Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    49-боб - МАЛИКА ЭСТЕР КУНЛАРИДА

    Яҳудийларга нисбатан намоён бўлган Хирнинг олиҳимматлигига муносиб, деярли эллик минг асирлар ватанга қайтиш имкониятини олдилар. Шундаям бутун Мидия-Форс салтанатига тарқалган юз минглаб яҳудийлар билан қиёслаганда, асоратдан қайтганлар фақат кичик қисми бўлди. Исроилликларнинг катта қисми эса, қайтиш ва бузилган уйлар ва шаҳарларни тиклаш билан боғланган қийинчиликлардан қўрқиб, асоратга тушган диёрларда қолишни танладилар.Пп 432.1

    Йигирма йилми ёки кўпроқми ўтди ва Дарий иккинчи фармон чиқарди, шунингдек Аллоҳ Ўз раҳм-шафқатида, Мидия-Форс салтанатида яшовчи яҳудийларга оталарининг диёрига қайтишга яна бир марта имконият берди. Артаҳшахс ( бошқача Артаксеркс) салтанати вақтида оғир вазият келишини олдидан билган Тангри Таоло, ҳокимиятга эга бўлганларнинг қалбини ўзгартар экан, Закариё пайғамбар орқали яҳудийларга ёлвориб, яна оталарининг диёрига қайтишга даъват этди.Пп 432.2

    “Ҳой, ҳой! Шимолий диёрдан қочинглар, — ватанидан узоқдаги ерларда истиқомат топган исроиллик қавмларига хабар етди. Зеро тўрт самовий шамол кетидан Мен сизларни тарқатдим, дейди Худованд. Бобил қизида яшайдиган Сион, қутулгин. Зеро Сарвари Коинот шундай дейди: сизларни талон қилаётган халқларга У Мени шон-шуҳрати учун юборди; чунки сизларга қўл тегизадиган Унинг кўз қорачиғига тегмоқда. Ва мана, Мен қўлимни устиларига кўтараман, ва улар ўз қулларининг ўлжаси бўлишади, ва шунда Сарвари Коинот Мени юборганини сиз биласиз” (Зак. 2:6-9).Пп 432.3

    Аллоҳ олдингидай Ўз исми шарафига исроилликларни замин ифтихори қилиш олдинги ниятига содиқ қолаверарди. Қўмсаб-қийналган қувғин йиллар давомида У уларга Унинг ҳузурига қайтиш имкониятни бир мартагина бермади. Қайбирлари Унинг овозига қулоқ солиб, керакли сабоқ олдилар; бошқалари азоб чекиш ўтида нажот топдилар. Улардан кўплари қайтадиган жумлага кирди. Уларни Муқаддас Китоб “баланд кедр чўққиси” билан солиштирмоқда, қайсиниси-ки “баланд ва буюк тоғда; баланд Исроил тоғида” ўтқазилиши лозим эди. ( Ҳез. 17:22, 23).Пп 432.4

    Хир фармони бўйича “Аллоҳ кимда руҳини уйғотган бўлса”, улар қайтдилар (Эзро 1:5). Аммо Худованд тинмай, асорат диёрида ўз ихтиёри билан қолганларга даъват этиб, уларни қайтаришга тиришарди. Бунга қарамай кўплар Хир фармонига аҳамият беришмади, ҳатто Закариё уларга вақт чўзмай Бобилдан қочишга кўндирганида, унисини ҳам эътиборсиз қолдиришди.Пп 433.1

    Ўша вақтда Мидия-Форс салтанатида тез-тез ўзгаришлар рўй бериб турарди. Дарийдан кейин тахтга Буюк Ксеркс юксалди. Юқорида айтилгандай, Дарий яҳудийларга нисбатан олиҳимматлик қиларди. Энди эса огоҳлантиришларга менсимаган яҳудийлар ўз жойларида қолиб, даҳшатли синовларга юзма-юз дуч бўлдилар. Аллоҳ ёрдамидан тониб, улар ҳалокат четига келдилар.Пп 433.2

    Бир олчоқ, аммо Мидия-Форс салтанатида баланд мавқеига етишган шахс орқали шайтон Илоҳий режаларини бузмоқчи бўлди. Унинг исми Ҳомон эди. Ҳомон Мўрдахой исмли бир яҳудийни бутун жони билан ёмон кўрарди. Униси эса Ҳомонга бир ёмонлик қилган эмас, фақат унга эҳтиром билан сажда қилишга кўнмасди. “Биргина Мўрдахойга қўл тегизишга “ўзини камситмас учун, Ҳомон “Артаксеркс салтанатида яшаётган ҳамма яҳудийларни Мўрдахой халқи сифатида илдизидан қуритмоқчи бўлди” (Эст. 3:6).Пп 433.3

    Ҳомон бўҳтонидан адаштирилган подшоҳ Мидия-Форс салтанатида “ҳамма музофотлардаги халқлар аро тарқалган” яҳудийларга ўлимга ҳукм чиқарди ва имзолади ( 8-оят). Белгили кун тайинланди, шу кунда ҳамма яҳудийлар қирилиб, мол-мулки олиниши лозим бўлди. Ҳукм чиқарилишининг оқибатини подшоҳ бутунлай англамасди. Суиқасднинг кўзга кўринмайдиган илҳомчиси шайтон, ҳақиқий Аллоҳ тўғрисида билимни сақлаб яшаётган халқни ер юзидан қириб ташлашга тиш-тирноғи билан тиришарди.Пп 433.4

    “Тенг даражада ҳар қандай музофотда, подшоҳ фармони етиб келган ҳар бир жойда, яҳудийларда катта қайғу-ҳасрат ва рўза тутиш, оҳу-фиғон ва дод-фарёд эди; кўпларнинг ётоғи- жулдур ва кул бўлди” (Эст. 4:3). Мидёнликлар ва форсийлар чиқарган фармон бекор қилина олмасди; ҳамма яҳудийларнинг тақдири шу бўлди — умид йўқолгандай туюларди.Пп 434.1

    Лекин душман ҳийласи инсон ўғиллари устидан ҳоким бўлган Куч ила тор-мор этилди. Илоҳий азалдан билишига муносиб Эстер — Парвардигори Оламни ҳурматлайдиган яҳудиялик аёл, — Мидия-Форс салтанатининг маликаси бўлди. Мўрдахой Эстернинг амакиси эди. Маъюс аҳволга тушган яҳудийлар подшоҳдан ёрдам сўраб кўрмоқчи бўлдилар. Эстер подшоҳ ҳузурига кириб, ўз халқи учун шафоат қилиши лозим бўлди. “Ким билсин, — деярди Мўрдахой, — шундай фурсатдан фойдаланиш учун сен подшоҳ эътиборига сазовор бўлгандирсан?” ( 14-оят).Пп 434.2

    Пайдо бўлган вазият Эстердан қагьиятли ҳаракатни талаб қиларди; аммо ўзи ҳам, Мўрдахой ҳам яхши тушунардилар: агар Аллоҳ Ўз қудратини намоён этмаса, уларнинг ҳаракати беҳуда бўлишини. Эстер Аллоҳга ўз кучининг Манбаига мурожаат этиш учун вақт белгилади. “Боргин, — у Мўрдахойга тайинлади, — Шўшандаги ҳамма яҳудийларни тўпла. Мен учун уч кеча-кундуз рўза тутинглар. Мен ҳам чўриларим билан рўза тутаман. Кейин қонунга хилоф бўлса ҳам, мен подшоҳ ҳузурига бораман. Бордию ўлдирса, ўлишга тайёрман” ( 16-оят).Пп 434.3

    Тезда бирин-кетин авж олган ҳодисалар: Эстернинг подшоҳ ҳузурига келиши, унга намоён этилган подшоҳнинг айнан раҳм-шафқати; подшоҳ ва унинг ягона меҳмони Ҳомонга берилган Эстернинг зиёфати; бутун халқ олдида Мўрдахойга кўрсатилган ҳурмат-иззат; Ҳомон суиқасдининг ошкор этилиши ва кетидан унинг камситилиши ва қулаши — ўтган тарихнинг воқеалари бизларга Муқаддас Китобдан яхши белгили. Аллоҳ тавбага келган халқига ажойиб тарзда ёрдамини берди ва қутқарди; подшоҳнинг янги фармони уларга ўз ҳаёти учун курашишга ижозат берар экан, тезда салтанатнинг ҳамма музофотларига етказилди. “Подшоҳ вакиллари тез отларга ўтириб, подшоҳ фармонини шошилиб олиб кетдилар”. “Ҳар қандай музофотда ва ҳар қандай шаҳарда, подшоҳ буйруғи, унинг фармони етиб борган ҳар бир жойда яҳудийларда қувонч, тантана ва байрам куни бўлди. Ва мамлакат халқидан кўплари яҳудий бўлдилар, чунки яҳудийлар олдида буюк даҳшатга тушдилар” (Эст. 8:14, 17).Пп 434.4

    Уларнинг тақдири ечилган кунда “яҳудийлар ўз шаҳарларида, Артаксеркс подшоҳнинг барча музофотларида йиғилдилар, токи уларга ёмонлик тилаганлар устига қўлларини қўйиш учун; ва ҳеч ким уларнинг кўз ўнгида туролмас эди, чунки ҳамма халқлар яҳудийлардан даҳшатга тушдилар”. Яҳудийлар “ўз ҳаётини химоя қилишга турганларида”, Аллоҳ Ўз халқини сақлаб қолиш учун қудратли фаришталарни юборди (Эст. 9:2, 16).Пп 435.1

    Олдин Ҳомон эгаллаган лавозимга Мўрдахой етишди. “У Артаксеркс подшоҳ ҳузурида иккинчи эди, яҳудийларда буюк, кўпчилик биродарлари аро севимли бўлди” (Эст. 10:3). У Исроил фаровонлигига ғамхўрлик қиларди. Шу йўсинда Аллоҳ танланган халқига Мидия-Форс саройининг кўз ўигида манзур айламоғига ва ватанига қайтишга имконият берди. Бир неча йил ўтди, буюк Ксерксдан кейин Артаксеркс I салтанатида, яҳудийларнинг анчагина сони Эзро раҳбарлигида Қуддусга қайтди.Пп 435.2

    Эстер кунларида Илоҳий халқнинг бошидан кечирган оғир синовлари фақат ўтган замонларгагина хос эмас. Юҳанно пайғамбарлик назарини асрлар оша йўналтирганида, у охирги замонда рўй берадиган ҳодисаларни қуйидаги сўзлар билан тасвирлади: “Аждаҳо аёлга қарши дарғазаб бўлди. У аёл наслидан омон қолганлар билан, яъни Аллоҳнинг амрини сақлаган ва Исо Масиҳнинг шаҳодатига содиқ қолганлар билан жанг қилгани чиқди” (Ваҳ. 12:17). Бизнинг кунларда яшайдиганлардан қайбирлари бу сўзларнинг амалга ошганини кўришади. Ўтган асрларда ҳақиқий Илоҳий жамоатини таъқиб қилишга итарган руҳ, келажақда Аллоҳга содиқ қолганларга нисбатан ўзини янада намоён этади. Ушбу охирги буюк жангта ҳозирги вақтда ҳам тайёргарлик кетмоқда.Пп 435.3

    Охирги замонда Илоҳий халқига қарши чиқарилган фармон яҳудийларга қарши чиқарилган Артаксеркснинг фармонига жуда ўхшайди. Бугун ҳақиқий диний жамоатнинг душманлари шанбага риоя қилаётган кишиларнинг кичик гуруҳида, дарвоза олдида ўтираётган Мўрдахойни кўрадилар. Илоҳий қонунига нисбатан имонлиларнинг эҳтиромли муомаласи, Аллоҳдан қўрқмай, Унинг қонуни оёқ ости қиладиганлар тарафидан таъна қилиш учун доимий баҳона бўлаверади.Пп 436.1

    Жамиятда истифода қилинадиган урф-одатлар ва анъаналардан тонган камчиликка қарши шайтон қаҳр- зўғимни уйғотади. Илоҳий фарзандларига қарши ҳаракат қилиш мақсадда, бу дунёнинг кучлилари бадкирдор ва пасткаш одамлар билан бирлашадилар. Ўз бойлиги, ақли, маорифи билан мағрурланиб, улардан нафратланадилар. Бағритош ҳокимлар, диний жамоатнинг раҳномапари ва аъзолари, нафрат ҳислари билан раҳбарланиб, уларга қарши фитна тузишади. Ҳаммаси ишга солинади: ёзувчилар истеъдоди, нотиқлар ширин нутқи, мукофотлар, дўқ-пўписа ва масхара қилиш - уларнинг имонини сусайтириш учун ишлатиладиган воситалар. Илоҳий халқи тўғрисида ёлғон тасаввур орқали, қаҳрли муомала орқали уларга қарши одамлар ғазабини чиқаришади. “Муқаддас Китоб шундай дейди”, — деб улар библиявий шанбани ҳимоя қилганларида, уларга эътироз билдиролмай, зўравонли қонунлар чиқарилади. Қонуншунослар пушти паноҳ топиб, машҳур бўлишлари учун талабларга бўш келишади ва якшанба куни тўғрисида қонун чиқаришади. Аммо Ўн Амрни оёқ ости этадиган қонунни Аллоҳдан қўрқадиганлар қабул қилишмайди. Ана шу жанг майдонида ҳақиқат ва адашиш орасида охирги буюк кураш авжига чиқади, унинг якуни тўғрисида биз бехабар қолдирилмаганмиз. Бугун, худди Эстер ва Мўрдахой кунларида бўлганидай, Худованд Ўз халқини ҳимоя қилмоқда.Пп 436.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents