман эса, бошида фақат кулимсираб, фурсат келганида шафқатсиз ва зўравон чораларни ишлатади.Пп 464.2

    Ўз ниятини амалга ошириш учун шайтон ҳар бир нодон кишини истифода қилади. Ўзини Илоҳий ишида тарафдош деб санаган одамлар ичида Унинг душманлари билан бирлашганлар бор, улар ишга катта зарар келтиришади. Худованд рақибига фақат қулоқ солган одам, самимий бўлишига қарамай, Унинг хизматкорларининг қўлларини сусайтира олади, чунки улар эшитибгина қўймай, душманнинг ёлғонини, дўқ-пўписасини ва мақтанчоқ ваъдаларини тилларига оладилар ва бошқаларни хижолатга қолдиришади. Гапирганларига ўзлари ҳам ишона бошлайдилар. Ўз тарафдошлари орқали шайтон ажойиб муваффиқиятга эришади, унинг таъсирига берилганлар иблис кучининг қуролига айланишади; иблис кучи эса белгили-ки, доноларнинг донишмандлигини ва фаросатлиларнинг фаҳмини ҳалок этади. Аммо Неҳемияга ўхшаб, Илоҳий халқ душмандан қўрқмасин ҳам, ундан нафратланмасин ҳам. Аллоҳга таваккал қилиб, улар мардонавор олға юришлари керак ва тамагирсиз Унинг ишини бажаришлари лозим, чунки Кимнинг ишига киришганларини Улар билишади.Пп 464.3

    Ҳатто ҳафсаласи пир бўлгандай туюлганида, Неҳемия умидини узмади ва Парвардигорининг садоқатли мудофаасига ишонди. Ўша замонда Ўз қулига таянч бўлган Тангри Таоло ҳамма асрлар мобайнида Ўз халқининг мудофаачисидир. Тарихнинг ўзгарувчан онларида Унинг халқи ишонч билан: “Агар Аллоҳ биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?” — деб айта олади (Рим. 8:31). Шайтон ўз тарафдошлари билан нақадар айёр бўлмасин, унинг ниятларини аён этишга ва уларнинг зарарини бекор қилишга Аллоҳнинг қурби етарли. Бугунги кунда имонимизнинг жавоби Неҳемиянинг сўзларида исботланмоқда: “Бизнинг Парвардигоримиз биз учун курашади”, зеро У Ўз ишига ғамхўрлик қилмоқда ва унинг муваффақиятли якунлашига ҳеч бир инсон халақит беролмайди.Пп 465.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents