Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    52-боб - ИМКОНИЎТЛАР инсони

    (Неҳемия Китобининг 1 ва 2-бобларида асосланган)

    Неҳемия, яҳудий асирлардан бири, форсий саройида ҳурматли ва таъсирчан мавқеига етишган эр эди. У подшоҳнинг соқийи бўла туриб, унинг ҳузурига эркин кира оларди. Ўз мавқеига, қобилиятларига ва садоқатлигига муносиб, у подшоҳнинг дўсти ва маслаҳатчиси бўла олди. Аммо подшоҳнинг илтифотига ва фаровон ҳаётига қарамай, у на Аллоҳни, на ўз халқини унутмади. Доимо фикрлари Қуддусда экан, у ўз севинчини ва орзуларини унинг гуллаб яшнашига боғларди. Форсий даргоҳида яшаган вақтда Аллоҳ уни келгуси хизматига тайёрлади, ушбу эр орқали У Ўз иноятларини исроилликларга, оталарининг диёрида, устиларига қуймоқчи эди.Пп 453.1

    Яҳудиядан қайтган кишилардан, бу Исроилга вафодор инсон, Қуддуснинг, танланган шаҳарнинг ҳоли ҳаддан зиёд оғир эканини билди. Ватанга қайтган асирлар таъқиб қилинишар, ҳақоратга қолишар экан. Фақат маъбад ва шаҳарнинг қайбир туманлари тикланган эди, маъбадда хизмат ўтказилишига тўсқинлик қилинарди ва халқ доимо хавотирланиб яшарди, чунки шаҳар деворларининг катта қисми ҳалигача вайрон бўлиб ётарди.Пп 453.2

    Қайғули хабардан Неҳемия ташвишга тушди, унинг иштаҳаси бўғилди, ҳатто сув ичолмас бўлиб, у “йиғлаб юборди ва бир неча кун маъюс аҳволда рўза тутди”. Изтироб чеккан ҳолда у Илоҳий Ёрдамчисига хитоб қилди. “Мен самовий Аллоҳ олдида муножот этдим”, — дейди у. Самимийлик билан, чин қалбидан ўз гуноҳларига ва халқининг гуноҳлари учун у эътироф этди. У Аллоҳдан Исроилни қувватлашига, илҳомлантириб, вайрон бўлган Яҳудияни қайта тиклашга ёрдам беришига ўтиниб сўрарди.Пп 453.3

    Ибодатида имони ва жасорати мустаҳкамланганини Неҳемия сезди. У тинмай янгидан-янги муқаддас сабабларини топарди. Aгap Аллоҳ ҳузурига энди қайтган халқ насибасиз ташлаб қолдирилса ва ҳақоратланса, Аллоҳнинг исми ориятсизланмайдими? Унга ёлворар экан, Ўзи атаган назрга эътиборини жалб қиларди: “Қачон-ки Менга қайтганингизда, Менинг амрларимни сақлаб, уларга риоя қилганингизда, шунда сиз, ҳатто осмон четига ҳайдаб чиқарилган бўлсангиз-да, Мен осмон четидан сизларни йиғиб оламан, ва Мен Ўзим танлаган жойга сизларни етаклаб олиб келаман, токи ўша жойда Менинг исмим истиқомат топсин” (Такр. Шар. 4:29-31). Бу назр Исроилга, Канъонга кириши олдидан Мусо орқали берилганди ва асрлар мобайнида ўзгармай қолаверарди. Энди Унинг халқи надомат чекиб ва ишониб Унга қайтди, ва Худованд назри амалга ошмай қолинмасин.Пп 453.4

    Ўз халқи учун қайғуриб, Неҳемия жонини кўпинча Парвадигорига очарди. Мана, ибодат вақтида унинг жонида табаррук қарор унади. Агар подшоҳ розилигини у ололса ва қурилишга кераклигини етказиш учун керакли ёрдам бўлса, шунда у Қуддус деворларини тиклаш масаласини устига оларди ва Исроилга миллий қудратини қайтаришга тиришарди — унинг қарори бундан иборат бўлди. Режасини амалга ошириши учун у Аллоҳга ёлворди, Ундан подшоҳнинг лутф-карамини илтимос этди. “Эндигида эзгу ишда қулингга шошилгин, — ўтинарди у, — ушбу одамнинг илтифотига уни киритгин”.Пп 454.1

    Подшоҳга ўз илтимосини тақдим этиш учун Неҳемия тўрт ой қулай фурсатни пойлади. Шу орада, қалбида оғир юк ётганига қарамай, у подшоҳ ҳозирлигида жонининг изтиробини билдирмасга тиришарди. Зеро ҳашаматли ажойиб саройнинг хоналарида ҳамма қувончли ва бахтиёр қиёфали бўлишлари кўрсатилганди. Подшоҳ ва яқинларининг бепарволигига ҳеч бир нарса булут тортмасин эди. Аммо Неҳемия танҳоликда қолганида ва уни ҳеч ким кўрмаганида, Худованд ва фаришталар унинг ибодатларининг, эътирофлар ва кўз ёшининг шоҳидлари бўлишарди.Пп 454.2

    Вақт ўтар экан, Неҳемия жонини босган қайғу-ҳасрат билинмай қола олмасди. Уйқусиз кечирган тунлар, ғамхўрликка тўлган кунлар чеҳрасида из қолдирди. Ва подшоҳ, шахсий хавфсизлигига парво қилган ва шу сабабли сир фикрларни топиб ўрганган, соқийининг кайфини сезди, қандайдир яширин қайғу уни безовта қиларди. “Сенинг чеҳранг қайғули, сабаби нима? - сўради у, - сен касал эмассан, униси йўқ, аммо тўғри, қалбингда қайғу бор?”Пп 454.3

    Подшоҳнинг саволи Неҳемияни қўрқитди. Подшоҳ хизматида бўла туриб, унинг сарой аҳли ўз халқининг азоби учун ўйга ботган бўлса ва агар шуни подшоҳ билса, жаҳли чиқмайдими? Ҳаётидан маҳрум бўлса-чи? Наҳотки Қуддуснинг қудратини тиклашга унинг режаси қуласа? “Мен жуда қўрқиб кетдим”, — ёзади у. Кўзи ёшга тўлган, титраган товуши билан у подшоҳга қайғусининг сабабини баён этди. “Подшоҳим мангу яшасин! — жавоб берди у, — оталарим қабрларининг уйи, менинг шаҳарим бўш қолдирилиб, дарвозалари оташга топширилганда, менинг юзим маъюс бўлмайдими!”Пп 455.1

    Қуддуснинг вазияти тўғрисида батафсил баёнот подшоҳнинг кўнглида ҳамдардлик уйғотди, унинг диний хурофотларига тегмади. “Сен нимани хоҳлайсан?” — деган савол Неҳемия шунчалик узоқ вақт кутган қулай фурсатни берди. Аммо Илоҳий инсон Аҳашверўшдан юксак Бўлганнинг кўрсатмасини олмагунча, подшоҳга жавоб қайтара олмас эди. Унинг олдида муқаддас масала турарди, уни амалга ошириш учун у подшоҳдан ёрдам сўраши лозим; Неҳемия тушунарди — подшоҳнинг маъқуллашини ва ёрдамини олиш учун, у ишни ақпли тақдим этиши керак. “Мен самодаги Аллоҳга муножот этдим”, — деди у. Подшоҳлар Подшоҳига йўналтирилган қисқача ибодатига муносиб, дарё ўз оқимини ўзгартгандай, инсон қалбини ўзгарта оладиган кучнинг ёрдамига у етишди.Пп 455.2

    Ибодатнинг бошқа усулига имконият бўлмаганида, ҳар имонли инсон, керак бўлиб қолган онда, Неҳемия мушкул аҳволга тушган пайтда ибодат қилганини эсласин ва ибодатига имконият топилади. Ҳар кун одамлар билан муносабатда бўлиб ишлаётганлар хижолат тортмай, Аллоҳга ўз илтимосларини йўналтириб, Унинг раҳбарлигини сўрай оладилар. Йўловчилар, денгиздами, ер юзидами бўлганларида, қандайдир хавф уларга таҳдид қила бошласа, ўхшаш тарзда ўзини Илоҳий қўлига топширса бўлади. Кутилмаган қийинчилик ва хавф туғилганида, одам ёрдам сўраб, Аллоҳга хитоб қилиши керак, чунки қачон биз Унга мурожаат қилмайлик, У Ўзи қасам ичиб, вафодор фарзандларига ёрдам беришга ваъда қилган. Ҳар турли шароитда, қайғу ва ташвишга ёки васвасаларга йўлиққан жон, Ўз аҳдини сақлайдиган Аллоҳнинг севгисида ва кучида ўзига ёрдам, мадад, ҳимоя ва эътиқод топа олади.Пп 455.3

    Подшоҳлар Подшоҳига йўналтирилган қисқача ибодат вақтида Неҳемия жасоратланди. У подшоҳга ҳаммасини ҳикоя қилиб берди. Саройдаги ўз бурчидан бир қайси вақтгача бўшаб, бузилган Қуддусни тиклашга ижозат сўради, токи шаҳар янадан қудратли ва қўриқланган бўлсин. Бу илтимос яҳудийлар учун катта аҳамиятга эга эди. “Ва подшоҳ менга розилигини берди, — дейди Неҳемия, — чунки Парвардигоримнинг иноятли қўли менинг устимда бўлди”.Пп 456.1

    Керакли ёрдамни олиб, Неҳемия ишни муваффақиятли якунлаш учун, фаҳм-фаросат билан ҳар турли тайёргарликни давом этди. Нияти амал қилинишига кўмаклашадиган ҳеч бир эҳтиёткорликдан у тонмади. Ҳатто ўз ватандошларига режалари тўғрисида у бир сўз айтмади. Унинг ютуғига кўплар хурсанд бўлишларини у билса-да, аммо қай бир фаросатсиз одамлар орқали душманларининг рашки чиқиб, унинг режаси бузилишига хавотирланарди.Пп 456.2

    Неҳемиянинг илтимоси шу қадар олиҳимматлик билан қабул қилинди-ки, у яна ёрдам сўраб, подшоҳга мурожаат этишга жасурланди. Ўз саёҳатини мазмунли ўтказиш учун, шунингдек йўлда бехатар бўлиши учун, у подшоҳдан мудофаа қиладиган аскарларни сўраб олди. Яҳудияга бориш йўлида учрайдиган музофотлар бошлиқларига у подшоҳдан тавсиянома олди. Лобон тоғларидаги подшоҳ ўрмонларининг қўриқчисига ҳам у мактуб олди; мактубда Неҳемия керакли миқдорда қурилиш материаллари билан таъминласин, дейилганди. Уни ўз ҳуқуқидан чиқишига ҳеч ким айблай олмаслиги учун, Неҳемия тадбирлар кўриб, ўз ваколатини ва ҳокимиятини аниқ белгилади.Пп 456.3

    Барча имкониятларни фаросатли назарга олиш ушбу намунаси ва қатъиятли ҳаракат тарзи барча имонлиларга сабоқ бўлиши лозим. Аллоҳнинг фарзандлари ишонч билан ибодат қилганларида, олдини олиб ва тиришиб меҳнат қилишлари лозим. Ҳар турли қийинчиликлар билан учрашганларида, улар кўпинча эҳтиётликни ва тиришишни диёнатликка деярли мос келмайдиган сифатлар деб санаб, Аллоҳнинг азалдан биладиган режасига халақит беришади. Худовандга муножотини юксалтириб ва Унинг олдида қайғусини тўкиб, Неҳемия ўз бурчини бажарилди, деб санамасди. Қуддус деворлари тикланган вақтдаги каби бугунги кунда ҳам муқаддас масалаларни амалга ошириш учун синчковли фикр юритиш ва ҳар томонлама режаларни ишлаб чиқиш муҳимдир.Пп 456.4

    Неҳемия фурсатга таянмасди. Нимада муҳтож бўлмасин, бераоладиганлардан сўрарди. Ҳақиқат учун Худованд бугунги кундаям неъматларга эга бўлганларнинг қалбига таъсир қилишга тайёр. Худованд белгили инсонлар орқали ёрдам юборганида, Унга хизмат қилаётганлар фурсатдан фойдаланмоғи лозим. Орқада қолган мамлакатларда ҳақиқатни тарғиб этишга бу инъомлар йўл очиб бера олади. Инъомларни келтираётган кишилар ҳеч қачон Масиҳ каломини эшитмаган бўлиши мумкин, балки Унга ишонмаслар, бунга қарамай уларнинг чин кўнгилдан таклиф этилаётган эҳсонлари инкор этилмасин.Пп 457.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents