Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    31-боб - МАЖУСИЙЛАРНИНГ УМИДИ

    Бутун хизматининг давомида Ишаъё пайғамбар мажусийларга муносиб Илоҳий ниятлари тўғрисида доимо гувоҳлик бериб яшаган. Ушбу Аллоҳнинг ниятларини олдинроқ бошқа пайғамбарлар ҳам инсон онгига етказишга тиришганлар, аммо кўпинча уларни тушунмай қолаверганлар. Шунинг учун Ишаъё пайғамбар Илоҳий буйруқ олди: Иброҳим авлодига тегишли бўлмаганлардан кўпи Илоҳий Исроил сонига киради - шуни Ишаъё пайғамбар маълум тарзда Яҳудия аҳолисига тушунтириб бериши лозим бўлди. Бу таълимот ўша даврнинг диний таълимотига мослашмасди, аммо пайғамбар унга тайинланганини жасорат билан хитоб қиларди ва, шундай қилиб, Иброҳим уруғига назр аталган руҳий иноятларига чанқаган кўпгина қалбларда умид туғдирарди.Пп 267.1

    Мажусийларга Инжил хабарини келтирган ҳаворий Павел, ўзининг Римдаги имонлиларга бағишлаган мактубида, Ишаъё пайғамбарнинг хабарига хос хусусиятига уларнинг эътиборини йўналтирмоқда. «Ишаъё пайғамбар эса Худо каломини жасурона гапириб деган: “Мени изламаганларга Ўзимни топдирдим, Мени сўрамаганларга Ўзимни зоҳир этдим”» (Рим. 10:20).Пп 267.2

    Кўпинча исроилликлар мажусийларга нисбатан муомалаларида, уларга тегишли Илоҳий ниятларини ёки оддийгина тушуниб етаолмасдилар, ёки тушунишни хоҳламагандай бўлиб туюларди. Аммо худди ушбу мақсад билан улар ажратилиб, алоҳида, сайёрамизнинг қолган халқлари орасида мустақил халқ сифатида мустаҳкамлантирилди. Уларнинг отаси Иброҳим билан энг бошида назр аталган эди. Назрнинг амалга ошиши учун у ўз элини қолдириб, бегона юртга чиқиб кетиши буюрилди, зеро у мажусийларга ҳақиқат нурини олиб боришига тайинланди. Унинг авлоди денгиздаги қумдек кўп сонли бўлишига назр аталган бўлса-да, аммо Канъон диёрида буюк халқнинг авлодбоши бўлганида, у ўзини юксалтирмаслиги лозим эди. Унинг билан боғланган Илоҳий аҳд ернинг бутун халқларига тегишли эди. “Сени табаррук қиламан, — деди азалдан Бўлган, — номингни улуғлайман. Сен баракали бўлгайсан. Сени дуо қилганларни Мен дуо қиламан, сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча қабилалар сендан барака топадилар” (Ибт. 12:2, 3).Пп 267.3

    Исҳоқ туғилишидан олдин аҳд янгиланганида, бутун инсониятга нисбатан Илоҳий орзу-ният яна ифода қилинди. “Иброҳимдан улуғ ва кучли халқ келиб чиқади. Бутун ер юзидаги халқлар ундан барака топадилар”, деди Худованд назр аталган ўғил тўғрисида (Ибт. 18:18). Ва кейинчалик самовий элчи назрни яна бир марта такрорлаб ўтди: “Ер юзидаги барча халқлар сенинг наслингдан барака топадилар” (Ибт. 22:18).Пп 268.1

    Ушбу аҳднинг бутун инсониятга тегишли мазмунини Иброҳимнинг фарзандлари ва унинг авлоди яхши билишарди. Бошқа халқларга барака келтириш учун ва Аллоҳнинг исми “бутун ерда белгили” бўлиши учун исроилликлар мисрдаги қуллиқдан озодлантирилдилар. Агар улар Илоҳий талабларига итоатли қолганларида эди, доноликда уларга тенг инсонлар бўлмасди, ва бошқа халқлар олдида ушбу афзаллик “ернинг барча халқларига” нисбатан Илоҳий ниятни амалга оширишда ишлатилган бўларди.Пп 268.2

    Исроилни Миср қуллигидан озод қилиш билан боғланган Аллоҳ кучининг ажойиб равишда намоён бўлиши, назр аталган ерга эга бўлишда Унинг қатнашиши мажусийларга катта таъсир кўрсатди. Кўплари Исроил Худосини Олий Амир сифатида тан олишга тайёр бўлдилар, “Meн қўлимни Мисрга чўзиб, Исроил ўғилларини уларнинг орасидан чиқарганимда, шунда мисрликлар, Мен Худованд эканимни биладилар”, — назр эълон этмоқда (Чиқ. 7:5). Ҳатто мағрур фиръавн азалдан Бўлганнинг қудратини тан олишга мажбур бўлди. “Боринглар, Худовандга хизматни ўтказинглар, — у Мусо ва Ҳорунга илтимос қилди, — ... ва мени дуо қилинглар ” (Чиқ. 12:31, 32).Пп 268.3

    Исроил лашкари назр аталган ерга кириб келганида, яҳудийлар Парвардигорининг қудратли фаолияти тўғрисида мажусийлар эшитганини улар тушундилар, ҳатто қайбирлари У хақиқий Аллоҳ эканини эътироф қилдилар. Бетавфиқ Ерихо шаҳрида мажусий-аёл гувоҳлаб: “Зеро Худованд сизнинг Парвардигорингиз, юқорида осмонда ва пастда ерда Аллоҳдир”, - деди (Ясу Наби 2:1). Азалдан Бўлганни эътироф этиб, у ўзига нажот топди. “ Имон билан фоҳиша Раҳоба... кофирлар билан бирга ҳалок бўлмади” (Ибр. 11:31). Санамларга топинадиганларнинг ичида Илоҳий обрўни тан оладиганлардан, Унинг иноятига сазовор бўлганлардан Раҳоба ягона бўлмади. Гивъўнийликлар — назр аталган диёрнинг марказий қисмида яшайдиган кўпсонли халқ, мажусийликни қолдириб Исроилга қўшилди, аҳд иноятларининг улушига киришди.Пп 269.1

    Парвардигори Олам бутун инсониятнинг Ижодкори. У миллат, сулола ёки терининг оқ-қорасида тафовут кўрмайди ва ажратмайди. Ҳамма одамлар бир оиладек яратилганлар, оиланинг ҳар бир аъзоси қўлга киритилган. Ҳар бир одамзот Аллоҳга эркин яқинлаша олиши учун, Масиҳ ҳар қандай ажратиш деворини бузгани келди, маъбад ҳовлиларида ҳар қандай тўсиқни олиб ташламоқчи бўлди. Унинг севгиси шунчалик кенг, чуқур ва тўлаки, у ҳар бир қалбга етиб, ўрин топади. Алданганларни у шайтон таъсиридан озодлантиради ва уларни назрнинг ёйи билан қуршаб олинган Илоҳий тахтгача юксалтиради. Масиҳда на яҳудий, на юнон, на қул, на эркин йўқдир.Пп 269.2

    Назр аталган ерни эгаллаган кейинги йилларда мажусийларни ҳам қутқариш азалдан Бўлганнинг эзгу ниятини камдан-кам инсонлар эсларди, ва унинг тўғрисида эслатиш учун зарурат пайдо бўлди. “Дунёнинг тўрт бурчида яшовчи инсонлар Худовандни ёт этиб, Унга қайтиб келажаклар. Бор элу элатлар Худовандга сажда қилажаклар”, — деб Исроилнинг илҳомланган ҳофизи куйларди. “Мисрдан ҳудайчилари келади, ҳабашлар Худога қўл чўзадилар”. “Эй Худованд! Элу халқлар ва бутун жаҳон подшоҳлари Сенинг маҳобатли исмингдан қўрқадилар... Ушбулар келажак насл учун ёзилсин, токи туғилажак қавм ҳамду сано ўқисин! Зеро Худованд муқаддас юксаклигидан энгашди; ерга боқди осмони фалакдан, токи маҳбуслар ноласини эшитай дея, ўлиб кетадиган одамзотни қутқарай дея.Пп 269.3

    Худованд исмини Сионда шарафласинлар, Қуддусда хабар қилсинлар шон-шуҳратин, шунда барча халқлар жам бўлажак, мамлакатлар Худовандга хизмат этажак” (Заб. 21:28; 67:32; 101:16, 19-23).Пп 270.1

    Агар Исроил ўз даъват этилишига содиқ қолганида, шунда сайёрамизнинг барча халқлари унинг иноятларига кўмаклашган бўларди. Аммо уларга ишонтириб берилган нажот топиш ҳақиқатининг таълимотига ва атрофдаги халқларнинг эҳтиёжларига уларнинг қалби бепарво қолаверарди. Мажусийларга нисбатан Илоҳий режалар унутилгани сабабли, уларга муомала ҳам муносиб тарзда бўларди, бошқача айтганда, улар Илоҳий режаларига ўзларини номуносиб, деб қарайдиган бўлдилар. Ҳақиқат нури пинҳон этилди, зулмат ҳукмрон бўлди. Жаҳолатнинг қалин зулмати халқларни қуршаб олди, Илоҳий севги тўғрисида билим деярли қолмади. Қонунсизлик ва хурофот авжига чиқди.Пп 270.2

    Ишаъё пайғамбарлик хизматига даъват этилганида, ана қандай шароит билан юзма-юз келди, аммо у кўнгилсизланмади, зеро унинг қулоғида Аллоҳ тахтини айлантириб олган фаришталарнинг: “Бутун жаҳон Унинг шон-шуҳратига тўла!” — деган ғалабали садоси аксланарди. (Иш. 6:3). “Дарёлар денгизни тўлғизгандай, бутун жаҳон Худованднинг қарамоғидан тўлади” (Иш. 11:9), ва Илоҳий жамоати ғалабага етишиб шуҳрат қозонади. Ўша порлоқ ғалабалар Ишаъё пайғамбарга ваҳийда кўрсатилди ва унинг имони мустаҳкамланди. “Ёпинчиқ, барча халқларни қоплаган ёпинчиқ, барча қабилалар устида ётган ёпинчиқ” ниҳоят олиб ташланади (Иш. 25:7). Ҳар бир башарга Муқаддас Руҳ қуюлади. Ҳамма чанқаганлар ва адолатга оч бўлганлар Илоҳий Исроилнинг сонига кирадилар. «Сувнинг оқимида мажнунтоли ўсгандай, улар майсазорда ўсадилар, — деди пайғамбар, — бири дейди: “мен Худовандники”, бошқаси Ёқуб исми билан аталади; бошқаси эса ўз қўли билан: “мен Худовандники”, деб ёзади ва Исроил исми билан чақирилади» (Иш. 44:4, 5).Пп 270.3

    Аллоҳга қайтмаган яҳудийлар бошқа халқлар аро тарқатилиши Аллоҳнинг эзгу ниятларига кирарди. Пайғамбарга ваҳийда Илоҳий ҳаракат аён этилди. “Шунинг учун Менинг халқим исмимни билади; шунинг учун ўша кунда “мана Мен!” деб Ўзим айтганим бўйича ўзгармаганимни Менинг халқим билади” (Иш. 52:6). Бегона юртларда улар итоатлик ва ишонч дарслари орқали шахсий тажрибагина орттириб қўймай, балки яшаган халқлар орасида барҳаёт Тангри Таоло тўғрисида билимни тарқатишлари лозим эди. Ажнабийлар Уни ўз Ижодкори ва Халоскори сифатида севишга ўрганиб, Унинг ижодий кучига ёдгорлик бўлган муқаддас шанбага риоя қилишга ўрганишлари кутиларди. Ўз халқини қулликдан озодлантириш учун “У бутун халқларнинг кўз ўнгида Ўз муқаддас қўлини чўзганида”, шунда “ернинг четлари Илоҳий нажотни кўрадилар” (10-оят). Ҳақиқатни билиб қайтган мажусийларнинг кўпи исроилликларга қўшилишни хоҳлайдилар ва улар билан Яҳудияга қайтадилар. Ҳеч бири: “Худованд мени Ўз халқидан бутунлай айирди”, — демайди (Иш. 56:3), зеро ўзини Худога хизмат қилишга бағишлаган ва Унинг қонунига риоя қилганларга пайғамбар орқали Худованднинг каломи тақдим этилди. Ер юзидаги Илоҳий жамоат руҳий Исроилдан иборат бўлади, ва улар руҳий Исроилнинг сонига кирадилар.Пп 271.1

    “Токи Худовандга хизмат қилиш, Унинг исмини севиш учун, Унинг қуллари бўлиш учун Худовандга қўшилган барча бошқа қабилаларнинг ўғилларини, шанбани ҳақоратдан сақлайдиган ва Менинг аҳдимни қаттиқ тутадиганларни, Мен Ўз муқаддас тоғимга етаклаб олиб келурман, ва Менинг ибодат уйимда уларни қувонтирурман; Менинг қурбонгоҳимдаги қуйдиришлари ва қурбонларини манзур кўргайман; зероки Менинг уйим барча халқлар учун ибодат уйи деб ном олгай. Исроилликларнинг тарқалганини йиғадиган Худойи Худовандо дейди: йиғилганларга қўшимча Мен яна бошқаларни йиғаман” (6-8-оятлар).Пп 271.2

    Пайғамбарга йироқдаги келажакнинг пардасини кўтариб, назр аталган Масиҳнинг қайта келишини кўришга ижозат берилди. Бошида у фақат “қайғу ва зулм, қалин зулматни” кўрди (Иш. 8:22). Ҳақиқат нурига чанқаганлардан кўплари сохта муаллифлар томонидан фалсафа ва спиритизмнинг йўлакларида адаштирилдилар; бошқалари фақат ташқаридаги диёнатликка таянишарди, аммо амалиётда ҳақиқий художўйликни намоён этишмасди. Вазият умидсиз туюларди, аммо тезда манзара ўзгарди ва пайғамбар назарига ажойиб суратлар очилди. У балқиб чиқаётган адолат Қуёшини ва Унинг нурларида даволанишни кўрди ва ажабланган ҳолатда хитоб қилди: “ Олдинги давр Завулун диёрини ва Нафтоли ерини камситган эди; аммо келгуси вақт денгиз ёнидаги йўлни, Иорданнинг нариги томонини, мажусийлик Жалила диёрини юксалтиради. Зулматда юрадиган халқ буюк ёруғликни кўради; ўлим сояси диёрида яшайдиганлар устига ёруғлик балқийди ” (Иш. 9:1, 2).Пп 272.1

    Ушбу ажойиб дунёнинг Нури ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай тил ва халққа абадий нажот келтириши лозим эди. Унга бажариш керак бўлган иш тўғрисида азалдан Бўлган Отанинг айтганини у эшитди: «Ёқуб қавмини тиклаш учун, Исроилнинг боқийини қайтариш учун, Сен Менинг қулим бўлишинг камдир; аммо Мен Сени халқларни ёритадиган нур қилурман, токи Менинг нажотим ернинг энг олис жойларигача етсин... Мақбул вақтда Мен Сени эшитдим ва нажот кунида Мен Сенга ёрдам бердим; ва Мен Сени мудофаа қилурман, ва Сени халқларга аҳд этурман, токи ерни тиклашим учун, токи меросхўрларга қириб ташланган меросини қайтаришим учун, маҳбусларга: “чиқинглар,” зулматда бўлганларга: “кўрининглар” дейишим учундир” “Мана, улар йироқдан келурлар; ва мана, бирлари шимолидан ва денгиз томонидан, бошқалари эса Синим диёридан келурлар” (Иш. 49:6, 8, 9, 12).Пп 272.2

    Пайғамбар асрлар оша назар солишни давом этар экан, бу ажойиб назрнинг батафсил амал бўлишини у кўрди. У хабарчиларни кўрди. Улар қувончли нажот хабарини бутун еримизга, ҳар бир қабила ва халққа етказардилар. Инжил Хушхабарини тарғиб этаётган жамоатига мурожаат қилаётган Худованднинг овозини у эшитди: “Мана, Мен тинчликни дарёдай, халқларнинг бойлигини — ҳар ёққа тарқалаётган оқимдай йўналтирмоқдаман” (Иш. 66:12). У шунингдек топшириқни ҳам эшитди: “Чодирингнинг жойини кенгайтиргин, хонадонларингнинг томлари ҳам кенг бўлсин; уялмагин, арқонларингни узунроқ қўйиб юборгин, қозиқларингни маҳкамлаштиргин. Зеро сен чапга ва ўнгга тарқалурсан ва сенинг зурриётинг халқларни эгаллар ва бўш қолдирилган шаҳарларни истиқомат қилиш учун тўлғизар” (Иш. 54:2, 3).Пп 272.3

    Азалдан Бўлган пайғамбарга ваъда бериб, Ўз шоҳидларини “Паршиш, Пула, Луда, Ябўн ва узоқдаги оролларга” юборишини эълон этди (Иш. 66:19).Пп 273.1

    «Тоғ этакларида хушхабарчининг оёқлари нақадар ажойиб, тинчликни эълон этадиган, қувончли мужда етказадиган, нажотни ваъз этадиган Сионга: “Сенинг Аллоҳинг салтанатига эга бўлди!” — деядиган хабарчининг оёқлари нақадар ажойибдир” (Иш. 52:7).Пп 273.2

    Пайғамбар Илоҳий овозни эшитарди. Унинг абадий салтанатини эълон этишда йўл тайёрлансин учун, Унинг жамоати тайинланган ишга тутинишга Илоҳий овоз даъват этарди. Бу хабар нақадар аниқ янграрди:Пп 273.3

    ” Ё Қуддус, тургин, зуҳур бўлгин ва порлагин,
    зеро сенинг ёруғлигинг келди ва Худованднинг
    шуҳрати устингдан балқиди.
    Зеро мана, зулмат ерни қоплайди, ва қайғу —
    халқларни; сенинг устингдан эса Худованд
    балқиб чиқади, ва Унинг шон-шуҳрати
    устингда намоён бўлади. Ва халқлар
    сенинг ёруғлигингга келадилар, вa подшоҳлар
    — устингдан балқиган порлоқ ёғдуга йиғиладилар.
    Кўзларингни кўтаргин вa атрофингга назар
    солгин: улар, ҳаммаси йиғилмоқдалар,
    сенинг олдингга йўл олмоқдалар; сенинг
    ўғилларинг йироқдан келмоқдалар, қўлларида
    сенинг қизларингни кўтариб юрмоқдалар. ”
    “Шунда ажнабийлар ўғиллари сенинг деворларингни
    қуришади, вa уларнинг подшоҳлари
    Пп 273.4

    — сенга хизмат қилишади; зеро
    ғазабимда Мен сени мағлуб этардим,
    аммо мурувватимга сазовор қилиб, яна
    сизларга раҳм-шафқатли бўлурман. Ва
    сенинг дарвозаларинг доимо очик бўлур, нa
    кундузи, на кечаси бекитилмас, токи
    сенга халқларнинг етишганлари келтирилсин
    учун вa уларнинг подшоҳлари ҳам
    кириб келсин учун. ”
    “Ё ернинг барча четлари, Meнгa қайтинглар вa
    нажот топасизлар; зеро Мен Аллоҳ, вa
    Мендан бошқаси йўқдир ” (Иш. 60:1-4, 10, 11; 45:22).
    Пп 274.1

    Зулматли вақтда буюк руҳий уйғониш тўғрисида баён этилган ушбу башоратлар бугунги кунда тарғиботчилик фаолиятининг илғор йўлида амалга ошмоқда. У еримизнинг энг олис бурчакларида ўрин топмоқда. Мажусий мамлакатлардаги тарғиботчилар гуруҳини пайғамбар, ҳақиқат нурини қидираётганларнинг йўлида ўрнатилган байроқларга ўхшатмоқда.Пп 274.2

    “Ва ўша кунда шундай бўлади, — дейди Ишаъё пайғамбар, — халқлар учун туғ бўлган Ишай илдизига мажусийлар мурожаат қилишади ва унинг ороми шон-шуҳрат бўлади. Ва ўша кунда шундай бўлади: Худованд халқининг боқийини Ўзига қайтариб олиши учун янада қўлини чўзади... Ва мажусийларга туғини кўтаради, ва Исроилнинг сарсон- саргардон бўлганларини тўплайди, ва тарқалган яҳудийларни ернинг тўрт бурчагидан чақиртади” (Иш. 11:10-12).Пп 274.3

    Халос бўлиш кун яқин. “Зеро Худованд кўзлари бутун ерни назорат қилмоқда, токи Унга бутунлай содиқ бўлган қалбларни қувватлаш учун” (2 Воқ. 16:9). Барча халқлар, қабила ва тиллар орасида ёруғлик ва билим олишга интилаётганларнинг ибодатини У эшитмоқда. Улар саросимада — узоқ пайт тўзон кетидан ҳайдаб юрдилар (Иш. 44:20-га қаранг). Ҳар қандай ҳақиқатнинг душмани уларни йўлдан урди ва улар ожизландилар. Аммо ўз қалбларида самимий бўлганлари сабабли, улар нажот топиш йўлини орзиқиб хоҳлайдилар. Мажусийлик гирдобига ботган ҳолда, улар Худованднинг ёзилиб қолдирилган қонуни тўғрисида, Унинг Ўғли Исо Масиҳ тўғрисида ҳеч нарса билмай, Илоҳий кучнинг таъсирини кўп марта сезгандилар ва синаганлар.Пп 274.4

    Ушбу Илоҳий иноятининг таъсиридан бўлак Аллоҳ тўғрисида бошқа ҳеч қандай билимга эга бўлмаганлар, Унинг хизматкорларига нисбатан хушфеъл муомалада эдилар ва, ҳатто ҳаётларини хавф остига қўйиб, уларни ҳимоя қилганлар. Кўпгина олижаноб ҳақиқатни қидираётган инсонларга Муқаддас Рух таъсир қилиб, Масиҳ илтифотини уларнинг қалбларига киритади, ва олдинги олган тарбияга, уларнинг табиатига қарамай, ҳамдардлик ҳисларини қалбларида уйғотади. “Дунёга келаётган ҳар бир одамзодни ёритувчи ҳақиқий Нур” (Юҳ. 1:9) уларнинг қалбларида порлайди, ва Унинг кетидан юрганда, У Илоҳий салтанатга уларни олиб келади. Миха пайғамбар дейди: “Мен зулматда бўлсам-да, аммо Худованд менинг учун ёруғлик... У мени ёруғликка чиқаради, ва мен Унинг ҳақиқатини кўраман” (Мих. 7:8, 9).Пп 275.1

    Самовий нажот режаси бутун дунёни қуршаб олмоғи учун етарли даражада кенгдир. Азият чеккан инсониятга Аллоҳ ҳаёт нафасини беришга орзу қилади, дунёнинг таклифини қолдириб, чин кўнгилдан ҳимматликка интиладиган ҳатто бир жоннинг кўнгилсизланишига У йўл бермайди. Энг оғир ҳаёт шароитига қарамай, ишонч билан куч сўраб, ибодатларини давом этганларга У доимо Ўз фаришталарини юбориб туради. Улар нажот топишлари учун Ўзини фидо Қилганга эътиқодлари мустаҳкамланиши учун, Аллоҳ ҳар қандай йўллар билан уларга намоён бўлади ва имонларининг кучайишига кўмаклашади. Шунда улар “Худога умид боғлайдилар, Тангри яратган ажойиботни унутмайдилар, амр-фармонларига эса амал қиладилар” (Заб. 77:7).Пп 275.2

    “Кучлидан ўлжани тортиб олиб бўладими, ғолиб чиққандан эса асоратга тушганларни қайтариб бўладими? Ҳа! дейди Худованд: кучли томонидан асоратга олинганлар тортиб олинадилар, ва зулмкорнинг ўлжаси халос этилади” (Иш. 49:24, 25). “Ва санамларга ишонганлар, бутларга: “сизлар — бизнинг худоларимиз” деядиганлар буюк уятга қоладилар” (Иш. 42:17). “Ёқуб Тангрисини ёрдамчим деб билган, Раббим деб Худовандга умид боғлаган ҳар бир инсон бахтлидир!” (Заб. 145:5). “Эй сизлар, умид боғлаган асирлар, қояга қайтинглар!” (Зак. 9:12). Мажусий ерларда яшовчи, Осмон назарида “адолатли” бўлган ҳамма самимий одамлар учун” зулматда ҳам ёғду нур сочар” (Заб. 111:4). Аллоҳ дейди: “Басирларни, улар билмаган йўлдан олиб бораман, номаълум йўллар билан уларни етаклайман; уларнинг олдида зулматни ёруғликка айлантираман ва қийшиқ йўлларини — тўппа-тўғри қиламан; мана уларга Мен нимаики қилурман, ва уларни ташлаб қолдирмасман ” (Иш. 42:16).Пп 275.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents