Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    35-боб - ЯҚИНЛАШАЁТГАН МАҒЛУБИЎТ

    Яҳуёқим салтанатининг биринчи йилларида яқинлашаётган ҳалокат тўғрисида кўпгина огоҳлантиришларни эшитса бўларди. Пайғамбарлар орқали узатилган Худованд сўзи амал қилинишига яқин эди. Оссуриялик қудрати ғарбда, узоқ йиллар давом этиб, якунларди. Яҳудиялик подшоҳ умид боғлаган жанубдаги Мисрни тезда қақшатқич зарба кутарди. Шарқда эса, ҳаммага кутилмаган, тезда бошқа салтанатларни ўта кета, янги жаҳонгир — Бобил империяси мустаҳкамланиб борарди.Пп 306.1

    Атиги бир неча йил ўтгач, тавбага келмаган яҳудиялик халқи учун, Илоҳий ғазабининг қуроли сифатида Бобил подшоҳи жаҳон саҳнасига чиқади. Бир мартагина эмас Бобил шоҳи Навуходнесар қўшини Қуддусга ҳужум қилади ва забт этади. Гуруҳ ортидан гуруҳ, олдин кичик миқдорда, кейинчалик минглаб ва ўн минглаб яҳудияликлар Шинъор заминига, зўравон ҳайдалишларининг диёрига, асоратга тушадилар. Яҳуёқим, Яқуниё, Сидқиё, — ушбу ҳамма яҳудиялик ҳокимлар ўз вақтида бобиллик подшоҳга бўйсунадилар ва ҳар бири кейинчалик жафокорга қарши кўтарилади. Қақшатқич жазолар бирин-кетин итоатсиз халқнинг устига тушади, шунда, ниҳоят, бутун мамлакат бўм- бўш бўлиб қолади. Қуддусни қириб ташлаб, оловга топширадилар. Сулаймон қурган маъбадни бузадилар, ва Яҳудия салтанати, токи эндигида ҳеч қачон халқлар аро олдинги мавқеига етишмас учун, қулайди.Пп 306.2

    Исроил фарзандлари учун шунчалик хатарларни пинҳон сақлаган ушбу ўзгаришлар тўғрисида Еремия пайғамбар орқали Осмон мактублари неча марта огоҳлантирган эди. Шу йўсинда Худованд яҳудиялик халққа, Миср билан оғирлик келтирадиган иттифоқдан бўшаш учун ва бобиллик подшоҳлари билан тўқнашувлардан қочиш учун, истисно имконият берган эди. Таҳлика яқинлашган сари Еремия ҳар турли маталлар ишлатиб, халққа насиҳат берарди, уларнинг онгида Аллоҳга нисбатан бурч ҳисини уйғотиб, Бобил ҳокими билан дўстона муомалани сақлаб қолишга ёрдамлашарди.Пп 306.3

    Илоҳий талабларига шартсиз бўйсунишнинг муҳимлигини тасвирлаб кўрсатиш мақсадда, Еремия пайғамбар раҳовотийлик имонлилар қаторидан бир нечтасини маъбад хонасида йиғиб, уларнинг олдига шароб тортиб, ичишга таклиф этди. У ўзи кутганидай таклиф қатьиятли воз кечиш билан қабул қилинди. «Биз шароб ичмаймиз, — эълон этдилар раҳовотийлар, — чунки бизнинг отамиз, Раҳовот ўғли Йўнадоб бизларга амир атаб: “на ўзингиз, на фарзандларингиз абадулабад шароб ичманглар”, - деди».Пп 307.1

    “Ва Худованд каломи Еремияга эди: Худованд, Сарвари Коинот, Исроил Тангриси шундай дейди: боргин, Яҳудия эрларига ва Қуддус аҳолисига айтгин: Менинг сўзларимга итоат қилиш учун, наҳотки ўзингизга шундан насиҳат олмасангиз? — дейди Худованд. Раҳовот ўғли Йўнадобнинг ўғилларига шароб ичмаслик тўғрисида васияти амал қилинмоқда, — ва улар ҳозирги кунгача шароб ичмайдилар, чунки отасининг васиятига итоатлидирлар” (Ер. 35:6, 12-14).Пп 307.2

    Раҳовотийларнинг итоатлиги ва Ўз халқининг итоатсизлиги ва исёнкорлиги орасида ажаблантирадиган тафовут борини Худованд кўрсатмоқчи эди. Раҳовотийлар илгаридан оталарининг аҳдига садоқатни сақлардилар, энди эса васвасага берилмай гуноҳ қилмадилар. Яҳудо эрлари эса Худованд сўзларига қулоқ солмадилар ва натижада Унинг шафқатсиз ҳукмидан азоб тортишлари тақдирланди.Пп 307.3

    “Мен тинмай сизларга гапирдим, субҳидан гапирдим, - ва сизлар Мени тингламадингиз. Мен сизларга қулларим пайғамбарларни юборардим, эрта тонгдан юбориб, деярдим: ҳар бирингиз ёвуз йўлдан қайтинг, хатти-ҳаракатингизни тузатинг ва бегона худоларга хизмат қилиш учун орқасига тушманг, — шунда Мен сизларга ва оталарингизга берган ерда яшайсизлар; аммо сизлар қулоғингизни оғир қилиб, Менга кўнмадингиз. Раҳовот ўғли Йўнадоб ўғиллари оталарининг амрларига риоя қилар экан, Менинг халқим эса Менга қулоқ солмагани учун, дейди Худойи Худовандо, Сарвари Коинот, Исроил Тангриси: мана, Мен Яҳудия устига ва Қуддуснинг барча аҳолиси устига олдин айтган фалокатни келтираман, чунки Мен гапирдим уларга, улар тингламадилар, уларни чақирдим, улар эса жавоб қайтармадилар” (14-17-оятлар).Пп 307.4

    Қачон-ки Муқаддас Руҳнинг саботлилигига жавобан инсон қалби юмшоқ ва итоатли экан, шунда одамлар огоҳлантиришларга аҳамият беришади, аммо лекин қалблари шафқатсиз тош бўлгунча уларни тарк этсалар, Худованд жонларини бошқа ҳокимнинг таъсирига топширади. Ҳақиқатни тарк этиб, улар ёлғонни қабул қилишади, ва ёлғон уларга ҳалокатли тўрга айланади.Пп 308.1

    Аллоҳ яҳудийларга мурожаат қилиб, Унинг ғазабини чиқармасликларига ёлворарди, улар эса қулоқ солмасдилар. Пировардида уларга ҳукм чиқарилди. Улар Бобилнинг асирларига айландилар, халдейлар эса — Илоҳий қўлларида Унинг итоатсиз халқини жазолаш учун қурол сифатида ишлатилди. Яҳудо эрларининг бошига тушган азоб-уқубатлар улар сазовор бўлган ёруғликка ва улар нафратланиб, тарк этган огоҳлантиришларга мувофиқ бўлиши лозим эди. Узоқ вақт давомида Аллоҳ Ўз ҳукмларини пайсалга солиб келди, энди эса, охирги марта бетавфиқликни тўхтатишга интилиб, У ғазабини уларнинг устига қуйишга тайёр бўлди.Пп 308.2

    Раҳовотийлар хонадони то абад Илоҳий иноятларга сазовор бўлди. Пайғамбар дейди: “Сарвари Коинот, Исроил Тангриси шундай дейди: сизлар отангиз Йўнадобнинг васиятига итоат қилганларингиз учун, унинг амрларини сақлаб, у сизларга васият этиб қолдиргани бўйича яшашингиз учун, — шунинг учун, дейди Сарвари Коинот, Исроил Тангриси, — Раҳовот ўғли Йўнадобдан, Менинг юз олдимда ҳозир бўлган эрнинг инояти то абад олинмайди” (18, 19- оятлар). Шундай қилиб, раҳовотийлар ўз отасининг амрига содиқ қолиб, иноятларга эришганлари каби, Яҳудия халқининг садоқати ва итоатлиги унга барака келтирган бўларди — Аллоҳ Ўз халқига шуни кўрсатмоқчи бўлди.Пп 308.3

    Ушбу баёнотда бизлар учун ҳам сабоқ бор. Агар келгуси авлодларни нафсни тия олмасликнинг оқибатидан сақлаб қолишга интиладиган раҳмдил ва доно отанинг талаблари амал қилинишга сазовор бўлса, нақадар каттароқ эҳтиром билан Илоҳий нуфуз тасдиқланиши лозим, зеро У муқаддас. Бизнинг Ижодкоримиз ва Амиримиз, Ўз қудратида чексиз, ғазабида ҳайбатли, ҳар турли воситалар орқали инсонга ўз гуноҳларини англаб, тавба қилишга ёрдамлашади. Бўйсунмаган ҳолатда эса кутадиган таҳлика тўғрисида У Ўз хизматчилари орқали огоҳлантиради. У танбеҳларини юбориб гуноҳни фош қилади. Танланган хабарчиларининг раҳмли ва ҳушёр ғамхўрлиги туфайли Унинг халқи иноятларга етишади. Унинг насиҳатларини ва танбеҳини тарк этаётган халқни У ҳимоя қилмайди ва қўриқламайди. У бир қайси вақтга Ўз ҳукумини пайсалга солса-да, аммо адолатини албатта намоён этади.Пп 308.4

    “Сизлар Менда Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ бўласизлар”, — деди Аллоҳ ва бу сўзлар яҳудийларга ҳам тегишли эди (Чиқ. 19:6). Ўз вазифасини Еремия пайғамбар бажарар экан, ҳар қандай муносабатларда ва айнан Парвардигори Оламга хизмат қилганда қалбнинг соддалиги, унинг муқаддас бўлишини у унутмай, муҳимлигини биринчи ўринга қўярди. Салтанатнинг қулашини, Яҳудия халқи бошқа халқлар аро тарқатилишини у пайғамбарлик назари билан аниқ кўрарди, лекин унинг имони кейинги даврда тикланиш вақтни ҳам кўришга имконият берарди. Аллоҳнинг назр атаб берган сўзлари унинг қалбида сақланарди. “Сурувимнинг боқийини Мен барча юртлардан йиғиб оламан, ва уларни ўз ҳовлиларига қайтараман... Мана, кунлар етиб келмоқда, дейди Худованд, — Довудга одил Ниҳолни тиклайман, ва Подшоҳ юксалади. Унинг рафтори хирадманд бўлади, ер юзида инсофу-адолат ҳукм суради. Унинг кунларида Яҳудо нажот топади ва Исроил бехатар яшайди; ва мана — Уни атайдиган исми: “Худованд — адолатимиз бизнинг!” (Ер. 23:3-6).Пп 309.1

    Шундай қилиб яқинлашаётган ҳукм тўғрисидаги башоратлар якунида шон-шарафли халос этилиш назрлар билан қўшилди. Аллоҳ билан сулҳ-салоҳга келишиб, ким ҳукмрон бўлган чекиниш ичида муқаддас ҳаёт тарзини қабул қилса, у ҳар қандай синовни бошидан кечириш учун ва хормай-толмай Унинг тўғрисида гувоҳлик бериш учун кучга эга бўлади. Ва келгуси авлодларнинг нажоти Исроил халқининг Мисрдан чиқиш пайтида халос этилиши билан солиштирилганда, биринчисининг улуғворлиги ҳаддан зиёд бўлади.Пп 309.2

    Шундай кунлар келади-ки, дейди Худованд Ўз пайғамбари орқали, қачон-ки: “Исроил ўғилларини Миср диёридан чиқарган Худованд тирикдир”, деб эндигида демайдилар, балки: “чиқарган ва Исроил хонадонининг қабиласини шимолий еридан, ва Мен уларни ҳайдаб чиқарган барча эллардан олиб келган Худованд тирикдир”, дейдилар ва ўз диёрида эндигида яшайдилар (7, 8-оятлар). Яҳудия салтанатининг охирги йилларида, бобилликлар жаҳонгирликка интилиб, Сион деворлари ёнига лашкарини тўплаганларида, Еремия пайғамбар нақадар ажойиб башоратларни баён этарди.Пп 310.1

    Азалдан Бўлганга ўз хизматида астойдил қолганларнинг қулоғида ушбу назрлар ширин овозли мусиқа каби янграрди. Атоқли хонадонларда, камбағал маконларда олдингидай эҳтиромлик билан Илоҳий амрларнинг насиҳатларига риоя қилганлар пайғамбарнинг айтган сўзларини қайта-қайта такрорлашарди. Ҳатто болалар қалби бепарво қолмай, уларнинг ёш, сезгир жонларида пайғамбарнинг сўзлари катта таассурот қолдирарди.Пп 310.2

    Худди Муқаддас Ёзувга онгли равишда йўналиш Дониэл пайғамбарга ва унинг дўстларига, заминнинг барча халқлари олдида, ҳақиқий Тангри Таолонинг исмини юксалтиришга имконият берди. Яҳудийлик фарзандларнинг ота-она уйида олган насиҳатлари уларнинг имонини мустаҳкамларди ва кейинчалик барҳаёт Аллоҳга, еру осмонни Яратганга, ўз хизматида улар муттасиллик намоён этишарди. Яҳуёқим салтанатининг эртанги даврида, Навуходнесар Қуддусни биринчи марта забт этиб уни қўлга киритганида, у подшоҳ хонадонининг хизматкорлари билан асоратга Дониэл йигитни ва унинг дўстларини олиб кетди, шунда яҳудиялик асирларнинг имони ҳаддан ташқари синалди. Аммо Илоҳий назрларига таваккал қилишга ўрганганлар ҳар қандай синовда худди ўз имонларидан куч олишади. Бегона юртда синовлардан ўтганларида Муқаддас Ёзувнинг саҳифалари уларга йўлланма ва паноҳ бўлади.Пп 310.3

    Яҳудия тақдирида бошланган ҳукмларни Еремия пайғамбар изоҳлаб берганида, у Худованднинг адолатлигини, Унинг эзгу ниятларини, ҳатто шафқатсиз жазоланишларида ҳам, олижаноблик билан ҳимоя қиларди. Пайғамбар ҳормай- толмай меҳнатда эди. Ўз хабарини жамиятнинг барча қатламларига етказишни орзу қилиб, у Қуддусдан чиқиб, салтанатнинг музофотларига ташриф буюрарди.Пп 311.1

    Еремия халққа мурожаат этганида қонун китобининг таълимотини доимо эслатарди, айтилгандай Йўшиё кунларида қонун китобига ҳурматли муомала намоён бўлганди. Синай тоғининг чўққисидан Ўн амрларнинг асосларини эълон этган ҳамдардли ва раҳм-шафқатли Аллоҳ билан муомалалари натижасида, амрлар сақланишининг муҳимлигини у қайта халққа эслатди. Еремиянинг танбеҳлари ва ёлворишлари салтанатнинг ҳамма музофотларига етди ва бутун халққа тегишли Илоҳий иродани билиш учун ҳамманинг имконияти бор бўлди.Пп 311.2

    He учун Самовий Отамиз ҳукмларини юбормоқда, шуни пайғамбар тушунтирди, “улар оддий инсондирлар, халқлар буни билсинлар” эди (Заб. 9:21). “Агар-чи шуни билиб туриб Менга қарши чиқсангиз ва Менинг сўзларимни эшитишни хоҳламасангиз, Мен... сизларни халқлар аро тарқатарман, кетингиздан шамширимни чиқарарман, ва сизларнинг ерларингиз бўш бўлар, ва шаҳарларингиз вайрон этилар” (Лев. 26:21, 28, 33).Пп 311.3

    Илоҳий ҳукмлар яқинлашаётгани тўғрисида хабар амирларга ва халққа етган вақтда, Яҳуёқим подшоҳ, дониш раҳнамо бўлиб, руҳий ҳаётида гуноҳларни эътироф этишда, ислоҳот ишларида ва меҳрибонлиқда намуна бўлиш ўрнига, вақтини ҳузур-ҳаловатда ўтказарди. “Ўзимга катта маскан қураман, хоналари кенг бўлсин”, — деб орзу қилди у (Ер. 22:14), ва ушбу хонадон, лубнон кедр билан қопланган ва қизил рангга бўялган, ёлғон ва зўравонлик билан топилган маблағга қурилган эди.Пп 311.4

    Ғазабланган пайғамбар, юқоридан илҳомланиб, садоқатсиз подшоҳни фош қилди. «Ким-ки ўз уйини ёлғонни ишлатиб ва хоналарини қонунсиз йўл билан қурса, унинг ҳолига вой, — деди у, — ким-ки ўз яқинини бепул ишлатса ва ишлаб топганини бермаса, унинг ҳолига вой!... Кедрга ўзингни буркаб, подшоҳ бўлдим деб ўйлаяпсанми? Сенинг отанг еди, ичди, аммо адолат ва ҳақиқат сурди, шунинг учун унга яхши эди. У бечора ва камбағалнинг ишини кўриб чиқар эди, шунинг учун унга яхши бўларди. Мени таниб билиш шундан иборат эмасми? — дейди Худованд. Аммо сенинг кўзларинг ва сенинг қалбинг фақат тамагарлигингга қаратилган, беайб қонни тўкиб, сиқув ва зўравонлик қилиш учун.Пп 311.5

    Бинобарин, Яҳудо подшоҳи, Йўшиё ўғли, Яҳуёқим тўғрисида Худованд шундай дейди: “ё менинг биродарим, афсуски!” деб ва “ё синглим, афсуски!” деб унинг устидан йиғи бўлмайди. “Ё подшоҳим, афсуски!” ва “ё ҳазрати олийлари, афсуски!” деб унга йиғи чиқарилмайди. Эшак кўмилгандай, унинг тақдири шундай бўлажак: уни судраб чиқаришади ва Қуддус дарвозасидан узоққа улоқтиришади» (8-11-оятлар).Пп 312.1

    Ҳукм аниқ тасвирланган бўлса-да, унинг даҳшатли маъносини халқ англаб етолмасди. Сўзининг мазмунини белгилаш учун, Аллоҳ уни ифодалар билан тасвирламоқчи бўлди. У Еремияга мурожаат этиб, халқ тақдирини Илоҳий ғазабининг шароби тўлган коса билан солиштиришга буюрди. Ушбу ҳалокат косасидан биринчи бўлиб “Қуддус ва Яҳудиянинг шаҳарлари”, ҳамда подшоҳ ичишлари лозим эди. Униси “Миср подшоҳи, фиръавн учун, унинг хизматкорлари ва амирлари” учун, бутун халқ учун, ва заминнинг кўпдан- кўп бошқа халқлари учун, токи Илоҳий ният амалга ошмагунча тайинланганди (Ер. 25 қаранг).Пп 312.2

    Яқин вақтда бошланадиган ҳукмларнинг асосини чуқурроқ очиб кўрсатиш учун, пайғамбарга қуйидаги буйруқ берилди: “Ўзинг билан халқ ичидан қарияларни ва руҳонийлар ичидан қарияларни ажратиб Эннўм ўғилларининг увасига чиққин”. Ўша жойда, Яҳудиянинг чекинишига кўрсатиб, у “сопол кўзани” чилпарчин қилиши керак эди, ва Азалдан Бўлганнинг хизматкори сифатида, Унинг номидан: “Ушбу сопол кўза парчалангандай ва энди тиклаб бўлмагандай, Мен ушбу халқни ва ушбу шаҳарни қақшатаман” , — дейиши лозим бўлди.Пп 312.3

    Пайғамбар буйруққа биноан ҳаракат қилди. Кейин, шаҳарга қайтиб, у маъбад ҳовлисида турди ва бутун халққа эълон этди: “Сарвари Коинот, Исроил Тангриси шундай дейди: мана, Мен ушбу шаҳарга ва унинг барча шаҳарларига огоҳлантириб айтган фалокатимни юбораман, чунки улар - энсаси қотган инсонлар ва Мени тингламайдилар (Ер. 19 қаранг).Пп 313.1

    Пайғамбарнинг сўзлари халқда эътироф этишни ва тавба қилишни уйғотиш ўрнига, раҳнамоларнинг қаҳр- ғазабини қўзғотди ва натижада Еремия озодлигидан маҳрум бўлди. Эркинсизликда, оёқлари занжирбанд ҳолда, пайғамбар унинг олдида бўлганларга самовий хабарларни етказмоқ учун тиришарди. Сургун унинг оғзини ёпа олмас эди. Ҳақиқат сўзи, деди ўзи “менинг қалбимда ёнаётган оташдек эди, айтмай дедим, аммо суякларимдаги ёнғиндан кўнглим аро бўлди, ва мен сукут сақлай олмадим” (Ер. 20:9).Пп 313.2

    Худди ўша вақтда Худованд Еремияга мактубни ёзиб қолдиришга буюрди. Илоҳий қалб одамларни қутқаришга орзу қиларди ва ушбу мактуб севгига чанқаган кўнгилни изҳор этиб, одамларга етсин эди. “Ўзингга ўралма битикни олгин, — Худованд Ўз хизматчисига буйруқ берди, — ва Мен сенга Исроил ва Яҳудо тўғрисида ва барча халқлар тўғрисида гапирган сўзларимни ёзгин, Мен сенга гапира бошлаган кунимдан, яъни Йўшиё кунларидан то бугунги кунгача ёзгин. Балки Яҳудо хонадони Менинг ниятларимни пайқаб, Мен уларнинг бошига келтирмоқчи бўлган ҳамма фалокатлар тўғрисида эшитиб, ҳар бириси ёвуз йўлларидан қайтар, шунда Мен уларнинг адолатсизлигини ва гуноҳларини кечирардим” (Ер. 36:2, 3).Пп 313.3

    Ушбу буйруққа биноан Еремия ёрдам сўраб, Борух исмли содиқ дўсти — ёзувчига мурожаат этди, ва унга “Худованд айтган ҳамма сўзларни баён этди, Борух эса ёзиб турди. Улар синчиклаб пергаментдан ясалган ўралма битикка ёзилди. Гуноҳни қатъиятли фош этиш, тўхтамайдиган чекинишнинг оқибатини огохлантириш, ҳар қандай ёвузликни қолдиришда матонатли даъват этиш - битикнинг мазмуни шулардан иборат бўлди.Пп 313.4

    Битик тайёр бўлгач, ҳалигача ҳибсда бўлган Еремия Борухни маъбадга юборди. Худди ўша вақтда, “Яҳудия подшоҳи Йўшиё ўғли Яҳуёқим салтанатининг бешинчи йилида, йилнинг тўққизинчи ойида, миллий рўзага бағишланган байрамга маъбадда оломон халқ йиғилди. “Балки, — деярди пайғамбар, — улар Худованднинг олдида ўзларини камтар қилиб, муножотларини юксалтирарлар ва ҳар бириси ёмон йўлларидан қайтар; зеро Худованд ушбу халққа эълон этган қаҳр-ғазаби буюкдир” (9, 7-оятлар).Пп 314.1

    Борух пайғамбарнинг илтимосини бажарди, ўралма битик бутун яҳудийлар олдида ўқиб чиқилди. Шундан сўнг ёзувчини амирлар таклиф этдилар, Борух амирларга ҳам ўқиб берди. Улар ўз навбатида катта эътибор билан эшитдилар ва бутунисини подшоҳга эълон этишга ваъда бердилар. Аммо подшоҳ гувоҳликни қабул қилмаса, ва ким ёзганини, ким хабарни келтирганини ўлимга маҳкум этиш учун, ахтара бошласа-чи — булардан қўрқиб амирлар Борухга пинҳон бўлишига насиҳат беришди.Пп 314.2

    Амирлар Яҳуёқимга Борух ўқиганини узатганларида, униси дарҳол битикни талаб қилди. Подшоҳга тобе бўлганлардан бири ўралма битикни унинг ётоқхонасига олиб келди ва фош қилиниш ва огоҳлантириш сўзларни ўқий бошлади. Қиш пайти эди. Подшоҳ давлат арбоблари ва Яҳудия амирлари билан биргаликда ёниб турган ўчоқ олдида ўтиришарди. Битикнинг бир қисми ўқиб чиқилгач, подшоҳ, унинг устига ва халқ устига келаётган хавфдан қўрқиб титраш дегандан узоқда, қаҳр-зўғимида “ўқиб чиқилганни пичоқ билан кесиб оларди ва ўчоққа ташларди, ва ўчоқда, ёнаётган оловда бутун ўралма битик йўқ қилинмагунча” у шундай ҳаракат қилди (23-оят).Пп 314.3

    На подшоҳ, на амирлар қўрқиб кийимларини йиртсалар экан. Афсус-ки. Қайбир амирлар, тўғрисини айтганда, “битикни ёқмасга подшоҳга ёлвордилар, аммо униси қулоқ солмади”. Бутун ёзилган йўқ қилинди ва, Еремия билан Борухга жаҳддор бўлган подшоҳ, токи уларни қўлга олиш учун орқаларидан юборди, “аммо Худованд уларни пинҳон сақлади” (24-26-оятлар).Пп 314.4

    Битикдаги ёзилган огоҳлантиришларга маъбадда сиғинадиганларнинг, амирлар ва подшоҳнинг эътиборини жалб қилиб, Яҳудо эрларининг эзгулигига ғамхўрлик этиб, Аллоҳ уларни меҳрибонлик билан огоҳлантирарди. “Балки, — деярди У, - Мен Яҳудо хонадони устидан фикрлаган фалокатлар тўғрисида эшитарлар, токи ҳар бириси ёмон йўлларидан қайтиши учун, токи Мен уларнинг адолатсизлигини ва гуноҳларини кечиришим учун”. Ким-ки ўз ожиз ўжарлигида саркаш бўлса, шундайларга Аллоҳ ҳамдардлигини намоён этади. Фош этиб таҳдид қилганида, У зулматга ботган онгни ёритмоққа интилади ва энг буюк инсонларга ўз жаҳолатлигини англашга ва хатоларига пушаймон бўлишга ёрдамлашади. Ўзлари билан хушнуд бўлганларда етишган ютуқларига қониқмаслик ҳисларни уйғотишга тиришади, токи улар руҳий иноятларга етишишлари учун, зеро бу иноятларга фақат Осмонга интилган етиша олади.Пп 315.1

    Аллоҳ Ўз хабарчиларини юборганида, энди улар гуноҳкорларга тилёғмалик қилсинлар ва уларнинг кўнглини кўрсинлар демайди, Унинг режаси бошқа. Ёруғланмаган қалбни тебратиб тинчитадиган хабарларни У юбормайди. Аксинча, У оғир юкни қонунсизнинг виждонига юклайди ва унинг жонини гуноҳкорлигини сездирадиган ўткир ўқлар билан мағлуб этади. Инсон ўз гуноҳкорлигини тушуниб, “нажот топиш учун нима қилишим керак?” — деган азобли фарёдини оғзидан чиқарсин учун, фаришталар шундай жонга даҳшатли Илоҳий ҳукмларни тақдим этишади (Ҳав. 16:30). Инсонни тупроққа қадар камситадиган, гуноҳни фош қиладиган, мағрурликни ва шахсиятпарастликни уятга айлантирадиган қўл, — худди ўша Қўл-ки, у надомат чекадиган ва мағлуб бўлганни кўтарадиган Қўл. Жазо берадиган буюк ҳамдардлик билан инсондан: “Мендан нима истайсан?” — деб сўрамоқда (Мк. 10:51).Пп 315.2

    Агар инсон муқаддас ва раҳмдил Аллоҳга қарши гуноҳ қилса, ўз айбини ўчириш учун фақат биргина олижаноб усул бор: у чин қалбидан надомат чекиб, жони мағлуб бўлган ҳолда кўз ёшини тўкиб, гуноҳларига иқрор бўлмоғи лозим. Шуни Аллоҳ инсондан талаб қилмоқда. Эзилган кўнгилдан бошқа ва тавбадан бошқа нарсани у қабул қилмайди. Аммо подшоҳ Яҳуёқим ва унинг амирлари баландпарвозлигида ва мағрурлигида Илоҳий таклифни қабул қилишдан кечдилар. Улар огоҳлантирадиган овозни эшитиб, тавба қилишга хоҳламадилар. Муқаддас битикни ёқиб ташлаётган вақт уларнинг тавба қилишлари учун охирги имконият бўлди. Агар улар Илоҳий овозга кўникишдан тонсалар, деди Аллоҳ, уларнинг устига даҳшатли ҳукмлар юборилади. Улар қулоқ солмадилар, ва У Яҳудия устидан охирги ҳукмини чиқарди. Ким-ки ўз мағрурлигида Жабборга қарши кўтарилса, шундай инсон айнан тарзда жазоланади.Пп 315.3

    “Шу қилгани учун, дейди Худованд Яҳудия подшоҳи Яҳуёқим тўғрисида, ундан Довуд тахтида ўтирадиган бўлмас, унинг жасади эса кундузги жазирамага ва тунги совуққа ташланади. Адолатсизлиги учун Мен уни зиёрат қиларман, унинг қабиласи ва унинг хизматкорлари билан ҳам хабарлашарман, ва уларнинг устига ва Қуддуснинг аҳолисига, ва Яҳудо эрларига Мен айтган, улар эса тингламаган ёвузликни юбораман” (Ер. 36:30, 31).Пп 316.1

    Битикни ёқиб ташлаш муаммони ечмади. Ёзилган сўзлардан жуда енгил бўшаб бўлади, аммо танбеҳу огоҳлантиришлар қолаверади-ку, ва яқинлашаётган жазодан, итоатсиз Исроилга чиқарилган ҳукмдан осонгина бўшаб бўлармиди? Тангри Таолонинг иродаси бўйича ёниб битган битик қайта тикланилди. “Ўзингга янги ўралма битикни олгин, — деди Худованд, — ва биринчи битикда бўлган, Яҳудо подшоҳи Яҳуёқим ёқиб ташлаган сўзларни қайтадан ёзгин”. Яҳудия ва Қуддусга тегишли башоратлар кулга айланса-да, ёзилган сўзлар Еремия қалбида ёниб турган оташдек тирик эди, ва инсоний ғазаб йўқ қилишни хоҳлаган бўлса-да, пайғамбарга ёзиб қолдиришга ижозат берилди.Пп 316.2

    Бошқа битикни олиб Еремия уни Борухга берди, “униси Еремия айтиб турганини, Яҳудия подшоҳи Яҳуёқим ёқиб ташлаган сўзларни, ёзиб чиқди ва янада кўпгина унга ўхшаш сўзларни қўшиб ёзди” (Ер. 36:28, 32). Ғазабида инсон Илоҳий пайғамбарнинг ишига халақит бермоқчи бўлди, аммо азалдан Бўлган хизматкорининг таъсирини чекламоқ учун ишлатилган айнан ушбу воситалар Илоҳий талабларини тушунтириб бериш учун кейинги йўлни очди.Пп 316.3

    Еремия пайғамбарни таъқиб қилишга ва зиндонга қамашга олиб келган фош этилишга қаршилик бугунги кунда ҳам мавжуд. Кўплар такрорланадиган огоҳлантиришларга эътибор беришмайди, уларнинг шахсиятпараст хоҳишларини қондирадиган сохта муаллифларни улар танлайдилар ва қонунсизликни сезмайдилар. Синов вақти келганида уларнинг паноҳи ва юқоридан ёрдам бўлмайди. Танланган Илоҳий хизматчилари мардонавор ва сабр-тоқат билан барча азобларни, менсинмасликни ва ғийбатни бошдан кечирсинлар, Аллоҳ ишонтириб берган ишни улар вафодорлик билан бажо этишлари лозим. Қадимги пайғамбарлар, инсониятнинг Халоскори ва Унинг ҳаворийлари ҳам Муқаддас Калом учун ҳақоратларға чидаганларини улар доимо эслаб яшасинлар.Пп 317.1

    Худонинг мақсади шундан иборат эди-ки, токи Яҳуёқим Еремия насиҳатларига бўйсуниб, Навуходнесар назарида раҳм-шафқат топиб, кўп мусибатлардан қутулсин эди. Ёш ҳоким бобиллик подшоҳга содиқ бўлишига қасам ичди, агар у сўзида турганида, у мажусийларнинг ишончига етишарди, унга муносиб жонларни имонга қайтариш учун порлоқ имкониятлар туғиларди.Пп 317.2

    Унга берилган буюк афзалликни менсимай, яҳудийлик подшоҳ ўзбилармонча ҳаракат қиладиган бўлди. У бобиллик султонга берган сўзини бузди ва унга қарши исён кўтарди. Ақлсиз ҳаракати ўзини ва бутун халқни оғир вазиятга солди. Унга қарши “Халдейлар оммаси, ва Суриялик оммаси, ва Мўовийлар оммаси, ва Аммонийлар оммаси” юборилди, ва ушбу ваҳшийларнинг ёпирилиб келишидан ўз диёрини ҳимоя қилиш учун у ожизона бўлди (4 Под. 24:2). Бир неча йил ўтгач у шармандага қолиб салтанатини якунлади. Осмон тарафидан тарк этилган, ўзининг халқи уни севмайдиган, бобиллик амирлари унинг ёлғони учун ундан нафратланарди - булар ҳаммаси Илоҳий хабарчи орқали Унга очилган Худованднинг иродасига итоатликдан тониш тақдирий хатосининг оқибати бўлди.Пп 317.3

    Яҳуёқимнинг ўлимидан кейин тахтга унинг ўғли Якуниё чиқди, у фақат уч ой ва ўн кун подшоҳ бўлиб, халдейлар лашкарига таслим тушди; яҳудиялик подшоҳнинг ғазабланиши туфайли улар яна тақдирланган шаҳарни забт этдилар. Фурсатдан фойдаланиб, Навуходнесар “Якуниёни Бобилга кўчирди; подшоҳ онасини хам, хотинларини ҳам, хизматкорларини ҳам ва ернинг кучлиларини ҳам у Қуддусдан Бобилга кўчирди; уларнинг сони бир неча минг бўлиб, шу жумлада “рассом ва қурувчилардан мингта одам бор эди”. Улар билан қўшимча бобиллик подшоҳ “Худованд уйидан ҳамма хазинасини ва подшоҳ уйидаги хазиналарни қўлига олди” (4 Под. 24:15, 16, 13).Пп 318.1

    Яҳудия подшоҳлиги, қудратидан махрум бўлган, аҳолисини ва бойлигини йўқотган, шундаям айрим мамлакат ҳуқуқига эга бўлди. Унинг бошига Навуходнесар Якуниё ўғли Маттанё-кичикни қўйди ва исмини Сидқиёга алмаштирди.Пп 318.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents